Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
60.5K subscribers
7.81K photos
3.16K videos
49 files
11.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
“ИНСТИТУТНИ БИТИРИБ, ОНКОЛОГ ШИФОКОР БЎЛАМАН...” Онкология марказида даволанаётган болаларнинг Президент билан суҳбатдан кейинги таассуротлари

"Давлатимиз раҳбари билан гаплашганимиздан кўп ўтмай вилоятимиз ҳокими, тиббиёт институти ректори телефон қилиб, табрикладилар. Мен умуман билмаган-танимаган инсонлардан табриклар, совғалар келяпти. Президентимиз билан учрашувдан кейин аввалги тушкунлигимдан асар ҳам қолмади. Онажонимга, мен шунча одамга керак эканман, дунёга керак эканман, дейман тинмай..."

ССВ Матбуот хизмати Президентимиз билан учрашган болалар ва уларнинг оналарининг таассуротларини ёритишда давом этади.

👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифи "Замон" таҳлилий-информацион дастури ижодкорлари нигоҳида.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
4 кунлик танаффусдан кейин коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари яна бошланди

❗️17 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 61546 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 14989 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 46557 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда жами 1346761 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1110101 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 236660 нафарни ташкил қилди.

📊17 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (11073 доза),
📌Самарқанд вилояти (7597 доза)
📌Наманган вилояти (6285 доза),
банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
📌Фарғона вилоятида 181285 доза,
📌Андижон вилоятида 165488 доза,
📌Наманган вилоятида 146623 доза,
📌Самарқанд вилоятида 131268 дозани ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ҳайит байрами муносабати билан эълон қилинган 4 кунлик дам олиш кунларида вакцинация тадбирлари амалга оширилмади. Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев онкологияда даволанаётган болаларнинг истакларини амалга оширди

Президент олийгоҳда ўқиш ва ЙҲХ ходими бўлиш истагидаги икки қизнинг тилагини бажариш, икки нафар болага протез қўйиш, улардан бирининг оиласига уй олишда кўмак бериш бўйича топшириқ берди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97 минг нафардан ошди

🔺2021 йил 17 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97068 (+175) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌6 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌14 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌20 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 1 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 25 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 14 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 9 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 54 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 149 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 92582 (+279) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 672 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3814 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ЮРТИМИЗГА ZF-UZ-VAC2001 ВАКЦИНАСИНИНГ УЧИНЧИ МИЛЛИОН ДОЗАСИ КЕЛТИРИЛДИ


Ҳозиргина юртимизга Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси Хитойдан олиб келинди.

Вакцинанинг 1 миллион дозалик аввалги партиялари шу йилнинг 27 март ва 27 апрель кунлари келтирилган эди. Шунингдек, март ойида 660 минг доза AstraZeneca, апрел ойида 100 минг доза "Спутник V" вакциналари ҳам олиб келинган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 3 миллион 760 минг дозага етмоқда. Айни пайтгача фойдаланилган 1 миллион 346 минг дозадан ортиқ вакцинанинг 62 фоизи, яъни 842 минг дозадан ортиғини ZF-UZ-VAC2001 ташкил қилмоқда. Шундан айни пайтгача 91 минг нафардан ортиқ юртдошимиз ўзбек-хитой вакцинасининг 2-босқичи билан ҳам эмланган.

Кеча, 17 май куни ZF-UZ-VAC 2001 билан эмланиш 34 416 дозани ташкил қилиб, ушбу вакцина билан кунлик эмланиш кўрсаткичи 56 фоизга етгани ҳам эътиборга лойиқ.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ: охирги сутка давомида дунёда коронавирусдан 11 минг нафардан ортиқ инсон вафот этди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈162 миллион 773 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 375 мингдан зиёд киши вафот этган (17.05.2021 йил Европа вақти билан соат 17:33 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 589 677 янги ҳолати аниқланди.
⚫️11 127 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (18.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈163 миллион 640 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 390 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,605 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (24,965 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (15,586 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,783 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,117 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 30 732, Ҳиндистонда 281 386, Бразилияда 67 009, Францияда 13 948, Туркияда эса 10 512 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 481 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️ВОЗ: за последние сутки в мире от коронавируса умерло более 11 тысяч человек

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 162 млн 773 тысяч,
📉из них более 3 млн 375 тысяч человек умерло (по состоянию на 17:33 по центральноевропейскому времени 17 мая 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 589 677 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️11 127 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 18 мая 2021 года), в мире заразилось
📈более 163 млн 640 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 390 тысяч скончалось.
🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 32,605 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 24,965 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 15,586 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,783 млн),
🇹🇷:на пятом — Турция (5,117 млн).
🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 30 732, Индии — 281 386, Бразилии — 67 009, Франции — 13 948 и Турции — 10 512 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 1 млрд 481 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини қабул қилиб олиш жараёнларидан фоторепортаж

ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси Хитойдан олиб келинди. Бунгача ушбу вакцинанинг 2 миллион дозасидан эмлаш ишларида фойдаланилаётган эди.

Эртага ушбу вакцинадан яна 500 000 доза олиб келиниши кутилмоқда.

Шу кунга қадар:
65 ёш ва ундан юқори ёшдаги эмланувчилар — 195549 доза,
Тиббиёт ходимлари — 146841 доза,
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари — 236134 доза,
Мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари — 76562 доза,
Сурункали касаллиги бор фуқаролар — 96036 доза
ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини қабул қилишган.

Эслатиб ўтамиз, 3 май куни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев ҳам коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
"КАСАЛЛИК ҚАРШИСИДА БЕМОР ҚИЗИМ БИЛАН ЁЛҒИЗ ҚОЛМАГАНИМНИ ҲИС ҚИЛДИМ..."

"...Афсуски, айни билим олиб, ота-онасига ёрдамчи бўладиган пайт қизим Дилнурага оғир дард ёпишди. Аввалига камқонлик, кейинчалик бош ва оёқ оғриғи уни ҳолдан тойдирди. Бир ойдирки, ушбу шифохонада даволаняпмиз. Шукр, қўли енгил шифокорларнинг керакли муолажалари сабаб қизим оёққа турди. Ҳозир аҳволи анча яхши...".

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига Президент ташрифидан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ушбу муассасадаги бемор болаларнинг ота-оналари билан учрашиб, уларнинг кайфият ва таассуротлари билан қизиқди.

👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканали ижодкорлари "Қишлоқ шифокори" дастури доирасида Навоий вилоятидаги тиббиёт ходимлари етишмовчилиги мавжуд бўлган Конимех туманининг чекка ҳудудларига бориб ишлаётган мутахассислар фаолияти бўйича махсус кўрсатув тақдим этди.

Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалини тамомлаган Шерзод Бафоев ҳозирда 3 минг нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи "Баймурат" оилавий шифокор пунктида иш бошлаган. Оилавий шифокорнинг фаолияти ҳақида юқоридаги видеолавҳада батафсил маълумот олишингиз мумкин.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва рақамлаштириш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда.

Унда давлат раҳбари соҳада 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилиш шартлигини қайд этди:

📌Биринчиси – тиббиётнинг бирламчи бўғинини касалликларни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш.

📌Иккинчиси – ихтисослаштирилган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш.

📌Учинчиси – рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.

📌Тўртинчиси – тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатнинг ривожланиши ва хусусий сектор жадал кириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

📌Бешинчиси – тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi