Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xalqaro_etirof
🔬Юртимизда юқумли касалликлар, хусусан, гепатит В га қарши курашиш борасида эришилаётган натижалар салмоқли.
🌏 Буни хорижлик экспертлар ҳам юқори баҳоламоқда.
🎤 "Халқаро эътироф" рукнининг бу галги меҳмони — ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг соғлиқни сақлаш сиёсати бўйича маслаҳатчиси Жессика Йин ўз интервьюсида давлатимизнинг бу йўналишдаги ютуқлари хусусида ўз фикрларини билдирди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна роппа роса бир соатдан кейин Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Айни пайтда Франция пойтахтининг кўчалари мухлислар билан тўлган, барча интиқлик билан маросимни кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, тантанали тадбир Тошкент вақти билан 22:30 да старт олади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Айни пайтда Франция пойтахтининг кўчалари мухлислар билан тўлган, барча интиқлик билан маросимни кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, тантанали тадбир Тошкент вақти билан 22:30 да старт олади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари боксчимиз Абдумалик Халоков ва қиличбоз Зайнаб Дайибекова Сена дарёсида ўтган очилиш маросимида юртимиз байроғини мағрур ҳилпиратиб ўтишди.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❓Нега эрталаб нонушта қилиш керак?
🫕 Кўпчилик инсонлар эрталаб ишга ёки ўқишга шошилиб, нонушта қилишни унутади. Айримлар эса иштаҳаси йўқлиги туфайли тамадди қилишни хушламайди. Аммо бунга доимий одатланиш организмда жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
🍲 — Эрталаб нонушта қилишнинг саломатлик учун фойдаси катта, — дейди Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шоира Абдусаттарова. — Энг аввало, у кунни яхши бошлаш ва юқори самарадорликка эришишга ёрдам беради. Қолаверса, тонги тамадди организмни энергия ва зарур озуқа моддалари билан таъминлайди.
📌 Эрталаб нонушта қилмаслик туфайли тана қувват манбаидан айрилади. Оқибатда организм ўзининг сақланган энергия ресурсларини ишлатишга мажбур бўлади.
🧑🏻💻 Натижада кун давомида чарчоқ, диққатнинг йўқолиши ва концентрациянинг пасайиши кузатилади. Бу, айниқса, ишда ва ўқишда юқори самарадорликка эришишга тўсқинлик қилади. Мазкур ҳолат мунтазам давом этганда, ошқозон-ичак тракти касалликларининг кучайиши ва жигар-ўт фаолиятида қатор муаммоларга олиб келиши мумкин.
🍴Бундан ташқари, эрталабки овқат метаболизмни тезлаштириб, организмнинг калорияларни тезроқ сарфлашини таъминлайди. Нонушта қилмаслик бу жараённи секинлаштириб, танада ортиқча вазн йиғилади.
🩸Шунингдек, тонгги тамадди қонда шакар миқдорини нормал ҳолатда ушлаб туришга ёрдам бериши билан фойдали. Агар нонушта қилинмаса, қонда қанд миқдори пасайиб кетиши мумкин. Бу эса уйқучанлик, асабийлик ва иш қобилиятининг пасайишига олиб келади. Шу билан бирга, ошқозонда кислота миқдорининг ошиши туфайли турли хасталиклар, хусусан, гастрит ёки яра пайдо бўлиш эҳтимоли юқори.
🦠 Биламизки, мунтазам ва тўғри овқатланиш иммун тизимини мустаҳкамлайди. Нонушта қилмаслик эса аксинча иммунитетнинг пасайишига ва организмнинг турли инфекцияларга қарши курашиш қобилиятининг сусайишига сабаб бўлади.
👵 Сўнгги тадқиқотларга кўра, эрталаб уйқудан турганда сўнг овқатланмайдиганлар йилига 3-5 килограммгача вазн орттиради ва 35-50 ёшга бориб уларда семизлик билан боғлиқ муаммолар кузатилиши мумкин.
🍛 Албатта ҳаммага бирдек мос келадиган универсал нонушта йўқ. Бу организмнинг ўзига хослигигига боғлиқ. Хусусан, юқори кислоталик ва интенсив ҳазм қилиш ҳолати бўлган одамлар кучли нонушта қилиши, аксинча бўлса, енгилроқ тамадди қилгани мақсадга мувофиқ.
🫙Тонгни бир стакан илиқ сув ичиш билан бошлаш саломатлик учун кони фойда. Нонуштага эса тухум, товуқ гўшти, жавдари ундан қилинган нон ва нон маҳсулотлари, асал пишлоқ ва бўтқалар тановул қилиш тавсия этилади.
🍋 Аксинча, хамиртурушли нон, пишириқлар, аллергик реакцияларни келтириб чиқарувчи цитрус меваларни истеъмол қилиш ва кофе ичиш мумкин эмас.

🚰 Жазирама кунларда қанча сув ичиш керак?
🥙 Бундай об-ҳаво шароитида сурункали касаллиги бор, жумладан, қандли диабетга чалинган беморлар қайси маҳсулотларни истеъмол қилгани маъқул?
🩸Ёзда нима учун қон қуюқлашади?
👕 Иссиқ кунларда қандай кийиниш тавсия этилади?
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Барно Камилжанованинг бу борадаги тавиялари билан танишасиз.

❗️ССВ: Тошкентда икки нафар шифокор муштумзўр бемор ва унинг ўртоқлари томонидан аёвсиз калтакланди
Халқимиз тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнатини доимо қадрлайди.
Бироқ, афсуски, жамиятимизда ушбу фидойи касб эгаларига нисбатан тез-тез куч ишлатиш ҳолатлари содир бўлмоқда. Бу эса ҳар қандай соғлом фикрли инсоннинг ғазабини қўзғаши аниқ.
Маълум бўлишича, жорий йил 27 июль куни соат тахминан 07:20 ларда пойтахтимиздаги 1-сон шаҳар клиник шифохонаси қабул бўлимига Сергели тумани, Хонобод 4-тор кўчасида истиқомат қилувчи 1997 йилда туғилган фуқаро Б.И. икки нафар ўртоғи — 1997 йилда туғилган П.И. ва С.Б.лар ҳамроҳлигида олиб келинган.
Бемор зудлик билан навбатчи травматолог-шифокор А.А. томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган.
Дастлабки текширув давомида унга “Иккала қўл-билак соҳалари, кўкрак қафаси ва қорин олди деворининг кўплаб кесилган жароҳатлари. Геморрагик шок 2-3-даража“ ташхиси қўйилган.
Беморнинг ҳолати оғир, шок ҳолатида дея баҳоланиб, зудлик билан қон тўхтатиш ва шокка қарши биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда қўшма шикастланишлар шошилинч бўлимининг микрохирургия ўрнига госпитализация қилинган.
Соат 07:40 да танадаги кўплаб кесилган жароҳатлар инобатга олиниб, у дарҳол хирургик амалиёт ўтказиш мақсадида микрохирургия операция хонасига олиб кирилган.
Хирургик амалиётга тайёрлаш вақтида бемор шифокор-микрохирург М.Х.га жиддий қаршилик кўрсата бошлаган ва тиббиёт ходимига тарсаки тушириб, уни ҳақорат қилган.
Шунингдек, Б.И.ни тинчлантиришга уринишлар самара бермагач, у операцион столдан тушиб, шифокорни қаттиқ дўппослай бошлаган.
Шундан кейин шифокор М.Х. ички ишлар органларининг "102" телефон рақамига қўнғироқ қилиб, юзага келган вазият юзасидан навбатчи қисмга маълумот берган.
Сўнг, шифокор М.Х. муштумзўр беморнинг ўртоқлари — П.И. ва С.Б.лар томонидан ҳам калтаклаган. Шу вақтда шошилинч хирургия бўлимининг навбатчи шифокори Ҳ.У. беморга хирургик амалиётни бажариш учун операцион блокка келган. Муштумзўр ўртоқлар бу тиббиёт ходимини ҳам аёвсиз дўппослаб, унга жиддий тан жароҳати етказган.
Оқибатда шифокор ҳушидан кетиб, карахтлик-кома ҳолатига тушган ва зудлик билан реанимация бўлимига ётқизилган.
Ўтказилган дастлабки тиббий текширувлар давомида жабрланувчи шифокорга “Бош-мия ёпиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши ўрта даражаси. 3-бел умуртқаси чап ён қанотининг ёпиқ синиши. Бош пешона қисми терисининг шилинган жароҳати.Ўнг томонлама лаб бурчагининг ёрилиши” ташхиси қўйилиб, шошилинч реанимацион чора-тадбирлар кўрилган.
Ўтказилган даво муолажалари натижасида бугун соат 10:30 да беморнинг ҳолати бироз ижобий томонга ўзгариб, ҳушига келган ва шок ҳолатидан чиқарилган. Аммо унда ҳали ҳам карахтлик мавжуд. Шу боис даво муолажалари жонлантириш бўлимида давом эттирилмоқда.
Иккинчи шифокор М.Х.нинг ҳолати ҳозир нисбатан қониқарли, лекин олган бош мия жароҳати ва руҳий ҳолати кескин ёмонлашгани инобатга олиниб, шифохонанинг қўшма жароҳатлар бўлими травматология қисмига госпитализация қилинган ва керакли тиббий муолажалар кўрсатиляпти.
Айни пайтда мазкур ҳолат Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.
Шунингдек, ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❓Камёб касаллик: Ўт пуфаги саратони кимларда кўпроқ учрайди?
🔬Ўт пуфаги саратони — кам учрайдиган онкологик касаллик. У одатда 50 ёшдан ошган кишиларда аниқланади. Асосий хавф гуруҳига мансуб тоифа — аёллар.
🏥 Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Олимжон Имомов ушбу хасталикнинг келиб чиқиш сабаблари, аломатлари, диагностика ва муолажа усуллари ҳақида маълумот берди.
▶️ — Бу патологияни келтириб чиқарувчи сабаблар кўп, — дейди мутахассис. — Ўт-тош ва жигар касалликлари, ўт пуфаги полиплари ва инфекциялари, сурункали холецистит, чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, нотўғри овқатланиш, семизлик, кимёвий канцерогенлар муҳитида ишлаш каби омиллар шулар жумласидан.
🩺 Хасталик чоғида қорин оғриғи, айниқса, қориннинг юқори ўнг қисмида шишиш, тана ҳарорати кўтарилиши, сабабсиз вазн йўқотиш, кўнгил айниши, қайт қилиш, терида қичишиш, баданда, пешоб ва ахлатда сарғайиш белгилари кузатилади.
📌 Аммо ушбу аломатлар бошқа хасталиклар симптомлари билан жуда ўхшашлиги туфайли кўпинча бу патологияга кеч босқичда ташхис қўйилади. Оқибатда беморнинг саломатлиги ва ҳаёти жиддий хавф остида қолади.
📊 Касалликнинг тўрт ривожланиш босқичи бор. Илк босқичда ўсимта фақат ўт пуфагининг шиллиқ қаватига, иккинчи босқичда мушак қаватига таъсир қилади. Бироқ у бошқа органларга тарқалмайди.
♻️ Учинчи босқичда неоплазма ўт пуфагидан ташқарида ўсиб, лимфа тугунларига таъсир қилади. Сўнгги босқичда хавфли ўсма жигар бўйлаб тарқалади.
🔎 Хасталикка ташхис қўйиш жараёни одатда қорин бўшлиғининг ультратовуш текширувидан бошланади. Бу кўрик тури ўсма ва унинг жойлашувини аниқлашга ёрдам беради.
🖥 Аммо мазкур жараёнда компьютер томографияси ва магнит-резонанс томография асосий роль ўйнайди. Тиббий хулосаларни тасдиқлаш учун турли лаборатория таҳлиллари ҳам талаб этилади.
💉 Агар беморда ўт пуфаги саратони эрта босқичда аниқланса, бу дарддан тўлиқ халос бўлиш эҳтимоли юқори. Муолажалар касаллик босқичига, саломатлик кўрсаткичларига кўра индивидуал равишда белигиланади.
✂️ Кўп ҳолларда жарроҳлик аралашуви қўлланилиши мумкин. Бунда ўт пуфаги, уни ўраб турган тўқималар, ҳатто жигар ва лимфа тугунларининг бир қисми олиб ташланиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, кимётерапия ёки радиотерапия, баъзи ҳолларда икки муолажа усули комбинацияси ҳам қўлланилади.
‼️ Ҳозир марказимизда ушбу касалликка замонавий диагностика технологиялари орқали ташхис қўйиш ва илғор усуллар ёрдамида даволаш йўлга қўйилган.

❗️“Мияга хатарли зарба”: Инсульт нега ёшлар орасида ҳам учрамоқда?
📌 Сўнгги йилларда дунё аҳолиси орасида инсультга чалиниш ҳолатлари тобора ортиб бормоқда. Ачинарлиси, нотўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик туфайли бу касаллик нафақат катта ёшли инсонлар, балки ёшлар орасида ҳам тез-тез кузатиляпти.
👨⚕️Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори Яшин Аҳмадов ушбу касалликнинг турлари, келиб чиқиш сабаблари, оқибатлари ва олдини олиш йўллари ҳақида маълумот беради.
👨🏻🦽 — Инсульт – инсон ҳаётига зомин бўладиган жиддий хасталик, — дейди мутахассис. — У энг кўп тарқалган ўлим сабаблари орасида учинчи ўринда туради. Қолаверса, бу дард дунё аҳолиси орасида ногиронликнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Шу боис бу касалликнинг олдини олиш чоралари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш фойдадан ҳоли эмас.
🔬 Инсульт – бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши туфайли мия тўқимасининг шикастланишидир. Унинг иккита – геморрагик ва ишемик турлари бор.
🧠 Геморрагик инсульт – мия тўқимасига, тўр ости бўшлиғига ёки мия қоринчаларига қон қуйилиши билан кечадиган миядаги қон айланишининг ўткир бузилишидир. Хасталикнинг бу турида барча белгилар ишемик инсультдагига қараганда анча яққол намоён бўлади.
🥱 Бундан ташқари, инсультнинг бу турида бемор қусади, юзи қизаради, уйқучан бўлиб, энса мушакларида спазм ҳосил бўлади ва кўз тўр пардасига қон қуйилади. Геморрагик инсульт тўсатдан бошланиб, жуда тез ривожланади.
🩸Ишемик инсультда бош мияни озуқа билан таъминловчи асосий қон-томирлар тромбозга учрайди, яъни беркилиб қолади ёки майда томир тармоқларида спазм ривожланади.
🖇 Мия қон айланишининг бузилиш нуқсонлари инсонда бир неча ой, ҳатто йиллар давомида пайдо бўлади. Улар инсульт белгиларига ўхшайди, бироқ бир неча дақиқада, камдан-кам ҳолларда бир неча соат мобайнида давом этиши билан фарқ қилади. Кўпинча бу аломатлар тезда ўтиб кетади ва мия фаолияти тикланади.
📍Лекин бундай тикланишларга ишонмаслик керак, ишемик касаллик йиллар давомида сурункали равишда мия тўқималарини емириб боради.
🥂Инсультга олиб келувчи омилларнинг деярли барчасининг олдини олиш мумкин. Бу омиллар: қонда холестерин миқдорининг ошиб кетиши, алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиш ва тамаки чекиш, камҳаракатлик, руҳий зўриқишлар, атеросклероз, артериал гипертония, қандли диабет ва юрак аритмияси кабилардир.
🩺 Инсультга олиб келувчи энг хатарли омиллардан бири — артериал гипертония, яъни қон босимининг ошиб кетишидир. Шунингдек, атеросклероз ҳам инсультга сабаб бўлиши мумкин.
🔴 Айтиш жоизки, ёш улғайган сайин атеросклероз касаллиги кўп учрай бошлайди. Шунинг учун ҳам асосан катта ёшлилар инсульт билан касалланади.
🚬Чекиш инсульт ривожланишини деярли 2 баробарга оширади. Бу иллат қон ивишини кучайтириб, тромблар ҳосил бўлишини тезлаштиради ва томирнинг ички деворини зарарлайди, томир торайиб, унда қон айланиши сустлашиб боради.
‼️Бундан ташқари, спиртли ичимликлар истеъмоли ҳам инсультнинг ривожланиш хавфини бир неча баробарга ошириши исботланган. Шу боис касалликнинг олдини олиш учун албатта тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш зарур.

Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар
❗️Кексаларда суяк синиши хавфини оширувчи омил аниқланди
📝 Тиббиёт ходимлари қон босимини туширувчи дориларни қабул қилаётган кекса одамларга кўпроқ эътибор бериш лозимлигини тан олишди. Чунки янги тадқиқот ёши улуғ инсонлар бу борада даволанишни бошлаганидан кейин уларда йиқилиш билан боғлиқ синиш эҳтимоли икки баравар ошишини аниқлади.
🖇 Тезда тик оёққа турганда бирдан бош айланишидек ёқимсиз ҳолат кўпчилигимизга таниш. Лекин кексаларда бош айланишининг ножўя таъсирининг олди олинмаса, тузатиб бўлмайдиган асоратларга олиб келиши мумкин. Кекса ёшда йиқилиб, масалан сон суягининг синиши ҳолатларининг деярли ярми 12 ой ичида эрта ўлимга олиб келадиган бир қатор саломатлик билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради.
👵🏻 30 минг нафарга яқин кексалар иштирокида ўтказилган тадқиқотда олимлар одатий қон босимини туширадиган дори воситалари вақтинчалик паст қон босими хуружи туфайли тўсатдан бош айланишини келтириб чиқариши, бу эса шундоқ ҳам мувозанат билан боғлиқ муаммолари бўлган ёши улуғ инсонларда йиқилиш ва жиддий жароҳатлар олиш хавфини янада оширишини аниқлади.
📊 Бундай дориларни қабул қилишни бошлагандан кейин 30 кун ичида сон, тос, елка, қўл суяги синган 29 648 нафар кекса беморлардан олинган маълумотларни баҳолаган тадқиқотчилар, қон босимини туширишни бошлашдан кейинги 30 кунлик синиш хавфини потенциал ковариатларга ўзгартиргандан сўнг йилига 100 кишига 5,4 ни ташкил этганини аниқладилар. Дориларни қабул қилмайдиганлар учун хавф икки баравар камайиб, кўрсаткич йилига 2,2 кишига тушди.
📈 Деменция ёки юқори систолик қон босими бўлган одамларда ҳам йиқилиш хавфи юқори, аммо энг яхши натижалар қон босимини туширувчи воситаларни яқин орада қабул қилмаган беморларда кузатилди.
🧑🏻🔬 Олимларнинг айтишича, суяк синиши кўпинча қарияларнинг фаоллигини тушириб юборувчи омил ҳисобланади. Масалан, сон суягини синдириб олганларнинг тахминан 40 фоизи бир йил давомида вафот этади, шунинг учун ҳам бундай дориларни қабул қилишни энди бошлаётган қарияларга ғамҳўрлик қилиш, улар учун хавфсиз муҳитни яратиш, кўпроқ дам олишига эътибор қаратиш муҳим.
📓 Тадқиқот “Journal of the American Medical Association” журналида чоп этилган.

Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова финалга чиқди
Биринчи даврадан эркин ўтган ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова иккинчи босқичда Токио Олимпиадаси чемпиони, япониялик Ута Абэ ва яримфиналда Париж Олимпиадаси мезбони, Токио Олимпиадаси финалчиси, уч карра Европа чемпиони бўлган франциялик Амандин Бюшарни мағлуб этди. Бу орқали Олимпиададаги илк медал нақд қилинди.
Энди у яна саноқли дақиқалардан сўнг олтин медал учун Токио Олимпиадаси ғолиби, косоволик Дистриа Красничига қарши гиламга чиқади.
Финал беллашувида спортчимизга омад талаймиз!

Диёра Келдиёрова Олимпиада чемпиони!
У Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида олтин олган илк аёл спортчи бўлди.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
У Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида олтин олган илк аёл спортчи бўлди.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этаётган спортчиларимиз 206 та мамлакат ичида 9-ўринда бормоқда.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Парижда ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича беллашувларнинг 52 килограммгача вазн тоифасида барча рақибаларини енгиб, олимпия терма жамоамизга биринчи олтин медални келтирган Диёра Келдиёрова билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида биринчи марта чемпион бўлган спортчи қизимизни тарихий ғалаба билан қизғин табриклаб, ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида биринчи марта чемпион бўлган спортчи қизимизни тарихий ғалаба билан қизғин табриклаб, ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести
❓Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
🫖 Етарли миқдорда суюқлик ичмаслик туфайли буйракларда тош ҳосил бўлиши мумкин
🔬 Суяк емирилиши кимларда кўпроқ учрайди?
‼️ ССВ: Сохта табибларга алданиб қолманг!
🏥 Президент ташаббуси: Тиббиётни трансформация қилиш нега айнан бирламчи бўғиндан бошланди?
🌙 Тунда яхши ухламаслик қандли диабет касаллигини келтириб чиқаради
✅ ЮНИСЕФ ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ОАВ ходимлари учун семинар ўтказилди
☀️ ССВ огоҳлантиради: Жазирамадан эҳтиёт бўлинг!
📍“Зангиота-2” шифохонаси ўрнида Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади
📋 Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази вазифалари белгиланди
🎤 "Халқаро эътироф"нинг бу галги меҳмони ким бўлди?
👕 Иссиқ кунларда қандай кийиниш тавсия этилади?
🗓 28 июль — Халқаро гепатитга қарши кураш куни
🩺 Инсульт нега ёшлар орасида ҳам учрамоқда?

Sog‘liqni saqlash (maqsadli) - 2024-yil.pdf
428.5 KB
❗️Соғлиқни сақлаш соҳаси учун мақсадли қабул параметрлари тақсимоти
2024-2025 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул параметрлари тақсимоти (таълим йўналишлари ва туман (шаҳар)лар кесимида)
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
2024-2025 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул параметрлари тақсимоти (таълим йўналишлари ва туман (шаҳар)лар кесимида)
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️2024/2025 ўқув йили учун ОТМга кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди
📊 Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36 %), тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30 %) этиб белгиланди.