Янги Қонун: Трансплантация соҳасидаги масъул органлар ваколатлари нималардан иборат?
Кеча “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингани ва унинг мақсад ва моҳияти ҳақида қисқача маълумот берган эдик.
Хўш, инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги масъул органлар қайсилар ва уларнинг ваколатлари нималардан иборат?
Қонуннинг 5-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
📌 инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
📌 тегишли органлар ва ташкилотларнинг инсон аъзолари
ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
📌 трансплантация объектлари рўйхатини, шунингдек уларнинг трансплантацияси тартибини белгилайди;
📌 инсон аъзолари ва тўқималарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш, уларни сақлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш тартибини белгилайди.
❗️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Қонуннинг 6-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
✅ инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
✅ Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг
ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестрини шакллантиради
ҳамда юритади;
✅ инсон аъзолари ва тўқималарини олишни ҳамда уларнинг трансплантациясини амалга оширувчи давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасалари фаолиятини назорат қилади, шунингдек уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
✅ инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасида халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни таъминлайди.
❗️Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатнинг 7-моддасига мувофиқ:
▶️ Инсон аъзолари ва тўқималарини олиш ҳамда уларнинг трансплантацияси давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади, ушбу муассасаларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Янги Қонун: Трансплантация зарурлиги тўғрисида тиббий хулоса ким томонидан берилади?
Янги қабул қилинган “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига биноан:
❗️инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса даволовчи шифокор, трансплантолог, анестезиолог, невропатолог, зарурат бўлганда бошқа ихтисосликлардаги шифокорлардан иборат таркибдаги мутахассис-шифокорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда берилади.
Шунингдек, 9-моддага кўра:
✅ тирик донордан ёки инсон мурдасидан аъзоларни ва (ёки) тўқималарни трансплантация қилиш фақат бошқа жарроҳлик амалиётлари ёки муолажалар реципиент ҳаётини сақлаб қолишни ёхуд унинг соғлиғи тикланишини кафолатлай олмаган тақдирда қўлланилиши мумкин.
✅ Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини реципиентларга трансплантация қилиш инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса асосида амалга оширилади.
Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ:
❗️инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси реципиентнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади. Бунда реципиент бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида имзо қўйдирилиб огоҳлантирилиши керак.
📌 Ушбу жараён мажбурий тартибда видеоёзувга қайд этилади. Агар реципиент ўн саккиз ёшга тўлмаган бўлса ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса ёхуд реципиентнинг ўзидан розилик олишнинг имкони бўлмаса, инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси унинг ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилининг ёзма розилиги билан амалга оширилади.
Ҳужжатнинг 11-моддасида:
✅ инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан олишга унинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилиши белгиланган.
✅ Инсоннинг мурдасидан олинган аъзолардан ва (ёки) тўқималардан барча муҳтож шахсларга трансплантация қилиш учун фойдаланилиши мумкин.
❌ Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан тегишли розиликсиз олиш қонунга хилофдир.
✅ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда, инсон бош миясининг ўлимини қайд этиш асосида бериладиган ўлим тўғрисидаги хулоса мавжуд бўлган тақдирда, инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари унинг мурдасидан трансплантация учун олиниши мумкин.
❌ Инсон бош миясининг ўлимини қайд этишда трансплантологларнинг ҳамда инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишни таъминловчи бригадалар аъзоларининг иштирок этиши тақиқланади.

Янги Қонун: Қандай ҳолатларда тирик донордан аъзоларни ва (ёки) тўқималарни олишга йўл қўйилади?
“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида трансплантация учун тирик донордан аъзоларни ва (ёки) тўқималарни олиш шартлари ҳам белгиланган.
Жумладан, мазкур ҳужжатнинг 12-моддасига мувофиқ:
❗️тирик донордан аъзоларни ва (ёки) тўқималарни трансплантация учун олиш фақат реципиентнинг соғлиғини кўзлаб ҳамда инсон мурдасида трансплантация учун яроқли бўлган аъзолар ва (ёки) тўқималар мавжуд бўлмаган ёхуд самарадорлиги инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси самарадорлиги билан таққосланиши мумкин бўлган муқобил даволаш усули мавжуд бўлмаган тақдирда амалга оширилиши мумкин.
❌ Тирик донорни ундан аъзосини ва (ёки) тўқималарини олиш учун розилик беришга мажбурлаш тақиқланади.
❗️Тирик донордан жуфт аъзоларидан бири ва (ёки) аъзосининг бир қисми, шунингдек тўқимаси ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талаблар ҳисобга олинган ҳолда трансплантация учун олиниши мумкин.
‼️Тирик донордан аъзоларни ва (ёки) тўқималарни олишга фақат, агар олиш пайтида тиббий хулосага кўра унинг соғлиғига кўриш, нутқ, эшитиш қобилияти йўқолишига ёхуд аъзосининг (бундан инсоннинг трансплантация қилинаётган аъзоси ва (ёки) тўқимаси мустасно) функциялари қисман ёки тўлиқ йўқолишига, руҳияти бузилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган тарзда ёки соғлиғининг меҳнат қобилияти ўттиз уч фоиздан ортиқ тарзда барқарор йўқолишига олиб келадиган бошқа бузилишига сабаб бўладиган тарзда зиён етказилмаса, йўл қўйилади.
Тирик донордан аъзоларни ва (ёки) тўқималарни реципиентга трансплантация қилиш учун олишга, агар донор:
📌 аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш бўйича бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида камида ўттиз кун олдин ёзма шаклда, видеоёзувга қайд этган ҳолда огоҳлантирилган бўлса;
📌 ўз аъзосини ва (ёки) тўқималарини олишга бўлган розилигини ихтиёрий равишда, бепул асосда, нотариал тартибда тасдиқланган ёзма шаклда билдирган бўлса;
📌 ҳар тарафлама тиббий текширувдан ўтган бўлса ҳамда унинг аъзосини ва (ёки) тўқималарини трансплантация қилиш учун олиш мумкинлиги тўғрисида мутахассис-шифокорларнинг тиббий хулосаси мавжуд бўлса, йўл қўйилади.
✅ Тирик донорни ҳар тарафлама тиббий текширувдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Сўх туманида тиббиёт туризми ривожлантиралади
Айни дақиқаларда Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилояти фаоллари билан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда соҳа масъуллари, вазирлар ва ҳокимларнинг ҳисоботи, Фарғона юзасидан таклифларини эшитишга кўпроқ вақт ажратилмоқда.
Жумладан, Сўх ҳокими Сайидмусаев Сайидбаҳром тумандаги вазият ҳақида маълумот берди.
Сўнгги йилларда Сўх туманида барча соҳалар кесимида ўсиш кузатилаётгани, масалан, биргина тиббиёт соҳаси бўйича Сўх туманига қўшни Боткен вилоятидан 840 нафар қирғизистонлик келиб, даволаниб кетгани таъкидланди.
Мавжуд имконият ва талабдан келиб чиқиб, тиббиёт туризмини Сўхнинг янги ўсиш нуқтаси сифатида ривожлантириш режа қилинаётгани маълум қилинди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимизда Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳамда Халқаро алоқалар бўйича Германия жамиятининг Ўзбекистондаги илғор тиббий технологияларни бошқариш лойиҳаси (GIZ) билан ҳамкорликда “Инсон саломатлигини ҳимоя қилишда ҳамширалик ишининг нуфузини ошириш” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Унда халқаро мутахассислар ва мамлакатимиз тиббиёт муассасалари бош ҳамширалари иштирок этди.
Бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш, тиббий хизматлар сифатини, ўрта тиббиёт ходимларининг мақоми ва нуфузини юксалтириш, ҳамшираларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий билимларини ошириш, тиббиёт ходимларини лицензиядан ўтказиш каби мавзуларда маърузалар қилинди.
Тажрибалар алмашиш хамда ҳамширалик ишини такомиллаштириш юзасидан гуруҳларда ишлаш орқали келгуси режа ва вазифаларни белгилаб олинди.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Унда халқаро мутахассислар ва мамлакатимиз тиббиёт муассасалари бош ҳамширалари иштирок этди.
Бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш, тиббий хизматлар сифатини, ўрта тиббиёт ходимларининг мақоми ва нуфузини юксалтириш, ҳамшираларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий билимларини ошириш, тиббиёт ходимларини лицензиядан ўтказиш каби мавзуларда маърузалар қилинди.
Тажрибалар алмашиш хамда ҳамширалик ишини такомиллаштириш юзасидан гуруҳларда ишлаш орқали келгуси режа ва вазифаларни белгилаб олинди.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Миллий референс лабораторияси Туркиянинг TURKAK аккредитация ташкилоти томонидан халқаро сертификатга эга бўлди.
Бу орқали юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар дунёнинг 170 дан ортиқ давлатига экспорт қилиш имкониятига эга бўлади.
Бу натижага эришиш учун лабораторияга бир неча замонавий асбоб-ускуналар олиб келиб ўрнатилди. Шу билан бирга, 7 нафар малакали мутахассис Туркияда малака ошириб, ўзларининг кўникмаларини мустаҳкамлаб келди.
Ушбу халқаро сертификат аҳолига сифати кафолатланган маҳсулотлар етказиб бериш ва маҳаллий маҳсулотларнинг дунё бозорларига кириб боришига замин яратади.

Янги Қонун: Донорликка доир қандай чекловлар бор?
“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида бунга доир моддалар ҳам мавжуд.
Хусусан, 14-моддага мувофиқ:
❌ инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишга, агар улар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган, трансплантация қилиш учун инсон аъзолари ва тўқималари донорлигига қарши кўрсатма мавжуд бўлган касалликлар рўйхатига кирувчи касаллиги бўлган ёки илгари шундай касалликка чалинган тирик донорга ёки инсон мурдасига тегишли бўлса, йўл қўйилмайди.
‼️Қуйидагиларга нисбатан инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишга йўл қўйилмайди:
📌 ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга (бундан суяк илигини трансплантация қилиш ҳоллари мустасно);
📌 белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга, шунингдек руҳий ҳолатнинг бузилишларига (руҳий касалликларга) чалинган шахсларга;
📌 қамоқда ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга;
📌 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
📌 ҳомиладор аёлларга;
📌 шахси аниқланмаган шахсларга;
📌 муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларга;
📌 «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшовчи шахсларга;
📌 аъзоси ва (ёки) тўқималари илгари трансплантация учун олинган шахсларга.
❗️Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлиши мумкин эмас.
🚫 Бинобарин, 15-моддага кўра, инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация қилишда жисмоний ҳамда юридик шахсларга инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдиси, шунингдек, трансплантация қилинадиган инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.
Соғиқни сақлаш вазирлиги

❗️ Кеча дунё бўйича 633 минг кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
🇺🇸 АҚШ — 115 минг,
🇩🇪 Германия — 69 минг,
🇹🇼 Тайван — 65 минг,
🇦🇺 Австралия — 47 минг,
🇯🇵 Япония — 41 минг,
🇮🇹 Италия — 39 минг,
🇫🇷 Франция — 36 минг,
🇰🇷 Жанубий Корея — 32 минг,
🇵🇹 Португалия — 24 минг,
🇧🇷 Бразилия — 21 минг,
🇬🇧 Буюк Британия — 15 минг,
🇿🇦 ЖАР — 9 минг.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
🇺🇸 АҚШ — 115 минг,
🇩🇪 Германия — 69 минг,
🇹🇼 Тайван — 65 минг,
🇦🇺 Австралия — 47 минг,
🇯🇵 Япония — 41 минг,
🇮🇹 Италия — 39 минг,
🇫🇷 Франция — 36 минг,
🇰🇷 Жанубий Корея — 32 минг,
🇵🇹 Португалия — 24 минг,
🇧🇷 Бразилия — 21 минг,
🇬🇧 Буюк Британия — 15 минг,
🇿🇦 ЖАР — 9 минг.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Фарғона водийсининг бир гуруҳ ҳамширалари "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона шаҳрида Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан водий вилоятларининг бир гуруҳ фаол ҳамширалари учун байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари тиббиёт муассасаларининг бир гуруҳ фидойи ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этди.
Байрамда Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев иштирок этиб, ҳамшираларни касб байрами билан самимий қутлади ва уларга масъулиятли ҳамда шарафли ишларида улкан муваффақият ва зафарлар тилади.
Шунингдек, 38 нафар жонкуяр ўрта тиббиёт ходимлари вазирликнинг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Фарғона шаҳрида Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан водий вилоятларининг бир гуруҳ фаол ҳамширалари учун байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари тиббиёт муассасаларининг бир гуруҳ фидойи ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этди.
Байрамда Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев иштирок этиб, ҳамшираларни касб байрами билан самимий қутлади ва уларга масъулиятли ҳамда шарафли ишларида улкан муваффақият ва зафарлар тилади.
Шунингдек, 38 нафар жонкуяр ўрта тиббиёт ходимлари вазирликнинг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимиз бўйича 10 нафар кишида касаллик аниқланди
🔺2022 йил 13 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238788 (+10) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌6 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 28 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236946 (+33) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🔺2022 йил 13 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238788 (+10) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌6 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 28 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236946 (+33) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Янги Қонун: Донор ҳамда реципиент қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга?
“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида тирик донорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгилаб берилган.
Тирик донор:
✅ ўзидан аъзосини ва (ёки) тўқимасини олиш амалга ошириладиган тиббиёт муассасасидан инсон аъзосини ва (ёки) тўқимасини олиш бўйича бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида тўлиқ ахборот олиш;
✅ жарроҳлик амалиёти ёки муолажа ўтказилишини у бошлангунига қадар рад этиб, рад этиш сабабини асосламаслик;
✅ ўзидан аъзоси ва (ёки) тўқималари олинганлиги билан боғлиқ бўлган, юзага келган асоратлар туфайли давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қонунчиликка мувофиқ даволаниш ва кузатувда бўлиш ҳуқуқига эга.
Тирик донор:
❗️ўз бошидан ўтказган ёхуд ўзида мавжуд бўлган касалликлар тўғрисидаги маълумотларни ўзидан аъзосини ва (ёки) тўқимасини олиш амалга ошириладиган тиббиёт муассасасига маълум қилиши;
❗️шифокорларнинг тиббий тавсияларига риоя этиши шарт.
Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, Реципиент:
📌 ўзига инсон аъзосини ва (ёки) тўқимасини трансплантация қилиш бўйича бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида аъзонинг ва (ёки) тўқиманинг трансплантацияси амалга ошириладиган тиббиёт муассасасидан тўлиқ ахборот олиш;
📌 жарроҳлик амалиёти ёки муолажа ўтказилишини у бошлангунига қадар рад этиб, рад этиш сабабини асосламаслик;
📌 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасаларида реабилитациядан ўтиш ва кузатувда бўлиш;
📌 ўзига инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантация қилиниши билан боғлиқ бўлган, юзага келган асоратлар туфайли Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган зарур тиббий ёрдамни қонунчиликка мувофиқ олиш ҳуқуқига эга.
Реципиент:
❗️ўз бошидан ўтказган ёхуд ўзида мавжуд бўлган касалликлар тўғрисидаги маълумотларни аъзонинг ва (ёки) тўқиманинг трансплантацияси амалга ошириладиган тиббиёт муассасасига маълум қилиши;

Янги Қонун: Ягона давлат реестри ташкил этилади
“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига кўра:
✅ инсон аъзоларидан ва (ёки) тўқималаридан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек трансплантацияга муҳтож бўлган шахсларга тезкорлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри (бундан буён матнда Ягона давлат реестри деб юритилади) ташкил этилади.
❗️Ягона давлат реестри инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантациясини амалга оширувчи тиббиёт муассасаларининг ахбороти асосида шакллантириладиган автоматлаштирилган ахборот тизимидир.
Ягона давлат реестрида:
📌 аъзоларнинг ва (ёки) тўқималарнинг потенциал реципиентлари;
📌 ўзига нисбатан аъзолар (аъзонинг бир қисми) ва (ёки) тўқималарнинг трансплантацияси бажарилган реципиентлар;
📌 ўзидан аъзолар ва (ёки) тўқималар олинишига нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган тирик донорлар;
📌 ўзининг биологик ўлими юз бериши факти аниқланганидан кейин ўз танасидан (танасининг қолдиқларидан) аъзолар ва (ёки) тўқималар олинишига тириклик чоғида нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган шахслар;
📌 ўзидан трансплантация учун аъзолар ва (ёки) тўқималар олинган донорлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
✅ Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестрини шакллантириш ҳамда юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
‼️Ягона давлат реестрида сақланадиган маълумотлар шифокор сиридир.