#Эслатма
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар:
"مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ فِي سَائِرِ سَنَتِهِ" (روَاهُ الْاِمَامُ الْبَيْهَقِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ مَسْعُودٍ)
яъни: “Ким оила аҳлига Ашуро кунида (озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда) кенгчилик қилса, йилнинг қолганида Аллоҳ унга кенгчилик қилади” (Имом Байҳақий ривоятлари).
Имом Суфён Саврий (р.а): “Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб, унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик” – деганлар.
Суфён ибн Уяйна (р.а): “Биз буни 50-60 йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик”, – деганлар.
Демак, Ашуро куни рўзғорни бут қилиб олинса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракали бўлиши умид қилинади.
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz

АШУРО КУНИ
Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро куни дейилади. Бу куннинг ўзига хос фазилати бор. Бу ҳақда кўплаб ривоят ва ҳадислар келган.
Ҳожиб ибн Умар Ҳакам ибн Аърождан ривоят қилади: “Мен Ибн Аббос розийаллоҳу анҳунинг олдига борсам у Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган экан. Мен: “Ашуро рўзаси ҳақида хабар бер”, дедим. Шунда у: “Агар Муҳаррам ойи ҳилолини кўрсанг, ҳисобини қилиб, тўққизинчи куни рўза тут”, деди. Мен: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай рўза тутармидилар?” деб сўрагандим, у: “Ҳа”, деб жавоб берди”
(Муслим, Абу Довуд, Термизий, Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти).
Ашуро кунининг фазилати у кунда тутиладиган рўза билан чамбарчас боғлиқ. Яҳудийлар Ашуро кунини улуғлаб, бу кунда рўза тутардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан хабар топганларидан кейин ўзлари рўза тутдилар ва умматларини ҳам рўза тутишга буюрдилар. Ҳатто Ашуро куни рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини хабар қилдилар.
Манба mehrob_uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло бошланаётган кунимизни хайрли ва баракотли айласин !
Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло бошланаётган кунимизни хайрли ва баракотли айласин !
Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
БОЗОРГА КИРАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ،
لَهُ الْمُلْكُ، ولَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйии ва йумийт ва ҳува ҳаййул лаа йамуут, бийадиҳил хойр ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр».
Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ.
У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У барча нарсага қодир.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:
مَنْ قَالَ: سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ وَبِحَمْدِهِ غُرِسَتْ لَهُ نَخْلَةٌ فِي الجَنَّةِ
رَوَاهُ الإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ عَنْ جَابِرٍ رضي الله عنه
яъни: “Ким “субҳаналлоҳил азийм ва биҳамдиҳи” деса, унга жаннатда бир хурмо экилади”, – деганлар (Имом Термизий ривоятлари).
Ким ўзининг жаннатдаги боғида хурмолари кўп бўлишини истаса, мазкур ривоятда келган зикрни кўпроқ айтсин. Бу эса жуда ҳам осон. Бир дақиқанинг ўзида уни бир неча бор айтиш мумкин бўлади.

