Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
123K subscribers
6.92K photos
2.71K videos
47 files
10.6K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Трансплантация: соҳага оид янги Қонуннинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

Жорий йилнинг 11 май санасида “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Президент томонидан имзоланди.

❗️Мазкур ҳужжат 4 та боб ва 26 та моддадан иборат. Унда трансплантацияни амалга ошириш мақсад ва шартлари, трансплантация объектлари, донорлар доираси (тирик ва ўлганлар), донор ва реципиентнинг ҳуқуқлари, тирик ва ўлган донорлардан аъзо ва тўқималарни олиш шартлари қатъий белгилаб қўйилган.

Ҳужжатга асосан, тирик донордан ёки инсон мурдасидан олинган одам аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантация объектлари бўлиши мумкин. Уларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга, аҳолининг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ҳимоясига қаратилган давлат сиёсатини амалдаги қонунчилик асослари билан тўлдиришга имкон яратади.

Қолаверса, ушбу ҳужжат касалланиш ва инсон аъзоларидаги қайтариб бўлмайдиган жараёнлар туфайли ўлимга олиб келувчи ҳолатларни қисқартиришга хизмат қилади.

📌Айтиш керакки, юртимизда кўп йиллар давомида мазкур йўналиш бўйича қонунчилик асослари яратилмагани трансплантологиянинг клиник фан сифатида тўхтаб қолишига ҳамда касалликларга чалинган беморлар ҳаётини сақлаб қолиш имкониятининг йўқотилишига олиб келди.

Ушбу вазиятда баъзи беморлар бу турдаги амалиётларни қимматлигига қарамай, хориж тиббиёт муассасаларида ўтказишга мажбур бўлиб, чет элларда даволанишда турли машаққат ва катта миқдордаги харажатларга дуч келар эди.

Биламизки, инсоннинг жуфт бўлмаган аъзолари (юрак, жигар, ошқозоности бези ва бошқа аъзолар)ни фақат мурдадан олиш имкони мавжуд. Трансплантация муваффақиятли ўтиши учун олиниши мўлжалланган органни кейинчалик нормал ишлашига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар юзага келишидан олдин мурдадан олиш лозим бўлади.

Ана шундай ҳолатларни тартибга солиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш, фуқароларимизга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш ва ўта оғир беморларнинг тўлақонли ҳаётга қайтишига имкон яратиш мақсадида ушбу Қонун ишлаб чиқилди. Уни тайёрлашда Германия, Польша, Россия, Беларусь, Украина, Молдова ва АҚШ каби давлатларнинг трансплантация соҳасига оид қонунчилиги ўрганилди.

✴️ Ҳужжатга кўра, инсон аъзолари ва тўқималарини олиш ҳамда уларнинг трансплантацияси давлат соғлиқни сақлаш тизимига қарашли тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади. Ушбу муассасаларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Сунъий равишда етиштирилган аъзолар трансплантация объектлари бўлмайди. Шунингдек, қонуннинг амал қилиши:

🔹инсоннинг кўпайишига тааллуқли бўлган аъзолар ва тўқималарнинг трансплантациясига;

🔹аъзолар ва тўқималарнинг аутоген (бир шахснинг ўзи тирик донор ва реципиент бўлади) трансплантациясига;

🔹 қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 2022 йил 9 июлдан 12 июлгача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларга 50% чегирма эълон қилинди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 82 нафар кишида касалланиш аниқланди

🔺2022 йил 21 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239895 (+82) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌48 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Бухоро вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 25 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237791 (+31) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Инсон аъзолари ёки тўқималарини мурдадан олиш учун фуқаронинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги талаб этилади

Янги қонунга мувофиқ, инсон аъзолари ёки тўқималарини реципиентларга трансплантация қилиш одам аъзолари ёки тўқималарининг трансплантацияси зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса асосида амалга оширилади.

❗️Тирик донордан ёки инсон мурдасидан аъзоларни ва (ёки) тўқималарни трансплантация қилиш фақат бошқа жарроҳлик амалиётлари ёки муолажалар реципиент ҳаётини сақлаб қолишни ёхуд унинг соғлиғи тикланишини кафолатлай олмаган тақдирда қўлланилиши мумкин. Бу қоида Қонуннинг 9-моддасида белгилаб қўйилган.

Ҳужжатнинг 8-моддасига биноан, инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса даволовчи шифокор, трансплантолог, анестезиолог, невропатолог, зарурат бўлганда бошқа ихтисосликлардаги шифокорлардан иборат таркибдаги мутахассис-шифокорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда берилади.

Амалдаги тартибга асосан, донор сифатида беморга трансплантация қилиш учун органлари, тўқималари ва (ёки) хужайраларини ўз ихтиёри билан бераётган инсон тушунилиб, уч йилдан ортиқ никоҳда бўлган эр-хотинлар ва уларнинг олдинги турмушидан бўлган фарзандлари, тўғри ва ён тарафдан бўлган қариндошлари, шунингдек ўгай ота, ўгай она, ўгай ўғил, ўгай қиз ва оила ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фарзандликка олинган болалар тирик донор бўлиши мумкин эди.

❇️ Янги Қонунга мувофиқ, трансплантация реципиентнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади. Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан олишга унинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.

🔺Ҳужжатнинг 10-моддасига кўра, трансплантацияга розилик бераётганида реципиент бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида имзо қўйдирилиб огоҳлантирилиши керак.

❗️Ушбу жараён мажбурий тартибда видеоёзувга қайд этилади. Агар реципиент ўн саккиз ёшга тўлмаган бўлса ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса ёхуд реципиентнинг ўзидан розилик олишнинг имкони бўлмаса, инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси унинг ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилининг ёзма розилиги билан амалга оширилади.

Шунингдек, ҳужжатнинг 11-моддасида инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан олишга унинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилиши белгиланган.

Инсоннинг мурдасидан олинган аъзолардан ва (ёки) тўқималардан барча муҳтож шахсларга трансплантация қилиш учун фойдаланилиши мумкин. Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан тегишли розиликсиз олиш қонунга хилоф ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда, инсон бош миясининг ўлимини қайд этиш асосида бериладиган ўлим тўғрисидаги хулоса мавжуд бўлган тақдирда, инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари унинг мурдасидан трансплантация учун олиниши мумкин.

🔸Инсон бош миясининг ўлимини қайд этишда трансплантологларнинг ҳамда инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишни таъминловчи бригадалар аъзоларининг иштирок этиши Қонун билан тақиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ЖССТ раҳбари: “Дунё пандемиянинг янги тўлқинига тайёр эмас!”

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда пандемиянинг янги тўлқини бошланишидан жиддий хавотирда. Унинг таъкидлашича, агар коронавирус қайта авж олса, инсоният касалликнинг янги тўлқинига тайёр эмас.

“Биз ҳозир пандемиянинг ўртасидамиз, — дейди ЖССТ бош директори. — Агар янги мутация пайдо бўлса, бунга ҳар томонлама ҳозир бўлишимиз шарт!”

Шу боис Т. Гебрейесус барча мамлакатларни CОVID-19га қарши курашиш борасидаги тавсияларга қатъий амал қилишга чақирди. Хусусан, касалликка қарши эмлаш кўрсаткичларини ошириш зарур. Бу пандемия янги тўлқини бошланишининг олдини олишга хизмат қилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, айни пайтда “омикрон” штаммининг ВА.5 варианти инсоният саломатлигига кўпроқ хавф солиб турибди.

Ушбу мутация анча юқумли ва оғир асоратларни келтириб чиқариши билан ажралиб туради. Жумладан, у, аввало, 60-65 ёшдан ошган, эмланмаган аҳоли қатлами, қолаверса, ортиқча вазнга эга ва қандли диабет, буйрак етшмовчилиги каби сурункали касалликларга чалинганлар учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу ерга келган мурожаатчилар орасида турфа қисмат эгалари бор. Кимдир юришга қийналади, бошқасининг буйраги ёки жигари хаста. Яна кимлардир туғма юрак касаллиги билан дунёга келган фарзандининг саломатлигидан хавотирда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлатимиз кўмагига муҳтож ана шундай беморларга тезкор ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида пойтахтда фаолият кўрсатаётган 150 нафардан зиёд етакчи шифокорларни Хоразм вилоятига жалб қилган.

Бу ерда соғломлаштириш акцияси доирасида ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда сайёр қабуллар йиллар давомида хасталиклардан азият чекиб келган беморларнинг қисқа муддатда соғайишига хизмат қилмоқда.

Шунингдек, маҳаллабай ва хонадонбай ўрганишлар жараёнида аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилиши, ўз вақтида шифокорлар кўригидан ўтишига доир тарғибот тадбирлари ўтказиляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Маймун чечаги аниқланган мамлакатлар сони элликка яқинлашди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, шу кунгача дунёнинг элликка яқин давлатида маймун чечаги вируси рўйхатга олинди.

Хусусан, биргина Европанинг 28 та мамлакатида 2000 нафардан зиёд беморда ушбу хавфли касаллик аниқланган.

Ҳозир кўҳна қитъанинг барча ҳудудида ўсиш тенденцияси кузатиляпти. Айниқса, Лондон, Мадрид ва Лиссабон шаҳарларида эпидемиологик вазият анча ёмонлашган.

Қолаверса, вирус Берлин ва Париж шаҳарлари ҳамда Бельгия, Нидерландия ва Италия мамлакатларида ҳам шиддат билан тарқалмоқда.

Испания сўнгги кунларда 700га яқин кўрсаткич билан Буюк Британияни ортда қолдириб, энг кўп маймун чечаги қайд этилган мамлакатга айланди. Ҳозир касалликдан асосан Мадрид шаҳри аҳолиси азият чекяпти. Бу ерда 510 кишига мазкур хасталик ташхиси қўйилган.

Лотин Америкасида эса 18 та ҳолат тасдиқланган: Бразилияда саккизта, Мексикада бешта, Аргентинада учта, Венесуэла ва Чилида биттадан.

Қолаверса, сўнгги кунларда Жанубий Кореяда икки нафар, Сингапурда бир нафар бемор маймун чечагини юқтирганликда гумонланяпти.

Буюк Британияда фаолият олиб борувчи молекуляр вирусология бўйича профессор Карлос Малукер де Мотеснинг сўзларига кўра, бу эпидемияга чек қўйиш жуда қийин кечади. Чунки вирус аллақачон кўплаб мамлакатларга тарқалиб улгурди.

Бироқ бундай шароитда хасталикни аниқлаш, кузатиш ва назорат қилиш тизимлари талаб даражасида эмас. Боз устига, инфекцияни юқтирганлар тиббиёт муассасаларига кеч мурожаат қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️COVID-19: Дунёда касалланишлар ошди

Кеча жаҳон бўйича 854 мингдан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 20 июнь санасига нисбатан қарийб 110 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 210 минг,

🇩🇪 Германия — 119 минг,

🇧🇷 Бразилия — 64 минг,

🇮🇹 Италия — 63 минг,

🇹🇼 Тайван — 56 минг,

🇪🇸 Испания — 50 минг,

🇦🇺 Австралия — 33 минг,

🇵🇹 Португалия — 18 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 16 минг,

🇯🇵 Япония — 15 минг.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Cайёр тиббий қабул. Юзлаб тақдирларни ўзгартирган кун! Йиллар давомида оғир хасталикдан азият чекиб, дард билан олишган қоракўзлар шукронаси...

Инсон қадри учун қайғураётган давлатга, ҳар қандай вазиятда ҳам фуқароларини ёлғизлатиб қўймаётган шу юртга миннатдорлик ҳисси жўш урган қалблар...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Хоразм вилоятида ўтказилаётган соғломлаштириш акцияси давомида оғир, сурункали ёки туғма касалликлардан азият чекаётган минглаб юртдошларимиз давлатимизнинг амалий кўмагини ҳис этишмоқда.

Янгибозор туманида ўтказилган навбатдаги сайёр тиббий қабул давомида ҳам юзлаб беморларнинг муаммоли масалалари жойида ҳал этилиб, уларнинг саломатлигини тиклаш чоралари кўрилди.

Юқоридаги видеолавҳада ушбу жараён тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Трансплантация: донорликка доир қандай чекловлар бор?

“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида бунга доир тегишли моддалар мавжуд.

Хусусан, 14-моддага мувофиқ:

❗️Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишга, агар улар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган, трансплантация қилиш учун инсон аъзолари ва тўқималари донорлигига қарши кўрсатма мавжуд бўлган касалликлар рўйхатига кирувчи хасталиги бўлган ёки илгари шундай касалликка чалинган тирик донорга ёки инсон мурдасига тегишли бўлса, йўл қўйилмайди.

Қуйидагиларга нисбатан инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишга йўл қўйилмайди:

🔹ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга (бундан суяк илигини трансплантация қилиш ҳоллари мустасно);

🔸белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга, шунингдек, руҳий ҳолатнинг бузилишларига (руҳий касалликларга) чалинган шахсларга;

🔹қамоқда ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга;

🔸I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;

🔹ҳомиладор аёлларга;

🔸шахси аниқланмаган шахсларга;

🔹муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларга;

🔸“Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчи шахсларга;

🔹аъзоси ва (ёки) тўқималари илгари трансплантация учун олинган шахсларга.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлиши мумкин эмас.

‼️Қонуннинг 15-моддасига кўра, инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация қилишда жисмоний ҳамда юридик шахсларга инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдиси, шунингдек, трансплантация қилинадиган инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда беморлар сони яна 100 нафарга яқинлашди

🔺2022 йил 22 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239993 (+98) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌8 нафари Тошкент вилоятида,
📌49 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Жиззах вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 17 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237811 (+20) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оғир хасталиклардан азият чеккан юртдошларимиз яқин-яқингача жигар, буйрак трансплантацияси, юрак соҳасидаги нозик операциялар учун илғор хорижий мамлакатларга даво истаб боришга мажбур эди.

Бугун эса деярли барча мураккаб жарроҳлик амалиётлари Ўзбекистоннинг ўзида ўтказилмоқда. Яна ҳам қувонарли жиҳати, трансплантация операцияларини вилоят ва ҳатто туман даражасида бажариш йўлга қўйиляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Хоразм вилоятида ўтказилаётган соғломлаштириш доирасида бир гуруҳ беморларда давлат ҳисобидан буйрак кўчириб ўтказиш операциялари муваффақиятли ўтказилди.

“O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юоридаги видеолавҳада шундай ноёб жарроҳлик амалиётлари ва уларнинг натижалари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Трансплантация: донор ҳамда реципиентнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари бор?

“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида тирик донорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгилаб берилган.

Тирик донор:

ўзидан аъзосини ва (ёки) тўқимасини олиш амалга ошириладиган тиббиёт муассасасидан инсон аъзосини ва (ёки) тўқимасини олиш бўйича бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида тўлиқ ахборот олиш;

жарроҳлик амалиёти ёки муолажа ўтказилишини у бошлангунига қадар рад этиб, унинг сабабини асосламаслик;

ўзидан аъзоси ва (ёки) тўқималари олинганлиги билан боғлиқ бўлган, юзага келган асоратлар туфайли давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қонунчиликка мувофиқ даволаниш ва кузатувда бўлиш ҳуқуқига эга.

Тирик донор:

❗️ўз бошидан ўтказган ёхуд ўзида мавжуд бўлган касалликлар тўғрисидаги маълумотларни ўзидан аъзосини ва (ёки) тўқимасини олиш амалга ошириладиган тиббиёт муассасасига маълум қилиши;

❗️шифокорларнинг тиббий тавсияларига риоя этиши шарт.

Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, Реципиент:

📌 ўзига инсон аъзосини ва (ёки) тўқимасини трансплантация қилиш бўйича бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида аъзонинг ва (ёки) тўқиманинг трансплантацияси амалга ошириладиган тиббиёт муассасасидан тўлиқ ахборот олиш;

📌 жарроҳлик амалиёти ёки муолажа ўтказилишини у бошлангунига қадар рад этиб, унинг сабабини асосламаслик;

📌 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасаларида реабилитациядан ўтиш ва кузатувда бўлиш;

📌 ўзига инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантация қилиниши билан боғлиқ бўлган, юзага келган асоратлар туфайли Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган зарур тиббий ёрдамни қонунчиликка мувофиқ олиш ҳуқуқига эга.

Реципиент:

❗️ўз бошидан ўтказган ёхуд ўзида мавжуд бўлган касалликлар тўғрисидаги маълумотларни аъзонинг ва (ёки) тўқиманинг трансплантацияси амалга ошириладиган тиббиёт муассасасига маълум қилиши;

❗️шифокорларнинг тиббий тавсияларига риоя этиши шарт.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Тадқиқот хулосаси: Коронавируснинг давомли асоратлари эмланганларда кам кузатилади

Буюк Британия олимлари “омикрон” штамми бўйича тадқиқот ўтказди. Маълум бўлишича, касалланишдан камида олти ой аввал коронавирусга қарши тўлиқ босқичда эмланган одамларда хасталик енгил кечади ва асоратлар тезроқ бартараф бўлади.

Бунинг учун 100 минг нафарга яқин киши сўровномада иштирок этди. Тўпланган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, “дельта” штамми асоратлари “омикрон”га нисбатан 2,4 баравар узоқроқ давом этиши мумкин.

Масалан, “омикрон” тўлқини авж олган 2021 йил 20 декабрдан шу йил 9 мартгача бўлган даврда сўровнома қатнашчиларидан 56 мингдан зиёдида коронавирус аниқланган.

Ундан аввалроқ, яъни “дельта” кенг тарқалган давр — ўтган йилнинг 1 июнидан 27 ноябригача бўлган оралиқда эса 41 минг 361 киши ушбу мутациядан азият чеккан.

Мутахассислар касалликнинг ўткир босқичида тўрт ҳафтадан кўпроқ вақт ўтиб, чарчоқ, бош оғриғи, юрак фаолияти бузилиши билан боғлиқ аломатлар кузатилган беморларни узоқ давом этадиган коронавирусни бошдан кечирганлар тоифасига қўшишди.

Тадқиқот натижалари фақат катталар ва эмланган одамларга тегишли. Вакцина олмаган қатлам ва болаларга доир маълумотлар эса ҳозирча етарли эмас!

Ўрганишлар натижасига кўра, “омикрон”га чалинганларнинг 4,5 фоизида хасталик асоратлари узоқ давом этган бўлса, “дельта”да бу кўрсаткич 10,8 фоизга тенг.

❗️Экспертлар фикрича, бу тадқиқот жамоатчилик томонидан нотўғри талқин қилинмаслиги керак. Чунки “омикрон”нинг қарийб 5 фоиз ҳолатда давомли асоратларни келтириб чиқариши ҳам аслида хавотирлидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Сув ҳавзаларида чўмилиш қоидалари: нималарни билишимиз шарт?

Ёзнинг жазирама кунлари бошланди. Олдимизда эса — саратон чилласи. Бундай паллаларда кўпчилик соя-салқиндан паноҳ изласа, баъзилар чўмилиш ҳавзаларида вақт ўтказишни хуш кўради. Айниқса, ёзги таътилга чиққан болажонлар учун бу — энг мароқли машғулот.

Аммо чўмилиш қоидаларига амал қилмаганлар учун сув ҳавзалари роҳат эмас, офат манбаига айланиши ҳам мумкин.

Олий тоифали шифокор Раъно Носирова билан суҳбатимиз шу мавзуда бўлди.

— Чўмилиш инсонни чиниқтиради, — дейди мутахассис. — Чунки сув қон айланиш тизимини яхшилайди, оксидланиш жараёнини фаоллаштиради, асаб ва мушаклар тонусини оширади.

Тана ва оёқ мускуллари мустаҳкамлиги эса елка камарининг бир меъёрда ривожланишига ҳамда нафас олиш тизими яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Қолаверса, сузиш машқлари иммунитетни оширади. Аммо бунинг учун хавфсизлик, саломатлик ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш шарт.

Аввало, рухсат этилмаган сув ҳавзаларида чўмилиш ҳаёт учун хавфли. Махсус ёзувли белгилар ўрнатилган, туби номаълум ёки тезоқар ҳавзаларда сузиш, уларга сакраш ҳам жуда хатарли.

Аввало, қуёшли ҳавода, шамол турмаган пайтда ва атмосфера ҳарорати +20-25, сув илиқлиги эса +17-19 даражадан кам бўлмаган шароитда чўмилиш тавсия этилади.

Мабодо сузишни билмай, чўкаётган бўлсангиз, юзингизни тепага қаратиб сувда ётинг. Қулочингизни ёйиб, иложи борича чуқур ва секин нафас олинг. Тик турган ҳолатда оёқларингиз билан велосипед педалини айлантиргандай ҳаракат қилинг. Агар толиқсангиз, сув юзасига чалқанча ётиб олинг.

Ўз навбатида, чўкаётган одамга биринчи ёрдам кўрсатиш ҳам — инсонийлик бурчимиз. Бундай вазиятда уни тинчлантириб, елкангиздан маҳкам ушлашга унданг. Агар чўкаётган одам ўз ҳаракатларини назорат қила олмаётган бўлса, танасидан кўтариб қирғоққа чиқаринг.

Бехуш бўлса, қирғоққа олиб чиқишда унинг боши сув юзасида бўлишига алоҳида аҳамият бериш керак. Шундан сўнг жабрланувчининг, аввало, ўпкасини сув ёки лойқадан тозалаш лозим.

Бунинг учун унинг тиззаларини букиб, ётқизинг ва қусишга мажбур қилинг. Сўнг жабрланувчини елка билан ётқизинг ва оғиз ҳамда бурнини тозаланг. Зарур бўлганда, реанимация тадбирларига киришинг, жабрланувчини иссиқроқ ўраб тезда шифохонага юборинг.

Бундан ташқари, чўмилиш ҳавзалардаги ифлосланган сув ўткир ичак инфекцияси, гепатит, ичбуруғ, ичтерлама каби хавфли касалликларни келтириб чиқаришини ҳам унутмаслик даркор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш тармоғи маймун чечаги эпидемиясини пандемия деб эълон қилди

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш тармоғи (WHN)нинг сўнгги маълумотларига кўра, айни пайтда маймун чечаги 58 та мамлакатда тарқалиб улгурган ва инфекциядан азият чеккан беморлар сони 3417 нафарга етди.

Шу боис мазкур ташкилот хасталик глобал офатга айланишининг олдини олиш учун зудлик билан тегишли профилактик чоралар кўришга чақирувчи декларацияни эълон қилди.

Унда қайд этилишича, касалликнинг тарқалиш суръати ҳам, кўлами ҳам ошмоқда. Агар ўз вақтида зарур тадбирлар амалга оширилмаса, келгусида бу хавфли дард миллионлаб инсонлар ўлими ва ногиронлигига сабаб бўлиши мумкин.

Демак, бу борада дунё мамлакатлари ўзаро саъй-ҳаракатларини бирлаштирадиган пайт келди. Ўз навбатида, ЖССТ ҳам бу борада шошилинч чора-тадбирларни белгилаши шарт.

Бу эса маймун чечаги эпидемиясини пандемия деб эълон қилиш учун асос бўлди.

Биз шошилинч чоралар кўриш орқали касалликни жиловлашимиз мумкин. Бунинг учун инфекция симптомлари ва асоратлари, эҳтиёт чоралари ҳақида аҳолини кенгроқ хабардор қилишимиз зарур” дейишмоқда экспертлар.

❗️Шундан келиб чиқиб, бугун Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш тармоғи (WHN) маймун чечаги эпидемиясини пандемия деб эълон қилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Ғузор туманида 4 ёшли бола "номаълум" касалликдан вафот этганлиги, айни пайтда унинг 6 ёшли оила аъзоси ҳам оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётганлиги, шифокорлар уларга ташхис қўя олишмаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолатни ўрганиш ва вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан малакали профессор-шифокорлардан иборат маxсус тиббий бригада тузилиб, зудлик билан Ғузор туманига юборилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолатни ўз назоратига олган. Ўрганиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 94 нафар кишида касалланиш қайд этилди

🔺2022 йил 23 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240087 (+94) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌8 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌41 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 1 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237838 (+27) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Трансплантация: Ягона давлат реестри ташкил этилади

“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига кўра:

инсон аъзоларидан ва (ёки) тўқималаридан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек, трансплантацияга муҳтож бўлган шахсларга тезкорлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек, инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри ташкил этилади.

❗️Ягона давлат реестри инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантациясини амалга оширувчи тиббиёт муассасаларининг ахбороти асосида шакллантириладиган автоматлаштирилган ахборот тизимидир.

Ягона давлат реестрида:

📌 аъзоларнинг ва (ёки) тўқималарнинг потенциал реципиентлари;

📌 ўзига нисбатан аъзолар (аъзонинг бир қисми) ва (ёки) тўқималарнинг трансплантацияси бажарилган реципиентлар;

📌 ўзидан аъзолар ва (ёки) тўқималар олинишига нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган тирик донорлар;

📌 ўзининг биологик ўлими юз бериши факти аниқланганидан кейин ўз танасидан (танасининг қолдиқларидан) аъзолар ва (ёки) тўқималар олинишига тириклик чоғида нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган шахслар;

📌 ўзидан трансплантация учун аъзолар ва (ёки) тўқималар олинган донорлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.

Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек, инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестрини шакллантириш ҳамда юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

‼️Ягона давлат реестрида сақланадиган маълумотлар шифокор сиридир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Ўзбек шифокорлари малака ошириш учун Туркияга жўнаб кетди

Ўзбекистон ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумга кўра, дастлабки 25 нафар ўзбек шифокори Туркияга малака ошириш учун юборилди.

Юртимизнинг 6 та вилоятидан саралаб олинган ушбу тиббиёт ходимлари Анқара шаҳридаги нуфузли клиникаларда бир ой давомида тажриба оширади.

Ушбу ўқув курслари йил давомида 3 маротаба ўтказилиши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилаётган мазкур малака ошириш курсларига жалб этилган мутахассисларнинг 5 нафари тиббиётда бошқарув менежменти бўйича Туркия тажрибасини ўрганади. 10 нафар шифокор ва 10 нафар ҳамшира эса даволаш жараёнлари билан танишиб, миллий тиббиётимизга татбиқ қилиниши мумкин бўлган илғор усулларни ўзлаштириши кўзда тутилган.

— Ушбу мутахассислар юртимиз ҳудудларидаги оғир шароитли ва оқсаётган тиббиёт муассасаларидан бошқарув ходими, шифокор ва ҳамширалардан иборат бригада шаклида танлаб олинди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Умидулла Рисқиев. — Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари, бирлашмада фаолият олиб бораётган шифокор ва ҳамшира битта бригада сифатида шакллантирилган бўлса, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан катталар ва болалар кўп тармоқли тиббиёт муассасаларидаги мутахассислар шу тартибда саралаб олинди.

Таъкидлаш лозимки, малака ошириш курсларига жўнаб кетган мутахассисларнинг аксарияти ўз ҳудудларида зарур хирургик йўналишларда иш олиб борувчи тиббиёт ходимлари ҳисобланади.

Улар орасида юз жарроҳлари, нейрохирург, уролог, акушер-гинеколог каби қатор мутахассислар бор. Шифокорларнинг турк ёки инглиз тилида сўзлаша олиши, креатив фикрлаши, ёш ва билимга чанқоқлик каби сифатлари танлов жараёнида инобатга олинди.

Ушбу курслардан кўзланган асосий мақсад Туркиянинг ривожланган клиникаларида ўз йўналиши бўйича малака оширган мутахассислар олган янги билимларини ўз ҳудудига татбиқ қилиш, мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида янги ва замонавий даво усулларининг кириб боришига замин яратишдан иборатдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram