Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
125K subscribers
6.72K photos
2.63K videos
46 files
10.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Бош прокуратура оммавий тартибсизликлар тафсилотларини очиқлади

АОКАда Бош прокуратура бўлим прокурори Аброр Маматов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда жорий йилнинг 1 июль куни Қорақалпоғистон Республикасида юз берган оммавий тартибсизликлар оқибатлари ҳақида маълумот берилди.

📍2022 йил 2 июль куни соат 14:45 да Нукус туманидан тахминан 300 нафар шахс Нукус шаҳар томон ҳаракатланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, Нукус шаҳридаги блок постда хизмат олиб бораётган 50 нафар Миллий Гвардия ходимининг махсус воситаларини (рация, дубинка, каска, шовқинли граната, ҳимоя қалқони) қўлга киритган.

🛡 Шу куни Хўжайли туманидаги ҳарбий постга номаълум шахслар томонидан хужум уюштирилиб, қурол яроқ тортиб олинган.

⚙️ «Нукус халқаро аэропорти»га,
Нукус шаҳридаги маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланувчи Реабилитация марказига, Нукус шаҳар ИИБ биносига ҳужумлар уюштирилган...

📌 Батафсил

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қорақалпоғистон Республикасидаги тартибсизликларда қатнашганликда гумонланиб, 516 киши қўлга олинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров маълум қилди:

🏥 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликлар натижасида 243 нафар фуқаро турли жароҳатлар билан шифохоналарга мурожаат қилган, уларнинг 149 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажаларни уйида давом эттиришга рухсат берилган.

🛏 Ҳозирда касалхоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда ва оғир аҳволда бўлганлари бор, шу жумладан жароҳатланганлар орасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам бор.

🛡 Фавқулодда ҳолат эьлон қилингандан сўнг, 3 июлдан 4 июлга ўтар кечаси комендантлик тартибини бузгани учун 110 нафар фуқаро кўчаларда бемақсад юргани учун ушланиб, ички ишлар идораларига топширилган. 12 та автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.

📌 Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Европада эпидемиологик вазият мураккаблашмоқда

Маймун чечаги вирусидан энг кўп Европа аҳолиси азият чекмоқда. Ҳозиргача бу ерда рўйхатга олинган беморлар сони дунё бўйича тасдиқланган жами кўрсаткичнинг қарийб 90 фоизига тенг. Хусусан, мазкур хавфли инфекция қитъанинг 31 мамлакатида қайд этилган.

Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге ҳукуматларни касалликка қарши ўзаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди.

ЖССТ вакилининг таъкидлашича, шу кунга қадар маймун чечагидан Европада ўлим ҳолатлари кузатилгани йўқ. Аммо бу хотиржамлик учун асос бўлолмайди.

Чунки тошма, иситма, чарчоқ, бош, томоқ ва мушаклар оғриғи, қусиш, диарея каби белгилар билан намоён бўлаётган мазкур хасталик географияси кун сайин кенгайиб боряпти.

Бундан ташқари, Европада кейинги бир ой ичида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари ҳам уч баробар ошган.

Айни пайтда “кўҳна қитъа”нинг 53 давлатида кунига 500 минг нафарга яқин кишида COVID-19 аниқланмоқда. Шу билан бирга, ўлим кўрсаткичлари ҳам 2020 йил ёз мавсуми даражасига яқинлашди: кунига қарийб 500 киши коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмяпти.

Шу сабабли ЖССТ аҳоли ўз вақтида, тўлиқ босқичда эмланиши, қолаверса, жамоат жойларида ниқоб тақиб юриши зарур, деган хулосада.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ўзбекистонга қарийб 2 млн доза Pfizer вакцинаси келтирилди

COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга 1 999 530 доза Pfizer-BioNTech вакцинаси олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизга олиб келинган ва ўзимизда ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 71 750 853 дозани ташкил қилмоқда.

Уларнинг қарийб 23 миллион дозаси COVAX дастури доирасида тақдим этилган вакциналардир.

❗️Шу кунга қадар жами 59 351 963 доза вакцина қўлланилган бўлиб, ҳозирда 12 миллион 200 минг дозадан ортиқ вакцина захираси мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Поликлиника шифокори автомобилда шошилинч туғуруқни амалга оширди

Қибрай туманининг Чинобод кўчасидан автомашинага чиққан ҳомиладор аёлда кутилмаганда тўлғоқ бошланади. Унга ҳамроҳ бўлган қайнонаси узоқдан тиббиёт муассасаси биносига кўзи тушиб, такси ҳайдовчисига ўша ерга олиб боришини айтади.

Пойтахтимиздаги Улуғбек шаҳарчаси 1-сон поликлиникаси ҳудудига “Матиз” русумли автомашинада олиб келинган ҳомиладор аёлга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатишга киришилди.

Бу вазиятда ҳар бир сония ҳисобли эди.Туғуруқ жараёни эса аллақачон бошланган. Шошилиш зарур! Аслида оилавий поликлиника гўдакни дунёга келтириш учун мўлжалланмаган бўлса-да, аёлни шундоққина рўпарадаги ушбу муассаса биносига олиб ўтишга ҳам фурсат етмади.

Поликлиника мудираси Ҳилола Жамилова (суратда) ўта тезкорлик билан бутун масъулиятни зиммасига олиб, автомобилнинг ўзида аёлга доялик қилишга киришди.

Мутахассислиги акушер-гинеколог бўлган мудира ва унинг жамоаси саъй-ҳаракати ва қатъияти сабабли туғуруқ муваффақиятли амалга оширилди.

Шундан сўнг она ва бола соғлом ҳолда поликлиникага энг яқин ҳисобланган Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги туғуруқ комплексига мутахассис ҳамроҳлигида олиб борилган.

Ҳозир она-боланинг аҳволи яхши, улар саломатлиги туғуруқ комплекси шифокорлари назорати остида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди коменданти, генерал-майор Рустам Жўраевнинг брифинги

Комендантнинг айтишича, 14 нафар фуқаро тартибсизликлар содир бўлган жойда турли даражадаги жароҳатлардан вафот этган, улардан 13 нафари алкоголь ва гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган. 4 нафар ҳалок бўлган шахслар хизмат бурчини бажарган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидир.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Навоий вилоятида ўтказилган соғломлаштириш акцияси ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўриклар жойларда касалликлар балансини яратишга хизмат қилган бўлса, сайёр тиббий қабуллар давомида юзлаб фуқароларнинг саломатлигини тиклаши учун амалий ёрдам кўрсатилди.

Пойтахтдан борган етакчи шифокорлар бошчилигида давлат ҳисобидан амалга оширилган юқори технологик операциялар эса қанчадан қанча беморларнинг узоқ йиллик хасталикдан саноқли дақиқаларда халос бўлишига имкон яратди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизда касалланишлар сони яна пасайиб, 74 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 4 июль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241196 (+74) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌6 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌4 нафари Фарғона вилоятида,
📌7 нафари Хоразм вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌14 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Навоий вилоятида 10 нафар,
🔹Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 4 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 19 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238292 (+62) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Инсон аъзоларини трансплантация қилишга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда кичик ёшли болани жисмоний оғритиб, тиббиёт талабларига мутлақо мос бўлмаган уқалаш муолажаси амалга оширилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Чилонзор туманидаги 38-оилавий поликлиникада тасвирга олингани айтилган бу хатти-ҳаракатлар жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан олиб борган дастлабки тезкор ўрганишлар натижасида қуйидагиларни маълум қилади.

Аввало, видеолавҳадаги уқалаш сеанси Чилонзор туманидаги 38-оилавий поликлиникада эмас, балки ушбу муассаса биносининг хусусий корхонага тегишли бўлган қисмидаги хоналардан бирида амалга оширилган.

Массаж муолажасини бажарган шахс Б.З. билан суҳбатда у мазкур фаолият билан шуғулланиш учун тегишли рухсатнома ва сертификатга, қолаверса, физиотерапия йўналишида диплом ва малака тоифасига эга эмаслигини маълум қилди.

Шу боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқоридаги ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди.

❗️Ўз навбатида, Б.З.нинг хатти-ҳаракатларига тиббий баҳо бериш мақсадида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассисларининг хулосалари олинди.

Аҳрорбек Жўраев,
Болалар ортопедияси бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

“Болалар ортопедияси амалиётида уқалаш муолажалари кенг қўлланилади ва бунинг қатъий қоида ҳамда талаблари мавжуд. Мазкур жараёнда касаллик тури, боланинг ёши ва ҳолати ҳисобга олиниб, ҳар бир беморга индивидуал ёндашилиши зарур.

Аммо энг муҳим талаблардан бири уқалаш муолажаси чоғида кичик ёшли беморда қўрқув бўлмаслиги шарт! Аммо видеолавҳада бола стресс ҳолатида эканини кўрдик. Ҳатто ёнида яқини ўтирганига қарамай, тинимсиз йиғлаб, безовта бўлмоқда. Бу унинг нафақат жисмоний саломатлиги, балки руҳиятига ҳам жуда ёмон таъсир кўрсатади. Қисқа қилиб айтганда, тиббиётда бундай уқалаш муолажасига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.”

Искандер Ходжанов,
Болалар травматологияси бўлими мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

“Массаж муолажалари оҳиста бошланиб, юқори даражага кўтарилгач, яна оҳисталик билан тугаши керак. Лекин биз видеода бунинг бутунлай аксини кўрдик. Бундай ҳолатларда уқалаш муолажасидан сўнг пайлар жароҳатланиши ва ҳатто суяклар синиши кузатилиши мумкин.

Массаж жараёнида оғриқ синдроми пайдо бўлса, бу кучли қўрқувни келтириб чиқаради. Ушбу ҳолат эса кейинчалик зарарланган бўғимларнинг умрбод ишламай қолиши, яъни контрактура пайдо бўлишига олиб келади. Шундан келиб чиқиб, видеолавҳадаги муолажа усулини бугунги кун тиббиётига бутунлай ёт, деб ҳисоблайман.

Муратжан Салиев,
илмий ишлар буйича директор ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди:

“Уқалаш муолажаси билим, маҳорат ва тажриба талаб этади. Шу сабабли ота-оналар бундай даволаш сеанслари учун айнан шу соҳага ихтисослашган профессионал тиббиёт ходимларига мурожаат қилишлари лозим.

Видеолавҳадаги хатти-ҳаракатларга келсак, бу тиббий уқалаш муолажаси стандартларига мутлақо тўғри келмайди. Гап инсон, айниқса, жондан азиз фарзандларимиз саломатлиги ҳақида кетар экан, бу каби ҳолатларга асло кўз юмиб бўлмайди, деган фикрдаман”.

❗️Айни пайтда ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда ва уларнинг натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Хорижий эксперт: “Ҳозир дунёда пандемиянинг янги тўлқини бошланган”

Кейинги ҳафталарда “омикрон” штаммининг янги мутациялари кенг тарқалиши туфайли Европа ва Америкада касалланиш ҳолатлари сони ортиши кузатилмоқда.

Россиянинг Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими, вирусолог А.Альтштейн фикрича, ҳозир дунёда пандемиянинг янги тўлқини бошланган.

Бунга аввалги мутацияларга нисбатан тезроқ тарқалаётган субвариантлар сабаб бўляпти, дейди олим. — Уларга ВА.3, ВА.4, ВА.5 сингари номлар берилган.

Оқибатда дунё бўйича кунига ўртача 700-800 минг киши COVID-19ни юқтирмоқда. Шунга қарамай, ўлим кўрсаткичлари кескин пасайгани ижобий ҳолат.

Масалан, коронавируснинг Ухан варианти тарқалган пайтда хасталик асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмаётганлар сони анча юқори — жами беморларнинг 5-6 фоизига тенг эди.

Тўғри, ўша пайтда янги пайдо бўлган бу номаълум касалликни даволаш борасида ҳали етарли тажриба бўлмаган. Аммо бу ўринда вируснинг биологияси ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этганди.

Аста-секин ўлим кўрсаткичлари 2 фоизгача камайди. “Дельта” штамми тарқала бошлаганда, беморларнинг 1,5 фоизи вафот этиши қайд этилди. “Омикрон” штаммида эса бу рақамлар 0,5-0,4 фоизгача тушди."

Вирусологнинг таъкидлашича, жорий йил бошида кўплаб мамлакатларда эпидемиологик вазият ёмонлашиб, дунё аҳолиси коронавируснинг янги тўлқинига дуч келди.

Кейин эса касалланишлар сони секин-аста пасайди. Аммо кўп ўтмай “омикрон”нинг ВА.2 версияси туфайли яна ўсиш динамикаси қайд этила бошлади.

Ҳозир дунё навбатдаги мураккаб эпидемиологик вазият билан юзма-юз келди, — дейди А.Альтштейн. — Лекин, ўйлашимча, унинг асоратлари аввалгидек катта бўлмайди. Чунки вирус борган сари заифлашмоқда”.

❗️Шунга қарамай, мутахасcислар коронавирусга қарши тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиш касалликдан ҳимояланишнинг энг самарали йўли, деган қатъий ва якдил хулосада.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram