Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
63.2K subscribers
7.68K photos
3.08K videos
47 files
11.3K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
​​50 МИНГ НАФАРДАН ОРТИҚ ЎРТА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИ ОШИРИЛМОҚДА

Пойтахтимизда оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пункти ҳамширалари малакасини оширувчи тренерлар учун ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарда ҳамширалар малакасини ошириши учун танлаб олинган соғлиқни сақлаш ходимлари ва тиббиёт таълим муассасалари педагогларига мамлакатимиздаги бирламчи тиббиёт тизимидаги ўзгариш ва янгиланишлар, республикамиз бўйлаб жорий этилиши зарур бўлган янгича патронаж тизими ҳақида тўлақонли маълумот берилди.

— Президентимизнинг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида юртимиздаги бирламчи тиббиёт муассасаларидаги ўрта тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш жараёни бошлаб юборилди, — дейди Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамширалик иши бўйича бош мутахассиси Рихси САЛИХАДЖАЕВА. — Келтирилган ҳужжатларга биноан мамлакатимизда ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари бор оилаларга алоҳида патронаж ҳамшираси бириктирилиши, мамлакатимизда босқичма-босқичма патронажнинг универсал-прогрессив модели жорий этилиши кўзда тутилган. Бунинг учун эса, аввало, ҳудудлардаги ҳамширалар малакасини ошириш, патронажнинг универсал-прогрессив модели ҳақидаги билим ва кўникмаларини шакллантириш талаб этилади.

Халқаро ташкилотлар тавсияси ҳамда мамлакатимиздаги етук тиббиёт мутахассислари ёрдамида ушбу йўналишда бир қатор ўқув қўлланма ва маърузалар тайёрланди.

Бугунги кунда улар асосида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар марказларида танлаб олинган малакали соғлиқни сақлаш ходимлари, тиббиёт таълим муассасалари педагоглари учун ўқув-семинар машғулотлари ўтказилмоқда.

Ушбу мутахассислар ҳудудларга бўлиниб, оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пункти ўрта тиббиёт ходимлари малакасини оширади. Ушбу жараёнда 50 минг нафардан ортиқ ҳамшира қамраб олинади.

Семинарда қайд этилганидек, патронажнинг универсал-прогрессив модели бугунги кунда халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган кўпгина ривожланган мамлакатлар қўллайдиган тиббий хизмат тури ҳисобланади.

Ушбу механизм “хонадонга ташрифлар”ни ўз ичига олувчи аралаш модел бўлиб, ундан универсал ва мақсадли қамровни амалга оширишда фойдаланилади. Янгича тизим, албатта, аҳолига янада сифатли ва кенг қамровли тиббий хизмат кўрсатишда қўл келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Вакцинация бошлангандан бери юртимизда жами 887 минг нафардан ортиқ юртдошимиз коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

❗️9 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 128992 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 95915 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 18026 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 15051 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 4743886 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 2865022 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1405074 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 473790 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 887322 нафарни ташкил қилмоқда.

📊9 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (23747 доза),
📌Наманган вилояти (18009 доза),
📌Андижон вилояти (12873 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 592245 доза,
📌Фарғона вилоятида 583639 доза,
📌Андижон вилоятида 543985 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
❗️Кеча юртимизда 467 нафар кишида коронавирус, 259 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 9 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115478 (+467) нафарни ташкил этмоқда
.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌27 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌19 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌35 нафари Жиззах вилоятида,
📌21 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌10 нафари Навоий вилоятида,
📌25 нафари Наманган вилоятида,
📌29 нафари Самарқанд вилоятида,
📌17 нафари Сирдарё вилоятида,
📌21 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌26 нафари Фарғона вилоятида,
📌17 нафари Хоразм вилоятида,
📌41 нафари Тошкент вилоятида,
📌164 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 259 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 65 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 48 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 31 нафар,
🔹Навоий вилоятида 11 нафар,
🔹Наманган вилоятида 35 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 50 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 32 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 60 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 110759 (+382) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 767 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкент шаҳар “Тез ёрдам” хизмати аҳолига қандай ёрдам кўрсатмоқда? Чақириқларни тезкор қабул қилиш, беморларга ўз вақтида сифатли тез ёрдам бериш борасида қандай ишлар қилинмоқда?

Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси CALL-маркази бўлим бошлиғи Насиба МАҲМУДОВА "Замон" информацион дастури журналистларига шу ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, станциядаги қизғин иш жараёни ҳақида ҳам ушбу лавҳадан маълумот олишингиз мумкин.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​БОЛАЛАРДАГИ НАФАС АЪЗОЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ: ТАСНИФЛАР, ТАҲЛИЛЛАР, ДАВО ЧОРАЛАРИ! (1-Қисм)

Ҳозирда болалар касалликларига эътибор ҳар қачонгидан ҳам ошиб боряпти. Бунга бир томондан аҳолининг тиббий маданияти юксалганлиги сабаб бўлса, бошқа томондан атроф-муҳит таъсирида болаларда айрим касалликлар кучайиб бораётганини сабаб қилиб келтириш мумкин. Улар орасида нафас олиш аъзолари касалликларининг салмоғи юқорилиги болалар пульмонологлари олдига жиддий масалаларни қўймоқда. ССВ болалар бош пульмонoлоги, тиббиёт фанлари доктори Фурқат Шамсиев билан шу масалалар ҳақида суҳбатдашдик.

