Subhuz расмий, диний- маърифий канал
580 subscribers
6.3K photos
4.05K videos
8 files
11.3K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
Намоздан кейинги дуолар
"Аллоҳумма, антас-салом ва минкас-салом, табарокта йа залжалоли вал-икром".
 Маъноси: Аллоҳим! Сен Саломсан, саломатлик Сендандир. Сен Табарруксан, эй жалол ва икром эгаси! 
(Ушбу дуо фарз намозларидан сўнг ўқилади).
 
"Субҳанналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм".
 Маъноси: Аллоҳни поклаб зикр этаман, мақтовлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Куч-қудрат фақат улуғлик ва азамат соҳиби Аллоҳга хосдир.
 Намоз тугагач, ушбу дуо, ортидан "оятул курси" ўқилади, 33 мартадан "Субҳаналлоҳ", Алҳамдулиллаҳ", "Аллоҳу акбар"ни айтиб, сўнгра "Ла илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодир" дуосини ўқиб, фотиҳага қўл очилади.
"Роббана, аатинаа фид-дуня ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатав вақинаа ъазабан-наар".
 Маъноси: "Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бер ва дўзах азобидан асра!"
"Роббана, тақоббал миннаа иннака антас-самиъул ъалим, ватуб ъалайна иннака антат-таввабур-роҳийм".
 Маъноси: Роббимиз! Биздан қабул эт, албатта Сен эшитувчи ва билувчисан! Ва тавбаларимизни қабул эт, албатта Сен тавбаларни кўплаб қабул этувчи раҳмли Зотсан!
"Аллоҳумма, аъиннаа ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик".
 Маъноси: Аллоҳим! Сени зикр этиш, Сенга шукр айтиш ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам айла!
 Намоз ўқиб бўлинганидан сўнг Аллоҳдан ибодатларни сеҳву-хатоларини кечириб қабул айлашини, гуноҳларни мағфират этишини, яна бошқа ухровий-дунёвий ниятларни сўраб, дуолар қилинади.

🌐 телеграм каналимиз
https://t.iss.one/subh_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тонг муборак !
Бошланаётган кунимиз хайрли, баракотли бӯлсин.

Бамдод намозида фаришталар жам бўлади ва уни ўқиганларга дуо қилади. Бу фикрни ушбу оят ҳам тасдиқлайди: "Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни мукаммал адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (адо қилинг). Зеро, тонгги ўқиш (фаришталар) ҳозир бўладиган (намоз)дир" 
(Исро сураси, 78-оят).

Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
Уяли телефон одоблари
 Уяли телефон одоблари.

Кескир пичоқдан яхшилик учун ҳам, ёмонлик учун ҳам фойдаланиш мумкин бўлгани каби уяли телефонни ишлатишнинг ҳам ўзига яраш одоблари, амал қилиш керак бўлган қоидалари бор. Уларни ҳукмингизга ҳавола қиламиз: 

1. Сўзлашувда иқтисод. Сабабсиз кўп гаплашмаслик ва бунга одатланмаслик керак. Маьлумки, шариатимиз исрофнинг барча кўринишларидан қайтаради.

2. Суҳбатдошни қийнамаслик. Масалан телефон қилиб: “Мени танидингизми?”, демаслик, танимаса маломат қилмаслик лозим.

3. Суҳбатдошнинг ҳолатини ҳисобга олиш, узрини тўғри қабул қилиш. Чунки у бетоб бўлиши ёки бемалол сўзлашиш имкони йўқ ёхуд суҳбатни бузиш ноқулай жойларда бўлиши мумкин. 

4. Масжидга кирганда телефонни ёки овозини ўчириш. Бу намоздаги хушуьга ва намозхонларни хаёлини ўғирламаслик учун керак. Аммо эсидан чиқиб ўчирилмаган телефон эгасини ҳам бу айби учун ноқулай аҳволга солмаслик лозим. 

5. Телефонга турли мусиқий оҳангларни ўрнатмаслик. Бу, хусусан масжид ва масжидларда одамларга фойдадан кўра кўпроқ ташвиш ва озор келтиради.

6. Илм мажлислари ва мўтабар инсонлар ҳузурида телефонни умуман ишлатмаслик.

7. Сўзлашувни суҳбатдошга билдирмай ёзмаслик ёки бошқалар олдида телефон овоз кучайтиргични ёқиб қўймаслик.

8. Телефонни умумий жойларга ташлаб қўймаслик. 

9. Телефонда тасвирга олишда эҳтиёт бўлиш.

10. Бировнинг телефонини текширмаслик, мактубларини ўқимаслик, суратларига қарамаслик. Бу бировнинг айбини очиш, хиёнат ва ёмон гумон каби оғир гуноҳларга сабаб бўлади. Шу сабабли телефон соҳиби ҳам ўзини ноқулай аҳволга соладиган маьлумот, мактуб ва суратларни телефонидан ўчириб ташлаши лозим. 

11. Одамлар орасида телефоннинг мусиқа ва қўнғироқларини ёқиб ўйнайвермаслик.

12. Телефонининг мусиқасига одоб юзасидан Қурьон оятлари ва ҳар-хил саловотларни қўймаслик.

13. Ўзини кўз-кўз қилмаслик. Масалан, телефонда сўзлашаётганда атрофдагиларга ўзини ақлли ёки ўта муҳим инсон қилиб кўрсатмаслик керак.

14. Телефондан турли фитна ва туҳмат-қабиҳликларда фойдаланмаслик. 

15. Рақамни аниқ терганига ишонч ҳосил қилиш. Акс ҳолда ноқулай аҳволга тушиб қолиш, тушунмовчилик юзага келиши, оқибатда бир-бирига озор бериб қўйилиши мумкин. 

16. Сўзлашув ва ёзишувлар ўзига тегишли кишилар билан бўлиши, бегоналар билан эса фақат зарурат юзасидангина мулоқот қилиш керак.

Мубашшир Аҳмад

🌐 t.iss.one/subh_uz
Ота онага яхшилик қилишлик
Бир киши Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига келиб отаси молини олиб қўяётганидан шикоят қилди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга отасини чақириб келишни буюрди. Отаси келди. У ҳассага суяниб қолган кекса чол эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан бу ишининг сабабини сўраганларида:

- Мен бақувват бўлган вақтимда бу ўғлим заиф эди. Мен бой бўлган вақтимда у камбағал эди. Мана энди бугунга келиб, у бақувват бўлган пайтда мен заифман, бой бўлган пайтда мен камбағалман. У эса мендан молини қизғанаяпти,- деди чол.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг унга раҳмлари келиб ўғлига:

- Сен ҳам молинг ҳам отангники, - дедилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу киши отаси қариб, заифлашиб қолган чоғида ҳаётий эҳтиёжига зарур бўлган молни ундан қизғаниб шикоят қилиб келганини маъқул топмадилар. Ҳолбуки мана шу ота у кучли ва ишлашга, мол топишга қодир бўладиган даражага етгунича емай-ичмай унинг тарбиясига молларини сарфлаб, у роҳат-фароғатда ўтиши учун бутун куч-тоқатини ишлатиб машаққат чекар эди. Мана шу ишлардан кейин фарзанд отасидан молини қизғаниши тўғри бўладими?!

Эй ўғлон, атрофингга қара ва ота-оналарнинг ўз фарзандларига қилган ишларини фикр қил. Ана шунда ота-онанг сени тарбиялаш ва сени касаллардан даволатишда бошларидан кечирган қийинчиликларни билиб оласан.

Онанг сени тўққиз ой қорнида кўтарган вақтида қанча-қанча аламларни тортди. Ва қанча-қанча аламларни бошидан ўтказди. Сени эмизиш, сени ювиб тараш, иссиқ-совуқдан сени ҳимоя қилишда у бечора қанча-қанча кеча ва кундузларни машаққатда ўтказди.

Сен улғайгач, сенга қандай эмаклаш, қандай юриш, қандай ейиш ва ичиш, қандай гапириш, барча-барчасини ўргатди. У ҳар куни сен учун таом ва чой тайёрлайди. Кийимларингни ювади. Сенга ётиш учун жой солади. У сени кўриб кўзи қувонади, қалби шодланиб орзу-умидларга чўмади.

Отанг эса ишлаб Аллоҳ берган ризқни топиш учун ҳар куни уйидан чиқиб кетади. Сенинг роҳатингни ўйлаб қийналади, меҳнат қилади. Сенинг ейишинг, ичишинг, кийинишинг, турар жойинг ва таълим олишинг учун мол жамғаради. У сени яхши кўради ва сени ҳаётингда ютуқларга эришиб, ишларингда муваффақият қозониб яшашингни кўришлигидан кўра кўпроқ бирон нарсани яхши кўрмайди.

