STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.9K subscribers
4.88K photos
268 videos
73 files
3.89K links
Миллий статистика қўмитаси Матбуот хизматининг расмий канали
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | 10 ойда 2,8 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари 63 та давлатга экспорт қилинди
#26dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
👍10
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида қирғовуллар кўп?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига ёввойи ҳайвонларни қўриқлаш ва кўпайтириш тадбирларини бажарувчи ташкилотларнинг қушлар сонини ҳисобини ўтказиш натижалари бўйича Ўзбекистонда 266,3 минг бош қирғовуллар мавжуд.

Ҳудудлар ўртасида қирғовуллар умумий сонининг энг катта улуши Қорақалпоғистон Республикаси (50,7 %) тўғри келган. Шунингдек, юқори улуш Тошкент вилояти (20 %), Сирдарё вилояти (8,6 %) ва Қашқадарё вилоятида (7,8 %) қайд этилган.
👍4
❗️❗️❗️2023 ЙИЛ САРҲИСОБИ ❗️❗️❗️

Ўзбекистон “Очиқ Гендер маълумотлар индексида” 69,7 балл тўплаган ҳолда жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди

Open Data Watch ташкилотининг сўнги ҳисоботида Ўзбекистон “Очиқ Гендер маълумотлари индексида” 69,7 балл тўплаган ҳолда жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди.

Гендер маълумотлари индекси бутун дунё бўйлаб гендер маълумотларининг мавжудлиги ва очиқлигини баҳолайди.

Индекс 35 та статистик тоифадаги 11 та кўрсаткичнинг мавжудлигига асосланади.

Мамлакатимизда гендер статистикасини юритиш бўйича Статистика агентлиги ваколатли орган бўлиб, агентликда гендер статистикасини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича алоҳида бўлинма ташкил этилган.

Агентлик томонидан юритиладиган gender.stat.uz сайтининг барча бўлимларида бугунги кунда 180 дан зиёд гендер статистикасига оид кўрсаткичлар 3 та тилда, 5 хил форматда жойлаштириб борилмоқда.
👍7👎7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Алоқа ва ахборотлаштириш бўйича очиқ мулоқот
#27dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
👍4
❗️❗️❗️2023 ЙИЛ САРҲИСОБИ ❗️❗️❗️

📊 Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингида 8 поғона кўтарилди

🏢 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади.

Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон 69,9 индекс билан 77 ўринда қайд этилган эди.

2023 йилги SDG index ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг қуйидаги 10 та мақсадлари бўйича кўрсаткичларида ижобий ўсиш қайд этилган:

— мамлакатда камбағалликни қисқартириш

— соғлиқ сақлаш ва фаровонликни таъминлаш

— сифатли таълим билан таъминлаш

— гендер тенглигига эришиш

— тоза сув ва санитария

— саноатлаштириш, инновация ва инфратузилма

— шаҳар ва аҳоли пунктларини барқарор ривожлантириш

— иқлим ўзгаришига қарши курашиш

— тинчлик, адолат ва самарали бошқарув

— барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик
👍13👎13
❗️❗️❗️2023 ЙИЛ САРҲИСОБИ ❗️❗️❗️

2023 йилда Ўзбекистон ODIN рейтингида 30-ўринга кўтарилди


Ўзбекистон Республикаси Open Data Inventory (ODIN) очиқ маълумотлар рейтингида 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.

Open Data Inventory (ODIN) – расмий статистика камчиликларини аниқлаш, очиқ маълумотлар сиёсатини илгари суриш, миллий статистика органлари билан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни яхшилаш ва очиқликни баҳолайди.

Статистика агентлиги Open Data Watch ташкилоти билан 2019 йилдан бошлаб, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори кўмагида ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) рейтингида:
— 2015 йилда 125 та мамлакат орасида 3 балл билан 125-ўринни;
— 2016 йилда 173 та мамлакат орасида 13 балл билан 168-ўринни;
— 2017 йилда 180 та мамлакат орасида 18 балл билан 167-ўринни;
— 2018 йилда 178 та мамлакат орасида 19 балл билан 168-ўринни;
— 2020 йилда 187 та мамлакат орасида 63 балл билан 44-ўринни эгаллаган.
— 2022 йилда 192 та мамлакат орасида 66 балл билан 40-ўринни эгаллаган.
👍8
❗️❗️❗️2023 ЙИЛ САРҲИСОБИ ❗️❗️❗️

2023 йилда Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича 87 та энг илғор тажрибага эга давлатлар қаторидан ўрин олди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Статистика бўлимининг расмий веб-саҳифасида Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича илғор тажрибаларга эга давлатларнинг ушбу соҳада Ўзбекистон Респуликаси 87 та энг илғор тажрибаларга эга давлатлар қаторидан жой олди.

БМТ сайтида мамалакатимизда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни кузатиб бориш ва жамоатчиликни хабардор қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот эълон қилинди.

2019 йилда БМТ Тараққиёт дастурининг техник кўмаги билан Ўзбекистон Республикасида Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичлари бўйича nsdg.stat.uz веб-сайти ишлаб чиқилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан веб-сайт ўзбек, рус ва инглиз тилларида юритилади.

БМТ сайтида келтирилишича, Статистика агентлиги томонидан 2018, 2019, 2020, 2021 ва 2022 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикасида Миллий БРМларга эришиш бўйича статистик кўрсаткичлар тўпламлари” ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган ва нашр этилган.

Ўзбекистонда миллий БРМ мониторинг тизими учун 190 та индикатор долзарб деб тан олинган.

Бугунги кунда Статистика агентлиги томонидан юритиладиган миллий БРМ веб сайтидида 128 та миллий БРМ кўрсаткичлари, 60 та кўрсаткич эса, “Tracker” БРМ бошқарув панелида жойлаштирилган.
👍4
❗️❗️❗️2023 ЙИЛ САРҲИСОБИ ❗️❗️❗️

2023 йилда Ўзбекистон Республикаси статистика портали ишга туширилди

Статистика агентлиги томонидан “Статистика” интеграллашган ахборот тизими (СИАТ) яратилди ҳамда унинг негизида siat.stat.uz Ўзбекистон Республикаси статистика портали ишга туширилди.

Портал расмий статистика маълумотлар ягона базасини шакллантиради, маълум бир давр бўйича маълумотларни электрон форматларда олиш имкониятини яратади.

СИАТ - расмий статистикани эълон қилиш ва уларни фойдаланувчилар томонидан қидириб топиш вақти 5-10 баробарга, алоҳида сўровлар асосидаги интеграция қилиш вақти эса 10 кундан 1 кунгача қисқартирилди ва бу эса, ўз ўрнида халқаро ташкилотлар, жумладан, Open Data Watch ташкилоти экспертлари томонидан ижобий баҳоланди.

Портал расмий статистика маълумотлар ягона базасини шакллантиради.
Ҳозирги кунда СИАТ ахборот тизимида 19 та йўналишда жами 1 700 дан ортиқ расмий статистик кўрсаткичлар, 10 йиллик динамик қаторларда, шунингдек, 30 йиллик макрокўрсаткичлар 5 йиллик кесимда фойдаланувчиларга қулай ва бепул шаклда юклаб олиш учун 3 хил (Excel, PDF ва JPG) форматда ҳамда мустақил равишда интеграция қилиш учун 3 хил (CSV, JSON ва XML) форматда жойлаштирилди ва доимий равишда янгилаб борилади.

Портални ишлаб чиқишда Япония, Ҳиндистон, Туркия, Озарбайжон, Россия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа ривожланган давлатларнинг тажрибаси ўрганилган.

Ўзбекистон Республикаси статистика порталидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида фойдаланиш мумкин.
👍6
❗️❗️❗️2023 ЙИЛ САРҲИСОБИ ❗️❗️❗️

Ўзбекистон илк бора Халқаро таққослашлар дастурида расман иштирок этмоқда


2021 ва 2023 йиллар давомида ҳисоб-китоблар учун зарур бўлган нархлар тўғрисидаги статистика маълумотлари шакллантирилди ва дастурнинг минтақавий координаторига тақдим этилди.

Халқаро таққослашлар дастури Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг статистика соҳаси бўйича энг кенг қамровли ва муҳим глобал дастури ҳисобланади.

Халқаро таққослаш дастури – дунёнинг деярли барча давлатлари статистика идоралари иштирок этадиган халқаро статистик дастур бўлиб, унинг доирасида валюталар харид қобилияти паритети, ялпи ички маҳсулот ва унинг таркибий қисмларини халқаро даражада ва мамлакатлараро таққослаш ишлари амалга оширилади.

Дастур глобал миқёсда ҳар 3 йилда бир маротаба амалга оширилади. Шу билан бирга, дастурнинг 2021 йилги глобал босқичи натижалари 2024 йилда эълон қилиниши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, дастур натижалари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Статистика кенгаши томонидан эълон қилинади. Бу ҳам дастурнинг халқаро миқёсда юксак аҳамияга эга эканлигидан далолат беради.

Мамлакатимиз мазкур дастурнинг 2021 йилги глобал босқичида илк бор расман иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан мамлакатимизнинг мазкур дастурдаги иштироки билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш Статистика агентлиги зиммасига юклатилган.

Статистика агентлиги томонидан бу борадаги халқаро тажриба ўрганилди. Хусусан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар билан, шу билан бирга, ташкилотнинг Статистика қўмитаси билан кўплаб маслаҳатлашувлар ўтказилди.
👍8
❗️❗️❗️2023 ЙИЛ САРҲИСОБИ ❗️❗️❗️

2023 йилда Очиқ маълумотлар портали “Gold level” олтин даражадаги сертификат олди


2023 йил 5 декабрь куни Лондондаги Очиқ маълумотлар Институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz “Gold level” олтин даражадаги сертификатини олди.

Бугунги кунда Очиқ маълумотлар институтининг сертификатини дунёдаги 155 мингдан ортиқ сайт ва порталлар олган. Лекин, дунёда атиги 3 та сайт энг юқори бўлган “Platinum level” даражадаги сертификатга эга бўлган. Улардан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг расмий сайти stat.uz.

Шунингдек, дунёда жами 9 та сайт ва порталлар “Gold level” олтин даражадаги сертификат олишга муяссар бўлган ва улар қаторига Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz ҳам қўшилди.

Очиқ маълумотлар Сертификати – очиқ маълумотларнинг нашр этилишини профессионаллаштириш учун тасдиқланган стандартлар тўпламига мос келадиган мустақил сифат белгисидир.

Барқарор очиқ маълумотлардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий, амалий, техник ва ижтимоий талабларни қамраб олади.

Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида жами 9 мингга яқин маълумотлар тўпламлари 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) жойлаштирилган.
👍6
❗️❗️❗️2023 ЙИЛ САРҲИСОБИ ❗️❗️❗️

2023 йилда Ўзбекистон “МҲТ – 2008” халқаро стандарти талабларига ўтди

Ўзбекистонда “МҲТ – 2008” халқаро стандарти талаблари асосида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳисоб-китобларини давлат молияси статистикаси ва тўлов баланси маълумотларига мувофиқ равишда амалга ошириш ва Статистика агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш йўлга қўйилди.

ЯИМни дискрет чораклар асосида ҳисоблаш тажрибасини жорий этиш орқали чораклик миллий ҳисоблар такомиллаштирилди.
Корхоналар харажатлари таркибини кузатиш натижалари асосида харажатлар ишлаб чиқариш коэффициентларини янгилаш йўли билан “Ресурслар ва ишлатилиш” жадвалларини тузиш тажрибаси такомиллаштирилди.

Статистик кўрсаткичлар ҳисоб-китобларига халқаро таснифлагичлар жорий этилди. ЯИМни якуний истеъмол усулида ҳисоблашда давлат бошқаруви органларининг якуний истеъмол харажатлари “Давлат бошқаруви органлари функцияларининг таснифи” бўйича шакллантирилди.

Якуний истеъмол усулида ҳисобланадиган ЯИМ таркибида уй хўжаликларининг якуний истеъмол харажатлари кўрсаткичи “Мақсадлар бўйича индивидуал истеъмол таснифи” асосида шакллантирилди.

Капитал билан операциялар ҳисоби “Асосий фондлар таснифлагичи”ни жорий қилиш орқали такомиллаштирилди. Активларнинг турлари бўйича таснифлаш йўлга қўйилди.

Уй-жой эгалари томонидан ўз истеъмоли учун ишлаб чиқарилган яшаш хизматларини баҳолаш “МҲТ-2008” халқаро стандарти талабларига мослаштирилди.

Мазкур жараёнларнинг якуний босқичи сифатида молиявий воситачилик хизматлари ҳисоб-китоблари “МҲТ-2008” халқаро услубиёти талабларига мувофиқлаштирилди.
👍10
📊11 ойда 12,4 минг тонна макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида йирик корхоналар томонидан 12,4 минг тонна макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,8 мартага ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг ноябрь ойида йирик корхоналар томонидан 1,4 минг тонна макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилгани кузатилган.
👍7
📊 11 ойда 11,4 минг тонна апельсин импорт қилинган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 7,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 11,4 минг тонна апельсин импорт қилинган.

Апельсин импорти
ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 3 минг тоннага ошган.

2023 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп апельсин импорт қилган давлатлар:

🍊Эрон – 4,9 минг тонна

🍊Миср – 2,3 минг тонна

🍊ЖАР – 2,2 минг тонна

🍊Туркия – 1,4 минг тонна

🍊Қозоғистон – 480 тонна

🍊БАА – 126 тонна
👍11👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Очиқ маълумотлар соҳасида эришилган ютуқлар
👍18👎3
📊 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 декабрь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг сони фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари 492,6 мингтани ташкил этган.

Улардан 424,7 мингтаси кичик корхона ва микрофирмалар.
👍7👎1
📊 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 83,5 мингтани ташкил этди.
👍5👎2
📊Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-ноябрь ойларида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони 81 323 та бўлиб, шундан:

- микрофирмалар ва кичик корхоналар 80 973 та;

- йирик корхоналар 350 тани ташкил этди.
👍5👎1
📊Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги фаолият кўрсатаётган жами корхоналар сони 13 353 та бўлиб, шундан 4 734 таси қўшма ва 8 619 таси хорижий корхоналар ҳисобига тўғри келади.
👍6👎1
📊 Бугунги кунда республикада 71,1 мингта саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда, шундан 11,9 мингтаси (рўйхатдан ўтган корхоналар умумий сонининг 16,7 % и) Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.
👍5👎1
📊 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда 578,8 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 % га ошган.
👍7👎1