STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.7K subscribers
4.37K photos
249 videos
52 files
3.42K links
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
Мазкур мамлакатларнинг миллий статистика вакиллари иқтисодий статистика, макроиқтисодий кўрсаткичлар, ҳисоб-китобларни тузиш ва халқаро тажрибаларни қўллаш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашмоқда. Бундан ташқари, МДҲ давлатлари ўртасида ахборот алмашинувини кучайтириш, миллий ҳисобларни шакллантириш усулларини бирлаштириш ҳамда бу борадаги стандарт ва методологияларни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Анжуман икки кун давомида турли мавзуларга бағишланган сессияларни ўз ичига олади. Биринчи кун дастурида МДҲ давлатлари статистика хизматлари раҳбарлари ўз мамлакатларидаги миллий ҳисоблар тизимининг жорий ҳолати, мавжуд ютуқлар ва муаммолар ҳақида маълумот берадилар. Тадбирнинг иккинчи кунида эса иштирокчилар миллий ҳисоблар тизимида янги технологияларни қўллаш, иқтисодий кўрсаткичларни аниқлашда кутилаётган ўзгаришлар ва халқаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар. Шунингдек, иқтисодий кўрсаткичларни шакллантиришда юзага келадиган қийинчиликлар ва уларни ҳал этиш бўйича янгича ёндашувларни тақдим этишади.

Йиғилиш давомида давлатлар вакиллари томонидан миллий ҳисоблар ва макроиқтисодий кўрсаткичлар соҳасида эришилган ютуқлар ва муаммолар тўғрисида тақдимотлар намойиш этилмоқда.

Тадбир онлайн ва офлайн форматда ўтказилаётгани сабабли, бир неча мамлакатлар вакиллари масофадан туриб иштирок этишмоқда.

Шунингдек, халқаро статистик ҳамжамиятдан таклиф қилинган экспертлар, жумладан, МДҲ Статистика қўмитаси мутахассислари, мазкур масалалар бўйича ўз билим ва тажрибаларини улашмоқдалар.

Анжуман доирасида Ўзбекистон вакиллари ҳам ўз тажрибаларини намойиш этиб, сўнгги йилларда Ўзбекистонда миллий ҳисоблар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва халқаро стандартларга мос келувчи методологияларни татбиқ этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида ахборот беришмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳисоб-китоблари «МҲТ – 2008» халқаро стандарти талаблари асосида давлат молияси статистикаси ва тўлов баланси маълумотларига мувофиқ ҳолда амалга оширилиб, натижалар Статистика агентлигининг расмий веб-сайтида мунтазам эълон қилиб борилмоқда. ЯИМни чораклар асосида ҳисоблаш амалиётининг жорий этилиши натижасида чораклик миллий ҳисоблар такомиллаштирилди. Шунингдек, корхоналар харажатлари таркибини кузатиш натижалари асосида ишлаб чиқариш коэффициентлари янгилаб борилиб, «Ресурслар ва ишлатилиш» жадвалларини тузиш амалиёти ривожлантирилди.

Қайд этиш лозимки, мазкур йилда Ўзбекистонда илк бор яширин иқтисодиёт баҳоланди. Мазкур жараён давомида мамлакатимиздаги 165 та туманда 7 мингдан зиёд уй хўжаликлари ўртасида махсус танланма статистик кузатувлар ўтказилди. Ушбу кузатувлар мобайнида транспорт, яшаш ва овқатланиш, маданият, таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларидаги харажатлар тўғрисидаги маълумотлар йиғилди.

Ушбу анжуман Ўзбекистон Республикаси ва бошқа МДҲ давлатлари статистика хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, миллий ҳисоблар тизимини янада ривожлантириш борасида янги имкониятларни ўрганиш учун замин яратади. Анжуманда қатнашчилар миллий ҳисоблар тизими кўрсаткичларини янада такомиллаштириш, халқаро тажрибани ўрганиш ва уларни ўз амалиётларида қўллаш борасида бир қатор қарорлар қабул қилишлари кутилмоқда.

Анжуман якунида иштирокчилар томонидан ўзаро фикр алмашиш орқали, МДҲ мамлакатларида статистика хизматларини янада такомиллаштириш ва миллий ҳисоблар тизимини ривожлантиришга оид умумий ёндашувларни белгилаб оладилар. Тадбир доирасида мамлакатлар ўртасидаги статистик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажрибаларни қўллаш ҳамда халқаро стандартларга мос келувчи методологияларни татбиқ этиш бўйича қатор амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Мазкур йиғилиш, шунингдек, МДҲ давлатлари статистика идоралари ўртасида кучли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ахборот алмашинувини яхшилаш ва статистик маълумотларни яратиш жараёнларини оптималлаштиришга салмоқли ҳисса қўшади. Ушбу келишувлар натижасида МДҲ мамлакатлари статистика тизимлари янада ишончли ва сифатли маълумотлар билан таъминланиши кутилмоқда. Бу эса миллий иқтисодиётларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Milliy hisoblar tizimini yuritishda xalqaro hamkorlik
#12nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шифохона муассасалари сони
Статистика агентлиги ISO 9001 халқаро сертификатини олди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-114-сон қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг август ойида Статистика агентлиги марказий аппаратида “Central Asia Certification” сертификатлаш ташкилотининг халқаро аудиторлари томонидан Агентлик фаолиятининг халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан халқаро сертификатлаш аудити ўтказилди.

Аудит якунлари бўйича сентябрь ойида халқаро сертификатни тақдим этилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бунинг натижасида, Статистика агентлигининг статистика фаолияти, шу жумладан, расмий статистикани тайёрлаш ва тарқатиш фаолияти “ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими” халқаро сертифакация жараёнидан муваффақиятли ўтди.

Шу муносабат билан, 2024 йилнинг 4 октябрь санасида МДҲнинг II Халқаро Статистика форумининг якунида Статистика агентлигида сифат менежменти тизимини жорий қилганлиги бўйича ISO 9001 халқаро сертификатини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Сертификатни TÜV AUSTRIA Group халқаро сертификатлаш ташкилотининг ваколатхонаси “Central Asia Certification” МЧЖ директори Халида Мухамедова тантанали равишда Статистика агентлиги директорига топширди.

Маълумот учун: “ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими” дунёдаги энг машҳур халқаро стандарт бўлиб, дунё бўйлаб 180 мамлакатлардаги миллиондан ортиқ ташкилотлар сертификатлаштирган.
📊 10 ойда Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари сони

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг
январь-октябрь ойларида қарийб 6,5 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 951,3 минг нафарга ёки 17,2 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

Тожикистон – 1 878,5 минг нафар;

Қирғиз Республикаси – 1 870,3 минг нафар;

Қозоғистон – 1 267,5 минг нафар;

Россия – 686,7 минг нафар;

Туркманистон – 145,0 минг нафар;

Туркия – 95,7 минг нафар;

Хитой – 57,7 минг нафар;

Ҳиндистон – 55,9 минг нафар;

Жанубий Корея – 36,5 минг нафар;

Италия – 36,3 минг нафар;

бошқа давлатлар – 366,6 минг нафар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудлар кесимида амбулатория-поликлиника муассасалари сони