ҒИЙБАТНИ ҲАРОМ ҚИЛГАН ОЯТ
Аллоҳ таоло айтади: «Сизлардан баъзингиз баъзингизни ғийбат қилмасин. Бирортангиз ўлик ҳолдаги биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Бас, ундан нафратланасизлар-ку!» Ҳужурот сураси, 12-оят.
Ҳикоя. «Маъолимут-танзил» тафсирида бу оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақида шундай дейилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай одатлари бор эди: ғазот ёки сафарга чиқсалар, икки бой билан бирга уларга хизмат қилиши учун бир
муҳтожни ҳам қўшиб жўнатар эдилар. Бу муҳтож киши улардан олдинроқ юриб, бир жойга тушиб, уларнинг еб-ичадиган нарсаларини тайёрлаб турар эди. Чунончи,
Салмон Форсий розияллоҳу анҳуни (муҳтож бўлгани боис) бир сафарда икки бойга қўшиб жўнатдилар. У киши бир манзилга олдинроқ бориб тушдилар, лекин кўзлари кетиб, бояги икковига ейиш учун ҳеч нарса тайёрламай ухлаб қолдилар. Улар келиб:
«Ҳеч нарса тайёрламадингми?» дедилар. Салмон розияллоҳу анҳу: «Йўқ. Кўзим илинибди, яъни ухлаб қолибман», дедилар. Иккови: «Бор, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бизга бирор таом сўраб кел», дедилар. Салмон розияллоҳу анҳу бориб, бўлган воқеани айтсалар,Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Усоманинг олдига бор, агар ортиқча таоми бўлса, сенга берсин», дедилар. Салмон розияллоҳу анҳу Усома розияллоҳу анҳунинг ёнига бориб, у кишидан нарса сўраса, у киши: «Менда ҳам ҳеч нарса йўқ», деб қуруқ қайтардилар. Салмон розияллоҳу анҳу бу гапни икки шеригига етказган эди, улар: «Усомада таом бор, лекин у бахиллик қилибди», дейишди. Улар Салмон розияллоҳу анҳуни Яна бошқа саҳобийларнинг ёнига жўнатишди. Салмон розияллоҳу анҳу улардан ҳам бирор егулик топа олмай қайтган эди, иккови: «Сени тошиб турган қудуққа жўнатсак, ўшанинг суви ҳам қуриб қолади», деб масхара қилишди. Шундан сўнг икки бой Усома розияллоҳу анҳуни текширгани чиқишган эди, йўлда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Нима бўлди Оғизларингда гўштнинг қизиллигини кўряпман», дедилар. Улар: «Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, бугун биз умуман гўшт емадик», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар ҳозир Усома билан Салмоннинг гўштини едиларингиз», деб танбеҳ қилдилар. Икковининг ана шу ғийбати сабаб бўлиб, Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссалом орқали юқоридаги оятни нозил қилди.
Эслатма. Оят ва ҳадисларда ғийбат қилишнинг гўшт ейишга ўхшатилишига икки сабаб бор. Биринчидан, бировнинг гўштини ейиш билан у ниҳоятда хорланган бўлади. Худди шунингдек, ғийбат қилишда ҳам одамнинг обрўсини тўкиб, уни хорлаш бор. Демак, ғийбат қилинган киши гўёки гўшти еб хорланган киши каби бўлар экан. Шунинг учун ғийбат қилиш гўшт ейишга ўхшатилган. Бу ташбеҳни (ўхшатишни) Аллоҳ таолонинг Ўзи зикр қилган. Иккинчидан, одам ёки ўлимтикнинг гўштини ейишдан ҳар қандай кишининг табиати жирканади. Ғийбат қилиш ҳам худди шундай жирканч нарсадир. Шунинг учун ҳар бир одам тилини ҳам, нафсини ҳам ғийбатдан тиймоғи лозим.
Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий
«Ғийбат ўзи нима?» китобидан.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Aqida
Hozirgi kunda biz Abu Hanifa mazhabiga, Imom Moturidiy ta'limotiga ergashishimiz qanchalar muhim?
Манба: maturidicenteruz
https://t.iss.one/subh_uz

#Видео
Ашуро куни фазилати
Нуриддин домла Холиқназаров
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
📚 Оиласи учун кенглик ҳақида
📚Болаларимиз бу кунни билиши керак!
📚Тажрибадан ўтиб келган ҳолат бу.
📚Ибратли бир ривоят: У фақир эди, ашуро кунида...
Жуда ибратли ҳикоя

ҚИЁМАТ КУНИДАГИ ҲИСОБИМ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?!
Кунлардан бир кун солиҳлардан бир киши оиласи эҳтиёжларини харид қилиш мақсадида бозорга кирибди.
У хали уйидалигидаёқ бўлажак сарф-харажатлари учун керакли маблағнинг ҳисобини чиқариб, ўз наздида шунга лойиқ пул олиб келган эди. Лекин харид қилган нарсаларига тўловни амалга ошираётган вақтида олган пули кам эканлиги аён бўлиб қолибди.
Шунда ҳалиги одам ўкиниб, аччиқ йиғлай бошлабди.
Атрофидаги воқеага гувоҳ бўлган одамлар ажабланиб,шу арзимас нарсага ҳам йиғлайсизми дейишибди.
Шунда ҳалиги солих киши:
Сизлар мени бу дунё нарсаси учун йиғлаяпти деб ўйлаяпсизларми? Аслида эса мени йиғлатган нарса бошқа.
Кичик бир оиламнинг вақтинчалик тириклик эҳтиёжлари учун қилган ҳисоб-китобим натижаси бу бўлса, қиёмат кунидаги ҳисобим қандай бўлади?!

ПУЛ ЎҒИРЛАШ
#ўғрилик
❓761-CАВОЛ: Яқинда мен бировни пулини ўғирладим, лекин озроқ қисмини жойига қўйдим, қолганини ҳам қуйиш ниятим бор. Лекин у одам жуда ҳам ичи қора одам. Ҳаммани бир-бирига ёмонлаб юради, мени ҳам бошқаларга ёмонлаб, ёмон кўрсатиб ташлаган. Лекин мен Aллоҳдан қўрқганлигим учун у пулларни жойига қўймоқчиман, у пулни олганимдан хабари йўқ. Менга қандай маслаҳат бера оласиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусулмон учун бировнинг моли ҳаром, фақат чин кўнгилдан берсагина ҳалол бўлади. Ўзганинг молини билдирмасдан олиш ўғирлик дейилади ва бу иш Исломда қўл кесишдек оғир жазо белгиланган гуноҳи кабира, яъни улкан ҳалокатга олиб борувчи гуноҳлардан ҳисобланади.
Бу борада Аллоҳ таоло бундай деган:
{وَالسَّارِقُ وَالسَّارِقَةُ فَاقْطَعُوا أَيْدِيَهُمَا جَزَاءً بِمَا كَسَبَا نَكَالًا مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ}
яъни: "Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг – қилмишларига яраша жазо ва Аллоҳдан (берилган) азоб сифатида – қўлларини кесингиз!* Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир" (Моида сураси, 38-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу борада мана бундай деб марҳамат қилганлар:
لا يحل مال رجل مسلم لأخيه إلا ما أعطاه بطيب نفسه
"Мусулмон кишининг моли биродарига ҳалол бўлмайди, фақат ўзи унга чин кўнгилдан билан берса ҳалолдир" (Байҳақий, 8/16533). Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳажжат ал-вадоъда айтган гаплари қатъийдир:
فَإِنَّ دِمَاءَكُمْ وَأَمْوَالَكُمْ وَأَعْرَاضَكُمْ بَيْنَكُمْ حَرَامٌ
"Албатта сизларнинг қонларингиз, молларингиз ва обрўларингиз бир-бирларингизга ҳаромдир!..." (Бухорий, 1/67).
Сиз тезлик билан қолган пулларини ҳам қайтаринг. Қилган ишингизга астойдил пушаймон бўлиб тавба қилинг.
Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтиш керакки, Исломда ёмон инсонга ҳар қандай одам ўзи истаганча жазо бериб кетавермайди. Балки буни масъул шахслар ва ташкилотларга ҳавола қилинади ва улар муносиб тарзда чорасини кўрадилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

#ибратли_ҳикоя
Aллоҳ учун “Aллоҳ” десайдим...
Aллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди:
— Дўстим, мен ошиқ бўлдим...
— Aллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг?
— Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуйим.
— Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз.
Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди.
— Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай “Aллоҳ, Aллоҳ, Aллоҳ” дейсан.
Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили “Aллоҳ” деса-да, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: “Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Aллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!”
Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди.
Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар:
— Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Aллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди.
— Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан?
— Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди.
— Вазирликни берсам-чи?
— Уни ҳам қабул этмайди.
— Унда нимани маслаҳат берсасизлар?
— Каримангизни унга никоҳлаб беринг.
— Aгар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф.
Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди:
— Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман.
— Кераги йўқ.
— Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик.
— Йўқ.
— Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмаса-да, уни никоҳингизга олсангиз.
— Йўқ.
Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибди-да, сўрабди:
— Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдинг-ку. Энди нега ундан воз кечяпсан?
Дўсти табассум қилди-да, шундай жавоб берди:
— Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун “Aллоҳ” деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Aгар Aллоҳ учун “Aллоҳ” десайдим, нелар бўлмасди...

19-август кунидан 23-август кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)
«Албатта, намоз мӯминларга вақтида фарз қилингандир»
Нисо сураси, 103-оят.
❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!
🌐https://t.iss.one/subh_uz

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#УСТОЗ
#ИБРАТ
#НАМОЗ
#КАРОМАТ
•ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ БИЛАН БЎЛГАН ИБРАТЛИ ВОҚЕА...
•УЛАМОЛАР БИЛАН САФАРГА ЧИҚИНГ...
•БИР УСТОЗНИ ЭТАГИНИ ТУТИНГ...
•ОЛИМЛАРГА БЕОДОБЛИК ҚИЛМАНГ...
•ҲАЗРАТНИ КАРОМАТЛАРИ...
•НАМОЗНИ ВАҚТИНИ УЛАМОЛАР БИЛАДИ...
ИСҲОҚЖОН МУҲАММАД ДОМЛА
Манба @ummatuz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!
At-Tavfiq uz расмий саҳифалари
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️
Telegram | Facebook

🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:
1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
✅ 👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.
14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.
15) Ифтор пайтида
Манба @QUBOUZ
Яқинларингизга ҳам улашинг👇

Audio
🎤 Моҳир Муайқилий
📖 "Каҳф" сураси
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🌐 телеграм каналимиз
https://t.iss.one/subh_uz
📖 "Каҳф" сураси
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🌐 телеграм каналимиз
https://t.iss.one/subh_uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида
Бу одоблар ўн бешта:
1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.
2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.
3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.
4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.
5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.
6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.
7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.
8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.
9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.
10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.
11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.
12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).
Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.
13. Каҳф сурасини ўқиш.
14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).
15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин"
китобиданКаналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бугун Жума
Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга саловатни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказинглар ва мен эшитурман», дедилар». Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз менга саловатни кўпроқ айтадиганларингиздир», дедилар. Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи.
Кунни саловот айтиш билан ӯтказайлик.
Яқинларингизга ҳам улашинг