❗️Марказий Осиёда соғлиқни сақлаш соҳасига инвестициялар ҳажми ортади
✅ Юртимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган “Марказий Осиёда соғлиқни сақлаш соҳасига инвестициялар” мавзусидаги халқаро форумда иштирок этмоқда. Тадбир Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ҳамда Қирғизистон Республикаси томонидан ташкил қилинган.
🖇 Ундан кўзланган мақсад — Марказий Осиёда соғлиқни сақлаш соҳаси ривожи учун инвестицияларни жалб қилиш ҳамда минтақа мамлакатларининг БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишини жадаллаштиришдан иборат.
📃 Юқори даражадаги панел муҳокамаларида соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Даврон Султанов, қишлоқ жойларда тиббиёт соҳасини ривожлантиришга бағишланган давра суҳбатида Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хуршид Ҳакимов, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходими Равшан Ҳасанов сўзга чиқди.
🌐 ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге иштирокидаги тадбирдан бир қанча амалий натижалар кутилмоқда.
📌 Жумладан:
✔️бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифати ва қулайлигини оширишга хорижий инвестициялар ҳажми оширилади;
✔️сил касаллигисиз ва ОИВ, сифилис ва вирусли гепатитнинг вертикал узатилишисиз келажак яратиш учун инвестицияларни кўпайтириш масалалари кўриб чиқилади;
✔️соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларни аниқлаш, уларга жавоб бериш ва уларни юмшатиш йўналишига инвестициялар сони кўпайтирилади;
✔️юқумли бўлмаган касалликлар юқимини камайтириш мақсадида инвестициялар ҳажми оширилади;
✔️соғлом ва экологик тоза муҳит яратишга янги инвестициялар жалб қилиш бўйича келишувларга эришилади.
🔷 Форум доирасида юртимиз соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Даврон Султанов бошчилигидаги делегация Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ташкиллаштириши кўзда тутилган.
🧑🏻⚕️ Қозоғистон билан Ўзбекистон учун долзарб бўлган ўзак ҳужайра трансплантациялари каби мураккаб жарроҳлик амалиётлари бўйича мунтазам тажриба алмашишни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.
💊 Қирғизистон билан Ош ва Баткен вилоятларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулот ва препаратларининг экспорти масаласи муҳокама қилинади.
🩺 Тожикистон билан тожикистонлик тиббиёт мутахассисларини Ўзбекистонда малакасини ошириш, ўқитиш ва қайта тайёрлаш масалалари кўриб чиқилади.
🗓 Форум эртага, 27 июнь куни ҳам ўз ишини давом эттиради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик
—
Поздравление работникам печати и средств массовой информации
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
—
Поздравление работникам печати и средств массовой информации
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Бугун — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
Журналистлар ҳамиша бир қадам олдинда юришлари шарт! Тезкорлик, холислик ва адолат тамойиллари ОАВни чинакам эркин фикр минбарига айлантиради.
Янги Ўзбекистонда бу борада катта янгиланишлар бошланган. Соҳа вакиллари халқимиз манфаатларининг фаол ҳимоячиси мақомини мустаҳкамламоқда.
Миллий тиббиётимиз ривожида ҳам уларнинг ҳиссаси беқиёс. Тизимдаги ютуқ ва ислоҳотлар тарғиботчилари — шулар! Соҳадаги хато ва камчиликларни рўй-рост ёритиб, уларнинг бартараф этилишига кўмак бераётганлар ҳам жонкуяр ва фидойи журналистларимиздир.
Давлат ва жамият ўртасида мустаҳкам кўприк бўлиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига бугунги касб байрами муборак бўлсин!

❗️ССВ: Вазир ёшлар билан мулоқот қилди
✅ Куни кеча Ёшлар ижод саройида Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров иштирокида “Вазир ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
❓Хўш, ушбу мулоқотда иштирокчилар томонидан қандай саволлар ўртага ташланди?
❓Вазир ёшларга нима учун миннатдорлик билдирди?
❓Тадбир якунида кимлар рағбатлантирилди?
🔽 Мазкур учрашув тафсилотлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
👉 БАТАФСИЛ 👈

Telegraph
ССВ: Вазир ёшлар билан мулоқот қилди
Сўнгги йилларда юртимизда нишонланадиган байрамлар сони яна биттага кўпайди. Бу — 30 июнь – Ёшлар куни. Ушбу сана арафасида ўтаётган “Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирлар ҳам унинг аҳамиятини оширмоқда. Куни кеча Ёшлар ижод саройида Соғлиқни сақлаш вазири…
❗️ЖССТ дунёда трансёғлар истеъмолини бутунлай тақиқлаш тарафдори
🍔 Дунёда тезпишар таомларга талаб ҳамон юқори. Айниқса, ёшлар орасида! Шу боис “фаст-фуд”, ярим тайёр егуликлар, қовурилган картошка фриси, чипс ҳамда турли қандолатларнинг бозори чаққон.
🍟 Аммо ушбу маҳсулотлар таркибида трансёғлар кўп миқдорда учрайди. Бу эса мутахассисларни жиддий хавотирга соляпти.
📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган янги ҳисобот айни шу муаммога қарши глобал тавсияларни ўз ичига олган.
▶️ Хусусан, ЖССТ озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва тайёрловчи тадбиркорларни трансёғлардан воз кечишга чақирмоқда. Бу борада ҳукуматларга ҳам тегишли талаблар бор.
🫀Ташкилот масъул ходими Франческо Бранканинг қайд этишича, трансёғлар юрак хуружи ва ўлим хавфини ошираётгани сир эмас. Йилига 278 мингдан ортиқ кишининг ҳаётдан кўз юмиши айни шу зарарли “масаллиқ” билан боғлиқ бўлиши мумкин.
📊 Аслида, ҳозир 53 мамлакат саноат усулида ишлаб чиқарилган трансёғларга қарши кураш бўйича илғор усулларни қўлламоқда. Бу қарийб 3,7 миллиард одамнинг саломатлигини ҳимоя қилиш имконини беради.
📌 2023 йилда шундай чекловлар еттита давлат — Миср, Мексика, Нигерия, Шимолий Македония, Филиппин, Молдова ва Украинада кучга кирди.
🔎 2024 йил январь ойида ЖССТ бешта давлат – Дания, Литва, Польша, Саудия Арабистони ва Таиландга саноатда ишлаб чиқарилган трансёғлардан воз кечиш бўйича мувофиқлик сертификатларини тақдим этди.
‼️ Экспертлар хулосасига кўра, агар бундай илғор амалиётлар яна саккизта мамлакатда жорий этилганида, бу хавфли маҳсулот билан боғлиқ ўлим кўрсаткичини 90 фоизга камайтириш мумкин эди.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖУРНАЛИСТ КИМ?
Соғлиқни сақлаш вазирининг бу ҳақдаги фикри қандай?
🗓 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муноасабати билан uzdiplomat.uz. сайти Ўзбекистондаги бир қатор вазирлик, ҳокимлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда масъул ходимларининг журналистлар ҳақидаги фикрларини ўрганди.
▶️ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек ХУДАЯРОВ бу ҳақда қуйидагича мулоҳаза билдирди:
— Қайси соҳа бўлишидан қатъи назар, раҳбар учун журналист чинакам кўмакчи, холис маслаҳатгўй. Фаолиятингиздаги ютуқларни эътироф этиб, хато ва камчиликларни кўрсатиб берувчилар ҳам шулар.
Мақсадимиз халққа хизмат қилиш, халққа яқин бўлиш экан, биз оммавий ахборот воситалари билан фаол ҳамкорлик ўрнатишимиз шарт. Фақат бу ҳамкорлик ахборот берувчи томонидан ҳам, уни ёритувчи томонидан ҳам холислик, адолат тамойилларига асослансагина, истиқболли бўлади.
Мен жамиятдаги асосий муаммоларни кўрсатиб, уларнинг ечимини қидирадиган ва халқ дардини кўрсатиб берадиган журналистларни ҳурмат қиламан.
Хусусан, тиббиёт соҳасидаги ҳаққоний камчиликларни ёритган соҳа вакиллари — биз учун яқин дўст. Камчиликларни барибир тўғрилашимиз керак. Чунки касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, газак олиб кетади. Менда принцип — шу.
Албатта, камчиликни билганимиз яхши. Акс ҳолда, уни ҳал қилолмаймиз. Беморларга жони ачиб, мана шуларни кўрсатиб, тўғрилашга ундайдиган журналистлар бизларга фақат дўст, кўмакчи ҳисобланади.
Ўз ишининг устаси бўлган, касбига ҳалол ёндашувчи, маслаги ва масъулияти ҳамда виждонини шахсий манфаатларидан устун қўядиган ОАВ ходимларига ҳамиша ҳурматим баланд.

YouTube
JURNALIST XAYP"CHI". AMALDORLARNING JURNALISTLAR HAQIDAGI FIKRI
Uzdiplomat.uzni ijtimoiy sohalardagi sahifalariga obuna bo'ling:Telegram: https://t.iss.one/uzdiplomat Facebook:/uzdiplomat Instagram: / uzdiplomat.uz
#uzbekistan #qudratxòja #jurnalist #journalism #amaldorlar

Ziroat Mirziyoyeva Samarqand viloyati ko‘p tarmoqli bolalar tibbiyot markazida ochilgan "Mehrli maktab" gospital maktabi filiali o‘quvchilarini borib ko‘rdi.
Yangi gospital maktab Toshkent, Nukus, Andijon va Farg‘onadan keyin respublikada beshinchi bo‘lib, unda uzoq vaqt davolanayotgan bolalar bilan ishlash uchun zarur tayyorgarlikdan o‘tgan pedagoglar, psixologlar va tarbiyachilar ish boshladilar.
"Zamin" fondi Vasiylik kengashi raisi "Mehrli maktab"da yaratilgan qulay ta’lim muhitini qayd etib, bolalar bilan dildan suhbatlashdi va o‘quvchilar bilan rivojlantiruvchi moslashuv mashg‘ulotlarida qatnashib, pedagoglarga samimiy minnatdorlik bildirdi.
—
Зироат Мирзиёева навестила учеников филиала госпитальной школы Mehrli maktab, открывшейся в Самаркандском областном многопрофильном детском медицинском центре.
Новая госпитальная школа стала пятой в республике после Ташкента, Нукуса, Андижана и Ферганы, в которой уже приступили к работе педагоги, психологи и воспитатели, прошедшие обучение, необходимое при работе с детьми, находящихся на длительном лечении.
Председатель Попечительского совета Фонда Zamin отметила благоприятную образовательную среду Mehrli maktab, тепло пообщалась с ребятами и искренне поблагодарила педагогов, участвуя в развивающих адаптационных занятиях с учениками.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!
📋 Артрит — бўғим ёки бир нечта бўғимларнинг жиддий яллиғланиш касаллиги бўлиб, агар даволанмаса, нафақат оғриқ ва ҳаракатни чеклаш, балки ногиронлик ва меҳнат қобилиятини йўқотишга олиб келади.
📈 Энг хавфлиси шундаки, ҳар бир киши — чақалоқдан қаригача ушбу хасталик ривожланиш хавфи остида бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар ўнинчи инсон артритдан азият чекади.
🔷 Бўғимлар ва умуртқа поғонасидаги оғриқларга эътибор бермаслик оқибатида бемор шифокорга кеч мурожаат қилиши мумкин, бунинг натижасида беморларнинг даволаниши қийин кечади, хатто ногиронлик хавф ошади.
🧑🏻⚕️Шу сабабли ССВ Матбуот хизмати ушбу рукннинг навбатдаги сонида артритнинг сабаблари, белгилари, ташхис ва даво чоралари ҳақида аҳолини хабардор қилиш учун Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Қурбон Ражабовга мурожаат қилди.

❗️ Юртимизга 46,2 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш учун келган
📊Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида 2,8 млн. нафардан зиёд чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
🔽 Уларнинг сафар мақсадлари қуйидагича:
🚌 қариндошларни йўқлаш — 2 млн. 237,4 минг,
🛬 сайёҳлик — 426,5 минг,
🚉 хизмат юзасидан — 68,4 минг,
💵 тижорат — 51,5 минг,
🩺 даволаниш — 46,2 минг,
🎓 ўқиш — 7,4 минг нафар.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
📊Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида 2,8 млн. нафардан зиёд чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
🔽 Уларнинг сафар мақсадлари қуйидагича:
🚌 қариндошларни йўқлаш — 2 млн. 237,4 минг,
🛬 сайёҳлик — 426,5 минг,
🚉 хизмат юзасидан — 68,4 минг,
💵 тижорат — 51,5 минг,
🩺 даволаниш — 46,2 минг,
🎓 ўқиш — 7,4 минг нафар.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Тиббиётни рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди
🌐 Бугунги кунда рақамли технологиялар давлат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча жабҳаларидаги ислоҳотларни жадаллаштириш имконини берувчи асосий восита, тараққиёт “локомотиви”га айланган. Шу боисдан ҳам соғлиқни сақлаш тизимини рақамли трансформация қилиш — бу муҳим ва зарур қадам. Зеро, бунинг натижасида аҳолимизга кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг сифати ошади, соҳага янги даволаш технологиялари кириб келади.
📌 Куни кеча мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш, уларга ечим топиш мақсадида Ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ биносида анжуман бўлиб ўтди.
✅ Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олим Омонов, «UZINFOCOM» МЧЖ раҳбари Эмил Гимранов, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари ҳамда техник ходимлар иштирок этди.
🔹 Тадбир аввалида О.Омонов бугунги кунда миллий тиббиётимизни рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлаб, соҳага илғор технологияларни жорий этиш бўйича истиқболдаги режаларга тўхталиб ўтилди.
📋 Анжуман давомида тизимдаги мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, рақамли технологияларни бирламчи бўғингача босқичма-босқич жорий этиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.
📎 Шунингдек, вазирликнинг Рақамли технологияларни жорий этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Нодирбек Эшназаров тиббиётни рақамлаштириш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар ва келгуси режалар юзасидан тақдимот қилди.
🖥 Якунда вазирлик тасарруфидаги барча тиббиёт муассасаларининг корпоратив ва локал тармоқларидан фойдаланиш ҳамда ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш учун масъул бўлган ҳудудий техник ходимларига махсус техник анжомлар тўпламлари топширилди.
🏥 Шундан сўнг тадбир иштирокчилари пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 7-сон оилавий поликлиникасига ташриф буюриб, бу ерда пилот тариқасида ишга туширилган такомиллаштирилган “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг қулайликлари ҳамда ахборот тизимларини бир-бирига интеграция жараёнлари, ушбу тизимнинг рақамлаштирилган патронаж хизмати, “Электрон рецепт” (реимбурсация) тизимининг имкониятлари билан яқиндан танишди.
🏢 Иштирокчилар Республика перинатал марказида ҳам бўлиб, мазкур муассасада жорий этилган электрон тиббий ҳужжат айланмаси, марказнинг барча бўлимлари ўртасида интеграция қилинган “Meddata” электрон платформасининг имкониятлари ҳақида маълумот олди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram