Subhuz расмий, диний- маърифий канал
590 subscribers
6.01K photos
3.79K videos
8 files
10.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
🌙 ҚУРЪОНИ КАРИМ ТАРАННУМ ЭТИЛГАН АСАР ТАҚДИМОТИ

Бугун, 27 октябрь куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуси билан Шайх Aлижон қори қироати асосида Қуръони карим тиловатининг тўлиқ видео шакли ёзилган диск ва Каломуллоҳ тараннумига бағишланган “Қуръони карим шафоати” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

🔹Тадбир Қуръони карим қироати ила бошланди.

🔸Маросим аввалида Муфтий ҳазратлари сўзга чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими жадал фаолият юритаётгани, юртимизнинг барча ҳудудларида Қуръон курслари фаолият олиб бораётгани, масжидлардаги азон садолари гўзаллашиб бораётгани, диний-маърифий китоблар чоп этилиб, уларнинг тақдимоти ўтказилаётгани давлатимиз раҳбари бошчиликларидаги хайрли ислоҳотларнинг меваси эканини алоҳида таъкидладилар...
Батафсил...


⬇️ Тақдимотнинг тўлиқ видеоси:
https://youtu.be/OuW-efHhsH8

#TAQDIMOT #Quroni_karim
ЎМИ Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЖУМА куни.

28- октябр                               2022 й.
03- РАБИЪУС СОНИЙ         1444 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЖУМА МУБОРАК!


🌐 телеграм каналимиз
🌐 t.iss.one/subh_uz
018 Al-Kahf
Mustafa Ismail Mujawwad
Мустафо Исмоил қорий қироъати

"КАҲФ" СУРАСИ


ЖУМА МУБОРАК!

Дӯстларингизни ҳам табрикланг



🌐 t.iss.one/subh_uz
ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ЖУМА
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЖУМА #МАЪРУЗА 28.10.2022 йил

Мавзу: Ислом динида йӯл ҳаракати интизомига эътибор

🎙 ИСОМИДДИН ДОМЛА ШАМСИДДИНОВ

🕌 Андижон шаҳар "Имом-Аъзам" жоме масжиди имом-хатиби

Шунингдек гуруҳнинг махсус YouTube каналидан ҳам кўришингиз мумкин
https://youtu.be/fc3y08ZCN4U

🌐 https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ШАНБА куни.

29- октябр                               2022 й.
04- РАБИЪУС СОНИЙ         1444 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
ДУО ҚАЧОН ИЖОБАТ БЎЛАДИ?

«Эй Одам фарзанди! Буюрганимдек амал қил, қайтарган нарсамдан тўхта, шунда сени ҳеч вафот этмайдиган тириклар жумласидан қиламан. Мен (абадий) тирикман, ҳеч қачон ўлмайман. Агар бирор нарсага «Бўл!» десам, у нарса (пайдо) бўлади.

Эй Одам фарзанди! Агар сўзинг мулойим, амалинг қабиҳ бўлса, у ҳолда сен мунофиқларнинг раисисан. Агар зоҳиринг чиройли, ботининг хунук бўлса, у ҳолда сен ҳалокатга дучор бўлгувчилардансан. Улар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар, аммо ўзлари сезмаган ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар.

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзингизни лаънат ва қарғишдан асранг!"...

Қобилжон домла Исхоқов

Андижон шаҳар "Шахидтепа" жоме масжиди имом хатиби


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммад Исхоқ домла
"Жиддаи Муборак" жоме масжиди
имом-хатиби


Ҳазрат Али р.а.суннатни махкам ушлашлари хақида

At-Tavfiq uz расмий саҳифалари:

Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
❗️МУНОСАБАТ: УМРА ТЎЛОВИНИ БАНК ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРИНГ!

🔸 Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра тўлови билан боғлиқ айрим фуқароларнинг фирибгарликлари акс этган чиқишлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Маълумки, умра сафари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида амалга оширилади.

Ушбу қарор билан тасдиқланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМда: – тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида махсус ҳисобварақлар очилган банкнинг барча ҳудудий филиалларида амалга оширилади, деб белгилаб қўйилган. Шу боис, «Ҳаж» ва «Умра» сафарлари тўловлари фақат банк орқали амалга оширилади. Ҳеч бир фуқаро ёки мансабдор шахс муборак сафарларга оид маблағларни қабул қилиш ваколатига эга эмас.

🔹 Афсуски, айрим шахслар мўмин-мусулмонлар ишончини суистеъмол қилиб, умра амалини ният қилган ҳамюртларимизнинг пулларини алдов йўли билан олиб, ўзининг шахсий мақсадлари йўлида ўзлаштириб юборгани аччиқ ҳақиқат ва бундан барча огоҳ бўлиши лозим.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган зиёратчиларнинг тайёр рўйхати асосида умра ибодатини амалга оширади. Яъни, зиёратчиларга виза олиш, уларни кузатиш ва кутиб олиш, Саудия Арабистонида ибодат ва зиёратларини ташкил этиш каби вазифалар билан шуғулланади. Бунгача бўлган жараёнлар, яъни умра навбатини юритиш ва фуқаролардан тўловларни қабул қилиш Диний идора ваколатига кирмайди.

🌀Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бирор чиқиш қилишдан олдин мавзуни яхшилаб ўрганишни, Ўзбекистон мусулмонлари идораси номини унинг ваколатига кирмайдиган ишлар билан боғлаб тармоқларда тарқатиб, ташкилот шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўсига путур етказадиган ахборот тарқатишдан эҳтиёт бўлишни сўраймиз.

⚡️Аҳоли орасида асоссиз маълумотларни тарқатиш Ислом дини таълимотига кўра, гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

🕋 Маълумот ўрнида, умра зиёратчилари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тўғридан-тўғри рейслар ҳар куни Саудия Арабистонига амалга оширилмоқда. Йил якунига қадар кузги мавсум доирасида 30 минг нафарга яқин фуқаро муборак ибодатни амалга ошириши режалаштирилган.

#МУНОСАБАТ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
СОХТА САЛАФИЙЛАР ҲАР ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКНИ БИДЪАТ ДЕБ ҲИСОБЛАБ, ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАРНИ ИНКОР ҚИЛАДИЛАР

Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида, интернет сайтларида, ижтимоий тармоқларда “салафийлик”, “салафийлар” каби иборалар тез-тез такрорланиб турибди. Хўш, аслида салафийлар кимлар?

“Салафийлик” ибораси араб тилидаги “سلف” сўзидан олинган бўлиб, “аждодлар”, “аввал яшаб ўтганлар” маъноларини англатади. Қуръони каримнинг Зухруф сурасида “салаф” сўзи “аввал яшаб ўтганлар”, “ўтмиш (кишилари)” маъноларида ишлатилган.

Батафсил ўқиш

Манба @AhliSunnaValJamoaUz


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
1-қисм | Чунки Сен АЛЛОҲСАН
Shams Solih
Тингланг Буюк Аллох таъолони Сомад зотлигини танийсиз!

At-Tavfiq uz расмий саҳифалари:

Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
2-қисм | Чунки Сен АЛЛОҲСАН
Shams Solih
Буларни эшитсангиз Сомад зотни танийсиз!

"ЧУНКИ, СЕН - АЛЛОХСАН!..." китобидан.

At-Tavfiq uz расмий саҳифалари:

Telegram | Facebook | Youtube | Instagram