Тошкентда ўтказилган ҳамширалик иши бўйича халқаро анжуманда қандай масалалар муҳокама қилинди?
🏢 Пойтахтимиздаги Hilton меҳмонхонасида “Марказий Осиёда ҳамширалик ва акушерлик ишини ташкил этишда янгича ёндашув” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
🌐 Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази масъуллари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) каби қатор нуфузли ташкилотлар вакиллари, шунингдек дунёнинг 20 яқин мамлакатларидан келган мутахассис ва тадқиқотчилар иштирок этди.
👩🏻⚕️ Кузатишлар шуни кўрсатадики, беморлар ва ҳамширалар ўртасидаги алоқалар уларнинг тиббиёт ходимлари билан умумий муносабатининг қарийб 90 фоизини ташкил этади.
💡Яъни аҳоли саломатлигини асраш ва касалликлар профилактикасида ўрта тиббиёт ходимларининг ўрни беқиёс. Қолаверса, ҳамшираларнинг ўз салоҳиятини тўла рўёбга чиқариши учун шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда самарали натижа беради.
♻️ Икки кун давом этган халқаро анжумандан кўзланган мақсад ҳам ана шундан иборат.
✅ Мазкур конференция Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳамширалик ва акушерлик иши бўйича 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган глобал стратегик йўналишлари доирасидаги тадбирларни амалга оширишга бағишланган.
💉 Тадбирда сўзга чиққанлар ҳамширалик касбининг моҳияти, ўрта тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш, билим ва малакасини ошириш соғлиқни сақлаш соҳаси ривожи учун таъсирчан чора эканини алоҳида таъкидлади.
🔎 Шунингдек, ҳамширалар ва акушерларни ўқитиш, рўйхатга олиш ва лицензиялаш, бу йўналишда илмий тадқиқотлар олиб бориш каби масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.
⚡️ Конференция давомида хорижий экспертларнинг 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган ҳамширалик ва акушерлик ишининг глобал стратегик йўналишлари, бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида ҳамшира ва акушерлар фаолияти, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, паллиатив ёрдамни ташкил этишда ўрта тиббиёт ходимларининг ўрни каби қатор мавзулардаги маърузалари тингланди.
❗️Анжуман якунида резолюция қабул қилиниб, ундан ҳамширалик ва акушерлик ишини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этиш, бу йўналишда таълимни такомиллаштириш, соҳа ходимлари учун ахборот материалларини ишлаб чиқиш ва чоп этиш каби масалалар ўрин олди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!
Жажжи ўғил-қизларимизнинг биргина ширин табассуми учун бутун борлиғимизни бахшида этишга тайёр халқмиз. Уларнинг саломатлиги эса барчамиз учун бебаҳо неъмат.
Бугун юртдошларимизга хос ана шу болажонлик фазилати давлатимизнинг ёш авлодга доир сиёсатига ҳам тўла-тўкис кўчган.
👫 Хусусан, эртамиз эгалари саломатлиги алоҳида эътиборда. Гўдакларни ҳали она вужудида эканлигидаёқ шифокорлар назоратига олиш тизими йўлга қўйилган. Уларнинг тўрт мучаси соғлом бўлиб вояга етиши учун барча имкониятлар ишга солиняпти.
🏢 Ўзбекистонда 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар сони қарийб 12 миллион нафарни ташкил қилмоқда. 235 та болалар шифохонаси улар саломатлигини таъминлаш учун масъул. Шундан 23 таси республика, 212 таси вилоят, туман ва шаҳар даражасидаги тиббиёт муассасалари ҳисобланади.
👶🏻 Юртимизда Республика ва ҳудудлардаги перинатал марказлари, ҳамда болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида жами 29 та шошилинч перинатал ва педиатрик мобиль навбатчи реанимация бригадалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
👦🏻 Чақалоқларда аудиоскрининг тадбирлари орқали уларнинг эшитишдаги нуқсонларини эрта аниқлаши ва даволаш жараёнини эрта бошлаш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб бориляпти.
