Subhuz расмий, диний- маърифий канал
586 subscribers
6.3K photos
4.05K videos
8 files
11.3K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ПАЙШАНБА куни.

20- апрель                              2023 й.
29- РАМАЗОН                        1444 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023

Ҳуфтон намозига кеч қолсак таровиҳ намозига қўшиламизми?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

🔶 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐https://t.iss.one/subh_uz
#ДИҚҚАТ...❗️❗️❗️

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари буйруғи билан 21-апрель куни  барча вилоятларида Ҳайит намози ўқиладиган вақтлари эълон қилинди.

Унга кўра Андижон вилоятида намоз бошланиш вақти 05:50 деб белгиланди!

▶️https://t.iss.one/subh_uz
РАМАЗОН ҲАЙИТИДА ҲАМ АРАФА БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Арафа куни Рамазон ҳайитидан бир кун олдинги кунми ё Қурбон ҳайитидан бир кун олдинги кунми? Ижтимоий тармоқларда бу ҳақда ҳар-хил гапларни учратяпмиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Арафа куни шариатимиз нуқтаи назаридан Қуръбон ҳайитидан олдинги — ҳожилар Арафот тоғига чиқадиган кундир. Халқимиз урфида эса, ҳар бир муҳим санадан олдинги кунни арафа дейишлик одат тусига кирган. Масалан, байрам арафасида, никоҳ тўйи арафасида ва ҳоказо, деганимизда, шу муҳим кунлардан олдинги кунни тушунамиз. Шу жиҳатдан олиб қараганда тилимиз ва урфимизга кўра Рамазон ҳайитидан аввалги куннинг арафа дейилиши жоиздир. Шундай экан, бу нарсани жиддий хато сифатида талқин қилмаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
⚡️21, 22, 23 ва 24 апрель дам олиш кунлари - Президент фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори

Аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгилансин.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
⚡️Расман: Рамазон ҳайити кунлари ўзбекистонликлар 4 кун дам олади

Рамазон Ҳайити муносабати билан қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади:

• 21 апрель, жума — Ҳайит байрами;
• 22 апрель, шанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
• 23 апрель, якшанба — одатдаги дам олиш куни;
• 24 апрель, душанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун кўчирилган (29 апрель шанбадан) дам олиш куни бўлади.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
🔷 ФИТР САДАҚАСИ БЕРИШНИ УНУТМАНГ, ҲАЙИТ НАМОЗИГАЧА ВАҚТИНГИЗ БОР!

❗️Эслатиб ўтамизки,
🕌 Фатво маркази томонидан 2023 йил учун закот, фитр садақаси, фидя миқдорлари қуйидагича белгиланган эди.

ЗАКОТ НИСОБИ – 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм деб белгиланган.
🔸Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

ФИТР САДАҚАСИ ВА ФИДЯ МИҚДОРИ
🔸Ҳар ким ўз имкониятига қараб қуйидаги тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақаси ва фидяни берса бўлади.

🔸буғдойдан – 2 кг. 12 000 (ўн икки минг) сўм;
🔹арпадан – 4 кг. 20 000 (йигирма минг) сўм;
🔸майиздан – 2 кг. 100 000 (юз минг) сўм;
🔹хурмодан – 4 кг. 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланган.

❗️Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Улуғ айёмда фақирларга шодлик улашайлик!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐https://t.iss.one/subh_uz
21-апрель кунидан 24-апрель кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

«Албатта, намоз мӯминларга вақтида фарз қилингандир»
Нисо сураси, 103-оят.

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!

🌐
https://t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

Нуриддин домла Холиқназаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐https://t.iss.one/subh_uz
​​ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1.Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2.Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3.Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

4.Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

5.Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

6.Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

7.Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЖУМА куни.

21- апрель                              2023 й.
01- ШАВВОЛ                         1444 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
«ҲАЙИТ» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

🕋Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ҲАЙИТ» айёмингиз муборак бўлсин!

🌐https://t.iss.one/subh_uz
​​ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Закот #Масжид

Закотни масжид ёки мактабга берса бўладими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023 #Рўза

Икки ҳайит орасида тўй қилиш мумкин эмасми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шаввол #Рўза

Шаввол ойининг 6 кунлик рўзаси ҳақида маълумот беринг

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ШАНБА куни.

22- апрель                              2023 й.
02- ШАВВОЛ                          1444 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz