Янги Қонун: Донорликка доир қандай чекловлар бор?
“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида бунга доир моддалар ҳам мавжуд.
Хусусан, 14-моддага мувофиқ:
❌ инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишга, агар улар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган, трансплантация қилиш учун инсон аъзолари ва тўқималари донорлигига қарши кўрсатма мавжуд бўлган касалликлар рўйхатига кирувчи касаллиги бўлган ёки илгари шундай касалликка чалинган тирик донорга ёки инсон мурдасига тегишли бўлса, йўл қўйилмайди.
‼️Қуйидагиларга нисбатан инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишга йўл қўйилмайди:
📌 ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга (бундан суяк илигини трансплантация қилиш ҳоллари мустасно);
📌 белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга, шунингдек руҳий ҳолатнинг бузилишларига (руҳий касалликларга) чалинган шахсларга;
📌 қамоқда ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга;
📌 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
📌 ҳомиладор аёлларга;
📌 шахси аниқланмаган шахсларга;
📌 муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларга;
📌 «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшовчи шахсларга;
📌 аъзоси ва (ёки) тўқималари илгари трансплантация учун олинган шахсларга.
❗️Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлиши мумкин эмас.
🚫 Бинобарин, 15-моддага кўра, инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация қилишда жисмоний ҳамда юридик шахсларга инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдиси, шунингдек, трансплантация қилинадиган инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.
Соғиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

❗️ Кеча дунё бўйича 633 минг кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
🇺🇸 АҚШ — 115 минг,
🇩🇪 Германия — 69 минг,
🇹🇼 Тайван — 65 минг,
🇦🇺 Австралия — 47 минг,
🇯🇵 Япония — 41 минг,
🇮🇹 Италия — 39 минг,
🇫🇷 Франция — 36 минг,
🇰🇷 Жанубий Корея — 32 минг,
🇵🇹 Португалия — 24 минг,
🇧🇷 Бразилия — 21 минг,
🇬🇧 Буюк Британия — 15 минг,
🇿🇦 ЖАР — 9 минг.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
🇺🇸 АҚШ — 115 минг,
🇩🇪 Германия — 69 минг,
🇹🇼 Тайван — 65 минг,
🇦🇺 Австралия — 47 минг,
🇯🇵 Япония — 41 минг,
🇮🇹 Италия — 39 минг,
🇫🇷 Франция — 36 минг,
🇰🇷 Жанубий Корея — 32 минг,
🇵🇹 Португалия — 24 минг,
🇧🇷 Бразилия — 21 минг,
🇬🇧 Буюк Британия — 15 минг,
🇿🇦 ЖАР — 9 минг.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Фарғона водийсининг бир гуруҳ ҳамширалари "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона шаҳрида Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан водий вилоятларининг бир гуруҳ фаол ҳамширалари учун байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари тиббиёт муассасаларининг бир гуруҳ фидойи ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этди.
Байрамда Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев иштирок этиб, ҳамшираларни касб байрами билан самимий қутлади ва уларга масъулиятли ҳамда шарафли ишларида улкан муваффақият ва зафарлар тилади.
Шунингдек, 38 нафар жонкуяр ўрта тиббиёт ходимлари вазирликнинг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

❗️Коронавирус: кеча юртимиз бўйича 10 нафар кишида касаллик аниқланди
🔺2022 йил 13 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238788 (+10) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌6 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 28 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236946 (+33) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🔺2022 йил 13 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238788 (+10) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌6 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 28 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236946 (+33) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Янги Қонун: Донор ҳамда реципиент қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга?
“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида тирик донорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгилаб берилган.
Тирик донор:
✅ ўзидан аъзосини ва (ёки) тўқимасини олиш амалга ошириладиган тиббиёт муассасасидан инсон аъзосини ва (ёки) тўқимасини олиш бўйича бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида тўлиқ ахборот олиш;
✅ жарроҳлик амалиёти ёки муолажа ўтказилишини у бошлангунига қадар рад этиб, рад этиш сабабини асосламаслик;
✅ ўзидан аъзоси ва (ёки) тўқималари олинганлиги билан боғлиқ бўлган, юзага келган асоратлар туфайли давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қонунчиликка мувофиқ даволаниш ва кузатувда бўлиш ҳуқуқига эга.
Тирик донор:
❗️ўз бошидан ўтказган ёхуд ўзида мавжуд бўлган касалликлар тўғрисидаги маълумотларни ўзидан аъзосини ва (ёки) тўқимасини олиш амалга ошириладиган тиббиёт муассасасига маълум қилиши;
❗️шифокорларнинг тиббий тавсияларига риоя этиши шарт.
Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, Реципиент:
📌 ўзига инсон аъзосини ва (ёки) тўқимасини трансплантация қилиш бўйича бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида аъзонинг ва (ёки) тўқиманинг трансплантацияси амалга ошириладиган тиббиёт муассасасидан тўлиқ ахборот олиш;
📌 жарроҳлик амалиёти ёки муолажа ўтказилишини у бошлангунига қадар рад этиб, рад этиш сабабини асосламаслик;
📌 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасаларида реабилитациядан ўтиш ва кузатувда бўлиш;
📌 ўзига инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантация қилиниши билан боғлиқ бўлган, юзага келган асоратлар туфайли Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган зарур тиббий ёрдамни қонунчиликка мувофиқ олиш ҳуқуқига эга.
Реципиент:
❗️ўз бошидан ўтказган ёхуд ўзида мавжуд бўлган касалликлар тўғрисидаги маълумотларни аъзонинг ва (ёки) тўқиманинг трансплантацияси амалга ошириладиган тиббиёт муассасасига маълум қилиши;

Янги Қонун: Ягона давлат реестри ташкил этилади
“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига кўра:
✅ инсон аъзоларидан ва (ёки) тўқималаридан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек трансплантацияга муҳтож бўлган шахсларга тезкорлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри (бундан буён матнда Ягона давлат реестри деб юритилади) ташкил этилади.
❗️Ягона давлат реестри инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантациясини амалга оширувчи тиббиёт муассасаларининг ахбороти асосида шакллантириладиган автоматлаштирилган ахборот тизимидир.
Ягона давлат реестрида:
📌 аъзоларнинг ва (ёки) тўқималарнинг потенциал реципиентлари;
📌 ўзига нисбатан аъзолар (аъзонинг бир қисми) ва (ёки) тўқималарнинг трансплантацияси бажарилган реципиентлар;
📌 ўзидан аъзолар ва (ёки) тўқималар олинишига нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган тирик донорлар;
📌 ўзининг биологик ўлими юз бериши факти аниқланганидан кейин ўз танасидан (танасининг қолдиқларидан) аъзолар ва (ёки) тўқималар олинишига тириклик чоғида нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган шахслар;
📌 ўзидан трансплантация учун аъзолар ва (ёки) тўқималар олинган донорлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
✅ Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестрини шакллантириш ҳамда юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
‼️Ягона давлат реестрида сақланадиган маълумотлар шифокор сиридир.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экологик вазият нисбатан мураккаб бўлган Оролбўйи минтақаси аҳолисини малакали тиббий хизмат билан кенг қамраб олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига бошқа вилоятлар шифокорларини бириктириш амалиёти йўлга қўйилган эди.
Ушбу эзгу ташаббус доирасида Навоий вилоятининг бир гуруҳ тажрибали тиббиёт мутахассислари яқинда Чимбой туманида яшовчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, қатор беморларда бепул операциялар ўтказишга қарор қилишди.
Айни кунларда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида мазкур олис ҳудуддан келган беморлар ва маҳаллий аҳоли вакилларида жаҳон стандартлари даражасида юқори технологик кардиожарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда.
Энг муҳими, бу соҳадаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш мақсадида муассасага чет элдан малакали кардиохирурглар таклиф этилиб, улар иштирокида ноёб муолажалар ўтказиляпти.
Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ушбу эзгу ташаббус доирасида Навоий вилоятининг бир гуруҳ тажрибали тиббиёт мутахассислари яқинда Чимбой туманида яшовчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, қатор беморларда бепул операциялар ўтказишга қарор қилишди.
Айни кунларда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида мазкур олис ҳудуддан келган беморлар ва маҳаллий аҳоли вакилларида жаҳон стандартлари даражасида юқори технологик кардиожарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда.
Энг муҳими, бу соҳадаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш мақсадида муассасага чет элдан малакали кардиохирурглар таклиф этилиб, улар иштирокида ноёб муолажалар ўтказиляпти.
Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Ичкиликбозлик ҳар 10 сонияда бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлмоқда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ичкиликбозликнинг ҳалокатли оқибатларига доир ҳисоботини эълон қилди.
Унга кўра, ушбу хавфли иллат туфайли дунёда ҳар йили 3 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда. Бу ҳар 10 сонияда бир киши ичкиликбозлик қурбонига айланаётганидан далолат беради.
Бошқача айтганда, жаҳонда содир бўлаётган бевақт ўлимларнинг тахминан 5 фоизи спиртли ичимликларга ружу қўйиш натижасида келиб чиқмоқда. Энг ачинарлиси, ана шу аянчли қисмат эгаларининг қарийб 14 фоизини 20-39 ёш оралиғидаги инсонлар ташкил этяпти.
Тадқиқотларга кўра, спиртли ичимликларнинг зарарли таъсири ўсмирлар ва ёшлар ҳаётига янада кўпроқ хавф солмоқда. Бундан ташқари, сайёрамизнинг турли нуқталарида хотин-қизлар ҳам бу иллатга муккасидан кетаётгани ачинарлидир.
Тўғри, ҳозир дунё бўйича алкоголь истеъмолининг тўртдан уч қисми эркаклар ҳиссасига тўғри келади. Аммо келгусида бу статистика ўзгариб, унда аёлларнинг улуши ошиб кетиши мумкин.
Хўш, бунинг сабаби нимада?
ЖССТ мазкур ҳолатни қатор мамлакатларда алкоголь маҳсулотлари рекламаси ва маркетингига зўр берилаётгани билан изоҳлади. Ҳаммасидан ҳам интернетда онлайн эълонлар тобора кенг ўрин олаётгани хавотирлидир.
Чунки, ўрганишлар шуни кўрсатдики, спиртли ичимликларга мойиллиги юқори кишилар уларнинг жозибадор рекламаси билан тўқнаш келганда, камдан-кам ҳоллардагина нафсини жиловлай олишади.
Шу боис ЖССТ ҳукуматлар ва соғлиқни сақлаш тузилмаларини огоҳликка чақириб, алкоголь маҳсулотлари рекламаси бозорини тартибга солишга чақирди.
“Спиртли ичимликлар ёшларнинг нафақат соғлиги, ҳаёти ва оиласига, балки бутун жамиятга таҳдид солмоқда, — дейди ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус. — Шунга қарамай, уларнинг савдоси ва рекламаси устидан ўрнатилган назорат бошқа психотроп моддаларга нисбатан анча заиф.
Бу борада самаралироқ чора-тадбирларни амалга ошириш, соҳани тартибга солиш орқали қанчадан-қанча ёшлар ҳаётини сақлаб қолишга эришишимиз мумкин”.
‼️ Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, мамлакатимизда ҳар қандай қувватдаги алкоголли ичимликлар рекламаси тақиқланган.

❗️Кеча юртимизнинг 2 та ҳудудида 14 нафар кишида коронавирус аниқланди
🔺2022 йил 14 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238802 (+14) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌7 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 25 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236974 (+28) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🔺2022 йил 14 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238802 (+14) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌7 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 25 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236974 (+28) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Оғиз қуришидан қандай халос бўлиш мумкин?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати терапевт-шифокор Ҳилола АБДУЛЛАЕВА билан оғиз қуришига доир суҳбатини давом эттиради.
— Оғиз қуришини ташхислашда қандай текширувлар талаб этилади?
— Аввало, шифокор беморнинг шикоятлари билан танишади ва унинг сўзларидан бу муаммога олиб келиши мумкин бўлган касалликлар бор-йўқлигини аниқлайди, — дейди шифокор.
— Шундан сўнг, зарурат бўлса, пешоб ва қон анализлари, сўлак безларининг ультратовуш текшируви ўтказилиши мумкин. Айтиш лозимки, ушбу муаммонинг асл сабабларини аниқлаш учун бир вақтнинг ўзида психолог, невролог, терапевт, ревматолог каби шифокорларнинг иштироки талаб этилади.
— Касаллик қандай даволанади?
— Агар оғиз қуришига сўлак безларининг нормал ишламаётганлиги сабаб бўлса, бу муаммони бартараф этиш учун стоматолог бир неча дориларни тавсия қилиши мумкин.
Шунингдек, овқатни яхши ва узоқ чайнаш тегишли сўлак безларининг етарли миқдорда шира ажратишига ва оғиз қуриб қолмаслигига ёрдам беради.
Бундан ташқари, бурундан нафас олиш, кўп суюқлик ичиш, оғизни сув билан мунтазам чайиб туриш, зарарли иллатлардан воз кечиш, газланган ичимликлар, чой, қаҳва, шўр ва аччиқ овқатларни чеклаш, кўп асабийлашмаслик, дори воситаларини ўзгартириш ҳам бу ҳолатдан тезроқ халос бўлишга кўмаклашади.

Америкалик хирурглар эътироф этган ўзбек кардиожарроҳи ҳикояси
Хасталик — оғир синов. Аммо умид — энг катта нажот. Ҳамюртларимиздан бири АҚШда юрак хуружи билан шифохонага ётқизилганида, америкалик шифокорлар унга ҳаёти хавф остидалигини айтишди. Лекин ягона нажот йўли бор эди — юрак трансплантацияси!
Бемор операция учун нисбатан камхаржроқ деб Туркияни танлади. Аммо қардош шифокорлар иккиланиб қолишди. Аниқроғи стентлаш амалиётини ўтказиш масъулиятидан чўчишди. Иложсиз қолган ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлди. Бироқ бу ерда навбатдаги юрак хуружини бошдан ўтказади.
Асоратлар янада хавфли тус олди: юракнинг қисқарувчанлик фаолияти 4 баробар тушиб, қон томирлари йўли ёпилиш арафасига келиб қолди. Шу тариқа икки баробар катталашиб кетган юракда шошилинч операция амалга оширилади. Юракнинг учта томирига жарроҳлик йўли билан томир уланиб, бемор ҳаёти сақлаб қолинади...
Орадан уч йил ўтди. Бемор АҚШда сафарда эди. Кутилмаганда яна юрак хуружи қайталади. Америкалик жарроҳлар юракни очишгач, буюрилган дори воситалари вақтида қабул қилинмагани учун яна бир томир беркилиб қолгани аниқ бўлди.
Операциядан сўнг АҚШлик малакали хирурглар аввалги жарроҳлик амалиёти маҳорат билан қилингани, уланган томирлар бекаму кўст ишлаб турганини эътироф этишди. Хирургнинг ишига “заргарона” деб тан беришди...
Хўш, у ким эди? 👉🏻Батафсил

Telegraph
Америкалик хирурглар эътироф этган ўзбек кардиожарроҳи ҳикояси
Хасталик — оғир синов. Аммо умид — энг катта нажот. Ҳамюртларимиздан бири АҚШда юрак хуружи билан шифохонага ётқизилганида, америкалик шифокорлар унга ҳаёти хавф остидалигини айтишди. Лекин ягона нажот йўли бор эди — юрак трансплантацияси! Бемор операция…
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 16 нафар кишида касаллик аниқланди
🔺2022 йил 15 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238818 (+16) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌11 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236999 (+25) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.