🤰🏻Бирламчи тиббиёт тизимида репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар, янги туғилган чақалоқлар ва болаларнинг патронажи тизимли йўлга қўйилган.
👩🏻🍼Оилавий поликлиникаларда репродуктив саломатлик ва хавфсиз оналик хоналари, пренатал диагностика, шунингдек туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникаларида болалар бўлимлари ташкил этилган.
💊 Болаларда Д витамини танқислиги ва етишмовчилигининг олдини олиш борасида ҳам профилактик ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, Андижон ва Жиззах вилоятларида А витамини танқислигига қарши саплементация дастурлари давом эттирилаётир.
🩻 Қолаверса, айни пайтда туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2000 нафар боланинг операцияси учун давлат томонидан 64 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, қатор мураккаб амалиётлар ўтказиляпти.
💡 Бундан кейин ҳам болаларнинг ақлий ҳамда жисмоний, рационал ва соғлом ривожланиши, чақалоқларда туғма нуқсонларнинг олдини олиш, уларни бекаму-кўст вояга етишлари учун амалга оширилаётган тизимли тадбирлар давом эттирилади.
🏃🏻Албатта, булардан кўзланган пировард мақсад Ўзбекистонни тўлақонли бахтиёр болалар мамлакатига айлантиришдир!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалик — инсон умрининг энг беғубор фасли. Бу даврнинг бекаму-кўст ўтишида соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ўрни беқиёс. Юртимизда болалар саломатлигини асраш тиббиётнинг бош масаласига айланган.
Болалар соғлом бўлса, оила фаровон, ота-оналар хотиржам, жамият бахтиёр, келажак бардавом бўлади.
📹1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан CCВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳада шу ҳақда сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Болалар соғлом бўлса, оила фаровон, ота-оналар хотиржам, жамият бахтиёр, келажак бардавом бўлади.
📹1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан CCВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳада шу ҳақда сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Хитой олимлари: 2030 йилга келиб, инсультдан ўлим кўрсаткичи 2 баравар ошиши мумкин
ЖССТ маълумотига кўра, бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши дунёда эрта ўлим сабаблари орасида иккинчи ўринни эгаллайди. Хусусан, ишемик инсультга чалинганларнинг катта қисми ҳаётдан кўз юмиши ёки умрбод ногиронликка маҳкум бўлиши ачинарли ҳолат.
Бироқ 2030 йилга келиб, ушбу касалликдан ўлим ҳолатлари икки баробар ортиши мумкин. Хитой олимлари "Global Health Data Exchange" маълумотларини таҳлил қилиш асносида шундай хулосага келди.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришча, 2019 йилда инсульт оқибатида 3,29 миллион киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, 2030 йилда бу кўрсаткич 6,4 миллион нафарга етади.
Вазиятнинг бундай ёмонлашувига чекиш, тўйиб овқатланмаслик, буйраклар фаолияти бузилиши, семириш, юқори қон босими, қонда холестерин ва глюкоза миқдори ортиши, сайёрамиз аҳолиси сони кўпайиши каби омиллар сабаб бўлади.
‼️ "Албатта, бу прогноз жуда хавотирли. Аммо инсоният ишемик инсультнинг олдини олишга қодир. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш энг оқилона ва самарали профилактик чора" — дейди тадқиқот муаллифи Лизе Сюн.

CCВ: Тошкент туманида туманлараро перинатал марказ иш бошлади
❗️Юртимиз ҳудудларида 46 та туманлараро перинатал марказ ташкил этилиши белгиланган. Президентимизнинг тегишли қарори асосида шакллантирилган ушбу марказлар рўйхатига Тошкент тумани туғуруқ комплекси ҳам киритилган эди.
✅ 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган тантанали очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ва Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов иштирок этди.
🏢 Шу пайтгача Тошкент вилоятининг Бекобод, Янгийўл, Олмалиқ шаҳарлари ва Қуйи Чирчиқ туманида туманлараро перинатал марказлар ташкил этилган эди.
🏥 Бунга қадар 110 ўринли Тошкент тумани туғуруқ комплексида йилига 5,5 мингга яқин туғуруқ қайд этилиб, фақатгина шу ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатган.
🔹 Шифохона асосан асоратсиз туғуруқларни қабул қилишга мўлжалланган бўлиб, асоратли ва кам вазн билан туғилган чақалоқлар республика муассасаларига ва Чирчиқ шаҳрида жойлашган вилоят перинатал марказига 50-70 км. масофа босиб олиб борилар эди.
💰 Албатта, туғуруқ мажмуасини перинатал марказга айлантириш осон эмас. Бунинг учун қатор техник ва малакавий талаблар мавжуд. Муассасани замонавий стандартларга мос ҳолга келтириш учун 18,2 млрд. сўм инвестиция дастури доирасида маблағ сарфланди.
🔬Марказ замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозланди. Бунинг учун 2,1 млрд. сўм маблағ ажратилди.
🚿 Туғуруқдан кейинги хоналар замонавий ҳолатга келтирилиб, ҳар бирига алоҳида санузел ўрнатилди.
🛏 Муассасада қўшимча 10 ўринли “Чақалоқлар патологияси” ва 6 ўринли “Чақалоқлар реанимацияси” бўлимлари ташкил этилди.
👶🏻 Бу эса оғир аҳволда ва кам вазнли туғилган чақалоқларга ўз вақтида ва самарали тиббий хизмат кўрсатиш имконини яратади.
👩🏻⚕️ Бундан ташқари, марказнинг 35 нафар шифокори республика муассасаларида алоҳида ташкил этилган ўқув курсларида тиббий малакаларини ошириб қайтди.
♻️ Туманлараро перинатал марказ мутахассислари ўз олдига Тошкент туманидан ташқари, Қибрай ва Зангиота туманида яшовчи аёллар ҳамда муддатидан аввал туғилган гўдаклар учун ихтисослаштирилган реанимацион ва интенсив хизматларни ташкил этиш, кам вазнли чақалоқларни парвариш ва реабилитация қилиш, асоратли туғуруқ кутилаётган ҳомиладор аёллар учун малакали тиббий хизмат кўрсатиш каби мақсадларни қўйган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Хирургия марказининг жажжи беморларига совғалар улашилди
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мамлакатизнинг хирургия йўналишида таянч муассасалардан.
Бу ерда 350 дан зиёд турдаги кам инвазив юқори технологик операциялар ўтказилади. Улардан 230 таси ноёб амалиётлар турига киради. Булар орасидан болаларда ўтказилаётган ноёб амалиётлар ҳам ўрин олган.
Жорий йил давомида Президентимиз ташаббуси билан давлат томонидан бепул операция қилинаётган туғма юрак нуқсони билан туғилган 2000 нафар боланинг 500 нафари ушбу марказда шифо тапаётгани ҳам бунинг исботи.
Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан муассасада даволанаётган болажонларнинг қалбига қувонч улашилди. Уларга марказ раҳбарияти томонидан эсдалик совғалар ва ўқув қуроллари туҳфа қилинди.

🏢 Президентимизнинг тегишли қарори билан юртимиз ҳудудларида 46 та туманлараро перинатал марказ ташкил этилиши белгиланган.
✅ Бугун улар қаторига Қибрай, Зангиота ва Тошкент туманлари аҳолиси учун хизмат кўрсатадиган янги туманлараро перинатал марказ ҳам қўшилди.
📹 Мазкур замонавий муассасанинг имкониятлари билан ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳа орқали танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
✅ Бугун улар қаторига Қибрай, Зангиота ва Тошкент туманлари аҳолиси учун хизмат кўрсатадиган янги туманлараро перинатал марказ ҳам қўшилди.
📹 Мазкур замонавий муассасанинг имкониятлари билан ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳа орқали танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Вазир Гематология марказида даволанаётган бемор болажонларни байрам билан қутлади
Болалар — ҳаёт давомчилари, келажак эгалари. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, соғлом вояга етказиш ҳар бир давлат олдидаги юксак масъулиятдир.
Қувонарлиси, юртимизда ёш авлод айнан ана шундай меҳр-эътибор ва ғамхўрлик оғушида улғаймоқда.
Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимиздаги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий марказида бўлиб, бу ерда даволанаётган жажжи беморлар ҳолидан хабар олди.
Вазир болажонлар ва уларнинг ота-оналарини байрам билан қутлар экан, юртимиздаги ҳеч бир ўғил-қиз эътибор ва ғамхўрликдан четда қолмаслигини таъкидлаб, уларга тезроқ соғайиб кетишлари ва ўз оилалари бағрига қайтишларини тилади. Шундан сўнг болажонларга байрам совғалари ва давлат томонидан ажратилган зарур дори воситалари топширилди.
Маълумот ўрнида Президентимизнинг 2021 йил 27 майдаги тегишли қарорига мувофиқ юртимизда болалар гематологияси ва онкологияси соҳаси катталар шифохонасидан ажратилиб, алоҳида марказга айлантирилди. Муассасанинг янги биносида шифо ўринлари сони 180 тага етказилди.
Айни пайтда марказда бемор болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун алоҳида шарт-шароитлар яратилган.
Қолаверса, бу ерда госпитал турдаги “Меҳрли мактаб” ташкил этилган бўлиб, унда умумий ўрта таълим билан бир қаторда мактабгача таълим дастури бўйича ҳам билим берилади. Мактабда бир йилда 1000 нафаргача бола даволаниш билан бир вақтда таълим олиши ва қизиқарли машғулотларда қатнашиши мумкин.

❗️ЖССТ: Сигарет тутуни ҳар тўрт сонияда бир кишининг ҳаётига нуқта қўймоқда
🌍 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кейинги пайтларда сайёрамиз аҳолисини бежиз кашандалик оқибатларидан такрор-такрор огоҳ этаётгани йўқ.
📊 Чунки ҳозир Ер юзида яшовчи 8 миллиард одамнинг 1 миллиард нафардан зиёди — тамаки истеъмол қилувчилар. Улар чекаётган йиллик сигарет миқдори 5 триллион донадан ортади.
📉 Аслида бу — камайиш тенденцияси. Чунки 2000 йилда ўн беш ва ундан катта ёшдаги дунё аҳолисининг учдан бир қисми чекувчи қатламни ташкил этган. Ҳукуматлар томонидан кўрилган чеклов чоралари, тамаки маҳсулотларига жорий этилган юқори солиқлар туфайли мазкур кўрсаткич бешдан бир қисмга озайди.
📈 Аммо ҳозирги статистика ҳам ўта хавотирли. ЖССТ маълумотларига кўра, айни пайтда энг кўп чекувчилар Хитойда яшайди: 1,4 миллиард одамдан деярли 300 миллион нафари тамаки маҳсулотлари истеъмол қилади.
🚬 Аҳоли сонига нисбатан чекувчилар улуши борасида энг юқори фоизга эга мамлакат Индонезиядир. Бу ерда 15 ва ундан катта ёшдагиларнинг 62,7 фоизи тамаки тутунига тутқин инсонлар. Умуман, бугун жаҳон бўйлаб чекувчиларнинг 80 фоизи паст ва ўрта даромадли давлатлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
⏳ Ваҳоланки, кашандалик олдини олиш мумкин бўлган ўлим ҳолатларининг биринчи сабаби. Дунёда ҳар 4 сонияда бир киши чекиш оқибатида ҳаётдан кўз юммоқда.