— Болалар нафас аъзолари касалликларига нималар киради?

— Болаларда нафас аъзолари касалликлари бир неча гурухга бўлинган бўлиб, уларга инфекцион-яллиғланиш билан кечадиган ўткир ва сурункали касалликлар, аллерик касалликлар, чақалоқлик даврида ривожланган, туғма ва наслий касалликлар киради.

Инфекцион-яллиғланиш билан кечадиган ўткир ва сурункали касалликларга юқори ва пастки нафас аъзолари касалликлари киради. Юқори нафас аъзоларидан кўпрок ринит, фарингит, тонзиллит, отит, синусит, ларингит; пастки нафас аъзолари касалликларидан эса трахеит, бронхит (ўткир, сурункали, обструктив, қайталанувчи), бронхиолит, пневмония, плеврит, бронхоэктатик касалликлар учрайди.

Аллергик касалликларга бронхиал астма, чақалоғлик даврида ривожланган касалликларга бронх-ўпка дисплазияси, Вильсон-Микити синдроми каби хасталикларни киритиш мумкин.

Наслий касалликларга ўпканинг идиопатик диффуз фибрози, идиопатик ўпка гипертензияси, ўпканинг альвеоляр микролитиази, картагенер синдроми, муковисцидоз, альфа-1 антитрипсин танқислиги каби қатор касалликлар киради.
Туғма касалликларга эса ўпканинг ривожланиш нуқсонларини киритишимиз мумкин.

— Уларнинг хавфлилик даражалари ҳам турлича, шундай эмасми?

— Албатта, юқорида тилга олинган ҳар бир хасталикнинг хавфлилик даражаси ҳар хил. Баъзилари енгил шаклда кечса, аксариятининг хавфлилик даражаси анча юқори.

Нафас олиш тизимининг асосий вазифаси — организмни кислород билан таъминлашдир. Бу тизимнинг бирор бўғинида шикастланиш кузатилса, бутун тизим ишдан чиқиши мумкин, бу эса организмда кислород етишмаслиги (гипоксия)га ва ундан кейин қайтариб бўлмайдиган жараёнларни юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Бола организмида гипоксиянинг келиб чиқишига тўхталсак, биринчидан, бу боланинг нафас йўллари анатом-физиологик хусусиятларига боғлиқ бўлса, иккинчидан, нафас йўллари ўта сезувчан бўлиб, турли инфекция, аллерген ёки бошка қўзғатувчига дарров гиперсезгирлик реакциясини бериб, нафас сиқиши, ҳансирашга олиб келиб, боланинг хаётига хавф туғдириши мумкин. Юқорида санаб ўтилган касалликларнинг барчаси озми-кўпми боланинг ҳаётига хавф туғдиради.

Айниқса, ўткир бронхообструкция, ўпкада газлар алмашунивининг бузилиши, нафас қисиш хуружи (астматик статус) ва бошқа ҳолатлар ўткир нафас етишмовчилиги натижасида боланинг ҳаёти учун ўта хавфли хисобланади.

— Болалардаги пульмонолгик касалликларнинг енгил даражаларини уй шароитида даволаш имкони қай даражада?

— Болаларда нафас олиш аъзолари касалликларининг енгил даражасини даволашни уй шароитида ҳам ташкил қилиш мумкин. Даволаш жараёни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган даволаш стандартлари асосида участка шифокори назоратида олиб борилиши керак. Ота-оналар боласига ўз вақтида дориларни бериб, касалликнинг кечиши ҳақида участка шифокорига маълумот бериши керак. Уйда хоналарни тез-тез шамоллатиб, тозаликка риоя қилиб, боланинг ёшига мос витамин ва минералларга бой махсулотлар билан тўғри овқатлантириш, кўп суюқлик ичириш керак. Болага тўғри нафас олишни, ва нафас олиш гимнастикасини ўргатиш лозим. Сурункали касалликлари бор болаларга эса касаллик хуружи пайтида уй шароитида ингаляция(дори моддаларини нафас йўлларига киритиш)ни ёки нафас олишга ёрдам берувчи қурилма (небулайзер)дан фойдаланишни ҳам ўргатиш керак. Бола тузалгандан кейин унга шахсий гигиена қоидаларини, соғлом турмуш тарзига риоя қилишни тушунтириб бориш зарур бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ПОЙТАХТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН ДАВОЛАНАЁТГАН 13 НАФАР ҲОМИЛАДОР АЁЛ ФАРЗАНДЛИ БЎЛДИ

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар, шунингдек, ҳомиладор, туғруқдаги ва туққан аёлларни даволашга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда.

