STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.4K subscribers
4.34K photos
247 videos
52 files
3.38K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
📊 Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда:

🔸ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 106,2 %

🔸саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 106,5 %

🔸қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 106,8 %

🔸 чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 109,3 %

🔸 бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 114,2 %

🔸қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 103,6 %

🔸 ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 106,2 %

🔸экспортнинг ўсиш суръати – 110 %

🔸 импортнинг ўсиш суръати – 103,8 %

🔸фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 469 113 та

🔸 транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 106,2 %

🔸 транспортда йўловчи ташишнинг ўсиш суръати – 105 %

🔸 аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 111,5 %

🔸 доимий аҳоли сони (2024 йил 1 апрель ҳолатига) – 37 млн киши
3 ойда Ўзбекистонда қарийб 31,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) сони 469,1 мингтани ташкил этган.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-февраль ойларида телекоммуникация хизматлари ҳажми 3 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 13,7 % га ошган.
📊 13,1 минг нафар тожикистонликлар даволаниш учун Ўзбекистонга келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Тожикистондан Ўзбекистонга қарийб 536 минг нафар туристлар ташриф буюрган.

2024 йилнинг 3 ойида Тожикистондан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:

🔸 қариндошларни йўқлаш — 498,1 минг нафар

🔸 дам олиш
— 14,7 минг нафар

🔸 даволаниш — 13,1 минг нафар

🔸 хизмат юзасидан
— 4,8 минг нафар

🔸 тижорат — 4,7 минг нафар

🔸 ўқиш — 479 нафар
👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллиондан ошди
📊 Тошкет шаҳри, Сурхондарё , Қашқадарё, Наманган ва Самарқанд вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 млн кишини ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,1 % га кўпайган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши:

Қорақалпоғистон Р. – 1,4 %

Андижон вилояти – 2,1 %

Бухоро вилояти – 1,7 %

Жиззах вилояти – 2,1 %

Қашқадарё вилояти – 2,2 %

Навоий вилояти – 1,8 %

Наманган вилояти – 2,2 %

Самарқанд вилояти – 2,2 %

Сурхондарё вилояти – 2,5 %

Сирдарё вилояти – 1,9 %

Тошкент вилояти – 1,9 %

Фарғона вилояти – 2,1 %

Хоразм вилояти – 1,9 %

Тошкент шаҳри – 2,7 %
📊 Ўзбекистонда 166,4 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 166,4 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,5 % га ошган.
🚙 3 ойда 8 338 та “Onix” автомобили ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2024 йилнинг январь-март ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:

“Cobalt” – 28 356 дона

“Damas” – 18 996 дона

— "Tracker" – 12 025
дона

“Lacetti-Gentra” – 8 811 дона

— “Onix” 8 338 дона

— “KIA” – 4 980 дона

“Chery” – 2 990 дона

— “Haval” – 205 дона

“Exeed” – 38 дона

Махсус енгил автомобиллар – 6 317 дона
📊 Ўзбекистонда 166,4 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
Ўзбекистонда 1-чоракда 544,8 минг тонна (тирик вазнда) гўшт етиштирилган.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд АҚШ долларига етган
📊3 ойда Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми қарийб 6,4 млрд АҚШ долларига етган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг экспорт ҳажми қарийб 6,4 млрд АҚШ долларига етган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10 % га кўп.
📊 Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 6,2 % га ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд АҚШ долларига етган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 927,9 млн АҚШ долларига ёки 6,2 % га ошган.

Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори 38,5 % улушни эгаллаган. 3 ойда қарийб 6,1 млрд АҚШ долларига етган.
📊 Ўзбекистон 3 ойда 184 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган

🏢
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 184 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб, ташқи савдо айланмаси ҳажмини 15,8 млрд АҚШ долларига етказган.

ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (19 %), Россия (17,7 %), Қозоғистон (5,9 %), Туркия (4,1 %) ва Корея Республикасида (3,4 %) қайд этилган.

🟢 Экспорт – 6,4 млрд

🔵 Импорт – 9,4 млрд
📊 Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 3 млрд

— Россия – 2,8 млрд

— Қозоғистон – 937,7 млн

— Туркия – 656,3 млн

— Корея – 544,1 млн

— Франция – 337,1 млн

— Германия – 268,1 млн

— Туркманистон – 235,2 млн

— Афғонистон – 224,8 млн

— Ҳиндистон – 213 млн
Ўзбекистонда 2024 йилнинг дастлабки икки ойида фақат йирик корхоналар томонидан 231 тонна анор шарбати ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси таркибида 60 ёшдан юқори ёшдагилар сони қарийб 3,5 млн кишини ташкил этган.

Бу Ўзбекистоннинг жами доимий аҳолисининг 9,4 % га етган.

❗️Маълумот учун, 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 млн кишини ташкил этган.
Электрлаштирилган темир йўлларнинг узунлиги бўйича қайси ҳудуд етакчи?

Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлиги 4,8 минг км ни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 % га ошган.

Умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлигида электрлаштирилган темир йўлларнинг улуши 40,1 % ни ташкил этди.

Электрлаштирилган темир йўлларнинг умумий узунлиги энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:

Тошкент вилояти – 19,4 %;

Қашқадарё вилояти – 16,5 %;

Самарқанд вилояти – 12,6 %;

Наманган вилояти – 10,6 %;

Сурхондарё вилояти – 10,0 %.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига қўй ва эчкилар сони 23,8 миллионтага етган.