ЭҲРОМ ҲОЛАТДА БЎЙИННИ ЁПИШ
#Ҳаж_умра
❓1506-CАВОЛ: Узоқ сафарлар учун мўлжалланган ёстиқчалар бор. Улар самолёт, поезд ва автобусларда узоқ йўлларда ухлаб кетиш учун жуда ҳам қулай. У бўйинни тўлиқ қоплаб олади. Эҳром ҳолатда мана шундан фойдаланиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги киши бўйнини ёпиши ман қилинмаган. Мазкур ёстиқчалар сиз айтгандек фақат бўйинни ёпгани учун эҳромда ундан фойдаланиш жоиз. Бу билан бирор жарима лозим бўлмайди. Бу ҳақда “Ғунятун носик”да шундай дейилган:
ولا بأس بأن يغطي أذنيه وقفاه
“Эркак киши эҳромда бўйни ва қулоғини ёпишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
▶️https://t.iss.one/subh_uz

УМРА ЁКИ ҲАЖДАГИ ХАТОЛАР УЧУН БЕРИЛАДИГАН САДАҚА ФАҚАТ МАККАДА БЕРИЛИШИ КЕРАКМИ?
#Ҳаж_умра
❓1515-CАВОЛ: Умра ёки ҳаж амалларида йўл қўйилган айрим хатолар учун садақа бериш лозим бўлар экан. Шу садақани Маккадан бошқа жойда, масалан, юртимизга келиб берса ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳожи ёки умра қилувчининг зиммасига садақа қилиш лозим бўлган бўлса, уни ҳарам ҳудудида ҳам, бошқа жойларда ҳам қилиш дуруст. Бундай садақалар ҳарам ҳудудига хосланган бўлмасада, Маккалик муҳтожларга бериш афзал саналади.
Лекин ҳожи ёки умра қилувчининг зиммасига жонлиқ сўйиш лозим бўлган бўлса, у фақат ҳарам ҳудудида сўйилади. Бошқа жойда сўйилса, зиммадан соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам.

САЪЙ ВАҚТИДА УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
#Ҳаж_умра
❓1528-CАВОЛ: Умрада тавофни тугатиб, саъй қилаётганимизда аёлим узрли бўлиб қолди, яъни ҳайзи келиб қолди. Бу ҳолда қандай йўл тутсин? Пок бўлгандан кейин ғусл қилиб, саъй қилиб қўядими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саъй пайтида узрли бўлиб қолган аёл саъйни охирига етказиб, сочини қисқартириб эҳромдан чиқади, яъни умрани охирига етказади. Бу билан зиммага ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Чунки саъй масжиддан ташқарида адо қилингани сабабли таҳоратли бўлиш шарт қилинмайди, балки суннат бўлади (Сафо ва Марва масжиддан ташқаридаги жой деб ҳисобланади). Тавофда эса таҳоратли бўлиш вожибдир. Чунки тавоф масжидда қилинади.
Саъйни пок бўлгандан кейин қиламан деса, ҳайзи тугагунича эҳромда тургани учун ўзи билмаган ҳолда эҳром жиноятларини қилиб, жаримага тушиш эҳтимоли катта (“Жавҳаратун-наййира” китоби). Валлоҳу аълам.

ҲАЖ ВА УМРАДАГИ ЖАРИМАЛАРНИ КЕЙИНРОҚ ТЎЛАШ МУМКИНМИ?
#Ҳаж_умра
❓1536-CАВОЛ: Умра ва ҳажда хато қилиб, жарима тўлайдиган бўлиб қолса-ю, тўлашга маблағи бўлмаса, уйга қайтгандан кейин тўлаб қўйса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умра ва ҳажда хатолар туфайли зиммага тушган жарималарни шу заҳотиёқ тўлаш шарт қилинмаган. Кейинроқ тўласа ҳам бўлади. Аммо жарима жонлиқ сўйиш бўлса, унинг пули бирор ишончли одамни вакил қилиб, у орқали Маккага юборилади ва жинояти учун қўй сўйдирилади. Агар жинояти садақа тўлайдиган жиноят тури бўлса, ўз юртида адо этиши мумкин (“Фатҳи бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

