Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
82.6K subscribers
7.24K photos
2.85K videos
47 files
10.9K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган сайёр тиббий қабуллар давом этмоқда.

Мутахассислар сайёр қабул жараёнида ҳудудда қайси касалликлар кенг тарқалгани, уларни даволаш учун бирламчи тизим билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўз хулоса ва режаларини белгилаб олмоқда.

Фуқаролар эса марказларда узоқ навбатда турмасдан, ўз оёғи билан келган тор соҳа мутахассислари тиббий кўригидан ўтишмоқда.

Шунингдек, вилоят тиббиёт муассасаларида мураккаб технологик амалиётлар давом этмоқда. Республика даражасидаги тиббий ёрдамга муҳтож бўлганларга шу ернинг ўзида ордер расмийлаштириб берилаяти.

Бундан ташқари, аҳоли вакиллари ва тадбиркорларнинг тиббиёт йўналишидаги таклифлари ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Кимлар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади?

Қуйидаги шахслар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади:

I ва II гуруҳ ногиронлари, болаликдан ногиронлар;

1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилганлар;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатишда қатнашган ногиронлар;

1941 – 1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари;

байналмилалчи жангчилар;

чин етимлар;

ёлғиз пенсионерлар;

18 ёшгача бўлган болалар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари;

чақириқ комиссиялари хулосаси асосида мудофаа бўлимлари йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача бўлганлар;

“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланганлар;

1 ёшгача болали эмизикли оналар.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кетма-кет икки кунлик кескин пасайиш динамикасидан сўнг дунёда касалланишлар сони яна ортди. Яъни кеча 634 мингга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 8 май санасига нисбатан қарийб 370 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 110 минг,

🇩🇪 Германия — 108 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 50 минг,

🇦🇺 Австралия — 48 минг,

🇯🇵 Япония — 28 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 26 минг,

🇮🇹 Италия — 17 минг,

🇧🇪 Бельгия — 14 минг,

🇧🇷 Бразилия — 10 минг,

🇳🇿 Янги Зеландия — 9 минг,

🇨🇳 Хитой — 9 минг,

🇹🇭 Таиланд — 6 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Инсоният ҳаёти ва саломатлигига хавф солувчи беш асосий хатар маълум бўлди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилда инсоният ҳаётига таҳдид солаётган беш асосий хавф рейтингини эълон қилди.

Кўпчилик қашшоқлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бу рўйхатнинг бошида эътироф этилса керак, деб тахмин қилганди. Чунки дунёда мазкур муаммодан азият чекаётган қарийб бир миллиард одам бор.

Аммо 2022 йилда инсоният саломатлиги учун очарчилик ва камбағалликдан кўра энг кўп семизлик хавф солиши маълум бўлди. Бу “фаст-фуд”лар борзори янада чаққонлашиши ва шундай маҳсулотлар рекламаси авж олиши билан боғлиқ.

Иккинчи жиддий хатар — ёлғизлик! Коронавирус пандемияси даврида янада жиддий тус олган ушбу муаммо кўплаб ривожланган мамлакатларда одамлар соғлиги ва ҳаётини издан чиқармоқда.

Сайёрамизнинг деярли барча аҳолисига хос бўлган стресс ва ҳаддан зиёд хавотир ҳисси рейтингнинг 3-поғонасини банд этди.

Жаҳондаги тўс-тўполонлар, аччиқ ичакдай чўзилган пандемия, беқарор сиёсий вазият, иқтисодий инқироз ва бошқа омиллар бу муаммони янада кучайтириб юбориши башорат қилиняпти.

Шу сабабли ЖССТ экспертлари 2016 йилдаёқ сурункали стрессни ХХI асрнинг энг хавфли эпидемияси, деб эълон қилган эди.

Одамзот ҳаётига хавф туғдирувчи тўртинчи глобал муаммо сифатида ичак хасталиклари, жумладан, ривожланган мамлакатларда кенг тарқалаётган Крона касаллиги тан олинди.

Таҳлилларга кўра, ушбу дардга чалинган энг кўп бемор Исроил давлатида қайд этилган. Ҳозир бу ерда камида 40 минг нафар киши шундай касаллик билан курашяпти.

Ниҳоят рўйхатнинг бешинчи поғонасидан хотин-қизлар ўртасида тобора авж олаётган гинекологик хасталик — эндометриоз жой олди.

Маълумотларда келтирилишича, у дунё бўйича туғиш ёшидаги аёлларнинг 10-15 фоизида аниқланмоқда. Ачинарли жиҳати, шифокорлар ҳали бу касалликка аниқ ташхис қўйиш ва уни самарали даволаш борасида универсал усулларга эга эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Аллергология маркази беморлар учун бепул онлайн маслаҳат беради

Баҳорнинг айни кунларида юртдошларимиз орасида мавсумий аллергик хасталиклар янада авж олган. Ўcимликлaр гул чaнглaри бурун шиллиқ пaрдaлaри, юқoри нaфac йўллaри ҳамда кўз кoнъюнктивacигa салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, орамизда аллергиянинг бошқа турларидан азият чекаётган, бироқ олис манзиллардан пойтахтга келишга имкон топа олмаётган юртдошларимиз ҳам кам эмас.

❗️Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази ана шу ҳолатларни ҳисобга олиб, жорий йил 12 май куни, соат 14:00да онлайн видеомулоқот ташкил этишга қарор қилди.

Ушбу мулоқот давомида аҳоли ўртасида кенг тарқалган аллергик касалликлар ва уларнинг асосий сабаблари, шунингдек даволаш усуллари ҳақида маълумотларлар тақдим этилади.

❗️Энг муҳими, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган соҳага доир барча саволларга малакали аллерголог мутахассислардан жавоб олишлари мумкин.

🖥 Видеомулоқот учун телеграм манзили:
👉 @allergocentruz

Қўшимча маълумотлар учун:
☎️ +99878 150-96-49
☎️ +99871 214-55-03.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимиз бўйича фақат Тошкент шаҳрида 4 кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 10 май
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238747 (+4) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
4 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 3 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236862 (+5) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 52,4 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺10 май мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 130 596 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 3 156 нафарни,
2-босқич эмланганлар 13 084 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 114 356 нафарни
ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 52 486 997 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 288 229 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 16 342 260 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 15 856 508 нафарни
ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Самарқанд вилояти (17 259 доза),
🔹Тошкент шаҳри (14 735 доза),
🔹Хоразм вилояти (12 771 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 94,6 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 76,8 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Буйракдаги тошлардан қандай халос бўлиш мумкин?

ССВ Матбуот хизмати Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Шавкат ШАВАҲАБОВ
билан буйракда тош йиғилишига доир суҳбатини давом эттиради.

— Касаллик қандай даволанади?

— Бу, аввало, хасталикнинг енгил ёки оғирлигига қараб белгиланади, — дейди Ш. Шаваҳабов. — Масалан, Литотрипси деб аталувчи буйрак тошларини йўқ қилиш учун кўпинча жарроҳлик амалиёти зарур бўлади. Бироқ операцияни эшитиб, дарҳол ваҳимага тушмаслик керак. Сабаби ҳозирги кунда замонавий технологиялар бу амалиётни оғриқсиз ва самарали бажариш имконини беради.

Шунингдек, буйрак тошларини “юмшоқ” усул, яъни эритиш орқали ҳам йўқотиш мумкин. Бу жараён бутунлай оғриқсиз бўлиб, муолажа махсус препаратлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Дориларнинг дозаси эса беморнинг ёши ва вазнига қараб шифокор томонидан тавсия қилинади.

— Ушбу хасталикка чалинмаслик учун нима қилиш лозим?

— Энг аввало, ҳар бир инсон кундалик суюқлик ичиш меъёрига амал қилиши керак. Яъни, соғлом одам кунига ҳар бир килограмм вазн учун 30 миллилитр сув ичишини ҳисобга олсак, 60 килограмм вазнга эга киши бир суткада деярли 2 литр сув истеъмол қилиши зарур.

Шунингдек, спорт билан мунтазам шуғулланиш, асабийлашмаслик, тез-тез пешоб таҳлили топшириш, гастроэнтеролог ва уролог қабулидан ўтиб туриш, бел ва қовуқ соҳаларининг шамоллашига йўл қўймаслик талаб этилади.

— Касалликда қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин эмас?

— Агар пешобда фосфат тузлари аниқланса, сут маҳсулотлари (сметанадан ташқари), дудланган егуликлар, консервалар, алкоголли ичимликлар, тухум сариғи, қалампир, мурч, аччиқ чой, кофе каби маҳсулотларни ейиш ва ичиш ман этилади.

Мабодо, пешобда оксолат тузлари аниқланса, лавлаги, гўшт, турли салатлар, қўзиқорин, ровоч, шовул, қовурилган картошка, аччиқ қора чой, узум, холодец, какао, помидор шарбати ва хамиртурушли нон каби бир неча озиқ-овқат маҳсулотларини тановул қилиш мумкин эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саломатлигида муаммо бўлган инсонга бошқа хурсандчиликлар татимайди. Фарғона вилоятида "Саломатлик акцияси" эса шундай кишиларга қувонч улашишда давом этмоқда.

Дардманд фарзандлари учун шифо излаб келган ота-оналар, ўз мушкулига ечим топиб кетаётган беморларнинг юз-кўзида, сўзларида шу шукрона акс этган.

"Ўзбекистон 24" телеканалининг мазкур лавҳаси шу ҳақда.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ЖССТ: Элликдан ортиқ мамлакатда коронавирусни юқтириш ҳолатлари кўпаймоқда

Пандемия мавзуси ҳали кун тартибидан тушгани йўқ. Аксинча коронавируснинг янги мутациялари мутахассислар эътиборини яна ўзига қаратмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг кечаги баёнотида айтилишича, ҳозир дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони ортиб боряпти.

Экспертлар фикрича, ушбу ўсиш динамикаси “омикрон” штаммининг янги субвариантлари дунё бўйлаб кенг тарақалаётгани билан боғлиқ.

ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус шу ҳақда тўхталар экан, айни пайтда “омикрон”нинг BА.2 версияси ер юзида доминантга айланганини таъкидлади.

Ўз навбатида, Жанубий Африка минтақасида BА.4 ва BА.5 вариантлари туфайли касалланиш ҳолатлари кундан-кун кўпаймоқда.

Тўғри, кейинги пайтларда аҳоли ўртасида оммавий иммунитетнинг кучайиши, жумладан, вакцинация тадбирлари туфайли дунёда коронавирусдан ўлим ҳамда оғир ҳолатларда шифохонага ётқизиш кўрсаткичлари бирмунча камаймоқда. Аммо бу хотиржамлик учун асос бўлолмайди.

Т. Гебрейесуснинг қайд этишича, вазият “энг ёмон сценарий” асосида ривожланган тақдирда, COVID-19нинг иммунитетга “чап бериш”га қодир, янада юқумлироқ ва ўлим даражасини оширувчи штаммлари пайдо бўлиши мумкин.

Пандемиянинг янги тўлқини енгил ўтиши учун Жанубий Африка олимлари аҳолини яна бир босқичда эмлаш зарурлигини таклиф қилишмоқда, — дейди у. Чунки жаҳондаги барча мамлакатлар аҳолисининг 70 фоизи тўлиқ вакцина олмагунича, коронавирус инсоният ҳаёти ва саломатлигига хавф солишда давом этаверади”.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Боланинг битта буйрак билан туғилиши қанчалик хавфли?

Комилжон Ҳамзаев,
тиббиёт фанлари номзоди, доцент,
Болалар миллий тиббиёт маркази нефрология бўлими шифокори:

— Баъзан бола ягона буйрак билан туғилади. Агар мавжуд буйрак соғлом ва нуқсонсиз бўлса, биргина шу аъзо билан ҳам бекаму кўст ҳаёт кечириши мумкин. Лекин бу ҳолатни ҳам эртароқ аниқлаш мақсадга мувофиқ.

Бунинг учун ўғил-қизларни педиатрияда белгиланган тартибда чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиб туриш лозим.

Агар болада битта буйрак борлиги аниқланса ва у соғлом бўлса, мутахассислар кичкинтойнинг келгусида ҳам соғлом ҳаёт кечириши учун зарур чораларни кўради.

📌Бола иситма қилганда,
📌ҳар хил юқумли касалликларга чалинганда,
📌ич кетиши сабаб кучли даражада сувсизланиш кузатилганда,
📌ундаги бошқа ўткир ёки сурункали касалликларни даволаш чоғида буйракка токсик таъсир қилувчи дори воситаси ишлатилганда,
📌боланинг ота-онаси бирор бир дори воситасини шифокор маслаҳатисиз унинг ёшига мос келмайдиган дозада берганда
, ягона буйракнинг ишдан чиқиши хафви бор.

Ошқозон-ичак тизими инфекциялари буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкинми?

— Болалар орасида ошқозон-ичак тизими инфекциялари билан касалланиш тез-тез учраб туради.

Ушбу хасталикларда баъзи болаларда тинимсиз ич кетиши ва қайт қилиш туфайли жуда кўп суюқлик йўқотилади, натижада организм сувсизланиб пешоб ажралмай қолади. Бу буйрак ўз фаолиятини тўхтатганининг аломатидир. Мазкур ҳолат замонавий тиббиётда буйракларнинг ўткир зарарланиши, деб аталади.

Буйракларнинг ўткир зарарланиши ўлим даражаси юқори бўлган шошилинч ҳолат бўлиб, унга зудлик билан юқори малакали даво усуллари қўлланилмаса, бола ҳаёти хавф остида қолади.

Болалар миллий тиббиёт маркази ва вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида буйракларнинг ўткир зарарланишига чалинган кичик ёшли беморлар учун етарли даражада сунъий буйрак аппаратлари мавжуд.

Бироқ баъзида зарур даво чоралари кўрилса-да, болаларда буйраклар иш фаолияти тикланмаслиги ҳам кузатилади. Натижада кичкинтойлар ҳаётдан кўз юмиши ёки уларда сурункали буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бугун Президентимизнинг “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Хусусан, унга кўра:

ОТМларга ўқишга кириш учун бериладиган имтиёзлар рўйхати ягона ҳужжатда шакллантирилади ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланади;

ОТМларда талабаларни ётоқхона билан таъминлашнинг электрон тизими жорий этилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️COVID-19: Дунёда касалланишлар сони яна ошди

Кеча дунё бўйича 682 мингга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 9 май санасига нисбатан қарийб 50 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇩🇪 Германия — 97 минг,

🇺🇸 АҚШ — 93 минг,

🇦🇺 Австралия — 57 минг,

🇮🇹 Италия — 56 минг,

🇹🇼 Тайван — 51 минг,

🇫🇷 Франция — 48 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 44 минг,

🇯🇵 Япония — 42 минг,

🇧🇷 Бразилия — 20 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 10 минг,

🇨🇳 Хитой — 8 минг,

🇳🇿 Янги Зеландия — 8 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Замин фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева болаларга узоқ вақт даволаниш шароитида таълим беришга мўлжалланган мактабга ташриф буюрди.

Гематология, онкология ва клиник иммунология маркази негизида Ўзбекистондаги илк "Меҳрли мактаб" госпитал мактаби фаолият юритмоқда.

Госпитал мактабнинг вазифаси узоқ вақт давомида даволанаётган ҳамда оддий мактаб ёки боғчага бориш имкониятига эга бўлмаган болаларнинг сифатли ва узлуксиз таълим олишига кўмаклашишдир.

Мактабда яратилган шароитлар билан танишиб, Зироат Мирзиёева педагоглар, ота-оналар ва болажонлар билан суҳбатлашди.

Ушбу мактаб “Zamin” фонди томонидан Ўзбекистон Мактабгача таълим, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Меҳрибон ва жонкуяр ҳамширалар!
Фидойи ўрта тиббиёт ходимлари!


Сизларни, аввало, бугунги касб байрамингиз — Халқаро ҳамширалар куни билан чин қалбимдан табриклайман.

Беморларга ўз ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси ва яқинларидек муносабатда бўлиб, уларни нафақат дори-дармон, балки ширин сўз, меҳр-эътибор билан муолажа қилаётган, хаста юракларга ҳар дам парвона бўлаётган қўли енгил ҳамшираларимизни ҳамиша ардоқлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз.

Кимнингдир меҳрибон онаси, кимнингдир қизи ва азиз опа-синглиси бўлган Сиз, саломатлик посбонларининг фидойи меҳнатингизни чексиз миннатдорлик билан эътироф этамиз.

Энди ҳамшира деганда, одамлар кўз олдида фақат беморларни парвариш қиладиган, уларнинг ҳароратини ўлчайдиган тиббиёт ходими эмас, балки билим ва малакаси юқори, шифокорлардан асло қолишмайдиган масъулиятли мутахассислар жонланиши керак. Бунга эришиш сизларнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракатларингиз, доимий изланиш ва интилишларингизга боғлиқ.

Азиз ҳамширалар!

Оқ ниятингиздай эгнингиздаги оқ либосингиз ўзингизга хўп ярашган. Ҳеч қачон унга доғ тушмасин! Ҳамиша эл ардоғида бўлиб юринг!

Беҳзод МУСАЕВ,
Соғлиқни сақлаш вазири.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12 МАЙ — ХАЛҚАРО ҲАМШИРАЛАР КУНИ

Халқаро экспертлар прогнозига кўра, 2030 йилга бориб дунёнинг ривожланган мамлакатларида тиббиёт соҳаси бўйича 40 миллионга яқин янги иш ўринлари яратилади. Албатта, бу — катта ўсиш кўрсаткичи!

Бироқ, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда саккиз йилдан сўнг 18 миллион нафар тиббиёт ходими, жумладан, 9,9 миллион ўрта тиббиёт ходими танқислиги юзага келиши мумкин. Бу ҳолат ҳатто Европа мамлакатларида ҳам жиддий муаммоларни туғдириши тахмин қилиняпти.

Масалан, ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси хулосаларига таянилса, мазкур қитъа давлатларида ҳозир ўрта ҳисобда 7,3 миллион нафар ҳамшира ва доя бор. Лекин бу кўрсаткич келажакдаги эҳтиёжларга жавоб бермайди.

Ана шундай глобал муаммоларнинг олдини олиш мақсадида жаҳонда ҳар йилнинг 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Мамлакатимизда эса профессионал ҳамширалар фаолиятининг асосчиси Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни шарафига белгиланган бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Уларга эъзозу эҳтиром кўрсатилади.

Зеро, эгнига оқ халат кийиб, номи ва шаънини худди либосидек покиза сақлайдиган ҳамшираларни тиббиётимизнинг суянчи ва таянчи, деб таърифлаш мумкин. Ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб, жонини хатарга қўйиб, ўзгалар дардида елиб-югурадиган, беморларни нафақат дори-дармон, балки меҳр ва ширин сўз билан даволаётган бу шарафли касб эгаларининг машаққатли меҳнати таҳсинга сазовор.

Ҳозир мамлакатимизда 350 минг нафарга яқин ўрта тиббий ходимлари ва 6 мингга яқин олий маълумотли ҳамширалар фаолият юритиб келмоқда. Сўнгги йилларда уларнинг эмин-эркин ишлашини таъминлаш, жамиятдаги ўрни, ижтимоий мавқеини кўтариш бўйича сезиларли ишлар амалга ошириляпти.

Хусусан, яқинда давлатимиз раҳбарининг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотида ҳамширалар учун янги иш ўринлари яратиш, замонавий тиббий технологиялардан фойдаланиш имкониятларини ошириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, билим ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга доир қатор устувор вазифалар белгиланди.

Жумладан, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар белгиланадиган бўлди.

Тиббиёт коллежлари ва техникумлари трансформация қилиниши ҳам соҳадаги муҳим янгиликлар сирасидан. Бунда хорижий ҳамкорлар билан халқаро тажриба асосида ҳамшираларни тайёрлашнинг янги мактаби яратилади. Шунингдек, барча тиббиёт коллежлари ва техникумлари олий таълим муассасаларига бириктирилади.

Бундан ташқари, Президентимизнинг “2022–2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги қарорида 2022 йил 1 июлдан бошлаб “тиббиёт бригадалари” таркибига қўшимча 3 600 та, 2023 йил 1 январдан бошлаб яна қўшимча 4 900 та ўрта тиббиёт ходимлари штатлари ажратилиши белгиланди.

Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳамширалик иши фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йил 1 январдан ўрта тиббиёт ходимлари “ҳамширалик иши” билан мустақил шуғуллана бошлади.

Буларнинг бари ҳамширалардан билим ва малакасини узлуксиз ошириб, ўз устида ишлаб, янгиликларга интилиб, шунчаки шифокор ёрдамчиси эмас, балки маълум ихтисосликка эга малакали тиббиёт ходимига айланишни талаб этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун — тиббиётимизнинг суянчи ва таянчи бўлган, либоси каби кўнгли ҳам, нияти ҳам оқ бўлган жонкуяр ҳамда меҳридарё ҳамшираларимизнинг байрами.

Ўзгалар саломатлиги учун ўз оромидан кечиб, кечаю кундуз одамларга ёрдам қўлини чўзишга шай бу фидойи касб эгаларининг машаққатли ва айни дамда шарафли меҳнатини қанча эътироф этсак, оз.

Маданият вазири, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков томонидан ижро этилган, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоир Ботиржон Эргашев қаламига мансуб ушбу тарона беморлар қошида ҳамиша парвона, ширинсўз ва қўли енгил ҳамшира опа-сингилларимиз мадҳига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

Ушбу Қонуннинг мақсади инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ҳужжатга кўра, тирик донордан ёки инсон мурдасидан олинган инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантация объектлари бўлиши мумкин, уларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

❗️Сунъий равишда етиштирилган аъзолар трансплантация объектлари бўлмайди.

Шунингдек, қонуннинг амал қилиши:

🚫 инсоннинг кўпайишига тааллуқли бўлган аъзолар ва тўқималарнинг трансплантациясига;

аъзолар ва тўқималарнинг аутоген (бир шахснинг ўзи тирик донор ва реципиент бўлади) трансплантациясига;

🚫
қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оғир дардга чалинган беморларнинг, аввало, юзлаб километр масофа босиб пойтахтга бориши мушкул. Қолаверса, юқори технологик операциялар учун катта маблағ талаб этилади.

Бундай шароитда эҳтиёжманд инсонларнинг муаммолари янада ортиши тайин. Оқибатда вақт ўтиши билан хасталик янада зўрайиб, беморнинг ҳаёти хавф остида қолади. Кечикиб қилинган муолажалар эса ҳар доим ҳам кутилган натижани бермаслиги мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан жойларда ўтказилаётган соғломлаштириш акцияси орқали, биринчи навбатда, шундай юртдошларимизга манзилли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Хусусан, Фарғонада бўлиб ўтаётган акция доирасида пойтахтдан борган малакали шифокорлар беморлар ҳузурига бориб, уларда мураккаб операциялар ўтказияшяпти. Бир сўз билан айтганда, ихтисослашган тиббий хизмат халққа янада яқинлашмоқда.

"O'zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ Кеча дунё бўйича 694 минг кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 162 минг,

🇩🇪 Германия — 89 минг,

🇦🇺 Австралия — 57 минг,

🇹🇼 Тайван — 57 минг,

🇯🇵 Япония — 46 минг,

🇮🇹 Италия — 43 минг,

🇫🇷 Франция — 40 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 36 минг,

🇧🇷 Бразилия — 23 минг,

🇵🇹 Португалия — 20 минг,

🇿🇦 ЖАР — 10 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 8 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу гал улар доимий иш кийими — оқ халатда эмас, байрамона либосда! Хурсандчилик учун эса сабаб бор. Бугун — Халқаро ҳамширалар куни.

Қувончли сана муносабати билан жойларда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда соҳанинг фидойи ва жонкуяр вакиллари меҳнати эътироф этилмоқда, уларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатиляпти.

Хусусан, айни пайтда соғломлаштириш акцияси муносабати билан Фарғонада бўлиб турган Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари ушбу сўлим ҳудуднинг ўзида водий вилоятларининг бир гуруҳ фаол ҳамширалари учун байрам дастурини уюштирди.

Ўз навбатида, тадбирга Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан таклиф этилган саломатлик посбонларидан 38 нафари вазирликнинг “Ўзбекстон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Умуман, сана муносабати билан республикамиз бўйича бугун жами 450 нафардан зиёд фидойи ва жонкуяр ҳамшираларга шундай мукофотлар топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram