❗️Мутахассис: Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладиган касаллик
📊 Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобатга олсак, реал рақамлар янада юқори бўлиши мумкин.
❓Хўш, бу қандай хасталик? Келиб чиқиш омиллари ва яққол аломатлари қайсилар? Хасталикни тўлиқ даволаса бўладими?
✅ Мазкур саволларга Болалар миллий тиббиёт маркази неврологи Дилноза Одиловадан жавоб олдик.
▶️ — Болалар церебрал фалажи она ҳомиладорлиги чоғида чақалоқ бош мияси яхши ривожланмай, муддатидан олдин туғилиши ёки жароҳат олиши оқибатида келиб чиқади, — дейди мутахассис.
🩺 — Касаллик руҳий-нутқий бузилиш ёки ҳаракатнинг издан чиқиши ёхуд ҳар икки ҳолат баробар кузатилиши билан намоён бўлади. Яъни туғуруқдан олдин ёки туғуруқ жараёнида болада кислород танқислиги юзага келса, унинг мия ҳужайралари шикастланиши мумкин.
🤰🏻Қолаверса, хасталикка она ҳомиладорлиги даврида ундаги юқумли ва эндокрин касалликлар ҳам сабаб бўлиши аниқланган.
🤱🏻 Баъзан мазкур патология симптомларини чақалоқ дунёга келиши билан пайқаса бўлади. Айрим ҳолларда эса аломатлар секин-аста намоён бўлади. Ҳаракатланиш фаоллигининг бузилиши — энг кўп учрайдиган яққол белгилар сирасидан.
♻️ Оқибатда шундай ташхис қўйилган болалар ўтириш, эмаклаш, айланиш, юриш, бошини ушлаш ва бошқа харакатларни нисбатан кеч ўзлаштиради.
👫 Хасталикка чалинган ҳар уч боланинг бирида томир тортишиши синдроми кузатилади. Ушбу аломат, айниқса, бола катта бўлгани сари тез-тез такрорланади.
📌 Шу билан бирга, ақл ва нутқ заифлашиши ҳолатлари ҳам қайд этилади. Ташқи оламга мослашолмаслик, эпилепсия, руҳий ва эмоционал ривожланишнинг ортда қолиши, таълим олишдаги муаммолар, ошқозон-ичак ва пешоб чиқаришдаги функционал бузилишлар ҳам бундан мустасно эмас.
📎 Шу сабабли ота-оналар фарзанди тўрт ойлик чоғида овоз келаётган томонга бошини бурмаса, ўйинчоққа қўлини чўзмаса, етти ойлигида бировнинг ёрдамисиз ўтира олмаса ҳамда бир ёшида сўзларни умуман айта олмай, барча ҳаракатни фақат битта қўлида бажарса, албатта, невролог шифокорга мурожаат қилишлари зарур.
🔎 Шунингдек, чақалоқда томир тортишиши, ғилайлик кузатилиши, хатти-ҳаракати ўта кескин ёки жуда секин бўлиши, бир ярим ёшдан ўтиб ҳам тик туролмаслиги қўшимча аломатлар ҳисобланади.
💉 Болалар церебрал фалажида даволаниш умрбод давом этади. Негаки, хасталикдан бутунлай соғайиб кетишнинг иложи йўқ. Лекин бу якуний ҳукм дегани эмас.
‼️ Аксарият беморлар ёши улғайгани сари нормал ҳаёт кечириши мумкин. Бунинг учун эрта ёшда, ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

❗️Олимлар саратон касаллигига сунъий интеллект ёрдамида тахшис қўйиш йўлини топди
🩺 Саратон хасталиги кўпинча кеч босқичда аниқланади. Хавфли ўсмалар деярли бутун танани эгаллаб, метастазлар ички органлар бўйлаб тарқалганда эса беморни даволаш жараёни янада мураккаблашиши, табиий.
🔬Шу сабабли ҳозир дунё олимлари бу муаммо ечимини топиш учун изланишда. Тадқиқотлар давомида, аввало, саратон ташхиси самарадорлигини ошириш устида иш олиб бориляпти.
📌 Швециянинг Гётенборг университети олимлари бу эзгу мақсад сари анча яқинлашди. Мазкур жараёнда масс-спектрометрия усулидан фойдаланиш ижобий натижа бериши маълум бўлди.
🧪 Мутахассислар изоҳига кўра, бу усул гликанлар деб аталадиган ҳужайралардаги шакар молекулаларининг мураккаб тузилмаларини таҳлил қилиш орқали касалликни аниқлаш имконини беради.
🔎 Бироқ ушбу жараёнда олинган маълумотларни узоқ вақт ва эҳтиёткорлик билан ўрганиш талаб этилади. Бу эса қатор муаммо ва қийинчиликларга сабаб бўлиб келаётганди.
🖥 Швед олимлари масала ечимига инновацион ёндашув зарурлигини англаб етди. Шу тариқа тиббий маълумотлар таҳлилини ўзлари яратган сунъий интеллект, яъни Candycrunch деб номланган дастурга ишониб топширишни таклиф қилди.
♻️ Мазкур ишланма орқали 90 фоиз аниқликка эришиш мумкинлиги айтилмоқда. Бунинг учун сунъий интеллект шакар молекулаларининг парчаланиши ва тузилишига доир 500 мингдан ортиқ намуналарни ўз ичига олган маълумотлар базаси асосида ўргатилди.
‼️ Синовлар давомида тасдиқланишича, юқори аниқликдаги ташхис натижаларини олиш учун бир неча сония кифоя қилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Сегодня во всех областях и уровнях экстренной медицинской помощи используются инновационные решения. Новые технологии и методы стали неотъемлемой частью диагностики и лечения всех видов травм в областях анестезиологии и реанимации у взрослых и детей, различных хирургических вмешательств, у больных в критическом и крайне тяжелом состоянии.
👩🏻⚕️🧑🏻⚕️Это, в свою очередь, требует от специалистов быть в постоянном поиске, самосовершенствоваться и обмениваться опытом с коллегами. Именно на это направлены мастер-классы на тему «Новые технологии в анестезиологии и реаниматологии», организованные с участием специалистов из Турции в Республиканском научном центре экстренной медицинской помощи.
📹 В видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава, подробно рассказывается об этом мероприятии.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

❗️Ҳозирда шошилинч тиббий ёрдамнинг барча соҳалари ва даражаларида инновацион ечимлар қўлланиб келинмоқда. Янги технологиялар ҳамда усуллар катталар ва болалардаги анестезиология ва реанимация йўналишларида, турли хил жарроҳлик амалиётларида, ҳолати оғир ва ўта оғир беморларда барча турдаги жароҳатлар диагностика ва даволаш жараёнининг ажралмас қисмига айланган.
🧑🏻⚕️👩🏻⚕️Бу эса мутахассислардан доимий изланиш, ўз устида ишлаш ва тажриба алмашишни талаб қилади. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида туркиялик мутахассислар иштирокида “Анестезиология ва реанимацияда янги технологиялар” мавзусида ташкил қилинган маҳорат дарслари ҳам шунга қаратилган эди.
📹 Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада батафсил маълумот берилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xalqaro_etirof
🌏 Бугун мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими тубдан трансформация қилинмоқда. Эришилаётган ютуқларни бутун жаҳон ҳамжамияти кузатиб, уларни юксак эътироф этяпти.
🎤 ССВ Матбуот хизмати янги — "Халқаро эътироф" рукни остида нуфузли халқаро экспертларнинг Ўзбекистон тиббиётида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар ҳақидаги интервьюларини эътиборингизга ҳавола этиб боради.
📹 Илк меҳмон — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге. У юртимизнинг сил касаллигига қарши курашиш борасида эришган натижалари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

❗️Хитой сафари: Самарқанд делегацияси қандай келишувларга эришди?
📌 Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Суҳроб Зайниев бошчилигидаги тиббиёт ходимларидан иборат делегация хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном районида бўлди.
🏥 Дастлаб делегация аъзолари мазкур ҳудудда тиббий ёрдам кўрсатиш тизими, хусусан, Қорамой марказий касалхонасидаги тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти, телетиббиёт ва Хитой халқ табобатидан фойдаланишнинг самарали усуллари билан яқиндан танишди.
🔶 Шундан сўнг Қорамой шаҳар халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси ўринбосари Ли Гуо Лян, шаҳар соғлиқни сақлаш қўмитаси раҳбари Чжу Хуа, шаҳар ташқи ишлар бошқармаси бошлиғи Ли Жун, директор Лин Ли Шенг билан учрашиб, тиббиёт соҳасида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, телемедицина ва халқ табобати йўналишида яқин ҳамкорлик ўрнатиш, кадрларни масофавий ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.
📝 Учрашув якунида Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Қорамой шаҳар соғлиқни сақлаш қўмитаси ҳамда Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Қорамой шаҳар марказий шифохонаси ўртасида келишувлар имзоланди.
💻 Делегация аъзолари, шунингдек шаҳар касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (Санитария назорати институти) ҳамда Иккинчи Шинжон тиббиёт коллежида бўлиб, мазкур таълим муассасасида самарқандлик халқ табобати мутахассисларини тайёрлаш имкониятлари кўриб чиқилди.
🔬Самарқандлик тиббиёт ходимлари Урумчи шаҳрига сафари доирасида Шинжон-Уйғур автоном райони Саломатлик қўмитаси раиси Ю Аи Пинг билан ҳам учрашиб, мулоқот давомида кадрлар алмашинуви, шошилинч тиббий ёрдам хизматларини такомиллаштириш бўйича қатор келишувларга эришилди.
🏙 Делегация, шунингдек Ипак йўли саломатлик форуми, Бешинчи “Бир камар ва йўл” академик саммити ва ШҲТнинг олтинчи бор ўтказилаётган тиббиётга оид Касалхона ҳамкорлик форумида қатнашди.
🖇 Анжуман доирасида Шинжон-Уйғур автоном райони раисининг ўринбосари Қайсер Абдукарим билан учрашув бўлиб ўтди. Унда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан, ўзаро тажриба алмашиш, илғор янгиликлар ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
‼️ Бундан ташқари, делегация ҳудуддаги халқ касалхонасида бўлиб, анъанавий Хитой тиббиёти, унинг бой мероси, инновацияси ва ривожланишига бағишланган саммитда иштирок этди.

❓Янги модел: Тиббиёт бригадалари қандай ишлаши керак?
🩺 Бир пайтлар бедаво ҳисобланган касалликлардан бугун соғаяётганлар кўп. Албатта, бу — замонавий тиббиёт ютуғи! Аммо оддий хасталик асорати туфайли жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлаётган ёки умрбод тўшакка михланиб қолаётганлар ҳам йўқ эмас орамизда.
🔎 Нега шундай? Асосий сабаб — касалликнинг олди олинмагани, қолаверса, ўша дардга эрта ташхис қўйилиб, ўз вақтида даво чоралари кўрилмаганида!
👩🏻⚕️Президентимиз шу туфайли тиббиётнинг бирламчи бўғинига эътиборни кескин кучайтирди. Соҳани тубдан трансформация қилишга киришилди. Бунинг амалий натижалари уч йилдан буён янгича модел асосида ишлаб келаётган тиббиёт бригадалари фаолиятида ҳам намоён бўлмоқда.
🏥 Ушбу мавзу пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника мисолида таҳлил қилинади...
👉 БАТАФСИЛ 👈

Telegraph
Янги модел: Тиббиёт бригадалари қандай ишлаши керак?
Бир пайтлар бедаво ҳисобланган касалликлардан бугун соғаяётганлар кўп. Албатта, бу — замонавий тиббиёт ютуғи! Аммо оддий хасталик асорати туфайли жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлаётган ёки умрбод тўшакка михланиб қолаётганлар ҳам йўқ эмас орамизда. Нега…
❓Қандли диабетга чалинган беморлар спорт билан шуғулланиши мумкинми?
👩🏻⚕️ Ушбу саволга тиббиёт фанлари доктори Севара Фахрутдинова жавоб берди.
🩸— Қандли диабет билан оғриган беморлар учун жисмоний фаоллик жуда муҳим, — дейди мутахассис. — Сабаби спорт билан шуғулланиш қонда қанд миқдорини меъёрлаштириб, умумий саломатликни яхшилашга ёрдам беради.
🟢 — Аммо, ҳар қандай жисмоний машқларни бошлашдан аввал, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Чунки спорт тури ва унинг интенсивлиги ҳар бир бемор учун индивидуал танланиши лозим.
🚶🏻♂️Диабетга чалинганлар учун бир неча спорт тури тавсия этилиб, уларнинг ҳар бири турли даражада фойдали. Айниқса, пиёда юриш улар орасида энг оммабоп ва қулайидир.
⏰ Жумладан, кунига 30 дақиқа яёв ҳаракатланиш қонда қанд миқдорини пасайтириб, юрак фаолиятини яхшилайди. Энг муҳими, бу машғулот барча ёшдаги инсонлар учун мос келади.
🚴♂️ Югуриш ва велосипед ҳайдаш ҳам қандли диабетга чалинган беморлар учун фойдали. Сабаби бу машқлар юрак фаолиятини мустаҳкамлаш ва ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради. Аммо ушбу машғулотлар юқори интенсивликка эга бўлгани боис, шифокор билан маслаҳатлашиш ва аста-секинлик билан бошлаш мақсадга мувофиқ.
🏊 Шунингдек, сузиш ҳам ушбу беморлар учун айни муддао. Чунки у бўғимлар учун ёқимли машғулот ҳисобланиб, юрак-қон томир тизими фаолиятини мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, мазкур спорт тури тананинг барча мушакларини ҳаракатга келтириб, организмнинг умумий фаоллигини оширади.
🧘🏻♂️ Йога ҳам диабет билан оғриётганлар учун фойдали машғулот. Сабаби у стрессни камайтириб, мушакларни мустаҳкамлайди. Қолаверса, ушбу спорт тури нафас олишни яхшилаб, ортиқча асабийликни кетказади. Бу эса қонда қанд миқдорининг барқарор бўлишини таъминлайди.
🩺 Албатта спорт билан шуғулланишда бир нечта муҳим жиҳатларга эътибор қаратиш зарур. Биринчидан, жисмоний фаоллик пайти ва ундан кейин қонда қанд миқдорини текшириб бориш лозим. Сабаби бу — гипогликемия ҳолатларининг олдини олиш учун муҳим.
🫙 Иккинчидан, жисмоний машқлардан аввал ва кейин етарли миқдорда сув ичиш керак. Учинчидан, жисмоний машқларни доимий ва бир хил вақтда бажариш мақсадга мувофиқ.
‼️ Қонда қанд миқдорининг ўзгарувчанлиги, гипергликемия (юқори қанд миқдори) ёки гипогликемия (қанд миқдорининг пастлаши) ҳолатлари, инсулин ёки бошқа дори воситаларини қабул қилиш пайти, шунингдек, юқори қон босими, юрак касалликлари, вирусли инфекциялар ва ўпка хасталиклари хуруж қилганда бу беморлар спорт билан шуғулланиши мумкин эмас.

📊 Тиббиёт бригадалари таркиби нега кенгайтирилди?
👩🏻⚕️Оилавий шифокорнинг қайси функциялари амалиёт ҳамшираларига ўтказилган?
🔎 Универсал-прогрессив патронаж модели қандай самара бермоқда?
🤰🏻Доялар фақат ҳомиладорлар билан ишлайдими?
🩺 Ҳамширалар қачон хонадонларга бориши керак?
🏥 ССВ Матбуот хизмати томонидан пойтахтимиздаги Олмазор туман кўп тармоқли марказий поликлиника фаолияти мисолида тайёрланган юқоридаги видеолавҳадан шу саволларга батафсил жавоб топишингиз мумкин.

Буни билишингиз керак!
✅ Подагра касаллигининг асосий сабаблари кўп миқдорда ёғли гўшт ёки балиқ, спиртли, газланган ичимликлар, тухум ва дуккаклиларни истеъмол қилиш билан боғлиқ.
🧑🏻⚕️ Юқоридаги видеолавҳада Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Шавкат Равшанов подагранинг келиб чиқиши, даволаш усуллари ва профилактикаси ҳақида батафсил маълумот беради.

❓Велосипедда сайр қилиш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?
🚴♂️ Велосипедда сайр қилишнинг инсон соғлигига фойдаси бисёр. Бу машғулот нафақат қадди-қоматнинг тўғри шаклланиши, балки тананинг умумий саломатлигига ҳам ижобий таъсир этади.
📌 Қуйида велосипедда ҳаракатланишнинг асосий фойдалари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
🫀1. Юрак-қон томир тизими учун фойдаси.
Бу машғулот юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Хусусан, юрак уриши ва қон босимини меъёрлаштириб, оғир юрак хасталиклари хавфини сезиларли даражада камайтиради.
🩺 2. Мушакларни мустаҳкамлайди.
Велосипед учиш бўғим ва мушакларни мустаҳкамлайди. Боиси бу пайтда танадаги барча мушаклар фаол ҳаракатланиб, тонусда бўлади. Натижада, умумий жисмоний куч ва чидамлилик ортади.
🍜 3. Овқат ҳазм қилишни яхшилайди.
Педални айлантириш метаболизмни тезлаштириб, иштаҳани очади. Мазкур ҳолат организмда моддалар алмашинуви яхшиланганини билдиради. Шунингдек, метаболизмнинг тезлашиши таомнинг тез ҳазм бўлиши ва организмда ёғ тўпланмаслигига олиб келади. Бу, ўз навбатида, ортиқча вазнни йўқотишга замин яратади.
🟡 4. Варикознинг олдини олади.
Варикозга мойиллиги бор одамлар учун педаллар жуда фойдали. Ушбу машғулот пайтида қон турғунликсиз томирлар орқали фаол айлана бошлайди. Натижада, варикознинг олди олинади.
🟢 5. Таянч-ҳаракатланиш тизими учун фойдаси.
Велосипед учиш суяклар мустаҳкамлигини ошириб, артрит каби касалликларга чалиниш хавфи сезиларли даражада камаяди.
🥱 6. Уйқуни яхшилайди.
Ушбу жисмоний фаоллик уйқу сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Унинг ёрдамида осон уйқуга кетиш ва уйқу давомида яхши дам олиш мумкин. Шунингдек, доимий педал айлантириш организмда эндорфин гормонларини ишлаб чиқаришга кўмаклашади. Бу эса кайфиятни кўтариб, стресс, депрессия ва хавотирни камайтиришга ёрдам беради.
🔬 7. Иммунитетни мустаҳкамлайди.
Бўш вақтини мунтазам равишда велосипедда ўтказадиган инсонлар тананинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини сезиларли даражада оширади. Бу билан велосипедчилар мавсумий вирусли касалликлардан камроқ азоб чекишади.
🩸8. Қон айланишини яхшилайди.
Велосаёҳат қилишни канда қилмайдиганларда қон айланиши яхшиланиб, терининг ҳолати ижобий томонга ўзгаради. Сабаби, тоза ҳавода жисмоний ҳаракат сабаб қон циркуляцияси, ҳужайраларнинг кислород ва бошқа озиқ моддалар билан таъминланиши яхшиланади. Бунда токсинлар камайиб, коллоген миқдори кўпаяди ва терининг эрта қаришининг олди олинади. Натижада, тери тиниқ ва соғлом кўринади.
‼️Бир сўз билан айтганда, ҳар куни велосипедда сайр қилишни одатга айлантириш орқали соғлом ва фаол ҳаёт тарзига эришиш мумкин.

❗️Буни билишингиз керак!
🏊🏻♀️ Ёзда болалар сув ҳавзаларида чўмилишни яхши кўришади. Аммо бу бола саломатлигига зарарли бўлмаслиги учун маълум эҳтиёт чораларини кўриш лозим.
🔆 Шунингдек, ёзнинг иссиқ ҳавосидан сақланиш учун кўпчилик уйда кондиционердан фойдаланади. Бунда ҳам маълум қоидаларга амал қилинсагина унинг бола учун зарарли омилларидан сақланиш мумкин.
👩🏻⚕️ Бу борадаги тавсиялар билан эса Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази илмий ходими Ноиба Азимова бўлишди.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести
✅ Бир гуруҳ ёш шифокор ва бўлажак тиббиёт мутахассислари давлат мукофотлари билан тақдирланди
🚑 Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасида замонавий маммограф ўрнатилди
☀️ Жазирамада офтоб тиғи остида узоқ муддат қолиш қатор хавфли асоратларни келтириб чиқариши мумкин
🔬Сўнгги 3 йилда юртимизда 15 та янги нейрожарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди
📄 Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини мажбурий аттестациядан ўтказиш тартиби қандай?
❓Кексалар касалликлардан ҳимояланиш учун нималарга аҳамият беришлари керак?
🚬🚫 Чекишни ташламоқчимисиз? ЖССТ бунга доир илк клиник қўлланмани эълон қилди
‼️ Вазир: “Йил охиригача электрон рецепт тизимини йўлга қўямиз”
🩺 ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге Ўзбекистон тиббиёти ютуқлари ҳақида қандай фикрда?
🤝 Хитой сафари: Самарқанд делегацияси қандай келишувларга эришди?
🏥 Янги модел: Тиббиёт бригадалари қандай ишлаши керак?
🚴♂️ Велосипедда сайр қилиш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?
🍳 Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда...

Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
#xalqaro_etirof
🌏 Бугун мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими тубдан трансформация қилинмоқда. Эришилаётган ютуқларни бутун жаҳон ҳамжамияти кузатиб, уларни юксак эътироф этяпти.
🎤 ССВ Матбуот хизмати янги — "Халқаро эътироф" рукни остида нуфузли халқаро…

❗️Тадқиқот: Тунда ёрқин чироқ нури қандли диабет ривожланиш хавфини оширади
💡Тунда чироқнинг ёрқин нуридан сақланиш 2-тур қандли диабет ривожланиш хавфини камайтиради. Австралиянинг Флиндерс университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот якунида шундай хулосага келинди.
🗂 Изланиш давомида мутахассислар томонидан 85 минг нафар иштирокчининг маълумотлари таҳлил қилинди. Ёруғлик сенсорлари орқали қайд этиб борилган 13 миллион соатлик махсус ёзувлар ўрганилди.
🔎 Бунинг учун диабетнинг 2-тури билан оғримаган кўнгиллилар бир ҳафта давомида махсус қурилмани билакларига тақиб юришди. Шундан сўнг тўққиз йил давомида уларнинг саломатлик кўрсаткичлари мониторинг қилиб борилди.
🔬 Якунда ёруғлик таъсири ва 2-тур қандли диабетнинг ривожланиш хавфи ўртасида сезиларли боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. Тунда ёрқин чироқ нури инсулин секрецияси ва глюкоза метаболизмига таъсир қилиши маълум бўлди.
‼️Тадқиқотчиларнинг "The Lancet Regional Health — Europe" тиббий журналида эълон қилинган хулосасига кўра, энг юқори хавф даражаси тунги 00:30 дан тонгги 06:00 гача кузатилади. Аммо кундузги ёруғлик саломатлик учун зиён етказмайди.

⚡️ ТАЙИНЛОВ
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Мамажонов Шоҳрухмирзо Олимжонович Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Ш. Мамажонов 2006 йил Андижон давлат тиббиёт институтининг бакалавр, 2009 йил магистратура босқичини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Андижон вилояти қон қуйиш станциясида услубчи-врач сифатида бошлаган.
Турли йилларда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил қилиш бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғининг тиббий хизматни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи каби лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар Ш. Мамажонов Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан-таълим ва инновациялар бошқармаси Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

❗️"Вазиятлар маркази": Соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимлари ягона мажмуа орқали назорат қилинади
🖥 Яқинда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда “Электрон поликлиника”, “Электрон стационар” ва “Электрон рецепт” тизимлари шу йил охиригача тўлиқ йўлга қўйилиши таъкидланган эди.
🏢 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази” очилиши ушбу тизимларни ўзаро интеграция қиладиган асосий платформа вазифасини бажаради.
❓Хўш, ишга туширилган ушбу янги тузилма тиббиёт ходимлари ва юртдошларимизга нима беради?..
👉 БАТАФСИЛ 👈
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🖥 Яқинда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда “Электрон поликлиника”, “Электрон стационар” ва “Электрон рецепт” тизимлари шу йил охиригача тўлиқ йўлга қўйилиши таъкидланган эди.
🏢 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази” очилиши ушбу тизимларни ўзаро интеграция қиладиган асосий платформа вазифасини бажаради.
❓Хўш, ишга туширилган ушбу янги тузилма тиббиёт ходимлари ва юртдошларимизга нима беради?..
👉 БАТАФСИЛ 👈
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Telegraph
"Вазиятлар маркази": Соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимлари ягона мажмуа орқали назорат қилинади
Ортиқча қоғозбозлик... Узундан-узун навбатлар... Тиббий хизматлар кўрсатишдаги узилишлар... Ҳамюртларимизни кўп йиллардан буён қийнаб келаётган бу муаммоларнинг ягона оқилона ечими — соҳани рақамлаштириш. Шу боис, сўнгги йилларда юртдошларимизга кўрсатилаётган…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун "UZINFOCOM" МЧЖ негизида "UzSOC" Ахборот хавфсизлиги мониторинги маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди
❓Хўш, ишга туширилган ушбу тузилма тиббиёт ходимлари ва юртдошларимизга нима беради?
♻️ Энди соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимлари ягона мажмуа орқали назорат қилинадими?
🏥 Янги тизим тиббиёт муассасаларида узундан-узун навбатларнинг олдини олишда қанчалик самарали?
⚙️ Ахборот тизимларида носозлик юзага келса, қай тарзда бартараф этилади?
💻 Янги платформада маълумотлар хавфсизлиги қандай таъминланади?
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволларга жавоб топишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмат.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❓Хўш, ишга туширилган ушбу тузилма тиббиёт ходимлари ва юртдошларимизга нима беради?
♻️ Энди соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимлари ягона мажмуа орқали назорат қилинадими?
🏥 Янги тизим тиббиёт муассасаларида узундан-узун навбатларнинг олдини олишда қанчалик самарали?
⚙️ Ахборот тизимларида носозлик юзага келса, қай тарзда бартараф этилади?
💻 Янги платформада маълумотлар хавфсизлиги қандай таъминланади?
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволларга жавоб топишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмат.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Сегодня состоялась церемония открытия на базе ООО UZINFOCOM Центра мониторинга информационной безопасности UzSOC и Ситуационного центра на электронной платформе Министерства здравоохранения
❓В чем заключаются преимущества этой новой структуры для медицинских работников и наших соотечественников?
♻️ Позволит ли Центр наладить механизм контроля всех информационных систем в сфере здравоохранения через единый комплекс?
🏥 Как новая система поможет предотвратить длинные очереди в медицинских учреждениях?
⚙️ Как будут устраняться потенциальные неисправности или технические сбои в какой-либо информационной системе?
💻 Каким образом будет обеспечена безопасность данных пациентов в новой платформе?
📹 Ответы на эти вопросы — в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❓В чем заключаются преимущества этой новой структуры для медицинских работников и наших соотечественников?
♻️ Позволит ли Центр наладить механизм контроля всех информационных систем в сфере здравоохранения через единый комплекс?
🏥 Как новая система поможет предотвратить длинные очереди в медицинских учреждениях?
⚙️ Как будут устраняться потенциальные неисправности или технические сбои в какой-либо информационной системе?
💻 Каким образом будет обеспечена безопасность данных пациентов в новой платформе?
📹 Ответы на эти вопросы — в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди
✅ 2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.
👨🏻💻 Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.
📋 Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.
‼️ Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!