Subhuz расмий, диний- маърифий канал
584 subscribers
6K photos
3.77K videos
8 files
10.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг СЕШАНБА куни.

28- май                                             2024 й.
20 - Зулқаъда                                   1445 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#интернет

🎙Интернетдан фойдаланиш

Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

▶️https://t.iss.one/subh_uz
ИҚОМАТ ТАКБИРИ АЙТИЛГАНИДАН СЎНГ ФАРЗДАН БОШҚА НАМОЗ ЙЎҚМИ?
#намоз

1272-CАВОЛ: Китобларда: “Жамоатга келган киши гарчи бомдодга иқомат айтилган бўлса ҳам, суннатни ўқиб, кейин имомга иқтидо қилади”, дейилган. Бу гап: “Иқомат айтилганидан сўнг фарздан бошқа намоз йўқ”, мазмунидаги ҳадисга зид эмасми? Аслида ушбу ҳадисга кўра киши гарчи бомдоднинг суннатини ўқимаган бўлса ҳам имомга эргашиши керак эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган ҳадисни имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Саҳиҳи Муслим” китобида ривоят қилган. Лекин масалага битта ҳадис билан хулоса чиқариш ёки мазҳаббошилар, мужтаҳид уламоларни ҳадисга зид равишда фатво айтишда айблаш катта хато ҳисобланади. Чунки мужтаҳид уламоларимиз бу борадаги барча ҳадисларни ўрганиб, бир-бирига мувофиқлаштириб кейин масалани баён қилишган. Сиз ҳадисга зид, деб ҳисоблаётган масала ҳам ана шундай масала саналади.
   Бир нарсани билиш лозимки, ҳадислар бир-бирини тўлдириб ёки биридаги умумий маънони бошқаси хослаб ҳам келади. Сиз келтирган ҳадисдаги умумий маънодан бошқа ҳадислар бомдоднинг суннатини истисно қилади. Жумладан:
عن أبي هريرة، قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: لا تدعوهما، وإن طردتكم الخيل رواه أبو داود
   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизни отлиқлар қувиб турса ҳам иккисини қўйманглар”, деганлар.
روى الطحاوي عن أبي الدَّرْدَاءِ: أنه كان يدخل المسجد والناس صفوف في صلاة الفجر فيصلي الركعتين في ناحية المسجد، ثم يدخل مع القوم في الصلاة
   Имом Таҳовий Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “У киши яъни Абу Дардо масжидга кирганларида, инсонлар бомдод намозига саф тортиб, ўқиётган бўлсалар, у киши масжиднинг бир четида бомдоднинг икки ракат суннатини ўқиб, сўнг жамоатга қўшилар эдилар”.
   Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
لَمْ يَكُنِ النبيُّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ علَى شيءٍ مِنَ النَّوافِلِ أشَدَّ منه تَعَاهُدًا علَى رَكْعَتَيِ الفَجْرِ متفق عليه
    “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нафллардан ҳеч бирига Бомдоднинг икки ракъатига одатланганлари каби қаттиқ одатланмаган эдилар”. Муттафақун алайҳ.
عن عبد الله بن أبي موسى قال: «جاءنا ابن مسعود والإمام يصلي الفجر، فصلى ركعتين إلى سارية، ولم يكن صلى ركعتي الفجر»۔ عبد الرزاق
   Абдуллоҳ ибн Абу Мусодан ривоят қилинади: “Имом Бомдод намозини ўқиётган вақтда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу келди. Бомдоднинг икки ракат суннатини ўқимаган экан, бир устуннинг орқасида суннатни ўқиди” (Имом Абдурраззоқ ривояти).
   Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудек саҳоба шундай йўл тутганидан бомдод намозининг суннати истисно қилинганини тушуниш мумкин. Чунки улуғ саҳобий бундай ҳадисни билмаган ёки амал қилмаган дейиш мутлақо мумкин  эмас.
   Бу каби ҳадислар кўп. Хусусан, Аллома Зафар Аҳмад Усмоний роҳимаҳуллоҳ “Эълоус-сунан” китобларида бу каби ҳадисларни Умар ибн Хаттоб, Ибн Аббос, Ибн Умар каби саҳобийлардан розияллоҳу анҳум нақл қилиб келтирганлар. (“Эълоус-сунан” китоби).
   Шундай экан, бу ҳолатда нима қилиш керак. Ўқийди, десак, сиз келтирган ҳадисга зид иш тутган бўлади. Ўқимайди, десак, кейинги ҳадисларга зид иш қилган бўлади.
   Бомдоддан кейин ўқиб олади дейилса, уламолар бундай қилишни макруҳи таҳримий дейишган. Чунки саҳиҳ ҳадисларда бомдод вақти киргач, бомдоднинг суннатидан бошқа нафл намоз ўқишдан қайтарилган. Мана шундай пайтда мужтаҳид имомларимизнинг машаққатли меҳнати намоён бўлади. Улар мазкур мазмундаги барча ҳадисларни батафсил ўрганиб чиққандан кейин масалаларни баён қилишган. Кейинги уламолар бу масалаларни китобларида келтиришган. Жумладан аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ “Раддул муҳтор” китобида бундай деган:
''وكذا يكره تطوع عند إقامة صلاة مكتوبة إلا سنة فجر إن لم يخف فوت جماعتها ولو بإدراك تشهدها، فإن خاف تركها أصلاً۔ قوله: إلا سنة فجر؛ لما روى الطحاوي وغيره عن ابن مسعود: أنه دخل المسجد وأقيمت الصلاة فصلى ركعتي الفجر في المسجد إلى أسطوانة، وذلك بمحضر حذيفة وأبي موسى، ومثله عن عمر وأبي الدرداء وابن عباس وابن عمر، ومثله عن الحسن ومسروق والشعبي

▶️https://t.iss.one/subh_uz
“Фарз намозга иқомат айтилганда нафл ўқиш макруҳдир. Бундан бомдоднинг суннати мустаснодир. Гарчи ташаҳҳуд бўлса ҳам жамоатга улгуришга умид бўлса, суннатни ўқийди. Агар улгура олмаслик хавфи бўлса, суннатни бутунлай тарк қилади. Бундан бомдоднинг суннати мустаснодир дейилди. Чунки бу ҳақида имом Таҳовий ва бошқалар “Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бомдод намозига иқомат айтилганда масжидга кирдилар ва бир устуннинг орқасида бомдоднинг суннатини ўқиб олдилар”, деган ҳадисни ривоят қилишган. Бу воқеа Ҳузайфа ва Абу Мусо розияллоҳу анҳумоларнинг кўз ўнгида содир бўлган. Бундай ишни Умар, Абу Дардо, Ибн Аббос ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумлар ҳам қилгани ривоятларда айтилган. Тобеинлардан Ҳасан Басрий, Масруқ ва Шаъбийлар ҳам шундай йўл тутишган”.
Хулоса қилиб айтганда: иқомат айтилганидан кейин бомдоднинг икки ракат суннатини агар фарзига улгуриш имкони бўлса, дарҳол масжиднинг чети ёки бирор устуннинг орқасида ўқиб, сўнг фарзга қўшилади. Агар суннатларни ўқиса, фарзга  улгура олмаса, у ҳолда уларни тарк қилиб, фарзни ўқиш учун жамоатга қўшилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЧОРШАНБА куни.

29- май                                             2024 й.
21 - Зулқаъда                                   1445 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
​​НАФЛ НАМОЗ БОШЛАГАНДА ФАРЗГА ТАКБИР АЙТИЛСА
#намоз

1273-CАВОЛ: Бир киши масжидда нафл намозни бошлаганда иқомат такбири айтиб юборилса, нима қилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда икки ракат ўқиб, намозини тугатади ва жамоатга қўшилади. Дарҳол намоздан чиқиш намозни бузиш ҳисобланади. Бундай қилмайди, балки имомга биринчи ракатда иқтидо қилиш учун қисқа зам сура ўқиб, саловат ва дуони ҳам қисқароқ қилиб, намозини тезроқ ўқиб тугатади. Агар тўрт ракат нафл ўқишни ният қилиб бошлаган бўлса ҳам икки ракатда тугатади. Тўрт ракатга чўзмайди. Чунки намозларнинг энг ками икки ракатдир. Бир ракатли намоз йўқ. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” бундай ибора келган:
ولو شرع في التطوع ثم أقيمت المكتوبة أتم الشفع الذي فيه ولا يزيد عليه، كذا في محيط السرخسي.
   “Агар намозхон нафл намозга киришгандан кейин фарз намозга такбир айтилиб қолса, бошлаган намозини икки ракат қилиб тамомлайди. Ундан кўп ўқимайди (масалан, тўрт ракат нафлга ният қилиб қўйган бўлса ҳам икки ракат билан тугатади). “Муҳити Сарахсий”да шундай келган”.
   Иқомат такбири айтилгандан кейин ҳеч қандай нафл намозга киришилмайди. Такбирдан кейин суннат ва нафлларга киришиш макруҳдирБундан фақат, фарзга улгуриш шарти билан, бомдоднинг суннати истисно қилинган ("Бадоиъус саноиъ" китоби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
ТАМАТТУЪ ҲАЖИДА ЭР-ХОТИНЛИК МУНОСАБАТИ ЖОИЗМИ?
#Ҳаж_умра

1275-CАВОЛ: Таматтуъ ҳажида умранинг эҳромидан чиққандан кейин токи ҳажни эҳромини боғлагунча эр-хотинлик алоқалари жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Юртимиздан борадиган ҳожилар таматтуъ ҳажи қиладилар. Бунда зиёратчи аввал Мадинаи мунавварадан умрага эҳром боғлаб, Маккага бориб, умра қилади. Умра амалларини бажариб бўлгач, соч олиб, эҳромдан чиқади ва Зулҳижжанинг саккизинчи кунигача оддий ҳолатда, яъни эҳромда таъқиқланган барча ишлар ҳалол бўлган ҳолатда юради. Эр-хотинлик алоқалари ҳам мана шу ҳалол ишлар сирасига киради. Бунда ҳеч қандай таъқиқ йўқ.
   Бу борада фиқҳий китобларимизда очиқ иборалар берилган. Жумладан, “Ҳидоя” китобида бундай дейилади:
وصفته أن يبتدئ من الميقات في أشهر الحج، فيحرم بالعمرة ويدخل مكة فيطوف لها، ويسعى لها،ويحلق أو يقصر، وقد حل من عمرته، وهذا هو تفسير العمرة قال: ويقيم بمكة حلالا؛ لأنه حل من العمرة
   “Таматтуъ ҳажининг сифати қуйидагича: ҳаж ойларида мийқотдан умра учун эҳром боғлаб, Маккага боради. Умранинг тавоф ва саъйини қилгач, сочини олади ёки қисқартиради. Шу билан умранинг эҳромидан чиқади. Мана шу одатдаги умранинг кўриниши. Шундан кейин Маккада (эҳромда таъқиқланган барча ишлар) ҳалол бўлган ҳолда туради. Чунки у умранинг эҳромидан чиқди”.
   Баъзилар буни қирон ҳажи билан адаштириб, эр-хотинлик алоқалари жоиз эмас, деган хаёлга бориб қолади. Чунки қирон ҳажида зиёратчи Мадинадан Маккага умра ва ҳажни бирданига ният қилиб боради ва умрани тугатгач, эҳромдан чиқмайди, балки ҳаж кунлари келгунича эҳромда юради. Ҳаж амалларини тугатиб, кейин эҳромдан чиқади. Шунинг учун қирон ҳажи қилаётган кимсага то ҳаж амаллари тугаб, эҳромидан чиққунича эҳромда ман қилинган ишлар, жумладан жинсий яқинлик ҳам жоиз бўлмайди. Аммо таматтуъ ҳажини қилаётган киши умра амалларини қилиб, эҳромидан чиққач, токи ҳаж учун эҳром боғламагунча унга эҳромда ман қилинган ишлар ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#Қурбонликка_оид_масалалар

1-МАСАЛА: “Қурбонлик кунларида бой, муқим, мусулмон, ҳур-озод бўлган ҳар бир кишига қурбонлик қилиш вожибдир” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Қурбонликни вожиб қиладиган бойлик – кундалик ҳаёт учун зарур нарсаларидан ташқари 85 грам тилло ёки унинг қийматидаги мол-мулкка эга бўлишдир.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ПАЙШАНБА куни.

30- май                                             2024 й.
22 - Зулқаъда                                   1445 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Назиъаат сураси 37-45 оятлар

Ризгар ал-Курдий қироати

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#Қурбонликка_оид_масалалар

5-МАСАЛА: “Икки кўзи кўр ёки бир кўзи кўр ҳайвонни қурбонлик учун сўйилмайди” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Туя, сигир, қўй ва эчкиларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам, бичилмагани ҳам қурбонлик учун сўйилса, жоиз бўлаверади (“Ал-Ҳидоя” ва “Ал-Фатово Оламгирийя” китоблари). Озғин қўй сўядиган жойгача юриб бора олса, қурбонликка ярайди. Юриб бора олмаса, қурбонликка сўйилмайди.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
31-май кунидан 3-июнь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!

▶️https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЖУМА куни.

31- май                                             2024 й.
23 - Зулқаъда                                   1445 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад ﷺ

Расулуллоҳ ﷺ: «Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади»

🌐https://t.iss.one/subh_uz
НЕГА ЖАННАТДА МАЙ ИЧИШГА РУХСАТ ЭТИЛГАН?
#ақида #ҳалол_ҳаром

1278-CАВОЛ: Нега бу дунёда май (маст қилувчи ичимлик) ичиш мумкинмасу, нариги дунёда ичиш мумкин? Нега бу дунёда тақиқланган бўлса, у дунёда тақиқланмаган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳисоб-китобдан кейин жаннат аҳли жаннатга киргач улардан имтиҳон ва синов кўтарилади. Уларга Аллоҳнинг розилиги ва раҳмати бўлади ва Аллоҳ таоло уларга турли ноз неъматларини сероб қилади. Шу жумладан дунёда ҳаром қилинган баъзи нарсаларни сабр ва тоату ибодатларига мукофот ўлароқ жаннатда ҳалол қилади. Масалан, олтин ва ипак дунёда эркаклар учун ҳаром қилинган. Жаннатда эса барчага бирдек ҳалол қилинади.
   Ҳудди шунингдек, охиратда жаннатда май ҳам бўлади. Аммо жаннат майи билан дунёдаги майнинг ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Дунё майи одамни маст қилади, ақлни кетказади, ичишга ёқимсиз бўлади, бошни оғритади, қайт қилдиради, бавлни кўпайтиради, ва уни ичган одам алжираб гапиради. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом уни ёмонликларнинг онаси (асоси) деб айтганлар:
الخمر أم الخبائث، فمن شربها لم تقبل صلاته أربعين يوما، فإن مات وهي في بطنه مات ميتة جاهلية.
   яъни: “Май ёмонликларнинг онасидир. Уни ичган кишининг қирқ кунлик намози қабул бўлмайди. Қорнида май бўлган ҳолда ўлган киши жоҳилият ўлимида ўлим топган бўлади” (Имом Табароний ривояти).
   Аммо жаннатдаги май эса ярқираб жиловланувчи оқ ранда бўлади, ичганда лаззатли бўлади, ақлни олмайди, ичган одам алжирамайди, бошни оғритмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло уни васф этиб, шундай марҳамат қилган:  
بيضاء لَذَّةٖ لِّلشَّرِبِينَ لَا فِيهَا غَوۡلٞ وَلَا هُمۡ عَنۡهَا يُنزَفُونَ
   “У оппоқ, ичгувчига лаззатбахшдир. Унда ҳеч бир зарар йўқдир ва ундан сархуш ҳам бўлмаслар” (Соффат сураси, 46-47-оят).
Бошқа оятда: 
يَتَنَٰزَعُونَ فِيهَا كَأۡسٗا لَّا لَغۡوٞ فِيهَا وَلَا تَأۡثِيمٞ
   “Улар (жаннат аҳли) унда қадаҳларни бир-бирларига узатурлар. У ерда беҳуда сергаплик ва гуноҳ йўқ” (Тур сураси 23-оят.)
Бошқа бир оятда эса:
مَّثَلُ ٱلۡجَنَّةِ ٱلَّتِي وُعِدَ ٱلۡمُتَّقُونَۖ فِيهَآ أَنۡهَٰرٞ مِّن مَّآءٍ غَيۡرِ ءَاسِنٖ وَأَنۡهَٰرٞ مِّن لَّبَنٖ لَّمۡ يَتَغَيَّرۡ طَعۡمُهُۥ وَأَنۡهَٰرٞ مِّنۡ خَمۡرٖ لَّذَّةٖ لِّلشَّرِبِينَ وَأَنۡهَٰرٞ مِّنۡ عَسَلٖ مُّصَفّٗىۖ وَلَهُمۡ فِيهَا مِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِ وَمَغۡفِرَةٞ مِّن رَّبِّهِمۡۖ كَمَنۡ هُوَ خَٰلِدٞ فِي ٱلنَّارِ وَسُقُواْ مَآءً حَمِيمٗا فَقَطَّعَ أَمۡعَآءَهُمۡ
   “Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (шуки): ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларга лаззатбахш хамр (шароб)ли анҳорлари, мусаффо асалли анҳорлари бор. Улар учун унда барча мевалар ва ўз Роббиларидан мағфират бор. (Ўшалар) оташда мангу қолувчи ва ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшарми?" (Муҳаммад сураси, 15-оят).
   Жаннат шароби дунёдаги шаробдан топиладиган барча салбий сифатлардан холидир. Номи бир хил экани уларнинг жинси ҳам бир хил эканини ифода қилмайди.
   Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бир нарсани ҳалол қилиш ёки ҳаром қилиш бу фақат Аллоҳ таолонинг ҳукми ва иродасига боғлиқдир. Аллоҳ таоло ҳар қандай ҳукм жорий қилар экан, бандалар ўша ҳикматни билиш ёки билмаслигидан қатъий назар албатта, унинг ортида ҳикмат бор.
   Дунё ва охиратни бир-бирига қиёслаш тўғри бўлмайди. Чунки, бу дунё имтиҳон дунёси. Охират эса жазо ва мукофот дунёсидир.
   Аллоҳ таоло дунёда ҳалол ва ҳаромга боғлиқ ҳукмларни бандаларнинг синови учун жорий қилган. Бандадан талаб қилингани эса унга итоат қилишдир. Аллоҳга иймон келтирган банда эшитдик ва итоат қилдик, дейди. Ўзига зулм қилувчи бандалар эса эшитдик, лекин итоат қилмаймиз, дейди.
   Зеро Аллоҳ таоло қилган ишларидан сўралмайдиган зот. Бандалар эса сўралувчидирлар.
لَا يُسۡـَٔلُ عَمَّا يَفۡعَلُ وَهُمۡ يُسۡـَٔلُونَ
   “У қилган нарсасидан сўралмас. Ҳолбуки, улар сўралурлар” (Анбиё сураси, 23-оят). Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭҲРОМДАГИ КИШИ ХУШБЎЙ НАМ САЛФЕТКА, СОВУН ЁКИ ШАМПУН ИШЛАТИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ
: Эҳромдаги киши хушбўй нам салфетка, совун ёки шампун ишлатиб қўйса, бирор жарима лозим бўладими?
  
   ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хушбўй нам салфетка, совун ва шампун кабилар асли хушбўйлик эмас, балки тозалик воситалари саналади.  Лекин ушбу воситаларда маълум миқдорда хушбўйлик борлиги сабабли эҳромдаги киши уларни ишлатмаслиги тавсия қилинади ва агар ушбу воситалардан бир марта фойдаланса садақа қилиш лозимдир. Аммо бу воситаларни уч ва ундан кўп марта ишлатса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади.
   Агар ушбу воситаларда ҳеч қандай хушбўй ҳид бўлмаса, жонлиқ ҳам, садақа ҳам лозим бўлмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz