Subhuz расмий, диний- маърифий канал
585 subscribers
5.93K photos
3.68K videos
8 files
10.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЖУМА #МАЪРУЗА 02.12.2022

📹 Мавзу: Исломнинг хулқи ҳаёдир

🎙 ИСОМИДДИН ДОМЛА ШАМСИДДИНОВ

🕌 Андижон шаҳар "Имом-Аъзам" жоме масжиди имом-хатиби

▶️https://t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЖУМА #МАЪРУЗА 09.12.2022

📹 Мавзу: Ҳасад- эзгулик заволи

🎙 ИСОМИДДИН ДОМЛА ШАМСИДДИНОВ

🕌 Андижон шаҳар "Имом-Аъзам" жоме масжиди имом-хатиби

🌐https://t.iss.one/subh_uz
ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ЖУМА

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ "АБДУЛЛОҲ ИБН ЗУБАЙР" ЖОМЕ МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 11 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги "Абдуллоҳ ибн Зубайр" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг гўзал қироатлари ва Муфтий шайх ҳазратларининг барчага манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

#жума #муфтий #шайҳ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Ишларда ўрта йўлни тутиш Ислом умматига хос

▶️ Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

▶️Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ – Фатво маркази бош мутахассиси

#Жума_суҳбатлари

СУҲБАТ ТЎЛИҚ ВИДЕОСИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐https://t.iss.one/subh_uz
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ НАМАНГАНДАГИ "МАВЛОНО АЛИЮЛ ҚОРИ” (ЯНДАМА) МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Наманган шаҳри Яндама гузаридаги “Мавлоно Алиюл қори” жоме масжидига пешин намозига ташриф буюрадилар.

🕌 Пешин намозидан кейин Муфтий ҳазратларининг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍Масжид локацияси

🔸 Инша Аллоҳ, Аср намозига Наманган вилояти Норин туманидаги катта йўл ёқасида жойлашган "Қурбон ота" жоме масжидига ташриф режалаштирилган.

#муфтий #ташриф
#жума #шайх

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ АНДИЖОНДАГИ "ПИСТАМОЗОР” МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон шаҳридаги “Пистамозор” масжидига пешин намозига ташриф буюрадилар.

🕌 Пешин намозидан кейин Муфтий ҳазратларининг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍Масжид локацияси

#муфтий #ташриф
#жума #шайх

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

👉 https://t.iss.one/subh_uz
БИЗ ҲАМ ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИШИМИЗ МУМКИНМИ?
#намоз #жума
#жамоат

1123-CАВОЛ: Ҳозир Россияда ишлаймиз. Яқинда намоз ўқишни бошлаганмиз. Бизнинг иккита саволимиз бор эди:
1. Жума намози қандай ўқилади?
2. Масжид узоқда жойлашган ўзимиз кўпчиликмиз. Орамизда илмли одам ҳам бор. Шу кишини имом қилиб Жума намозини ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
1. Жума намози жума куни пешин намозининг вақти киргач жоме масжидида ўқилади. Масжидга жамоат йиғилгач азон айтилади ва барча намозхонлар аввало тўрт ракат суннат намозини ўқийдилар (бу пешин намозининг аввалги тўрт ракат суннати каби ўқилади). Сўнгра имом жума хутбасини ўқиб бериш мақсадида минбарга чиқади ва муаззин иккинчи бор азон айтгач, имом жамоатга юзланиб хутба ўқийди. Хутба ўқилаётган вақтда гаплашиш, ҳатто намоз ўқиш ҳам жоиз эмас. Хутбадан сўнг муаззин иқомат такбири айтади ва имом ва жамоат жуманинг икки ракат фарзини адо этадилар. Шундан сўнг жамоат тўрт ракат суннат намозини ўқийдилар ва шу билан жума намози охирига етган бўлади.

2. Фақат илмли одам борлиги сабабли жума намозини ўқиб бўлмайди. Чунки, Жума намози дуруст бўлиши учун ўзига хос шартлар мавжуд. Мароқил фалоҳ китобида шундай дейилган:

ويشترط لصحتها ستة أشياء: المصر أو فناؤه و السلطان أو نائبه و وقت الظهر و الخطبة و الإذن العام و الجماعة (مراقلي الفلاح)

Жума намозини дуруст бўлиши учун олтита шарт: Шаҳар ёки шаҳарнинг финоси, султон ёки унинг ноиби, пешин вақти кирган бўлиши, хутба, изнул-ом ва жамоат топилиши керак” (Мароқил фалоҳ).

Бу ибораларни уламолар қуйидагича шарҳлаганлар:
1.Шаҳар ёки унинг финоси; шаҳарнинг финоси деганда шаҳарга оид тадбирлар ўтказилиши учун мўлжалланган, унга қўшилган жойлар назарда тутилади. Демак, Жума намози ўқилиши учун шаҳар ёки шаҳар ҳукмидаги қишлоқ жой бўлиши керак.
2. Султон ёки унинг ноиби; Жума намозига имомликка султон ёки унинг ноиби, ёки улар томонидан ўша масжидга тайин қилинган имом бўлиши керак.
3. Пешин вақти; Чунки пешин вақти жуманинг вақти ҳисобланиб, ундан олдинроқ ўқилган жума намози дуруст бўлмайди. Пешин вақти чиқиши билан жуманинг ҳам вақти чиқади.
4. Хутба; Жумада озми-кўпми хутба ўқиш ҳам шартдир.
5. Изнул-омм; Яъни ҳамма мусулмонлар киришига рухсат берилган масжид бўлиши керак.
6. Жамоат; Яъни имомдан ташқари уч киши ҳозир бўлиши керак. Чунки жамоат ушбу адад билан ҳосил бўлади. Шу жамоат оқил, балоғатга етган эркаклардан ташкил топган бўлиши лозим. Мабодо, жамоат оқил, балоғатга етган мусофир ёки касал кишилардан ташкил топган бўлса ҳам, кифоя қилади. Аммо фақат аёллар ва гўдаклардан ташкил топган жамоат билан жума намозини ўқиш дуруст бўлмайди.

Демак, юқоридаги ва шу каби бошқа маълумотлардан аён бўладики, жума намозини ўқиш учун мазкур шартларнинг барчаси топилмаса, бир неча одамлар йиғилиб жума намозини ўқий олмайдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат #жума

Аҳзоб сураси 56-оят

Абдулазиз аз-Захроний қироати

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».

Subh.uz канали расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

🌐https://t.iss.one/subh_uz