Subhuz расмий, диний- маърифий канал
586 subscribers
5.93K photos
3.68K videos
8 files
10.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
#Фотолавҳа

МАККА ШАҲРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЗИЁРАТЧИЛАР ЖОЙЛАШГАН МЕҲМОНХОНАДАН ФОТОЛАВҲА

🌙 Айни кунларда ҳаж ибодатига тайёргарлик кўраётган зиёратчиларимиз Макка шаҳрининг “Азизия” даҳасидаги кўркам, 25 қаватли, ҳашаматли “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида истиқомат қилишмоқда.
Ҳожилар ибодатларини чиройли ва мукаммал адо этишлари учун меҳмонхона тоза ва озода ҳолга келтирилиб, барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

🤲 Ўзбекистонлик зиёратчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан мазкур меҳмонхонадан барча ҳожиларимизга яхлит жой ҳозирланган.
Меҳмонхонанинг кириш фойесига илинган “Ўзбекистон” ёзуви ва давлатимиз байроғи бу бинога ўзбекистонлик зиёратчилар жойлашишидан далолат бериб турибди

Яна шуни айтиш керакки, меҳмонхона ошхонасида бир пайтда 4000 киши таомланиши учун мўлжалланган ўринлар ҳозирланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐https://t.iss.one/subh_uz
НАМОЗ ВАҚТЛАРИДА ЎЗГАРИШ БЎЛМАДИ❗️❗️❗️

24-июнь кунидан 27-июнь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

«Албатта, намоз мӯминларга вақтида фарз қилингандир»
Нисо сураси, 103-оят.

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистонининг Мадинаи мунаввара шаҳрида истиқомат қиладиган, ватандош Шайх Абу Ёсир жаноблари жорий ҳаж мавсуми, ҳожилик саодати ва ўзбекистонлик зиёратчиларга берилаётган эътибор ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐https://t.iss.one/subh_uz
ِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЖУМА куни.

24- июнь 2022 й.
25- Зул-қаъда 1443 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЖУМА МУБОРАК!


🌐 телеграм каналимиз
🌐 t.iss.one/subh_uz
018 Al-Kahf
Mustafa Ismail Mujawwad
Мустафо Исмоил қорий қироъати

"КАҲФ" СУРАСИ


ЖУМА МУБОРАК!

Дӯстларингизни ҳам табрикланг



🌐 t.iss.one/subh_uz
لماذا الهدهد من الطيور التى ذكرت في القرآن الكريم

Ҳудҳуд Қуръони каримда зикр этилган қушлардан. Нима учун?

✍️ عجائب الهدهد✍️

"Ҳудҳуднинг ажойиб хусусиятлари"

هو طائر وفي لا يتزوج إلا مرة واحدة حتى بعد وفاة زوجته ،

У ўз жуфтига вафодор қуш. Ҳаётида фақат бир марта оила қуради ҳатто жуфти вафот этса ҳам.

ويطلب الزواج بتقديم ورقة أو حشرة أو دودة في منقاره وهو ناشر عرفه وهو تاج جميل ، ويقدم الطعام كمهر لمن يتقدم لها لإرضائها فإن اكلتها بمنقارها فهذا يعني القبول

У ўз жуфтини тумшуғида унга дарахтнинг япроғи ёки бирорта ҳашорат ёхуд қурт тақдим этиш орқали танлайди. Бошидаги чиройли тожисини ёйган ҳолатда жуфтининг розилигини олиш учун маҳр сифатида унга таом тортиқ қилади. Агар жуфти тумшуғи билан таомни еса, демак бу розилик аломати.

. ثم يأخذها للعش الذي بناه لها وهو غالبًا ثقب في شجرة ، فإن قبلت العش يتم الزواج ، وتبيض الزوجة من خمس إلى سبع بيضات وبعد الفقس يتناوب الزوجان إطعام الصغار .

Сўнгра жуфтини унинг учун қурган инига олиб боради. Кўпинча ин дарахтнинг ковагида бўлади. Агар ин жуфтига ёқса жуфтлик ҳаёти бошланади. Жуфти бештадан еттитагача тухум қўяди. Полапонлар чиққач иккиси навбат билан болаларини таомлантиради.

وهو زوج وفي أن وجد مكان طعام أو ماء صاح على زوجته فلا يقرب الطعام الا معها

У вафодор жуфт саналади. Агар озуқа ёки сув бор жойни топса қичқириб жуфтини чақиради. Таомни фақат жуфти келгандагина у билан баҳам кўради.

