STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.7K subscribers
4.42K photos
254 videos
52 files
3.46K links
Миллий статистика қўмитаси Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Download Telegram
📊 Ўзбекистонга 7 ойда нечта турист келган? Энг кўп ташриф қайси давлатдан?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида 2,4 млн. нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,3 млн. нафарга ёки 2,2 бараварга ошган.

🇺🇿 Ўзбекистонга 7 ойда ойда энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган?

— Қозоғистон – 716,7 минг нафар

— Қирғиз Р. – 675,1 минг нафар

— Тожикистон – 637 минг нафар

— Россия – 247,2 минг нафар

— Туркия – 38,6 минг нафар

— Корея – 8,4 минг нафар

— Германия – 8 минг нафар

— АҚШ – 6,3 минг нафар

— Ҳиндистон – 5,2 минг нафар

— Франция – 5,2 минг нафар

— Озарбайжон – 5,1 минг нафар

— Исроил – 5 минг нафар

— Буюк Британия – 4,7 минг нафар

— Италия – 3 минг нафар

— Испания – 2,5 минг нафар

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
📊7 ойда 44,4 минг хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 август ҳолатига Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари:

🔸 қариндошларни йўқлаш — 2,2 млн. киши

🔸 дам олиш — 169,8 минг киши

🔸 даволаниш — 44,4 минг киши

🔸 хизмат юзасидан — 36,8 минг

🔸 тижорат — 9,1 минг киши

🔸 ўқиш мақсадида — 2,4 минг киши

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
📊 Ўзбекистонга 7 ойда 1,3 млн. тонна цемент импорт қилинган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга қиймати 52,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1,3 млн. тонна цемент импорт қилинган.

Цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 421 минг тоннага камайган.

📌 2022 йилнинг 7 ойида ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:

🔸 Тожикистон – 533 минг тонна

🔸 Қирғиз Р. – 385 минг тонна

🔸Қозоғистон – 353 минг тонна

🔸 Туркманистон – 11,5 минг тонна

🔸 Эрон – 6,7 минг тонна

🔸 Хитой – 1,4 минг тонна

🔸 Россия – 782 тонна

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
📊 Қайси ҳудудда оилалар сони кўп?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 9 424 787 та оилалар мавжуд.

Республикамиз ҳудудларида оилалар сони:

— Қорақалпоғистон Р. – 458533 та

— Андижон вилояти – 873507 та

— Бухоро вилояти – 547781та

— Жиззах вилояти – 333958 та

— Қашқадарё вилояти – 830914 та

— Навоий вилояти – 293762 та

— Наманган вилояти – 763675 та

— Самарқанд вилояти – 989615 та

— Сурхондарё вилояти – 662926 та

— Сирдарё вилояти – 228588 та

— Тошкент вилояти – 852109 та

— Фарғона вилояти – 1101705 та

— Хоразм вилояти – 538579 та

— Тошкент шаҳри – 949135 та

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
🚙 Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 45,2 мингтага ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда 162 518 та енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 45 146 тага ошган.

2022 йилнинг январь-июль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

Автомобил бензини – 662,6 минг тонна

Кўмир – 2,9 млн. тонна

Нефт – 452,3 минг тонна

Газ конденцати – 757,9 минг тонна

Енгил автомобиллар – 162 518 дона

Автобус – 561 дона

Юк автомобиллари – 2 510 дона

Автомобил двигателлари – 125,7 минг дона

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
📊Туристик саёҳат хизматлари нархлари бир ойда ўртача 6,6 % га ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг июль ойида туристик саёҳат хизматлари нархлари июнь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 6,6 % га ошган.

Туристик саёҳат хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 7,8 % га қимматлашган.

Туристик саёҳат хизматлари нархлари ўтган йилнинг мос ойига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 10,1 % га ошгани кузатилган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
📊 Ўзбекистон газ плиталарни асосан Хитойдан импорт қилмоқда

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 2,9 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 25 266 дона газ плиталар импорт қилинган.

Газ плиталар импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1008 донага камайган.

📊 Ўзбекистон 13 та давлатдан газ плита импорт қилган.

Ўзбекистон 7 ой мобайнида энг кўп газ плиталарни импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 11,3 мингта

— Беларусь – 9,9 мингта

— Туркия – 2,8 мингта

— Польша – 411 дона

— Италия – 356 дона

— Украина – 182 дона

— Грузия – 150 дона

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
📊 7 ойда 6,2 минг тонна қалампир экспорт қилинган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 19 та хорижий давлатларга қиймати 5,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 6,2 минг тонна қалампир экспорт қилган.

Қалампир экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,8 минг тоннага камайган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

🌶 Қозоғистон – 4 минг тонна
🌶 Қирғиз Р. – 706 тонна
🌶 Россия – 502 тонна
🌶 АҚШ – 219,4 тонна
🌶 Германия – 161 тонна
🌶 Тожикистон – 148 тонна

Хорижга энг кўп қалампир экспорт қилган ҳудудлар:

🌶 Сурхондарё вилояти – 1,6 минг тонна
🌶 Фарғона вилояти – 1,1 минг тонна
🌶 Жиззах вилояти – 751 тонна

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
🍉 Ўзбекистон қовун ва тарвуз экспортидан қанча даромад қилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 26,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 98,1 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.

Қовун ва тарвуз экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 44,5 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:

🔷 Қозоғистон – 47 минг тонна

🔷 Россия – 23,4 минг тонна

🔷 Қирғиз Р. – 14,4 минг тонна

🔷 Тожикистон – 9,3 минг тонна

🔷 Беларусь – 1,9 минг тонна

2022 йилнинг 7 ойида хорижга энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган ҳудудлар:

🔷 Тошкент вилояти – 23,4 минг тонна

🔷 Фарғона вилояти – 12,8 минг тонна

🔷 Андижон вилояти – 11,4 минг тонна

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
📺 Ўзбекистонга 7 ойда 82,4 мингта телевизор импорт қилинган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 19,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 82 427 дона телевизор импорт қилинган.

Телевизор импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 13 425 донага ошган.

📺 Ўзбекистон 15 та давлатдан телевизор импорт қилган.

Ўзбекистон 7 ой мобайнида энг кўп телевизор импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 52 305 дона

— Россия – 26 191 дона

— Индонезия – 3 069 дона

— Польша – 358 дона

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
🐟 Қайси ҳудудда энг кўп балиқ овланган?

🏢 Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йил январь-июнь ойларида республикамизда 41,6 минг тонна балиқ овланган.

Ҳудудлар кесимида овланган балиқ ҳажми:

— Хоразм вилояти – 6551 тонна

— Тошкент вилояти – 4958 тонна

— Навоий вилояти – 4208 тонна

— Андижон вилояти – 4062 тонна

— Жиззах вилояти – 3655 тонна

— Қорақалпоғистон Р. – 3651 тонна

— Фарғона вилояти – 3231 тонна

— Сирдарё вилояти – 3128 тонна

— Бухоро вилояти – 2462 тонна

— Самарқанд вилояти – 2072 тонна

— Сурхондарё вилояти – 1406 тонна

— Наманган вилояти – 1158 тонна

— Қашқадарё вилояти – 1088 тонна

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
📊 7 ойда 438 та юк автомобиллари экспорт қилинган

🏢
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатларга қиймати 9,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 438 та юк автомобилларини экспорт қилган.

Юк автомобиллари экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 70 тага ошган.

📌 Ўзбекистон 7 ойда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

🔸Қозоғистон — 151 та

🔸Қирғиз Р. — 112 та

🔸Тожикистон — 83 та

🔸Озарбайжон — 60 та

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
🍌 Банан импорти 31,6 минг тоннага ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 67,3 минг тонна банан импорт қилинган.

Банан импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 31,6 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон энг кўп банан импорт қилган давлатлар:

Эквадор – 66,5 минг тонна

Қозоғистон – 426 тонна

Туркия – 197 тонна

Ҳиндистон – 144 тонна

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
📊 Сартарошхона хизматлари нархлари бир ойда ўртача 1 % га ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг июль ойида сартарошхона хизматлари нархлари июнь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 1 % га ошган.

Сартарошхона хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 13,8 % га ўсгани кузатилган.

2022 йилнинг июль ойида ўтган ойга нисбатан:

🧍‍♀️Аёллар учун сартарошхона хизматлари нархлари - ўртача 0,8 % га ошган.

🧍 Эркаклар учун сартарошхона хизматлари нархлари - ўртача 1,2 % га ошган.

Косметолог хизматлари ўртача 0,7 % га ошгани кузатилган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
📊 Ўзбекистонда 7 ойда 10 621 нафар эгизаклар туғилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг
январь-июль ойларида республикамизда 10 621 нафар эгизак туғилиш ҳолати қайд этилган.

Шундан 250 нафарини 3 ва ундан ортиқ эгизак туғилганлар ташкил этган.

2022 йилнинг 7 ойида ҳудудлар кесимида 2 нафар эгизак туғилганлар сони:

🔸Самарқанд вилояти – 1245 нафар

🔸Қашқадарё вилояти – 1071 нафар

🔸Тошкент шаҳри – 976 нафар

🔸Наманган вилояти – 944 нафар

🔸Фарғона вилояти – 929 нафар

🔸Сурхондарё вилояти – 897 нафар

🔸Андижон вилояти – 889 нафар

🔸Тошкент вилояти – 872 нафар

🔸Бухоро вилояти – 507 нафар

🔸Жиззах вилояти – 489 нафар

🔸Қорақалпоғистон Р. – 461 нафар

🔸Хоразм вилояти – 459 нафар

🔸Навоий вилояти – 354 нафар

🔸Сирдарё вилояти – 278 нафар

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
📊7 ойда 28,5 мингта никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида республика бўйича 28 507 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралиш ҳолатлари сони:

🔸Қорақалпоғистон Р. – 1216 та

🔸Андижон вилояти – 2896 та

🔸Бухоро вилояти – 1605 та

🔸Жиззах вилояти – 954 та

🔸Қашқадарё вилояти – 2270 та

🔸Навоий вилояти – 836 та

🔸Наманган вилояти – 2499 та

🔸Самарқанд вилояти – 3041 та

🔸Сурхондарё вилояти – 1608 та

🔸Сирдарё вилояти – 1041 та

🔸Тошкент вилояти – 2971 та

🔸Фарғона вилояти – 2955 та

🔸Хоразм вилояти – 1183 та

🔸Тошкент шаҳри – 3432 та

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
📊 So‘nggi 5 yilda sog‘liqni saqlash va ijtimoiy sohadagi korxonalar 4718 taga oshgan

Mamlakatimizda 2022- yilning 1- avgust holatiga ko‘ra, sog‘liqni saqlash va ijtimoiy xizmatlar sohasida faoliyat ko‘rsatayotgan korxona va tashkilotlar, jami faoliyat yuritayotgan korxona va tashkilotlardaning 2 foiz ulushini (565 982 ta) tashkil etgan.

Yillar kesimida sog‘liqni saqlash va ijtimoiy sohadagi korxonalar soni:

🔸 2018- yilda – 6 426 ta

🔸 2019- yilda – 7 467 ta

🔸 2020- yilda – 8 554 ta

🔸 2021- yilda – 9 959 ta

🔸 2022- yilda – 11 144 ta

👇 Kanallarimizga a'zo bo'ling
|
Instagram| Facebook| Telegram
🥩🥚🧅🥔 #Нарх_наво

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари

🏢 Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари

🗓 2022 йил 24 август ҳолатига

🥩 Суякли мол гўшти (1 кг) 49 500 – 78 000 сўм

🍗 Қўй гўшти (1 кг) 58 000 – 90 000 сўм

🥔 Картошка (1 кг) 2000 – 6000 сўм

🧅 Пиёз (1 кг) 2000 – 6000 сўм

🥕 Сабзи (1 кг) 1 500 – 6 000 сўм

🥚 Тухум (10 дона) 7000 – 15 000 сўм

🍚 Гуруч (1 кг) 5000 – 25 000 сўм

🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 16 000 – 30 000 сўм

🍚 Шакар (1 кг) 12 000 – 17 000 сўм

❗️Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Батафсил: stat.uz сайтида.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
📊 Электр ускуналари ишлаб чиқариш ҳажми 5,4 % га ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида электр ускуналари ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан 6,4 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

Электр ускуналари ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,4 % га ошган.

Республикада 2022 йилнинг январь-июль ойларида жами электр ускуналар ишлаб чиқариш саноатидаги юқори улуш Тошкент шаҳри 4 трлн. сўм (62,3 %) ҳиссасига тўғри келди.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
🥕 Ўзбекистон 9,3 млн. АҚШ долларига тенг сабзи экспорт қилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 9,3 млн. АҚШ долларига 53,2 минг тонна сабзи экспорт қилган.

📌 Сабзи экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,9 минг тоннага кўп.

Ўзбекистон сабзи маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

🥕 Қирғиз Р. – 23,5 минг тонна
🥕 Қозоғистон – 22,6 минг тонна
🥕 Россия – 6 минг тонна

2022 йилнинг 7 ойида хорижга энг кўп сабзи экспорт қилган ҳудудлар:

🥕 Андижон вилояти – 18,2 минг тонна
🥕 Фарғона вилояти – 7,8 минг тонна
🥕 Хоразм вилояти – 4,1 минг тонна

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram