Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
63.1K subscribers
6.7K photos
2.6K videos
46 files
10.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
🔺Бугун мамлакатимизда 189 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 169 нафари Карантин муассасаларида, 13 нафари аҳоли орасида (шундан 5 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Бухоро вилоятида, яна 3 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Сурхондарё вилоятида), қолган 7 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 35 нафар фуқаро соғайди. Шундан 31 нафари Тошкент шаҳридаги, 4 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5682 нафар бемордан 4131 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1532 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 28 636 нафар, стационар карантинда эса 22 055 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 18 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5697 (+15) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 6 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4131 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1547 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
17 ИЮНЬ КУНИ 13 НАФАР АҲОЛИ ОРАСИДА, ЖУМЛАДАН, БАНКИР, ТЕРГОВЧИ, ТИББИЁТ ХОДИМИ, ИШЧИ ВА БОШҚА МУТАХАССИСЛАРДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАН


Ўтган кунлар давомида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатларини кузатадиган бўлсак, одамлар кўп мурожаат этадиган ташкилотларда ва ижтимоий фаол фуқароларда касаллик қайд этилаётганини кўриш мумкин. Бу эса жамоат жойлари ҳамда одамлар серқатнов ташкилотларда касалликни юқтириб олиш хавфи юқори эканини кўрсатмоқда.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, 16 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 230 нафар беморнинг 20 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, кеча 17 июнь куни эса 189 нафар бемордан 13 нафари аҳоли орасида тасдиқланди. Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи ҳам, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати ҳам кишида хавотир уйғотиши табиий.

❗️17 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Тошкент вилоятида ҳам 3 нафар, Сурхондарё вилоятида эса 2 нафарни ташкил этди.

Жумладан, Тошкент шаҳри ички ишлар тизими терговчисида, Миробод туманида яшовчи фуқарода (иккаласида ҳам тана ҳарорати кўтарилган ва томоқда оғриқ кузатилганлиги сабабли ўзлари бориб намуна топширган), “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖнинг 2 нафар мутахассисида (ишга чиқиш учун намуна топширган) касаллик қайд этилган.

Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Халқ банки филиали ходими ва унинг онасида, Сирдарё вилоятидаги электр станцияси ишчиси ва унинг ўғлида (тана ҳарорати кўтарилган ва Бекобод туманидаги шифохонага ётқизилган), Чирчиқ туманида яшовчи фуқарода (тана ҳарорати кўтарилган ва тез тиббий ёрдам хизмати орқали юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган), Бухоро вилояти кўз касалликлари шифохонасининг 3 нафар тиббиёт ходимида ҳам инфекция аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар касаллик аниқланган 15 нафар бемордан 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида қайд этилган. Жумладан, улар орасида Вазирлар Маҳкамасининг икки нафар ходимида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

❗️Мазкур ҳолатда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, такрор бўлса-да, аҳолини ҳар қадамда хушёр ва огоҳ бўлишларини, карантин ва санитария қоидаларига қатъий амал қилишларини сўрайди.

Коронавирус инфекцияси кутилмаган салбий асоратлар ва оқибатларга олиб келиши, унга қарши асосий қалқонимиз, айнан, санитария ва карантин қоидаларига сўзсиз амал қилиш эканини асло унутмаслигимиз керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТДА 35 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 4166 НАФАРГА ЕТДИ


Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Тузалганларнинг 26 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, кичиги эса 18 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 7 нафар, Фарғона вилоятидан 6 нафар, Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятидан 5 нафардан, Сурхондарё вилоятидан 4 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан, Хоразм ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан.

❗️Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 2097 нафарга етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 4166 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​​🔺2020 йил 18 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5730 (+33) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Карантин марказидаги ( Россия, БАА ва Қозоғистондан келган) фуқаролар орасида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 5 нафари пойтахтимиздаги “Ўрикзор” савдо мажмуасида юк ташувчи бўлиб фаолият кўрсатиб, касаллиги тасдиқланган фуқаро билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилояти, 1 нафари Сирдарё вилояти худудига кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида ҳамда 1 нафари пойтахтимизда аҳоли орасида қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4166 (+35) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. Бу умумий касалликка чалинганларнинг 72 фоизи шифо топганлигини билдиради.

‼️Ҳозирда мамлакатимизнинг ўн худудидаги даволаш муассасаларида 1545 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 12 нафари оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТДА ЯНА 33 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 4199 НАФАРГА ЕТДИ


Айни шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 11 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 15 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасида 4 нафар, жами 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва ўз уйларига кузатилди.

❗️Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 2130 нафарга етди.

❗️Шундай қилиб, бугун 68 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 4199 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 18 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5767 (+37) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари Тошкент вилоятида (шундан 18 нафари карантинга олинганлар, 14 нафари аҳоли орасида), 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4199 (+68) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1549 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда 85 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 54 нафари Карантин муассасаларида, 28 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 1 нафари Қашқадарё вилоятида), қолган 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 68 нафар фуқаро соғайди. Уларнинг барчаси Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5767 нафар бемордан 4199 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1549 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 30 434 нафар, стационар карантинда эса 22 343 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 19 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5855 (+88) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 61 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 51 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4199 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 1637 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ВА САМАРҚАНДДА 74 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 4300 НАФАРГА ЯҚИНЛАШДИ


Бугун пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 52 нафар ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 6 нафар, жами 74 нафар бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди.

❗️Шундай қилиб, эндиликда пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида 3437 ҳолатда касаллик қайд этилиши баробарида 2198 нафар бемор соғайди. Айни пайтда шифокорларимиз пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида 1228 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.
Самарқанд вилоятида эса 397 ҳолатда касаллик аниқланган бўлса, шундан 378 нафар бемор ушбу инфекциядан фориғ бўлди. Ҳозирда вилоятда 17 нафар бемор даволанмоқда.

❗️Айни пайтга қадар мамлакатимизда 5855 нафар касалликка чалинган беморларнинг 4273 нафари соғайди. Шифокорларимиз мамлакатимизнинг ўнта худудидаги даволаш муассасаларида коронавирус инфекциясидан қийналаётган беморларимизга керак муолажаларни кўрсатишмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТУҒИЛГАН КУН НИШОНЛАНИШИ САБАБ 13 НАФАР ФУҚАРО КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНДИ


Аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар ичида турли касб эгаларини кўриш мумкин. Шунингдек, касалланиш ҳудудлар кесимида ҳам кенгайиб бормоқда. Анчадан буён коронавирус аниқланмаган яшил ҳудудлар ҳам бир зумда қизил ҳудудга айланаётгани касалликни юқтириб олиш хавфи юқори эканидан дарак беради.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, 17 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 189 нафар беморнинг 13 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 18 июнь куни эса 85 нафар бемордан 28 нафари аҳоли орасида тасдиқланди. Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи пасайган бўлса-да, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати кескин ошганини кўриш мумкин.

❗️18 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент вилоятида 14 нафар, Тошкент шаҳрида 13 нафар, Қашқадарё вилоятида эса 1 нафарни ташкил этди.

❗️Жумладан, Тошкент вилоятида Тошкент туманида яшовчи фуқарода, Зангиота туманида яшовчи фуқаро ва унинг уч нафар оила аъзосида, Ўртачирчиқ туманида яшовчи 9 нафар фуқарода, шунингдек, чақириқ бўйича тез тиббий ёрдам машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази қабул бўлимига олиб келинган беморда касаллик қайд этилган.

❗️Бугун Соат 10 00 қадар касаллик аниқланган 88 нафар бемордан 10 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида қайд этилган.

❗️Жумладан, Юнусобод туманида яшовчи такси ҳайдовчисида (ўзи келиб намуна топширган), тана ҳарорати кўтарилгач шифокорга мурожаат қилган Олмазор туманида яшовчи уй бекасида, Учтепа туманида яшаб, Сергели туманида озиқ-овқат дўконида ишловчи сотувчида, худди шу тумандаги туғруқ таътилида бўлган уй бекасининг( шу йилнинг 13 июнидан тана ҳарорати кўтарила бошлаган) ўғли ва қизида ҳамда яна Учтепа туманидаги якка тартибдаги тадбиркорда (ўзи бориб таҳлил топширган), Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқарода (12 июндан тана ҳарорати кўтарила бошлаган) ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Мазкур касаллик аниқланган фуқароларнинг аксарияти тана ҳарорати кўтарилгач, шифохонага мурожаат қилишган ва намуна топширишган.

❗️Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, коронавирус аниқланган пойтахтлик фуқаронинг туғилган кун муносабати билан ўтказган тадбирида иштирок этган 13 нафар оила аъзоси ва қариндошларига юқтиргани барчамизни хушёр торттириши лозим.

‼️Шу боис, шу кунларда турли маросим ва тадбирлар ўтказишдан вақтинчалик тийилиб туришимиз, имкон қадар одамларни тўпламасликка, аҳоли гавжум жойлардан узоқроқ бўлишимиз ўзимиз ва яқинларимизнинг саломатлиги учун энг муҳим қоида эканлигини унутмаслигимиз керак. Шу ўринда ҳозир биргина ана шу воқеа сабаб қанча киши уй ва стацоинар карантинга олинганлигини айтишни ҳожати ҳам бўлмаса керак.

