Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази куну тун аҳолига тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган.
❗️ Бу ерга кунига юзлаб оғир аҳволдаги беморлар олиб келинади. Шифокорлар автоҳалокатга учраган, инфаркт, инсультга чалинган, жиддий жароҳатлар олган юртдошларимиз ҳаётини сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солади.
🏢 Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида эса баъзи амалиётлар 10 соатгача давом этиши мумкин.
❗️Буйрак трансплантациясини амалга оширишда ҳам бемор, ҳам донорни бир пайтнинг ўзида жарроҳлик столига ётқизишга тўғри келади.
💡 Шу сабабли бу ерларда электр энергияси таъминоти узлуксиз бўлиши керак. Тиббий технология ва ускуналар ҳар сонияда шай ҳолатда бўлмоғи шарт.
❓Хўш, эҳтимолий узилишлар олдини олиш учун муассасаларнинг тайёргарлик ҳолати қандай?
🔎 ССВ Матбуот хизмати бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ушбу марказларда бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

❗️ССВ: “Тез ёрдам”нинг ҳудудий филиалларида ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилди
🏥 Тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар натижасини одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўрганда ҳис қилади. Шу боис юртимизда ушбу ҳаётий муҳим соҳанинг моддий-техник базасини яхшилаш, беморларга халқаро андозаларга мос тез тиббий ёрдам кўрсатиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.
📌 Жумладан:
🚑 бундан 6-7 йил аввал мамлакатимиз тез тиббий ёрдам тизимида 1868 та автомашина бор эди. 2023 йилнинг айни даврига келиб эса “103” хизматида 2960 та автомобиль аҳолига сифатли тез тиббий хизмат кўрсатяпти.
🖇 Замонавий реанимобиллар сони 578 тага етди. Махсус автомашиналар парки 60-70 фоизга янгиланди;
👩🏻⚕️2016 йилда мамлакатда 1648 та тез ёрдам бригадаси фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 2762 тани ташкил этмоқда;
🏘 “103” хизматига чақирув бўлганда манзилга етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқадан 8-12 дақиқагача қисқарди;
💊 дори турлари 20 тадан 45 тагача оширилди;
🛏 ҳудудларда 39 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди. Натижада туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят марказларидаги тиббиёт муассасаларига мурожаатлари сони кескин камайди.
📍Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда ушбу йўналишни янада ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор қаратилмоқда.
📋 Хусусан, Президентимиз 2022 йил 16 июнда “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унда соҳада тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланди.
✅ Унга кўра, Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиали тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида ташкил этилди.
☎️ Марказнинг ҳудудий филиалларида – ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилди.
💻 Тошкент шаҳар, Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоят филиалларида чақириқлар электрон автоматлаштирилган тизими орқали жорий қилинди. Қолган филиалларда ушбу тизим йўлга қўйилиши давом этмоқда.
📌 “Call-марказ”ларда чақирувларни қабул қилувчи ходимлар билан бирга, шифокор ходимлардан иборат махсус тиббий маслаҳат хизмати фаолияти ташкил этиляпти.
▶️ Шунингдек:
♻️ Президент қарорида 2022-2025 йиллар давомида махсус автомашиналар паркини янгилаш ишлари белгиланган.
‼️Шу сабабли эксплуатация муддатини ўтаб бўлган, маънан эскирган “Damas” ва бошқа автотранспорт воситаларини “Hуundai”, “Ford”, “Volkswagen” ва “Iveco” каби жзамонавий ва зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланган махсус автомобилларга босқичма-босқич алмаштириш кўзда тутилган.

❗️ССВ: Марказий Осиёда ягона бўлган генодерматозларини даволовчи муассасада хорижлик беморларга ҳам тиббий хизмат кўрсатилмоқда
📌 Дерматология — тиббиётнинг энг мураккаб соҳаларидан бири. Шу боис бугун юртимизда аҳолига бу йўналишда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, кенг тарқалган ва янги аниқланган дерматологик касалликларнинг замонавий даволаш усулларини амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
🏥 Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази бу борада юртимиздаги вертикал бошқарувга эга бош муассаса ҳисобланади.
🔬Айтиш лозимки, бугунги кунда марказ олимлари генодерматоз ва онкодерматоз муаммолари, терининг замбуруғли ва вирусли касалликлари, жинсий йўл билан юқувчи янги хасталик турларини аниқлаш, дерматокосметология ва соч кўчириб экиш бўйича катта ютуқларга эришмоқда.
🩺 Шунингдек, муассасанинг ҳудудий филиалларида тери ва унинг ҳосилалари касалликлари, туғма ёки орттирилган косметик етишмовчиликларни муолажа қилишда илғор ёндашувлар амалиётга татбиқ этиляпти.
✅ Яна бир маълумот. Айни пайтда юртимизда 365 нафар беморда ноёб ирсий хасталик — буллёзли эпидермолиз касаллиги қайд этилган бўлиб, хасталанганлар бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий реестри шакллантирилган.
🖇 Очиғини айтиш керак, мамлакатимизда яқин-яқингача буллёзли эпидермолиз ва ихтиоз каби ноёб генетик дерматозлар бўйича ихтисослашган тиббиёт муассасаси бўлмаган ва касалликнинг жиддий ҳолатларида беморлар чет элга бориб, даволанишга мажбур эди.
🏢 Президентимиз томонидан соҳага қаратилаётган эътибор туфайли марказ қошида Марказий Осиёда ягона – генодерматозларини даволаш бўйича янги бўлим ташкил этилди.
🔬Жорий йил ушбу муассасада 239 нафар бола тўлиқ давлат ҳисобидан бепул даволанди. Шу билан бирга, ҳозирда мазкур бўлимда қўшни давлатлардан келган фуқаролар учун ҳам тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
‼️ Айтиш керак, муассасанинг барча ҳудудий филиалларида генодерматозлар бўйича масъул ходимлар бириктирилган. Бугунги кунда марказ ва хорижлик мутахассислар иштирокида бундай беморларга телетиббиёт орқали зарур тиббий маслаҳат ва консилиумлар ўтказиляпти.
📍Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари билан биргаликда мазкур беморларда қизилўнгач дилатациясини ўтказиш йўлга қўйилмоқда.
▶️ Марказда нафақат замонавий ва юқори технологик даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш, балки илмий изланишлар асосида маҳаллий хомашёдан тайёрланадиган тиббий маҳсулотларни ишлаб чиқиш борасида ҳам катта ютуқларга эришиляпти.
🔴 Хусусан, бугунгача таркибида шифобахш хусусиятга эга бўлган кремний ва глауконид минераллари асосида 9 турдаги маҳсулотлар тайёрланди. Уларнинг тиббий амалиётда кенг қўлланилиши натижасида юртимизда терининг аллергик ва замбуруғли касалликларини даволаш самарадорлиги 57,8 фоиздан 64,1 фоизгача ошишига эришилди.
♻️ Бундан ташқари, илк бор терининг замбуруғ хасталиклари ва лейшманиоз каби касалликлар ташхиси туман даражасида йўлга қўйилиб, бу орқали терининг юқумли касалликларини аниқлаш 28,7 фоизгача ортди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

#инфографика
Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш кунига беш маҳал таомланиш режимини ташкил этишдан бошланади.
Юқоридаги инфографикада шу ҳақда маълумот берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш кунига беш маҳал таомланиш режимини ташкил этишдан бошланади.
Юқоридаги инфографикада шу ҳақда маълумот берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓ Ўзбекистонда жуда кўп инсонларда диабет бор, лекин баъзилар бундан бехабар бўлиши мумкин? Беморларга тавсияларингиз қандай?
👆 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази эндокринолог-шифокори Нилуфар Бакоеванинг мазкур саволга жавоби билан танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Президент Шавкат Мирзиёев Миллий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида яратилган шароитлар билан танишди.
Миллий тиббиёт маркази, бошқа шифохоналардан фарқли равишда, универсал бўлади. Бу ерда жарроҳлик, урология, трансплантология, травматология-ортопедия, гинекология, кардиохирургия, нефрология, кардиология, эндокринология, кардиоревматология, стоматология ва бошқа бўлимлар ташкил этилган. Жами 169 турдаги мингтадан кўп илғор тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилган.
Бундай имкониятларга эга марказ мамлакатимизда биринчиси. Қорақалпоғистон ва вилоятларда фаолият юритаётган кўп тармоқли клиникалар у билан боғланади.
Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази мазкур касалликларни даволаш билан бирга мамлакатимизда оториноларингология йўналишидаги ишларни мувофиқлаштиради.

Президентимиз Миллий тиббиёт марказида яратилган шароитлар билан танишди.
—————
Президент ознакомился с условиями, созданными в Национальном медицинском центре.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
—————
Президент ознакомился с условиями, созданными в Национальном медицинском центре.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🚑 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Jizzakh Auto" ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, Республика тез тиббий ёрдам марказига навбатдаги 50 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилади.
📍Бироздан сўнг вазирлик томонидан Жиззахда мазкур автоуловларни топшириш тадбири бўлиб ўтади ва шу ернинг ўзида Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги "103" хизматларига тақсимлаб берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
📍Бироздан сўнг вазирлик томонидан Жиззахда мазкур автоуловларни топшириш тадбири бўлиб ўтади ва шу ернинг ўзида Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги "103" хизматларига тақсимлаб берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
50 дона “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари "Jizzakh Auto"дан Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари томон йўлга чиқди.
Ушбу тадбир тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ушбу тадбир тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Йил якунига қадар “Тез ёрдам”га яна 610 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” автомашиналари берилади
📌 “Олтин соат” оралиғида беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш — “103” хизматининг энг асосий вазифаси. Бундай паллаларда тиббиёт бригадасининг чақирув манзилига тез ва кечикмай бориши, ўз навбатида, беморларнинг тиббий кўрсатмага мувофиқ шифохонага зудлик билан етказилиши ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
💻 Шу боисдан юртимизда "Тез ёрдам" хизмати фаолиятини такомиллаштириш, соҳа амалиётига энг сўнгги илмий-техник воситалар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
🚑 Айниқса, тизимни энг сўнгги русумдаги ва барча қулайликларга эга бўлган замонавий автотранспорт воситалари билан таъминлаш борасидаги кенг қамровли чора-тадбирлар кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини бераётир.
🏥 Рақамларни таҳлил қилсак, биргина жорий йил январь ойида Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки юртимизда ишлаб чиқарилган 110 та “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминланди. Шунингдек, февраль ойида “Jizzakh Auto” томонидан йиғилган бу турдаги автомобилларнинг яна 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди.
✅ Бугун эса А тоифали яна 50 та “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналарини Қашқадарё ва Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги "103" шахобчаларига етказиб бериш бошланди.
▶️ — Дунё тажрибасида тез тиббий ёрдам хизматидаги автотранспорт воситаларини ишлатиш муддати ўртача 5-8 йилни ташкил этади, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Юртимизда ҳам фойдаланилаётганига 8 йилдан ошган машиналарни янгилаш лозимлиги белгиланган.
🔴 Шу сабабли “103” хизматида эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўрилмоқда. Бугунги тадбир эса бу ишларнинг амалий ифодаси бўлиб, йил якунига қадар яна 610 дона ана шундай транспорт воситалари ҳудудларга етказиб берилиши режалаштирилган.
‼️ Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бешинчи авлод А тоифали “Volkswagen Caddy” мутлақо янги MQB платформасида ишлайди. Улар 1,6 МPI атмосферали мотор билан жиҳозланган бўлиб, 6 поғонали механик узатмалар қутиси ва 110 от кучига эга. 100 километр масофага автомобиль аралаш циклда 7 литр ёнилғи сарфлайди.
♻️ Энг сўнгги ва замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган бу автотранспорт воситалари халқаро талабларга тўла мос келиб, унинг ички қисми бемор ва тиббий ходимларнинг қулай жойлашиши имконини беради.
🩺 Шунингдек, улар шаҳар ичида ҳаракатланиш бўйича юқори техник кўрсаткичларга эга бўлиб, ўтувчанлиги, ишончлилиги ҳамда тежамкорлиги билан ажралиб туради. Энг муҳими, бу автомобилларда ҳаракатни тўхтатмай туриб ҳам беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин.

❓Таълим муассасалари ошхоналари ходимларига қўйилган гигиеник талаблар ҳақида биласизми?
Нурмат Атабеков,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари:
— Таълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ходимлар томонидан шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиниши учун ошхонада шароитлар яратилиши керак.
👩🏻🍳 Овқатланиш ошхоналарида ходимлар учун мўлжалланган махсус иш кийимларини марказлашган ҳолда ювишни ташкил қилиш зарур.
❗️Шамоллаш ёки ошқозон-ичак касалликлари безовта қилганда, ўз оиласида ичак инфекциялари билан хасталаниш қайд этилган барча ҳолатларда, шунингдек йирингли яралар, кесилишлар, куйишлар ҳақида ишчи маъмуриятни огоҳлантириши керак ва тиббий ёрдам учун мурожаат қилиши лозим.
🙅🏻♂️ Ичак инфекциялари, терининг йиринглаши, юқори нафас йўлларининг яллиғланиш касалликлари бўлса, бирор жойи куйган ёки кесилган бўлса, вақтинча ишга қўйилмайди.
♻️ Фақат соғайганидан сўнг, тиббий кўрик ва шифокор хулосасига қараб қайта ишлашга рухсат берилади.
💊 Ошхона биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори қутиси билан таъминланиши зарур.
📖 Бундан ташқари, ошхона ишчи-ходимлари тиббий кўрикдан ўтган ва зарур ҳолларда “Санитария минимуми” ўқув курсларида ўқиган бўлишлари лозим.
🧼Кунлик иш жараёнидан сўнг ювувчи ва зарарсизлантирувчи воситаларнинг таъсир фоизидан тўғри фойдаланилган ҳолда тозалаш ишларини олиб бориш шарт.
🍛 Тез айнувчи ва тез бузилувчи, пишган ва хом озиқ-овқат маҳсулотларини вақтинчалик сақлаш учун совуткичлар етарли ташкил этилиши керак.
🧊 Кунлик тайёрланадиган барча егуликлардан кунлик намуналар 24 соат давомида совуткичларда сақланиши зарур.

❗️Минздрав: до конца года «Скорой помощи» будет передано еще 610 автомобилей Volkswagen Caddy класса А
📌 Оказание первой медицинской помощи в течение «золотого часа» является основной задачей службы «103». В это время исключительно важно, чтобы медицинская бригада быстро и без задержек приехала к месту вызова, а пациенты были немедленно доставлены в больницу согласно медицинским указаниям.
💻 Поэтому в нашей стране уделяется особое внимание вопросам совершенствования службы скорой медицинской помощи, внедрения в эту сферу самых передовых научно-технических средств и информационно-коммуникационных технологий.
🚑 В частности, реализуемые широкомасштабные меры по обеспечению системы современными автотранспортными средствами последнего поколения, обладающими всеми удобствами, позволяют спасать жизни многих людей в чрезвычайных ситуациях.
🏥 Если обратиться к цифрам, то только в январе этого года автобаза Республиканского центра скорой медицинской помощи была пополнена 110 автомобилями Volkswagen Caddy отечественного производства. Также в марте по регионам была распределена очередная партия из 117 таких автотранспортных средств, собранных Jizzakh Auto.
✅ А сегодня еще 50 автомобилей Volkswagen Caddy класса А были направлены в станции скорой помощи системы Кашкадарьинского и Хорезмского областных управлений здравоохранения.
▶️ — В мировой практике срок эксплуатации автотранспортных средств службы скорой медицинской помощи составляет 5-8 лет, — говорит директор Республиканского центра скорой медицинской помощи Абдувоитжон Гафуров. — В нашей стране также предусмотрено обновление машин, которые эксплуатируются больше 8 лет.
🔴 Исходя из этого принимаются меры по поэтапной замене устаревших автомобилей службы скорой медицинской помощи на новые, современные транспортные средства. А сегодняшнее мероприятие является практическим отражением реализации этих мер. До конца года планируется передача регионам еще 610 таких транспортных средств.
‼️ Для справки: Volkswagen Caddy класс А пятого поколения работает на совершенно новой платформе MQB. Автомобиль, обладающий мощностью 110 лошадиных сил, оснащен атмосферным двигателем 1.6 MPI с 6-ступенчатой механической коробкой передач. Он потребляет 7 литров топлива на 100 километров в смешанном цикле.
♻️ Это автотранспортное средство, оснащенное передовым медицинским оборудованием, полностью отвечает международным требованиям. Его салон позволяет удобно разместить как пациента, так и медицинский персонал.
🩺 Кроме того, этот автомобиль, выделяющийся своей мобильностью, надежностью и экономичностью, имеет высокие технические показатели для передвижения по городу. Но самое главное, в нем можно оказывать необходимую медицинскую помощь пациенту без прекращения движения.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

Соғлом турмуш тарзининг асосий қоидаларидан бири — жисмоний фаоликка риоя қилишдир.
Юқоридаги инфографикада жисмоний фаолликнинг инсон ҳаёти учун ҳамияти ҳақида сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Юқоридаги инфографикада жисмоний фаолликнинг инсон ҳаёти учун ҳамияти ҳақида сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Jizzakh Auto" ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қашқадарё ва Хоразм вилояти филиалларига 50 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Мустақилликнинг 32 йиллиги арафасида бир гуруҳ тиббиёт фидойилари “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
📹 Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган тантанали тадбирдан тайёрланган ушбу видеолавҳада шу хусусда сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
📹 Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган тантанали тадбирдан тайёрланган ушбу видеолавҳада шу хусусда сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Мустақилликнинг 32 йиллиги арафасида бир гуруҳ тиббиёт фидойилари “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.