Шунинг учун сен ота-онангга итоат қилишинг ва уларга яхшилик қилишинг керак. Чунки Аллоҳ Қуръонда уларга яхшилик қилишни ўзининг тавҳиди билан ёнма-ён зикр қилган:

“Роббингиз ёлғиз Унгагина ибодат қилишингизни ва ота-онага яхшилик қилишни буюрди”.

Ота-онага яхшилик қилишнинг аввали уларга итоат қилишдир. Чунки улар болаларини зарарли нарсага буюрмайди. Агар улар касал бўлиб қолсалар, уларни давола, агар ожизланиб камбағал бўлиб қолсалар, уларга пулдан ёрдам қил. Одамлар ота-онангни сўкмасин десанг, сен уларнинг ота-оналарини сўкма. Уларга мулойимлик билан гапир. Уларнинг сўзидан сиқилма. Агар тирик бўлишса, уларга узоқ умр сўраб, вафот этишган бўлсалар, раҳмат сўраб уларнинг ҳаққига дуо қил. Бу сени тарбия қилганликлари ва ёшлигингда меҳрибон бўлганликлари эвазига уларга мукофот бўлади.

🌐 t.iss.one/subh_uz
# Фарзанд тарбияси

БОЛА БОШИДАН…
Баъзилар боласи ҳали икки-уч ёшга кирмай туриб, унинг тарбияси «нобоп»лигидан шикоят қилишни бошлаб юборишади. Норасида гўдакни худди катталардан талаб қилинадиган «қолип»ларга солишга, унинг одоб-ахлоқини «ўнглаш» ҳаракатларига киришилади.
Бу ҳам хато йўл. Чунки ҳали суяги қотмаган, яхши ва ёмон нималигини англамаган ёш болани ҳадеб тергайвериш, уни турли қолипларга солишга уриниш, кучи ва иқтидори етмайдиган машғулотларга мажбурлаш иродасини синдириши, руҳига салбий таъсир кўрсатиши, кейинчалик ҳамма нарсага бефарқ ва лоқайд қарайдиган қилиб қўйиши мумкин.
Буюк ватандошимиз шайхур раис Абу Али ибн Сино ёш авлод тарбиясининг ибтидоси қандай ва нималар билан бўлиши ҳақида қуйидагиларни айтган эди: «Ёш бола бошланғич таълим ва тилга доир қоидаларни ёд олганидан кейин у машғул бўлиши мумкин бўлган касб-ҳунар ва санъатга мойиллигига қараб, уни шунга йўллаймиз. Агар у котибликни хоҳласа, тил, хат ёзиш, нутқ сўзлаш ва одамлар билан муомала қилиш кабиларга далолат қиламиз. Албатта, бу ўринда, боланинг майли аҳамиятга эга» («Исломий тарбия ва унинг фалсафаси». Муҳаммад Атия, 197-бет).
Мутахассислар тавсиясига кўра, бола мактабга боргунича уни подшоҳ туйиб муомала қилинади, яъни рисоладаги барча илтимослари сўзсиз бажарилади, шўхлик ва эркаликлардан қайтарилмайди. Шундан сўнг унга аста-секин тушунтириш, катталарнинг ўзи ибрат бўлиши орқали тарбия берилади.
Тарбия бир неча томондан олиб борилади. Бола ақлан ривожланиши учун унга турли китоблар ўқиб берилади, ривоят ва ибратли ҳикоятлар сўзланади ёки ақл-заковатини ўстирадиган ўйинлар, машғулотларга жалб қилинади. Руҳий тарбиясини яхшилаш учун ҳаёт ва ўлим, яхшилик ва ёмонлик, ахлоқ ва одоб каби боқий мавзуларда содда, бола руҳиятига мос суҳбат ва тушунтириш олиб борилади. Жисмоний тарбия бериш учун эса бирор фойдали меҳнатга жалб қилиш, сузиш, мерганлик, чавандозлик каби машғулотларни ўргатиш мумкин.
Болаларга ёшлигидан бошлаб Қуръони карим қиссаларидан, пайғамбарларнинг ҳаёти ҳақида нақл қилувчи турли ривоятлардан, халқ эртаклари ва достонларидан, топишмоқлар, мақол ва маталлардан ўқиб бериш, сўзлаш ёки уларнинг ўзларига ўқитиш ҳам керак. Бу билан болаларнинг зеҳни ўсади, фикри кенгаяди, дунёқараши бойийди, хотираси кучаяди. Энг асосийси, бола эшитганларидан ибратланиб, яхши одамларга эргашишга интилади, уларнинг хулқу одобидан баҳраманд бўлади.
(Давоми бор...)

🌐 t.iss.one/subh_uz
# Кечки зикр

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:


اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي، وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ


«Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”).

Имом Бухорий ривоятлари.

🌐 t.iss.one/subh_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тонг муборак !
Бошланаётган кунимиз хайрли, баракотли бӯлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кун аввалида Ёсин сурасини ўқиса, ҳожатлари раво этилади”, деб айтганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Ким Ёсин сурасини тунда ўқиса, ўша кечада гуноҳлари мағфират этилади”, дейилган.

Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
Оят ал-Курсий

بِسمِ اللَّهِ الرَّحمٰنِ الرَّحيمِ اللَّهُ لا إِلٰهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيّومُ ۚ لا تَأخُذُهُ سِنَةٌ وَلا نَومٌ ۚ لَهُ ما فِي السَّماواتِ وَما فِي الأَرضِ ۗ مَن ذَا الَّذي يَشفَعُ عِندَهُ إِلاَّ بِإِذنِهِ ۚ يَعلَمُ ما بَينَ أَيديهِم وَما خَلفَهُم ۖ وَلا يُحيطونَ بِشَيءٍ مِن عِلمِهِ إِلاَّ بِما شاءَ ۚ وَسِعَ كُرسِيُّهُ السَّماواتِ وَالأَرضَ ۖ وَلا يَئودُهُ حِفظُهُما ۚ وَهُوَ العَلِيُّ العَظيمُ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳу лаа илаҳа иллаҳув алҳаййул қойюм. Лаа таъхузуҳу синатув валаа навм. Лаҳуу маа фис самаваати ва маа фил арз. Ман заллазий йашфаъу ъиндаху иллаа биизниҳ. Йаъламу маа байна айдийҳим ва маа холфаҳум. Ва лаа йуҳийтувна бишайъим мин ъилмиҳи илла бимаа шаа. Васиъа курсиййуҳус самаваати вал арз. Ва лаа йаувдуҳу ҳифзуҳума ва ҳувал ъалиййул ъазийм.
Маъноси: Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман. Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирикдир ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. У уларни муҳофаза қилишдан чарчамас. Ва У Алий ва Азим зотдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким тонг отган пайтда оятал курси ва Ғофир сурасининг аввалги икки ояти, "Ҳамим, танзийлул китааби миналлоҳил ъазийзил ъалийм..."ни ўқиса, ўша кун то кеч киргунича уни муҳофаза қилинади. Ким кеч кирган пайтда ўқиса, то тонг отгунича уни ўша тунда муҳофаза қилинади", дедилар.

Имом Байҳақий ривояти.


Яқинларингиз билан баҳам кӯринг

🌐 t.iss.one/subh_uz
ОФИЯТ.

Кўпчилик бой-бадавлат, мансабдор кишиларнинг пули кўп, обрў эътибори баланд бўлгани учун уларни энг бахтли одамлар деб ўйлайди. Бундай фикрлайдиганлар Андалусияда 50 йил, яъни ярим аср ҳукмронлик қилган Абдурроҳман ан Носирнинг ўз қўли билан ёзиб қолдирган қуйидаги мактуби ҳақида бир фикр юритишсин: «Ҳеч нарсадан ранжимай, мусаффо ўтган кунларимни санаб кўрса, 14 кунгина чиқди, холос».
ХОТИРЖАМ, ТИНЧ, САЛОМАТ кунларимизни ғанимат билайлик.

Фейсбукдан олинди.

Яқинларингиз билан баҳам кӯринг

🌐 t.iss.one/subh_uz
#Фарзанд тарбияси

Ўғил-қизларининг зеҳни ўсишини, ақл-идрокли, фикрловчи бўлиб улғайишини истаган ота-оналар уларга кичиклигидан турли ибратли ҳикояларни, улуғларимизнинг ҳаёт йўллари ва фазилатлари ҳақидаги ривоятларни, рамзий маънодаги яхшиликка, чиройли ахлоқ ва одобга чорловчи эртакларни сўзлаб беришса, улар маънавиятини юксалтиришда катта тарбиявий иш қилган бўлишади. Қуйида мисрлик олим Абдуллоҳ Абдул Мутиънинг «Исломда тарбия» китобидан бир неча шингил эртакларни келтириб ўтишни лозим кўрдик.
Хўроз ва тулки. Ҳикоя қилишларича, бир хушовоз хўроз бўлган экан. Одатда у сайр қилар, қишлоқдаги кичкина уйча олдида қанотларини ёйганича офтобда тобланар экан. Туннинг маълум пайтларида вақти-вақти билан қичқириб қўяр экан.
Бир куни унинг ёнидан айёр тулки ўтиб қолибди ва унга: «Бугун жуда чиройли бўлиб кетибсан, хўрозвой, патларинг топ-тоза, тожинг ялтираб турибди, сеникидан ёқимлироқ овозни ҳеч қачон эшитмаганман, лекин сенинг овозинг қачонлардир эшитганим отанг товушидан бутунлай бошқача экан», дебди. (Бу тулки ўйлаб топган ҳийла эди). Шунда хўроз тулкига: «Э йўқ, менинг овозим ҳам отамники каби жозибадор», дебди. У шундай дегач, қанотларини қаттиқ қоқиб, кўзларини юмиб қичқиришга ҳозирланганида, тулки уни шартта тутиб олибди.
Қўлга тушган хўроз қандай қилиб тулки чангалидан қутулиш йўлини ўйлай бошлабди. Тулки унинг бўйнидан тишлаб турганида, хўроз бундай дебди: «Бу хўроз фақат менга тегишли, уни ҳеч ким билан баҳам кўрмайман», деб баланд овозда ҳаммага эълон қилиб чиқ!» Тулки жағини очиши билан хўроз ерга тушибди ва кўз очиб-юмгунча дарахтга учиб чиқиб, тулкидан қутулибди. Тулки қилиб қўйган ишидан афсусланибди ва: «Сукут қилиши керак бўлган пайтда гапирган оғизни Аллоҳ кечирсин!» дебди. Шунда хўроз: «Очиқ бўлиши керак пайтда юмилган кўзни ҳам Аллоҳ кечирсин», дебди.
(Давоми бор...)

Яқинларингиз билан баҳам кӯринг

🌐 t.iss.one/subh_uz
# Шайтон ҳақида...

Ҳар бора Қуръони карим тиловатини бошлар эканмиз
Аъузу биллаҳи минашшайтонир рожийм, яъни, Аллоҳнинг раҳматидан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сӯрайман дея айтамиз.
Шайтон доимо инсонни адаштириш, йӯлдан оздириш пайидан бӯлади. Шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сӯраш билан бирга шайтоннинг ёмонликлари ҳақида ҳам билишимиз зарур. Шу маънода шайтон ҳақида маълумот беришни лозим топдик.

Мусулмон киши бирор ёмон иш қилиб қўйса, дарҳол яхшилик қилиши лозим. Чунки яхшилик ёмонликни ювиб кетади. Хоҳ­лаймизми-йўқми, имонли кишини ҳар доим шайтон васваса қилиб туради. Бу бизга, таъбир жоиз бўлса, Одам (алайҳиссалом)­дан қолган “мерос”. Шайтон Аллоҳнинг амрига итоат этмай, Одам (алайҳиссалом)га сажда қилмади. Жаннатдан қувилганида одам­зодни душман, деб билди ва қиёматгача унинг авлодини йўлдан оздиришга онт ичди.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«(Иблис) айтди: “Энди, Сенинг қудратингга қасамки, албатта, уларнинг ҳаммасини йўлдан оздирурман“» (Сод, 82).

Саид (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (алайҳис­салом) дедилар: «Шайтон алайҳиллаъна Аллоҳга айтди: “Эй Раббим! Иззатинг ва жалолингга қасам, модомики бандаларинг руҳ­лари жасадларида экан, мен уларни адаштириш, куфр ва маъсиятга бошлаш ҳаракатида бўламан”. Аллоҳ таоло айтди: “Эй малъун! Иззатим ва жалолимга қасам. Бандаларим Мени зикр қилишда ва Мендан истиғфор сўрашда бардавом бўлар экан, Мен ҳам уларни кечиришда давомли бўламан».

Яна ояти каримада бундай дейилади:

«У (аламидан) деди: “Қасамёд этаман, мени янглиштир­ганинг боис Сенинг Тўғри йўлинг (Ислом дини) узра уларни (одамларни чалғитиш) учун ўтираман. Сўнгра, уларга олдила­ридан, ортларидан, ўнг томонларидан ва сўл томон­лари­дан (чалғитиш учун) келаман. (Натижада) уларнинг кўпчилиги­ни шукр қилувчи ҳолда топмайсан”» (Аъроф, 16–17).
(Давоми бор...)

Яқинларингиз билан баҳам кӯринг

🌐 t.iss.one/subh_uz