#Аллоҳнинг_яратганлари
NASA нинг Webb телескопи дунёнинг ўн миллиард йилдан аввалги тарихини кўришга муваффақ бўлди.
Тарих деганимнинг боиси бизнинг кўзимиз илғайдиган тасвир нур тезлигида - секундига 300 минг км тезликда ҳаракат қилади.
Қуёшнинг ёруғлиги 8 дақиқадан кейин етиб келади.
Қуйидаги бизга кўринаётган галлактикалар биздан 130 000 000 000 000 000 000 000 км узоқликда жойлашган бўлиб, унинг тасвири бизга 14 млрд йилда етиб келган.
Бу дегани биз бу галлактикаларнинг 14 млрд йил аввалги ҳолатини кўриб турибмиз.
Бу галлактикаларнинг ортида яна қанча масофа борлигини билмаймиз, аммо уларга етиб боришимиз учун эса яна 13 млд йил керак бўлади, агар нур тезлигида ҳаракатлансак, албатта.
Агар нур тезлигида ҳаракатланолмасак, бу галлактикаларга ҳеч качон етиб боролмаймиз. Чунки улар коинот кенгайгаётгани сабабли доим биздан узоқлашиб бораверади.
Шундай экан, физик жиҳатдан биз хес қачон коинотнинг чегарасига етиб боролмаймиз.
Бу ҳақда эса 1400 йил аввал очиқ ойдин китобда зикр қилинган.
"Эй жин ва инс жамоалари, агар сиз осмонлару ер чегараларидан чиқиб кетишга қодир бўлсаларингиз, чиқаверинглар. Фақат Султон ила чиқа олурсиз, холос."
Роҳман сураси, 33.
Агар Аллоҳ ўзгача қувват бермаса, ҳеч қачон чиқолмайсиз, дегани.
© Саид Комил
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҲОЖИЛАРГА_МУРОЖААТ
Ҳожи бўлиш осон, ҳожи бўлиб қолиш қийин.
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
t.iss.one/subh_uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фарзанд боқиб олишдаги муҳим жиҳатлар
Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🌐https://t.iss.one/subh_uz
Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🌐https://t.iss.one/subh_uz
[ Фотография ]
🕋 ҲОЖИЛАР 14 ИЮЛДАН ЮРТИМИЗГА ҚАЙТАДИ
🇺🇿 “Ҳаж – 2022” дастури доирасида зиёратчиларимиз шу йил 14 июль–4 август кунлари юртимизга қайтиб келади.
✅ Ўзбекистонга қайтувчи ҳамюртларимиз ўз парвозларини Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 7 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Урганч ва Нукусда жойлашган халқаро аэропортларга амалга оширади. Унда жами 12 мингдан зиёд йўловчи ташиш режа қилинган.
✈️ “Ҳаж – 2022” тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан жами 70 га яқин малакали учувчи ва 260 га яқин борткузатувчиси жалб этилган. Ушбу йўналишдаги авиақатновлар Boeing 767 ҳаво кемаларида амалга оширилади. Юртдошларимизга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар таклиф этилади.
🤲 Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажини мабрур қилиб, эсон-омон юртимизга келишини насиб айласин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@hajumrauz

Хусайн Воиз Кошифий айтади: «Агар кўчада юриш одоби нечта, деб сўрасалар, улар саккизтадир. Аввало, кўчада мақсадсиз, сабабсиз юрмаслик керак. Иккинчидан, кўчага оёқяланг чиқиш одобдан эмас. Учинчидан, кеккайиб юриш ахлоқсизликдир. Тўртинчидан, зарурат бўлмаса, кўчада гаплашмаган маъқул. Бешинчидан, жанжалкаш, фирибгар одамлар яшайдиган, хатарли, туҳматга қолинадиган жойларга бормаслик лозим. Олтинчидан, нопок, ахлат ва нажосат тўкилган жойларга қадам босмаслик даркор. Еттинчидан, кўчада ҳовлиқиб, шошилиб юрилмасин. Саккизинчидан, қадамни катта-катта ташламай, бир маромда юриш керак».
"Сиз қандай яшамоқчисиз? " китобидан.
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
"Сиз қандай яшамоқчисиз? " китобидан.
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !
Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!
Бугун ҳафтанинг ЧОРШАНБА куни.
13- июль 2022 й.
14- ЗУЛҲИЖЖА 1443 й.

ИНСОН СИРЛИ МАВЖУДОТ!
«فَبِأَيّ آلاءِ رَبِّكُما تُكَذِّبَانِ»
«Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз!?»
Инсоннинг танасида 600 та суяк бор. Уларнинг ҳар бирининг алоҳида вазифаси бор. Инсон танасида 5 литр қон ва 6 000 та қон томир бор. Қон томирларни бир-бирига уласангиз, Ер куррасини икки марта айланиб келади (ваҳоланки, Ер экваторининг узунлиги 40 000 км). Бу қонни бутун тана бўйлаб ҳаракатланиши учун баъзи томирлар 20 атмосфера босимга чидамли бўлиши керак (ваҳоланки, сиз миниб юрган мошинанинг шиналари 2,2 атмосфера босимга эга бўлади). Мана шу томирларни кислород билан таъминлаш учун ўпкада 24 000 та тешик бор.
Бу каби маълумотларни санаб, адоғига ета олмайсиз. Қаранга инсон қанчалик СИРЛИ МАВЖУДОТ!
Шунинг учун Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«مَنْ عَرَفَ نَفْسَهُ عَرَفَ رَبَّهُ»
«Ким ўзини таниса, Роббисини танибди» деб марҳамат қилганлар. Сиз ҳам доим тафаккур қилинг!

Фарзандларнинг салоҳиятли бўлиши сабабларидан
Бир кекса аёлдан фарзандларининг салоҳияти, уларнинг мавафақиятлари ва ота-оналарига кучли эҳтироми сабабини сўрашганда, шундай жавоб берган экан: “Аллоҳнинг тавфиқи ва фазлидан сўнг, нафл намозларимда саждада туриб ушбу дуони доим ўқирдим: “Аллоҳим мени ва уларни фойдали илм, кенг ризқ, қўрқувчи қалб, солиҳ амал билан ризқлантиргин! Уларнинг яхшиликлари билан мени ризқлантиргин, ҳамда мени ва уларни Ўзинг рози қилгин!”
Фарзандга тарбия ва дуо бирга жамлаб олиб борилади. Дуосиз тарбияни ўзи кифоя қилмайди.

“СИЗЛАРНИНГ ЯХШИЛАРИНГИЗ..."
– Инсонларнинг яхшиси қалби тоза, ростгўй бўлган кишидир.
– Қалби тозалиги қандай? – деб сўралди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
— У (инсон шундайки,) жуда ҳам тақволи, қалби мусаффо, унинг калбида ҳеч қандай гуноҳ, ҳеч қандай зулм, ҳеч қандай ҳасад йўқдир.
Яна сўрашди: – Ундан кейинги даражада ким?
Айтдилар:
–Дунëни ëмон кўрадиган, охиратни севадиган киши (дунё билан машғул бўлишни ёмон кўрадиган).
— Ундан кейин ким?
– Гўзал хулқ билан сифатланган мўминдир.
("Саҳиҳул жомиъ", 3291-ҳадис).
"Одамларнинг энг яхшиси уларга энг кўп манфаат келтирадиган кишидир".
("Силсилатус саҳиҳа", 426-ҳадис).
"Одамларнинг энг яхшиси умри узун бўлиб, амали яхши бўлган кишидир"
("Саҳиҳул жомиъ", 329-ҳадис).