🩺 "Nature" илмий нашрида чоп этилган тадқиқотда ёзилишича, XX асрда 100 миллионга яқин одам бу иллат қурбонига айланган. Мазкур рақамлар ўша мудҳиш Иккинчи Жаҳон уруши пайтида вафот этганлар сонидан ҳам бирмунча зиёд.
🩻 XXI асрнинг биринчи ярмида чекиш туфайли яна 450 миллион одам ўлиши тахмин қилиняпти. Бунинг энг кенг тарқалган сабаблари саратон, юрак хуружи, инсульт ва сурункали обструктив ўпка касалликларидир.
♨️ Қолаверса, сигаретнинг атроф-муҳитга ҳам зиёни катта. Уларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш йилига 84 миллион тонна карбонат ангидрид (CО2) ҳосил бўлишига олиб келади.
🔎 Бундан ташқари, ҳар йили 1 миллион тоннага яқин сигарет қолдиқлари ташлаб юборилади ва уларнинг фильтрлари биологик парчаланмайди. Шунингдек, тамаки етиштириш йилига 22 миллиард тонна сув сарфига, сигарет ишлаб чиқариш эса 25 миллион тонна чиқинди ҳосил қилинишига сабаб бўлади.
‼️ Шу боис, дунё афкор оммаси бу иллатдан халос бўлишнинг энг оқилона йўли битта, деган хулосада. Чекишни ташлаш!

❗️ССВ: Хатирчи туманида янги гемодиализ маркази фойдаланишга топширилди
Юртимиз соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча янгиланишлар халқимизни рози қилишга қаратилган. Айниқса, олис ва чекка ҳудудларда яшаётган аҳоли саломатлигини асраш, сурункали хасталикларга чалинган беморларни ихтисослашган тиббий хизмат билан қамраб олишга жиддий эътибор бериляпти.
Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов хизмат сафари билан Навоий вилоятида бўлиб, ҳудудда янгидан барпо этилган тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишди.
Вазир дастлаб вилоят ҳокими Нормат Турсунов ҳамроҳлигида Хатирчи туманида бунёд этилган Гемодиализ маркази филиалининг очилишида иштирок этиб, бу ерда беморлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Таъкидлаш лозимки, айни пайтда вилоятда 98 нафар гемодиализга муҳтож беморлар бўлиб, бугунгача уларга 3 та — Навоий, Зарафшон шаҳарлари ва Қизилтепа туманидаги марказларда тиббий хизмат кўрсатилган. Шароит йўқлиги боис Хатирчи туманидаги 16 нафар бемор 80 км. йўл босиб, муолажаларни Навоий шаҳрида олишига тўғри келган.
Эндиликда бунга ҳожат қолмади. Туманда янги гемодиализ маркази филиалининг фойдаланишга топширилиши ҳудудда яшовчи беморларнинг узоғини яқин қилиб, турли оворгарчиликларга чек қўйди.
Бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу марказ 1,2 млрд. сўм қийматидаги 3 та гемодиализ аппарати, сув тозалаш ускунаси ва миксер билан жиҳозланди.
Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан филиал биносини таъмирлаш учун 500 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, 2018 йилгача вилоятда диализ фильтрлари 4-5 марта ишлатилиб, сеанслар 1,5-2 соат давом этган. Баъзан эса навбатлар тунги пайтларга ҳам тўғри келган.
Бугунга келиб, ҳудудда тасдиқланган стандарт асосида беморларнинг тўлиқ 4 соат давомида муолажа олишига имкон яратилди. Қолаверса, гемодиализга муҳтож аҳоли 7 турдаги дори воситалари — В гуруҳ (В1,В6, В12) ва С витаминлари, темир, эритропоэтин препаратлари, оқсил моддалари ҳамда аминокислоталар, гепарин) билан бепул таъминланмоқда.

ССВ: Вазир Хатирчида туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази қурилиши билан танишди
Қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари — дунё тиббиётининг энг долзарб муаммоларидан бири. Афсуски, бу хасталиклар юртдошларимиз ўртасида ҳам ногиронлик сабаблари бўйича энг юқори ўринни эгаллайди.
Шуни инобатга олган ҳолда, Президентимизнинг 2020 йил 2 июлдаги тегишли қарорига кўра, мамлакатимизда Жаҳон банки билан ҳамкорлик дастури доирасида ҳудудий тиббиёт бирлашмалари таркибида туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини босқичма-босқич ташкил этиш бошланган эди.
Cоғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Навоийга хизмат сафари давомида вилоят хокими Нормат Турсунов ҳамроҳлигида Хатирчи туманида барпо этилаётган ана шундай муассасанинг қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.
Мазкур марказни бунёд этишга "Open budjet" дастуридан 1,2 млрд. сўм ва маҳаллий бюджетдан 700 млн. сўм ажратилган.
А.Иноятов муассаса қурилиши билан танишар экан, бино ишга тушгач, вазирлик томонидан 1 млн. АҚШ доллари қийматидаги кўп кесимли компьютерли томограф, рақамли стационар ва портатив рентген, стационар ҳамда портатив ультратовуш аппаратлари каби 34 турдаги юқори технологик тиббий ускуналар етказиб берилишини маълум қилди.
Шунингдек, худди шундай марказ Қизилтепа туманида ҳам ташкил этилиб, вазирлик томонидан тўлиқ жиҳозланиши таъкидланди.

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇷🇺 Шу йил 3-4 июнь кунлари дунё сайқали — гўзал Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон – Россия соғлиқни сақлаш халқаро форуми бўлиб ўтади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇷🇺 3-4 июня этого года в древнем и прекрасном городе Самарканде пройдет Узбекско-российский международный медицинский форум.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Навоийда вазирлик Ҳайъат йиғилиши бошланди. Унда қандай масалалар муҳокама этилмоқда?
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бошланди. Бу галги мажлис сайёр шаклда, онлайн ва оффлайн тарзда Навоий вилоятида ўтказилмоқда.
Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, ихтисослаштирилган марказлар ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари, шунингдек жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари иштирок этяпти.
Йиғилишни Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов очиб берди.
Шундан сўнг кун тартибидаги асосий масалалар муҳокамаси Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг Навоий вилоятида тиббиёт соҳасини трансформация қилишга бағишланган маърузаси билан давом этди.
Унда қайд этилганидек, кейинги йилларда бевосита Президентимиз саъй-ҳаракати билан малакали тиббий хизмат халққа янада яқинлашмоқда. Барча аҳоли қатламининг бундай имкониятдан тўлиқ баҳраманд бўлиши чоралари кўриляпти.
Хусусан, шу йил апрель ойида 2 минг нафар туғма юрак нуқсони бор бола ва 1600 нафар имтиёзли тоифага кирмаган, лекин моддий имконияти чекланган беморда юқори технологик операциялар ўтказиш мақсадида давлатимиз томонидан 90 млрд. сўм маблағ ажратилди.
Натижада биргина Навоий вилоятида 145 нафар юрак туғма нуқсони бўлган ўғил-қиз ҳамда 74 нафар эҳтиёжманд бемор 1,6 млрд. сўм йўналтирилган мураккаб операциялар орқали саломатлигини тиклайдиган бўлди. Ҳозиргача 54 нафар катталар ва 25 нафар болада юқори технологик операциялар муваффақиятли бажарилди.
Май ойи бошида вазирлик махсус ишчи гуруҳи ўрганишлари натижасида бир қатор масалалар жойида ҳал этилди. Масалан, 2022 йил октябрь ойида Навоий шаҳридаги “Ёшлик” ўйингоҳида ташкил этилган COVID марказидан Навоий вилоят перинатал марказига кўчирилган кислород станцияси 6 ой давомида маълум сабабларга кўра ишламаган ва оқибатда шу кунгача тиббий эҳтиёж учун зарур кислород сотиб олинган.
Носоз станция қайта ишга туширилгач, йилига 10 800 та кислород баллонига 594 млн. сўм маблағ сарфланишининг олди олинди ва бу пуллар дори-дармон сотиб олишга йўналтириладиган бўлди.
Шунингдек, Хатирчи туманида Гемодиализ маркази филиалининг очилиши натижасида 16 нафар беморнинг ўзи яшаб турган ҳудудда муолажа олиши учун имконият яратилди.

❗️ССВ: Навоий вилояти ҳокими ва НКМК раҳбари “Соғлиқни сақлаш аълочиси” бўлди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъат йиғилишида Навоий вилоятида аҳоли саломатлигини асраш, тиббиёт тизимини бугунги кун талаблари даражасида ривожлантириш ва соҳа муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлашдаги салмоқли ҳиссаси учун:
Турсунов Нормат Тулқунович — Навоий вилояти ҳокими;
Санақулов Қувондиқ Санақулович — Навоий кон-металлургия комбинати бош директори, сенатор “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мукофотларни вазир А.Иноятов тантанали топширди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъат йиғилишида Навоий вилоятида аҳоли саломатлигини асраш, тиббиёт тизимини бугунги кун талаблари даражасида ривожлантириш ва соҳа муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлашдаги салмоқли ҳиссаси учун:
Турсунов Нормат Тулқунович — Навоий вилояти ҳокими;
Санақулов Қувондиқ Санақулович — Навоий кон-металлургия комбинати бош директори, сенатор “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мукофотларни вазир А.Иноятов тантанали топширди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилояти филиалига янги директор тайинланди
Навоий шаҳрида вазирликнинг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши давом этмоқда.
Қайд этилганидек, вилоятда соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам кам эмас. Ўз навбатида, бундай хато ва камчиликларга ўз вақтида эътибор қаратмаган раҳбарлар бор.
Шуларни инобатга олиб, ишчи гуруҳ ўрганишлари хулосалари асосида ҳудудда онкоскрининг дастурларини талаб даражасида ташкил этмаганлиги сабабли Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали директори Э.Ўринов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилояти филиали директори Ю.Маликов ўрнига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим бошлиғи Баҳром Жалолов раҳбар этиб тайинланди.
Бундан ташқари, бирламчи тизим фаолиятида йўл қўйган камчиликлари, туман даражасида режалаштирилган янги даволаш ва диагностика усулларини татбиқ қилишдаги сансалорлиги учун Конимех, Кармана ва Нурота туманлари тиббиёт бирлашмалари раҳбарларига интизомий жазо чораси қўлланиладиган бўлди.

❗️ССВ: Энди ҳамширалар ҳам малака ошириш учун чет элга юборилади
Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири:
— Навоий вилояти соғлиқни сақлаш тизимида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, ҳудудда тиббиётни трансформация қилиш учун йил якунигача амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олишимиз керак.
Биринчи муаммо кадрлар масаласи. Ҳозир Навоий вилоятида 400 га яқин шифокор етишмайди.
Шу сабабли, бу ерда Бухоро тиббиёт институти филиалини ташкил қилиш тўғрисидаги ташаббусимизни қўллаб-қувватлайсизлар, деб ўйлайман.
Бундан ташқари, жорий йилда вилоятдан 150 нафар шифокор чет элга малака оширишга юборилади.
Яна бир янгилик: шу йилдан илк бор ҳамширалар ҳам чет элда билим ва тажриба ошириш имконига эга бўлади. Хусусан, Навоий вилоятидан 20 нафар реанимация ва анестезиология, жарроҳлик амалиётлари ҳамшираси Туркияга, шунингдек, 20 нафар патронаж ҳамшираси бу йўналишда илғор бўлган хорижий давлатларга жўнатилади.