Жумладан, бугунги кунда пойтахтимиздаги 3-сонли туғруқ мажмуасининг тиббиёт ходимлари ҳам коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларни даволашда бор тажриба ва билимини ишга солишмоқда. Бу ерда ҳомиладор, туғруқдаги ва туққан аёлларда коронавирус инфекциясини ташҳислаш ва уларни даволашда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида ягона тизим ҳамда услубий ёндашув жорий этилган.

Ушбу тиббиёт муассасасида қувончли воқеа юз берди. Сўнгги 10 кун давомида бу ерда даволанаётган 13 нафар аёл фарзандли бўлди. Она ва болаларнинг аҳволи шифокорлар томонидан доимий назорат остида.

Тўғриси, ҳар бир ҳомиладор аёл коронавирус инфекцияси уни ҳам четлаб ўтмаганини билгач, биринчи навбатда, ўзи эмас, балки туғилажак фарзанди ҳақида қайғуради. Билимли ва маҳоратли тиббиёт ходимларининг меҳнати самараси ўлароқ, эсон-омон дилбандини бағрига босган оналар бугун ўзларини энг бахтли инсон, деб ҳис қилаётганлари табиийдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​БОЛАНГИЗ ЭРКИН НАФАС ОЛСИН ДЕСАНГИЗ...

ССВ болалар бош пульмонoлоги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиев билан суҳбат (2-қисм)

— Ўзбекистонда ёш болаларнинг ўпка касалликлари билан касалланиш салмоғи нисбатан юқори экан, бунга сабаб нима ва бу ҳолатнинг олдини олиш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?

— Ўзбекистонда болаларда ўпка касалликларини кўпайишига бир неча омиллар сабаб бўлмоқда. Биринчидан, ҳаво-томчи йўли билан юқадиган вирусли инфекциялар кўпайган вақтда болани шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилмаслиги, ҳимояловчи воситаларни тўғри ишлатмаслиги.

Ота-оналар томонидан фарзандини уйда тўғри даволамаслиги, касал бўлса ҳам боғча, мактабларга юбориб бошқа соғлом болаларга инфекцияни юқтириши, болада сурункали инфекция ўчоқларини вақтида бартараф этмаслиги, тўғри овқатлантирмаслик, боланинг руҳий зўриқиши, чиниқмаслик, кам ҳаракатлилик, узоқ вақт ёпиқ хоналарда ўтириши ва вирусли касалликлар эпидемияси вақтида вакцинация қилинмаслиги касалланишнинг кўпайиш сабабларидан деб ўйлайман.

Бу ҳолатни олдини олиш учун ота-оналар фарзандига шахсий гигиена қоидаларини ўргатиб, ҳимояловчи воситалар билан таъминлаб, уларни қўллашни ҳам ўргатиши керак. Тўғри овқатлантириш, чиниқтириш, ҳарактларини кўпайтириш ва ўз вақтида вакцинация ишларини олиб бориш зарур, деб ўйлайман.

— Ота-оналар болаларни қанча вақт оралиғида пульмонолог назоратидан ўтказиб туришлари керак?

— Болада нафас олиш аъзоларидан шикоят бўлмаса, бир йилда бир марта болалар пульмонологи томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади. Агар болада нафас олиш аъзоларининг ўткир ёки сурункали касалликлари бўлса, унда участка шифокори томонидан белгиланган режа асосида болалар пульмонологи кўригидан ўтиб, маълум вақт тиббий назоратда бўлиши керак.

— Нафас аъзолари енгил касалланган болалар ҳам боғча ва мактабларга қатнайдилар. Асосий вақти уйдан узоқда ўтади...

— Аввало, нафас аъзолари касалликлари билан касалланган болаларни ота-оналар мактабгача таълим муассасаларига ва мактабларга юбормасликлари лозим, чунки енгил касалланган бўлса ҳам улар юқумли ҳисобланадилар. Бундай ҳолатларда бола нафақат ўзини, балки ён атрофидаги инсонлар ва тенгдошларини ҳам касалликдан ҳимоя қилиши лозим.

Илмий текширувлар шуни кўрсатадики, болалар 17 фоиз аденовирус ташувчи ва 18 фоиз микоплазма ташувчи бўлиб ҳисобланади. Бола касалланган даврда кўпроқ суюқлик ичиши, яхши овқатланиши, доимий ҳимояловчи ниқобда юриши, гигиеник қонун қоидаларга риоя қилиши, қўлни совунлаб ювиши ёки антисептик воситалар билан қўлни мунтазам равишда дезинфекция қилиши, умумий идиш-товоқлардан фойдаланмаслик, йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпиши, одам кўп ва гавжум бўлган жойларга бормаслиги керак.

— Пульмонологик касалликлар онадан болага ўтадими?

— Ҳозирги кунда ота-оналар фарзанд туғилишидан олдин, ушбу муҳим қадам олдидан ўз соғлигини тартибга солиб, фарзандини эҳтимолий касалликлардан ҳимоя қилишга интилмоқда. Шунга қарамай, бола ота-онадан кўплаб касалликларни юқтириши мумкин ва биринчи навбатда, бу онадан ўтадиган касалликлардир. Болага онадан ирсий, юқумли, вирусли ва эндокрин касалликлар ўтиши мумкин.

Масалан, пульмонологик касалликлардан бронхиал астмани олайлик. Агар онада бронхиал астма бўлса, болага ўтиш эҳтимоли 40 фоизни ташкил этади. Агар ушбу касаллик ҳам отада, ҳам онада бўлса, боланинг касалланиш эҳтимоли 80 фоизни ташкил этади. Бу кўпинча аллергик касалликларга мойиллиги юқори бўлган оилаларда кузатилади. Шунингдек, ирсий касалликлардан муковисцидозда ҳам шу касаллик генини ташувчи бўлган ота-онадан 25 фоиз ҳолатда хасталикка мойил бола туғилади. Аммо шуни унутмаслик керакки, боланинг эркин нафас олишида энг муҳим омил тўғри парваришдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
2021 ЙИЛНИНГ 6 ОЙИДА КАРДИОЛОГИЯ МАРКАЗИ ПОЛИКЛИНИКАСИГА БЕМОРЛАР ҚАТНОВИ 57 МИНГ НАФАРДАН ЗИЁДНИ ТАШКИЛ ЭТДИ

Аҳолига малакали кардиологик хизмат кўрсатиш, энг сўнгги ва замонавий даволаш ва диагностика усулларини амалиётга кенг татбиқ этишда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази юртимиздаги энг кўзга кўринган тиббиёт муассасаларидан бири саналади.

Бу ерда шифокор ва беморлар учун яратилган шароитлар, муассасанинг моддий-техника базаси ҳақида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази маслаҳат поликлиникаси мудири Ойбек Ўринов ССВ Матбуот хизматига сўзлаб берди.

— Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази 2003 йил 2 февралда ташкил этилган, — дейди Ойбек Ўринов — Диагностиканинг замонавий усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш ва юрак қон-томир касалликлари билан оғриган беморларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, мавжуд тиббий асбоб-ускуналарнинг мунтазам янгиланиб туриши ва модернизация қилишни таъминлаш, дунё миқёсидаги тиббиёт ютуқларини амалиётга кенг татбиқ этиш, асосий юрак қон-томир касалликлари (юрак ишемик, миокард инфаркти, юрак аритмияси, артериал гипертония)га дучор бўлган беморларни профилактика қилиш марказ фаолиятининг муҳим йўналишлари сифатида белгиланган.

Айтиш лозимки, марказ таркиби илмий-тадқиқот лабораториялари, 241 ўринга мўлжалланган стационар ва 250 қатновга мўлжалланган маслаҳат поликлиникасидан иборат. Муассасада замонавий даволаш ва диагностика ускуналари билан жиҳозланган 13 та ихтисослаштирилган бўлим фаолият юритади ва у ерда жаҳон андозаларига мос равишда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилади.

Шунингдек, бу ерда бемор касаллик тури ва даражасига қараб, муолажа қабул қилади. Унга кўра, айни пайтда марказда шошилинч кардиология, юрак ишемик касаллиги, юрак аритмияси, қон айланиши етишмовчилиги ва юракнинг нокоронароген патологияси, артериал гипертония, кардиоцеребрал патология, реабилитация, юракнинг мураккаб аритмияларини ЭФИ-диагностикаси ва жарроҳлик усули билан даволаш, рентгенэндоваскуляр жарроҳлик, умумий кардиология, кардиометаболик бузилишлар, кардиожарроҳлик бўлимлари фаолият кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, муассасада функционал диагностика, юрак қон-томир касалликлари эпидемиологияси ва профилактикаси, биокимё, ташкилий-услубий бўлим ҳам ташкил этилган.

Таъкидлаш лозимки, 2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида марказнинг маслаҳат поликлиникасига беморлар қатнови 57 минг нафардан зиёдни ташкил этиб, 15 минг нафардан ортиқ бемор шифокор кўригидан ўтган.

Шунингдек, ҳар йили марказда 8 минг нафардан ортиқ бемор стационар шароитда ўз саломатлигини тиклаш имконига эга бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 485 нафар кишида коронавирус, 274 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 10 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115963 (+485) нафарни ташкил этмоқда
.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌51 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌16 нафари Андижон вилоятида,
📌22 нафари Бухоро вилоятида,
📌36 нафари Жиззах вилоятида,
📌19 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌9 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌35 нафари Самарқанд вилоятида,
📌18 нафари Сирдарё вилоятида,
📌25 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌19 нафари Фарғона вилоятида,
📌14 нафари Хоразм вилоятида,
📌52 нафари Тошкент вилоятида,
📌154 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 274 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 54 нафар,
🔹Андижон вилоятида 24 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 15 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 51 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
🔹Навоий вилоятида 11 нафар,
🔹Наманган вилоятида 16 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 92 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 29 нафар
🔹Фарғона вилоятида 56 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 39 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 111189 (+430) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 771 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Вакцинация бошлангандан бери юртимизда жами 902 минг нафардан ортиқ юртдошимиз коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

❗️10 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 114061 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 86772 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 14178 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 13111 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 4857947 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 2951794 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1419252 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 486901 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 902593 нафарни ташкил қилмоқда.

📊10 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (21180 доза),
📌Наманган вилояти (16813 доза),
📌Самарқанд вилояти (13520 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 609058 доза,
📌Фарғона вилоятида 604819 доза,
📌Андижон вилоятида 556693 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
​​БОЛАЛАРДА НАФАС АЪЗО КАСАЛЛИКЛАРИНИТ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН ҚАНДАЙ ДОРИ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИЛАДИ?

ССВ болалар бош пульмонoлоги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиев билан суҳбат
(3-қисм)

— Касалликдан даволаниб чиққан бола улғайгач, касалликлар асорати қайталамайдими?

— Бу боланинг қандай касаллик билан касалланганига боғлик. Енгил респиратор касалликлар билан касалланган болаларда кейинчалик деярли ҳеч қандай асоратлар кузатилмайди. Аммо иммун тизими сустлашган ва ҳамроҳ касалликлари бўлган болаларда асоратлар учраш эҳтимоли юқори. Болаларда қон айланиш ва ҳимоя тизимининг яхши ривожланганлиги сабабли касалликнинг сурункали шаклига ўтиши кам учрайди, лекин бола атрофдаги одамлардан доимий равишда “бактериал озиқланиш” оладиган бўлса, сурункали касаллик хавфи бир неча бор ортади.

Шунинг учун касалликни болаларда ўз вақтида даволаниши келажакда (улар катта бўлганда) бир қатор ички аъзо ва тана тизимларининг оғир асоратлари профилактикаси бўлиб хизмат қилади.

— Болалар нафас аъзолари касалликларини даволаш жараёнида қандай препаратлар қўлланилади? Улар орасида шифокор ретцептисиз бериладиганлари ҳам борми? Нега?

— Нафас олиш аъзолари касалликларида қўлланиладиган дори воситалари турли ва мураккаб характерга эга бўлиб, касалликнинг сабабларини енгишга (этиотроп терапия), касаллик аломатларини йўқотишга (симптоматик терапия), шунингдек, тана аъзолари тизимини тиклашга (қўллаб-қувватловчи терапия) қаратилган дори воситаларидир. Муайян касалликни даволаш учун дори воситалари индивидуал танланади ва беморнинг ташхисига, аҳволига қараб фақат шифокор томонидан белгиланади.

Ҳозирда балғамнинг ёпишқоқлигини пасайтирадиган ва унинг реологик хусусиятларини яхшилайдиган дори воситалари — мукоактив дорилар воситалари (муколитиклар, балғам кўчирувчи) кенг қўлланилади.

Бугун ҳужайра ичидаги патогенлар, микроорганизм бирикмалари, антибиотикларга чидамли бўлган бактериал штаммлар сони ортиб бораётгани хеч кимга сир эмас.

Бошқа томондан, антибактериал дори воситаларини тайинлашда болаларда аллергик касалликлар сонининг доимий ўсиб боришини ва антибактериал дориларга аллергик реактцияларни ҳисобга олиш лозим. Шунинг учун антибактериал дори воситаларини тайинлашда қатъий қонун-қоидаларга риоя қилиш зарур. Антибактериал дори воситалари фақатгина рецепт билан берилишини таъминлаш керак, чунки кўпгина оналар фарзандларига шифокор билан маслаҳатлашмасдан антибактериал дори воситаларини нотўғри қўллаши натижасида антибиотикларга чидамли бўлган бактериал штаммларнинг кўпайишига ва болани оғир аҳволда шифохонага олиб келинишига сабаб бўлади. Шунга асосланиб, сўнгги йилларда болаларда нафас аъзолари касалликларини даволашда машҳур бўлган пенициллин ва цефалоспоринларга самарали алтернатив бўлган янги замонавий макролидли антибиотиклардан тобора кўпроқ фойдаланилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЭНДИЛИКДА КАРДИОЛОГИЯ БЎЙИЧА ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИК ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ ВИЛОЯТЛАРДА ҲАМ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

Соғлиқни сақлаш соҳасига қаратилаётган юксак эътибор туфайли эндиликда юртимизда ҳам юрак касалликлари бўйича бир қанча мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Бу ҳақида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид ФОЗИЛОВ ССВ Матбуот хизматига сўзлаб берди.

