Audio
🎤 Моҳир Муайқилий
📖 "Каҳф" сураси
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🌐 телеграм каналимиз
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-71nR9J7aRN5cg

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мотуридий эътиқодига кўра иймоннинг моҳияти ва унинг шартлари
Исомиддин домла ШАМСИДДИНОВ
"Имоми Аъзам" жоме масжиди имом-хатиби
🌐 t.iss.one/subh_uz
Исомиддин домла ШАМСИДДИНОВ
"Имоми Аъзам" жоме масжиди имом-хатиби
🌐 t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадрли subh_uz
канали аъзолари Сизларни улуғ айём – Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул аввал – Мавлид ойи муносабати билан чин қалбдан, самимий муборакбод этамиз.
Аллоҳ таъоло барчаларимизга ҳазрати Расулуллоҳ с.а.в нинг шафоатларидан насиб айласин!

Forwarded from Deleted Account
Савол:
Ассалому алайкум Устоз. Яхшимисиз? Сизга саволим қуйидагича: қизимни узатганимга 7 йил бўлди. Алҳамдулиллах, куёвим дину-диёнатли деб, яхши ниятлар билан ҳавас қилиб узатгандим. Ҳозир ҳам ёмон эмас. Қизим узатилгач, ҳижобга кирди. Уч нафар фарзандлик бўлишди. Қайнона-қайнотаси билан яшашади. Менга ҳеч ҳам гап ташимаган шу пайтгача. Кейинги пайтларда мазаси бўлмай, тушкунликка тушиб, юраги оғрийдиган бўлиб қолди. Охири сўраб суриштириб билдимки, у ҳеч ҳам кўчага чиқмас экан. Шу йиллар мобайнида икки ҳафтада бир маротаба уйга келади. Эри ўзи олиб келиб, ўзи олиб кетади. Кўп қаватли уйда туришади. Фақат шу 2 ҳафтада бир маротаба кўчага чиқади уйга келганда. Шунда ҳам подъезднинг тагидан машинага ўтиради ва уйга қайтаётганида ҳам шунақа. Қизим олий маълумотли. Ишлатиш ниятлиги йўқ. Қариндош-уруғ, борди-келдига рухсат йўқ. Тўй-ҳашамларга ҳам рухсат йўқ. Калтакларкан, ураркан. Эридан жуда қўрқиб қолган. Қизимдан хавотирдаман. Фарзандлари боғгача бормайди. Гап-сўзлари ҳам ғалати бўлиб қолган, тарки дунё қилганга ўхшайди. Сан фарзандларингга кераксан, соғлигини ўйла, фарзандларинг боғчага борсин, ўзинг ҳам ўша ерда ишласанг бўлади-ку, десам. Унга ҳам йўқ дейишибди. Буларни билиб кечалари ухлолмай чиқаяпман. Эри ҳам ишламайди. Ишласам, намозларим қолиб кетади, дер экан. Иложини қилса, шунақа иш топса бўлади.ку намозларини ҳам қазо қилдирмайдиган. Кейинги пайтда жуда қийналиб қолишган. Моддий тарафдан. Ота-онасининг нафақа пулига яшашади. Болаларига кашага сутни ҳам қийналиб сўрайди қайнонасидан қизим. Мен пул берворай десам, йўқ эмиш, уларнинг нафсониятига тегармиш... Жуда ҳафаман. Нима қилай?.. Оилани эркак боқиши керак эмасми?.. Кўп қаватли уйда, тўртта девор, ҳеч қаерга чиқармаслиги тўғрими? Шу муаммолар ҳақида фикрингизни билмоқчи эдим. Шулар ҳақида маърузалар қилсангиз, яхши бўларди. Кўпчилик эшитарди. Ҳа. яна бир гап. Бизнинг диёримиздаги олимларимиз, имомларимизнинг гапини олмас экан куёв... Улар сўфийлар, деркан. Мазҳабни тан олмайди. Буларни ёзаяпману, кўзимдан ёш тинмаяпти. Нима қилай? Бошим қотган, маслаҳат беринг. Аллоҳим рози бўлсин.

Forwarded from Исомиддин Шамсиддинов
ЯНГИ МАСЖИДЛАР ОЧИЛИШИ ДАВОМ ЭТАДИ! Ёхуд масжид очишга тўсиқ бор дегувчиларга муносабат
Масжид – мўмин-мусулмонлар учун қадрли жой. Фақат ибодат маскани сифатида эмас, балки руҳий озуқа оладиган ва ўзаро биродарлик ришталарини боғлайдиган макон сифатида табаррук маскандир. Шунга кўра, янги масжид очиш, жомеларни бунёд этиш ва мавжудларини гўзал ҳолатга келтириш савоби улуғ амал ҳисобланади. Охирги вақтларда диёримиздаги масжидларда етарли шарт-шароитлар ҳозирлаш, ибодат қилиш учун қулайликлар қилиб бериш ва ваъз-насиҳатлар тинглаш учун кенг имкониятлар муҳайё этилмоқда.
Афсуски, шундай неъматларни қалбдан ҳис этмаган айрим муаллифлар томонидан шу кунларда баъзи сайтларда гўёки масжидлар сони кам экани ва янги масжид очишга тўсиқлар борлиги ҳақидаги “Мамлакат намозхонлари учун масжидлар етарлими?” номли мақола эълон қилинди. Ундаги фикрлар тўла асосга эга эмаслигини охирги йилларда ва хусусан жорий йилда мўмин-мусулмонларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда янги жомеларни очиш борасида қилинган ишларни мухтасар баён этамиз.
Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда 40 тага яқин жоме масжид очилди, шу билан масжидлар сони 2077 тага етди. Жумладан, Тошкент шаҳрида “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф”, “Файзулла хўжа ўғли Мурод ҳожи”, “Абу Талҳа”, “Лаби заҳ”, Сурхондарё вилоятида “Имом Термизий”, “Ҳаким Термизий”, “Шайх Шамсиддин”, “Қадимий Дарбанд”, “Толли ота”, “Саййид Муҳиддинхон”, “Абдураҳмон ибн Авф”, “Мулла Абдукарим Охунд”, “Ислом ота”, “Хидиршо ота”, “Аҳатхон”, “Аҳмад Яссавий”, “Имом Низомиддин Сангардакий”, Наманган вилоятида “Муҳаммад ал-Амин”, Фарғона вилоятида “Чилигижийда”, Навоий вилоятида “Абу Бакр Сиддиқ”, “Томди”, “Хашман”, Тошкент вилоятида “Абу Ҳурайра”, “Фирдавс”, “Дўстлик”, Сирдарё вилоятида “Аҳмад ибн Малик” ва Бухоро вилоятида “Умар ибн Ҳаттоб” каби янги жоме масжидлар иш бошлагани мўмин-мусулмонларни бағоят хурсанд этмоқда.
Жорий йилнинг 10 ойида Бухоро вилоятида “Абдуллоҳ ибн Муборак”, Сурхондарё вилоятида “Дўстмуҳаммад бобо”, “Домла Шоҳқосим”, “Имом Раббоний”, “Варроқ Термизий”, Наманган вилоятида “Усмон Зуннурайн”, Бухоро вилоятида “Усмон ибн Аффон”, Тошкент вилоятида “Ҳилол”, “Муоз ибн Жабал” ва Самарқанд вилоятида “Янгиобод” каби 12 та жоме масжид очилгани бу борадаги ишлар жуда жадаллик ила кетаётганини англатади.
Ўтган ҳафта жума куни ҳам жуда катта хурсандчилик бўлди – Cурхондарё вилоятининг олис Музработ туманида “Саййид Ҳабибуллохон” жоме масжиди давлат рўйхатидан ўтказилиб, мўмин-мусулмонларга туҳфа этилди.
Шу ўринда айтиш лозимки, мана шундай кетма-кет жоме масжидлар очилаётганини кўрмаслик ёки англамаслик ёхуд эътироф этиб, шукрона келтирмаслик чин мўминлик сифати эмас. Албатта, Ҳақ таолонинг бундай неъматларига шукр қилиш орқали янада зиёдасига эришилади.
Баён этилганлардан тушуниш мумкинки, муаллиф ўз мақоласида 2018 йил 31 майдаги Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 409-сон қарори ва 2018 йил 27 сентябрь куни Адлия вазирлигида 3071-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисида” Низом каби ҳужжатлар ишламаяпти, деган даъвони қилиши ҳам асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
Аслида масжидлар борасидаги яхши хабарлар бисёр, ўлкамизнинг қайси гўшасига ташриф буюрманг, жоме масжидларда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари жадал давом этаётганига гувоҳ бўласиз. Жумладан, охирги йилларда республикамиз бўйлаб 300 дан зиёд жоме масжид биноси бутунлай қайтадан бунёд этилиб, 300 та масжид капитал таъмирдан чиқарилди. Жорий йилда эса 281 та жоме масжид қайта қурилмоқда. Ўтган ҳафтада ҳам пойтахтдаги 4 та жоме масжид қайта қурилаётгани тўғрисида хабар эълон қилинди. Мамлакатимизда янги масжидлар очилиши, қайта бунёд этилиши ва таъмирланишига оид янгиликлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими томонидан Интернет сайтлари, “Фейсбук” саҳифалари ва “Телеграм” каналлари орқали узвий равишда эълон қилиб борилмоқда.
Ўз навбатида айтиш мумкинки, муаллиф ўз мақоласида айрим мамла

катларда масжидлар сони нисбатан кўп эканини изоҳлаган. Лекин, айрим давлатларда кўп қава
тли уйнинг бир хонадони, катта иншоотнинг бир қисми ёки айрим фойдаланилмаётган иморатлардан ҳам вақтинча масжид сифатида фойдаланиш ҳолатлари кўп кузатилади. Бундай жойлар аввал бошқа мақсадда фойдаланилган бўлса, келгусида эса яна турли йўналишларда ишлатилиши мумкин. Ушбу ўлкаларда мана шундай жойлар ҳам масжидлар сонига киритилади. Бизда эса, диёримизда янги масжидлар очиш ва қуриш масаласида Ислом шариатида жоме масжидларга қўйилган талаблар, намозхонлар ҳузур-ҳаловат ила ибодат қилиши учун зарур бўлган шарт-шароитлар, мўмин-мусулмонлар хавфсизлиги ва икки масжид орасидаги масофа, хуллас жаҳон андозаси ва динимиздаги барча талаблар инобатга олинади. Ҳатто юртимиздаги масжидларда фуқароларга хизмат кўрсатиш хоналари, таҳоратхоналар, хавфсизлик ва санитар талабларга юксак дид билан эътибор қилинади.
Қайд этганимиздек, сўнгги йилларда 40 тага яқин жоме масжид айни фуқароларимиз талаб ва истаклари асосида очилди. Нафақат пойтахтимизда, балки олис Қорақалпоғистон Республикаси, узоқ Сурхондарё вилояти ёки Бухоро ва Навоий вилоятларининг чекка туманларида ё водий вилоятларининг чегара олди ҳудудларида ҳам янги жоме масжидлар очилмоқда.
Айни кунларда ҳам Ўзбекистон мусулмонлари идораси саъй-ҳаракати билан мамлакатимизнинг турли ҳудудларида эҳтиёждан келиб чиқиб, янги жоме масжидларни давлат рўйхатидан ўтказишга ҳозирлик кўрилмоқда. Яқин кунларда ушбу жомелар очилишини ҳам матбуотда эълон қиламиз.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, маърифат ва руҳий тарбия маскани бўлмиш Аллоҳнинг уйларини обод этиш ва янгисини очиш каби хайрли ишлар юртимизда бардавом бўлмоқда ва бундай хушхабарлар ортиб бормоқда.
Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлда собитқадам айласин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Forwarded from Subhuz расмий, диний- маърифий канал
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Тонг муборак !
Бошланаётган кунимиз хайрли, баракотли бӯлсин.
Бамдод намозида фаришталар жам бўлади ва уни ўқиганларга дуо қилади. Бу фикрни ушбу оят ҳам тасдиқлайди: "Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни мукаммал адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (адо қилинг). Зеро, тонгги ўқиш (фаришталар) ҳозир бўладиган (намоз)дир"
(Исро сураси, 78-оят).
Яқинларингизга ҳам улашинг

Сиз Ёсин сурасини ӯқидингизми?
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ёсин сурасидир. Ким уни (ихлос билан) ўқиса, Аллоҳ ўша кишига Қуръонни ўн марта ўқиш савобини беради”, деганлар .
Ёсин сураси “Қуръоннинг қалби” дейилишига сабаб сурада қалб билан боғлиқ масалалар – Аллоҳнинг ваҳдонияти, рисолат, қайта тирилиш баён этилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Ким Ёсин сурасини тунда ўқиса, ўша кечада гуноҳлари мағфират этилади”, дейилган .
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кун аввалида Ёсин сурасини ўқиса, ҳожатлари раво этилади”, деб айтганлар .
Қайси бир банда тонг отганида Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради. Бундан ташқари Қуръонни ўн марта хатм қилиш савобини олади, барча ҳожатлари раво этилади.
Демак, бошига ташвиш тушган, оғир аҳволда қолган киши Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унга нажот беради, мурод-мақсадига етади.
Аслида ҳар хил бидъат-хурофотлар ўрнига Аллоҳ ва Расули буюрган ишлар қилинса, мушкуллар арийди, қийинчилик бартараф этилади. Бидъатлар ҳеч қандай фойда бермайди. Қолаверса, хурофий одатлар анча-мунча сарф-харажат талаб қилади. Бу ҳам етмаганидек, банда ирим-сиримлар туфайли гуноҳга ботади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача куни енгил ўтади. Ким уни тун аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади ”.

Telegram
Subhuz расмий, диний- маърифий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги
Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.
YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Андижон вилоят вакиллиги
Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.
YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
21 октябрь - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун
Тиллар кафедраси ўқитувчилари: Дилшод Насиров, Алишер Абдуллаев, Самариддин Аҳмедов, Козимхон Асроров, Улуғбек Хасанов, Комилхон Боқиев
🔗Каналга аъзо бўлиш:
@subh_uz
Тиллар кафедраси ўқитувчилари: Дилшод Насиров, Алишер Абдуллаев, Самариддин Аҳмедов, Козимхон Асроров, Улуғбек Хасанов, Комилхон Боқиев
🔗Каналга аъзо бўлиш:
@subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Робиъул аввал
Ҳижрий учинчи ой
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган мавлид ойи муборак бӯлсин!
Азиз юртдошлар, Андижонимизнинг энг ҳушовоз қорилари иштирокида мавлид кечаси
🌐 https://t.iss.one/subh_uz
Ҳижрий учинчи ой
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган мавлид ойи муборак бӯлсин!
Азиз юртдошлар, Андижонимизнинг энг ҳушовоз қорилари иштирокида мавлид кечаси
🌐 https://t.iss.one/subh_uz
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Muhammadjon qori - Yasin surasi Мухаммаджон кори - ясин сураси
Гуруҳни танишларингизга юборинг👇
https://t.iss.one/joinchat/ADEMSlkzHGNaP3ENHMFUAg
Гуруҳни танишларингизга юборинг👇
https://t.iss.one/joinchat/ADEMSlkzHGNaP3ENHMFUAg
Forwarded from Deleted Account
Ёсин сурасининг биринчи ояти сурага ном бўлиб қолган. Бу суранинг фазилатлари борасида кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Уларнинг аксариятида Ёсин Қуръони Каримнинг қалби экани таъкидланган. Шунинг учун ҳам ушбу суранинг яна бир номи «Қуръон қалби»дир.
Ёсин маккий суралардан бўлиб, 83 оятдан иборат. Бу сура ўта муҳим учта масалани ўз ичига олган. Улар:
1. Қайта тирилишга оид масалалар.
2. Қишлоқ аҳли қиссаси.
3. Аллоҳ таолонинг ваҳдониятига далолат қилувчи оят ва далиллар.
Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ёсиндир. Мен уни умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», деганлар.
Имом Молик ва Ибн Ҳиббон Жундуб ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким Ёсинни кечаси Аллоҳнинг розилиги талабида ўқиса, уни мағфират қилади», деганлар.
Маъқал ибн Ясор (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалом: «Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳ розилиги ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади. Уни марҳумларингизга ўқинглар», деганлар (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоятлари).
Ёсин сурасини марҳумларга ўқиш 2 хил изоҳланади:
1.Ўлим тўшагида ётганда ўқилади.
2.Ўлгандан сўнг ўқиб, савоби маййитга бағишланади.
Жумҳур уламолар биринчи сўзни маъқуллаганлар.
Нега ўлим тўшагида ётганларга Ёсин сураси ўқилади? Бунинг ҳикмати нимада?
Уламолар: «Ёсин сураси қийин дамда ўқилса, Аллоҳ таоло банданинг аҳволини енгиллаштиради. Хусусан, жон чиқиш пайтида тиловат қилинса, раҳмат тушади, руҳнинг танадан чиқиши осонлашади», дейдилар. Зеро, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қайси бир маййит (ўлим тўшагида ётган киши) ҳузурида Ёсин сураси ўқилса, Аллоҳ унга енгил қилади», деганлар (Ибн Абу Дунё, Дайламий ривоятлари).
Демак, Ёсин сураси қуйидаги фазилатларга эга:
1. Ёсин сураси ўқилса, мушкулликлар ечилади.
3. Ёсин сураси ўқилса, руҳнинг танадан чиқиши осонлашади.
4. Ёсин сурасини ихлос билан ўқиган банданинг гуноҳлари кечирилади.
5. Ёсин сурасини ихлос билан ўқиб, уни қалбига жо айлаган банда Аллоҳнинг розилигига эришиб, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг кўрсатмаларига амал қилган бўлади.

#саловот
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳисаломга саловот айтишлик фазилати
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳисаломга саловот айтишга Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримда амр этгандир.
Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом айтинг», деган. Ушбу ояти карима Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадр-қимматлари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалар улуғ эканини яна бир бор кўрсатмоқда. Бошқа биров эмас, Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиши таъкидланмоқда. Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишининг маъноси, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўтариши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади. Фаришталарнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари, у зоти бобаракот ҳақларига дуо қилишлари, истиғфор айтишлари маъносида бўлади. Мўмин-мусулмонларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари эса, улар томонидан бўлган дуо ва улуғлаш маъносидадир. Демак, Аллоҳ таоло доимо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан рози эканини билдириб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга мақтовлар айтиб турар экан. Фаришталар ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан раҳмат, саломатлик, розилик сўраб, дуо қилиб туришар экан. Ояти каримада таъкидли хабардан кейин мўминларга: «Эй, иймон келтирганлар! сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг», деб амр қилинмоқда. Бу амрга биноан ҳар бир мўмин учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш ва салом юбориш фарз бўлиб қолади. Бу хусусдаги баҳсларда уламоларимиз, умрда бир марта ёки ҳар бир мажлисда бир марта ёки у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари ҳар зикр қилинганида бир марта саловот айтиш керак, деганлар. Амалда эса, охиргиси, ҳар номлари зикр қилинганида саловот айтиш урф бўлган.
🌐 t.iss.one/subh_uz
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳисаломга саловот айтишлик фазилати
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳисаломга саловот айтишга Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримда амр этгандир.
Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом айтинг», деган. Ушбу ояти карима Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадр-қимматлари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалар улуғ эканини яна бир бор кўрсатмоқда. Бошқа биров эмас, Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиши таъкидланмоқда. Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишининг маъноси, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўтариши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади. Фаришталарнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари, у зоти бобаракот ҳақларига дуо қилишлари, истиғфор айтишлари маъносида бўлади. Мўмин-мусулмонларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари эса, улар томонидан бўлган дуо ва улуғлаш маъносидадир. Демак, Аллоҳ таоло доимо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан рози эканини билдириб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга мақтовлар айтиб турар экан. Фаришталар ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан раҳмат, саломатлик, розилик сўраб, дуо қилиб туришар экан. Ояти каримада таъкидли хабардан кейин мўминларга: «Эй, иймон келтирганлар! сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг», деб амр қилинмоқда. Бу амрга биноан ҳар бир мўмин учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш ва салом юбориш фарз бўлиб қолади. Бу хусусдаги баҳсларда уламоларимиз, умрда бир марта ёки ҳар бир мажлисда бир марта ёки у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари ҳар зикр қилинганида бир марта саловот айтиш керак, деганлар. Амалда эса, охиргиси, ҳар номлари зикр қилинганида саловот айтиш урф бўлган.
🌐 t.iss.one/subh_uz
Telegram
Subhuz расмий, диний- маърифий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги
Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.
YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Андижон вилоят вакиллиги
Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.
YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
#тафаккур соати
Тафаккур ҳақида
Аллоҳ таоло тафаккур ва мушоҳадага буюриб, тафаккур кишиларини мақтаб, шундай дейди: “Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар (ва дуо қиладилар:) “Эй, Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан сақлагин! (Оли Имрон сураси, 191-оят)
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтадики: “Бир қавм Аллоҳ азза ва жалла тўғрисида тафаккур қилиб ўтиришганди. Набий алайҳиссалом уларга: “Аллоҳ яратган нарсалар хусусида фикрланглар, Аллоҳ хусусида фикрламанглар. Сизлар ҳеч қачон унинг ўлчовини идрок этолмайсизлар”, дедилар. Бошқа бир ривоятда келадики, Набий алайҳиссалом бир куни бир қавмнинг олдига бордилар. Улар тафаккур ҳолатида ўтиришган экан. Набий алайҳиссалом: “Сизларга нима бўлди, гапирмайсизлар”, дедилар. Улар: “Аллоҳ яратган махлуқларни ўйлаб ўтирибмиз”, дейишди. Буни эшитиб Набий алайҳиссалом: “Шундай давом этаверинглар, Аллоҳ яратган махлуқларни фикрланглар, унинг ўзи тўғрисида фикрламанглар...”, дедилар.
Ҳасан Басрий: “Бир соатлик тафаккур бир кечани ибодат билан ухламай ўтказгандан хайрлироқ”, деган. Фузайл айтадики: “Фикр сенга яхши ва ёмон амалларингни кўрсатиб турадиган кўзгудир”.
Бир ривоятда келишича: Иброҳимга бунча узоқ тафаккур қилиб ўтирасан, дейишди. У: “Фикр ақлнинг илигидир”, деб жавоб берди. Суфён ибн Уйайна кўпинча мана бу шеърий парчани ўқишни ёқтирарди:
“Йигит кишида бўлса гар фикр,
Ҳар нарсада унга ибрат бор”.
Товус айтадики: “Ҳаворийлар Ийсо алайҳиссаломга: Эй Руҳуллоҳ! Бугун ер юзида сизга ўхшаган киши борми, деб сўрашди. У шундай жавоб берди: “Кимнинг нутқи зикр, сукути фикр ва назари ибрат бўлса, албатта у менга ўхшабди”. Ҳасан Басрий: “Кимнинг сўзи ҳикмат бўлмаса, у ларв (беҳуда)дир, кимнинг сукути тафаккур бўлмаса, у хато, кимнинг назари ибрат олиш бўлмаса, у лаҳв (бефойда амал)дир”, деган.
Аллоҳ таоло Ўз Каломида: “Ер (юзи)да ноҳақлик билан кибрланиб юрувчилар (онги)ни оятларимиз (идроки)дан четлатиб қўяжакмиз” дея марҳамат қилади. (Аъроф сураси, 146-оят) Аллоҳ таоло мазкур оятда уларни тадбирим тўғрисида тафаккур қилишдан тўсиб қўяман, дея таъкидламоқда.
Абу Саъд Худрий ривоятида Набий алайҳиссалом: “Кўзларга ҳам ибодат ҳақини беринглар”, дедилар. “Эй Расулуллоҳ, унинг ибодат ҳақи нима?” деб сўрашди. У зот: “Мусҳафга қараш (тиловат қилиш) ва ундаги ажойиботлар зикри ўтганда у ҳақда тафаккур қилиш”, дедилар.
Абдуллоҳ ибн Муборак бир куни Саҳл ибн Алини фикрга чўмиб, жим ўтирган ҳолда кўриб: “Қаерга етиб бординг?” деб сўради. “Сиротга”, деб жавоб берди у.
фикрлагани учун қадри баланд, фикрлагани учун ҳайвондан фарқланади, фикрлагани учун ривожланади ва юксак илм-фан ютуқларига эришади. Бунга тарих ҳам гувоҳ! Ал-Хоразмий тафаккур ила “Алгебрага” асос солди, Ал-Беруний фикрият ила “Геодезия” ҳақида асар ёзиб, глобусни ясади, Ал-Фаробий тафаккури ила “Ал-муаллим ас-соний” – “Иккинчи муаллим” унвонига сазавор бўлди, Ал-Фарғоний илм-тафаккур ила Нилни “жиловлади”, Ибн Сино тиббиёт қонунларини ёзди, аз-Замахшарий тафаккури бир халқнинг унутилаёзган тилини қутқарди, Мирзо Улуғбек эса юлдузларга “нарвон қўйди”. Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.