Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
156K subscribers
6.78K photos
2.65K videos
46 files
10.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Супербактерияларга қарши янги дори миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин

📊 Дунёда инфекцияларнинг антибиотикларга чидамли турлари йилига 5 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда. Олимлар хулосасига кўра, дори воситаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш супербактерияларнинг жадал кўпайиши ва кенг тарқалишига имкон беряпти.

📈 Хавотирли жиҳати, агар тезкор чоралар кўрилмаса, 2050 йилга бориб, мавжуд препаратларга чидамли бактериялардан йиллик ўлим кўрсаткичи 10 миллионга етиши мумкин. 

🔬 Бу глобал муаммога ечим излаган Гарвард университети (АҚШ) олимларининг изланишлари муваффақиятли якунланди. Улар инсон саломатлиги учун жиддий хавфга айланган супербактерияларга қарши антибиотик яратди.

🧪 Кимё профессори Эндрю Майерс бошчилигидаги мутахассислар тадқиқот давомида крезомицин деб номланган синтетик моддани ҳосил қилишга муваффақ бўлди.

💊 Бу препарат тилларанг стафилококклар, ичак таёқчалари (E-coli), ўпка ва қон инфекцияларини келтириб чиқарувчи ҳаёт учун хавфли қатор микробаларни ўлдириш хусусиятига эга.

‼️ Тадқиқотчилар фикрича, ҳозирча крезомициннинг таъсир механизмлари лаборатор шароитда ва жониворларда ўрганилди ҳамда тажрибалар самарали якунланди. Энди у инсонларда клиник синовдан ўтказилгач, тиббий амалиётда оммавий қўлланилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази кўплаб хорижий мамлакатларнинг нуфузли клиникалари билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйган.

🔬 Ушбу ҳамкорлик доирасида марказнинг хирургия мажмуасида туркиялик мутахассислар билан бирга навбатдаги кам инвазив кардиожарроҳлик амалиётлари бажарилди.

📹 "Ўзбекистон 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.
—————-
🏥 Сегодня Республиканский научный центр экстренной медицинской помощи активно сотрудничает с престижными клиниками множества зарубежных стран.

🔬 В рамках этого сотрудничества в хирургическом комплексе центра совместно с турецкими специалистами проведены малоинвазивные кардиохирургические операции.

📹 Подробнее об этом — в репортаже телеканала «Узбекистон 24».

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Умуртқа поғонаси жароҳатларини тикловчи нейроимплантат яратилди

🧠 Маълумки, орқа мия жароҳатларидан сўнг умуртқа поғонасининг шикастланган қисмида нерв сигналлари узатилиши тўхтайди. Бу эса кўп ҳолларда фалажликни юзага келтиради.

🔬 Россиянинг Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС" олимлари бу муаммонинг самарали ечимини топди. Улар томонидан орқа мияда нерв ўтказувчанлигини тикловчи нейроимплантат яратилди.

Ушбу восита биомослашувчан материалдан ясалган бўлиб, бемор тўқималари ўсишига имкон берувчи махсус чизиқлар билан қопланган.

📌 Мослама нерв ҳужайраларини қўллаб-қувватлаш учун жароҳат жойига ўрнатилади. Вақт ўтиши билан у соғликка зиён етказмаган ҳолда тана ичида эриб кетади. Натижада умуртқа поғонасидаги нерв импульсларининг ўтказувчанлиги тикланади ва бемор соғлом ҳаётга қайтади.

‼️ Тадқиқотчилар фикрича, нейроимплантат аллақачон лаборатория синовларидан муваффақиятли ўтган. Навбатдаги клиник текширувлар якунлангач, у тиббий амалиётга татбиқ этилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

🔎 "Тиббий ракурс" давом этади.

📍 Бу галги манзил: Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларидан бўлган Сўх тумани.

📹 Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан Сўх тумани тиббиётида бўлаётган ижобий ўзгаришларга бағишланган махсус кўрсатув тасвирга олинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🫀Артериал гипертония қон босимининг ошиши билан кечадиган касаллик ҳисобланади.

♻️Артериал гипертонияга:
📌 стресс ҳолатлари;
📌 таркибидаги ош тузи кўп бўлган маҳсулотлар;
📌 ёғли овқатлар;
📌 камҳаракатлик;
📌 уйқусизлик ва
📌 соғлом турмуш тарзига амал қилмаслик
каби омиллар сабаб бўлиши мумкин.


Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари доктори Ҳамидулла Тошпўлатов бу ҳақда маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Аллергик касалликларнинг 30-40 фоизи аутоиммун реакциялар билан боғлиқ

🔬 Иммунитет заифлашиши — саломатлигимиз учун катта хавф. Бунда организмнинг турли касалликларга қарши курашиш қобилияти сусаяди. Аммо ҳаддан ташқари фаол иммунитет ҳам соғлик учун жиддий муаммо!

Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова шу мавзудаги хулосаларини аллергик касалликлар билан боғлаган ҳолда баён қилди.

▶️ — Аутоиммун хасталиклар иммун тизими фаолияти издан чиқиши туфайли юзага келади, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор И.Разикова. — Ушбу патологияда тананинг ҳимоя қобилияти шунчалар тажовузкор бўладики, иммунитетимиз вирус ва бактериялар ўрнига, ўз организмимизга қарши курашишга киришади.

📌 Яъни тана ўз ҳужайраларини душмандай қабул қилиб, уларни йўқ қилувчи антитаналар ишлаб чиқара бошлайди. Шу тариқа ички аъзоларимизда яллиғланиш жараёни кечади. Энг ёмони, яллиғланиш қанчалик кучайса, иммунитет тизимидаги "қотил ҳужайра"ларнинг соғлом тўқима ва органларга "ҳужуми" шу қадар зўраяди.

🩺 Бу эса бора-бора псориаз, ревматоид артрит, тарқоқ склероз, ярали колит, қандли диабетнинг 2-тури, склеродермия, васкулит каби қатор аутоиммун касалликлар ривожланишига сабаб бўлади.

Бундай патологияларнинг пайдо бўлиш омиллари ҳақида турли хулоса ва ёндашувлар мавжуд. Масалан, баъзи аутоиммун хасталиклар, хусусан, қизил волчанка ёш аёлларда эркакларга қараганда 10 марта кўп учрайди.

♻️ Айрим шундай касалликлар эса бир оила аъзоларида генларнинг тўсатдан мутацияси туфайли пайдо бўлади ёки ирсият орқали узатилади.

🔎 Қолаверса, қатор ташқи омиллар — қуёш нурлари, кимёвий моддалар сингари аллергенлар ҳамда вирус ва бактериялар аутоиммун жараёнининг ривожланишига мойиллик яратади.

📊 Ўрганишларга кўра, аллергик касалликларнинг тахминан 30-40 фоизи аутоиммун реакциялар билан боғлиқ. Бунда функционал аутоантитаналар семиз ҳужайралар ва базофилларнинг фаоллашишига, гистамин ҳамда бошқа яллиғланишга қарши моддалар ҳосил бўлишига олиб келади.

💊 Одатда касаллик қўзғалмаслиги учун иммунитет тизимини блокловчи дори-дармонлардан фойдаланилади. Аммо бу препаратлар, ўз навбатида, инсоннинг инфекцияларга қарши ҳимоя қобилиятини заифлаштириши мумкин.

‼️ Айни пайтда Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказимизда шундай дарддан азият чекаётган беморларда аллергик касалликларни энг илғор усулларда аниқлаш ва муолажа қилиш йўлга қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Biz Sogʻliqni saqlash, Maktabgacha va maktab ta'limi, Oliy ta'lim, fan va innovatsiyalar vazirliklari rahbariyatlari bilan uchrashuv oʻtkazdik.

Uchrashuvda sogʻliqni saqlash va ta'lim sohalariga oid 2024-yil uchun belgilangan ustuvor vazifalar muhokama qilindi.

Ularning bajarilishini toʻlaqonli ta'minlash maqsadida tegishli koʻrsatmalar berildi. Joriy yil yakunida amaliy natijalar kutilmoqda.
-
Мы провели встречу с руководителями министерств здравоохранения, дошкольного и школьного образования, высшего образования, науки и инноваций.

На встрече были обсуждены приоритетные задачи в сфере здравоохранения и образования на 2024 год.

Были даны конкретные указания для их реализации в полной мере. Реальные результаты ожидаются уже в конце текущего года.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кутиб олинг, янги лойиҳа!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамкорликда янги — "Хаста бўлманг" номли телевизион лойиҳага старт берди.

📆Ҳар ҳафта:
🕰 Шанба куни соат 9:00да;
🕰Якшанба куни соат 18:30да (такрорий эфир)
📺 Ўзбекистон телеканалида томоша қилинг!


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўх — табиати бетакрор, ўзига хос иқлимга эга бўлган жаннатмакон гўша.

🛣 Очиғи, чегара ҳудуд бўлгани боис туман аҳолиси мустақилликнинг қарийб чорак асрлик тарихида қатор муаммолар билан юзма-юз яшашига тўғри келди. Айниқса, сифатли тиббий хизмат улар учун азалий ва ушалмас орзу эди.

🏥 Бугун эса Сўх тиббиётида кечаётган ўзгаришлар тамомила ўзгача.

📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган “Тиббий ракурс”нинг навбатдаги сони айнан ана шу янгиланиш жараёнларига бағишланади. Яқин вақтларда ушбу махсус репортажни тақдим этамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🫀Миокард инфаркти — юрак ишемик касаллигининг энг хавфли ва кенг тарқалган асоратларидан бири.

📌Касаллик белгиси — тўш суяги остида кучли оғриқнинг пайдо бўлиши.

Оғриқ 15-20 дақиқадан ортиқ давом этиб, елка, бўйин ва ҳатто тишгача таъсир қилиши мумкин.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази кардиологи Азиза Холиқова шу ҳақда маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунё мамлакатларининг ярмидан кўпида қизамиқ эпидемияси кузатилиши мумкин

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, агар шошилинч чоралар кўрилмаса, 2024 йил охирига келиб, дунё мамлакатларининг ярмидан кўпида қизамиқ эпидемияси тарқалиш хавфи жуда юқори эканлигидан огоҳлантирди.

📍Чунки ушбу касаллик ҳозиргача Шимолий ва Жанубий Америка қитъаларидан бошқа барча минтақаларда қайд этилди.

💉 Мутахассислар хулосасига кўра, эпидемиологик вазият ёмонлашуви коронавирус пандемияси даврида қизамиққа қарши эмлаш тадбирлари етарли даражада ташкил этилмагани оқибатидир.

📈 Хусусан, 2022 йили дунё бўйича эмлаш қамрови 2021 йилга нисбатан бироз ошган бўлса-да, аммо шунда ҳам 33 миллион бола мазкур хасталикка қарши вакциналар дозалари билан қамраб олинмади. 22 миллион нафарга яқин ўғил-қиз уларнинг биринчи дозасини, 11 миллион нафари иккинчи дозасини қабул қилишдан четда қолган.

“2024 йилги эмлаш дастурларида ҳам катта бўшлиқлар бор, — дейди ЖССТ вакили Наташа Кроукрофт. — Агар ҳолат шундай давом этса, миллионлаб болаларимиз бундан жабр кўриши мумкин.

Бугун сайёрамиз бўйича қизамиқнинг ўсиш динамикаси кузатиляпти. Айниқса ўрта даромадли мамлакатларда аҳвол қониқарли эмас. Биз 2019 йилги ҳолат такрорланишидан хавотирдамиз".

📌 Эслатиб ўтамиз, 2019 йили Ер юзида қизамиқ билан касалланиш даражаси кескин ошиб, сўнгги 23 йилдаги рекорд кўрсаткичга етганди (869 мингта ҳолат). Энг ёмони, ўша йили бу хасталикдан ўлим статистикаси ҳам 2016 йилга нисбатан деярли 50 фоизга кўпайди (207 минг ҳолат).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Как безопасно принимать лекарства?

В этом анимационном видеоролике показаны ошибки, допускаемые при применении лекарственных средств, а также даны необходимые рекомендации по их предотвращению.

Дорогие соотечественники, если Вам стало известно о нежелательных реакциях, возникших в процессе применения лекарственных препаратов, обратитесь в Центр безопасности фармацевтической продукции при Минздраве.

Заполните форму карты сообщения и отправьте по электронной почте на адрес [email protected] или по адресу: 100002, г.Ташкент, ул. Озод, проезд К.Умарова, 16.

Тел: (71) 203-01-01 | 4144

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Сўх — юртимизнинг олис ва чегара ҳудудларидан бири. Уни уч томондан пурвиқор тоғлар ўраб туради.

📹 ССВ Матбуот хизматининг “Тиббий ракурс” рукни остидаги навбатдаги махсус кўрсатуви айнан мазкур тумандан тайёрланди.

📋 Унда юртимизнинг бошқа ҳудудларидан Сўхга келиб ишлаётган шифокорлар фаолияти ва туман тиббиётида кечаётган бошқа ўзгаришлар ҳақида сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🫀Юрак ишемик касаллиги — юрак миокарди мушагида қон таркибидаги кислород мувозанатининг бузилиши.

🩸 Бунинг оқибатида қон оқимида тўсқинлик пайдо бўлади.

🚫 Касаллик сабаби аниқ топилмаган, у бир вақтнинг ўзида кўплаб омиллар таъсирида ривожланади.

🚸 Касаллик хавф гуруҳларига 55 ёшдан ошган эркаклар, 65 ёшдан ошган аёллар ва наслий мойиллиги бўлган инсонлар киради.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Улуғбек Низомов бу ҳақда маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Салқин кунларда қандай мева-сабзавотлар истеъмол қилиш керак?

🌨 Ҳаво ҳароратининг пасайиши тана ҳароратига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Бундай шароитда калорияга бой, фойдали маҳсулотлар истеъмолига эътибор бериш зарур.

— Совуқда қон томирларимизда кескин торайиш кузатилади. Иссиқ хонага кирганда эса улар кенгаяди, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов. — Бу инсонларда қон босими ошишига сабаб бўлиши мумкин.

🥔 Картошка қон томирларининг ҳолатини яхшилашга ёрдам бера олади. Унинг таркибидаги калий қон томирларининг деворларини эластик қилади, қон айланишини яхшилаб, босимни барқарорлаштиради.

🍛 Илдизмевали сабзавотлар ва ёғли гўшт солинган қайнатилган шўрва қишда, айниқса, фойдали. Бундай сабзавотларда углеводлар кўп бўлиб, қишнинг совуқ кунларида бошқа сабзавотларга қараганда организмга кўпроқ энергия беради.

🧅 Сабзавотлардан пиёз антиоксидант сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

🍠 Лавлаги ва унинг шарбати ҳам фойдали витаминлар ва минералларга бой бўлган маҳсулот ҳисобланади.

🍞Нонда жуда кўп Б витаминлари мавжуд, яъни улар асаб тизимининг силлиқ ишлаши ва соғлом уйқу учун жавобгардир.

🍊С витамини организмда оқсиллар ва серотонин моддаларини ўзлаштиришда катта аҳамиятга эга. Цитрус мевалар ва уларнинг шарбатлари салқин маҳсулот бўлса-да, улардан тайёрланган мураббо, қиём ва мармеладлар С витаминига бой иссиқ маҳсулот ҳисобланади.

🍋Лимоннинг меъёрдаги истеъмоли касалликни ҳайдашда муҳим ўрин тутади.

🫚 Ёғ кислоталари улар юрак-қон томир ва асаб тизимини мустаҳкамлайди ва кайфиятга таъсир қилади. Ушбу моддалар ёнғоқ, зиғир ва бир қатор дуккакли экинларда кўп миқдорда мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Электрон сигареталар тамакига қарши кураш бўйича ҳаракатларни чиппакка чиқарадими?

❗️Бугун электрон сигареталардан фойдаланиш катталар орасида унчалик кўп тарқалмаган. Аммо улардан фойдаланилаётган 50 та мамлакатда электрон сигареталардан фойдаланишнинг болалар ва ўсмирлар орасида ошиб бораётгани аниқланган.

🇺🇸 — АҚШда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, юқори синф ўқувчилари орасида электрон сигареталардан фойдаланилиши 2011 йилдан 2020 йилгача 1,5 фоиздан 19,6 фоизгача ошган, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров. — 2014 йилдан 2020 йилгача ароматик электрон сигареталарни истеъмол қиладиган фойдаланувчилар улуши 65,1 фоиздан 84,7 фоизгача етган.

🍫 Электрон сигареталардан фойдаланадиган ёшларнинг 70 фоизи, “уларга ёқадиган таъмга эга бўлгани учун” электрон сигареталардан фойдаланишаётганини айтган.

🇷🇺 Россия Федерациясида эса электрон сигареталар бозорда пайдо бўлгандан кейин беш йил ўтиб, яъни 2015 йилда одатий сигаретани чекиш даражаси камайганига қарамай, никотинга қарамлик даражаси мактаб ўқувчилари орасида кўпайган.

🇺🇿 Юртимиздаги ҳолат ҳақида гапирсак, 2019 йилда ўтказилган тадқиқотларга кўра, 18-29 ёшдаги эркаклари орасида электрон сигареталарни чекиш даражаси 30-69 ёшдаги эркаклар орасидагидан икки марта кўп бўлган.

🛡Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг маълумотларига кўра, электрон сигареталар вояга етмаганлар ёнидан барча топилган тамаки маҳсулотларининг ўртача 8 фоизини ташкил этган.

📈 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, электрон сигареталардан фойдаланадиган болалар ва ўсмирлар кейинчалик одатдаги сигареталарни икки баравар кўпроқ истеъмол қилишни бошлайдилар.

🚭 Бу шундан далолат берадики, ёш авлод никотинга қарамлик касаллигига дучор бўлади, бу тамакига қарши курашишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни чиппакка чиқаради ҳамда ушбу соҳада қўлга киритилган ютуқларни ҳам хавф остига қўяди.

⚠️ Бундан келиб чиқадики, ўсмирлар орасида тамаки, хусусан, электрон сигареталарнинг тарқалишини чеклаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб қолмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram