Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.66K photos
2.6K videos
46 files
10.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
НОТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ, КАМҲАРАКАТЛИК ВА ЗАРАРЛИ ОДАТЛАР ҚОН ТОМИРЛАРИНИ ШИКАСТЛАЙДИ

“Яшариш” тушунчаси ҳар доим ҳам ижобий маънони англатмайди. Хусусан, касалликлар статистикасида! Масалан, кейинги йилларда юрак-қон томир хасталикларида яшариш кўрсаткичлари қайд этилмоқда. Ҳозирга келиб 18-20 ёшлилар орасида ҳам шу дарддан азият чекаётганлар кам эмас. Хўш, бунинг сабаби нимада?

Ушбу саволимизга малакали кардиохирург, тиббиёт фанлари доктори, профессор Рустам ЁРБЕКОВдан жавоб олдик.

— Бизга кўпроқ кекса ёшли инсонлар юрак хасталиги билан мурожаат қилишади, — дейди кардиожарроҳ. — Бироқ бемор ёши қанча катта бўлса, асорат хавфи ҳам шунча юқори.

Европа мамлакалари, Япония ва Россияда ҳам вазият шундай. Бундай хасталикка чалинганларнинг аксарияти — 80 ёш атрофидаги кишилар. Лекин уларнинг юрак-қон томирлари худди бизнинг 50 ёшли беморларимизники сингари ҳолатда. Нега шундай?

Чунки улар тўғри овқатланишга риоя қилиб, кўпроқ ўсимлик маҳсулотларини танаввул қилишади. Углеводлардан бироз тийилади. Шу боис қон томирлари шикастланмайди.

Бизда эса юрак-қон томири касалликларининг 90 фоизи — нотўғри овқатланиш ва камҳаракатлик оқибатида келиб чиқади, деб ҳисоблайман.

Энг ёмони, юрак хасталиги ёшлар орасида ҳам кўпаймоқда. Бунда чекиш, спиртли ичимликлар истеъмоли, стресс, кам ҳаракатланиш, нотўғри овқат рациони каби омилларнинг ҳам таъсири катта.

Мисол учун, чекишни ташлаган одамда 2-3 ой ўтиб ўпка фаолияти 30 фоизга яхшиланиши тиббиётда ўз тасдиғини топган. Бир йилдан сўнг эса юрак ишемик касаллиги ривожланиши хавфи 50 фоизга камаяди.

Шунингдек, ортиқча вазн ҳам турли хавфли касалликларни келтириб чиқаради. Айни сабабдан тана вазнини назорат қилиш мақсадга мувофиқ, Хусусан, бел айланаси эркакларда 94, аёлларда эса 80 сантиметрдан ошмаслиги лозим. Чунки вазннинг 10 килограммга камайиши қон босимининг 5-20 мм симоб устунига пасайишга сабаб бўлади. Кунига 30 дақиқалик жисмоний фаоллик ҳам қон босимини 4-9 мм симоб устунига камайтиради.

Юртимизда бу борадаги муаммоларнинг олдини олиш кейинги йилларда давлат сиёсати даражасига кўтарилаётгани қувонарли ҳол. Жумладан, Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ўз вақтида қабул қилинган жуда муҳим ҳужжатлардир.

Биз, шифокорлар одамларга жсмоний фолликни, хусусан, кунига камида 4-5 километр пиёда юришни тавсия қиламиз. Албатта, бу узоқ умр ва соғлом ҳаёт гарови.

Энди худди шу қоида ва тавсияларга амал қилганлар давлат томонидан рағбатлантириляпти. “Соғлом турмуш тарзи” платформаси айни жиҳати билан ҳам — жуда ажойиб ва самарали лойиҳа.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 380 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, Сурхондарё вилоятида бирорта ҳам касалланиш ҳолати қайд этилмади

🔺2021 йил 23 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 183569 (+378) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌17 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌11 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌20 нафари Наманган вилоятида,
📌36 нафари Самарқанд вилоятида,
📌13 нафари Сирдарё вилоятида,
📌25 нафари Фарғона вилоятида,
📌19 нафари Хоразм вилоятида,
📌104 нафари Тошкент вилоятида,
📌108 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
🔹Андижон вилоятида 3 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 3 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилояти 19 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 8 нафар,
🔹Сирдарё вилояти 21 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 86 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 38 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 179222 (+203) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1304 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 23 октябрь куни 7 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27618 нафарга етди. Умумий соғайганлар сони 26109 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 25 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺23 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 191 845 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 64 044 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 71 765 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 56 036 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 25 101 646 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 213 836 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 997 410 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 890 400 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (27 354 доза),
📌Наманган вилояти (26 775 доза),
📌Фарғона вилояти (22 590 доза) банд қилди.

🔺 Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
Агар сайловчилар, кузатувчилар ёки оммавий ахборот воситалари вакиллари сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатларини аниқлагудек бўлса, улар суд, прокуратура органлари ёки сайлов комиссияларига мурожаат қилишлари мумкин.

Бунинг учун барча сайлов участкаларида маъмурий судлар ва прокуратура органларининг телефон рақамлари ҳақида маълумотлар мавжуд.

Зайниддин Низамходжаев
Марказий сайлов комиссияси раиси
————-
Если избиратели, наблюдатели или представители СМИ обнаруживают нарушения избирательного законодательства, они могут обратиться в суд, прокуратуру или избирательные комиссии.

Для этого на всех избирательных участках имеется информация о номерах телефонов административных судов и органов прокуратуры.

Зайниддин Низамходжаев,
Председатель Центральной избирательной комиссии
Нурмат АТАБЕКОВ:

“183 ТА САНИТАРИЯ ҚОИДА ВА МЕЪЁРИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МОСЛАШТИРИЛАДИ”

ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВ билан турли эпидемиологик ҳолатлар ҳамда касалликлар профилактикаси ҳақида суҳбатлашди.

— Жойларда аҳолининг озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолатларига доир маълумотларга ҳам дуч келамиз. Ҳатто бу баъзида юртдошларимиз ўлимига сабаб бўлаётгани сир эмас. Ана шу муаммоларнинг оқилона ечимига доир қандай режа ва таклифларингиз бор?

— Ўтган 5 йил давомида республикамизда овқатдан заҳарланиш билан боғлиқ 154 та ҳолат қайд этилган, — дейди Н. АТАБЕКОВ. — Оқибатда 1700 нафар киши жабрланган. Шундан 665 нафари — болалар. Қолаверса, 15 нафар фуқаро вафот этгани жуда ачинарли ҳолат.

Ҳозир хўжалик юритувчи субъектлар томонидан санитария қоидалари ва нормаларига риоя этилиши устидан давлат санитария назорати кучайтирилган. Қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўриляпти.

Тўғри, назорат ва текширувларни камайтириш орқали коррупция ҳамда таъмагирликка чек қўйишни мақсад қилганмиз. Лекин бу тадбиркорларимизни масъулият, мажбурият ва жавобгарликдан озод этмайди.

Келгусида ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида зарур бўладиган 183 та санитария қоида ва меъёрини халқаро андазаларга мослаштиришни режалаштирганмиз.

Шунингдек, 2022 йилда тадбиркорлик субъектларида санитария қоида ва меъёрларига риоя этилиши тўғрисидаги маълумот беришни рағбатлантириш тизими жорий этилиши кўзда тутилган. Хизматимиз талабларига жавоб берадиган тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказмаслик амалиёти йўлга қўйилиши ҳам юқори самара беради.

Назорат олиб боришда эса хавфни таҳлил этиш механизмини жорий қилишнинг ягона электрон базаси яратилиши мақсадга мувофиқ. Бу орқали тадбиркорлик субъектлари санитария қоидалари ва нормаларига мослиги бўйича тоифаларга ажратилади. Шу аснода тегишли талабларга жавоб бермайдиган объектлардагина текшириш ўтказиш механизми ҳаётга татбиқ этилади.

— Юртимизда гижжа касалликларидан азият чекаётган болалар кам эмас. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бу муаммога қарши қандай курашмоқчи?

— Ушбу хасталик болаларнинг ақлий, жисмоний ва руҳий ривожланишига жиддий таъсир этиши исбот талаб қилмайдиган ҳолат. Бу эса фарзандларимизнинг турли касалликларга мойиллигини ошириб, келгусида қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Шу сабабли республикамиздаги
6 млн. нафар ўғил-қизни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, гижжа касалликларига қарши оммавий дегелминтизация тадбирларини ўтказишимиз зарур. Бу эса хасталик профилактикаси ва муолажасида сезиларли натижаларга эришишимиз учун асос бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соат 9:00га қадар овоз берган сайловчилар кўрсаткичи
——————-
Статистика проголосовавших избирателей по состоянию на 9:00
Президентликка номзодлар ўз сайлов участкаларида овоз беришди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари: "Сайловлар ўтган деб ҳисобланиши учун етарлича овоз берилди"

Марказий сайлов комиссияси соат 11:00га қадар овоз берган сайловчилар кўрсаткичини эълон қилди. Қайд этилишича, 24 октябрь куни соат 8:00 ва 11:00 оралиғида 6 669 552 нафар сайловчи овоз беришга улгурган. Бу умумий сайловчиларнинг 33,6 фоизини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса, сайлов ўтган ҳисобланади.

Демак жорий сайловлар ўтган деб ҳисобланади ва бу билан барча сайлов жараёни иштирокчиларини табриклаймиз», деди Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.

Қорақалпоғистон Республикасида 331 377 нафар (31,7 фоиз),

Андижон вилоятида 672 733 нафар (37,3 фоиз),

Бухоро вилоятида 380 751 нафар (34,2 фоиз),

Жиззах вилоятида 276 640 (35,1 фоиз),

Қашқадарё вилоятида 600 528 нафар (32,1 фоиз),

Навоий вилоятида 182 989 нафар (29,4 фоиз),

Наманган вилоятида 609 278 (36,8),

Самарқанд вилоятида 621 013 нафар (28,3),

Сирдарё вилоятида 177 338 нафар (35,9 фоиз),

Сурхондарё вилоятида 589 739 нафар (40,2 фоиз),

Тошкент вилоятида 496 729 нафар (27,6 фоиз),

Фарғона вилоятида 938 937 (41,1 фоиз),

Хоразм вилоятида 346 804 нафар (32,5 фоиз),

Тошкент шаҳрида 444 696 нафар (26,9 фоиз) сайловчи сайлов ҳуқуқидан фойдаланган.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
"Кўриб турганингиздек, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги 207 та сайлов участкасида ўрнатилган 414 та видеокамера сайловчиларнинг овоз бериш жараёнини ушбу матбуот марказида ўрнатилган маниторда, “saylov2021.uz” веб- сайтида ҳамда “Ўзбекистон 24” телеканалида тўғридан тўғри намойиш қилиб турибди.

Шуни алоҳида такидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайловда юксак сиёсий фаоликкни намоён этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса, сайлов ўтган ҳисобланади.

Ўзбекистон Ресрубликаси Президенти сайловини ўтказувчи Участка ва округ сайлов комиссияларидан олинган маълумотларга эътибор қаратсак, соат 11:00 га қадар сайловчиларнинг 6 млн 669 минг 552 нафари ёки 33, 6 фоизи овоз берди.

Демак, жорий сайловлар ўтган, деб ҳисобланади ва бу билан барча сайлов жараёни иштирокчиларини табриклаймиз
".

Бахром ҚЎЧҚОРОВ,
Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари
.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчилар иштироки тўғрисида ахборот
———
Информация об избирателях на выборах Президента Республики Узбекистан
———
Information about voter turnout at the elections of the President of the Republic of Uzbekistan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
101 яшар онахон 81 ёшдаги қизи билан президент сайловида овоз берди

Андижондаги сайлов участкасида 101 яшар Турсинхон Сирожиддинова 81 яшар қизи билан бирга овоз берди. Фарғона канали қурилишида иштирок этган онахон улуғ ёшда эканига қарамай ҳамон бардам ва тетик.

Манба: Kun.uz

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi