❗️Қўлларни нега тез-тез ювиш керак?
🖇 Пандемия даврида қўлларни мунтазам тарзда совунлаб ювиш кун тартибига чиққан эди. Аммо ҳозирчи, гигиенанинг бу оддий қоидаси кўпчилик томонидан унутилмадимикан?! Қўлларни доим ювиш турли касалликлар профилактикасида муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли бу мавзуга яна бир бор қайтиб, унга доир қизиқарли фактларни келтириб ўтамиз.
🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, қўлларни ювмаслик муаммоси глобал миқёсда кўриб чиқилса, ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. ЖССТ экспертларининг фикрича, “овқатланишдан олдин ва ҳожатхонадан фойдалангандан кейин қўл ювиш” каби оддий қоидага риоя қилиш орқали кўплаб касалликнинг олдини олиш мумкин.
👏🏻 Энг кўп бактериялар қўл кафтида яшайди. Инсон танасидаги кўп бактериялар соч ва қўлларда тўпланган. Бактерияларнинг аксарияти тирноқлар остида, кафтларнинг ён томонларида ва терининг бурмаларида бўлади.
🦠 Тоза қўл териси юзасида микроблар 10 дақиқа ичида ўлади. Агар қўллар ифлос бўлса, 95% ҳолларда микроблар омон қолади ва фаол равишда кўпайиши мумкин.
👐🏻 Олимлар чап ва ўнг қўлларда мутлақо бошқа-бошқа микроблар яшашини аниқлаган.
👩🏻💼 Офис ходимининг қўллари ўртача 10 миллион турдаги бактериялар билан алоқа қилади.
📱 Юзасида энг кўп бактерия тўпланадиган нарсалар — пул, телефон ва эшик тутқичларидир. Чунки улар доимий муомалада бўлиб, бир кунда бир нечта қўл билан ушланиши мумкин. Шунга қарамай, катта ёшли аҳолининг атиги 27 фоизи пул ушлаганидан кейин қўлларини ювар экан.
🧑🏻💻 Замонавий технологияларнинг ривожланиши билан кўплаб микроорганизмлар компьютерлар ва ноутбукларнинг клавиатураларида, шунингдек шаҳар аҳолисининг аксарияти деярли бир дақиқага ҳам ажралмайдиган мобил телефонларида яшайди. Масалан, мобил телефон юзасида микроб ва бактериялар ҳожатхонадагига қараганда 10 баравар кўпроқ бўларкан.
🚿 Қўлни камида 20 сония давомида ва илиқ сувда ювиш тавсия этилади. Жуда иссиқ сувда ювиш қўл гигиенаси самарадорлигини оширмайди. Аксинча, иссиқ сув зарарли бўлиб, қўлнинг нозик терисини қуритади ва яллиғлантириши мумкин.
🧼 Афсуски, тез-тез қўл ювиш фойдали микроорганизмларни ҳам ўлдиради. Қўлларимизда нафақат касаллик уйғотувчи, балки организмимизни ҳимоя қиладиган фойдали бактериялар ҳам яшайди. Қўлларни ҳаддан ташқари кўп ювиш уларнинг ҳам нобуд бўлишига олиб келади.
🧽 Бундан ташқари, ювиш воситаларидан кўп фойдаланиш туфайли тери ёрилиши ва бу ёриқлар инфекциялар учун ўзига хос “кириш эшиги”га айланиши мумкин. Бироқ, бу қўлларни кунига бир-икки марта ювиш керак дегани эмас, уларни ҳар сафар ифлосланганидан кейин тозалаш керак.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этяпти.
Жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари уланган. Шунингдек, йиғилишда Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов, қўмита аъзолари, Президент Администрацияси, Бош прокуратура масъул вакиллари қатнашмоқда.
Йиғилиш Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров маърузаси билан бошланди. Дастлаб Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ тасдиқланган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъати аъзоларининг янги таркиби таништирилди. Вазир ўз чиқишида тизимда олиб борилаётган ишларни танқидий таҳлилий қилмоқда.

#Онлайн
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши давом этмоқда.
Кун тартибидаги дастлабки масала — Репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов маъруза қилди.
Унда шу йил 5 февраль куни Президентимиз бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Сенат ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида олиб борилган ўрганишлар натижалари муҳокама қилинди.
Хусусан, тиббиёт муассасалари томонидан баъзи ҳудудларда ҳомиладорликни эрта муддатда ҳисобга қўйиш, уларни мунтазам назоратга олиш ва кузатиб бориш, пренатал скрининг текширувлари билан қамраб олиш етарли даражада ташкил этилмагани, ҳомиладорлик пайтида кечадиган соматик касалликларни барвақт аниқлаш ва даволаш чоралари талаб даражасида кўрилмагани танқид қилинди.

⚡️ ТАЙИНЛОВ
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Асадов Дониёр Алишерович Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилоят филиали директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Д. Асадов 2012 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. 2012–2014 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг клиник ординатура босқичида таҳсил олган.
У тайинловга қадар Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

❗️50 ёшдан ошган аёллар ўтиши керак бўлган 7 та муҳим тиббий текширув
📌 50 ёшдан ошган аёллар саломатлигини сақлаш ва ҳаёт сифати юқори бўлиши учун мунтазам тиббий текширувлардан ўтиб туриши лозим. Боиси бу ёшда улар кўплаб касалликлар ва саломатлик муаммоларига дуч келиш хавфи остида бўлади. Шу сабабли бу ёшда ўз вақтида диагностика ва профилактика муҳим аҳамиятга эга.
🔬 Қуйида 50 ёшдан ошган аёллар учун тавсия қилинадиган асосий тиббий текширувлар ҳақида маълумот берамиз.
1.🎗Кўкрак бези саратони скрининги.
Кўкрак бези саратонини ўз вақтида аниқлаш жуда муҳим. Шу боис 50 ёшдан ошган аёллар учун ҳар йили бир марта маммография текширувидан ўтиш тавсия этилади. Агар оилада кўкрак бези саратони билан оғриганлар бўлса, бу текширувни тез-тез ўтказиш керак.
2. 🚺 Бачадон бўйни саратони скрининги.
Ушбу текширув ўлим даражаси юқори бўлган энг хавфли касалликлардан бири — бачадон бўйни саратонини эрта аниқлашга ёрдам беради. Бироқ айрим аёллар бу текширувни эътиборсиз қолдиради.
Қайғули оқибатлар кўпинча беморлар ўз вақтида кўрикдан ўтмаганлиги сабабли юзага келади. Кольпоскопия бачадон бўйни ўсмаларини ташхислаш учун қўлланилади.
3. 🩻 Остеопороз диагностикаси.
Менопауза бошланиши билан аёлларда остеопороз (суякларнинг мўрт бўлиши) хавфи ортади. Хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи энг самарали текширув суяк денситометриясидир (суяк зичлигини ўлчаш). 50 ёшдан кейин ҳар йили ушбу текширувдан ўтиб туриш фойдали.
4. 🩺 Қон босими назорати.
Менопауза ва у билан боғлиқ ўзгаришлар туфайли аёлларда гипертония ривожланиши жуда кенг тарқалган. Агар у назорат остида бўлмаса, хавфли юрак-қон томир патологиялари вужудга келиши мумкин.
5. 🧫 Тўлиқ гормонал текширув.
Эстроген ва тестостерон йиллар давомида ўзгариб турадиган асосий гормонлардир. Бироқ бошқа гормонларни ҳам мунтазам текшириб турган яхши. Чунки уларнинг мувозанати метаболизм, мия фаолияти, иштаҳа, тана ҳарорати ва бошқаларга таъсир қилиши мумкин.
6. 🩸Қонда шакар ва холестерин миқдорини аниқлаш.
Қонда глюкоза даражасини текшириш иккинчи тоифа қандли диабетни аниқлашга ёрдам беради. Бу кўпинча 40-50 ёшдан кейин ташхис қилинади.
Ёмон холестерин (ЛДЛ) учун ўз вақтида ва мунтазам равишда қон таҳлилини топшириш инфаркт ва инсультнинг сабаби бўлган атеросклероз (томирларнинг деворларида бляшка шаклланиши) ривожланишининг олдини олади.
7. 👁 Кўз ва эшитиш текширувлари.
Кўз ва эшитиш қобилиятини сақлаш учун офтальмолог ва оториноларинголог кўригидан ўтиб туриш зарур. Кўриш ва эшитиш даражасида ўзгаришлар аниқланса, тезда мутахассисга мурожаат қилиш тавсия этилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн
Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик — ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бугунги Ҳайъат йиғилиши асосий мавзуси ва мақсади шу бўлди.
Унда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров бошчилигида репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, эндокринология ва онкология соҳаларида касалликларни эрта аниқлаш, даволаш ҳамда бу йўналишларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар ижроси муҳокама қилинди.
Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ҳамда тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва соғломлаштириш ишларининг натижадорлиги таҳлилий-танқидий кўриб чиқилди.
Ҳайъат йиғилиши ниҳоясига етди. Тадбир тафсилотлари ҳақида яна батафсил тўхталамиз.

❓Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ҳайъат йиғилишида қандай масалалар муҳокама қилинди?
🏥 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тиббиётнинг қатор йўналишлари бўйича муаммоли масалалар ўртага ташланиб, жойларда малакали тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди.
❓Хўш, йиғилишга кимлар таклиф этилди?
❓Вазир ўз маърузасида қайси йўналишларни танқид қилди?
❓Сенатор ўрганишлар натижасига қандай баҳо берди?
❓Масъулларга қандай топшириқлар берилди?
🔽 Қуйидаги ҳавола орқали бу ҳақда кенгроқ маълумот олишингиз мумкин.
👉 БАТАФСИЛ 👈

❗️ССВ: Қирғизистон билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
🇺🇿🇰🇬 Хабарингиз бор, шу кунларда давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан юртимизда бўлиб турибди.
📌 Бугун Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров қирғиз делегацияси таркибида юртимизга келган ушбу мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев билан учрашув ўтказди.
‼️ Унда таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Қирғизистонни умумий тарих, ўхшаш маданият ва қадриятлар, муштарак тил каби жиҳатлар боғлаб туғради. Кўп асрлик биродарлик ришталари азалдан самимийлик ва чуқур ҳурматга асосланган.
📈 Сўнгги йилларда давлатларимиз етакчиларининг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари билан икки томонлама ҳамкорлик барча соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда.
✅ Очиқ ва конструктив руҳда ўтган мулоқотда шериклик алоқаларини соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам кенгайтириш учун кенг имкониятлар борлиги қайд этилди.
🔷 Хусусан, бугунги кунда Қирғизистонда юртимизда бўлгани каби соғлиқни сақлаш соҳаси бутунлай трансформация қилинмоқда. Чунончи, мамлакатда бошқарув тизимини такомиллаштириш, тез тиббий ёрдам хизматини ислоҳ қилиш, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни халққа яқинлаштириш бўйича салмоқли ишлар амалга ошириляпти. Яқинда қирғизистонлик шифокорлар томонидан илк бор жигар кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилгани бунинг тасдиғидир.
🔬 Қардош давлат делегацияси вакиллари трансплантология, юқумли касалликларга қарши курашиш, тиббий таълим каби қатор йўналишларда алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
🤝 А.Худаяров ўзаро билим ва тажриба алмашинуви икки мамлакат учун фақат фойда келтиришини таъкидлаб, қирғизистонлик ҳамкасбига миллий тиббиётни ислоҳ қилишда барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

❗️ЖССТ: Дунёда 35 миллион нафар бола қизамиқдан ҳимояланмаган
🦠 Уч йил давом этган коронавирус пандемияси кўплаб соҳаларда узилиш ва тўхталишларга сабаб бўлди. Хусусан, дунё бўйлаб болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш қамрови ҳам кескин пасайиши кузатилди.
📊 Мана, ҳозир эпидемиологик вазият барқарор. Касаллик ортга чекинган. Аммо ўтган йили вакцина олмаган болалар сони пандемиядан аввалги давр — 2019 йилга қиёслаганда 2,7 миллион нафарга кўпайгани афсусланарли ҳол.
📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ томонидан эълон қилинган янги қўшма ҳисобот айни шу муаммо таҳлилига бағишланди.
📈 Унда қайд этилишича, 2022 йилда 13,9 миллион нафар ўғил-қиз дифтерия, қоқшол ва кўкйўталга қарши бир марталик вакциналарни қабул қилмаган бўлса, 2023 йилда улар сони 14,5 миллион нафарга етган.
🔎 Бундан ташқари, қарийб 35 миллион бола қизамиққа қарши умуман эмланмаган ёки вакциналарнинг тегишли дозасини олмаган.
💉Дунё бўйича 83 фоиз ўғил-қиз худди шу касалликка қарши бир дозада, 74 фоизи эса 2 босқичда эмланган. Бироқ ЖССТ томонидан бу борада қамровни 95 фоизга етказиш мақсад қилинган. Шу маънода, эришилган кўрсаткичлар қониқарли эмас.
‼️Шу боис ташкилот тегишли ҳукуматларни бу муаммони бартараф этиш учун фаол чора-тадбирларни амалга оширишга чақирди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Ўқиш, иш, уй юмушлари... Барчасига улгуриш учун одамлар доим елиб-югуради-ю, бироқ соғлигига етарлича эътибор қарата олмайди. Бунинг оқибатида турли сурункали касалликлар ривожланади. Ҳафталаб шифохонада ётиб муолажа олиш учун эса кўпчилик ортиқча вақт топа олмаслиги мумкин.
📋 Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан бирламчи тизимдаги кундузги стационарларнинг фаолияти такомиллаштирилиб, уларнинг иш вақти 20:00 гача узайтирилди.
🏥 Бу ерга шифо истаб келган сўнгги бемор қабул қилиниб, зарур муолажалар кўрсатилмагунича шифокор ҳам, ҳамшира ҳам оқ халатини ечиб, жавонга илишга шошилмайди. Чунки бу — тиббиёт ходимларининг олий бурчи! Хасталик зўрайганда йўқотилган ҳар дақиқа, ҳар сония эса инсон ҳаёти, саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада кундузги стационарлар фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақида батафсил сўз боради.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
📋 Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан бирламчи тизимдаги кундузги стационарларнинг фаолияти такомиллаштирилиб, уларнинг иш вақти 20:00 гача узайтирилди.
🏥 Бу ерга шифо истаб келган сўнгги бемор қабул қилиниб, зарур муолажалар кўрсатилмагунича шифокор ҳам, ҳамшира ҳам оқ халатини ечиб, жавонга илишга шошилмайди. Чунки бу — тиббиёт ходимларининг олий бурчи! Хасталик зўрайганда йўқотилган ҳар дақиқа, ҳар сония эса инсон ҳаёти, саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада кундузги стационарлар фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақида батафсил сўз боради.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Учеба, работа, домашние дела... Сегодня человек живет в режиме нон-стоп, пытаясь успеть все и сразу. Но в бешеном ритме современной жизни люди забывают о главном — о здоровье. В результате развиваются различные хронические заболевания. А на лечение в больнице неделями нет времени.
📋 Исходя из этого, на основе соответствующего постановления главы нашего государства деятельность дневных стационаров в первичном звене была кардинально усовершенствована. В частности, время их работы было продлено до 20:00.
🏥 Врачи и медсестры, чувствуя ответственность за каждого пациента, не покидают рабочее место, пока не окажут ему необходимую помощь. Ведь это — высший долг медицинских работников! Каждая минута потерянная при обострении болезни, может представлять опасность для жизни и здоровья человека.
📹 В видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава подробно рассказывается о преобразованиях в деятельности дневных стационаров.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
📋 Исходя из этого, на основе соответствующего постановления главы нашего государства деятельность дневных стационаров в первичном звене была кардинально усовершенствована. В частности, время их работы было продлено до 20:00.
🏥 Врачи и медсестры, чувствуя ответственность за каждого пациента, не покидают рабочее место, пока не окажут ему необходимую помощь. Ведь это — высший долг медицинских работников! Каждая минута потерянная при обострении болезни, может представлять опасность для жизни и здоровья человека.
📹 В видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава подробно рассказывается о преобразованиях в деятельности дневных стационаров.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!
❓Суяк емирилиши касаллигининг нечта даражаси бор?
❓Хасталикнинг дастлабки босқичларида уни дори воситалари билан даволаса бўладими?
❓Қайси ҳолларда жарроҳлик амалиёти қўлланилади?
👨⚕️Шу каби саволларга юқоридаги видеолавҳа орқали Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Одил Валиевдан жавоб оласиз.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM