Subhuz расмий, диний- маърифий канал
588 subscribers
5.92K photos
3.67K videos
8 files
10.4K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ПАЙШАНБА куни.

18 июль                                             2024 й.
12 МУХАРРАМ                                 1446 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#манфаатли_эслатма

Дунёвий матоҳлар сизни алдаб қўймасин

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

▶️https://t.iss.one/subh_uz
ҚУРЪОН БИЛАН ҚАСАМ ИЧИШ МАСАЛАСИ
#қасам

1326-CАВОЛ: Қуръон билан қасам ичиб, қасамини бузиб қўйса, каффорот вожиб бўладими?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизга кўра қасамлар фақат Аллоҳ номи билан бўлиши керак. Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичиш фиқҳий манбаларимизда макруҳи таҳримий (ҳаромга яқин макруҳ) ҳисобланади.
  Шунинг учун Қуръон билан қасам ичиш аввалги замонларда урф бўлмаган ва уламолар “Қуръон билан қасам ичилса, унинг эътибори йўқ” дейишган. Мазҳабимиздаги “Мухтасарул Қудурий”, “Виқоя”, “Мухтор” каби мўътабар фиқҳий матн китобларимизда ҳам аввалги давр уламоларининг мазкур фатвоси қайд этилган. Масалан, Аллома Мавсилий бу ҳақда шундай деганлар:
والحلف بغير الله تعالى ليس بيمين كالنبي والقرآن والكعبة
“Пайғамбар, Қуръон, Каъба каби Аллоҳдан ўзга билан ичилган қасам – қасам ҳисобланмайди” (“Ал-Мухтор лил фатво” китоби).
  Лекин қасам масалалари асосан урфга қарагани ҳамда Қуръондан Аллоҳнинг каломи назарда тутилгани эътиборидан кейинги давр фуқаҳолари Қуръон билан ичилган қасамнинг эътибори бор эканига ва ўша қасам бузилганида каффорот вожиб бўлишига фатво беришган. Ҳижрий 9-асрда яшаб ўтган буюк фақиҳ Аллома Камол ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ ушбу масалада шундай деганлар:
ولا يخفى أن الحلف بالقرآن الآن متعارف فيكون يمينا
“Шубҳасиз бугунги кунда Қуръон билан қасам ичилганда – қасам деб эътиборга олинади” (“Фатҳул Қодир” китоби).
Фатвои Оламгирийяда ушбу масала бироз тафсилот билан зикр қилинган:
قَالَ : مُحَمَّدٌ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى فِي الْأَصْلِ لَوْ قَالَ : وَالْقُرْآنِ لَا يَكُونُ يَمِينًا ذَكَرَهُ مُطْلَقًا ، وَالْمَعْنَى فِيهِ ، وَهُوَ أَنَّ الْحَلِفَ بِهِ لَيْسَ بِمُتَعَارَفٍ فَصَارَ كَقَوْلِهِ : وَعِلْمِ اللَّهِ ، وَقَدْ قِيلَ هَذَا فِي زَمَانِهِمْ أَمَّا فِي زَمَانِنَا فَيَكُونُ يَمِينًا ، وَبِهِ نَأْخُذُ ، وَنَأْمُرُ ، وَنَعْتَقِدُ ، وَنَعْتَمِدُ ، وَقَالَ : مُحَمَّدُ بْنُ مُقَاتِلٍ الرَّازِيّ لَوْ حَلَفَ بِالْقُرْآنِ قَالَ : يَكُونُ يَمِينًا ، وَبِهِ أَخَذَ جُمْهُورُ مَشَايِخِنَا رَحِمَهُمْ اللَّهُ تَعَالَى كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ .
“Муҳаммад Аш-Шайбоний раҳимаҳуллоҳ “Ал-Асл” китобида “Қуръон”га қасам ичса, қасами ҳисобга олинмайди, деб умумий қилиб айтганлар. Унинг маъноси шуки, бундай қасам урф-одатда йўқ эди. Бу худди Аллоҳнинг илмига қасам ичгандек бўлади. Шунинг учун, фуқаҳолар Қуръон билан ичилган қасам эътиборга олинмаслиги аввалги уламоларнинг замонида эди, дейишади. Аммо, бизнинг давримизда у ҳақиқий қасам бўлади. Шу фатвони оламиз, шунга буюрамиз, шунга эътиқод қиламиз ва шунга суянамиз. Муҳаммад ибн Муқотил Ар-Розий раҳимаҳуллоҳ “Агар “Қуръон”га қасам ичса, қасами дуруст бўлади”, деганлар. Ана шу гапни бизнинг кўпчилик машойих фақиҳларимиз олишган. “Музмарот” китобида ҳам шундай дейилган” (“Фатовои Оламгирийя” китоби).
  Шунга кўра, Қуръон билан ичилган қасам қасам ўлароқ эътиборга олинади ва уни бузиш сабабидан каффорот вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
19-июль кунидан 22-июль кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!

▶️https://t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟢ОНА ВАТАН ОБОДЛИГИ ТИНЧЛИК БИЛАН БЎЛАДИ

🎙Хайруллоҳ домла Абдуллаев,
Хоразм вилояти бош имом-хатиби


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


▶️https://t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 КИБЕРҚАЛЛОБЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

🎙Муҳаммад Бобур Насриддинов
Наманган вилоятидаги “Ҳомиддин қори” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

▶️https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЖУМА куни.

19 июль                                                2024 й.
13 МУХАРРАМ                                    1446 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Аллоҳим!

Сен уйғотган ҳар кун, берган ҳар нафасга АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ.

Кунимиз хайрли, ризқ ва савобларимиз барокатли, Дунё ва Охиратимиз «ЖАННАТ» бўлсин!

Жума муборак!


▶️https://t.iss.one/subh_uz
Audio
الفنان غير معروف
🎤°•القارئ ⁖ ⟨ #سـعـود_الشـريـم
───────────────
🎤 Сауд аш-Шурайм

📖 "Каҳф" сураси

Жума айёмингиз муборак бўлсин!


☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!✔️

🌐 телеграм каналимиз
https://t.iss.one/subh_uz
​​ЭМИКДОШНИНГ АКАСИ МАҲРАММИ?
#қасам

1327-CАВОЛ: Эмикдошимнинг туғишган, лекин отаси бошқа бўлган акаси менга номаҳрамми ёки маҳрамми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эмикдошингиз гўдаклигида сизнинг онангизни эмган бўлса, унинг ака-укалари сизга номаҳрам бўлади. Чунки сиз улар билан бир онани эмганингиз йўқ.
   Агар сиз чақалоқлигингизда эмикдошингизнинг онасини эмган бўлсангиз, у аёлнинг барча фарзандлари сизга маҳрам бўлади. Баъзиларининг отаси эмикдошингизнинг отасидан бошқа бўлса ҳам ҳукм шундайлигича қолади, яъни маҳрам бўлади. Буни аёл иккинчи марта турмушга чиққанда ўзи билан эргаштириб келган бола мисолида кўриш мумкин. Бу ҳақда аллома Хаскафий шундай деганлар:
( وَلَا حِلَّ بَيْنَ رَضِيعَيْ امْرَأَةٍ ) لِكَوْنِهِمَا أَخَوَيْنِ وَإِنْ اخْتَلَفَ الزَّمَنُ وَالْأَبُ
   "Бир аёл эмизган икки бола ўртасида никоҳ ҳалол бўлмайди. Чунки улар (эмишган) ака-укадир. Агарчи турли вақтларда эмган бўлса ҳам, ёки оталари бошқа-бошқа бўлса ҳам" ("Дуррул мухтор" китоби, Разоъ боби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 ҚИЁМАТДАГИ ХУШХАБАР

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ШАНБА куни.

20 июль                                              2024 й.
14 МУХАРРАМ                                  1446 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
​​ХОТИНИГА, СЕН МЕНГА ҲАРОМСАН, ДЕСА НИМА БЎЛАДИ?
#талоқ

1328-CАВОЛ: Мен телефонда хотинимга 1 марта “Талоғингни бердим”, деб, сўнг 2 марта “Шу кундан бошлаб сен менга ҳаромсан” деб айтганман. Шунда 3 талоқ тушадими?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда икки талоқ тушган ҳисобланади. Эр-хотин ярашмоқчи бўлсалар, (маҳр бериш билан бирга) қайтадан никоҳ ўқитишлари шарт бўлади.
   Телефон орқали бўлса ҳам хотинига “Талоғингни бердим”, деса, бу билан бир ражъий талоқ тушади. Агар ундан кейин: “Шу кундан бошлаб сен менга ҳаромсан”, деса, бунда боин талоқ тушади ва ушбу ибора икки маротаба такрорланган бўлсада, иккинчиси ҳисобга олинмайди. Уни аввалгисидан хабар бериш деб саналади. Бу ҳақда Аллома Хаскафий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
) لَا ) يَلْحَقُ الْبَائِنُ ( الْبَائِنُ ) إذَا أَمْكَنَ جَعْلُهُ إخْبَارًا عَنْ الْأَوَّلِ : كَأَنْتِ بَائِنٌ بَائِنٌ ، أَوْ أَبَنْتُكِ بِتَطْلِيقَةٍ فَلَا يَقَعُ لِأَنَّهُ إخْبَارٌ فَلَا ضَرُورَةَ فِي جَعْلِهِ إنْشَاءً
   “Агар аввалгисидан хабар қилишнинг имкони бўлса, боин талоқ боинга қўшилмайди. Масалан, “сен боинсан, боинсан ёки сен боинсан, сени бир боин талоқ қилдим”, каби гапларда (иккинчи айтилган) талоқ тушмайди, чунки бу хабар беришдир, уни янгидан айтилган талоқ қилишга зарурат йўқ...” (“Дуррул мухтор” китоби).
   Бу ўринда саволга кўра жавоб бўлди, лекин ҳар бир талоқ масаласи жонли мажлисда эр-хотин иштирокида кўриб чиқилади. Шунинг учун талоқ масаласида саволи бўлган оилалар расмий имом домлалар ҳузурига бориб, ҳолатни баён қилиб саволларига жавоб олишлари керак. Акс ҳолда кўп тушунмовчиликлар келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 БЕМОР, МУСИБАТГА УЧРАГАНЛАРГА ХУШҲАБАР

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

▶️https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#манфаатли_эслатма

Уларнинг гапидан қалбинг сиқилишини биламиз…

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

▶️https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЯКШАНБА куни.

21 июль                                              2024 й.
15 МУХАРРАМ                                  1446 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 АБУ БАКР СИДДИҚ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ДУОСИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

▶️https://t.iss.one/subh_uz
НИКОҲСИЗ ЭКО ҚИЛСА БЎЛМАЙДИМИ?
#никоҳ  #ҳалол_ҳаром

1329-CАВОЛ: Турмуш қурганимизга 7 йил бўлди фарзандимиз йўқ. ЭКО га ҳам хўжайинимни уруғлари чиқмади, шунга қайнимни уруғидан ЭКО қилдирмоқчи эдик. Никоҳсиз ЭКО қилдиришни холамайман. Шу масалага қандай маслаҳат берасиз?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар сунъий уруғлантириш амалиётини ўта зарур ҳолатда ва фақат ўрталарида шаръий никоҳ бўлган эр-хотинлар орасидагина амалга оширишни жоиз деб ҳисоблайдилар.
   Фарзанд кўрмаслик ҳам Аллоҳ таолонинг синови ва дардларнинг бири ҳисобланади.
   Қуръони Каримнинг Шўро сурасининг 49-50 оятларида:
‎لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ  يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ  يَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ الذُّكُورَ ‎أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا  وَيَجْعَلُ مَنْ يَشَاءُ عَقِيمًا  إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ
   "Осмонлар ва ернинг мулки Аллоҳга хосдир. У хоҳлаганини яратади. У хоҳлаган кишига қизларни, хоҳлаган кишига ўғилларни инъом этади. Ёки уларни ўғил ва қизлар аралаш қилиб беради. Ва хоҳлаган кишисини бепушт қилади. Албатта, У (ҳар нарсани) билувчи ва (ҳар нарсага) қодирдир".
   Бу оятдан маълум бўладики, фарзандли бўлиш ёки бепуштлик Аллоҳнинг қудрати ва ҳикмати билан содир бўлади. Ҳар бир мўмин инсон ўзининг тақдирини қабул қилиб, унга шукр қилиши ва бу синовга чиройли сабр қилиши лозим.
   Бироқ, касалликдан даволаниш динимиз кўрсатмасидир. Шунинг учун сиз ҳам Аллоҳ таолога дуо ва илтижо қилган ҳолатда фарзанд кўриш чораларини ҳалол йўлларидан фойдаланинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz