#ТАШРИФ
Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров жума намозига Андижон шаҳридаги "Девонабой" (Бош Жомеъ) масжидига ташриф буюриб, суҳбат қилиб бердилар.
https://t.iss.one/subh_uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Тонг муборак!
Аллоҳ таоло барчамизга кун давомида :
✅барака
✅тавфиқ
✅афв
✅ офият берсин,
ҳамда дуоларимизни ижобат айласин!
🌐 t.iss.one/subh_uz
Тонг муборак!
Аллоҳ таоло барчамизга кун давомида :
✅барака
✅тавфиқ
✅афв
✅ офият берсин,
ҳамда дуоларимизни ижобат айласин!
🌐 t.iss.one/subh_uz
УМР ВА ВАҚТЛАРДАН АНА ШУНДАЙ ФОЙДАЛАНИЛАДИ.
Амалларимизнинг энг афзали ҳозирдаги вақтларимизни қадрига етиб уни асрашимиздир.
Ҳозирдаги вақтларимиз умримиз ҳисобланади. Инсон ким бўлишидан қатъий назар у эга бўлган сармоянинг энг қадрлиси унинг умридир. Ҳар қандай сармояни ўрнига ўрин алмаштирса бўлади. Аммо умрни алмаштириб бўлмайди. Бу сармоя бир марта келади. Банданинг энг афзал иши вақтини муҳофаза этишидир. Яъни умрингни беҳуда нарсалардан сақла, Аллоҳ таоло сендан талаб қилган ишда камчиликга йўл қўйма. Ҳатто сенга йўналтирилган Аллоҳ азза ва жалланинг тавсия кўринишидаги буйруқларини ҳам зое қилиб қўйма. Ақлингни ишлат ва Аллоҳнинг кўрсатмаларига қулоқ сол. Уларни ёдда тут ва рўёбга ошир. Сенга шарт (яъни фарз) кўринишида йўналтирилган Аллоҳ азза ва жалланинг буйруқларини ҳам тавсия кўринишида айтилган буйруқларни ҳам зое қилма. Агар зое қилмасанг вақтингни асраган бўласан. Пешинни, асрни ҳуллас беш вақт намозларни ўз вақтида ўқи, Рамазонни рўза билан ўтказ, закот вақти етиб сенга вожиб бўлса уни адо эт. Сен учун ўтаётган ҳар-бир лаҳза ўзида буйруқни жамлаган вақт ҳисобланади. Ҳар вақтни (бажарилиши керак бўлган) буйруғи бор.
Роббимиз азза ва жалла айтади:
"Роббингни эртаю кеч ичингда тазарруъла, қўрқиб овоз чиқариб, гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма". Аъроф, 205.
Демак сендан бирор лаҳза Аллоҳ субханаҳу ва таолога ғофил (беъэтибор) бўлмаслигинг талаб қилинади. Бас сен аҳлинг, фарзандларинг ёки ўзинг билан биргаликда Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини уйғотадиган ёки сени Аллоҳдан узоқлаштириб машғул қиладиган нарсалар билан вақтингни зое қилма.
Сен бу ҳолатда зикр ва илм мажлисларида ўтириш билан ҳамда Расулуллоҳга салавоту салом айтиладиган йиғинларда иштирок этиш билан ўзингни қўлга ўргатиб қалбингни боғу бўстонга айлантир. Шунда қалбинг Аллоҳни зикри билан жонланиб ҳаракатга келади. Агар қалб Аллоҳнинг зикри вақтида унинг зикри билан жонланса қайерда бўлишингдан қатъий назар сен Аллоҳ субханаҳу ва таолони зикр қилувчи зокирлардан бўласан.
Имом Бутийнинг ”Покланиш йўлида” номли туркум дастуридан
Ғуломов Абдуллоҳ таржимаси.
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

ОТА-ОНАНИНГ ФАРЗАНДИДА ЎН ҲАҚҚИ БОР:
1. Ота-она оч қолса, тўйдиради.
2. Либосга муҳтож эса, кийинтиради.
3. Иш буюрса, бажаради.
4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.
5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади.
Кўнглини олади.
6. Ота-онага юмшоқ гапиради.
7. Исмларини айтиб чақирмайди.
8. Уларнинг ортида юради.
9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсани ота-она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.
10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди-мағфират тилайди.
Вафотларидан сўнг ота-онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:
1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб қайтарганларидан қайтса таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса.... (марҳум ота-она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.
2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...
3. Ота-она учун Яратгандан кечирим мағфират, авф тилаш билан улар учун (улар номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон қилмоқ билан...
"Ҳикматлар хазинаси" китобидан.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дуо
أللهُمَّ إنِّي أسْألُكَ الْهُدَى وَالتُّقَى وَالْعَفَاف وَالْغِنَى
(Аллоҳумма инний асъалукал ҳуда ваттуқо вал афаафа вал ғина)
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ҳидоятни, тақвони, иффатни ва беҳожатликни сўрайман“, дер эдилар“.

#Мазҳаб_ва_Суннат
Савол: "Тўрт имом (Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмад бин Ҳанбал розияллоҳу анҳум)ларнинг сўзларини Набий алайҳиссаломнинг сўзларидан муқаддам қўйиш (афзал кўриш) жоизми?"
Жавоб: "Бу ўта маккорона саволдир. Ҳақиқатини олиб қараганда бизлар тўрт имомнинг сўзларини Набий алайҳиссаломнинг сўзларидан муқаддам қўймаймиз, балки имомларнинг Набий алайҳиссаломнинг сўзларини тушунишларини ўзимизнинг тушунишимиздан муқаддам қўямиз."
©Маҳмуд Робеъ Ҳасан Маҳмуд
Мазҳабнинг ҳақиқати ҳам аслида шу.
"Биз мазҳабга эргашмаймиз, балки ҳадисга эргашамиз" - дейдиган дўстларимиз аслини олганда ҳадисга эмас балки, ё ўзларининг фаҳмлари ва ёхуд суҳбатига мафтун бўлиб қолган домлаларининг фаҳмига эргашмоқдалар. Ҳар икки ҳолатда ҳам бу фаҳмлар буюк Имомларнинг фаҳми ва басирати олдида буюк денгиз олдидаги ёмғирдан қолган бир кичик кўлмак кабидир.
Буюк денгизларда буюк балиқлар, ёмғирдан қолган ва офтоб чиқиши билан қуриб қовжирайдиган кўлмакда эса фақат итбалиқлар ҳаёт суради. Қисқа ва лойқа бир ҳаёт...

“Омин”ни махфий айтмоқ суннатлиги ва унинг далиллари
Қироъати жаҳрий намозларда имом “Фотиҳа” сурасини ўқиб бўлгач “Омин” лафзини қай тарзда айтилади? Махфийми ё жаҳрийми? Имом ва қавм бирга айтадими, ёки имомнинг ўзигина айтадими, ёки имом қолиб қавмнинг ўзлари айтадими?
Юқоридаги саволларнинг жавоби кўпчилик учун қизиқ бўлса керак. Чунки айни шу мавзуда намозхонларимиз орасида ихтилофлар учраб туради. Баъзи биродарларимиз “Омин”ни жаранглатиб айтишни хуш кўради. Лекин атрофидаги намозхонлардан истиҳола қилиб ўзлари хоҳламасдан ичларида айтишади ва ўз эътиқодларига кўра, бир суннатга амал қила олмаётганлари учун виждонлари қийналиб юради. Ўзлари ёлғиз намоз ўқиганларида эса баланд-баланд овозларда “Омин” деб хуморларидан чиқиб оладилар.
Бошқа бир гуруҳ намозхонларимиз эса “Омин”ни жаҳрий айтадиганларни қаттиқ ёмон кўради ва бу нафрат бошқалардан ўтиб уларнинг ўзларига ҳам салбий таъсир қилган. Натижада улар умуман “Омин”ни айтмайдиган бўлиб кетишган.
Аслида суннатга мувофиқ ҳукм қандай ўзи? Келинг шу мавзуни қисқа ва лўнда тарзда ўрганиб чиқамиз:
Ҳанафий мазҳабимиз фуқаҳолари, Суфёни Саврий ва Лайс ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ ҳаммалари “имом “Фотиҳа” сурасини ўқиб бўлгандан кейин унинг ўзи ва ортидаги қавми “Омин” деб айтади”, деганлар.
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ эса: “Имом “Омин” демайди балки, қавм айтади холос. Агар ёлғиз намоз ўқигувчи бўлса у ҳам айтади”, деган. (Имом Таҳовий. Мухтасару ихтилаф ил-улама. 1 – Ж. 202 — Б).
Демак моликийлардан ташқари мазҳабларга кўра, иттофақан “Фотиҳа” сурасининг охирида имом ва қавм “Омин” деб айтади.
Лекин, ҳанафийлар ва шофеъийлар орасида “Омин” лафзини махфий айтиш суннатми ё жаҳрий айтиш суннатми? Шу масалада ҳам ихтилоф бор.
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ: “Жаҳрий айтиш суннат”, деган.
Ҳанафий мазҳаби фуқаҳолари эса: “Омин лафзини махфий айтиш суннат” деган.
Баъзи намозхон биродарларимиз шу ихтилофда имом Шофеъий мазҳабини устун кўриб “Омин”ни жаҳрий айтади ва бу масалада ҳанафийларнинг йўли суннатга хилоф дейди. Аслида эса ундай эмас. Ҳанафий мазҳаби фуқаҳоларининг (Улардан Аллоҳ рози бўлсин!) “Омин лафзини ичида махфий айтиш суннат” деган гаплари қуруқдан–қуруқ айтилмаган. Уларнинг бу фатвосига албатта, далиллари бор:
Биринчидан, Аллоҳ таоло шундай буйруқ беради:
ادْعُواْ رَبَّكُمْ تَضَرُّعاً وَخُفْيَةً
“Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг”. (Аъроф сураси 55).
Ояти каримада Аллоҳ умумий тарзда дуони махфий қилишга амр қилмоқда. “Фотиҳа” сурасининг сўнгги қисми дуо, унинг охирида “Омин” деб айтиш ҳам “Эй Раббим, ижобат айла” маъносини англатувчи дуодир. Аллоҳ дуони махфий қилишга буюрдими, демак намозда ҳам, ташқарида ҳам махфий дуо қилиш керак.
Иккинчидан, Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қавмнинг олдидан ўтиб қолди. Улар овозларини кўтариб дуо қилишаётган эди. Шунда Расулуллоҳ уларга: “Сизлар кар ёки ғоибдаги Зотга дуо қилмаяпсиз! Сиз дуо қилаётган Зот сизларга қон томирингиздан ҳам яқинроқ Зотдир!”, дедилар. (Саҳиҳи Бухорий 4/145, 275. Мусаннафи Абдурраззоқ 5/159, 160).
Ҳадисдан кўриниб турибдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуода овозини кўтарганларга эътироз билдирган. Бу эса дуонинг махфий бўлиши суннатга мувофиқлигини англатади.
Учинчидан, Аъмаш раҳимаҳуллоҳ Абу Солиҳдан ривоят қилади, у деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Имом “ғойрил-мағдуби ъалайҳим ва лад-доооллииййн” деганда сизлар жим туринглар!”. (Сунани Дорақутний 1/331).
Тўртинчидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Имом “ва лад-доооллииййн” деганда сизлар “Омин” денглар. Чунки уни имом айтади”. (Саҳиҳи Бухорий 1/142, Саҳиҳи Муслим 1/174, 175. Муснади Аҳмад 2/233, 270. Мужтаба. Насаий 2/144. Мусаннафи Абдурраззоқ 2/97).
Бу икки ривоятга кўра эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай таълим беряптиларки, намозда “Фотиҳа”нинг охирида имом “Омин” дейди. Буни қавм эшитмагани учун Расулуллоҳ алоҳида урғу бериб саҳобаларга бу ҳақда уқтириб қўймоқдалар. Ва яна уларни овоз чиқариб “Омин” демасликлари учун, сизлар жим туринглар, деб огоҳлантириб қўймоқдалар.

Булар нимани англатади? Булар имом ва қавм ичларида махфий қилиб “Омин” дейишлари суннатлигини англатади!
Бешинчидан, “Омин” лафзи Қуръондан эмас. Агар Қуръондан бўлганида “Фотиҳа” ё зам сура каби жаҳрий овозни кўтариб қироат қилинган бўларди. Балки у намоздаги суннат зикрлардан бири. Худди сано ва таъаввуз каби. Суннат зикрлар эса қоидага кўра махфий қилинади. Шундай экан, “Омин” ҳам махфий айтилса суннатга мувофиқ бўлади!
ТИИ Махсус сиртқи бўлим
битирувчиси Ботиржон ТОЖИБОЕВ

#Табобат
ЎНТА ЭНГ ЗЎР ТАБИБ:
1. Қуёш нури (эрталаб)
2. Кўп сув ичиш
3. Тунда етарли уйқу
4. Очиқ тоза ҳаво
5. Кунда ярим соат пиёда юриш
6. Мўътадил тўғри овқатланиш тарзи
7. Қуръони карим тиловати. У руҳнинг озуқаси, усиз руҳ яшамайди
8. Асал
9. Седана
10. Қаноат

АЛЛОҲ ТАҚВОДОРЛАР БИЛАН БИРГАДИР
🔸 Банда фақат тақвоси билангина ҳурматли бўлади.
“Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлиларингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ Билгувчи ва Огоҳдир”. (Ҳужурот сураси, 13-оят мазмуни).
🔹 Аллоҳ тақво қилганларни яхши кўради.
“Йўқ! Балки ким аҳдига вафо қилса ва тақводор бўлса. Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради”. (Оли Имрон сураси, 76-оят мазмуни).
🔸 Аллоҳ тақводорлар билан.
“Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир”. (Наҳл сураси, 128-оят мазмуни).
🔹 Аллоҳ тақводоларнинг ишини енгил қилади.
“... Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг ишида осонлик қилиб беради”. (Талоқ сураси, 4-оят мазмуни).
🔸 Аллоҳ тақводорларнинг гуноҳларини авф этади ва савоб ишларининг ажрини кўпайтиради.
“Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини кўпайтириб берур”. (Талоқ сураси, 5-оят мазмуни).
🔹 Аллоҳ тақводорлардангина қабул қилади.
“Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиб бер. Икковлари қурбонлик қилганларида, бирларидан қабул қилинди, бошқасидан қабул қилинмади. У: “Албатта, мен сени ўлдиражакман”, деди. Бириси: “Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир”. (Моида сураси, 27-оят мазмуни).
🔸Тақводорларга барака эшиклари очиб қўйилади.
“Агар қишлоқлар аҳллари имон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик”. (Аъроф сураси, 96-оят мазмуни).
🔹Тақво қилган банданинг йуллари очилади ва ўйламаган тарафидан ризқ ато этилади.
“...Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур...”. (Талоқ сураси, 2–3-оятлар мазмуни).
🔸Аллоҳ тақводорларга илм беради.
“Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зотдир”. (Бақара сураси, 282-оят мазмуни).
🔹Тақводорларнинг мукофоти жаннатдир.
“Албатта, тақводорларга ютуқ бордир: боғ-роғлар, узумзорлар бордир. Ва янги бўйи етган бир хил ёшдаги қизлар бордир. Ва тўлдирилган қадаҳлар бордир. У ерда бекорчи гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмаслар. Раббингдан мукофот, совға ҳисобидандир”. (Наба сураси, 31–35-оятлар мазмуни).

Андижонда ёмғир ёғмоқда
Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(Бухорий ривояти).
АЛЛОҲИМ РАМАЗОН ОЙИДАГИ БУ ЁМҒИРЛАРНИ БАРАКАЛИ ҚИЛГИН. ЮРТИМИЗДАГИ ВИРУС БАЛОСИНИ ЁМҒИР ЮВИБ КЕТСИН. ДЕҲҚОНЛАРИМИЗНИ ҲОСИЛЛАРИНИ МЎЛ-КЎЛ БЎЛИШИГА САБАБЧИ ҚИЛГИН. АМИЙН!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Бугун
11-Июль 2021йил,
1- Зулҳижжа 1442 ҳ.й
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло зулҳижжа ойини хайрли ва баракотли айласин !
Тинчлик-ҳотиржамлик, офият устимизда бардавом бӯлсин!
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
Бугун
11-Июль 2021йил,
1- Зулҳижжа 1442 ҳ.й
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло зулҳижжа ойини хайрли ва баракотли айласин !
Тинчлик-ҳотиржамлик, офият устимизда бардавом бӯлсин!
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
ФАЗИЛАТ, РАҲМАТ ВА ИНОЯТ СЎРАШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُك مِنْ فَضْلِكَ وَرَحْمَتِكَ، فَإِنَّهُ لاَ يَمْلِكُهَا إِلاَّ أَنْتَ
Аллоҳумма инний ас'алука мин фазлика ва роҳматик, фаиннаҳу ла ямликуҳа илла анта
Маъноси: "Эй Аллоҳ! Сендан фазлинг ва раҳматингдан сўрайман, зеро, унга фақат Сенгина эгалик қиласан".

Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Улар қуйидаги номлар билан юритилади:
1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиул аввал;
4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир);
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира);
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа.
Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиул аввал;
4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир);
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира);
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа.
Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ДАСТЛАБКИ ЎН КУНИНИНГ ФАЗИЛАТИ
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилади: «Тонга қасам. (Зулҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам. Жуфт ва тоққа қасам» (Фажр сураси, 1 – 3-оятлар).
«Жуфтга қасам»даги «жуфт»дан мурод, зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, «Тоқ»дан мурод эса тўққизинчи кунидир («Баёнул Қуръон», 12-бет).
Фойда: «Дурри мансур»да бир неча санадлар билан ривоятлар келтирилган бўлиб, унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги «ўн кечага қасам»дан зулҳижжанинг ўн куни, «Тоқ»дан зулҳижжанинг тўққизинчи, «жуфт»дан эса ўнинчи куни ирода қилинган, деганлар («Хитоботул аҳком», 146-бет).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан кўра Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробар. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробар», дедилар». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у(кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у(кун)ларда таҳлил ва такбирни кўпайтиринг. Чунки у(кун)лар таҳлил, такбир ва Аллоҳ таолога зикр (айтиладиган) кунлардир ва у(кунлар)дан бир кунининг рўзаси бир йилги рўзага баробардир. У(кун)ларда қилинган амал етти юз баробарига тенг бўлади», дедилар» («Дурри мансур», «Хитоботул аҳком»).
Байҳақий ривоят қилган.
Фойда: Ушбу ўн куннинг фазилати борасида жуда кўплаб ҳадис ворид бўлган, аммо бу ерда улардан бир нечтасини келтириш билан кифояланилди. Юқоридаги ҳадислардан зулҳижжанинг дастлабки кунидан тўққизинчи кунига қадар ибодат билан машғул бўлиб, кундузини рўза билан, кечани эса бедор ўтказишга ҳаракат қилиш лозим экани келиб чиқади. Бу кунлар ичида тўққизинчи куни тутилган рўза энг аҳамиятли ва фазилатли ҳисобланади.
Олимлар «Зулҳижжанинг аввалги ўн куни афзалми ёки Рамазон ойининг охирги ўн куними?» деган савол борасида ихтилоф қилишган.
Абдулҳақ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ: «Мухтор қавлга кўра зулҳижжанинг аввалги ўн кунининг кундузи, Рамазон ойининг охирги ўн кунининг кечаси афзал ҳисобланади. Валлоҳу аълам», деган.
"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан.

🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ. БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.
🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
🌙 Эслатиб ўтамиз, 11 июль якшанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир. Валлоҳу аълам.

Даврон НУРМУҲАММАД
Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🌐 t.iss.one/subh_uz
#Мақола #Ихтилоф
МИССИОНЕРЛИК ОФАТИ!!!
Миссионерлик- лотинча “юбориш” ва “топшириқ” маъноларини билдириб, бир динни бошқа диндагилар ўртасида тарқатиш сохасидаги черков (яъни, католик ва протестантлар каби йўналишлар) ташкилотларнинг фаолиятидир. Содда қилиб айтганда, миссионерлик христианлаштиришдир. Шуни билиш лозимки даъват (насихат) бошқа, миссионерлик бошқача нарсадир. Бир дин вакилини ўз қавмига хитоби даъват бўлиб, ҳар бир инсон бу ишни қилиши мумкин. Аммо бир дин вакилининг бошқа диндагиларни ўз динига оғдириш учун қиладиган харакати эса, миссионерлик дейилади ва бу қонун билан таъқиқланади. Минг афсуслар бўлсинки охирги пайтларда баъзи шахслар ўзларининг муқаддас Ислом динини қўйиб, бошқа динга ўтиб кетиш холлари кузатилмоқда. Бу холга чек қўйилмас экан, миллат барқарорлигига таҳдид солиниши турган гап! Дунё тарихига назар соладиган бўлсак, миссионерларнинг ўзга дин вакиллари орасидаги фаолият хар дойим минтақа барқарорлигини бузган ахоли орасида нотинчлик ва қон тўкилишларга сабаб бўлган.
Миссионерларнинг ғаразли мақсадлари ва фаолиятлари:
Халқни христианлаштириш. Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий ва маънавий жихатдан Ғарб давлатлари таъсир доирасига олиш
Халқларда ўз динига нисбатан шубҳа уйғотиш, уларнинг ўз динидан чиқариш ва динсиз қолдириш.
Қадимдан христиан бўлганларни ўз динларида мустаҳкамроқ туришга чорлаш ва улар сафини янги христианлар билан тўлдириш
Улар мақсадлари йўлида барча воситалардан фойдаланади, уларнинг хийла найранглари моддий рағбатлантириш ва турли алдов йўллари билан олиб боради.
Баҳодир Шарипов,
ЎМИнинг Чуст туман вакили

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9.07.2021 Йил.
Жиддаи Муборак жоме масжиди.
Жума мавъизаси:ПОРАХЎРЛИК - ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ
📹 1.Қисм
Порахўрлик – жамиятда адолат, тенглик, соғлом рақобат ва ҳалоллик устун бўлишига тўсқинлик қиладиган иллатлардан биридир.
Муҳаммад Исхоқ домла.
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!
At-Tavfiq uz расмий саҳифалари
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️
Telegram | Facebook