— Дарҳақиқат, тиббиёти ривожланган хориж давлатларида амалга ошириладиган энг мураккаб жарроҳлик амалиётлари бугунги кунга келиб, мамлакатимиз клиникаларида ҳам сифатли бажарилмоқда, — дейди Х.ФОЗИЛОВ. — Жумладан, айни кунда марказимизда коронароангиография – юрак тожсимон артерияларининг торайган қисмларини аниқлаш, уларга стент (найча) ўрнатиш, юракнинг мураккаб аритмияларини электрофизиологик усулда диагностика қилиш ва даволаш – радиочастотали абляция (РЧА) ва юрак блокадаларида электрокардиостимулятор ўрнатиш, юрак ишемик касаллигининг оғир турларида аорта коронар шунтлаш, юрак порокларини жарроҳлик усули билан тиклаш, юрак клапанларини протезлаш каби очиқ усулдаги амалиётлар ва 3D тораскопик ускунаси ёрдамида мураккаб кичик инвазив операциялар амалга оширилмоқда.

Эътиборлиси, бундай юқори технологик даволаш усуллари нафақат пойтахтимиз, балки вилоятларда ҳам сифатли йўлга қўйила бошлади. Хусусан, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларида коронарография ва стентлаш амалиётлари ўтказилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, марказимизда амалга оширилаётган юқори технологик даволаш усулларининг сони, сифати ва кўлами йилдан йилга ортиб бормоқда. Булар сирасига юрак клапанларини эндоваскуляр усулда протезлаш, юрак қоринча ва бўлмачалари тўсиғидаги туғма нуқсон – тешикларни кўкрак қафасини очмасдан, периферик томирлар орқали кириб, окклюдер ёрдамида беркитиш, АКШ операциясини ишлаб турган юракда амалга ошириш ва бир нечта шунт қўйиш каби ўта мураккаб операциялар киради.

Шунингдек, бир вақтнинг ўзида юракда икки ва ундан ортиқ ўта мураккаб операцияларни ўтказиш, яъни АКШ + юрак клапанларини протезлаш + юрак мушаклари деворини пластика қилиш + юрак қоринча ва бўлмачалари ичидан ивиб қолган тромбни олиб ташлаш ҳамда бўлмачалар хилпиллаши (РЧА), мураккаб юрак етишмовчилиги, дилятацион кардиомиопатияда ресинхрозирловчи терапияни амалга ошириш (СРТ) каби жарроҳлик операциялар ҳам муваффақиятли ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, марказнинг “Электрофизиологик текширувлар ва юрак ритми бузилишларининг мураккаб турларини хирургик даволаш” бўлимида:

📌электрокардиостимулятор имплантацияси;

📌юрак ресинхронлаштирувчи қурилмалар (СRT-D ва CRT-P) имплантацияси;

📌ҳаётга хавф солувчи қоринчалар аритмияларда ИКД имплантацияси;

📌чап бўлмача қулоқчасига окклюдер имплантацияси;

📌юрак ичи электрофизиологик текширувлари;

📌бўлмачалар экстрасистолияси радиочастотали абляцияси амалиёти;

📌қоринчалар экстрасистолияси радиочастотали абляцияси амалиёти;

📌WPW синдроми радиочастотали абляцияси амалиёти;

📌бўлмачалар тахикардиясининг радиочастотали абляцияси амалиёти;

📌атриовентрикуляр тугунли реципрок тахикардияларнинг (АВТРТ) радиочастотали абляцияси каби юқори технологик амалиётлар бажарилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча юртимизда 458 нафар кишида коронавирус, 297 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 11 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 116421 (+458) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌43 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌17 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌56 нафари Жиззах вилоятида,
📌17 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌9 нафари Навоий вилоятида,
📌21 нафари Наманган вилоятида,
📌39 нафари Самарқанд вилоятида,
📌16 нафари Сирдарё вилоятида,
📌33 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌29 нафари Фарғона вилоятида,
📌17 нафари Хоразм вилоятида,
📌44 нафари Тошкент вилоятида,
📌102 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 297 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

🔹Бухоро вилоятида 19 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 63 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
🔹Навоий вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 42 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 40 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 63 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 35 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 45 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 111514 (+325) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 774 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
​​БОЛАЛАРНИ НАФАС ОРГАНЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ОТА-ОНАЛАР УЧУН ТАВСИЯЛАР

👨🏻‍🔬Фурқат Шамсиев,
ССВ болалар бош пульмонoлоги,
тиббиёт фанлари доктори, профессор:

⚡️Гигиеник қонун-қоидаларга риоя қилиш ва фарзандларига ўргатиш, қўлни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан мунтазам равишда дезинфекция килинг;

🔕юзларини қўл билан кўп ушламасликка ўргатинг;

🏘Хоналарни доимий равишда шамоллатиб туринг;

⚠️ Болаларга йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпишни ўргатинг;

👫 Фарзандларингизга касал бўлган болалар олдига яқин келмасликни уқтиринг;

💡Ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни тушунтиринг;

🏢 Агар фарзандлари касал бўлиб қолган бўлса, мактабгача таълим муассасасига ёки мактабга юбормаслик лозим;

📌Шунингдек, болани тўғри ва рационал овкатланиши, сурункали инфекция ўчоқларини бартараф этиш ва чиниқтириш турли хил касалликларни олдини олишга ёрдам беради;

💊Болага қўшимча D витаминининг сувли эритмаси (Аквадетрим), аскорбин кислотаси, цинк ва селен моддалари, камқонликни даволаш мақсадида темир препаратлари тавсия этилса, нафас йўллари касалликларига қарши курашиш кучини оширишга ёрдам беради.

💉Грипп мавсуми бошланганда вакцинация ишларини олиб бориш хам яхши самара беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 186 миллион нафардан ортиқни ташкил қилмоқда

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (12.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈186 миллион 800 минг нафардан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 031 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда 33,853 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,874 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,089 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,874 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (5,713 миллиондан ортиқ).

💉Дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 436 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В мире количество зараженных COVID-19 составляет более 186 млн

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:21 часов по ташкентскому времени 12 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 186 млн 800 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 031 тысяча скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где более 33,853 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 30,874 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,089 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,874 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (5,713 млн).

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 436 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим акцияси доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.

“Бугун эрталабдан тўғри Янгийўл шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникага бориб, эл қатори коронавирусга қарши ўзбек-хитой олимлари ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олдим. Ҳаммаси жойида“, — деб ёзади у ўзининг Телеграм саҳифасида.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали ўз фаолиятини юксак халқаро мезонлар асосида ташкил этгани билан бошқа ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларидан фарқ қилади. Бунинг натижасида ушбу муассаса юрак касалликлари бўйича диспансер назоратида турган вилоятнинг 220 минг нафар фуқароси билан бир қаторда, бошқа вилоятлар, ҳаттоки қўшни мамлакатлардан келган беморларга ҳам сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Бу натижага эришишда марказда фаолият олиб бораётган малакали мутахассисларнинг ҳиссаси беқиёс. Улар орасида бир неча йиллар чет эллардаги нуфузли тиббиёт муассасаларида ишлаб, тажриба орттирган ва ҳар қанча юқори маош ҳамда халқаро карьерага эга бўлиш имкони бўлса ҳам, юртимизга қайтиб, ўз халқи учун хизмат қилишни танлаган ватандошларимизнинг борлиги қувонарли, албатта.

"Ўзбекистон 24" телеканали ижодкорларининг ушбу репортажи шундай самарқандлик шифокорлар фаолиятига бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЭНГ ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИК ОПЕРАЦИЯЛАРДАН БИРИ МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИЛК БОР КАРДИОЛОГИЯ МАРКАЗИДА ЎТКАЗИЛГАН

Барча соҳаларда бўлгани каби юксак салоҳиятли ва рақобатбардош кадрлар тиббиёт тизими ривожида муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида ҳам кадрлар потенциалини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хўш, бугун марказда фаолият олиб бораётган тиббиёт мутахассислари таркиби ва уларнинг малакаси қандай? Муассасанинг моддий-техник базаси бугунги кун талабларига жавоб берадими?

ССВ Матбуот хизмати шу ва шу каби саволлар билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари доктори Ислом Шариповга мурожаат қилди.

— Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази кадрлар таркибидан илмий салоҳияти юқори бўлган олимлар, илмий изланувчилар ҳамда кўп йиллик тажрибага эга бўлган 100 нафар кардиолог ўрин олган, — дейди И. Шарипов. — Булар ичида 1 нафар академик, 4 нафар профессор, 17 нафар тиббиёт фанлари доктори, 31 нафар тиббиёт фанлари номзоди бўлиб, улар кардиологиянинг турли йўналишларини чуқур ўрганган ва илмий хулосалари амалиётга татбиқ қилинган етук мутахассислардир.

Айтиш мумкинки, айни пайтда марказни янги тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, бу орқали беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида давлат томонидан соҳага катта маблағ ва чет эл сармоялари йўналтирилмоқда.

Жумладан, яқин йилларда марказимизга Германиянинг KFW банки томонидан ажратилган кредит маблағларидан 3,5 миллион евро ҳисобига Рентген эндоваскуляр ускунаси харид қилинди. Шу билан бирга, жарроҳлик бўлимига Нидерландиянинг “Philips Allura Xper FD20” фирмасида ишлаб чиқарилган замонавий универсал ангиография ускунаси, электрофизиологик текширувлар учун “BARD” системаси, “SIEMENS ARCADIS AVANTIC” ҳаракатланувчи С-ёйи ангиография ускунаси, радиочастотали генератор, кардиохирургик ускуналар тўплами, сунъий қон айланиш системаси, сунъий нафас олиш аппарати ва бошқа юқори технологик тиббий жиҳозлар ўрнатилди.

Натижада бугунги кунда марказда юқори технологик усул – радиочастотали абляция (РЧА) ва юрак блокадаларида электрокардиостимуляция (ЭКС) усуллари амалга оширилмоқда.

Айтиш мумкинки, радиочастотали абляция усули – кардиологик беморларни даволашда қўлланиладиган халқаро стандартларга мос энг юқори технологик усул ҳисобланиб, бундай операциялар Марказий Осиёда илк бор ушбу марказда ўтказилган.

Шунингдек, жорий йил бошида Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб, марказимизда ишлаб турган юракда аортал клапан ва юракдан чиққан аортанинг проксимал қисмини протезлаш амалиёти бажарилди.

Таъкидлаш лозимки, бундай жарроҳлик операциялари бугунги кунда АҚШ, Хитой ва Туркия каби дунёнинг саноқли мамлакатларида режали асосда бажарилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ ТУГАТИЛИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ТАРҚАЛГАН ХАБАРЛАР ҲАҚИҚАТГА ЗИД

Айрим ижтимоий тармоқларда яқинда Республика махсус комиссия томонидан киритилган карантин чекловлари тугатилиши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалди.

Республика махсус комиссияси томонидан бир қатор чекловлар билан бирга кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар муассасаларнинг 08:00 дан 20:00 гача ишлашига рухсат берилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуни маълум қиладики, ушбу тартиблар Республика махсус комиссияси томонидан маълум бир муддат учун қабул қилинган эмас, яъни эпидемиологик вазият барқарорлашганда ушбу чекловлар бекор қилинади. Аммо ҳозирда уларга ҳеч қандай ўзгариш киритилмаган.

Агар карантин қоидаларига оид бирор ўзгариш киритилса, буни Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий саҳифалари орқали эълон қилинади. Шундай экан, юртдошларимиздан ва айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз ва тасдиқланмаган хабарлар тарқатмасликларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси ҳар иккала
комплексида беморлар учун бир хил шароит яратилган

Ижтимоий тармоқларда тарқалган коронавирус кўпайганлиги ва Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида Зангиота 1-сон юқумли касалликлар муассасасига қараганда беморлар яхши парвариш қилинмаётгани ҳақидаги аудио хабар ҳақиқатга зид.

Маълумки, коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирлари асосида қурилган Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси 2 та йирик даволаш комплексини ўз ичига олади. Уларни барпо этишда юқумли касалликлар хусусияти ва замонавий тиббиёт талаблари инобатга олинган бўлиб, ҳар икки муассаса жами 4 минг ўринга мўлжалланган.

Шифохоналар лабораториясида вирусология, биокимё ва иммунология, микробиология, паразитология бўйича энг илғор аппаратлар ўрнатилган. Масалан, амалдаги полимер занжирли реакция ускунаси 5 соатда ўртача 40 нафар кишига ташхис қўйса, бу ердаги замонавий жиҳозлар 2 соатда 90 та намунани аниқлаш имкониятига эга.

Ҳар икки даволаш муассасасида ҳам бир хилда экспресс-тест усулида қондаги антитаначаларни 10 дақиқада аниқлаш имкони яратилган. Бундан ташқари, полимер занжирли реакциянинг антиген экспресс тести ҳам йўлга қўйилган. Шунингдек, ҳар икки комплекснинг қабул-диагностика бўлимида мультиспирал компьютер ва магнит резонанс томография, рақамли рентген ҳамда замонавий ультратовуш диагностикасини бир вақтнинг ўзида бажариш мумкин.

Алоҳида қайд этиб ўтиш керакки, стационар жойларнинг барчаси боксланган ва ҳар бир хонадаги ҳаво бошқасига ўтмайди. Палаталарга кириб-чиқиш, хизмат кўрсатиш алоҳида бўлиб, келган касаллар қабул бўлимидан тамбур орқали тўғридан-тўғри палатага жойлаштирилади.

Барча корпуслар, бўлинмалар яшил, сариқ ва қизил йўлаклар билан ажратилган. Бу эса ташхиси ноаниқ бўлганлар, врачлар ва бошқа хизматчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.

Юқорида санаб ўтилган шарт-шароит ва замонавий тиббий жиҳозлар Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасининг ҳар иккала комплексида ҳам бир хил таъминланганлиги баробарида тиббиёт ходимларининг билим, малака ва тажрибаси ҳам талаб даражасида.

Айни пайтда икки муассасада ҳам беморларга шифокорлар томонидан “COVID-19” коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик тавсиялар”нинг охирги нашрига биноан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi