Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
142K subscribers
6.81K photos
2.67K videos
46 files
10.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
2020 йил 8 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 534 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 8 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 534.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАСДИҚЛАНГАН БЕМОР ЎПКА ВА ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Ш. шу йилнинг 30 март куни тез тиббий ёрдам орқали оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга барча зарур муолажалар кўрсатилган. Шу йилнинг 31 март куни беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида республика Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижаси унда коронавирус инфекцияси борлигини тасдиқлаган.

40 ёшли бемор (эркак) ушбу клиниканинг реанимация бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Даволаниш даврида тиббиёт фанлари доктори, профессор А. Хаджибаев раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош пульмонологи, профессор И. Ливерко, етакчи реаниматологлар Д. Собиров ва Х. Саттаров иштирокида видеоалоқа орқали керакли тавсиялар бериб борилган. Бундан ташқари, даволаш стандартларига мувофиқ, вирусга қарши, антибактериал, инфузион, муколитик, симптоматик ва респиратор терапия муолажалари ҳам олиб борилган.

Бироқ қатор соҳа мутахассисларининг ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан кеча оқшом беморнинг аҳволи кескин ёмонлашган. Етакчи реаниматолог ва бош торакал хирург Ш. Худойбергенов бошчилигидаги мутахассислардан керакли тавсиялар ҳам олинган. Берилган тавсияларни тўлиқ бажарилишига қарамасдан бемор Ш.да юрак ва ўпка етишмовчилиги сабаб юрак фаолияти тўхташи кузатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бошланди.

Брифингни қуйидаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин:

👉 https://youtu.be/3RYGyuHIB0M

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 31 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги UZINFOCOM ягона интегратори билан ҳамкорликда фуқароларни коронавирус инфекцияси билан боғлиқ барча саволларига тўлақонли ҳамда ишончли жавоб бериш мақсадида “coronavirusyordam” онлайн телеграмм бот каналини ишга туширди.

Бот маслаҳатчи операторларининг фаолияти тўғрисида “Зўр ТВ” томонидан тайёрланган лавҳа орқали билиб олишингиз мумкин.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Министерство здравоохранения:
ПАЦИЕНТ С ПОДТВЕРЖДЕННОЙ КОРОНАВИРУСНОЙ ИНФЕКЦИЕЙ УМЕР ОТ СЕРДЕЧНО-ЛЕГОЧНОЙ НЕДОСТАТОЧНОСТИ


Ш., житель города Чирчик Ташкентской области, 30 марта этого года на машине скорой медицинской помощи в критическом состоянии был доставлен в областную инфекционную больницу. Ему была оказана вся необходимая медицинская помощь. 31 марта пациент был переведен в клинику Республиканского научно-исследовательского института эпидемиологии, микробиологии и инфекционных заболеваний для оказания специализированной медицинской помощи. Своевременные лабораторные исследования подтвердили наличие коронавирусной инфекции.

Пациент 40 лет (мужчина) при поступлении в отделении реанимации был подключен к аппарату искусственной вентиляции легких. Пациента ежедневно консультировали и проводили коррекцию лечения с помощью видео конференц-связи ведущие специалисты страны под руководством доктора медицинских наук, профессора А. Хаджибаева, главного пульмонолога Министерства здравоохранения, профессора И. Ливерко, ведущих реаниматологов РНЦЭМП Д. Собирова и Х. Саттарова. Кроме того, в соответствии с мировыми стандартами лечения проводилась антивирусная, антибактериальная, инфузионная, муколитическая, симптоматическая и респираторная терапия.

Однако, несмотря на проводимую интенсивную терапию, состояние больного в динамике прошлой ночью резко ухудшилось. Неоднократно в течении короткого периода были проведены консультации и даны необходимые рекомендации от специалистов: реаниматологов, кардиологов и торакального хирурга (Ш. Худойбергенов). Несмотря на проведенные реанимационные мероприятия, учитывая сопутствующую патологию и тяжесть состояния пациента, произошла остановка сердечной деятельности, связанная с острой сердечно-легочной недостаточностью.

Министерство здравоохранения
Отдел по связям с общественностью.

Официальный канал Министерства здравоохранения —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИДА ҚАТОР ЯНГИЛИКЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ


Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилади ҳамда Тошкент шаҳридаги 1-сон Республика клиник шифохонаси негизида Марказнинг кўп тармоқли клиникаси тузилади. Ушбу ўзгаришлар давлатимиз раҳбарининг “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади.

Бундан ташқари, тиббиёт олий таълим муассасалари мавжуд бўлмаган ҳудудлар (Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган ва Сирдарё вилоятлари)да ҳудудий кўп тармоқли катталар ва болалар тиббиёт марказларида мазкур Марказнинг филиалларини очилади.

Аҳамиятли томони, Марказда 2021 йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағлари ҳисобидан халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув-симуляцион маркази ташкил қилинади.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби киритилади ҳамда уларга қулайлик яратиш ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун аттестацияни онлайн тартибда аудио ва видеокузатув остида ташкил этиш тизими жорий этилади. Яна бир муҳим янгилик: бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш учун тўлов бекор қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvmatbuotkotibi
Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар қаерда даволанишмоқда?

@ssvmatbuotkotibi
Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар қайси ҳудудлардан?

@ssvmatbuotkotibi
2020 йил 8 апрель соат 17:15 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 545 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 8 апреля 2020 года 17:15 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 545.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

👉 https://president.uz/uz/lists/view/3487

Йиғилишда таъкидлаганидек, пандемия шароитида сўнгги бир ой ичида хорижий давлатлардан 20 та чартер рейс орқали 6 минг, темир йўл ва чегара постлари орқали 10 минг нафар фуқаромиз олиб келинди. Уларнинг барчаси 160  та манзилга жойлаштирилиб, карантинга олинди.

Тажрибали шифокор профессорлардан иборат махсус штаб тузилиб, ҳар бир беморни даволашда 24 соатлик онлайн маслаҳат бериш йўлга қўйилди. Хитой ва Жанубий Кореядан вирусологлар таклиф қилинди. Россия, Германия, Япония, Туркия каби давлатлар мутахассислари билан ҳам доимий телемедицина алоқалари ўрнатилган.

– Энг муҳими – халқимиз юзага келган вазиятни тўғри баҳолаб, ўз хизмат вазифаларини масофадан туриб бажармоқда, шифокорлар тавсияси ва карантин тартиб-қоидаларига қатъий амал қилиб, ўзларининг маданияти, онги ва интизоми билан барчага ўрнак бўлмоқда. Ўқувчи ва талаба ёшларимиз онлайн дарс ва машғулотлар орқали таълим олишда давом этмоқда, – деди давлатимиз раҳбари.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​«Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда ҳаёт барқарор суръатда давом этмоқда. Энг асосийси, минг-минглаб юртдошларимиз, айниқса шифокорларнинг фидойи хизмати, ўз бурчига садоқати туфайли кўраётган тезкор чораларимиз ўзининг ижобий натижасини бермоқда», – деди Президентимиз 8 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида.

Лекин, мисли кўрилмаган даражада тарғибот ишларига қарамай уйида даволанган ва оғир ҳолатда ётқизилган 40 яшар бемор кеча оламдан ўтди.

Марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирар экан, давлатимиз раҳбари яна бир бор барчани огоҳликка чақирди. “Касаллик аломатини сездингизми, дарҳол шифокорларга мурожаат қилинг. Такрор айтаман, касалликни оиламизга кириб келмаслиги, ўзимиз ва яқинларимизни ушбу иллатдан сақлаб қолиш, энг аввало, ўзимизга боғлиқ!”

Афсуски, карантин ва санитария-гигиена талабларига бефарқ қараётган шахслар ҳам йўқ эмас.

Масалан, ўтган даврда карантин қоидаларининг 47 мингга яқин бузилиш ҳолатлари, шу жумладан, 34 минг марта ниқоб тақмаслик, 11 минг марта автотранспортда карантинга риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланиб, жарималар қўлланган. Ҳаттоки, 24 та ҳолатда юзлаб одамларни тўплаб, зиёфат ва маросимлар ўтказилгани аниқланган.

– Бутун дунёнинг бошига тушган бу мураккаб синовдан биз, Худо хоҳласа, янада кучли бўлиб, бир-биримизга меҳримиз янада зиёда бўлиб, албатта ёруғ юз билан ўтиб оламиз. Фақат тартиб-интизомга қатъий риоя қилиб, ўринсиз ваҳимага тушмасак, тушкунликка берилмасак, марра бизники бўлади.

Бу вақтинчалик қийинчилик ва муаммолар, албатта, ўтиб кетади. Пок ниятли, дину диёнатли, сабр-бардошли, олижаноб халқимиз билан ҳали кўп яхши кунларни кўрамиз, кўп тўй-томоша ва тантаналарни биргаликда нишонлаймиз, олдимизга қўйган мақсадларимизга албатта етамиз,” – деди Шавкат Мирзиёев.


👉 https://president.uz/uz/lists/view/3487

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
2020 йил 8 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 546 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 8 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 546.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
2020 йил 9 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 555 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 9 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 555.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бошланди.

Брифингни қуйидаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин:

👉 https://youtu.be/ENwZf3n9lWk

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
2020 йил 9 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 582 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 9 апреля 2020 года 15:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 582.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
ССВ: пиёзнинг коронавирусни тўплаб олиб ўлдириши – сафсата

Ижтимоий тармоқларда томонидан пиёзнинг ажойиб хусусиятлари, жумладан коронавирусни ўлдириши таърифланган видеолавҳа тарқалди.

Сўзларига қараганда Зилола исмли шахс пиёзнинг хусусиятларини жуда ишонарли тасвирлашга уринади:

– Ўзимизнинг оддий пиёзни иккига-учга бўлиб, деразалар олдига, шкафлар ичига, хуллас одам кирадиган жойларга қўйиб ташланса, бу ҳар қандай вирусни ўзига тортиб олиб, касаллик тарқалишининг олдини оларкан. Ҳар икки учун кунда алмаштириб туриш керак экан. Эътибор бериб қаралса, ўша пиёз барча вирусларни, коронавирусни ҳам ўзига тортиб оларкан ва ўлдираркан, шу туфайли қорайиб қоларкан. Илтимос, шу видеони тарқатворинглар, ҳозиргина Қирғизистонлик акахоним айтди, улар Хитойдан кўриб шундай қилишибди – дейди опа ҳаммага саломатлик тилаганича.

Бу гаплар қанчалик асосли эканлиги билан қизиққан Kun.uz мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши кураш штаби масъул ходими Саидмурод Саидалиевдан изоҳ сўради:

– Пиёз организм учун фойдали маҳсулотлиги, жумладан бактерицид хусусиятга ҳам эга эканлиги шубҳасиз. Чунки унинг таркибида фитонцид моддалар мавжуд ва улар кўплаб бактерияларни ўлдириш хусусиятига эга. Аммо пиёзнинг вирусларни ўзига тортиб олиши ва ўлдириши сафсатадан ўзга нарса эмас.

Бўлакларга бўлиб уйга сочиб чиқишнинг коронавирусдан ҳимоялаши ва бу касалликка даво бўлиши илмий жиҳатдан умуман асосланмаган. Пиёз ҳам кесиб қўйилса, ҳар қандай бошқа сабзавот сингари вақт ўтиб эскиради, қораяди ёки бошқа тусга киради. Бу асло вирусларга боғлиқ эмас.
Юртдошларимизга интернетдаги “мутахассис”лардан эмас, бевосита соҳа вакилларидан маслаҳат олишни тавсия қилган бўлардим, – деди С. Саидалиев биз билан суҳбатда.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЯНА 8 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, ВАЗИР ФИДОЙИ ШИФОКОРЛАРГА МИННАТДОРЛИК БИЛДИРДИ


👉 https://bit.ly/2wuuR24

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Министерство здравоохранения:
ПОЛНОСТЬЮ ВЫЗДОРОВЕЛИ ЕЩЕ 8 ЧЕЛОВЕК, МИНИСТР ПОБЛАГОДАРИЛ САМООТВЕРЖЕННЫХ ВРАЧЕЙ


👉 https://bit.ly/2Vjj3br

@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛИШЕР ШАДМАНОВ 38 НАФАР БЕМОРНИ СОҒАЙИШИГА САБАБЧИ БЎЛГАН ФИДОЙИ ШИФОКОРЛАРГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

Айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан 38 нафари буткул соғайганини мамнуният билан айтишимиз мумкин. Тузалганларнинг кун сайин кўпайиб бораётганида эса, авваламбор, шу соҳада фаолият олиб бораётган фидойи тиббиёт ходимларининг улкан ҳиссаси мужассам.

Бугун яна бир гуруҳ соғайган беморларни кузатиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов фидокор тиббиёт ходимларининг ҳар бирига миннатдорлик билдириб, уларга чуқур эҳтиром сифатида гулдаста тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда тиббиёт ходимлари нафақат пойтахтимизда, балки вилоятларда ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг соғайиб кетишлари учун бор маҳоратларини ишга солган ҳолда қаҳрамонларча курашмоқда.

Бу ҳақда сиз “Ўзбекистон 24” телеканалида намойиш этилган видео лавҳа орқали ҳам танишишингиз мумкин.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
АЛИШЕР ШАДМАНОВ: “ФИДОЙИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ МЕҲНАТИ ҲАР ҚАНЧА ЭҲТИРОМГА МУНОСИБ”

👉 https://bit.ly/2y4BBE4

Вазирлик расмий канали — @ssvuz