STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.7K subscribers
4.62K photos
262 videos
59 files
3.63K links
Миллий статистика қўмитаси Матбуот хизматининг расмий канали
Download Telegram
Давлат статистика қўмитаси томонидан 2020 йилнинг январь-июнь ҳолатига республиканинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари шакллантирилди
2020 йилнинг январь-июнь ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси кўрсаткичлари (ўсиш суръати, %)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши рейтингида Ўзбекистон маълумотлари ижобий томонга ўзгарди
ЎЗБЕКИСТОН 18 ТА ДАВЛАТГА 🍒ГИЛОС ЭКСПОРТ ҚИЛДИ

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2020 йил 1 июль ҳолатига жами 31,3 минг тонна гилос меваси экспорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига қараганда 14,6 минг тоннага кўп.
Хусусан, қарийб 61 миллион АҚШ долларига тенг бўлган гилос меваси 18 та хорижий мамлакатлар бозорларида сотилмоқда. Бугунги пандемия шароитида бу ижобий ҳолат.
Ушбу мамлакатлар орасида Қозоғистон 16,7 минг тонна (23 миллион АҚШ доллари), Россия 9,3 минг тонна (15,8 миллион АҚШ доллари), Қирғиз Республикаси 4,7 минг тонна (20 миллион АҚШ доллари) ва Корея Республикасида 124,3 тонна (496,9 минг АҚШ доллари) билан юқори улушга эга бўлди.
Эътиборлиси, сўнгги йилларга қараганда бу йил ўзбек гилоси Германия, Литва, Люксембург, Монголия, Уммон, Корея ва Таиланд давлатларига ҳам экспорт қилинди.
Энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди
Ўзбекистонда 6 ойда жами 37 682 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154,2 % ўсиш суръатига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида 7557 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, 2020 йилнинг бошқа ойларига қараганда энг кўп кўрсаткични қайд этди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-июнь ойларида 35 050 дона “Nexia T-250” (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 99,9 %), 37 682 дона “Cobalt” (154,2 %), 26 047 дона “Lacetti-Gentra” (133,0 %), 26 687 дона “Damas” (115,8 %), 14 511 дона “Spark” (160,4 %) ҳамда 3 478 дона “Labo“ (90,7 %) автомобиллари ишлаб чиқарилди.
Июнда 7 дона трактор ишлаб чиқарилди
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида июнь ойида 7 дона трактор ишлаб чиқарилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида жами 630 дона тракторлар ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 % га ошган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда энг юқори ишлаб чиқариш апрель ойида кузатилиб, 234 дона трактор ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистон 150 дан ортиқ давлатлар билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда
Пандемия шароити бўлишига қарамай, Ўзбекистон 150 дан ортиқ давлатлар билан савдо-сотиқ ишларини амалга ошириб келмоқда. Бунда Хитой 18,1 %, Россия 16,3 %, Қозоғистон 8,4 %, Корея Республикаси 7,1 % ва Туркия 5,6 % билан ташқи савдо айланмаси юқори улушга эга бўлган давлатлар ҳисобланади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойлари якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд. АҚШ долларига ёки 18,2 % га камайган. Бунда экспорт 6,3 млрд. АҚШ доллари ва импорт 9,5 млрд. АҚШ долларига тенг бўлиб, республиканинг ташқи савдо айланмаси салдоси – 3,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.
Ўзбекистон 2 минг тоннадан зиёд тарвуз экспорт қилди
Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, қиймати 886,4 минг AҚШ долларига тенг бўлган 2 068,3 тонна тарвуз маҳсулоти хорижга экспорт қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, тарвуз маҳсулотининг экспорти бўйича Россия Федерацияси 1 179 тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Лекин бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 228 тоннага кам.
Бундан ташқари ўзбек тарвузлари Белорусь, Эстония, Монголия Польша, Қозоғистон, Тожикистон, Украина, Қирғиз Республикаси ҳамда Бирлашган Араб Амирликларига ҳам экспорт қилинмоқда.
Жумладан, Қозоғистонга 319,2 тонна, Қирғиз Республикасига 216,5 тонна, Украина 184,5 тонна ва Белорусь Республикасига 148,1 тонна тарвуз экспорт қилинган.
Самарқанд вилоятида энг кўп картошка етиштирилган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1 млн. 490,9 минг тонна картошка етиштирилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 % га кўп.
Етиштирилган жами картошканинг 92,2 % и деҳқон хўжаликлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ҳудудлар кесимида эътибор қаратадиган бўлсак, Самарқанд 285,4 минг тонна, Сурхондарё 198,0 минг тонна ва Фарғона вилояти 187,0 минг тонна картошка етиштириш билан юқори ўринларни банд этган.
Бу борада Сирдарё 25,5 минг тонна, Қорақалпоғистон Республикаси 25,3 минг тонна ва Жиззах вилояти 9,5 минг тонна билан картошка етиштиришда энг сўнгги ўринда қайд этилган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 97,2 триллион сўмни ташкил этган.
2020 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилди?
🌾 Қашқадарёда энг кўп донли экинлар етиштирилган (619,2 минг тонна маҳсулот).
🥕 🥬Андижонда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (544,3 минг тонна).
🥔 Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (285,4 минг тонна).
🧅🧄🥦 Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (54,9 минг тонна).
🍑 🍓Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (233,4 минг тонна).
🍇 Сурхондарёда энг кўп узум етиштирилган (12,6 тонна).
🥩 Тошкент вилоятида энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (141,7 минг тонна).
🥛Самарқандда энг кўп – 615,7 минг тонна сут олинган.
🥚 Тошкент вилоятида энг кўп – 635,5 миллион дона тухум олинган.
🦈 Хоразмда энг кўп – 5607 тонна балиқ овланган.
🐂🐄 Қашқадарёда 1562,8 минг бош йирик шохли қорамол бор.
🐑🐐Қашқадарёда 4589 минг бош қўй ва эчкилар бор.
🐎Тошкент вилоятида энг кўп – 50253 бош отлар бор.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пандемия Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмасига таъсир кўрсатдими?
Ўзбекистон аҳолиси 6 ойда 286,5 минг кишига ўсди

👨‍👩‍👧‍👦Ўзбекистон аҳолиси 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 34 млн. 191,7 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 286,5 минг кишига ўсган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, аҳолининг 17 млн. 195,9 минг кишиси 🧍🏻‍♂️ эркаклар ва 16 млн. 995,8 минг кишиси 🧍🏻‍♀️ аёлларни ташкил этган.
Жами аҳолидан 17 301,0 минг киши шаҳар жойларда ва 16 890,7 минг киши қишлоқ жойларда истиқомат қилмоқда.
6 ой мобайнида 75,5 мингта 👩‍❤️‍👨никоҳлар қайд этилган бўлса, 12,8 мингта ажрим ҳолатлари кузатилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республиканинг демографик ҳолати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республиканинг ялпи ички маҳсулоти кўрсаткичлари
Forwarded from Najmiddinova🕊
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умрингизга умр қўшилсин,
Қўрқувга мард боққан ШИФОКОРЛАР!

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланганига бугун 5 ой тўлди. 5 ойдирки, шифокорлар тик оёқда, 5 ойдирки, улар бедор, 5 ойдирки, улар беморлари билан ҳаёт учун курашмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистонда ушбу касалликдан соғайиш 85 фоизга етди.

"Шарқ" гуруҳи томонидан ижро этилган ушбу қўшиқ ва унга тайёрланган ролик кўринмас душман билан олишаётган тиббиёт ходимлари ва марҳумлар хотирасига бағишланади.

#5OyUchunRahmat
#СпасибоЗа5Месяцев
#ThanksFor5Months

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube| Qalampir FM
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси муассислигидаги “Янги Ўзбекистон” нашрининг расмий канали ишга тушди.

Мамлакатимиз ва дунёда содир бўлаётган янгиликлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни истасангиз, обуна бўлинг:

Обуна бўлинг ва дўстларга улашинг
👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEsyY4QU85kzq9WfSQ
2020- yilning yanvar-iyul oylari yakuni bo’yicha respublikaning tashqi savdo aylanmasi (matnda TSA) 19 544,2 mln. AQSh dollarini tashkil etib, 2019- yilning mos davriga nisbatan 4 659,2 mln. AQSh dollariga yoki 19,3 % ga kamaydi.
O`zbekiston, jahonning 150 dan ortiq mamlakatlari bilan savdo aloqalarini amalga oshirib kelmoqda. TSAning nisbatan salmoqli hissasi Xitoy Xalq Respublikasida (17,6 %), Rossiya Federatsiyasida (15,9 %), Qozog`istonda (7,8 %), Koreya Respublikasida (6,7 %), Turkiyada (5,3 %), Qirg`iz Respublikasida (2,4 %) va Germaniyada (2,1 %) qayd etilgan.

🔵 Rasmiy sahifalar:

Telegram|Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Ўзбекистон 7 ойда 21,5 минг тоннадан зиёд узум экспорт қилди
Жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, қиймати 18,9 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 21,5 минг тонна узум маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,1 минг тоннага кўп.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, узум маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 12,5 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Россия Федерациясига 6,2 минг тонна ва Қирғиз Республикасига 2,3 минг тонна узум меваси экспорт қилинган.
Пандемия шароити бўлишига қарамай 13 та давлатга Ўзбекистон узумларининг экспорти амалга оширилган. Айниқса, бу йил Германия, Литва ва Туркманистон давлатлари бозорларида ватанимиз сарҳадларида етиштирилган узум маҳсулоти биринчи бор сотилмоқда.
Маълумот ўрнида экспорт қилинган мазкур узум маҳсулотининг энг кўп улуши Фарғона (6,2 минг тонна), Тошкент (4,3 минг тонна), Наманган (3,1 минг тонна), Хоразм (2,1 минг тонна) ва Қашқадарё (1,7 минг тонна) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.
🚘 Энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда 7 ойда жами 44 901 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 149,7 % ўсиш суръатига эга бўлди.

❗️Эслатиб ўтамиз, июль ойида 7219 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 338 тага кам.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-июль ойларида 44 901 дона “Cobalt” (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 149,7 %), 41 663 дона “Nexia T-250” (96,6 %), 30 368 дона “Lacetti-Gentra” (124,5 %), 30 889 дона “Damas” (111,7 %), 16 370 дона “Spark” (138,9 %) ҳамда 4 520 дона “Labo“ (101,9 %) автомобиллари ишлаб чиқарилди.