وإن غابت ظل يطير بحثًا عنها وهو يصيح ، وإن ماتت يظل كلما تذكرها يصيح ويذهب الى الأماكن التي كانوا يطيرون لها سويا ويصيح متذكرا ذكرياته الجميلة .

Агар жуфтини йўқотиб қўйса, қичқириб уни топгунича ахтаради. Агар жуфти ўлса ҳар гал эсига тушганда эслаб қичқиради. Бирга учиб юрган жойларига бориб, ширин хотираларни ёдга олиб қичқиради.

الهدهد سدس طوله منقار لسهولة البحث عن الديدان والحشرات في الارض

Ҳудҳуднинг танасининг олтидан бирига тенг келадиган тумшуғи бўлиб, у ердаги ҳашарот ва қуртларни осонлик билан топади.

الهدهد له حاسة لاتوجد عند غيره فهو يستشعر وجود الماء في باطن الأرض

Ҳудҳуднинг бошқа қушларда мавжуд бўлмаган сезиш қобилияти мавжуд бўлиб, у ер ости сувларини сезади.

كان النبي سليمان يعتمد عليه كدليل بحث لمواضع الماء في قعر الارض

Сулаймон пайғамбар ер ости сувларини излаб топишда ҳудҳуднинг ушбу сезиш қобилиятидан фойдаланар эди.

فإن دله على مكان الماء فكان يأمر الجن بالحفر فيجدوا الماء فهو من أسمائه المعاصرة مهندس الماء

Сув бор ерга ишора қилса жинларга ўша ерни қазишга фармон берар ва сувни топишар эди. Шунинг учун унинг замонавий исми - сув инженеридир.

… ويستطيع الهدهد قطع مسافه طويله من طيران تصل الئ الاف كيلو مترات دون تعب او عطش او جوع

Ҳудҳуд минглаб километрга етадиган масофани чарчоқсиз, чанқамай ва очиқмай учиб ўта олади.

بحيث انه يقدر على الطيران من دولة الى اخرىٰ ولهذا اعطاه القران الكريم دليلا سافر من سبأ في اليمن الئ فلسطين

Бир давлатдан иккинчи давлатга тўхтовсиз учиб ўтишга қодир. Шунинг учун Қуръони карим унинг Ямандаги Сабо ўлкасидан Фаластинга сафар қилганини далил қилиб келтиради.

قد جئتك من سبأ بنبأ يقين وقصته مع النبي سليمان عليه السلام

شوهد في مواقف كثيرا

Мен сенга Сабо ўлкасидан аниқ хабар келтирдим, деб Сулаймон пайғамбар билан бўлган қиссада кўплаб воқеалар келтирилади.

وهو ينصت دون صياح عند الأذان أو الصلاة أو تلاوة القرآن الكريم

У азон айтилаётган, намоз ўқилаётган ва Қуръони карим тиловат қилинаётган вақтда қичқирмай тинч туради.

حرم الرسول الكريم محمد صلى الله عليه واله وسلم قتله لما فيه من اسرار لا يعلمها الا الله

Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. Аллоҳдан бошқага маълум бўлмаган яна кўплаб сир асрорлари борлиги учун уни ўлдиришни ҳаром қилганлар.

سبحان الله

Субҳаналлоҳ.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
🇺🇿Кўчага ахлат
ташлайдиганлар учун.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзадор инсон оғзини тузли сув билан чайса ёки пломба қўйдирса рўзаси очилмайдими?

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратларининг Макка шаҳридаги зиёратчилар билан учрашувлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐https://t.iss.one/subh_uz
#Билганмидингиз

Мевалар, шубҳасиз Аллоҳ таоло ато этган ажойиб ва роҳатбахш неъматлардан ҳисобланади. Қуръони каримнинг турли оятларида қуйидаги мевалар зикр қилинган:

1. Хурмо
2. Узум
3. Зайтун
4. Анор
5. Банан
6. Анжир

Замонавий тиббий тадқиқотларга кўра, олимлар юқоридаги меваларда озуқавий ва шифо бўладиган моддалар кўплигини ўрганиб, бу меваларни истеъмол қилиш соғлиқ учун фойдали эканини таъкидлашади ҳамда кўпроқ истеъмол қилишни тавсия қилишади.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz