Subhuz расмий, диний- маърифий канал
584 subscribers
5.99K photos
3.76K videos
8 files
10.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
ЭРТАГА АРАФА

Зулҳижжа кунларида қилинган барча ибодатларга бир неча баробар ортиқ савоб берилиши ҳадиси шарифларда баён қилинган эди. Хусусан, Зулҳижжанинг тўққизинчи куни-арафа куни алоҳида фазилатга эга. Чунки бу куни Арафот тоғида турган барча ҳожиларнинг гуноҳлари кечирилиши ҳадисларда ваъда қилинган. Муборак сафарга боролмаган кишилар ҳам бу куннинг баракотидан бенасиб қолмайдилар.
Абу Қатода розиялллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Арафа куни тутилган рўза икки йилдаги ўтган ва келаси йилдаги барча гуноҳлар учун каффорот бўлади".
Бир кунлик рўза учун икки йиллик гуноҳларнинг кечирилиши, Аллоҳ таолонинг ўз бандаларига чексиз марҳаматидир. Имом Нававий роҳматуллоҳи алайҳ айтганлар: "Ҳадиси шарифда зикр қилинган гуноҳдан мурод сағира-кичик гуноҳлардир. Агар кичик гуноҳлари бўлмаса, катта гуноҳлари энгиллатилиши умид қилинади. Катта гуноҳлари ҳам бўлмаса, даражоти кўтарилади.
Агар, Арафа куни рўза тутиш билан бирга у кунни солиҳ амаллар билан бирга ўткизилса, хусусан катта гуноҳлар учун самимий тавба қилинса, кечирилади. Гуноҳ лар кечирилган бандалар эса, дўзахдан ҳам озод бўладилар иншаАллоҳ. Бунга ушбу ҳадиси шариф далолат қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунидан кўра одамларни дўзахдан озод қилинадиган кун йўқ", деб марҳамат қилдилар.
Яна, такбири ташриқ яъни, "Аллоҳу акбар. Аллоҳу акбар. Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд" калималари, 19-июль душанба- арафа куни бомдод намозидан бошлаб, ҳайитнинг тўртинчи куни яъни 23-июль жума куни аср намозигача, жами 23 маҳал фарз намозларни орқасиданоқ бир маротаба айтишлик вожиб амал ҳисобланади.

Аллоҳ таоло барча-барчамизга келаётган Арафа куни ҳамда Ийдул Қурбон байрамини баракотидан баҳраманд айлаб, икки дунё саодатини, икки дунё роҳатини насиб айласин

"Ал-Бухорий" жомеъ масжиди имом хатиби Олимжон Рахимов
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

❗️Ғафлатда қолманг! Арафа кунининг фазилатлари

Аллоҳ таоло барчамизга Арафа кунининг файзу-барокатларидан насиб қилсин. Омин!



Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
ҚУРБОНЛИК ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(биринчи қисм)

ҚУРБОНЛИК:
Қурбонлик ислом дини амалларидан бири бўлиб, у қурбон ҳайити куни амалга ошириладиган энг хайрли ва ажри улуғ амал ҳисобланади.

Қурбонлик араб тилида “الأُضْحِيِّة” – “ал-узҳийяҳ”, деб аталиб, унинг луғавий маъноси қурбонлик кунлари давомида сўйиладиган жонивордир. Истелоҳий маъноси эса Аллоҳ таолонинг фазли ва раҳматига эришиш ниятида муайян ҳайвонни муайян вақт давомида сўйиш демакдир.
Ушбу ибодат ҳижратнинг иккинчи йилида жорий этилган.
Давоми бор...

"Абу Бакр Сиддиқ" жоме масжиди имом-хатиби
Нурали МАВЛАНОВ


Манба: Telegram


https://t.iss.one/subh_uz
Арафа.

Агар қиёмат кунларининг кичрайтирилган кўринишидаги ушбу кун келса.. ва сен Арафот тепалигида Аллоҳ азза ва жалланинг бандалари билан бирга турсанг.... Бу дунёдаги ҳамма нарсалар билан бўлган алоқангни унут ва Аллоҳнинг олдига боришингни ўйла. Ҳеч шубхасиз Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг олдида туришингни эсла. Мана шу вақтда ўзингни Аллоҳнинг олдида ҳисоб бериш учун тургандек тасаввур қил.

Имом Бутий.
Абдуллоҳ.

https://t.iss.one/subh_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Арафа куни муборак бӯлсин!

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло арафа кунини хайрли ва баракотли айласин !


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.iss.one/subh_uz
АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО!

Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»

Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.

Имом Термизий ривояти
#Арафа #Дуо

Арафа куни дуоси

Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Дуонинг яхшиси Арафа кунидаги дуодир.

Мен ва мендан олдинги набийларнинг арафа куни айтган энг яхши сўзи ушбудир:

لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

"Ла илаҳа иллаллоҳ, ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" (Термизий ривояти).

Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир.

Арафа дуосини айтгандан сўнг дунё-охиратга оид барча эҳтиёжлар Аллоҳдан сўралади.

Имом Авзоъий раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Шундай одамларни кўрдимки, улар Аллоҳдан сўрашлари учун ўз ҳожатларини Арафа кунига сақлаб қўйишар эди".

Солиҳлардан бири айтади:

"Арафа кунида нима дуо қилган бўлсам, бир йил ҳам ўтмай худди тонг каби аниқ рўёбга чиққан".

Манба: oliymahad

🌐 t.iss.one/subh_uz
ИЙД НАМОЗИ ЎҚИЛМАСА, ҚУРБОНЛИКНИ СЎЙИШ ҚАЙСИ ВАҚТДАН БОШЛАНАДИ?
#қурбонлик

457-CАВОЛ: Ўтган йилларда Қурбон ҳайити намози ўқилгандан кейин қурбонлик қилардик. Бу йил Қурбон ҳайити ўқилмас экан, энди қайси пайт қурбонлик қилишимиз керак бўлади? Баъзилар қурбонликни ҳайит куни пешиндан кейин қилишни айтишяпти. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълум сабабларга кўра Қурбон ҳайити умуман ўқилмайдиган шаҳарлар гўё қишлоқ ва саҳролар ҳукмида бўлиб, бундай жойларда ҳайит куни тонг отгандан кейин қурбонлик қилиш жоиз. Лекин қуёш чиққандан кейин қурбонлик қилиш мустаҳабдир.

Аслида қурбонликнинг вақти ҳайит куни тонг отиши билан бошланади. Фақат шаҳар (яъни, Қурбон ҳайити адо қилинадиган жойлар) аҳли қурбонликларини ҳайит намозидан кейин қилишлари шартдир. Бунинг далили қуйидаги ҳадиси шарифдир, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

من ذبح قبل الصلاة ، فليعد ، ومن ذبح بعد الصلاة ، فقد تم نسكه ، وأصاب سنة المسلمين (أخرجه البخاري عن أنس رضي الله عنه)

яъни: “Ким намоздан олдин сўйса, қайта қурбонлик қилсин, ким намоздан кейин сўйса, унинг ибодати тўлиқ бўлибди ва мусулмонларнинг суннатини топибди” (Имом Бухорий ривоятлари).

Агар Қурбон ҳайити намозини ўқиш умиди бўлиб, имом узр билан ёки узрсиз намозни (заволгача) кечиктирса, шаҳар аҳли заволдан кейин сўйишлари жоиз. Заволгача кутишларининг сабаби унгача намоз ўқилиши эҳтимоли борлигидир. Бу ҳақда шундай дейилади:

في «الواقعات»: إذا أخر الإمام يوم العيد الصلاة ينبغي للناس أن يؤخروا التضحية إلى وقت الزوال؛ لأن قبل ذلك الصلاة مرجوة

яъни: “Воқеъот китобида: “Имом ҳайит куни намозни кечиктирса, одамлар ҳам қурбонликни завол вақтигача кечиктиришлари лозим бўлади. Чунки бу вақтгача намознинг ўқилишидан умид бор” – дейилган” (“Ал-Муҳитул Бурҳоний” китоби, 11-жуз).

Бизнинг ҳолатимиз бундан бироз фарқли, яъни, карантин пайтида ҳайит намози ўқилмаслиги ҳақида фатво берилган ва ҳукумат ҳам уч кишидан ортиқ жамоат бир жойда йиғилишини ман қилиб турган бир пайтда, умуман ҳайит намози ўқилишидан умид йўқ. Бундай ҳолатда шаҳарлар ҳам ҳайит ўқилмайдиган (қишлоқ ва саҳро) жойлар ҳукмида бўлади. “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилади:

وَفِي الْبَزَّازِيَّةِ : بَلْدَةٌ فِيهَا فِتْنَةٌ فَلَمْ يُصَلُّوا وَضَحَّوْا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ جَازَ فِي الْمُخْتَار

яъни: “Ал-Баззозия китобида: “Бир шаҳарда фитна чиқиб, одамлар ҳайит намозини ўқимасалар ва тонг отгандан кейин қурбонлик қилсалар, қилган қурбонликлари жоиз бўлади. Уламолар ушбу фатвони ихтиёр қилишган”, – дейилган”.

“Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَفِي الْوَاقِعَاتِ لَوْ أَنَّ بَلْدَةً وَقَعَتْ فِيهَا فَتْرَةٌ وَلَمْ يَبْقَ فِيهَا وَالٍ لِيُصَلِّيَ بِهِمْ صَلَاةَ الْعِيدِ فَضَحَّوْا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ جَازَ وَهُوَ الْمُخْتَارُ؛ لِأَنَّ الْبَلْدَةَ صَارَتْ فِي حَقِّ هَذَا الْحُكْمِ كَالسَّوَادِ، كَذَا فِي الْفَتَاوَى الْكُبْرَى وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى، كَذَا فِي السِّرَاجِيَّةِ.

яъни: “Воқеъот китобида: “Бир шаҳарда узилиш содир бўлса, у ерда Қурбон ҳайитини ўқиб берувчи волий (масъул) қолмаса ва одамлар тонг отгандан кейин қурбонлик қилсалар, жоиз бўлади. Мана шу ихтиёр қилинган сўздир. Чунки шаҳар мана бу ҳукм (яъни, қурбонликнинг вақти) борасида саҳро (қишлоқ)га айланди. “Ал-Фатовол кубро” китобида шундай келган. “Ас-Сирожия” китобида: “Фатво ҳам шунга берилган”, – дейилган”.

Мазкур “Раддул муҳтор” ва “Ал-Фатовол ҳиндия” китобларида келтирилган масаланинг бизнинг ҳолатимизга ўхшашлиги ҳайит намозининг ўқилишидан умид йўқлигидир.

Хулоса қиладиган бўлсак, бизнинг ҳолатда қурбонликни тонг отгандан кейин қилиш жоиз. Лекин имкон борича бомдоддан кейин қуёш чиққунча зикру тасбеҳга машғул бўлсак ва қуёш бироз кўтарилгач (қуёш чиққанидан 15-20 дақиқадан сўнг), зуҳо намозини адо қилиб, кейин қурбонликларимизни сўйсак, бир нечта суннат ва мустаҳабларни адо қилган бўламиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

https://t.iss.one/subh_uz
#Биласизми

Қўй – покиза ҳайвон

Қўй покиза қилиб яратилган ҳайвон, у нопок ерларда яшай олмайди. Қўйнинг ахлоқи ҳам гўзал. Қўйлар бир-бирига қардошларча муносабатда бўлади. Жазирама кунда бир дарахтнинг соясига тўплангани заҳоти бутун бошли сурувнинг кичкина бир сояга сиққанини кўрасиз. Ҳеч бир қўй ёки қўчқор бошқаларини итариб иссиққа чиқармайди.

Олимлар қўй гўштининг фойдаси инсонда ҳилм, юмшоқлик, марҳамат ва сабр каби туйғулар пайдо қилишини айтганлар. Пайғамбаримиз бир сафар асҳобларига: "Аллоҳ таоло ҳеч бир пайғамбарни қўй сурувига чўпонлик қилдирмасдан юбормади”, дедилар.

Асҳоблари: “Сизни ҳамми, ё Расулуллоҳ?” деб сўрадилар.

“Ҳа, мен ҳам бир муддат Макка аҳлининг қўйини боқдим”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Қўй барокатлидир. Ҳар санада бир ёки икки марта қўзилайди. Қурбон байрамларида ва бошқа пайтларда ҳам жуда кўп сўйилади, аммо сони камайиб кетмайди. Чунки улар саҳар вақтида ухламайди. Тасаввуф алломалари қўйнинг ана шу сабаб билан барокатли эканини маълум қилганлар.

Улар айтадики: “Қўй кечқурун барвақт ётиб ухлаб қолади ва тонг ёришмасданоқ туриб олади. Сахарҳезлиги туфайли Аллоҳ таоло уни баракали қилиб қўйган.

Унинг баракаси нимада намоён бўлади?

Қўй бир йилда бир марта қўзилайди. Лекин тинимсиз сўйилади: тўйда ҳам, байрамда ҳам, маракада ҳам, Қурбон байрамида ҳам, бирор киши ёмон туш кўрса ҳам... Лекин адади камайиб кетмайди, аксинча, ортиб бораверади. Ит эса туни билан ухламай санқиб юради-да, тонгда ухлаб қолади. Шу боисдан йилига бешта-олтитадан туғса ҳам, одамлар сўймаса ҳам кўпаймайди. Негаки, тонг чоғи ухлагани оқибатида Аллоҳ таоло ундан баракани олиб қўйган”.


Mанба: @Ehtirom_uz


https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кисва #Арафа #Видеолар

Арафа кечаси анъанага кўра Каъба ёпинчиғи Кисва янгисига алмаштирилди.

Шу билан бирга ҳар йили Ҳаж мавсуми бошланиши билан кисванинг пастки қисми оқ мато билан ўраб қўйилади.

Каъба ғишт ва тошлардан қурилган, баланлиги 13 метрли бино.

Унинг ёпинчиғи турли даврларда, қизил, оқ, яшил, оқ-қора йўл-йўл рангларда бўлган.

Аббосийлар давридан ҳозиргача кисва қора рангда.

Бугунги кисвада тилла суви юритилган иплар билан Қуръон оятлари ёзилган.

Кисва алмаштирилгач, унинг бўлаклари музейларга, турли давлатларга, эътиборли шахсларга ҳадя қилинади.

Манба: t.iss.one/oliymahad


https://t.iss.one/subh_uz
وما زالوا يقولون ربّنا ربّنا ، حتى أُستُجيب لهم
Улар: Эй, Роббимиз, Эй, Роббимиз... дейишда бардавом бӯлдилар, охир-оқибат дуолари ижобат қилинди.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайит намозининг ўрнига 'Зуҳо' намози ўқилади 'Зуҳо' намози қандай ўқилади ?

Миркомилжон домла Ботиров.


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

At-Tavfiq uz расмий саҳифалари
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️


Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

🎤 Устоз Салоҳиддин домла

Қурбонликдан бизлар учун нима бор?


https://t.iss.one/subh_uz
​​ҚУРБОНЛИК ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?


ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИДА АЙБ САНАЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР:
Қурбонлик улуғ ибодат ва ажри юксаклиги боис қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг барча аъзолари соғ ва бутун бўлиши афзал иш саналади. Лекин ҳайвонлар одатда қайсидир айбдан (яъни, нуқсон ва камчиликлардан) холи бўлмайди. Қурбонлик қилинадиган ҳайвон шаръан айб, деб белгиланган нуқсон ва камчиликлардан холи бўлмоғи керак.
Қуйидаги ҳолатлар шаръан айб, деб саналади ва ушбу ҳолатдаги ҳайвонлар қурбонлик учун ярамайди:
 икки ёки бир кўзи тўлиқ кўр;
• икки қўли ёки оёғидан бири йўқ (шунингдек, тўрт томони бор бўлсада, сўйиладиган жойига ўзи юриб бора олмайдиган даражада чўлоқ);
• касаллиғи яққол маълум;
• илиги йўқ, ўта ориқ.
Негаки, бу айблар ҳайвоннинг гўштига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатади.
Уламолар ушбу тўрт ҳолатга қиёс қилиб қуйидагиларни ҳам баён этадилар:
• қулоғининг аксар қисми, яъни 3/1 (учдан бир) қисми завол топган (масалан, кесиб олиб ташлаган ёки узилиб тушган ёхуд бирор ҳайвон тишлаб узиб олган);
Масалан, қулоғининг узунлиги фаразан 30 см бўлса ва ундан 11 см қисми кесиб олиб ташланган бўлса, бу шаръан айб саналиб, бундай ҳайвон қурбонлик учун ярамайди.
Агар, ушбу аъзоларининг 3/1 (учдан бир) қисми ёки ундан кам миқдори кесилган бўлса, бунинг зарари йўқ. Масалан, қулоғининг узунлиги фаразан 30 см бўлса ва ундан 10 см қисми кесиб олиб ташланган бўлса, бу шаръан айб саналмайди ва бундай ҳайвон қурбонлик учун яроқлидир.
• кўзидаги кўриш салоҳиятининг аксар қисми, яъни 3/1 (учдан бир) завол топган;
Унутманг!
Ушбу икки ҳолатда нуқсонларни аниқлаш учун икки қулоқдаги (ёки кўздаги) нуқсонлар бир-бирига қўшиб ҳисобланмайди. Ҳар бир қулоқ (ёки кўз) алоҳида ҳисобланади. Масалан, ҳар икки қулоғининг учунлиги фаразан 30 см бўлса ва ҳар биридан 10 см қисми кесиб олиб ташланган бўлса, бу шаръан айб саналмайди ва бундай ҳайвон қурбонлик учун яроқлидир.
• думининг аксар қисми, яъни 3/1 (учдан бир) қисми завол топган (масалан, кесиб олиб ташлаган ёки узилиб тушган ёхуд бирор ҳайвон тишлаб узиб олган);
• думбасининг аксар қисми, яъни 3/1 (учдан бир) қисми завол топган (масалан, кесиб олиб ташлаган ёки узилиб тушган ёхуд бирор ҳайвон тишлаб узиб олган);
Дум эчки, қора мол ва туяга тегишли бўлса, думба қўйга тегишлидир.
• умуман тиши йўқ ёки қолмаган ёхуд тишининг аксар қисми тўкилиб кетган;
• одатий ем-хашагини эмас, ахлат мисол нопок нарсаларни емоққа одатланган;
• хунаса (негаки, одатда бунинг гўшти яхши шаклланмайли ва ривожланмайди).
Унутманг!
Агар ҳайвон қурбонлик учун сотиб олинган вақтда соғлом ҳолда бўлса-ю, сотиб олинганидан кейин унга мазкур санаб ўтилган шаръан айб саналган нуқсонларнинг бири етса шаръан бой киши унинг ўрнига бошқа яроқлисини олади, шаръан бой бўлмаса унга шунинг ўзи кифоя қилади. 
Маълумот учун айтиб ўтамиз, ақиқа учун сўйиладиган қўй учун ҳам айнан мана шу талабنبا шарт қилиб қўйилади.
Шохининг йўқлиги ёки бор бўлган бўлса ҳам синиб қолганлиги, мажнунлиги (яъни, ақли жойида эмаслиги), танасида қўтири борлиги ва бичилганлигининг зарари йўқ. Негаки, бу тўрт ҳолатни гўштга зарари йўқ. Борди-ю, бу ҳолатлар ҳайвоннинг ҳолдан тойдириб, унинг гўштига зарар берса шаръий айбга айланади ва бундан ҳайвонлар қурбонлик учун ярамайди.
Давоми бор...

"Абу Бакр Сиддиқ" жоме масжиди имом-хатиби
Нурали МАВЛАНОВ


Манба: Telegram


https://t.iss.one/subh_uz
​​ҚУРБОНЛИК ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?


СЎЙИШ ЖАРАЁНИ:
Қурбонлик ҳайвонини сўйиш аввалида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратинг:
• бу сўйиш одатий сўйиш эмас, балки ажрли ва савоби улкан ибодат эканлигини қалбан ҳис этинг, Аллоҳ таолонинг фазли ва ажридан умид қилинг;
• сўйиш жойи ва сўйиш билан боғлиқ барча жиҳозларни соз ва тайёр ҳолатга келтириб олинг, хусусан, пичоқни олдиндан қайраб, ўткир қилиб қўйинг ва ушбу ишларнинг бирортасини ҳайвоннинг кўз олдида амалга оширманг;
• қурбонлик ҳайвонини сўйиш жойига олиб келишда унга қўпол муносабатда бўлманг, юмшоқлик билан келтиринг;
• сўйиш жойига ётқизишда унга ортиқча азоб берманг;
• сўйиш жойига ётқизганда узоқ ушлаб турманг;
• қандайдир итоатсизлиги сўйиш ишини адо этишингизга халал берса уни сўкманг, урманг ва ҳақорат қилманг;
Унутманг!
Қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурида айнан ўша ҳайвон сизнинг фойдангизга ҳужжат бўлиб келиши баробарида сирот кўпригида жаннатга олиб ўтадиган маркабингиз, яъни, уловингизга айланади.
• бир ҳайвон кўз олдида иккинчисини сўйманг, асло ва асло;
• бошида туриб пичоқ қайраманг, ўткирламанг;
• сўйиш аввалида ушбу ҳайвонни қурбонлик мақсадида сўйишни ният қилишни унутманг;
• сўйиш илми ва маҳоратига эга бўлсангиз, суннатга биноан сўйиш ишини ўзингиз бажаринг, бошқани вакил қилманг, негаки қурбонлик улуғ ибодат ҳисобланиб, уни ўз эгаси амалга оширгани афзал саналади;
• аксинча сўйиш илми ва маҳоратига эга бўлмасангиз, бу ишни ўз эгасига топширинг ва уни тақволи бўлишига аҳамият қаратинг, негаки қурбонлик улуғ ибодат ҳисобланиб, уни тақво аҳли қўлида амалга оширмоқ афзал саналади;
• сўйиш ишини қиблага юзланган ҳолингизга амалга оширинг ва қурбонлик ҳайвонини ҳам сўйиш жойига шунга мослаб ётқизинг;
• қурбонлик ҳайвонини эса чап томони билан, қорин қисмини қиблага қаратган ҳолда ётқизинг;
• сўйиш ишига ўзгани жалб этсангиз унинг бошида ўзингиз (имкон қадар аҳлингиз билан) ҳозир бўлиб туринг;
Унутманг!
Қурбонликнинг биринчи қони ерга тушиши билан содир этган гуноҳларингиз Аллоҳ таоло томониан авф этилади, кечирилади. Ушбу ҳақиқатни қалбан ҳис этинг!
• сизни кўриб турган ўнг кўзини ўнг қулоғи билан ёпинг ва бошини ўзингиз томон тортиб бўйин қисми очинг;
• сўйиш ишига киришар экансиз, қуйидаги мисол дуо қилинг:
باسم الله و الله أكبر، اللهم تقبل مني،
Ўқилиши:
“Билмиллааҳи валлооҳу акбар. Аллооҳумма тақоббал минний”.
Маъноси:
“(Қурбонлигимни сўйишни) Аллоҳнинг номи билан бошлайман, Аллоҳ буюкдир. Эй Аллоҳ, мендан (ушбу қурбонлигимни) қабул қилгин”.
Сўйиш асносида мазкур басмалани айтиш (яъни, “Билмиллааҳи валлооҳу акбар” дейиш) нияти бўлса-ю, лекин талаффазда айтиш эсдан чиқиб қолса зарари йўқ, айтиш ниятининг борлиги инобатга олинади. Қасддан тарк этса бу жонлиқ қурбонлик сифатида ўтмайди ва унинг гўштини тановул қилиб ҳам бўлмайди.
• шу он ва ҳолатда пичоқни унинг айнан бўйин қисмининг бошга тутушган жойидан тортинг;
• пичоқ тортишда тўрт нарса – қизилўнгач, икки қон томири ва кекирдакни албатта кесинг;
• ҳайвоннинг жони батамом чиқиб бўлгунича умуртқа томирига пичоқ теккизманг, терисини шилманг, калласини батамом узманг;
• жони батамом чиқиб бўлганидан сўнг калласини олиб, терисини шилишни бошланг (терисини шилиш учун тери остига оғиз билан ҳаво пуркаманг).
Унутманг!
Сўйилган ҳайвоннинг саккиз аъзосини еб бўлмайди, тановули ҳаром саналади. Улар: безлари, эркаклик аъзоси, урғочилик аъзоси, орқа йўлининг охири, мояклари, сўйилганида томирдан отилиб чиққан қони, ўт қопи ва сийдик пуфаги.
Давоми бор...

"Абу Бакр Сиддиқ" жоме масжиди имом-хатиби
Нурали МАВЛАНОВ

Манба: Telegram

https://t.iss.one/subh_uz
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Усмонхон Алимов ҳазратларининг Қурбон ҳайити табриги

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ҳайит_куни_ибодати_қисқача

Эртага иншааллоҳ:

1. Бамдод намозининг суннати ва фарзи масжидда ӯқилади.
2. Барча уйига қайтиб қуёш чиққанидан сӯнг зуҳо намозини ҳар бир инсон ӯзи ӯқийди.
3. Қурбонлик қилувчилар қурбонликларини адо қиладилар.


https://t.iss.one/subh_uz