ВИРУСЛИ ГЕПАТИТДАН ЖИГАРИНГИЗНИ ҚАНДАЙ АСРАШ МУМКИН?
Вирусли гепатитнинг А ва Е турлари – юқумли касаллик бўлиб, касаллик жигар ҳужайраларининг жароҳатланиши билан кечади.
Касалликни юзага келишида тозаликка риоя қилмаслик, яъни овқатланишдан олдин қўлларни совунлаб ювмаслик, мева ва сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш ҳамда қайнатилмаган сувни ичиш сабаб бўлади. Шунинг учун, касаллик кўпроқ болаларда учрайди.
Пашшалар касалликни юқишида етакчи роль ўйнайди. Биргина пашша ичаги, қаноти ва танасида миллионлаб касаллик қўзғатувчи микробларни, шунингдек, гепатит вирусларини ҳам (турли хил ахлат ва нажасларга қўниши оқибатида) ташийди.
Организмга вирус тушиши билан касаллик бирданига бошланмайди. Дастлаб вирус организмда кўпаяди. Бу давр клиник белгиларсиз кечади ва касалликнинг яширин даври дейилади. Бу давр 3-6 ҳафтагача давом этиши мумкин.
Касаллик белгилари:
- умумий ҳолсизлик;
- иштаҳасизлик;
- кўнгил айнаши;
- овқатлангандан сўнг қайт қилиш;
- шиллиқ қават ва терининг сарғайиши.
Профилактик тадбирлар:
- вирусли гепатит Ага қарши эмлатиш;
- ҳўл мева ва полиз маҳсулотларини яхшилаб ювиб истеъмол қилиш;
- сувни қайнатилган ҳолда ичиш;
- рухсат этилган сув ҳавзаларида чўмилиш ва бу жараёнда сув ютмасликка эътибор бериш;
- озодалик ва орасталикка риоя қилиш;
- пашшаларнинг кўпайишига йўл қўймаслик;
- овқатдан олдин ва ҳожатдан кейин қўлларни совунлаб ювиш;
- уйда ва жамоат жойларида гигиена қоидаларига риоя қилиш.
Шу ўринда касалликдан сақланиш ўзимиз ва шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилишимизга боғлиқлигини эслатиб ўтамиз.
Агар касаллик аломатлари сезилса, дарҳол шифокорларга мурожаат қилиш муҳим ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филиалида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоятда фаолият кўрсатаётган сектор раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ва ўринбосарлари, бошқарма тасарруфидаги тиббиёт марказлари ва тиббиёт бирлашмалари бош шифокорлари, Аҳолини соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази мутахассислари иштирок этди.
Президентимизнинг Республика ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий-амалий тиббиёт марказига қилган ташрифи ҳамда 18 май куни ўтказилган тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар ижросига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилишида тегишли вазирлик, ҳокимлик ва соҳа ходимларига берган топшириқлари ижросидан келиб чиққан ҳолда вилоятда соғлом турмуш тарзини йўлга қуйиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, уни амалга ошириш йўллари, ёш кадрларни муқим иш жойлари билан таъминлаш, коррупцияни олдини олиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Семинар иштирокчиларига Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филиали имкониятлари, у ерга келтирилган, айни чоғда ўрнатилган ва нур терапиясида қўлланиладиган “Терабилат” аппарати, МСКТ, юқори аниқликда ишлайдиган энг сўнги, ЎЗИ аппарати имкониятлари, даволанаётган беморларни даволаш учун яратилган имкониятлар тўғрисида маълумот берилди.
Қолаверса, сўнги йилларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш учун янги турдаги тиббий жиҳозлар олиш мақсадида мазкур филиалга яна 5 миллиард сўм маблағ ажратилгани айтилди. Ажратилган ушбу маблағ ҳисобига аёлларда учраётган кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш ва скринингдан ўтказиш учун мўлжалланган мобил маммография, рақамли рентген аппарати келтирилади. Бундан ташқари, вилоятда тиббиёт соҳасини ривожлантириш учун бу йил 27 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

Каттақўрғонлик жарроҳлар учун хорижлик профессорлар маҳорат дарсларини ўтказишди
Самарқандда эртага ўтказилиши режалаштирилган “Шошилинч тез тиббий ёрдамнинг долзарб муаммолари: шошилинч тиббий ёрдамда минимал инвазив технологияларнинг ўрни ва аҳамияти” мавзуидаги XVI халқаро илмий-амалий анжуман доирасида маҳаллий ҳамда озарбайжонлик бир гуруҳ шифокорлар Каттақўрғон шаҳрида бўлишди.
Таъкидлаш керакки, Президентимизнинг Самарқанд вилоятига ташрифи арафасида Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига баҳоси 600 минг АҚШ долларига тенг бўлган лапороскопия аппарати берилган эди. Эндиликда нафақат каттақўрғонликлар, балки шу атроф ҳудуддаги туманлар аҳолиси ҳам вилоят марказига боришига ҳожат йўқ. Ҳозирда шу ернинг ўзида лапороскопия усулидаги жарроҳлик амалиётлари амалга оширилмоқда.
Хориж ҳамда республикадан ташриф буюрган мутахассислар икки кун давомида Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлимида даволанаётган беморларни кўрикдан ўтказишди. Уларнинг даволаниш жараёнлари, операциядан кейинги ҳолати бўйича хорижлик мутахассислар ўз фикр, таклифларини билдиришди.
— Тизимда ҳар йили 220 мингдан зиёд стационар жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, шундан 50 фоиздан ортиғи юқори технологияли операциялар ҳисобланади, — дейди Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази раҳбари ўринбосари Шуҳрат Атажанов. — Марказимиз ҳамда унинг филиалларида ҳар йили ишемик ва гаморрагик қон айланишининг ўткир касалликлари, қорин ва кўкрак бўшлиғи соҳасидаги патологиялар учун замонавий минимал инвазив аралашувлар амалга оширилади. Алоҳида таъкидлаш керакки, марказда Марказий Осиёда биринчи марта замонавий технологиялар ёрдамида шу пайтгача амалга оширилмаган мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказиб келинмоқда. Бу масалада марказ мутахассисларининг Россия, Финляндия, Туркия, Япония ва Руминия каби давлатларнинг тиббиёт муассасаларида ўқитилиши таъминланмоқда, хорижлик клиникалар билан ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилмоқда, хорижлик мутахассислар иштирокида анжуман ва маҳорат дарслари ўтказилмоқда.
Ташриф давомида озарбайжонлик шифокорлар томонидан лапароскопия ёрдамида бир нечта беморларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, каттақўрғонлик жарроҳлар учун маҳорат дарслари ўтказилди.
— Пойтахт, яъни мамлакат марказидан бир неча юз километр узоқликдаги чекка ҳудудда бу каби юксак технологияли асбобнинг мавжудлигини Ўзбекистонда тиббиётга алоҳида эътибор қаратиши ифодаси, аҳолига улкан ғамхўрлик кўрсатилаётгани намунаси, деб биламан, — дейди Боку миллий жарроҳлик маркази раҳбари, профессор Гурбонхон Муслюмов. — Бутун дунё тажрибасидан маълумки, шошилинч тез тиббий ёрдам тизимида юқори технологияларни амалиётга татбиқ этиш мураккаб масала. Бемор турли даражадаги оғриқ, жароҳатлар билан келгач, унга шошилинч ёрдам кўрсатилиши лозим. Бундай вазиятда беморга юқори технологияли ускуналарда ёрдам кўрсатиш шифокордан тажриба, маҳорат ҳам талаб этади.
Бугун Ўзбекистонда ушбу амалиёт татбиқ этила бошланган. Бунинг учун шароитлар ҳам, шифокорларнинг тажрибаси ҳам етарли эканлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Қолаверса, бир пайтлар европаликлар Абу Али ибн Синодан тиббиёт сирларини ўрганиш учун келган юртда бу тажрибани тиклаш учун барча имкон мавжуд, деб ўйлайман.
Шунингдек, ушбу мутахассислар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида ҳам беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, лапароскопия ёрдамида мураккаб жарроҳлик амалиётларини амалга оширишди.
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

Юртимизда COVID-19 га қарши эмлаш бошлангандан бери 1,5 миллион доза вакцинадан фойдаланилди
❗️20 майда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 49930 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 14615 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 35315 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 1512421 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1154313 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 358108 нафарни ташкил қилди.
📊20 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (7810 доза),
📌Наманган вилояти (6011 доза),
📌Андижон вилояти (5491 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича 8 та ҳудуд пешқадамлик қилиб, эмлашлар сони:
📌Фарғона вилоятида 204065 доза,
📌Андижон вилоятида 189110 доза,
📌Наманган вилоятида 168835 доза,
📌Самарқанд вилоятида 149560 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 110870 доза,
📌Тошкент шаҳрида 110481 доза,
📌Сурхондарё вилоятида 108063,
📌Тошкент вилоятида 101731 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.

❗️Юртимизда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3800 нафардан ошди, 2 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 20 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97856 (+313) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌7 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌36 нафари Самарқанд вилоятида,
📌6 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌47 нафари Тошкент вилоятида,
📌176 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹 Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 2 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 6 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 34 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 16 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 6 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 175 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93339 (+268) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 678 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3839 нафар бемор даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Самарқандда жаҳоннинг нуфузли шошилинч тиббий ёрдам хизмати шифокорлари жам бўлди
Самарқанд вилояти Ёшлар марказида "Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммолари: шошилинч тиббий ёрдамда минимал инвазив технологияларнинг роли ва ўрни" мавзусидаги XVI Республика илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади.
Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Э. Турдимов, Соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев, Россия Фанлар академияси академиги С. Багненко, Боку шаҳридаги М.А.Топчибашев номидаги Жарроҳлик илмий марказининг бўлим бошлиғи, профессор Г. Муслюмовлар сўзга чиқиб, анжуман ишига муваффақият тилади.
Унда мамлакатимиз мутахассислари билан бирга Россия, Жанубий Корея, Украина ва Озарбайжон каби қатор мамлакатлардан тиббиёт ходимлари иштирок этмоқда.
Тадбирда иштирокчиларнинг 150 нафари оффлайн, 600 нафардан ортиғи эса онлайн тарзда қатнашмоқда.

❗️ЖССТ: охирги сутка давомида дунёда коронавирусдан 13 минг нафардан ортиқ инсон вафот этди
🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈164 миллион 523 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 412 мингдан зиёд киши вафот этган (20.05.2021 йил Европа вақти билан соат 18:46 ҳолатига кўра).
🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 638 247 янги ҳолати аниқланди.
⚫️13 247 нафар бемор вафот этди.
🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (21.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈165 миллион 537 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 430 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,676 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (25,772 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (15,732 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,820 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,151 миллиондан ортиқ).
🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 29 792, Ҳиндистонда 276 110, Бразилияда 75 445, Францияда 18 780, Туркияда эса 11 553 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 569 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
———————————
❗️ВОЗ: за последние сутки в мире от коронавируса умерло более 13 тысяч человек
🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 164 млн 523 тысячи,
📉из них более 3 млн 412 тысяч человек умерло (по состоянию на 18:46 по центральноевропейскому времени 20 мая 2021 года).
🔴За последние сутки в мире выявлено 638 247 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️13 247 больных умерло.
🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 21 мая 2021 года), в мире заразилось
📈более 165 млн 537 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 430 тысяч скончалось.
🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 32,676 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 25,772 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 15,732 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,820 млн),
🇹🇷:на пятом — Турция (5,151 млн).
🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 29 792, Индии — 276 110, Бразилии — 75 445, Франции — 18 780 и Турции — 11 553 новых случаев заболевания.
💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 1 млрд 569 млн доз вакцин против коронавируса.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

Америкалик эпидемиолог Ўзбекистон ва АҚШдаги ҳамширалар тайёрлаш курсларини таққослади
АҚШнинг нуфузли Питтсбург университети ўқув ишлари ва халқаро дастурлар бўйича проректор ўринбосари, эпидемиолог Маргарет МaкДоналд халқаро делегация таркибида Тошкент тиббиёт академиясида бўлиб турибди.
Мутахассис юртимизнинг бўлажак тиббиёт ходимларининг илмий ва амалий фаолияти билан танишиб, ўзининг таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.
Хусусан, Питтсбург университети вакили юртимиз тиббиёт олий таълим муассасаларидаги ҳамширалик курсларини АҚШдаги ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш курслари билан таққослади.
— Академия ўқитувчилари билан учрашув жараёнида олий ҳамширалик курслари ҳақида қизиқарли маърузаларини мароқ билан тингладим, — дейди Маргарет МакДоналд. — Сизларда яхши мутахассислар тайёрлашга астойдил киришилганини сезилиб турибди. Мен бунга ҳамшираликка ўқитиш йўналишидаги музокараларимиздан сўнг амин бўлдим.
Бизда ҳам ҳамширалик курслари мавжуд. Фарқли жиҳати — бизда курслар 4 йиллик. Яна бир фарқли томони шундаки, ҳамшираларни олий тоифадаги амалиёт кўрган ҳамширалар ўқитади.
Сизларда эса 3 йиллик хамширалик курси тингловчиларига шифокор-педогоглар дарс берар экан. Биз ТТА профессор ўқитувчилари билан бу масалада ҳам тажрибалар алмашишга келишиб олдик.
Таклифим, ҳамшираларни педагоглар билан бир қаторда малакали ва амалиётда тажриба орттирган олий тоифали ҳамширалар тайёрласин. Ўз амалиётидаги тажрибаларини ўргатсин. Бу жараёнда кўпроқ амалиёт муҳим, — дейди америкалик мутахассис.

Сўз анжуман меҳмонларига
Сергей Багненко: "Пандемия сабаб бундай нуфузли анжуманларни соғинган эдик"
Аввал ҳабар қилганимиздек, Самарқанд вилоятида "Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммолари: шошилинч тиббий ёрдамда минимал инвазив технологияларнинг роли ва ўрни" мавзусидаги XVI Республика илмий-амалий анжумани ўтказилмоқда.
Унинг меҳмонлари мавзу доирасида ўз фикрларини билдирди.
Сергей Багненко, Россия Фанлар академияси академиги:
— Анжуман учун ўта долзарб мавзу танланган. Шошилинч тиббий ёрдамда минимал инвазив технологияларни қўллаш ҳозирда бутун дунёда тренд бўлиб турибди. Бу усул шошилинч тиббий ёрдам тизимида инсон ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини янада оширади. Чунки ўз-ўзидан жарроҳлик амалиёти бемор учун қўшимча травма бўладиган ҳолат, кўпинча у буни ҳатто кўтара олмаслиги ҳам мумкин. Кам инвазив технологиялар эса ҳаёт учун муҳим функцияларни тиклашга ёрдам бериш билан бирга жарроҳлик аралашувидан қочишга кўмаклашади.
Ушбу тадбирда нафақат Ўзбекистоннинг ҳудудларидан, балки бошқа давлатлардан ҳам етакчи мутахассислар жалб қилингани таҳсинга лойиқ. Биз пандемиянинг узоқ синовларидан сўнг бундай тажриба алмашишларни соғинган эдик.
Ўз маърузамда дунёда йилига 28 минг киши юрак фаолиятининг тўхтаб қолиши сабабли оламдан ўтиши ҳақида айтиб ўтдим. Бундай беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизматининг вазифаларидан биридир.
Аммо бу ишни муваффақиятли амалга ошириш қатор омилларга боғлиқ.
Биринчидан, ўша беморнинг ёнида бўлиб қолиши мумкин бўлган оддий фуқароларни биринчи ёрдам кўрсатишга ўргатишимиз керак, яъни бу борада доимий тарзда аҳоли билан ишлашимиз лозим.
Иккинчидан, тез тиббий ёрдам хизмати вақтида етиб келиши ва мутахассис юрак-ўпка реанимациясини амалга ошириши керак.
Учинчидан, "тез ёрдам" машинаси кардиомассаж аппарати билан жиҳозланган бўлиши ва бемор шифохонага етказилгунича реанимация муолажаларини давом эттириш зарур. Шифохонада эса махсус жамоа ишга киришади.
Бу барча бўғинлар яхши ишласагина беморни сақлаб қолиш имконияти бўлади. Айтиш лозимки, ҳаттоки битта сақлаб қолинган ҳаёт ҳам барча бўғинлар яхши ишлаётганидан дарак беради.

Гурбанхан Муслюмов: "Ўзбекистоннинг мураккаб операцияларни чекка ҳудудларнинг ўзида амалга ошириш тажрибаси ўрганишга арзийди"
Самарқанд вилоятида "Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммолари: шошилинч тиббий ёрдамда минимал инвазив технологияларнинг роли ва ўрни" мавзусидаги XVI Республика илмий-амалий анжуманида Боку шаҳридаги М.А.Топчибашев номидаги Жарроҳлик илмий марказининг бўлим бошлиғи, профессор Гурбанхан Муслюмов ҳам иштирок этмоқда.
— Шошилинч тиббий ёрдам тизимидаги жарроҳлик амалиётларига янги технологияларни жорий қилишга бағишланган бугунги анжуманнинг моҳияти ривожланган давлатларда қўлланилаётган янги технологиялар, уларнинг ютуқлари билан иштирокчиларни таништириш, яқин келажакда шу усулларни ўзимизда ҳам қўллашдан иборат, дейди мутаҳассис. — Энг асосий мақсад эса — тажриба алмашиш. Қайси давлат ва клиникадан бўлишимиздан қатъий назар, бундай тадбирларда тажриба алмашиш имкониятига эга бўламиз, бу эса яхши натижаларни беради. Чунки тиббиёт ўта тез ривожланувчи соҳа бўлиб, ҳар куни нимадир янгилик бўлади. Айниқса, жарроҳлик соҳасида ишлаган мутахассис доимо изланишда бўлиши, янги нарсаларни ўрганиши ва халқаро миқёсда ҳамкасблари билан тажриба алмашиб туриши муҳим.
Анжуман олдидан Самарқанд вилоятида ўзбекистонлик ҳамкасбларим билан ҳамкорликда беморларни кўрикдан ўтказдим ва бир нечта жарроҳлик амалиётларини амалга оширдим. Ҳозирги шароит, шифокорларнинг малакаси билан яқиндан танишдим. Ўзбекистонда бундан 5 йил аввал бўлганим учун солиштириш имконим бўлди. Тўғриси, фарқ жуда катта. Шифохоналарнинг жиҳозланиши, янги замонавий даволаш протоколларининг жорий қилингани, тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида жуда кўп янгиликларнинг гувоҳи бўлдим.
Бугунги гибрид усулида ташкил қилинган тадбир ҳаммамиз учун фойдали бўлди, чунки биринчи марта амалий анжуманни бир вақтнинг ўзида ҳам оффлайн ўтказилиши, ҳам онлайн трансляция қилинишини кўриб турибмиз. Бу тажрибани Озарбайжонда ҳам қўллаб кўришни ният қилдик.

Президент мактабларини тугатган ўқувчилар учун Янги Ўзбекистон университети ташкил этилади
Бугун "Тошкент беш ташаббус ҳаракати" доирасида ёшлар билан очиқ мулоқотда бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Янги Ўзбекистон университети ташкил этилиши ҳақида маълумот берди.
Бош вазир ўринбосарига кўра, Янги Ўзбекистон университети президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этиляпти.
«2021 йил 1 cентябрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида Президент мактаблари фаолиятини бошлайди. Бу ерда Кембриж таълим тизими асосида дарс берилади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу ерга келганда масаланинг иккинчи томонини ҳам ўйладилар ва саволни ўртага ташладилар: Кембриж таълим тизими бўйича ўқишни битирган болалар қаерда ўқийди? Шу мақсадда Ўзбекистонда Янги Ўзбекистон университетини ташкил қилиш бўйича дастлабки қадамлар ташланди», – деди Б. Мусаев очиқ мулоқот давомида.
Манба: Kun.uz