Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
60.1K subscribers
7.82K photos
3.18K videos
50 files
11.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

🗓 Пойтахтимизда Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда “Ҳамшира — 2024” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди.


💐 Беллашувнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 15 нафар соҳа ходимлари орасидан шаффоф тарзда саралаб олинган уч нафар ҳамшира якунда ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.

👩🏻‍⚕️Танлов совриндорлари — Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси Назокат Мирсаъдиева ва Амударё туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими навбатчи ҳамшираси Ҳулкар Қозоқбоева тадбир якунида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍16🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Рeспублика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва космeтология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан пойтахтимизда ташкил қилинган “Чeгара билмас космeтология” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

❗️Бухоро шаҳрида “Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси” мавзусидаги Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ анжумани ўз ишини бошлаш арафасида.

Анжуман тафсилотларини ССВ Матбуот хизмати воқеа жойидан онлайн ёритиб боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан ташкил қилинган “Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси” мавзусидаги Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ анжумани ўз ишини бошлади.

❗️Ушбу нуфузли анжуманни соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров очиб берди.

🔷 Тадбирда маҳаллий мутахассислар билан бирга, 300 дан ортиқ халқаро делегатлар, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия Федерацияси, Туркия ва Ҳиндистон каби давлатларнинг етакчи экспертлари иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида беморлар учун 260 та даволаш ҳамда 62 та реанимация ўринлари мавжуд.

🧑🏻‍⚕️ Шифокорлар доимий равишда Россия Федерацияси, Туркия, Корея Республикаси, Ҳиндистон ва Озарбайжон каби давлатларда малака ошириб, филиалда юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажариб келмоқда.

📝 Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматининг Бухоро вилоятидан тайёрланган кейинги материалларидан батафсил билиб олишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

🏢 Пойтахтимизда “Аллергология-иммунология — инновациядан амалиётга” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.

🌐 Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган ушбу халқаро тадбирда маҳаллий мутахассислар билан бирга, қўшни давлатлардан келган етакчи олимлар иштирок этяпти.

🔬 Анжуманда диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини амалиётга татбиқ этиш, ўзаро тажриба алмашиш, соҳага оид клиник тавсиялар, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ва стандартлари атрофлича муҳокама этилмоқда.

‼️ Тадбирнинг якуний қисми маҳорат дарслари ва шўъба йиғилишларидан иборат бўлиб, унда қатнашчилар жаҳон тиббиётидаги энг сўнгги ютуқлар ҳамда илмий ишланмалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍12