Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча давлатимиз раҳбари раислигида шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилганидан хабарингиз бор.
Унда мазкур соҳа инсон соғлиғи ва унинг ҳаётини сақлаб қолишда “олтин соат” оралиғида биринчи ёрдам кўрсатувчи бўғин сифатида эътироф этилди.
Йиғилишда белгилаб берилган устувор вазифаларнинг аҳамияти ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов ҳамда “BI PRO” дастурчилар маркази раҳбари Абдувойит Ғафуров ўз фикр-мулоҳазари билан ўртоқлашди.
“O‘zbekiston 24” телеканалида намойиш этилган “Студия 24” дастури орқали ушбу мулоқот билан тўлиқ танишишингиз мумкин.
Соғлиқни саклаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

ЖССТ семизликни эпидемия деб эълон қилди
Инсоният яқин йилларда яна бир глобал хатар билан рўбарў келиши мумкин. Бу — семизлик! Маълумотларга кўра, сўнгги 30 йил ичида дунёда семиз одамлар сони уч баравар ошган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2030 йилга бориб ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкинлигидан жиддий хавотирда.
❗️Энг ёмони, муаммо кўлами ҳозирданоқ ташвишланарли даражага етган. Шу боис кеча ЖССТ семизликни Европа минтақасида эпидемия деб эълон қилди.
📌 Ташкилот ҳисоботида келтирилишича, кўҳна қитъада яшовчи катта ёшли аҳолининг 60 фоизи ортиқча вазн ва семиришдан азият чекмоқда.
📌 Қолаверса, ҳар уч боладан бирига (ўғил болаларнинг 29 фоизи ва қизларнинг 27 фоизига) шу ташхис қўйилган. Энг ёмони, мазкур касаллик туфайли ҳар йили 1,2 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда.
Хўш, бу муаммони қисқа муддатда бартараф этиш мумкинми?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, ҳозирги динамикани ҳисобга олганда, Европадаги ҳеч бир давлат 2025 йилгача семиришга қарши курашда ижобий натижага эриша олмайди.
Жисмоний фаолликнинг пасайиши, нотўғри овқатланиш, коронавирус чекловлари туфайли юзага келган салбий оқибатлар яқин йилларда одамлар саломатлигига зиён етказишда давом этади.
Ана шуларни инобатга олиб, ЖССТ муаммони самарали ҳал этишга қартилган қатор тавсияларни тақдим этди.
Унга кўра:
✅ таркибида шакар бўлган ичимликлар учун солиқ жорий этилиши катта самара беради;
✅ саломатлик учун фойдали бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нархини пасайтириш мақсадга мувофиқ;
✅ аҳолининг спорт мусобақалари ва соғлом турмуш тарзини таъминлашга қаратилган бошқа тадбирлардаги иштирокини кенгайтириш керак;
✅ бирламчи тиббий хизматдан фойдаланиш тизимини соддалаштириш лозим.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

❗️Кеча дунё бўйича 575 мингдан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
🇺🇸 АҚШ — 95 минг,
🇩🇪 Германия — 85 минг,
🇮🇹 Италия — 49 минг,
🇫🇷 Франция — 44 минг,
🇦🇺 Австралия — 41 минг,
🇰🇷 Жанубий Корея — 26 минг,
🇧🇷 Бразилия — 21 минг,
🇯🇵 Япония — 20 минг,
🇧🇪 Бельгия — 17 минг,
🇵🇹 Португалия — 15 минг,
🇨🇳 Хитой — 13 минг,
🇬🇧 Буюк Британия — 12 минг.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
🇺🇸 АҚШ — 95 минг,
🇩🇪 Германия — 85 минг,
🇮🇹 Италия — 49 минг,
🇫🇷 Франция — 44 минг,
🇦🇺 Австралия — 41 минг,
🇰🇷 Жанубий Корея — 26 минг,
🇧🇷 Бразилия — 21 минг,
🇯🇵 Япония — 20 минг,
🇧🇪 Бельгия — 17 минг,
🇵🇹 Португалия — 15 минг,
🇨🇳 Хитой — 13 минг,
🇬🇧 Буюк Британия — 12 минг.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 35 нафар кишида касаллик аниқланди
🔺2022 йил 6 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238695 (+35) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌14 нафари Тошкент вилоятида,
📌21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 8 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236797 (+13) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Касаллик хавфини етти йил аввал аниқлаш йўли топилди
Маълумотларга кўра, дунёда 55 миллион нафардан зиёд киши деменция хасталигидан азият чекмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2030 йилга бориб бу рақамлар 78 миллион, 2050 йилда эса 139 миллион нафарга етишидан хавотирда.
Асосан кекса ёшли одамларда кузатиладиган мазкур касаллик ақлий қобилият ва хотиранинг сусайиши билан намоён бўлади.
Бунга мия қон томирлари атеросклерози, инсульт, такрорий бош мия жароҳатлари, спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик, доимий қон йўқотиш каби омиллар сабаб бўлиши мумкин.
Хўш, бугун ана шу хасталикка қарши қандай самарали курашиш мумкин? Унинг олдини олиш учун қандай профилактик чоралар мавжуд? Дунё олимлари узоқ йиллардан буён шу ҳақда бош қотиришмоқда.
Ниҳоят ирландиялик тадқиқотчилар яқинда муҳим бир янгиликни эълон қилди. Унга кўра, деменция хавфини анча олдин, яъни касаллик пайдо бўлишидан 7 йил аввал аниқласа бўлади.
Бунинг учун олимлар махсус қон биомаркерини аниқлади. Маълум бўлишича, деменция хавф гуруҳига мансуб кишиларнинг қон таркибида P-tau181 оқсили даражаси ошиши қайд этилади.
Тадқиқот 7 йил аввал бошланганди. Ўшанда 64 ёш атрофидаги 54 нафар кишининг қонида ушбу оқсил даражаси ўлчанган эди.
Текширувлар етти йилдан сўнг яна такрорланди. Кўнгилли иштирокчилар бош мияси махсус сканер диагностикасидан ўтказилди.
Натижалар таққосланганда, бу гал ҳам қондаги P-tau181 даражаси ошиши қайд этилди. Мазкур ҳолат мияда кўп миқдорда бета-амилоид (Алцгеймер касаллигининг асосий омили) тўпланиши билан боғлиқ эканлиги маълум бўлди.
Тадқиқотчилар хулосасига кўра, қондаги P-tau181 оқсили миқдорини ўлчаш эрта босқичдаёқ касаллик ривожланишининг олдини олиш имконини беради. Натижада деменцияни даволашда юқори самарадорликка эришилади.

❗️Мамлакатимизда жами 52,2 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди
🔺6 май мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 134 879 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
✅ 1-босқич эмланганлар 2 982 нафарни,
✅ 2-босқич эмланганлар 14 759 нафарни,
✅ 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 117 138 нафарни ташкил қилди.
🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 52 231 010 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
✅ 1-босқич эмланганлар 20 282 266 нафарни,
✅ 2-босқичда эмланганлар 16 316 645 нафарни,
✅ 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 15 632 099 нафарни ташкил қилди.
🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Самарқанд вилояти (19 835 доза),
🔹Тошкент шаҳри (17 786 доза),
🔹Хоразм вилояти (11 299 доза) банд қилди.
❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 94,5 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 76,6 фоизга етган.

Тез тиббий ёрдам хизмати нафақат тезкор, балки сифатли ҳам бўлиши шарт! Шундагина соҳа халққа янада яқинлашади. Одамларимиз “103” фаолиятидан рози бўлади.
Президентимиз раислигида куни кеча ўтказилган видеоселектор йиғилишида шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш юзасидан белгиланган вазифалар айни шу мақсадларга қаратилган.
Масалан, 1 июлдан ягона вертикал бошқарув асосида “103” Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг вилоят филиаллари, туманларда диспетчерлик хизмати тугатилиб, вилоятларда ягона Колл-марказ ташкил этилиши катта самара бериши, шубҳасиз.
Қолаверса, Колл-марказда операторлар билан бирга, алоҳида тиббиёт-маслаҳат бригадаси фаолият олиб боришига доир янгиликни ҳам халқимиз мамнуният билан кутиб олди.
Айни пайтда соҳа вакиллари ушбу ислоҳотлар моҳиятини тўғри англаб, белгиланган вазифалар ижросига киришган.
Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

ССВ: Юртимиз аҳолиси 13 турдаги касалликларга қарши режали эмланмоқда
Хасталикни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал. Тиббиётда касалликлар профилактикасига алоҳида эътибор қаратилишининг сабаби шу. Қолаверса, ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
Мутахассислар хулосасига кўра, бундай ёндашув иқтисодий жиҳатдан ҳам жуда самарали. Масалан, юқумли касалликларга қарши оммавий эмлаш тадбирлари нафақат турли эпидемиялар тарқалишининг, балки соғлиқни сақлаш муассасаларига юкламалар кескин ортиб кетишининг ҳам олдини олади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим раҳбари Дилором Турсунова билан юртимизда олиб борилаётган иммунизация ва вакцинация тадбирларининг аҳамияти ҳамда самарадорлиги ҳақида суҳбатлашдик.
— Аҳолини бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш ушбу хасталикларни камайтириш, инфекция ўчоқларини жиловлаш ва бартараф этишда асосий восита ҳисобланади, — дейди Д. Турсунова.
— Шу сабабли мамлакатимизда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган. Унга мувофиқ, 13 турдаги юқумли касалликлар — дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, сил, вирусли гепатит В, полиомиелит, қизамиқ, қизилча, эпидемик паротит, ротавирус, пневмококк, гемофилиус инфлюэнца тип Б (ХИБ) инфекцияси, бачадон бўйни саратонига қарши режали вакцинация тадбирлари ўтказилади.
Профилактик эмлашлар учун 3 минг 138 та эмлаш пункти ажратилган. Чақалоқларни силга ва гепатит В га қарши эмлаш эса туғуруқ комплексларида амалга ошириб келинмоқда.
Муҳими, сўнгги йилларда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлашлар билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этяпти. Мамлакатимизда 2003 йилдан буён эмлашдан сўнг ножўя ҳолатлар рўйхатга олингани йўқ.
Муҳими, иммунизация тадбирларининг мунтазам ва самарали олиб борилиши натижасида 1996 йилдан буён республикамизда ёввойи полиовируслар келтириб чиқарадиган полиомиелит касаллиги тугатилди ва Ўзбекистон 2002 йилда “Полиомиелитдан холи ҳудуд”, 2017 йилда эса “Қизамиқ ва қизилчанинг 36 ойлик элиминациясига эришган ҳудуд” номли халқаро сертификатларни олишга муваффақ бўлди.
Хўш, миллий эмлаш календарига қандай вакциналар киритилган?
(Давоми бор!)

ССВ: Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қашқадарё вилоятида олиб борилган ўрганишлар натижасида қўйилган талаб ва вазифаларни тушунмаслиги, масалага юзаки ёндашуви, қолаверса, қатор камчиликларга йўл қўйганлиги учун ҳудуддаги баъзи тизим раҳбар кадрлари лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар бергандик.
Айни пайтда ушбу вакант ўринларга тайинловлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруқларига асосан:
👉🏻 Батафсил

❗️Кеча дунё бўйича 586 мингдан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 5 май санасига нисбатан қарийб 10 мингта кўп кўрсаткичдир.
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
🇺🇸 АҚШ — 94 минг,
🇩🇪 Германия — 72 минг,
🇮🇹 Италия — 44 минг,
🇰🇷 Жанубий Корея — 39 минг,
🇫🇷 Франция — 38 минг,
🇦🇺 Австралия — 36 минг,
🇯🇵 Япония — 21 минг,
🇧🇷 Бразилия — 20 минг,
🇹🇭 Таиланд — 16 минг,
🇵🇹 Португалия — 14 минг,
🇨🇳 Хитой — 11 минг,
🇬🇧 Буюк Британия — 11 минг.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
🇺🇸 АҚШ — 94 минг,
🇩🇪 Германия — 72 минг,
🇮🇹 Италия — 44 минг,
🇰🇷 Жанубий Корея — 39 минг,
🇫🇷 Франция — 38 минг,
🇦🇺 Австралия — 36 минг,
🇯🇵 Япония — 21 минг,
🇧🇷 Бразилия — 20 минг,
🇹🇭 Таиланд — 16 минг,
🇵🇹 Португалия — 14 минг,
🇨🇳 Хитой — 11 минг,
🇬🇧 Буюк Британия — 11 минг.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Якунланаётган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести
💊 Юртимизда 77 нафар болада камёб касаллик — спинал мушак атрофияси аниқланган.
🏥 Мамлакатимизда хусусий тиббиёт муассасалари сони 7320 тага етди.
🥣 Ош тузи нима учун йодланган бўлиши зарур?
🍹Оғиз қуриши жиддий касаллик аломати(ми?)
🚫 Коронавирусга қарши эмланганларга 750 минг сўмдан пул маблағи берилаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз!
🚑 Президент раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
👭Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилди.
🦠 Дунёда пандемиянинг янги тўлқини бошланиши мумкин!
💉Юртимиз аҳолиси 13 турдаги касалликларга қарши режали эмланмоқда.
📝 Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди.

ССВ: Юқумли касалликлардан ўлим кўрсаткичлари камаймоқда
(Давоми)
Авваллари аҳоли, айниқса, болалар ўртасида турли юқумли касалликлардан ўлим кўрсаткичлари юқори бўлган. Чунки улар қатор хавфли инфекцияларга қарши эмланмаган.
Бугунги кунда эса ўғил-қизларнинг ҳаётига зомин бўлган бундай хавфли хасталикларнинг олдини олиш имкони бор.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим раҳбари Дилором Турсунова билан суҳбатимизни шу мавзуда давом эттирдик.
— 2000 йилгача ўғил-қизларимиз 6 турдаги инфекцияга қарши эмланган холос, — дейди Д. Турсунова. — 2001 йилдан ҳозирги вақтга қадар яна 7 турдаги вакцина профилактик эмлаш календарига киритилиб, улар сони 13 тага етказилди.
Ана шу вакциналарнинг аксарияти бола бир ёшга тўлгунича қўлланилади. Масалан, 2001 йилдан бери 1 суткалик чақалоқлар вирусли гепатит Вга қарши ВГВ вакцинаси билан эмланади.
2000 йилгача дифтерия, қоқшол ва кўкйўталга қарши фақат АКДС вакцинаси қўлланилган. Кейинчалик профилактик эмлаш календарига ўзгартириш киритилиб, 2, 3 ва 4 ойлик чақалоқларни Пента-1, Пента-2 ҳамда Пента-3 комбинация қилинган вакциналари билан эмлаш йўлга қўйилди.
Қолаверса, илгари 5 ёшгача бўлган болалар вирусли диарея касаллиги туфайли ҳам нобуд бўлар эди. Бу касалликни ротавирус инфекцияси келтириб чиқариши аниқлангач, унга қарши вакцина ҳам яратилиб, 2014 йилда профилактик эмлаш календарига киритилди.
Ҳозир болалар 2, 3 ва 4 ойлигида тегишли кетма-кетликда Рота-1, Рота-2, Рота-3 вакциналари билан эмланмоқда. Натижада ўғил-қизлар ўртасида вирусли диарея касаллигидан ўлим ҳолатлари кузатилгани йўқ.
2018 йилда пневмакокк касаллигига қарши бола 2, 3 ва 12 ойлик бўлганида қўлланиладиган Пневмо-1, Пневмо-2, Пневмо-3 вакциналари профилактик эмлаш календарига киритилди.
Шу йили 2, 3, 4 ва 16 ойлик болаларни полиомиелитга қарши вакцина билан эмлаш ҳам жорий қилинди.
Болалар 12 ойлик вақтида қизамиқ, паротит ва қизилчага қарши КПК-1, олти ёшлигида эса КПК-2 вакциналари билан эмланади.
Миллий эмлаш календарига 2019 йилдан бачадон бўйни саратонига қарши қўлланилувчи ОПВ вакцинаси ҳам киритилди. Ҳар йили 9 ёшли 350 минг нафардан ортиқ қизлар ушбу вакцина билан эмланмоқда.

ССВ: Фарғонадаги тиббий сайёр қабул юзлаб беморларга қайта ҳаёт, минглаб қалбларга умид ва ишонч бағишламоқда
Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидан сўнг Фарғонада Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғломлаштириш акцияси старт олди.
2022 йил 8 май. Фарғона шаҳри марказидаги “Тўқимачилар” маданият ва истироҳат боғи эрта тонгдан одамлар билан гавжум. Ўсмир ёшдаги йигит-қизлар, кекса ёшдаги нуроний отахон ва онахонлар, қўлида жажжи фарзандини кўтариб олган ёш оналар, болажонлар, қўйинки, юзлаб аҳоли Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган сайёр тиббий қабулга йиғилган.
Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан бўлган очиқ мулоқотида белгиланган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда вазирлик марказий аппарати жамоаси, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва шифокорлари, тиббиёт олий ўқув юртлари олимлари ҳамда маҳаллий мутахассислар, жами 200 нафардан иборат махсус гуруҳ эрта тонгдан аҳолини қабул қилишга киришди.
👉🏻Батафсил

Telegraph
ССВ: Фарғонадаги тиббий сайёр қабул юзлаб беморларга қайта ҳаёт, минглаб қалбларга умид ва ишонч бағишламоқда
Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидан сўнг Фарғонада Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғломлаштириш акцияси старт олди. 2022 йил 8 май. Фарғона шаҳри марказидаги “Тўқимачилар” маданият ва истироҳат боғи эрта тонгдан одамлар билан гавжум. Ўсмир ёшдаги…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган бугунги сайёр тиббий қабул давомида фуқароларга юртимизнинг энг малакали шифокорлари томонидан керакли тавсиялар берилди.
Шунингдек, оғир аҳволдаги беморларни туман, вилоят ва республика даражасида даволаш чоралари кўрилди.
“Far‘ona MTRK” телеканалининг “Махсус ракурс”и орқали тадбир жараёнларига биргаликда назар ташлаймиз.

❗️Кеча юртимизда яна 20 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
🔺2022 йил 8 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238736 (+21) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Тошкент вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236853 (+25) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🔺2022 йил 8 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238736 (+21) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Тошкент вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236853 (+25) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона — юртимизнинг энг гўзал гўшаларидан бири
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказиб келинаётган соғломлаштириш акцияси Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидан сўнг бу гал ана шу ҳудудда старт олди.
Бугун эрта тонгдан вилоят марказидаги “Тўқимачилар” маданият ва истироҳат боғи одамлар билан гавжум.
Ўсмир ёшдаги йигит-қизлар, кекса ёшдаги нуроний отахон ва онахонлар, қўлида жажжи фарзандини кўтариб олган ёш оналар, болажонлар, қўйинки, юзлаб аҳоли пойтахтдан келган малакали шифокорлар, тор соҳа мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Энг муҳими, Фарғонада бўлиб ўтаётган тиббий сайёр қабул юзлаб беморларга қайта ҳаёт, минглаб қалбларга умид ва ишонч бағишлаётир.
Юқоридаги лавҳа мазкур тадбир жараёнлари ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилишингизга ёрдам беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Гломерулонефрит ва туғма нефротик касалликлар қандай даволанади? — мутахассис жавоб беради
АҚШ ва Жанубий Кореянинг етакчи клиникаларида фаолият юритган, Болалар миллий тиббиёт маркази нефрология бўлими шифокори, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Комилжон Ҳамзаев билан болаларда учрайдиган нефрологик касалликлар ҳақидаги суҳбатни давом эттирамиз.
— Биламизки, буйрак организмда пайдо бўлган заҳарли моддаларни қондан чиқариб ташлаш вазифасини бажаради. Гломерулонефрит эса тўғридан тўғри буйрак етишмовчилигига олиб келади.
Унда ҳам организмнинг ўз буйрагига қарши антитаналар ишлаб чиқариши кузатилади. Оқибатда буйракларнинг нормал фаолияти тўлиқ ишдан чиқади.
Гломерулонефритнинг даво чораси сифатида агрессив даво муолажалари қўлланилади. Чунки бунда кучли дори воситаларисиз буйракни асраб қолишнинг имкони йўқ.

АҚШ ва Жанубий Кореянинг етакчи клиникаларида фаолият юритган, Болалар миллий тиббиёт маркази нефрология бўлими шифокори, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Комилжон Ҳамзаев билан болаларда учрайдиган нефрологик касалликлар ҳақидаги суҳбатни давом эттирамиз:…
“Энди Тошкентга даволангани эмас, саёҳат учун бораман”
Бугун орамизда оғир касалликка чалиниб, узоқ йиллар тўшакка михланиб қолган ана шундай беморлар йўқ эмас. Бироқ уларнинг ҳаммасида ҳам шифохонада ётиб даволанишга, ўз вақтида керакли муолажаларни олишга имкон йўқ.
Давлатимиз томонидан бугун шу каби юртдошларимиз саломатлигига алоҳида эътибор қаратилиб, кам таъминланган, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган шахсларнинг мураккаб операциялари бепул амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Фарғона вилоятида бўлиб ўтаётган соғломлаштириш акцияси эса айни шу мақсадларни кўзда тутади.
Тадбир доирасида шу кунларда вилоятдаги қатор тиббиёт муассасаларида пойтахтдан келган малакали шифокорлар бошчилигида кўплаб юқори технологияли мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ўтказилган ана шундай операциялар туфайли яна соғлом ҳаётга қайтган бир неча беморлар билан суҳбатлашди...
👉Батафсил

Кўпчилик саломатлигидаги салбий ўзгаришларга ўз вақтида эътибор қилмайди. Баъзан ана шу бепарволик оқибатида касаллик янада зўрайиб, бемор қийин аҳволда қолади. Бугун орамизда оғир касалликка чалиниб, узоқ йиллар тўшакка михланиб қолган ана шундай беморлар…
ССВ: Фарғонада илк бор атеросклероз касаллигига чалинган икки нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Фарғона вилоятида бошланган соғломлаштириш акцияси қизғин давом этмоқда. Хусусан, тадбир доирасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида бир қанча оғир беморларда мураккаб операциялар муваффақиятли ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ушбу беморлар билан суҳбатлашиб, уларнинг таассуротларини ёзиб олди.
“Сўнгги беш-олти йил жон ҳовучлаб яшадим”
Бемор одамнинг кўнглига ҳеч нима сиғмайди. Ўзидан ўтганини ўзи билади.
Фарғона тумани, Водил қишлоғи, Чимён маҳалласида яшовчи Абдуназар Тўраев ҳам йигирма беш йилдирки, юқори қон босимидан азият чекади. Йиллар давомида қилинган муолажалар эса самара бергани йўқ.
Аксинча, йилдан-йилга аҳволи янада оғирлашди. Касаллик зўрайиб, умумий ҳолатида салбий ўзгаришлар кузатила бошлади. Айниқса, охирги йиллар кучли бош оғриғи, ҳушдан кетиш, қўл-оёқларда ҳолсизлик, нутқ чалкашиши, кўриш қобилиятининг сустлашиши каби асоратлар беморни анча ҳолдан тойдирди.
Шу йил ўтказилган томография текширувларидан сўнг унда атеросклероз касаллиги аниқланиб, бош мия қон томирлари тўсилиб қолгани маълум бўлди.
— Дарднинг яхшиси бўлмайди, — дейди Абдуназар ака. — Инсон касал бўлганида ҳаётнинг қадрини, саломатликнинг ҳақиқий қимматини ҳис қиларкан. Қолаверса, хасталик аниқ бўлса-ю, даволанишга имконинг бўлмаса, бундан ёмони йўқ. Чунки чорасизликдан нима қилишни, қаердан нажот кутишни билмайсан.
Мана шундай оғир пайтда вилоятимизда ўтказилаётган соғломлаштириш акцияси оиламиз жонига оро кирди. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. Шифокорларнинг айтишича, яқин кунларда яна соғлом ҳаётга қайтарканман.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали кардиожарроҳи Ҳондамир Мамадалиевнинг айтишича, уйқу артериясини атероскелероздан тозалаш — анчагина мураккаб муолажа. Бунинг учун беморнинг бўйин қисми жарроҳлик йўли билан очилиб, бош мияга кетган артериал қон томирлари холестериндан тозаланади. Шуниси эътиборлики, бундай мураккаб операция Фарғонада илк бор ўтказилди.
“Касалликнинг келиши осон, кетиши қийин экан”
Ана шундай оғир хасталикка чалинганлардан яна бири олтиариқлик Собиржон Раҳмонов бўлиб, 2021 йил январь ойида инсульт хасталигини бошдан кечирган. Шундан сўнг ўша йили май ойида унда кардиожарроҳлик операцияси ўтказилган. Бироқ бемор муолажадан кейин ҳам бутунлай соғайиб кетмади. Сўнгги тиббий текширувлардан кейин унинг уйқу артерияларини атероскелероздан тозалаш кераклиги маълум бўлди.
— Касалликнинг келиши осон, кетиши қийин экан, — дейди бемор. — Буни эса ўз бошимдан ўтказиб билдим. Аммо дард қанчалик оғир бўлмасин, инсон тушкунликка тушмаслиги керак. Айниқса, оилавий шароити даволанишга имкон бермайдиган биз каби беморларга давлатимиз томонидан алоҳида ғамхўрлик кўрсатилаётгани соғайишимизга янада ишонч бағишламоқда.
Операциям муваффақиятли ўтди. Бунинг учун шифокорлардан миннатдорман.

❗️Кеча юртимиз бўйича фақат Тошкент шаҳрида 7 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
🔺2022 йил 9 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238743 (+7) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида Тошкент шаҳрида 4 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236857 (+4) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🔺2022 йил 9 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238743 (+7) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида Тошкент шаҳрида 4 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236857 (+4) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Фарғонадаги cоғломлаштириш акцияси юзлаб беморларга қайта ҳаёт, минглаб қалбларга умид ва ишонч бағишламоқда
Куни кеча Фарғона шаҳри марказидаги “Тўқимачилар” маданият ва истироҳат боғи вазирлик томонидан сайёр тиббий қабул ташкил этилди.
Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан бўлган очиқ мулоқотида белгиланган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда вазирлик марказий аппарати жамоаси, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва шифокорлари, тиббиёт олий ўқув юртлари олимлари ҳамда маҳаллий мутахассислар, жами 200 нафардан иборат махсус гуруҳ аҳолини қабул қилди.
Шунингдек, тадбир доирасида вилоятдаги қатор тиббиёт муассасаларида пойтахтдан келган малакали шифокорлар бошчилигида кўплаб юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ўтказилган ана шундай операциялар туфайли яна соғлом ҳаётга қайтган бир неча беморлар билан суҳбатлашди.

Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидан сўнг Фарғонада Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғломлаштириш акцияси старт олди. Хусусан, куни кеча Фарғона шаҳри марказидаги “Тўқимачилар” маданият ва истироҳат боғида сайёр тиббий қабул ташкил этилди. Президентимизнинг…