САЪЙНИ ТЎЛИҚ ҚИЛМАСДАН АВВАЛ СОЧ ОЛИШНИНГ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра
❓1612-CАВОЛ: Умрада Сафо-Марва орасида саъйнинг учтасини қилгандан кейин соч олиб эҳромдан чиқса, қандай жарима тўлайди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саъйнинг аксарини, яъни тўрт ва ундан кўпини қилиш шарт, еттитанинг ҳаммасини қилиш эса вожиб ҳисобланади. Шунинг учун умрада саъйнинг ками (уч ва ундан ози)ни қилгандан кейин сочини олиб, эҳромдан чиқиб қўйса, умра амаллари тугашидан олдин соч олдириб қўйгани учун қўй сўяди. Чунки қилинган саъйнинг учтаси оз бўлгани учун ҳисобга ўтмайди ва гўё саъй қилмасдан туриб, сочини олдириб қўйгандек бўлади. Шундан кейин Сафо-Марвага қайтиб кириб, саъйнинг кейинги тўрттасини қилиб қўймаса, яна битта қўй сўяди. Бажариб қўйса, сочини эрта олиб қўйгани учун юқорида айтилган битта қўйни сўяди, холос. Валлоҳу аълам.

УМРА ТАВОФИ БИЛАН САЪЙИ ОРАСИНИНГ УЗИЛИБ ҚОЛИШИ
#Ҳаж_умра
❓1615-CАВОЛ: Умрада тавоф қилиб бўлгандан кейин чарчаб қолдим. Меҳмонхонага қайтиб бориб, саъйни эртаси куни бажардим. Бу қилган ишим тўғрими? Тавоф билан саъйнинг ўртасини ажратишнинг зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофдан кейин кетма-кет, орасига бошқа ишларни аралаштирмай саъй амалини бажариш суннат ҳисобланади. Орасини узрсиз ажратиш жиноят бўлмаса-да, суннатни тарк қилиш бўлади. Аммо қаттиқ чарчоқ туфайли одам бир оз дам олиши ёки бошқа зарур иш туфайли саъйни кейинроқ бажариши хато ҳисобланмайди. Бироқ умрани тўлиқ тугатиб, эҳромдан чиққунча соч-соқол ёки тирноқларни олиш ҳамда хушбўйланиш ва бошқа эҳромда тақиқланган ишларни қилишдан сақланиб туриши лозим. Валлоҳу аълам.

МАККАДАН ЖИДДА АЭРОПОРТИГА ЧИҚИБ КЕЛИШ
#Ҳаж_умра
❓1626-CАВОЛ: Мен шу кунларда Маккада ишлаяпман. Баъзида иш билан Жиддадаги аэропортга чиқиб келиб тураман. Танишларимдан бири Маккага эҳромсиз кириш мумкин эмас, деди. Шунга аниқлик киритиб беришларингизни сўрайман.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маккада турган киши бирор юмуш билан мийқот ичида жойлашган нуқталарга бориб келса, Маккага эҳромсиз кириши мумкин. Шунинг учун сиз Маккада туриб, Жиддага, яъни катта мийқотнинг ичидаги ҳудудларга борсангиз ва Маккага қайтаётганда умра ёки ҳаж ниятида бўлмасангиз, эҳромсиз кирсангиз бўлади. Аммо қайтаётганда умра ёки ҳаж қилиш ниятида бўлсангиз, албатта, эҳром боғлаган ҳолда киришингиз лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

САЪЙ АСНОСИДА ГАПЛАШИШ
#Ҳаж_умра
❓1628-CАВОЛ: Саъй асносида атрофдагилар билан суҳбатлашишнинг зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сафо ва Марва орасида саъй қилиш асносида дуо ва зикрлар билан машғул бўлиш мустаҳаб амал саналади. Одатий гапларни гаплашиб юриш эса мубоҳ, яъни рухсат берилган ишлардан ҳисобланади. Шунга биноан саъй қилаётган инсон ёнидагилари билан гаплашиши сабабли зиммасига бирор жарима лозим бўлмайди. Лекин бундан бемалол гаплашавериш мумкин дегани келиб чиқмайди. Чунки тавоф ва саъй сингари муқаддас жойларда бажариладиган амалларни қилиш ҳар доим ҳам кишига насиб қилавермайди. Шу боис бундай лаҳзаларни ғанимат билиб, кўпроқ зикр ва дуолар қилиб олиши керак. Валлоҳу аълам.

ТАВОФ АСНОСИДА КЎЗ ҚАЕРДА БЎЛИШИ КЕРАК?
#Ҳаж_умра
❓1632-САВОЛ: Каъба атрофида тавоф қилинаётган пайтда қаерга қарашимиз керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламоларимиз тавоф қилаётган зиёратчи худди намоздаги киши каби кўзларини оёқ остига қаратади, каъбага қаратмайди, чунки бундай қилиш хушуга, дуо ва зикрлар қилаётганда қалб ҳозир бўлишига ёрдам беради, дейишган. Айрим уламолар бундай қилишни мустаҳаб дейишган. Шу боис зиёратчи тавоф асносида қўлдан келганича шунга амал қилиши афзал саналади. Валлоҳу аълам.

МАСЖИДУЛ ҲАРОМГА КИРГАН ИНСОН ТАҲИЯТУЛ-МАСЖИД ЎҚИЙДИМИ?
#Ҳаж_умра
❓1634-САВОЛ: Умра амалларини бажариш учун Масжидул Ҳаромга биринчи бор кирган киши амалларга киришишдан аввал таҳийятул-масжидни ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу киши тўғридан-тўғри тавофни бошлайди. Агар фарз намоз бошланиб қолган бўлса, аввал намозни ўқиб, кейин тавофга киришади.
Масжидул ҳаром ер юзидаги бошқа масжидлардан айрим ҳукмларда фарқ қилади. Шулардан бири нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда бошқа масжидларга кирган инсон икки ракат таҳиятул масжид (масжид саломи) намозини ўқийди. Аммо у масжидул ҳаромга тавоф қилиш учун кираётган бўлса, бу намозни ўқимасдан тавоф қилишни бошлайди. Агар тавоф қилиш учун кирмаётган бўлса, таҳиятул масжид намозини ўқийди.
Шунга биноан умра амалларини бажариш учун Масжидул ҳаромга кирган инсон дастлаб тавоф қилишга киришади. Валлоҳу аълам.

ТАВОФДА ҚИРОАТ, ЗИКР ВА ДУО
#Ҳаж_умра
❓1636-САВОЛ: Тавоф асносида Қуръон қироат қилган афзалми ёки дуо-зикрларни айтишми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазҳабимиз уламолари зиёратчи учун тавоф асносида зикр ва дуолар билан машғул бўлиш Қуръон қироат қилишдан кўра афзал деганлар. Чунки бу жой дуолар ижобат бўладиган жой бўлгани учун банда ушбу қулай фурсатни ғанимат билиб, бу ерда Аллоҳ таолога ёлвориб, дуо ва илтижоларини, тавба ва истиғфорларини қилиб олиши афзалдир. Валлоҳу аълам.

ЭҲРОМДА ТИРНОҚ СИНИБ ҚОЛИШИ
#Ҳаж_умра
❓1638-САВОЛ: Эҳромда тирноқ синиб қолган бўлса, зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги киши тирноғи синиб кетишининг зарари йўқ. Бундай ҳолатда унинг зиммасига ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Ҳаттоки, ўша синиб қолган тирноқ жойида қолиб кетган бўлиб, уни суғуриб ташласа ҳам бирор жарима лозим бўлмайди. Лекин эҳромдаги инсоннинг ўзи тирноғини олса, зиммасига жарима лозим бўлиб қолади. Жариманинг қиймати олинган тирноқларнинг миқдоридан келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

ЭҲРОМДА ЧЎМИЛИШ
#Ҳаж_умра
❓1641-САВОЛ: Эҳромга киргандан сўнг чўмилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги инсон покланиш, салқинланиш ва баданидаги чанг-ғуборларни кетказиш мақсадида чўмилиши мумкин. Фақат бу ҳолатда хушбўй совун ва шампун ишлатишдан ҳамда сочини қаттиқ ишқалашдан эҳтиёт бўлиши лозим. Чунки эҳромда хушбўйлик ишлатиш ва ишқалашга ўхшаш ҳаракат орқали сочларнинг тўкилиши жаримага сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

ЭҲРОМГА КИРИШДА ХУШБЎЙЛИК ВОСИТАЛАРИНИ ИШЛАТИШ
#Ҳаж_умра
❓1646-САВОЛ: Эҳромга киришдан аввал қўлтиқ терлашга қарши воситалардан фойдаланиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умра ёки ҳаж қилиш учун эҳромга киришдан аввал ғусл қилиш, хушбўйланиш каби амаллар суннат ҳисобланади. Шунингдек, саволда сўралган ишни ҳам қилиш мумкин. Чунки бу ҳам покланиш ва хушбўйланишнинг бир тури ҳисобланади. Аммо эҳромга киргандан кейин ундан чиққунига қадар хушбўйлик воситаларни ишлатиш мумкин эмас, жиноят ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

УЗРЛИ АЁЛЛАРНИНГ МАСЖИДУЛ ҲАРОМНИНГ ЁНИДА ЮРИШЛАРИ
#Ҳаж_умра
#аёлларга_оид_масала
❓1649-САВОЛ: Узрли аёллар Масжидул ҳаром дарвозалари ташқарисида юришлари мумкинми? Жамоат намозларида шу ерларгача саф бўлади.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Масжидул ҳаромнинг асосий дарвозаларидан ташқаридаги майдонларда ҳайз ёки нифос кўрган аёллар юришлари дуруст. Чунки бу жойлар имомга иқтидо қилиб намоз ўқиш жиҳатидан масжид ҳудуди ҳисоблансада, ҳайз ва нифосли аёллар учун масжиддан ташқари жой, деб эътиборга олинади. Валлоҳу аълам.

ИШ ЮЗАСИДАН ЖИДДАГА БОРГАН КИШИ УМРА ҚИЛМОҚЧИ БЎЛСА, ҚАЕРДАН ЭҲРОМГА КИРАДИ?
#Ҳаж_умра
❓1652-САВОЛ: Иш юзасидан Жидда шаҳрига сафар қилишимизга тўғри келди. Ишларни тугатгач умра қилишни ният қилдим. Шунда эҳромга кириш учун мийқотга бориб келаманми ёки ўша ердан эҳромга кириб ибодатга киришавераманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жиддага умра ёки ҳаждан бошқа ҳар қандай иш билан келинса ва асосий мақсади шу иш бўлиб, ишим битгач, умра ҳам қилиб оламан деган мақсади бўлса, бу ҳолда Жиддага эҳромсиз кириш мумкин. Ишлари битгандан кейин умра қилмоқчи бўлса, хоҳласа, Жидданинг ўзидан, хоҳласа, Танъимдаги Оиша розияллоҳу анҳонинг номларидаги масжиддан эҳромга киради. Чунки бу одам иш юзасидан Жиддага кириши билан ўша ерлик одамга айланиб қолади. Жидда мийқот билан ҳарамнинг ўртасидаги жой ҳисобланиб, бу жойлар фиқҳ китобларида “Ҳилл” деб аталади. Ҳиллда яшовчилар умра ёки ҳаж қилиш учун юқорида айтилгандек эҳромга кирадилар. Аммо асосий мақсади умра қилиш бўлиб, орада ишларини ҳам битириб кетишни мақсад қилган бўлса, бирламчи мақсади умра бўлгани учун у Жиддага кирмай туриб, мийқот ташқарисидан эҳромга кириши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

ТАВОФДА ҚЎЛЛАРНИ ОЧИБ ДУО ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра
❓1661-САВОЛ: Тавоф асносида қўлларни дуога очиб ҳожатларини сўраб кетишнинг зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавоф асносида дуо ва зикрлар қилиш мустаҳаб амал саналади. Шу боис тавоф қилаётган инсон турли хил беҳуда гап-сўзларни тарк этиб, дуо ва зикрлар билан машғул бўлиши афзалдир. Зеро тавоф асносида қилинган дуолар ижобат бўлиши ишончли манбаларда айтилган. Дуо ўқишда қўлларини очиб, дуо қилиши ҳам дуруст. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларини кўтариб дуо қилганликлари ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган бўлиб, улар муайян бир ҳолатга чекланган эмас. Валлоҳу аълам.

ТАВОФДА БАЛАНД ОВОЗДА ДУО ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра #дуо
❓1662-САВОЛ: Тавоф асносида баланд овозда зикр ва тиловат қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавоф асносида ўқиладиган дуо ва зикрларни паст овозда айтиш мустаҳабдир. Агар зиёратчи баланд овозда зикр ва дуо қилиши орқали бошқаларнинг хаёлини бузиб, ибодатидан чалғитса, паст овозда ўқиш вожибга айланади. Валлоҳу аълам.

ЭҲРОМДА ЮЗГА КРЕМ СУРТСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра
❓1677-САВОЛ: Эҳромда юзни қуёш нуридан сақловчи крем суртса нима бўлади? Уни озроқ хушбўй ҳиди ҳам бор.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Крем асли хушбўйлик учун эмас, юз терисини яхшилаш учун тайёрланган бўлиб, хушбўй ҳидли бўлмаса, уни ишлатиш жоиз. Аммо крем хушбўйлик учун мўлжалланган бўлса, уни эҳромли ҳолатда ишлатиш жоиз бўлмайди ва ишлатган тақдирда жонлиқ вожиб бўлади.
Шуни таъкидлаш керакки, саволда сўралгандек терини парваришлаш учун тайёрланган кремнинг озгина хушбўй ҳиди бўлса, унинг ҳукми фойдаланувчининг ниятига боғлиқ бўлади. Агар бадани ёки юз терисини парваришлаш учун ишлатса, жоиз ва зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди. Аммо ундан хушбўйланиш мақсадида фойдаланса, зиммасига каффорат лозим бўлади. Шунга кўра, эҳромда имкон қадар хушбўй кремлардан фойдаланмаслик мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

МАСЖИДУЛ ҲАРОМДА УХЛАСА, ТАҲОРАТИ СИНМАЙДИМИ?
#Ҳаж_умра
❓1714-САВОЛ: Масжидул ҳаромда намозларни жамоат билан ўқиб, кейинги намоз вақтини кутиб ўтирганимизда, айрим ҳожиларимиз ётган ҳолда ухлаб қолиб, кейинги намозга азон айтилганда, таҳорат қилмай намоз ўқишаётганига гувоҳ бўлдим. Бунинг хукми динимизда қандай? Чунки ухлаш таҳоратни бузади деб ўқиганмиз ва шунга амал қиламиз. Ёки масжидул ҳаромда айрим ҳукмлар ўзгарадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабига кўра, бирор нарсага суяниб, ёки ёнбошлаган ҳолда ухлаш таҳоратни синдиради. Бу ҳукм масжидул ҳаромга ҳам тегишли. Сиз айтган ҳожилар ерга ёнбошлаган ҳолда ухлаган бўлсалар, таҳоратлари синади. Лекин кўзини юмиб, ухламасдан, зикр қилиб ётадиганлар ҳам бўлади. Агар шундай қилган бўлсалар, табиийки таҳоратлари синмайди.
Масжидул ҳаромда дунёнинг турли нуқтасидан келган зиёратчилар ибодат қилади. Уларнинг ичида илмли инсонлар билан бир қаторда ибодатга энди кирган, шаръий ҳукмларни яхши ўзлаштирмаганлар ҳам бўлади. Уларнинг қилаётган ишини кўриб, анавилар қиляпти-ку, демак, нотўғри эмас эканда, деб қилиб кетавермаслик керак. Қолаверса, у ерда турли мазҳаб одамлари ибодат қилади. Айрим мазҳабларда ухлаш, бадандан қон чиқиш каби ишлар таҳоратни синдирмайди. Аммо бизнинг мазҳабимизда ҳар иккиси ҳам таҳоратни бузади ва бунга уламоларимиз бир қанча ҳадисларни далил ўлароқ келтирганлар.
Шу боис, улуғ маконларга ибодатга отланаётган одамлар: хоҳ эркак, хоҳ аёл киши бўлсин, шаръий ҳукмларни билиб олиши ёки биладиган одам ҳамроҳлигида бориши мақсадга мувофиқ бўлади. Акс ҳолда ибодат қиламан деб, гуноҳга ботиши ҳеч гап эмас. Валлоҳу аълам.