Subhuz расмий, диний- маърифий канал
587 subscribers
5.97K photos
3.73K videos
8 files
10.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
#саловот

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳисаломга саловот айтишлик фазилати

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳисаломга саловот айтишга Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримда амр этгандир.
Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом айтинг», деган. Ушбу ояти карима Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадр-қимматлари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалар улуғ эканини яна бир бор кўрсатмоқда. Бошқа биров эмас, Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиши таъкидланмоқда. Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишининг маъноси, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўтариши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади. Фаришталарнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари, у зоти бобаракот ҳақларига дуо қилишлари, истиғфор айтишлари маъносида бўлади. Мўмин-мусулмонларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари эса, улар томонидан бўлган дуо ва улуғлаш маъносидадир. Демак, Аллоҳ таоло доимо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан рози эканини билдириб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга мақтовлар айтиб турар экан. Фаришталар ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан раҳмат, саломатлик, розилик сўраб, дуо қилиб туришар экан. Ояти каримада таъкидли хабардан кейин мўминларга: «Эй, иймон келтирганлар! сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг», деб амр қилинмоқда. Бу амрга биноан ҳар бир мўмин учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш ва салом юбориш фарз бўлиб қолади. Бу хусусдаги баҳсларда уламоларимиз, умрда бир марта ёки ҳар бир мажлисда бир марта ёки у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари ҳар зикр қилинганида бир марта саловот айтиш керак, деганлар. Амалда эса, охиргиси, ҳар номлари зикр қилинганида саловот айтиш урф бўлган.

🌐 t.iss.one/subh_uz
#тафаккур соати

Тафаккур ҳақида

Аллоҳ таоло тафаккур ва мушоҳадага буюриб, тафаккур кишиларини мақтаб, шундай дейди: “Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар (ва дуо қиладилар:) “Эй, Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан сақлагин! (Оли Имрон сураси, 191-оят)
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтадики: “Бир қавм Аллоҳ азза ва жалла тўғрисида тафаккур қилиб ўтиришганди. Набий алайҳиссалом уларга: “Аллоҳ яратган нарсалар хусусида фикрланглар, Аллоҳ хусусида фикрламанглар. Сизлар ҳеч қачон унинг ўлчовини идрок этолмайсизлар”, дедилар. Бошқа бир ривоятда келадики, Набий алайҳиссалом бир куни бир қавмнинг олдига бордилар. Улар тафаккур ҳолатида ўтиришган экан. Набий алайҳиссалом: “Сизларга нима бўлди, гапирмайсизлар”, дедилар. Улар: “Аллоҳ яратган махлуқларни ўйлаб ўтирибмиз”, дейишди. Буни эшитиб Набий алайҳиссалом: “Шундай давом этаверинглар, Аллоҳ яратган махлуқларни фикрланглар, унинг ўзи тўғрисида фикрламанглар...”, дедилар. 
 Ҳасан Басрий: “Бир соатлик тафаккур бир кечани ибодат билан ухламай ўтказгандан хайрлироқ”, деган. Фузайл айтадики: “Фикр сенга яхши ва ёмон амалларингни кўрсатиб турадиган кўзгудир”.
Бир ривоятда келишича: Иброҳимга бунча узоқ тафаккур қилиб ўтирасан, дейишди. У: “Фикр ақлнинг илигидир”, деб жавоб берди.        Суфён ибн Уйайна кўпинча мана бу шеърий парчани ўқишни ёқтирарди:
“Йигит кишида бўлса гар фикр,
Ҳар нарсада унга ибрат бор”.
Товус айтадики: “Ҳаворийлар Ийсо алайҳиссаломга: Эй Руҳуллоҳ! Бугун ер юзида сизга ўхшаган киши борми, деб сўрашди. У шундай жавоб берди: “Кимнинг нутқи зикр, сукути фикр ва назари ибрат бўлса, албатта у менга ўхшабди”. Ҳасан Басрий: “Кимнинг сўзи ҳикмат бўлмаса, у ларв (беҳуда)дир, кимнинг сукути тафаккур бўлмаса, у хато, кимнинг назари ибрат олиш бўлмаса, у лаҳв (бефойда амал)дир”, деган.
Аллоҳ таоло Ўз Каломида: “Ер (юзи)да ноҳақлик билан кибрланиб юрувчилар (онги)ни оятларимиз (идроки)дан четлатиб қўяжакмиз” дея марҳамат қилади. (Аъроф сураси, 146-оят) Аллоҳ таоло мазкур оятда уларни тадбирим тўғрисида тафаккур қилишдан тўсиб қўяман, дея таъкидламоқда.
Абу Саъд Худрий ривоятида Набий алайҳиссалом: “Кўзларга ҳам ибодат ҳақини беринглар”, дедилар. “Эй Расулуллоҳ, унинг ибодат ҳақи нима?” деб сўрашди. У зот: “Мусҳафга қараш (тиловат қилиш) ва ундаги ажойиботлар зикри ўтганда у ҳақда тафаккур қилиш”, дедилар.
Абдуллоҳ ибн Муборак бир куни Саҳл ибн Алини фикрга чўмиб, жим ўтирган ҳолда кўриб: “Қаерга етиб бординг?” деб сўради. “Сиротга”, деб жавоб берди у.
 фикрлагани учун қадри баланд, фикрлагани учун ҳайвондан фарқланади, фикрлагани учун ривожланади ва юксак илм-фан ютуқларига эришади. Бунга тарих ҳам гувоҳ! Ал-Хоразмий тафаккур ила “Алгебрага” асос солди, Ал-Беруний фикрият ила “Геодезия” ҳақида асар ёзиб, глобусни ясади, Ал-Фаробий тафаккури ила “Ал-муаллим ас-соний” – “Иккинчи муаллим” унвонига сазавор бўлди, Ал-Фарғоний илм-тафаккур ила Нилни “жиловлади”, Ибн Сино тиббиёт қонунларини ёзди, аз-Замахшарий тафаккури бир халқнинг унутилаёзган тилини қутқарди, Мирзо Улуғбек эса юлдузларга “нарвон қўйди”. Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. 

🌐 t.iss.one/subh_uz
Кунларнинг саййиди, мискинлар ҳажжи бӯлган кун

Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни:

Дуолар ижобат бўлади.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим). 

Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.

 Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).   

Қадамлар остидан нурлар чиқади.

  Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенгалштирилади.

Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб,  масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар. 

Гуноҳлар мағфират этилади.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан  хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар.

Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа).
Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

🌐 t.iss.one/subh_uz
#НАЗМ_ГУЛШАНИ

Тушларимга киринг, ё Расулуллоҳ!!!

Юракда бир армон қийнайди ҳамон,
Ишонинг мен сизни соғиндим ёмон.
Кўзларим муштоқдир Мадина томон.
Мен сизни соғиндим, ё Ҳабибуллоҳ,
Тушларимга киринг, ё Расулуллоҳ!!!

Доимо эслайман ўтирсам, турсам,
Сиз кўрган ул диёр Маккага борсам.
Ҳеч йўқса бир бора қанийди кўрсам,
Ажалим келмасдан етказсин Аллоҳ!
Тушларимга киринг, ё Расулуллоҳ!!!

Бир бора кўрсайдим қолмасди армон,
Сийратингиз менга бўлғайдир дармон.
Бир марта бўлса ҳам кўришга зорман,
Мен сизни соғиндим, ё Ҳабибуллоҳ,
Тушларимга киринг, ё Расулуллоҳ!!!

Умматим, умматим дея кетдингиз,
Кўрмаган умматни севиб ўтдингиз.
Бирга бўлгим келар дея айтдингиз,
Мен ўша сиз айтган умматман, эй воҳ,
Тушларимга киринг, ё Расулуллоҳ!!!

Кавсарнинг бўйида турарсиз кутиб,
Мен эса юрибман кўз ёшим ютиб.
ИншаАллоҳ боргум бир куни етиб,
Менга ҳам сув беринг, ё Ҳабибуллоҳ,
Тушларимга киринг, ё Расулуллоҳ!!!

Мен сизни кўрмаган Умматингизман,
Шафоат истаган умматингизман.
Сиз учун йиғлаган умматингизман,
Кўзимнинг ёшига Аллоҳим гувоҳ,
Тушларимга киринг ё Расулуллоҳ!!!

“Усмон Зуннурайн” жоме масжиди имом хатиби Қ.Қамбаров

Дӯстларга ҳам улашинг
🌐 t.iss.one/subh_uz
ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.

Дӯстларга ҳам улашинг
🌐 t.iss.one/subh_uz
 Жума кунидаги ижобат соати

Абу Ҳурайра розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилдилар ва: «Унда бир соат борки, қайси бир мусулмон банда ўша соатда намоз ўқиб туриб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, У Зот унга ўшани, албатта, бергай», — дедилар ва қўллари билан у (соат)нинг озлигини кўрсатдилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ўша (соат) имом (минбарга) ўтирганидан бошлаб намоз ўқиб бўлингунича», — деганларини эшитдим».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:
«Жумада бир соат бордир. Банда унда Аллоҳдан нимани сўраса, Аллоҳ уни, албатта, берур», — дедилар. Одамлар: «Эй, Аллоҳнинг Расули, у қайси соат?» — дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозга иқомат айтилганидан бошлаб, уни тугатгунича», — дедилар».
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни икки соатдир. Қайси мусулмон ўша соатлардан бирида Аллоҳдан бирор нарсани сўраган ҳолда топилса, Аллоҳ азза ва жалла унга ўша нарсани берур. Уни асрдан
кейинги охирги соатдан изланглар, — дедилар».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Одам шу куни яратилган. У шу куни жаннатга киритилган, шу куни жаннатдан туширилган. Унда бир соат борки, қайси бир мусулмон банда ўша соатда намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта, берур», — дедилар».
Абу Ҳурайра айтади: «Абдуллоҳ ибн Саломни учратиб, унга ушбу ҳадисни зикр қилдим. У менга: «Мен ўша соатни биламан», — деди.
«Менга унинг хабарини бер. У ҳақда менга бахиллик қилма», — дедим.
«У (соат) асрдан сўнг қуёш ботгунча», — деди.
«Қандай қилиб асрдан кейин бўлиши мумкин? Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон банда ўша (соат) ни намоз ўқиган ҳолида топса», — деганлар-ку? Мазкур соатда намоз ўқилмайди-ку?!», — дедим.
Абдуллоҳ ибн Салом: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозга интизор бўлиб ўтирса, намозда бўлади, демаганларми?» — деди. «Ҳа», — дедим. «У худди шунинг ўзи», — деди».
Термизий, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

Дӯстларга ҳам улашинг
🌐 t.iss.one/subh_uz
Audio
🎤 Моҳир Муайқилий

📖 "Каҳф" сураси

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌐 телеграм каналимиз
https://t.iss.one/subh_uz
Audio
الفنان غير معروف
🎤°•القارئ ⁖ ⟨ #سـعـود_الشـريـم
───────────────
🎤 Сауд аш-Шурайм

📖 "Каҳф" сураси

Жума айёмингиз муборак бўлсин!


☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!✔️

🌐 телеграм каналимиз
https://t.iss.one/subh_uz
Audio
🎤°•القارئ ⁖ ⟨ #إدريـس_أبـكـر
───────────────
🎤 Идрис Абкар

📖 "Каҳф" сураси

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!✔️

🌐 телеграм каналимиз
https://t.iss.one/subh_uz
Audio
🎤°•القارئ ⁖ ⟨ #عبدالعزيز_الزهـرانـي
───────────────
🎤 Абдулазиз аз-Заҳроний

📖 "Каҳф" сураси

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!✔️

🌐 телеграм каналимиз
https://t.iss.one/subh_uz
Audio
🎤°•القارئ ⁖ ⟨ #مـحـمـد_الطـبـلاوي
───────────────

🎤 Муҳаммад ат-Таблавий

📖 "Каҳф" сураси

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!✔️

🌐 телеграм каналимиз
https://t.iss.one/subh_uz
Audio
🎤°•القارئ ⁖ ⟨ #مـحـمـد_المـنـشـاوي
───────────────
🎤 Муҳаммад ал Миншавий

📖 "Каҳф" сураси

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!✔️

🌐 телеграм каналимиз
https://t.iss.one/subh_uz
Дуо ибодат демакдир

Дуо – ибодат турларидан бири бўлиб, инсон руҳига қўшиб яратилгандир. Қийинчилик вақтида ўз-ўзидан, биров ўргатмаса ҳам ҳар бир одам Аллоҳга илтижо қилади.

Ҳаётдаги ҳодисалар қаршисида ожиз қолганда ўзига дуодан бошқа суянчиқ топа олмайди. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло мусулмонларни дуо қилишга буюрган:
 “Роббингиз: “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору-зор холларида кирурлар” – деди. (Ғофир сураси, 60-оят).
Мана шу оятда Аллоҳ дуони “ибодат” деб атаган. Кимки ундан юз ўгирса Аллоҳнинг ғазабига учрашини эслатиб ўтган. 
Дуо – араб тилида “чақириш”, “сўраш” маъноларини англатади. 
Кўпинча “дуо” билан “бир нарсани талаб қилиш” маъноларини аралаштириб юборамиз. Шунинг учун, талаб нима-ю, дуо нима эканини аниқ билиб олишимиз керак.
“Талаб” сўровчи нутқ қиладиган лафзнинг васфидир. Масалан: мен ёнимда ўтирган одамга “сув бериб юборинг” десам киши олиб беради, мана шу талаб бўлади. Талабнинг дуодан фарқи бор. Талаб – кимдандир бирон нарсани сўрашдир. 
Дуо эса, инсоннинг ўзидаги нафсоний бир холатдир. Дуо бутун вужуд билан берилиб ҳамма нарсани унитиб, Аллоҳ таолога қурбат хосил қилиб туриб, Роббул оламийннинг Ўзига ёлворишдир.
 Қўлларини очиб, чиройли сўзларни териб, қофиясини келтириб, ниҳоятда гўзал қилиб айтишнинг ўзи дуо бўлавермайди. Ҳа, дуо қилинаётган пайтда қалб ва ҳисларнинг уйғоқлиги ҳамда улардан ҳар бирининг синиқлик ва ҳокисорлик ила Аллоҳ таолога юзланиши бўлмаса, одатга кўра икки қўлни кўтариб тилга талаб сўзларни такрорланаётган бўлади. 
Бундай вақтларда қалб ғофил бўлиши, тилда бир гап,  ҳаёлда бошқа гап бўлиши ҳам мумкин.
Албатта бу ҳолатни дуо деб бўлмайди.
Абу Ҳурайродан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в): “Аллоҳга дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ дедилар”.
Роббил оламийннинг ҳузурида энг икром қилинган нарса дуодир. Бу ҳадисдан дуо барча зикр ва тоатлардан афзал экани англанади.
Аллоҳ таоло инсонларни яратган экан, уларнинг барча эҳтиёжларини ҳам Ўзи қондиради. Шунинг учун ҳам доим Унинг ўзигагина сиғиниш ва Ўзидангина ёрдам сўрашга буюрган. Зеро, У инсонга жон томиридан ҳам яқинроқ, Унга илтижо қилганнинг дуосини эшитгувчи зотдир. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай баён қилинган:
“Сиздан (Эй, Муҳаммад) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватимни) ижобат (этиб), Менга имон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлга тушиб кетсалар” (Бақара сураси, 186-оят). Аллоҳ таоло бу оятда банданинг дуосини ижобат қилишини ваъда қилар экан, бунинг учун банда Унинг талабини сўзсиз бажариши ва чақириғига доимо лаббай деб жавоб бериши лозимлигини таъкидламоқда.

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!✔️

🌐 телеграм каналимиз
https://t.iss.one/subh_uz
Онангиз бу гапларни ҳеч қачон сизга айтолмайди!😔
Буни уларнинг номидан биз сизга айтамиз!

🍂 Олдимга қўлларингизда мен учун арзимаган бўлса ҳам, бирор нарса кўтариб келишингиз, менга бўлган ЭЪТИБОРингизни билдиради…

🍂 Ошхонада белим оғриб, оёқларимда қувват қолмай, сиз ва фарзандларингиз учун ОВКАТ тайёрласам­да, еганингизда сизга ёқмай энса қотиришингиз, юрагимни парчалайди…

🍂 Сизни кутмаганимда, ёлғиз қолганимда, тўсатдан зиёратимга келишингиз, менга бир олам қувонч БАХШИДА этади…

🍂 Ёшлигингизда хизматингизни сидқидилдан қилардим… Менинг ҳам сизга айтолмайдиган эҳтиёжларим бор… Ҳар ой маошингиздан менга ҳам озгина ажратсангиз, мени хурсанд қилган, дуоларим сабаб топганингизда баракани кўрган бўлардингиз.

🍂 Кун келиб, менинг хонамга кирасиз. Лекин унда мени тополмайсиз… Ҳар қанча улғайманг, сиз мен учун доим беғубор, юрагимнинг бир парчаси, кўзларимнинг нури, жоним-болажоним бўлиб қоласиз…

🍂 Насиҳатимни қабул қилинг, жигарбандларим. Сизларга қаттиққўллик қилган пайтимда ҳам сизни ЯХШИ кўрганман…

🍂 Дунёнинг гўзаллигини сизнинг бахтингизда кўрадиган онангиздан ХАФА бўлманг…

🍂 Менга қандай муомала қилсангиз, фарзандларингиз ҳам сизга шундай муносабатда бўлишади…

ОНАНГИЗНИ ҚАДРЛАНГ, КУН КЕЛИБ ИЗЛАБ ҲАМ ТОПОЛМАЙ ҚОЛАСИЗ!!!

🌐 телеграм каналимиз
https://t.iss.one/subh_uz