STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.9K subscribers
4.86K photos
265 videos
73 files
3.86K links
Миллий статистика қўмитаси Матбуот хизматининг расмий канали
Download Telegram
🥒 Бодринг экспорти ҳажми 14,5 % га ошган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 4,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5 697 тонна бодринг экспорт қилган.

🤩 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 714,5 тоннага ёки 14,5 % га ошган.


Ўзбекистон 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп бодринг экспорт қилган давлатлар:

🇰🇬 Қирғиз Республикаси – 2 922 тонна

🇷🇺 Россия – 2 154 тонна

🇰🇿 Қозоғистон – 586 тонна

🇦🇪 БАА – 23 тонна

🌍 Бошқа давлатлар – 12 тонна

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👎4
🤩 Автомобиль кузовлари ишлаб чиқариш 3,3 баробарга ортди

🤩 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 764,8 минг дона автомобиль кузовлари ишлаб чиқарилган.

🤩 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 530 минг донага ёки қарийб 3,3 баробарга ошган.


📊 Ушбу кўрсаткичнинг ўтган йиллардаги динамикаси қуйидагича (январь-июнь):

2023 йил – 167,8 минг дона

2024 йил – 234,8 минг дона

2025 йил – 764,8 минг дона


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎4👍3
Таҳлилий статистик кўрсаткичлар

📊 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги

Батафсил 👇
🇺🇿 Ўзбекча
🇷🇺 Читать на русском
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎3
Таҳлилий статистик кўрсаткичлар

📊 Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга инвестициялар (2025 йил январь-июнь)

Батафсил 👇
🇺🇿 Ўзбекча
🇷🇺 Читать на русском
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👎4
🚘 Ўзбекистонга қанча енгил автомобиль импорт қилинган?

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 422,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 24 355 дона енгил автомобиль импорт қилинган.

🔋 Улардан 14 356 донаси электромобиллардир.


📊 Ўзбекистонга 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп енгил автомобиль етказиб берган давлатлар

🇨🇳 Хитой – 21 399 дона

🇰🇷 Корея Республикаси – 2 032 дона

🇮🇳 Ҳиндистон – 168 дона

🇯🇵 Япония – 145 дона

🇺🇸 АҚШ – 145 дона

🌍 Бошқа давлатлар – 466 дона

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎4👍2
Ялпи ички маҳсулот

Миллий статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 807 937,1 млрд. сўмни ташкил этди ва 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 % га ўсди.

Саноат тармоғининг ўсиши 6,6 % ни ташкил этди ва ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 1,6 ф.п.ни ташкил этди.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиши 4 % ни ташкил этди ва ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,6 ф.п.ни ташкил этди.

Қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиши 10,7 % ни ташкил этди. Қурилиш тармоғининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,8 ф.п.ни ташкил этди.

Хизматлар кўрсатиш соҳасида ўсиш суръати 8,2 % ни ташкил этди. Шундан савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 10,2 % га, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа 14,7 % га ҳамда бошқа хизмат соҳалари 5,7 % га ўсди. Хизматлар кўрсатиш соҳасининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 4,0 ф.п.ни ташкил қилди.

Маҳсулотларга соф солиқлар ҳажми 6,5 % га ўсди ва унинг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,2 ф.п.ни ташкил этди.

Читать на русском
👍6👎2
Саноат маҳсулоти

Миллий статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида республика корхоналари томонидан 488 532,3 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва саноат ишлаб чиқариш индекси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,6 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида ишлаб чиқарадиган саноатнинг улуши 85,1 фоизни, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноати 7,5 фоизни, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш 6,9 фоизни, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш 0,5 фоизни ташкил этди.

Саноат ишлаб чиқариши ўсишининг асосий омили бўлиб ишлаб чиқарадиган саноат корхоналарида ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,1 % га ошганлиги, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатида физик ҳажм индекси 9,7 % га ошганлиги, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашда 3,1 % га ҳамда тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноатида 5,1 % га ошганлиги кузатилди.

Шу билан бирга, ишлаб чиқарадиган саноатида резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш (2024 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 129,7 %), шунингдек, бошқа нометалл минерал маҳсулотлар (2024 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 123,7 %) ҳажми ошди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан хом нефт ва табиий газ ишлаб чиқариш (2024 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 96,7 %), машина ва ускуналарни таъмирлаш ва ўрнатиш (2024 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 91,5 %) ҳажми пасайиши кузатилди.

Читать на русском
👍4👎2
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги

Миллий статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)лари ҳажми 194 910,4 млрд. сўмни ёки 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 104,0 % ни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачиликда, овчиликда ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 188 869,8 млрд. сўмни (104,0 %), ўрмон хўжалигида – 4 791,5 млрд. сўмни (103,1 %), балиқчилик хўжалигида – 1 249,1 млрд. сўмни (109,0 %) ташкил қилди.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот(хизмат)лари ҳажмининг ошиши, асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмининг кўпайганлиги (4,0 %) билан боғлиқ. Барча тоифадаги хўжаликларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ошиши балиқнинг – 9,4 % га, полизнинг – 8,3 % га, тухумнинг – 8,2 % га, узумнинг – 7,8 % га, меванинг – 6,6 % га ва доннинг – 4,5 % га ошиши билан изоҳланади.

Хўжалик тоифалари бўйича таҳлиллар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 75,0 % - деҳқон ва томорқа хўжаликлари, 20,1 % - фермер хўжаликлари, 4,9 % - қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи хўжаликлар ҳиссасига тўғри келишини кўрсатмоқда.

Читать на русском
👍6👎1
Таҳлилий статистик кўрсаткичлар

📊 Номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи (2025 йил январь-июнь)

Батафсил👇
🇺🇿 Ўзбекча
🇷🇺 Читать на русском
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👎3
🐪 Ўзбекистонда қанча туя бор?

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда туяларнинг умумий сони 17,6 мингтани ташкил этган.

📊 Хўжалик тоифалари бўйича уларнинг сони қуйидагича:

– фермер хўжаликларида – 4,7 минг бош;

– деҳқон ва томорқа хўжаликларида – 10,1 минг бош;

– қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда – 2,8 минг бош.


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#интервью

Халқаро миқёсда статистик ҳисоботларнинг аҳамияти

Бугунги кунда расмий статистика нафақат мамлакат ичида, балки халқаро миқёсда ҳам асосий маълумот манбаи сифатида эътироф этилмоқда. Тадбиркорлик субъектларидан ҳисоботлар ва кузатувлар орқали олинадиган маълумотлар мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, иқтисодиётдаги тенденциялар ҳамда бозордаги ўзгаришлар динамикасини аниқ баҳолашда муҳим аҳамият касб этади. Халқаро амалиётда ушбу маълумотлар хорижий сармоядорлар учун инвестиция қарорларини қабул қилишда асосий манба ҳисобланади. Шу билан бирга, ушбу кўрсаткичлар мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини белгилашда ҳам катта роль ўйнайди.


Улуғбек Ноипов
Миллий статистика қўмитаси Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи
👍13
📊 6 ойда 45,5 минг тонна мева шарбати ишлаб чиқарилган

🤩 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 45,5 минг тонна мева шарбати ишлаб чиқарилган.

🤩 Мева шарбати ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 957,1 тоннага ошган.


Ушбу кўрсаткичнинг ўтган йилларнинг мос давридаги динамикаси қуйидагича (январь-июнь):

2023 йил – 38 365,9 тонна

2024 йил – 44 563,1 тонна

2025 йил – 45 520,2 тонна
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👎2
📢 ДИҚҚАТ, ТEНДEР!

🤩 Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси Жаҳон банкининг “Ўзбекистон статистика тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида АКТ (ахборот-коммуникация технологиялари) ускуналари ва периферик қурилмаларни харид қилиш учун нарх таклифларини сўраш асосида тендер эълон қилади.

📌 Лойиҳа номи:
“Ўзбекистон статистика тизимини мустаҳкамлаш”

📄 Шартнома рақами:
SSS/C3.1/RFQ/43

📅 Таклифларни тақдим этиш муддати:
2025 йил 7 август, соат 17:00 гача (Тошкент вақти билан)

📍 Манзил:
Тошкент шаҳри, Мустақиллик проспект, 42-б

🏬 «Ўзбекистон статистик тизимини мустаҳкамлаш» ДУК

📞 Телефон: +998 71 203 80 00 (ички рақам: 1673)

📨 E-mail: [email protected]

Тендерда қатнашишни истаган барча етказиб берувчилар иштирок этишлари мумкин. Харидлар Жаҳон банкининг 2020 йил ноябрь ойида қабул қилинган зарурий харидлар қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👎2
📊 Ўзбекистонликларнинг Мисрга туристик сафарлари 2,2 баробарга ортди

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида жами 30,5 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Мисрга сафар қилган.

🤩 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 17 минг нафарга ёки 2,2 баробарга ошган.


📊 Жорий йилнинг январь-май ойларида Мисрга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

саёҳат – 27 002 нафар

қариндошларни йўқлаш – 3 392 нафар

даволаниш – 64 нафар

хизмат юзасидан – 15 нафар

ўқиш – 6 нафар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👎1
📊 Бино ва иншоотлар қурилиши бўйича 94,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-июнь ойларида 94,9 трлн сўмлик бино ва иншоотлар қурилиши амалга оширилган.

🤩 Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 % га ўсган.


2025 йилда бино ва иншоотлар қурилишининг ҳажми:

январь - 8,8 трлн сўм

январь-февраль - 18,9 трлн сўм

январь-март - 36 трлн сўм

январь-апрель - 51,6 трлн сўм

январь-май - 62,7 трлн сўм

январь-июнь - 94,9 трлн сўм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#интервью

Статистик ҳисобот топширувчи тадбиркорлик субъектларининг муносабати


– Мен ушбу корхонада 2008 йилдан буён бош ҳисобчи сифатида фаолият юритиб келяпман. Илгарилари статистика идораларига қоғоз шаклида ҳисоботларни шахсан олиб боришимизга тўғри келар эди. Баъзан арзимаган хатолик туфайли ҳисобот қабул қилинмас, яна иш жойимизга қайтиб, тузатиш киритиб, ҳисоботни қайта топширишимизга тўғри келарди. Бу жараён бир неча кун вақтимизни оларди. Бугунги кунда эса, замонавий электрон тизимлар туфайли иш жойимизни тарк этмасдан туриб, ҳисоботларни электрон равишда юбориш имконияти яратилган. еStat 4.0 платформаси орқали исталган жойда ва исталган вақтда ҳисоботларни юбориш мумкинлиги катта қулайликдир.


Валижон Ҳамроев
BETLIS TEKSTIL” МЧЖ бош ҳисобчиси
👍6👎1
📊 Темир йўл транспортида қанча юк ташилган?

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида умумий фойдаланишдаги магистраль темир йўл транспорти орқали жами 51,6 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган.

📊 Юк ташиш ҳажми 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,6 % га ошган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👎1
📊 Ўзбекистонга ҳиндистонлик туристлар ташрифи 22,7 % га ошди

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида жами 28,5 минг нафар Ҳиндистон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,3 минг нафарга ёки 22,7 % га ошган.


🛬 Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Ҳиндистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

сайёҳлик – 17 956 нафар

хизмат юзасидан – 7 557 нафар

ўқиш – 2 710 нафар

қариндошларни йўқлаш – 253 нафар

тижорат – 10 нафар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10👎4