Subhuz расмий, диний- маърифий канал
581 subscribers
6.3K photos
4.05K videos
8 files
11.3K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
НАФЛ НАМОЗЛАР УЙДА БЎЛГАНИ АФЗАЛ

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Нафл) намозни уйингизда ўқингиз. Албатта, кишининг энг яхши намози уйидагисидир. Фақат фарз намоз бундан мустасно», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Нафл намозларини уйда ўқиган афзал. Чунки бунда риёдан узоқ бўлинади, қабул аниқ бўлади, баракоти уйга уради, шайтон уйдан қочади. Масжидда ва намозгоҳда ўқилиши зарур бўлган намозлар ҳам маълум ва машҳур. Фарз намозлари, ийд, жума, кусуф, истисқо, таровеҳ намозлари масжидда ва намозгоҳда ўқиладиган намозлардир.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз масжиддаги намозни битирса, уйи учун ҳам ўз намозидан насиба қилсин. Чунки, Аллоҳ унинг уйидаги намози сабабли яхшилик қиладир», дедилар».

Шарҳ: Демак, уйда ўқилган нафл намоз уй учун хайр-барака ҳосил бўлишига сабаб бўлар экан.

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг ўз уйидаги фарз намозидан бошқа намози менинг ушбу масжидимдаги намозидан афзалдир», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган. Ироқий саҳиҳ деган.

Шарҳ: Одатда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларидаги бир ракат намоз бошқа масжидлардаги минг ракат намозга тенг бўлади. Лекин шундоқ бўлса ҳам бировнинг ўз уйида ўқиган нафл намози Масжиди Набавийда ўқийдиган намозидан афзал экани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан тасдиқланиши катта маънони билдиради. Бу маънони ҳеч қачон унутмаслик керак.

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.



https://t.iss.one/subh_uz
Қурбон ҳайитингиз муборак бӯлсин!

Ҳайит байрамлари азалдан халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат намунаси бўлган.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадиси шарифда марҳамат қилиб: "Қурбонлик қилиш чиройли амаллардандир. У бандани дунёда балолардан ва охиратдаги офатлардан озод этади..." деганлар (Имом Муслим ривояти).

Ҳайит хурсандчилик байрамидир. Ушбу байрамда ота-она ва фарзандларга совға улашиб, уларни қувонтириш, кексаларни, заиф ва бетобларни зиёрат қилиш, уларга ҳадя бериб қалбларига сурур бағишлаш динимиз тарғиб қилган амаллардандир.

Илоҳим, ҳайит байрамида Аллоҳ таоло барчаларимизни гуноҳларимизни мағфират қилсин. Қурбон ҳайити – мусулмонларнинг шод-хуррамлик, кўнгил олиш, меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш байрами экан, ушбу эзгу амалларни адо этишга ҳаммамизга тавфиқ берсин!


Ҳурмат ва эҳтиром ила
subh_uz жамоаси
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Қурбон ҳайитингиз муборак бӯлсин!

https://t.iss.one/subh_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Қурбон ҳайитингиз муборак бӯлсин!

https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимовнинг Қурбон ҳайити табриги

Ⓜ️анба: @muslimunuzportal
⤵️ Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг
https://t.iss.one/joinchat/UmfXYJF1up8n5ZYH
Кавсар сурасига оид сонлар мўъжизаси...

Қуръони каримдаги энг қисқа сура Кавсар сурасидир.

Сура 10 та сўздан иборат.

Суранинг аввалги ояти 10 та алифбо ҳарфини ўзида жам қилган.

Иккинчи ояти 10 та алифбо ҳарфини ўзида жамлаган.

Учинчи оятида ҳам 10 та алифбо ҳарфи бор.

Сурада энг кўп келган ҳарф «алиф»дир. У 10 марта такрорланган.

Сурада бир марта келган ҳарфлар 10 тани ташкил қилади.

Кавсар сурасининг охирги оятлари «ро» ҳарфи билан тугайди. Ро ҳарфи алифбода 10 ўринда туради.

Охири «ро» билан тугайдиган суралар сони 10 та. Кавсар сураси уларнинг 10 чиси.

Сурадаги 10 рақамини сири нимада?

Кавсар сураси:

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَرَ

1. Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик.

فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ

2. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлик сўй.

إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ

3. Албатта, сени ёмон кўриб, айбловчининг орқаси кесикдир.

Сурада энг муҳим масалалардан бири қурбонлик ҳақида сўз юритилган.

Қурбонлик куни эса зулҳижжанинг 10 - кунидир.

Субҳаналлоҳ!

Қисқа сурада шунча мутаносиблик.

Катта суралар ҳақида нима деб ўйлайсиз?!

Аллоҳим барчамизни Кавсар сувидан суғоргин.

Амин!

___
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Qurbonlik fazilati va uning hukmlari | Қурбонлик фазилати ва унинг ҳукмлари →

https://t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Имом Мотуридий» халқаро илмий-тадқиқот маркази
#20july #uzbekiston24
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун Қурбон ҳайитининг иккинчи куни

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло бу кунни хайрли ва баракотли айласин !



Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
​ТОНГДА ВА КЕЧҚУРУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ

" Я Ҳайю, Я Қоййуум, бироҳматика астағийсу, аслиҳ лий шаний куллаҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн ".

Маъноси: "Эй ҳамиша Барҳаёт ва абадий Турувчи бўлган Зот! Сендан ёрдам сўрайман. Ишимни ҳаммасини ислоҳ эт ва мени кўз очиб юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма".

Имом Термизий ва Имом Насоий (роҳимаҳумуллоҳлар) ривояти.
ҚУРБОНЛИКНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ БОЙЛИК МИҚДОРИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ
#қурбонлик

461-CАВОЛ: Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бойлик нисоби 85 грамм тилло ёки унинг қийматидаги пул ва мол-мулкка эга бўлиш билан белгиланади.
Ҳожати аслиядан ташқари, юқорида айтилган маблағга эга бўлган эркак ва аёллар қурбонлик қилишлари вожиб бўлади. Қурбонлик қилишда маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ёки ўсувчи мол бўлиши шарт қилинмайди. Закотда эса маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ва ўсувчи мол бўлиши шарт қилинарди.

Қурбонлик нисобини ҳисобланаётганда қуйидаги нарсалар ҳожати аслиялар деб эътиборга олинади: еб ичадиган таомлари, уч сидра киядиган кийим, яшаш жойи, уй асбоблари, касб асбоб-анжомлари, миниб турган улови, фабрика-заводларнинг станоклари кабилар. Яъни, буларнинг нархи нисобга киритилмайди.

Булардан ташқари чорва моллари, ортиқча ҳовлилар, ижарага берилган уйлар ва машиналар, уйда ишлатилмай турадиган идиш-товоқлар, сувенирларнинг нархи 85 г тиллонинг қийматига етса, зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади.

Ҳозирги кунда кўп аёллар тақинчоқ ва ортиқча нарсалари ҳамда ўсмайдиган моллари ҳисобланса, нисоб соҳибига айланадилар. Гарчи закот бермасаларда, уларнинг зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
НАФС ТОМОШАСИ

Бой камбағал, ўғиллари ҳаммактаб эдилар. Тушликда бойнинг ўғли ҳолва, камбағалнинг ўғли қуруқ нон ер эди. Бир куни бойнинг ўғли деди:
- Агар ҳолва ейишни хоҳласанг, менинг итим бўл.
- Мен сенинг итингман.
- Ит бўлсанг, ҳурмайсанми?
Бечора ит бўлиб ҳургач, бойвачча бир бўлак ҳолва берди.
У доим ит бўлиб ҳурар ва эвазига ҳолва оларди.
Бу воқеага гувоҳ бўлган Шайх Шиблий деди:
- Кўринглар, қаноатсизлик ва тамагирлик кишининг бошига қандай савдоларни солади. Агар шу йигит қуруқ нонга қаноат қилиб, ҳолва тиламаса, ўзидек бир йигитнинг ити бўлмас эди.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.
https://t.iss.one/subh_uz
ҲАР БИР ЯХШИЛИК САДАҚАДИР.


Ислом ҳидоятида тарбия кўрган ва унинг пок булоқларидан баҳра олиб улғайган мусулмон киши ўзи яшаб турган жамиятдаги барча инсонларга наф келтиришга, улардан зарарни даф қилишга ҳаракат қилади. Чунки, у ҳақиқат, яхшилик, фазилат каби одоб-ахлоқ меъёрлари асосида тарбия олган.
Инсоннинг барча амаллари, модомики ниятида Аллоҳ таоло розилигини топиш бўлса, шубҳасиз ибодат даражасига кўтарилади, яхшилик қилиш икки дунё саодатига олиб келиши аниқ.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Моида сураси 2-оятида марҳамат қилиб айтади: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир” – деб таъкидланган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳис-салом) марҳамат қилиб айтганлар: “Қуёш балқиган ҳар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этишинг — эҳсон. Бир кишини уловига минишида ёрдам беришинг ва юкини уловига кўтариб юклаб беришинг эҳсондир. Бир кишига табассум билан яхши сўз айтишинг – эҳсон. Намоз сари босган ҳар бир қадаминг баробарида сен учун эҳсон бор, одамларга азият берадиган нарсани йўлдан бартараф этишинг ҳам сенга эҳсондир”.
Яхшилик қилиш билан ўзаро меҳр-оқибат ва муҳаббатни зиёда қилибгина қолмай, балки Яратганнинг раҳматига ҳам сазовор қилади.  Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Яхшилик қилинглар, албатта Аллоҳ таоло яхшилик қилувчиларни севади”, деб марҳамат қилган.
Луқмони Ҳаким ўз ўғлига қилган насиҳатида қуйидагиларни айтган экан: “Ёмонликни ёмонлик қайтаради дегувчилар ёлғончидирлар! Агар ростгўй бўлсалар, икки жойга олов ёқиб, бири билан иккинчисини ўчирсинларчи. Ҳақиқатда эса, ўтни сув ўчиргани каби ёмонликни ҳам яхшилик қайтаради”.
Шундай экан азизлар яхшилик қилишда бир биримиз билан мусобақалашайлик. Аллоҳ барчаларимизни яхшилик қиладиган солиҳ бандалардан бўлишимизни насиб этсин
 
Болтабоев Раҳматулло,
Косонсой тумани  “Аббосхон қози”жоме
масжиди имом-хатиби

https://t.iss.one/subh_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун Қурбон ҳайитининг учинчи куни

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло бу кунни хайрли ва баракотли айласин !



Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТОНГ ОТГАНДА ВА КЕЧ КИРГАНДА ҲАРГИЗ ТАРК ҚИЛМАГАН ДУОЛАРИ


اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ العَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ العَفْوَ وَالعَافِيَةَ فِي دِينِي وَدُنْيَايَ وَأَهْلِي وَمَالِي. اللهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي وَآمِنْ رَوْعَاتِي. اللهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ وَمِنْ خَلْفِي وَعَنْ يَمِينِي وَعَنْ شِمَالِي وَمِنْ فَوْقِي وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي


«Аллоҳумма инний асалукал ъафийата фиддунйа вал ахироҳ. Аллоҳумма инний асалукал ъафва вал ъафийата фий дийний ва дунйайа ва аҳлий ва малий. Аллоҳуммастур ъавротий ва амин равъаатий. Аллоҳуммаҳфазний мин байни йадаййа ва мин холфий ва ъан йамийний ва ъан шималий ва мин фавқий ва аъузу биъазоматика ан уғтала мин таҳтий».


(Маъноси: Аллоҳим, мен Сендан дунё ва охиратда офият сўрайман. Эй Раббим, динимда ва дунёимда, аҳлимда ва молимда афв ва офият сўрайман. Эй Раббим, авратимни бекит, хавфларимни омонликка айлантир. Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан сақлагин. Эй Раббим, остимдан ҳалок қилишингдан Сенинг азаматинг ила паноҳ тилайман.)

Абу Довуд, Насаий, Ибн Можалар ривояти.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Агар ҳаё қилмасанг хоҳлаганингни қилавер
————————
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Манба: MEHROB.UZ

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт

🔹Динлари: Ислом (барча пайғамбарларнинг динлари Исломдир).

🔹Шариатлари: Муҳаммадийя.

🔹Йўллари: сиротул мустақим (тўғри йўл).

🔹Пайғамбар бўлган саналари: ҳижратдан аввалги 13-йил, рамазон ойи / мил. 610 йил, август.

🔹Пайғамбар бўлган жойлари: Маккаи мукаррама, Нур тоғи, Ҳиро ғорчаси.

🔹Нубувватлари: биринчи ваҳий – “Алақ” (“Иқро”) сурасининг илк беш ояти нозил бўлганида Набий бўлдилар.

🔹Фатратул ваҳий (биринчи ва иккинчи ваҳий орасидаги узилиш муддати): 10 – 40 кун ораси.

🔹Рисолатлари: иккинчи ваҳий – “Муддассир” сурасининг илк етти ояти нозил бўлганида Расул бўлдилар.

🔹Китоблари: Қуръони карим.

.
​​#оила

Тобеинлар қозиси Шурайҳ раҳимаҳуллоҳнинг олдига дўсти Фузайл раҳимаҳуллоҳ келиб ҳол-аҳвол сўраркан, суҳбат асносида Шурайҳ:

— Йигирма йилдирки, оиламнинг тинчлиги бузилмади. Аёлим билан бирор марта сену менга бормадик, деди.

— Йўғе, шунақасиям бўларканми?! Оилада келишмовчилик чиқмасдан иложи йўқ-ку, деди Фузайл.

— Бунинг сабаби бор, айтиб бераман. Хуллас, уйланмоқчи бўлиб қиз қидирганимда, диёнатли бир оилага совчи қўйдим. Тўй бўлди. Тўй оқшоми келинни кўрсамки, ҳам диёнатли, ҳам одоб-ахлоқли экан. Бунга шукрона тарзида дарров икки ракат намоз ўқидим. Салом бериб қарасам, келинчак ҳам ортимда менга эргашиб намоз ўқибди. Хонадонда тўй меҳмондорчиликлари тугаб, одамлар тарқаб уйимиз тинчиганда аста суҳбатимиз бошланди. У менга айтди:

— Хўжам, сизга муносиб, феълингизни биладиган қизлар ўз қариндошларингиз орасида ҳам бор эди. Менинг ҳам қариндошларим орасида ўзимни таниганлар, муносиб бўлганлар бор эди. Аммо бегона бўлсакда Аллоҳ таоло икковимизнинг тақдиримизни туташтирган экан, келинг, сиз ёқтирган ва ёқтирмаган ишларни билиб олсам. Тағин сизга номаъқул бирор ишни қилиб кўнглизгизга озор бериб қўймай дейман. Сиз ҳам, ўз навбатида, менга оид ишларда Аллоҳ таоло кўрсатма берганидек иш тутишингизни истардим.

Аёлимнинг бу ташаббуси менга маъқул келди. Туриб сўз бошладим:

— Яхши гапларни айтдингиз, азизам. Шу айтганларингизга содиқ бўлиб яшасангиз, бу ўз фойдангизга иншааллоҳ. Акс ҳолда, ўзингизга қарши ҳужжат бўлиб қолади.
Менга фалон нарсалар, фалон ишлар ёқади. Фалон нарсалар, фалон ишларни эса хушламайман. Яна бир гап, менда бирор яхши жиҳатни кўрсангиз одамларга шуни олиб чиқинг. Ёмонини эса яширинг, дедим.

(Ҳадиси шарифда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эрининг айбини ёймай ёпиб юрадиган аёлни мақтаганлар).

Кейин аёлим сўради:
— Қавму қариндошларни қанча муддатда йўқлаб турамиз?
— Тез-тез, аммо уларга ҳам малол келмайдиган даражада зиёрат қилиб турамиз.

(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Одамларни оралаб-оралаб йўқлагин, шунда сенга нисбатан илиқликлари ортади»).

Кейин завжам қайси қўшни аёлларни уйга киритишим мумкинлигини, қайсиларини эса йўқлигини сўради. Мен унга қайсилари солиҳ одамлару, қайсилари ундай эмаслигини санаб бердим.

Бир йилча вақт ўтиб бир кун ишдан келсам, қайнонам келган эканлар. Қуюқ саломлашдим. «Қизим қалай, кўнглизгизни топиб яшаяптими ишқилиб?» — деб сўрадилар. «Албатта, аёл бўлса, шунчалик бўлади-да», — деб қайнонам бояқишнинг ҳам кўнглини кўтариб қўйдим. Кейин яна гапириб кетдилар: «Ўзингиздан қўяр гап йўқ. Ҳаддан ортиқ танти аёлдан кўра катта офат йўқ эркак зотига. Шунинг учун қизимни яна ўзингиз истаганча тарбиялаб, мослаб оласиз-да, болам», — дедилар. Сўнг қизига ҳам итоатли бўлишни яна бир кез эслатиб насиҳат қилдилар.

Ишонасизми, шу йигирма йил худди шамолдек ўтиб кетди. Оилавий масалада бирор марта кўнглимни хира қиладиган иш содир бўлмади. Айтганча, гапим ёлғон бўлиб қолмасин. Бир оқшом келишмовчилик бўлганди, лекин ўшанда ҳам ўзимдан ўтганди.

Ҳикоя тугади.

Оиладаги кўп можаролар, келишмовчиликлар оддий суратда очиқ-ойдин гаплашиб олиш билан барҳам топади. Муҳими, эр-хотин очиқ гаплашиб олгандан кейин бир-бирларини риоя қилиб яшашлари лозим.
Яна бир жиҳат, агар оила қуришда мақсад Аллоҳ розилигини истаб яшаш бўлса, турмушда содир бўладиган ҳар қандай вазиятда Аллоҳ таолонинг ўзи эр-хотин ўртасини яраштириб қўяверади.
Мабодо аксинча, ўткинчи ҳою-ҳавас илинжида оила қурилган бўлса, бундай оилаларнинг қисмати қандай бўлишини жамиятимизда ҳар кун кўриб турибмиз.

Манба: hazratnavoi_uz

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz