Subhuz расмий, диний- маърифий канал
586 subscribers
6.38K photos
4.11K videos
8 files
11.4K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
ФАРЗ НАМОЗИНИНГ УЧИНЧИ ВА ТЎРТИНЧИ РАКАТЛАРИДА ЗАМ СУРА ЎҚИГАН БЎЛСА
#намоз

949-CАВОЛ: Фарз намозини учинчи ва тўртинчи ракатларида фотиҳа сурасидан сўнг зам сура ўқиса саждаи саҳв қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида Фотиҳа сурасини ўқишлик суннат амал. Кимдир Фотиҳадан кейин зам сура ўқиб қўйса, бу билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди.

Суннат ва нафл намозларнинг барча ракатларида Фотиҳадан кейин зам сура қўшиш вожиб бўлиб, уни тарк қилиш билан саждаи саҳв қилинади.

Бу борада "Фатово ҳиндия"да шундай дейилади:

ولو قرأ في الأخريين الفاتحة و السورة لا يلزمه السهو، و هو الأصح

"Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракъатларда Фотиҳа ва зам сура ўқиган бўлса, саждаи саҳв лозим бўлмайди". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
#Ўқишга_қайта_тиклаш #Эълон

▪️ Тошкент ислом институтига ўқишни қайта тиклаш тартиби бўйича эълон!

▫️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтидан турли сабабларга кўра ўқишдан четлатилган ва узоқ йиллар олдин диний таълим муассасасини тамомлаб, диплом олмаган фуқаролардан 2022 йил 15 июлдан 5 августга қадар ўқишга қайта тиклаш ва диплом олиш бўйича оффлайн режимда аризалар қабул қилинади… – ТИИ Қабул ҳайъати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/31726

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Модуль_таълим_шакли #Қабул_2022

▪️ Тошкент ислом институти Модуль таълим шакли учун қабул

▫️ Тошкент ислом институти Модуль таълим шаклига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар оффлайн тарзда 2022 йил 15 июлдан 30 июлгача қабул қилинади… – ТИИ Қабул ҳайъати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/31734

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
🕋 ҲАЖИНГИЗ МАБРУР БЎЛСИН!
(6 ҚИСМ)

Аллоҳ таоло ҳар бир амални ихлосу муҳаббат билан ўЗининг қоидасига мувофиқ бажарган бандаларига улкан мукофотларни ато қилади. Ҳаж амалларини гўзал ҳолатда адо қилган кишилар учун дунёда гуноҳлари кечирилиши, охиратда эса жаннат мукофот қилиб берилади.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умрадан умрагача бўлган (сағира) гуноҳлар кечирилади. Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннат бўлади!”, дедилар» (Имом Байҳақий ривояти).

“Мабрур” сўзи луғатда яхшилик қилинган, қабул қилинган маъноларини англатади. Уламолар ҳадисни шарҳлар эканлар, ҳажнинг мабрур бўлиши учун қуйидаги сифатлар топилиши лозим деганлар. Ихлос: зуҳди зиёда бўлиши; охиратга рағбат қилиш; барча ҳукмларини тўлиқ бажариш; сафарда фисқ ва маъсиятлардан, фаҳш сўзлардан тийилиш; риё, сумъа ва ужбдан сақланиш...
➡️ ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#Ҳаж_буюк_ибодатдир
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ПАЙШАНБА куни.

14- июль 2022 й.
15- ЗУЛҲИЖЖА 1443 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Одам алайҳиссалом ва Мусо алайҳиссалом учрашуви ҳақида

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
“Жаноб Расулуллоҳ бундай дедилар:
“Одам алайҳиссалом ва Мусо алайҳиссалом учрашишди. Шунда Мусо алайҳиссалом Одам алайҳиссаломга: “Инсонларни бахтсиз қилиб, жаннатдан қувилишига сабабчи бўлган киши сизмисиз?!” – дедилар.

Одам алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: “Аллоҳ хос ўзи учун бино қилган (танлаган) зот сизмисиз, Таврот сизга нозил қилинганмиди?!” – дедилар. Мусо алайҳиссалом: “Ҳа”, - дедилар.

Одам алайҳиссалом: “Ундай бўлса, Аллоҳ таоло мени яратишдан аввалроқ тақдиримни белгилаб қўйганлиги ҳақида Тавротдан билиб олган бўлсангиз керак?!” – дедилар.

Мусо алайҳиссалом: “Ҳа” – деб жим қолдилар, чунки Одам алайҳиссаломнинг далиллари кучли эди”.

АЛ-ЖОМИЪ АС-САҲИҲ”дан.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
МУФТИЙ ДНК ТЕСТСИЗ AМЕРИКAЛAРНИ ШОККА ТУШИРДИ

1940-йилларнинг охирларида Aмерикада бир воқеа содир бўлади. Бир бой бизнесменнинг ўлимидан бир неча йил ўтгач, бир аёл боласи билан судга мурожаат қилади. Унинг айтишича, бола ўлган бизнесмендан. Ўликдан ДНК тестини ўтказиб бўлмайдиган бир пайтлар эди. Медицинада техника такомиллашмаган даврлар эди.

Aмерика ҳуқуқ тизимларида бу ҳодисага жавоб топа олмай, улар бошқа тизимларга мурожаат қилишади.
Улар Рим ҳуқуқига қарайдилар. Қадимги юнон хуқуқ тизимидан масалага ечим излайдилар.

Туркияга бир делегация келади. Уларни Истанбул муфтийси Умар Насуҳи Билменга рўбаро қилишади. Aввалига жамоа бунга тушуна олмайди. Улар истаксиз бўлса ҳам учрашадилар.

Билмен улардан ўлган одамнинг суяклари турган-қолмаганини сўраганда ҳайратлари янада ортади.

Умар Насуҳи скелет суягидан уларга бир жойни тасвирлайди. Бел қисмининг тугаш жойи думғаза суяги ёки ажбуз занаб.

Ўзи таърифлаган жойга боланинг қонидан бир томчи томизишларини, агар ўша суяк қонни сингдирса, бола ўша эркакдан, бўлмаса аёл ёлғончи, шунга қараб ҳукм қилишлари мумкинлигини айтади.

Учрашувдан кўнгли тўлмаган келган жамоа ҳайратда қолади ва ўз юртига қайтади. Улар муфтийнинг бундай тиббий билимларни қандай эгаллашини тасаввур ҳам қила олмайди. Жамоадаги шифокор бу масаладан хавотирда.

Муфтийнинг хатосини исботлаш учун қабр очилиб, одамнинг жасади ташқарига чиқарилади. У аввал тасвирланган суякка ўз қонини томизади. Қон суяк устида сингмасдан ташқи томонида оқади.

Кейин боланинг қонини тўкканда, кўзлари катта-катта очилиб кетади. Суяги қон сўраётганини кўриб ҳайратини яширмайди.

Йиғилишда Ўмер Насуҳи билан бирга бўлганлар, делегация кетганидан кейин бу масалани қайердан билишини сўраганларида, У зикр қилинган суяк фақат ўз авлодини қабул қилишини батафсил тушунтириб ўтади. Жасад суягида думғаза суягининг муҳимлигини таъкидлайди.

Баданга нима қилсанг ҳам у суякни йўқ қила олмаслигингни, у қиёматгача чиримай туришини таъкидлаб, одамлар қиёматда ўша суяк бўлагидан қайта тирилишларини айтади.

Ёсин сураси 78 – оят. «У бизга «Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?» деб, мисол келтирди-ю, (аммо) ўзининг (бир томчи сувдан) яралганини унутиб қўйди».


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
Ҳожиларни кутиб олиш учун (ясатиладиган) безакнинг ҳукми нима?

Ҳожининг келиш вақтида одамларни кўкариб турган дарахт шохлари ва шунга ўхшаш нарсаларни қўйиши ҳамда белги ва пешёзув (плакатлар) каби илиб қўйиладиган безакларнинг ҳукми нима?

Бу ҳақида имом шаҳид Бутий жавоб берадилар.

Боғлардаги дарахт шохларини эгасининг рухсатисиз кесиб олиш ҳаром қилинган адолатсиз ишдир. Ҳожи ўзи учун ўйлаб топган зийнат эса риёга ишорадир. Аммо ҳожининг уйидаги кишилар ёки унинг дўстлари унинг келганидан ва унга Аллоҳ шуни муваффақ қилганидан шодланиб қиладиган нарсаларни мен ҳечқиси йўқ деб умид қиламан.
Абдуллоҳ Ғуломов.

Манба imombutiyrahimahulloh


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурбонлик қилиш мучал йилига боғлиқми?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
🌙 ОНА-ВАТАНГА ЙЎЛ

🇺🇿 Бугун, 14 июль куни эрта тонгда пойтахтнинг 1, 2, 3, 4-гуруҳлари зиёратчилари Жидда – Тошкент йўналишида она-Ватанга йўл олдилар. Зиёратчилар ҳажнинг барча рукнларини бажариб, амалларнинг энг сўнггиси бўлган видолашув тавофини адо этган ҳолда жорий йилнинг 14 июлидан 4 августига қадар навбатма-навбат юртимизга қайтадилар.

Эндиликда ҳожиларимиз ўзларининг ибратли фазилатлари, жамият ҳаётидаги фаол иштироклари билан ёш авлодимизни эл-юртга садоқатли ва ҳидоят йўлидан борадиган ҳалол-пок инсонлар этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшадилар.
Бизнинг тилагимиз: Аллоҳ таоло барчанинг ҳажини қабул айласин, уларга онадан янги туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлиб, фарзанду анжумандлар бағрига эсон-омон етиб бориш насиб қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Азизбек қори Гўзал қироат

Youtube каналимизда томоша қилинг ва обуна бўлишни унутманг!

👇👇👇
https://youtu.be/4_RRSeMZjQY