#Фарзанд тарбияси
Олимларнинг оналари фарзандига қандай тарбия беришган?
Муҳаммад Ротиб Набулсий айтадилар: Бир куни ёшлик чоғимда онам менга: “Ҳалол сўзини икки лабинг очиқ ҳолда айта оласан-ми?”, деди. Ҳалол калимасини икки лабимни бир-бирига ёпиштирмаган ҳолда айтдим. Онам маъқуллаб, мени ўпиб қўйди. Сўнгра онам: “Ҳаром сўзини ҳам икки лабинг очиқ ҳолда айта оласан-ми?”, деди. Айтишга бир неча маротаба ҳаракат қилдим, лекин айта олмадим. Ҳафа бўлган ҳолда онамга: “Онажон, ҳаром сўзини айтишга кўп ҳаракат қилишимга қарамай, охирида икки лабим бир-бирига тегиб, ёпилиб қоляпти”, дедим. Онам кулиб: “Ўғлим, бу – ҳалол билан ҳаром орасидаги фарқдир. Ҳаром – бахтсизлик, ҳалол – бахт-саодатдир. Унутмагин, жон болам! Агар гуноҳ иш қилсанг, онангни лаблари ёпилиб, юзида маҳзунлик бўлади. Агар яхши амал қилсанг, онангни лаблари табассум ила очилиб, хурсанд бўлади. Онангни доим табассум ҳолида кўришни хоҳласанг, доимо ўзингга ҳалол ва яхши (амалларни) лозим тутгин!”, деди.
Катта бўлдим ва онамнинг “ажойиб табассуми” ни йўқотмасликка ҳаракат қилдим. Онам вафот этган вақтда, видолашиш учун олдига кириб, охирги марта пешонасидан ўпдим, онамни икки лаби очиқ, табассум ҳолида кўриб, ўзимга-ўзим: “Онажон, то сизга йўлиққунимча ҳалолда бўлишга ваъда бераман”, деб айтдим.
Болаларингизга бу “айб”, деб эмас, балки, “бу ҳалол” – Аллоҳ бундан рози бўлади, “бу ҳаром” – Аллоҳ бундан ғазаб қилади, деб таълим беринг! Токи одамлардан қўрқадиган авлод бўлиб эмас, балки Аллоҳ кузатиб туради деб, махфийда ҳам, ошкорада ҳам Аллоҳдан қўркадиган фарзанд бўлиб улғайсин.
Яқинларингизга ҳам улашинг
🌐 t.iss.one/subh_uz

Telegram
Subhuz расмий, диний- маърифий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги
Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.
YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg

#шайтон ҳақида
Ривоят қилинишича, яҳудийлардан Лабид ибн Аъсом исмли мунофиқ ўзини мусулмон кўрсатиб, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб-кетиб юрар ва баъзи ҳожатларини адо этишда хизмат қилиб турар экан. Бир гуруҳ яҳудийлар уни қўлга олиб, Расулуллоҳ (алайҳиссалом)нинг тўкилган сочлари ва тароғидан синиб тушган тишларини қўлга туширади ва шу нарсаларга сеҳр-жоду қилиб эски бир қудуққа ташлайди. Шундан кейин Расулуллоҳ (алайҳиссалом) олти ой касал бўладилар. Бир куни икки фаришта келиб, бири тиззалари рўпарасига, иккинчиси бош томонларига ўтириб бир-бири билан савол-жавоб қилади. Бири:
– Унга нима бўлибди? – деса, иккинчиси:
– Сеҳрланибди, – дер эди.
– Ким сеҳрлабди?
– Лабид ибн Аъсом исмли бир яҳудий.
– Сеҳрни нимага ўқибди?
– Тўкилган сочлари ва тароқ тишларига.
– Сеҳр ўқилган нарсалар қаерда?
– Зарвон номли қудуқда.
Шундан кейин одам юбориб кўрсалар, ҳақиқатан, ўша қудуқда соч толалари, тароқ тишлари ва нина суқилган яна ўн иккита тугун бор экан. Шу пайт Аллоҳ таоло мазкур икки сурани нозил қилди. Жаброил (алайҳиссалом) сураларни ҳар сафар ўқиганида, биттадан тугун ечилар эди. Шундай қилиб, ўн икки марта ўқиганида, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дарддан бутунлай тузалиб кетганлар (“Мадорикуттанзил ва ҳақоиқуттаъвил”).
(Давоми бор...)

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фойдаси ва самаралари:
Салавот камбағал учун садақа ўрнига ўтиши.
Ҳожатларнинг раво бўлиши.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтган одамга Аллоҳ таоло ва Унинг малоикалари салавот айтадилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтувчи покланади.
Кунни саловот айтиш билан ӯтказайлик

#Сийрат
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизган аёллар
Баъзи манбаларда Омина, Сувайба, Хавла бинти Мунзир, Умму Айман, Бану cулаймлик уч аёл, Умму Фарва, Бану cаъдлик бир аёл ва Ҳалимаи Саъдиялар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тартиб ила эмизишгани айтилган.
Мазкур оналарнинг қайси бири ҳақиқатан Пайғамбаримиз алаҳиссаломни эмизган?
Бу борадаги аниқ жавоб фақат Омина онамиз, Сувайба, Бану cаъдлик бир аёл ва Ҳалимаи Саъдияларнинг эмизганларидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни биринчи бўлиб оналари Омина эмизган. Сути етмагач, амакилари Абу Лаҳабнинг озод қилган чўриси Сувайба бир неча кун эмизади. Ўша пайтда унинг Масруҳ исмли чақалоғи бўлган. Сувайба бунгача Ҳамза ибн Абдулмутталиб билан Абу Салама ибн Абдуласад Махзумийларни ҳам эмизган эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сувайбанинг хизматини қадрлар, Хадича онамиз ҳам унга эҳтиром кўрсатар, кийим-кечаклар юбориб турар эдилар. Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин ҳам хабар олиб турдилар. Макка фатҳ қилинганида Пайғамбаримиз Сувайба билан ўғли Масруҳ ҳақларида сўраганларида, она-боланинг оламдан ўтганини айтишди. Сувайба ҳижратнинг еттинчи йили, Макка фатҳидан бир йил олдин, ўғли Масруҳ эса сал олдинроқ оламдан ўтган эдилар. Кейин Сувайбанинг қариндошлари ҳақида сўрадилар, улардан ҳам биронтасини тирик топмадилар. Ҳофиз Ибн Мандадан бошқа барча олимлар Сувайбанинг мусулмон бўлмаганини айтишган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Ҳамза розияллоҳу анҳу Бану Саъд қабиласида бўлганларида Ҳамза розияллоҳу анҳуни эмизаётган Бану саъдлик аёл Пайғамбаримизни ҳам бир марта эмизган.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломни тўлиқ икки йил эмизган аёл Ҳалимаи Саъдия экани маълум ва машҳурдир. Дарвоқе, Ҳалима она кейинчалик, Пайғамбаримиз Хадича розияллоҳу анҳога уйланганларидан сўнг, Маккага келади ва у Зотга қурғоқчиликдан шикоят қилади. Пайғамбаримиз унинг аҳволи ҳақида Хадича онамизга сўзлаганларида, онамиз қирқта қўй бериб юборадилар. Ҳалима она нубувватдан кейин эри билан келиб, мусулмон бўлишади. Ҳалима она Макка фатҳидан кейин Ҳунайн ғазоти куни ҳам Пайғамбаримизнинг ҳузурларига келади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўринларидан туриб, ридоларини ерга тўшайдилар ва унга ўтқазадилар. Ҳалима она Пайғамбаримиздан ҳадис ривоят қилган, ундан Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб ривоят қилган. Ҳижрий саккизинчи йилдан кейин вафот этган.
Умму Айман эса асли ҳабашистонлик бўлиб, Пайғамбаримизнинг оталари Абдуллоҳнинг чўриси бўлган. Абдуллоҳ оламдан ўтганидан сўнг Пайғамбаримиз катта бўлгунларига қадар энагалик қилган, аммо эмизмаган. Пайғамбаримиз уни озод этганлар ва у Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуга турмушга чиққан. Умму Айман Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан беш ой кейин оламдан ўтган.
Хавла бинти Мунзир Пайғамбаримизни эмас, кенжа ўғиллари Иброҳимни эмизган эди.
Умму Фарва билан Бану сулаймлик учта аёлнинг Пайғамбаримиз алайҳиссаломни эмизганлари ҳақидаги маълумотлар тасдиғини топган эмас.
Абдул Азим ЗИЁУДДИН.

Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"ТЎҚИМА ҲАДИС ВА АСОССИЗ РИВОЯТЛАР КЕЛТИРИШНИНГ ХАТАРИ"
🎙 Исомиддин домла ШАМСИДДИНОВ Андижон шахар, "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом-хатиби
Гуруҳни танишларингизга юборинг👇
https://t.iss.one/joinchat/ADEMSlkzHGNaP3ENHMFUAg

Forwarded from Subhuz расмий, диний- маърифий канал
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фойдаси ва самаралари:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлиш.
Гуноҳларнинг мағфират қилишиниши.
Ғам-ғуссадан фориғ бўлиш.
Қиёмат куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлиш.
Кунни саловот айтиш билан ӯтказайлик
Яқинларингизга ҳам улашинг
🌐 t.iss.one/subh_uz
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фойдаси ва самаралари:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлиш.
Гуноҳларнинг мағфират қилишиниши.
Ғам-ғуссадан фориғ бўлиш.
Қиёмат куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлиш.
Кунни саловот айтиш билан ӯтказайлик
Яқинларингизга ҳам улашинг
🌐 t.iss.one/subh_uz
#Фарзанд тарбияси
Муҳаммад Ҳасан Валади Деду Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ айтади:
"Кутубхонамдаги китобларнинг кўпи қўлёзма. Уни бувим ўз қўллари билан ёзганлар. Мақсадлари фарзанд ва набираларини китоб сотиб олиш ва уни лавҳга ёзиш машаққатидан озод қилиш бўлган. Бу китобларнинг баъзиси 7 мужалладдан иборат. Улар ҳали ҳам турибди".
Унинг гапларини эшитиб ажабланасан. Ўтган асрда Мавритания диёрининг Шинқит шаҳрида ўқийдиган, ёзадиган, тушунтирадиган, фарзандларига арабий ва шаръий билимларни ўргатадиган оналар бўлганидан ажабланасан. Биз ўзимизни ривожланган, илмий жиҳатдан улардан олдинда деб ўйлаймиз. Ҳа, бизда технология ривожланган, ғарблашишда улардан олдиндамиз. Аммо илмда, динда улардан анча ортдамиз.
Бизда аёлларнинг фарзандларига таълим беришдаги ўрни йўқолган.
Шайх Деду айтади:
"Ёшлигимдаги барча устозларим аёллар бўлишган. Онам, онамнинг аммалари, ўзимнинг аммам. Бошланғич диний билимларимни мурабийя оналардан олганман. Сўнгра 7 ёшимда қуръонни ёд олганимдан сўнг қуръони каримнинг имом Варш ривоятини отамдан санади билан олганман".
Шайх Деду айтади:
"Тахминан 6 ёшларда эдим. Онам араб тили грамматик таҳлилидан савол бердилар. Мен хато таҳлил қилдим. Опаларим устимдан кулишган эди. Ўшанда уларнинг масхарасидан йиғлаганим ҳали ҳам ёдимда".
Шайх Деду бугунги кунда энг кўп матн ёд олган буюк олимлардан саналади.
Бугун оналаримизга бу ишлар бегона бўлиб қолди.
Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.
Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.
Шайх Аҳмад Зарруқ рохимаҳуллоҳнинг имом бўлишига бувилари сабаб бўлган.
Яқинларингизга ҳам улашинг
🌐 t.iss.one/subh_uz
Муҳаммад Ҳасан Валади Деду Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ айтади:
"Кутубхонамдаги китобларнинг кўпи қўлёзма. Уни бувим ўз қўллари билан ёзганлар. Мақсадлари фарзанд ва набираларини китоб сотиб олиш ва уни лавҳга ёзиш машаққатидан озод қилиш бўлган. Бу китобларнинг баъзиси 7 мужалладдан иборат. Улар ҳали ҳам турибди".
Унинг гапларини эшитиб ажабланасан. Ўтган асрда Мавритания диёрининг Шинқит шаҳрида ўқийдиган, ёзадиган, тушунтирадиган, фарзандларига арабий ва шаръий билимларни ўргатадиган оналар бўлганидан ажабланасан. Биз ўзимизни ривожланган, илмий жиҳатдан улардан олдинда деб ўйлаймиз. Ҳа, бизда технология ривожланган, ғарблашишда улардан олдиндамиз. Аммо илмда, динда улардан анча ортдамиз.
Бизда аёлларнинг фарзандларига таълим беришдаги ўрни йўқолган.
Шайх Деду айтади:
"Ёшлигимдаги барча устозларим аёллар бўлишган. Онам, онамнинг аммалари, ўзимнинг аммам. Бошланғич диний билимларимни мурабийя оналардан олганман. Сўнгра 7 ёшимда қуръонни ёд олганимдан сўнг қуръони каримнинг имом Варш ривоятини отамдан санади билан олганман".
Шайх Деду айтади:
"Тахминан 6 ёшларда эдим. Онам араб тили грамматик таҳлилидан савол бердилар. Мен хато таҳлил қилдим. Опаларим устимдан кулишган эди. Ўшанда уларнинг масхарасидан йиғлаганим ҳали ҳам ёдимда".
Шайх Деду бугунги кунда энг кўп матн ёд олган буюк олимлардан саналади.
Бугун оналаримизга бу ишлар бегона бўлиб қолди.
Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.
Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.
Шайх Аҳмад Зарруқ рохимаҳуллоҳнинг имом бўлишига бувилари сабаб бўлган.
Яқинларингизга ҳам улашинг
🌐 t.iss.one/subh_uz
Telegram
Subhuz расмий, диний- маърифий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги
Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.
YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Андижон вилоят вакиллиги
Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.
YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Forwarded from Subhuz расмий, диний- маърифий канал
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фойдаси ва самаралари:
Бир салавот учун ўн даража кўтарилиш.
Бир салавот учун ўн ҳасана ёзилиши.
Бир салавот учун ўн гуноҳнинг ўчирилиши.
Дуонинг қабул бўлиши.
Яқинларингизга ҳам улашинг
🌐 t.iss.one/subh_uz
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фойдаси ва самаралари:
Бир салавот учун ўн даража кўтарилиш.
Бир салавот учун ўн ҳасана ёзилиши.
Бир салавот учун ўн гуноҳнинг ўчирилиши.
Дуонинг қабул бўлиши.
Яқинларингизга ҳам улашинг
🌐 t.iss.one/subh_uz
#Фарзанд тарбияси
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ – УЛУҒЛАР ЙЎЛИДИР
Қадимдан солиҳ инсонлар фарзанд тарбиясига катта эътибор қаратишган. Чунки миллатнинг тараққиёти ёки заволи ёшларнинг тарбиясига боғлиқ.
Икки олам сарвари Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёш авлодга таълим тарбия беришда ҳам бутун умматга намуна бўлдилар. У Зот ёш болаларга катта аҳамият берар, уларни жеркимас, ғазабланмас эдилар, уларнинг хатоларини койимасдан тўғирлаб қўяр, агар тўғри иш қилишса, ҳақларига дуо қилар эдилар.
Умму Холид (розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Кунларнинг бирида отам билан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига бордик, ўша пайтларда мен кичкина қизалоқ эдим, эгнимда сариқ рангли кўйлак бор эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мени кўриб “Гўзал, чиройли”, дедилар. Сўнгра мен, (кийимларимни кир қилиб) у зотнинг орқаларидаги пайғамбарлик муҳрларини ўйнай бошладим. Шунда Отам мени қаттиқ койидилар. Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса бу ҳолатни кўриб менга “Кийиб-кийиб эскиртир, яна кийиб-кийиб эскиртир”, дедилар. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу дуоларидан сўнг Умму Холид (розияллоҳу анҳу) узоқ умр кўрдилар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) гоҳо ёш болалар билан ўйнаб, уларни эркалатиб кулдирар ва юзларидан ўпар эдилар. Яъло ибн Мурро (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: Яъло (розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Биз бир зиёфатга чақирилганимиз сабаб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан у ерга кетаётган эдик. Бирдан Ҳусайнни йўлда ўйнаётганини кўриб қолдик. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳусайнни ушламоқчи бўлиб икки қулочларини очиб у томон тезладилар. Шунда Ҳусайн у ёқдан бу ёққа қоча бошлади. Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса унинг кулишларига шерик бўлдилар ва уни тутиб олиб, бир қўлларини унинг жағига, иккинчи қўлларини эса унинг бошига қўйдилар, сўнг уни маҳкам қучоқлаб олиб бизнинг олдимизга олиб келдилар”.
Бундан ташқари, У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) болаларга таълим ва тарбияни ҳам гўзал ҳолатда берганлар. Умар ибн Абу Салама айтадилар: “Ёшлигимда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қарамоғида у зотнинг хизматларини қилиб юрар эдим. Кунларнинг бирида у зот билан овқатланиб ўтирар эдик. Менинг қўлим тавоқнинг у ёғидан бу ёғига бориб келар эди. Шунда Расулуллоҳ менга қараб: “Эй бола, Бисмиллаҳни айт ва ўнг қўлинг билан ўз олдингдан овқат егин”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Шак-шубҳа йўқки, инсонга берилган неъматлар ичида фарзанд энг улуғларидан биридир. Шундай экан, фарзанд тарбиясга эътиборсиз бўлиш – Аллоҳ берган неъматга ношукрлик қилишдир. Фарзандига ёшлигидан илму маърифат бериб, имон-эътиқодли қилиб тарбия қилган инсоннинг фарзандлари ота-онасига дунё ва охиратда яхшилик олиб келади. Бунинг акси бўлса, уларга ҳасрат ва надомат бўлади.
Фарзанднинг гўзал хулқли бўлиб тарбия топишини фақатгина онага боғлаб қўйиш тўғри эмас. Бу борада отанинг ҳам ўрни беқиёс. Агар ота солиҳ бўлса, фарзандлар ҳам унинг кетидан эргашади ва ҳаётда доим отанинг яхшилиги фарзандларга куч-қувват бўлади. Агар ота дунёдан ўтса ҳам, уларга манфаати тўхтамайди.

Сийрат ва ислом тарихи
Бизларни мусулмон қилган ягона Зот Аллоҳ таолога Ўзининг маҳлуқотлари ададича ҳамд бўлсин.
Мусулмонликни бизларга Улуғ Аллоҳ таолодан етказган Унинг Расули Муҳаммад Мустафога саловот ва саломлар бўлсин.
Аммо баъд. Мен, қачон Аллоҳ таолонинг каломи – Қуръони Каримдаги “Фил” сурасини эшитсам ёки ўқисам, бошқа суралардагидан фарқ қилувчи, бошқача бир ҳузур-ҳаловатни сезаман ва ҳурсанд бўлиб кетаман. Қалбим ёришади.
Нима учун айнан “Фил” сурасида бу ҳол юз беради? Нега ҳурсанд бўлиб қалбим нурланади ?
Бунинг сабабини Пайғамбаримиз алайҳисссаломнинг сийратларини ихлос билан ўрганган кишигина тушуниши мумкин….
Сийрат нима ўзи ?
Шахсан Мен, “сийрат” деганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғулишларидан то вафотларигача бўлган ҳаётлари акс этган тарихини тушунаман. Аслида ҳам шундай. Лекин Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари шунчаки тарих эмас.
Сийрат шундай бир тарихки, у инсоният яратилишини моҳияти бўлган – Ислом динининг тарихидир.
Сийрат шундай бир тарихки, у бутун борлиқни яратган, жумладан бизни ҳам яратган Зот, ҳар қандай нуқсондан пок бўлган Олий Зот – Аллоҳ таолога яқин қилувчи тарих.
Сийрат шундай бир тарихки, у Буюк Аллоҳ таолонинг бандалари ичидан танлаб олган энг севимли ва энг охирги Набийси – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни бизларга танитадиган тарихдир.
Сийрат шундай бир тарихки, у Яратувчи Аллоҳ таолонинг маҳлуқотлари ичидаги энг яхшиси, анбиё ва расуллар саййиди, башарият фарзандларининг энг афзали, энг ҳулқи гўзали, оламларга раҳмат Пайғамбар – Муҳаммад алайҳиссаломнинг тарихлари.
Сийрат шундай бир тарихки, у бизлар учун нур бўлган – Қуръони Каримни Раҳмли Зот Аллоҳ таолодан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлиш тарихидир.
Сийрат шундай бир тарихки, у асрларнинг энг яхшиси бўлган – замони саодат ҳақида сўзловчи тарих.
У шундай бир тарихки, агар тўғри нийят ва ихлос билан ўрганадиган бўлсак, охир-оқибат бизларни энг олий мақсадимиз – жаннатдаги неъматлар ичра кўмилиб турганимизда, ягона бўлган Зот – Аллоҳ таолонинг жамолини кўришга мушарраф қилувчи тарихдир.
Сийратни нима учун ўрганамиз ?
Биз ўзимизни мусулмон деб биламиз. Аллоҳ таолони ягона илоҳ эканлиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг расули эканлигига иймон келтирамиз. Албатта бу мўмин-мусулмонликнинг шарти ҳисобланади ва бу ҳаммага маълум. Лекин биз Пайғамбиримиз алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадисларидан ҳабаримиз борми ?:
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз токи мен унга фарзандидан, отасидан ва барча инсонлардан севимлироқ бўлмагунимча ҳаргиз мўмин бўла олмайди», дедилар».
Муслим ривояти.
Ушбу ҳадисдан маълум бўлаяптики, мўмин бўлишликнинг шарти – Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизлар учун ҳаммадан кўра севимлироқ бўлишлари керак экан. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бунчалик даражада севишимиз учун нима қилмоқ керак, қандай қилиб бу нарсага эришамиз ?
Бу саволни жавоби аниқ – сийратни ўрганишимиз керак!

Салавот айтиш бандага жаннатнинг башоратини беради.
Қиёмат кунининг даҳшатларидан нажот беради.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам салавот айтувчига жавоб берадилар.
Бандага унутган нарсасини эслатади.

Сийрат бизларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни танитади.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни сийратларини ўрганиш орқали, У зотни таниганимиздан кейин, у зот бизларга нимани етказганларини, нималарни қолдириб кетганликларини, бизлар учун нималар қилиб кетганликларини ва энг асосийси – ўзларини эмас биз умматларини ўйлаб, қиёмат куни учун олиб қўйган дуолари ва шафоатлари ҳақида билганимиздан кейин, ҳар бир ҳақиқий мўмин-мусулмон ҳатто, ўзини жонидан ҳам кўпроқ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриб қолади.
Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай дейди:
«Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор» (Аҳзоб сураси, 21.)
Дарҳақиқат, ҳақиқий мўмин-мусулмон учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бутун ҳаётлари олий наъмуна ва ўрнакдир.
Биз ҳақиқий мусулмонча яшашни ҳоҳласак ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларидан ўрнак олишга муҳтожмиз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат бизни у зотга эргашишимизга ундаши керак. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган буйруқларни бажариш, қайтарган қайтариғларини қилмаслик, ҳар бир нарсада уларга итоат қилиш, суннатларини маҳкам ушлаш. Аксинча бўладиган бўлса, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат фақат тилимизда бўлиб, амалда кўринмаса, бу муҳаббатни фойдаси бўлмайди. Зеро, Аллоҳ таоло Ўзининг каломида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қуйидагича марҳамат қилади:
«Айт(инг ей Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, (шунда)Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир». Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Оли Имрон сураси, 31.)

Аллоҳ таоло Ўз Расулининг инсоният учун ўрнак эканини таъкидлаб, шундай дейди:
«Дарҳақиқат, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар ҳамда Аллоҳни кўп зикр қиладиганлар учун – Аллоҳнинг Расулида гўзал ўрнак бордир» (Аҳзоб сураси, 21-оят).
Оятда аввал «сизлар учун» дейилганда бутун инсоният назарда тутилган. «Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар ҳамда Аллоҳни кўп зикр қиладиганлар» деган таъкид билан эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак оладиганлар сифатланмоқда.
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсоният учун, хусусан мўмин мусулмонлар учун энг олий ўрнакдирлар. Аммо у зотга бутун умр давомида, мукаммал ўрнак олиш учун бу туйғу инсонга ёшликдан, унинг онги энди шаклланаётган пайтдан сингдирилиши керак. Шунинг учун фарзанд тарбиясида сийратни ўрганиш улкан аҳамият касб этади.
Расулимиз алайҳиссалом солиҳ фарзанд, баркамол авлод тарбиялашнинг энг муҳим омилларини ўзларнинг ҳаётий, шахсий намуналарида кўрсатиб берганлар. Фарзанд тарбиясида сийратни ўрганишнинг энг асосий нуқтаси мана шудир.
Жумладан, у зот алайҳиссалом солиҳ, баркамол фарзанд тарбияламоқчи бўлган одам аввало унга муносиб она, муносиб ота танлаши кераклигини айтганлар. Куёвларга: «Диндорини ол, барака топгур!» деганлар. Қизларнинг оталарига эса: «Қизингизни дини ва хулқи сизни рози қилган одамга беринг», деб тавсия қилганлар.
Муносиб жуфти ҳалол танлагач, Аллоҳдан солиҳ фарзанд сўраб, уни шайтоннинг шарридан сақлашни сўраб дуо қилишни буюрганлар.
Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам хотимул анбиё эдилар, у зот келтирган дин самовий динларнинг сўнгиси ва мукаммали эди. Шу боис ул зотнинг ҳаётлари бошқа анбиёлардан фарқли равишда, ҳар жиҳатдан тўкис ва тугал бўлди. Баъзи пайғамбар алайҳимуссаломлар оила қурмаган, фарзанд кўрмаган эди. Шунинг учун уларнинг ҳаётида бу мавзуда намуна йўқ эди. Набий солллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари эса башарият ҳаётининг барча нуқталарини қамраб олган эди. Жумладан, у зот оила қурганлар, фарзанд кўрганлар, уларни тарбиялаганлар, қиз узатганлар, набираларини парвариш қилганлар. Айниқса, у зотнинг набираларига муносабатлари ҳам барчага ўрнак эди.
Ана шу илоҳий ҳикмат туфайли Ислом умматига фарзанд туғилганда яхши ниятлар билан гўзал исм қўйиш, ақийқа қилиш, қулоғига азон айтиш, ҳаққига дуо қилиш каби суннатлар жорий бўлди. Буларнинг барчасини айнан сийратдан ўрганамиз.
Имом Бухорий Умму Холид бинт Холид ибн Саъид розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:
«Ҳабашистон юртдан келганимда ёш қизча эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга нақш солинган кўйлак кийдирдилар, унинг нақшларни қўллари билан силаб, «Санааҳ! Санааҳ!», яъни «Гўзал! Гўзал!» дедилар».
У зот ёш саҳобаларни ҳам ўз фарзандларидек тарбиялашда, уларга гўзал муомала қилишда бутун умматга намуна бўлдилар. Уларнинг тарбияси бевосита Набий солллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларида ва назоратларида бўлди. Сийратдан ана ўша лавҳаларни ўрганиш бизга фарзанд тарбиясида жуда катта билим беради. Ёш Абу Умайрга: «Эй Абу Умайр, нима бўлди нуғайр?» деган сўзларидан уламоларимиз қирқдан ортиқ ҳукм олган эканлар.
Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам фарзандларни нафақат руҳий, маънавий, балки жисмоний баркамоллигига ҳам алоҳида эътибор берганлар. Бир ҳадисда: «Фарзандларингизга сузишни, минишни ва отишни ўргатинглар», деб буюрганлар. Бу ишларни қўллаб-қувватлаганлар, бошқаларни ҳам тарғиб қилганлар.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 34 SHAR'IY HUKMLAR BAYONI | ШАРЪИЙ ҲУКМЛАР БАЁНИ
🎙 Исомиддин домла ШАМСИДДИНОВ
СИФАТЛИ ФОРМАТДА КӮРИШ УЧУН⤵️
https://youtu.be/Tz37M1X2BVA
🌐 t.iss.one/subh_uz
🎙 Исомиддин домла ШАМСИДДИНОВ
СИФАТЛИ ФОРМАТДА КӮРИШ УЧУН⤵️
https://youtu.be/Tz37M1X2BVA
🌐 t.iss.one/subh_uz