Subhuz расмий, диний- маърифий канал
587 subscribers
5.97K photos
3.73K videos
8 files
10.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Шууро сураси 49-51 оятлар

Бадр ат-Туркий қироати

Subh.uz канали расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оламларга нур сочган инсон пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хақларида экан😢

Видео: Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайёрланган.

Ким шу видеони кўраётган бўлса, илоҳим тушларига пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кирсинлар🤲

🌐https://t.iss.one/subh_uz
АЁЛИМДАН ҚУРЪОННИ ЎРГАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aёлим Қуръонни яхши билади. Ундан Қуръон ўқишни ўргансам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зарурий билимларни ўрганишда катта-кичик, ака-ука, эр-хотин кабилар аҳамиятли эмас. Балки, Қуръони каримни ўрганишга ўхшаш ибодатда зарур бўлувчи илмларни имкон қадар тезроқ ўрганиш лозим. Ҳатто ўз аёлидан, фарзандидан, набирасидан ҳам киши ўрганиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Раҳмон» исмини инсонларга қўйиб бўлмайди

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ар-Роҳман» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

🌐https://t.iss.one/subh_uz
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил

Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил Рабиус соний ойининг 1-куни — 2023 йил 16 октябрь душанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна билюмни вал иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

🌐https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ДУШАНБА куни.

16- Октябрь                                      2023 й.
01- Рабиуъс соний                         1445 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Зумар сураси 53-оят

Ясир ад-Давсарий қироати

Subh.uz канали расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

🌐https://t.iss.one/subh_uz
ОЁҒИНИ БУКА ОЛМАЙДИГАН БЕМОР ИНСОННИНГ НАМОЗИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени оёқларим оғрийди ва чап оёгим яхши букилмайди. Ўтирганда оёгимни узатиб ўтираман, табиийки намозни ҳам шу ҳолда ўқийман. Буни ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёғини бука олмайдиган ёки букса қаттиқ оғрийдиган кишилар зарурат юзасидан намозда оёқларини қиблага узатиб ўтирса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
#Ташриф
Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун 16 октябрь куни Самарқанд вилоятига келди.

🕌Давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди.

🔸Ташриф чоғида Президентимиз ЮНВТОнинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди. Ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказиш ҳамда туризм кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar |
17-октябрь кунидан 20-октябрь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


🌐https://t.iss.one/subh_uz
ЖЎЖАЛАРНИНГ ГЎШТИНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жияним хусусий тадбиркор. Товуқ фабрика очган. У ерда боқаётган жўжалари қирқ кунда сўйишга тайёр бўларкан. Шуларни сўйиб, дўконларга сотиш учун тарқатяпти. Шу жўжаларнинг гўштни ейиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло барча ҳалол ҳайвонлар-жонзотларни инсонлар учун яратган. Ейишга яроқли бўлганидан бошлаб сўйиб ейиши мумкин. Одамлар орасида қичқирмай туриб еб бўлмайди, деган тушунчани айтаётган бўлсангиз, бу беҳуда гап.

Фақат сўйишда ислом шариатига мувофиқ бўлишига аҳамият берсин. Бунинг учун бундай масалани яхши биладиган бирор аҳли илм билан маслаҳат қилсин. Унинг тавсияларига асосан иш олиб борса, ўзи ҳам гуноҳкор бўлмайди. Аҳолига ҳам ҳалол, покиза гўшт етиб боришига сабабчи бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг СЕШАНБА куни.

17- Октябрь                                      2023 й.
02- Рабиуъс соний                         1445 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Исро сураси 49-51 оятлар

Юсуф Айдарус қироати

Subh.uz канали расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

🌐https://t.iss.one/subh_uz
ХУФТОННИ 01:30 ДА ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хуфтон намозини кеч соат 01:30 да ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтон намозининг вақти шом намозининг вақти тугуганидан бошлаб тонг отгуничадир. Хуфтон намозини кечанинг аввалги учдан бир қисмида ўқиш мустаҳаб, кечанинг ярми бўлгунича ўқиш мубоҳ, кечанинг ярмидан кейин узрсиз кечиктириб ўқиш макруҳдир. Сиз имкон қадар кечанинг ярмигача ўқишга ҳаракат қилинг. Зарурат бўлиб қолган ҳолатларда бомдод намозининг вақти киргунига қадар ўқиб олиш мумкин. Аммо буни одат қилиб олмаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шамойиллари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази
+998998821858  +998770851858

🌐https://t.iss.one/subh_uz
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ МИСРДАГИ НУФУЗЛИ АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

✈️ Бугун, 17 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги делегация йирик анжуманда иштирок этиш учун Қоҳира шаҳрига жўнаб кетди.

Ташриф доирасида Муфтий ҳазратлари ушбу нуфузли конференцияда иштирок этиб, нутқ қиладилар ва бир қатор мўмин-мусулмонлар учун муҳим бўлган масалалар муҳокама қилинади.

🌙 Ислом оламининг йирик уламо ва соҳа мутахассислари иштирокидаги ушбу "Фатво ва барқарор ривожланиш мақсадлари" номли анжуман шу йилнинг 18 октябрь куни ўз ишини бошлайди.

✍️ Сафар жараёнлари сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
ФАЛАКДАГИ ОЙ ЧИҚИШИ ҲИЖРИЙ ОЙЛАРНИ БОШИДА ЧИҚАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фалакда турган ой ҳижрий яъни исломий ойларни бошида янгидан чиқадими ё милодий ойларда янгиланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Осмонга янги ой чиқиши билан янги ҳижрий-қамарий ой бошланади. Осмондаги ойни милодий ойларга алоқаси йўқ. Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Уларнинг номи қуйидагича: 1. Муҳаррам; 2. Сафар; 3. Рабиул аввал; 4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир); 5. Жумодул аввал; 6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира); 7. Ражаб; 8. Шаъбон; 9. Рамазон; 10. Шаввол; 11. Зулқаъда; 12. Зулҳижжа. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐https://t.iss.one/subh_uz