ЕТИМЛАРНИ КИМ ҚАРАМОҒИГА ОЛИШИ КЕРАК?
#оила
❓250-CАВОЛ:
Укам вафот этди, ундан вояга етмаган бир ўғил ва бир қиз қолди. Уларга онасидан ташқари кимлар ҳаклироқ ва кимлар масъул? Жавоб учун аввалдан раҳмат.
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Биринчи навбатда дафн ҳамда унгача бўлган харажатлар ва қарзлардан ортган марҳумнинг барча мол-мулкини меросхўрларга шариат кўрсатмасига биноан бўлиб бериш керак.
Етимларга онасидан ташқари, тарбия жиҳатидан мома (буви)лари, таъминот жиҳатидан отасининг эркак қариндошлари (асаба); бобо, амаки ва амакининг ўғиллари масъул.
Юқоридаги саволда меросга марҳумнинг хотини, ўғил-қизи ва марҳумнинг (агар ҳаёт бўлишса) ота-онасидан бошқа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! Лекин шундай ҳолатларда ҳам, етимлар ожиз тоифа бўлганидан, уларга отасидан қолган меросни бермасдан, ўзлари бўлиб оладиган, онаси билан қўшиб етимларни кўчага ҳайдайдиган амаки, амма, тоға ва хола каби қариндошлар гоҳ-гоҳида кўзга ташланиб туради. Бундай қилиш етимни ҳаққини ейиш ва катта гуноҳдир. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا (النساء 10)
яъни: “Етимларнинг мол-мулкларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, албатта, қоринларида олов еган бўлурлар ва албатта, дўзахда куйгайлар” (Нисо сураси, 10-оят).
Аслида, ота вафотидан аввал етимларга васий тайинлаган бўлса (у қариндош ҳам, бегона ҳам бўлиши мумкин), ўша киши, васий бўлмаса бобо меросни ҳақдорларга шариатимизга мувофиқ бўлиб беради ва етимларни уларнинг ўзига теккан улуш ҳисобидан парваришлаб туради. Агар бобо бўлмаса, амаки ёки она ҳам васийлик қила олади. Васий ёки юқорида саналган қариндошлар етимларнинг молини асраб, балоғатга етгач уларга топширадилар. Бу ишни адолат билан бажарсалар улкан савоб, агар етимни молига хиёнат қилсалар, ноҳақ ишлатсалар қаттиқ гуноҳкор бўладилар.
Қиз болалар ҳайз кўрадиган бўлгунича, ўғил бола ўзи еб-ичиб, кийиниб, истинжо қила оладиган бўлгунича уларни онадан (она бўлмаса, онанинг онасидан) ажратилмайди. Етимларга тегишли уйда бўлса ҳам она улар билан яшайди. Марҳумнинг хотини бошқа турмуш қурса ёки болалар юқорида айтилган ҳолатга етишса, болаларни ота томондан маҳрам қариндошлари олиши мумкин (“Ҳидоя” китоби).
Юқоридаги сўзлар отасидан мол қолган етимлар ҳақида кетди. Умуман мерос қолмаган етимларга эса ота томондан бой бўлган қариндошлар (масалан, бобо, амаки, амакининг ўғиллари) нафақа бериши вожиб бўлади. Булардан бошқалар ҳам етимларга яхшилик қилсалар, улуғ савобларга етадилар. Баъзи олимлар “Маъун” сураси етимларга бағишланган, бу “Етим” сурасидир, деганлар. Етимларни қарамоғига олганларнинг даражаси ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
" أنا وكافل اليتيم له ولغيره في الجنة هكذا " وأشار بالسبابة والوسطى وفرج بينهما شيئا .(رواه البخاري عن سهل بن سعد رضي الله عنه)
яъни: “Мен ва етимнинг кафили (хоҳ қариндоши бўлсин, хоҳ бегона бўлсин) жаннатда мана шундаймиз” Кўрсатгич ва ўрта бармоқларини орасини озгина очиб ишора қилдилар (Имом Бухорий ривоятлари).
Бу ҳадиси шарифда хоҳ ўзининг молидан, хоҳ (шаръан ҳақли бўлса) етимнинг молидан бўлсин харажат қилиб, уларни едириб-ичирган, кийинтирган, таълим-тарбия берган кафил ҳақида сўз кетмоқда (“Шарҳи Нававий ала Муслим” китоби).
Етимни кафолатга олиш уни ўз оиласига қўшиб ёки етимни қариндошлари орасида қолдириб ҳам моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш билан юзага чиқади.
Хулоса шуки, биз мусулмонлар етимлар ҳақидаги динимиз кўрсатмаларига тўлиқ амал қилишга ўтсак, дунё бўйича катта муаммо ҳисобланган етимлар масаласи чиройли ечимини топади.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

ТЕЛЕГРАМДА ТУРЛИ ВИДЕО-ФОТО ТАСВИРЛАРНИ КЎРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Синфдошлар группасига ва бошқа чатларда ёки каналларда ҳар хил видео ҳазиллар, воқеалар келади. Биз у видеоларни очиб кўрамиз, шунда исрофга кириб қолмайдими? 2-савол: телеграм интернетларда бегона аёлларни кўрамиз унда гуноҳ йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1. Аслида шариатга зид бўлмаган видео тасвирларни кўриш мубоҳ — мумкин бўлган ишлар сирасига киради. Лекин кўп вақтни бехуда видеоларни томошасига сарфлашлик вақтни, умрни исроф қилиш ҳисобланади. Шунинг учун ҳар бир мубоҳ ишда меъёр бўлгани каби, ижтимоий тармоқларда ҳам имкон қадар эҳтиёж миқдорида фойдаланиш, вақтни фойдали нарсаларга сарфлашга уруниш лозим.
2. Номаҳрам аёлларга қараш, у хоҳ видео тасвир бўлсин ёки фото тасвир бўлсин бегона аёллар суратини томоша қилиш албатта гуноҳ саналади. Ҳадисда уни "кўз зиноси" дейилган, Аллоҳ сақласин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

ФАРЗ НАМОЗИНИНГ УЧИНЧИ ВА ТЎРТИНЧИ РАКАТЛАРИДА ЗАМ СУРА ЎҚИГАН БЎЛСА
#намоз
❓949-CАВОЛ: Фарз намозини учинчи ва тўртинчи ракатларида фотиҳа сурасидан сўнг зам сура ўқиса саждаи саҳв қиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида Фотиҳа сурасини ўқишлик суннат амал. Кимдир Фотиҳадан кейин зам сура ўқиб қўйса, бу билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди.
Суннат ва нафл намозларнинг барча ракатларида Фотиҳадан кейин зам сура қўшиш вожиб бўлиб, уни тарк қилиш билан саждаи саҳв қилинади.
Бу борада "Фатово ҳиндия"да шундай дейилади:
ولو قرأ في الأخريين الفاتحة و السورة لا يلزمه السهو، و هو الأصح
"Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракъатларда Фотиҳа ва зам сура ўқиган бўлса, саждаи саҳв лозим бўлмайди". Валлоҳу аълам.

#Ўқишга_қайта_тиклаш #Эълон
▪️ Тошкент ислом институтига ўқишни қайта тиклаш тартиби бўйича эълон!
▫️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтидан турли сабабларга кўра ўқишдан четлатилган ва узоқ йиллар олдин диний таълим муассасасини тамомлаб, диплом олмаган фуқаролардан 2022 йил 15 июлдан 5 августга қадар ўқишга қайта тиклаш ва диплом олиш бўйича оффлайн режимда аризалар қабул қилинади… – ТИИ Қабул ҳайъати
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/31726
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok

#Модуль_таълим_шакли #Қабул_2022
▪️ Тошкент ислом институти Модуль таълим шакли учун қабул
▫️ Тошкент ислом институти Модуль таълим шаклига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар оффлайн тарзда 2022 йил 15 июлдан 30 июлгача қабул қилинади… – ТИИ Қабул ҳайъати
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/31734

🕋 ҲАЖИНГИЗ МАБРУР БЎЛСИН!
(6 ҚИСМ)
Аллоҳ таоло ҳар бир амални ихлосу муҳаббат билан ўЗининг қоидасига мувофиқ бажарган бандаларига улкан мукофотларни ато қилади. Ҳаж амалларини гўзал ҳолатда адо қилган кишилар учун дунёда гуноҳлари кечирилиши, охиратда эса жаннат мукофот қилиб берилади.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умрадан умрагача бўлган (сағира) гуноҳлар кечирилади. Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннат бўлади!”, дедилар» (Имом Байҳақий ривояти).
“Мабрур” сўзи луғатда яхшилик қилинган, қабул қилинган маъноларини англатади. Уламолар ҳадисни шарҳлар эканлар, ҳажнинг мабрур бўлиши учун қуйидаги сифатлар топилиши лозим деганлар. Ихлос: зуҳди зиёда бўлиши; охиратга рағбат қилиш; барча ҳукмларини тўлиқ бажариш; сафарда фисқ ва маъсиятлардан, фаҳш сўзлардан тийилиш; риё, сумъа ва ужбдан сақланиш...
➡️ ДАВОМИНИ ЎҚИШ
#Ҳаж_буюк_ибодатдир
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
(6 ҚИСМ)
Аллоҳ таоло ҳар бир амални ихлосу муҳаббат билан ўЗининг қоидасига мувофиқ бажарган бандаларига улкан мукофотларни ато қилади. Ҳаж амалларини гўзал ҳолатда адо қилган кишилар учун дунёда гуноҳлари кечирилиши, охиратда эса жаннат мукофот қилиб берилади.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умрадан умрагача бўлган (сағира) гуноҳлар кечирилади. Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннат бўлади!”, дедилар» (Имом Байҳақий ривояти).
“Мабрур” сўзи луғатда яхшилик қилинган, қабул қилинган маъноларини англатади. Уламолар ҳадисни шарҳлар эканлар, ҳажнинг мабрур бўлиши учун қуйидаги сифатлар топилиши лозим деганлар. Ихлос: зуҳди зиёда бўлиши; охиратга рағбат қилиш; барча ҳукмларини тўлиқ бажариш; сафарда фисқ ва маъсиятлардан, фаҳш сўзлардан тийилиш; риё, сумъа ва ужбдан сақланиш...
➡️ ДАВОМИНИ ЎҚИШ
#Ҳаж_буюк_ибодатдир
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !
Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!
Бугун ҳафтанинг ПАЙШАНБА куни.
14- июль 2022 й.
15- ЗУЛҲИЖЖА 1443 й.

Одам алайҳиссалом ва Мусо алайҳиссалом учрашуви ҳақида
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
“Жаноб Расулуллоҳ бундай дедилар:
“Одам алайҳиссалом ва Мусо алайҳиссалом учрашишди. Шунда Мусо алайҳиссалом Одам алайҳиссаломга: “Инсонларни бахтсиз қилиб, жаннатдан қувилишига сабабчи бўлган киши сизмисиз?!” – дедилар.
Одам алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: “Аллоҳ хос ўзи учун бино қилган (танлаган) зот сизмисиз, Таврот сизга нозил қилинганмиди?!” – дедилар. Мусо алайҳиссалом: “Ҳа”, - дедилар.
Одам алайҳиссалом: “Ундай бўлса, Аллоҳ таоло мени яратишдан аввалроқ тақдиримни белгилаб қўйганлиги ҳақида Тавротдан билиб олган бўлсангиз керак?!” – дедилар.
Мусо алайҳиссалом: “Ҳа” – деб жим қолдилар, чунки Одам алайҳиссаломнинг далиллари кучли эди”.
“АЛ-ЖОМИЪ АС-САҲИҲ”дан.

МУФТИЙ ДНК ТЕСТСИЗ AМЕРИКAЛAРНИ ШОККА ТУШИРДИ
1940-йилларнинг охирларида Aмерикада бир воқеа содир бўлади. Бир бой бизнесменнинг ўлимидан бир неча йил ўтгач, бир аёл боласи билан судга мурожаат қилади. Унинг айтишича, бола ўлган бизнесмендан. Ўликдан ДНК тестини ўтказиб бўлмайдиган бир пайтлар эди. Медицинада техника такомиллашмаган даврлар эди.
Aмерика ҳуқуқ тизимларида бу ҳодисага жавоб топа олмай, улар бошқа тизимларга мурожаат қилишади.
Улар Рим ҳуқуқига қарайдилар. Қадимги юнон хуқуқ тизимидан масалага ечим излайдилар.
Туркияга бир делегация келади. Уларни Истанбул муфтийси Умар Насуҳи Билменга рўбаро қилишади. Aввалига жамоа бунга тушуна олмайди. Улар истаксиз бўлса ҳам учрашадилар.
Билмен улардан ўлган одамнинг суяклари турган-қолмаганини сўраганда ҳайратлари янада ортади.
Умар Насуҳи скелет суягидан уларга бир жойни тасвирлайди. Бел қисмининг тугаш жойи думғаза суяги ёки ажбуз занаб.
Ўзи таърифлаган жойга боланинг қонидан бир томчи томизишларини, агар ўша суяк қонни сингдирса, бола ўша эркакдан, бўлмаса аёл ёлғончи, шунга қараб ҳукм қилишлари мумкинлигини айтади.
Учрашувдан кўнгли тўлмаган келган жамоа ҳайратда қолади ва ўз юртига қайтади. Улар муфтийнинг бундай тиббий билимларни қандай эгаллашини тасаввур ҳам қила олмайди. Жамоадаги шифокор бу масаладан хавотирда.
Муфтийнинг хатосини исботлаш учун қабр очилиб, одамнинг жасади ташқарига чиқарилади. У аввал тасвирланган суякка ўз қонини томизади. Қон суяк устида сингмасдан ташқи томонида оқади.
Кейин боланинг қонини тўкканда, кўзлари катта-катта очилиб кетади. Суяги қон сўраётганини кўриб ҳайратини яширмайди.
Йиғилишда Ўмер Насуҳи билан бирга бўлганлар, делегация кетганидан кейин бу масалани қайердан билишини сўраганларида, У зикр қилинган суяк фақат ўз авлодини қабул қилишини батафсил тушунтириб ўтади. Жасад суягида думғаза суягининг муҳимлигини таъкидлайди.
Баданга нима қилсанг ҳам у суякни йўқ қила олмаслигингни, у қиёматгача чиримай туришини таъкидлаб, одамлар қиёматда ўша суяк бўлагидан қайта тирилишларини айтади.
Ёсин сураси 78 – оят. «У бизга «Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?» деб, мисол келтирди-ю, (аммо) ўзининг (бир томчи сувдан) яралганини унутиб қўйди».

Ҳожиларни кутиб олиш учун (ясатиладиган) безакнинг ҳукми нима?
Ҳожининг келиш вақтида одамларни кўкариб турган дарахт шохлари ва шунга ўхшаш нарсаларни қўйиши ҳамда белги ва пешёзув (плакатлар) каби илиб қўйиладиган безакларнинг ҳукми нима?
Бу ҳақида имом шаҳид Бутий жавоб берадилар.
Боғлардаги дарахт шохларини эгасининг рухсатисиз кесиб олиш ҳаром қилинган адолатсиз ишдир. Ҳожи ўзи учун ўйлаб топган зийнат эса риёга ишорадир. Аммо ҳожининг уйидаги кишилар ёки унинг дўстлари унинг келганидан ва унга Аллоҳ шуни муваффақ қилганидан шодланиб қиладиган нарсаларни мен ҳечқиси йўқ деб умид қиламан.
Абдуллоҳ Ғуломов.
Манба imombutiyrahimahulloh