‼️Хавотирли вазиятдан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, яна бир бор, аҳолини, жумладан, фаолияти тикланган соҳаларда меҳнат қилаётган фуқароларни хушёрликни йўқотмаган ҳолда, карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
2020 йил 19 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5920 (+65) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 36 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 14 нафари аҳоли орасида), 12 нафари Хоразм вилоятида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида), 1 нафари эса Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилган.

❗️Юртимизда айни шу соатгача 74 нафар бемор соғайиб, касалликдан фориғ бўлганлар сони 4273 нафарга етди.

❗️Ҳозирда шифокорларимиз мамлакатимиздаги тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1628 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТГА ЭГА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ МОСЛАШТИРИШДА ФАОЛЛИК КЎРСАТМОҚДА


👉 https://bit.ly/3hLElZm

Министерство здравоохранения:
ИМЕЮЩИЙ МЕЖДУНАРОДНЫЙ СЕРТИФИКАТ ТГСИ ВЫСТУПИЛ С ВОПРОСОМ АДАПТАЦИИ СИСТЕМЫ ОБРАЗОВАНИЯ В ПЕРИОД ПАНДЕМИИ


👉 https://bit.ly/3egN4kj

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🔺2020 йил 19 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5946 (+26) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 4 нафари эса Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4273 (+74) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1654 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда 179 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 146 нафари Карантин муассасаларида, 29 нафари аҳоли орасида (шундан 24 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Тошкент вилоятида), қолган 4 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 74 нафар фуқаро соғайди. Уларнинг 68 нафари Тошкент шаҳридаги, 6 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5946 нафар бемордан 4273 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1654 нафар бемордан 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 33 601 нафар, стационар карантинда эса 22 875 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 20 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6025 (+79) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4273 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 1733 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 20 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6119 (+94) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4273 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1827 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
19 ИЮНЬ КУНИ 29 НАФАР АҲОЛИ ОРАСИДА, ЖУМЛАДАН, СОТУВЧИ, ИШ ЮРИТУВЧИ, БЕМОР ВА БИР ОИЛА АЪЗОЛАРИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАН


Айрим ҳудудлардаги туман ва маҳаллаларда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб чиқаётгани вазиятнинг хавотирли эканини кўрсатмоқда. Бундай ҳолатда одамларнинг бир жойга йиғилмаслиги, турли тадбирларни ўтказишдан вақтинча тийилиб туришлари коронавируснинг олдини олишда жуда муҳим ҳисобланади.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, 18 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 85 нафар бемордан 28 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 19 июнь куни эса 179 нафар бемордан 29 нафари аҳоли орасида тасдиқланди. Кўриб турганингиздек, икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи ҳам, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати ҳам кундандан кунга кескин ошган.

❗️19 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳрида 24 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар, Тошкент вилоятида эса 2 нафарни ташкил этди.

❗️Жумладан, Чилонзор туманидаги савдо дўкони сотувчиси бўлган Н.да (Сергели туманилик, шу йилнинг 18 июнидан тана ҳарорати кўтарилгач, шифокорга мурожаат қилган), Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.да ҳамда унинг ўғли ва қизида, пойтахтимизда бўлиб турган Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи О.да (профилактика мақсадида Тошкент шаҳар СЭОМ лабораториясига намуна топширган), Учтепа туманида яшовчи 3 нафар нафақада бўлган фуқароларда ҳамда Юнусобод туманидаги бир оиланинг 6 нафар аъзосида (тана ҳарорати кўтарилгач, оилавий тумандаги 52 - оилавий поликлиникага мурожаат қилган) касаллик қайд этилган.

❗️Бундан ташқари, Наманган вилояти Поп тумани Ғурумсарой МФЙда яшовчи 3 нафар фуқаро (шу йилнинг 17-июнь куни тана ҳарорати кўтарилгач, врачга мурожаат қилган)да, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги сектори иш юритувчиси Г.да (профилактика мақсадда намуна олинган) ҳамда Ўртачирчиқ туман туғруқ бўлимидаги бемор З.да ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Мазкур касаллик аниқланган фуқароларнинг аксарияти тана ҳарорати кўтарилгач, шифохонага мурожаат қилишган ва намуна топширишган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

‼️Соғлиқни сақлаш вазирлиги доимгидек аҳолини огоҳлантиришда давом этади. Аввал кўп бор таъкидлаганимиздек, аҳолини имкон қадар фаол мулоқотдан, турли тадбирлар ўтказишдан тийилишларини, ва албатта, ижтимоий масофани сақлаш, қўл бериб саломлашиб, қучоқ очиб кўришишдан сақланишлари, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювиш, кўчага чиққанда ниқобни тўғри тақиш каби карантин ва санитария қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz