Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
164K subscribers
6.77K photos
2.65K videos
46 files
10.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Коронавирус: Кетма-кет пасайиш тенденцияси кузатилмоқда, аммо...

Дунёда кетма-кет уч ҳафта давомида коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари пасаймоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шунга доир навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

Унда келтирилишича, 4-10 апрель саналарида 7,2 миллион нафардан зиёд бемор СOVID-19ни юқтирган. Бу аввалги ҳафтага нисбатан 24 фоиз кам кўрсаткичдир.

Шунингдек, мазкур хасталикдан вафот этганлар сони 18 фоизга камайиб, 22,3 мингдан ортиқ киши инфекция асоратларидан вафот этди.

ЖССТ таҳлилига кўра, касалланиш ҳолатларининг сезиларли камайиши Америка ва Европа қитъаларида қайд этилган — 26 фоиз. Ўлим даражасининг кескин пасайиши эса Африкада кузатилди — 73 фоиз.

Шунга қарамай, жаҳонда ҳали пандемия тўлиқ ортга чекингани йўқ. Жумладан, баъзи мамлакатларда “омикрон” штамми ва унинг турли субвариантлари кенг тарқалмоқда.

Оқибатда Корея Республикаси, Германия, Франция, Вьетнам, Италия, Хитой сингари қатор давлатларда беморлар сони кун сайин ортиб боряпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида белгилаб берилган вазифалар ижросига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида муассасада даволанаётган беморларга марказ имкониятлари, унда яратилган шароитлар ва соҳадаги ижобий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди.

Шунингдек, филиал раҳбариятининг аҳолига мурожаати ўқиб эшиттирилиб, унда тиббий хизматни одамларга янада яқинлаштириш, улар орасида тўғри овқатланишни тарғиб этиш борасида амалга ошириладиган ишлар хусусида маълум қилинди.

Шунга мувофиқ вилоятнинг Жондор тумани “Мирзаён” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр тиббий кўриклар ташкил этилди ва 400 нафар зиёд аҳоли тор доирадаги мутахассислар текишувидан ўтказилди.

“O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада бу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қандли диабетни даволашнинг янги усули топилди

АҚШлик тадқиқотчилар уч дақиқалик фокусланган ультратовуш орқали қондаги глюкоза миқдорини кун давомида меъёрида ушлаб туриш мумкинлигини аниқлади.

Хўш, фокусланган ультратовуш нима ўзи?

Мутахассисларнинг изоҳига кўра, у кўпроқ нейрохирургияда инвазив бўлмаган аралашувлар учун қўлланилади. Мазкур техника ёрдамида бир нуқтада бир нечта ультратовуш тўлқинлари энергияси жамланиб, керакли ҳужайраларга йўналтирилади.

Калифорния университети ва Файнштейн тиббиёт тадқиқотлари институти мутахассислари ушбу янгиликни диабетга чалинган жониворларда синовдан ўтказди.

Бунинг учун фокусланган ультратовуш стимуляцияси жигардаги айрим нерв гуруҳларига йўналтирилди. Натижада организмда инсулин ва глюкоза даражаси самарали равишда пасайиши кузатилди.

Лойиҳа устида иш олиб бораётган эндокринолог олим Раймунд Херцогнинг қайд этишича, ҳозир инсулинни камайтирадиган дорилар жуда кам. Клиник синовлар тўлиқ муваффақиятли якунлангач, бу борада янги имкониятлар юзага келади.

Айни пайтда қандли диабетнинг 2-тури билан оғриган беморлар гуруҳида синовлар ўтказилмоқда. Шунинг натижаларига кўра, кейинчалик диабетга чалинган ҳар қандай бемор учун мўлжалланган ультратовуш қурилмаларини оммавий ишлаб чиқариш режалаштириляпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа олимлари томонидан айни шу муолажа усули хотира сусайиши билан боғлиқ касалликлар, хусусан, Паркинсонни даволашда қўл келиши аниқланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Германияда ишлаш истагидаги ҳамшираларга қандай талаблар қўйилган?

Тажрибали ўрта бўғин тиббиёт ҳамшираларини Германиянинг етакчи клиникаларига ишга жалб қилиш дастурида қатнашувчи номзодларга ўзига хос талаблар қўйилган.

Жумладан, улар 39 ёшдан ошмаган, даволаш соҳасида камида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

❗️Стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди.

Психиатрия бўлимида ишлаш учун номзодлар касалхона ёки клиниканинг исталган бўлимида камида 2 йиллик тажрибага эга ва Германияда психиатрия бўйича ишлаш истагини билдирган ҳамширалар орасидан танланади.

‼️Бундан ташқари, немис клиникаларида ишлаш истагидаги ҳамшираларимиз тиббиёт коллежи ёки техникумини (фақат 3 йиллик диплом) тамомлаган бўлиши шарт.

Қолаверса, беморларга ғамхўрлик қилиш қобилияти — энг муҳим талаблардан бири.

📌 Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиш талаб этилади (икки босқичли танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина дастурда қатнаша олади).

❗️Номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги зарур.

Кейинги навбатда Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши шарт.

📌 Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга Тошкент шаҳрида бепул тураржой, техник жиҳозланган ўқув хонаси ҳамда ойлик стипендия берилади.

Хўш, барча имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ҳамширалар Германияда қанча миқдорда маош олади? Уларга қандай иш шароити ва имкониятлар яратиб берилади?

Материалнинг навбатдаги қисми шунга бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
“TIHE 2022”: Халқаро кўргазма давом этмоқда

Кеча давлатимиз раҳбари фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда юртимизда ишлаб чиқариладиган дори воситаларини кўпайтириш, қолаверса, йил якунигача бундай маҳсулотлар экспортини 105 миллион долларга етказиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Айни пайтда “Ўзэкспомарказ” мажмуида бўлиб ўтаётган “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2022” халқаро тиббиёт кўргазмаси ана шу вазифалар ижроси учун кенг майдон вазифасини ўтмоқда.

Унда дунёнинг ўн беш мамлакати — Германия, Ҳиндистон, Испания, Туркия, Хитой, Жанубий Корея, Латвия, Покистон, Польша, Россия, Беларусь, Чехия, Қозоғистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган 150 та компания ҳамда мамлакатимиздаги 40 та маҳаллий корхона вакиллари ўз маҳсулотлари билан иштирок этяпти...

👉 Батафсил 👈

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ҳайдовчининг маст ҳолатда эканини аниқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу низомга ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби киритилди.

Мастлик ҳолати алкотестер ёрдамида ҳодиса жойида аниқланиши мумкин.

Текширув камида 2 та холис иштирокида амалга оширилади (кузатув камерасидан (body camera) фойдаланилган ҳоллар мустасно).

Текширувда этанол буғ 0,135 миллиграмм ва ундан кўп бўлганида ҳайдовчига нисбатан баённома расмийлаштирилади.

Шунингдек, транспортларнинг туси ўзгартирилган (тонировка) ойналари меъёрларига жавоб беришига аниқлик киритиш учун тауметр мосламасидан фойдаланилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1 миллион нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 11 апрель санасига қиёслаганда қарийб 60 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 195 минг,

🇫🇷 Франция — 191 минг,

🇩🇪 Германия — 139 минг,

🇮🇹 Италия — 84 минг,

🇦🇺 Австралия — 53 минг,

🇯🇵 Япония — 49 минг,

🇨🇭 Швейцария — 40 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 38 минг,

🇨🇳 Хитой — 23 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 23 минг,

🇧🇷 Бразилия — 22 минг,

🇬🇷 Греция — 15 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 49,7 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺13 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 131 244 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 16 134 нафарни,
2-босқич эмланганлар 13 970 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 101 140 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 49 791 408 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 030 765 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 16 095 658 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 13 664 985 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Самарқанд вилояти (19 057 доза),
🔹Тошкент шаҳри (13 890 доза),
🔹Қорақалпоғистон Республикаси (10 998 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 93,4 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 75,6 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизда 30 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланиб, 70 нафар бемор касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2022 йил 13 апрель
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238176 (+31) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌9 нафари Тошкент вилоятида,
📌22 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Сирдарё вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 57 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236127 (+70) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати "Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар" мавзусида видеоролик тақдим этди.

Лавҳада юртимизда сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ўз аксини топган.

Жумладан, соҳани молиялаштириш, ихтисослаштирилган тиббий хизмат, тез тиббий ёрдам, бирламчи чақириқлар учун ажратиладиган маблағлар, тиббий транспорт воситалари салмоғи, тез тиббий ёрдам бригадалари, хусусий тиббиёт йўналишларининг аввалги ва бугунги ҳолати қизиқарли инфографикалар тарзида таққосланган.

Бундан ташқари, Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан ўтказган очиқ мулоқоти натижасида соҳада кутилаётган ўзгаришлар таснифлаб берилган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Юртимизда коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари бошланганига бир йилдан ошди

Бугун дунёда пандемик вазият ҳамон таҳликали бўлиб турган бўлса-да, юртдошларимиз орасида коронавирус ваҳимаси деярли унутилди. Касаллик аниқланиши ҳам ҳозирча минимал кўрсаткичга тушган. Тан олиш керак, бу ҳолатга етиб келиш осон бўлмади.

Юртимизда коронавирусга қарши эмлаш жараёни бундан бир йил олдин апрель ойида бошланган эди.

Коронавирусга қарши вакциналар дунё бўйича тақчил бўлган ва ишлаб чиқарувчи давлатларнинг ўзидан ортмаётган бир шароитда Ўзбекистонда эмлаш жараёнлари йўлга қўйилиши катта воқеа бўлди.

Бунда COVAX дастурининг аҳамияти ҳам беқиёс. Чунки мамлакатимизга илк вакцина партияси шу дастур доирасида олиб келинган эди. Ҳозирга келиб, эмлаш жараёнларига қўлланилган вакциналар тури 7 тага етган.

💉Ўтган бир йиллик вакцинация жараёнини таҳлил қилиб кўрсак, бугунга қадар мамлакатимизга олиб келинган ва ўзимизда ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 63 578 553 дозага етганини кўриш мумкин.

Жумладан:

📌42,2 млн. доза вакцина олиб келинди.

📌Ўзбекистонда 21,4 млн. доза вакцина ишлаб чиқарилди.

Уларнинг қарийб 50 миллион дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди. Айни пайтда ўрта ҳисобда кунига 100 минг дозадан ортиқ вакцина эмлаш учун сарфланмоқда.

🔸2021 йил 28 сентябрдан бошлаб юртимизда 12-18 ёшли болаларни ихтиёрий тарзда эмлаш йўлга қўйилган бўлиб, биринчи доза билан эмланган болалар сони 670 420 нафарни ташкил этган. Уларнинг 426 483 нафари тўлиқ вакцина курсини олиб бўлган.

🔹2021 йил 17 ноябрдан бошлаб бустер доза билан эмлаш бошланган бўлса, бугунги кунга қадар вакцинанинг учинчи дозаси ва бустер доза билан эмланганлар 13 664 985 нафарни ташкил этди.

Ўтган бир йил давомида:
💉2 443 760 доза AstraZeneca,
💉36 489 207 доза ZF-UZ-VAC2001,
💉1 339 649 доза Sputnik V,
💉4 598 185 доза Moderna,
💉2 784 717 доза Pfizer/BioNTech,
💉1 849 818 доза Sinovac,
💉286 072 доза Sputnik Light
вакцинасиналари эмлаш жараёнларида қўлланилди.

🟢Ўтган фурсат мобайнида Ўзбекистон аҳолисининг 16 210 400 нафари коронавирусга қарши тўлиқ эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги йилларда жаҳон тиббиётида эришилган улкан ютуқларга қарамай, қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари соҳанинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Чунончи, бугунги кунда дунёда ушбу хасталиклардан ўлим даражаси 56,2 фоизни ташкил этяпти.

Тегишли ҳужжатларга асосан, 2021-2022 йиллар давомида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини босқичма-босқич ташкил этиш белгиланган эди.

Ҳозир бундай муассасаларнинг 24 таси юртимиз аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Бу марказлар Жаҳон банкининг умумий қиймати 37,7 миллион АҚШ долларидан зиёд кредит маблағи эвазига 34 турдаги юқори технологик тиббий ускуналар билан таъминланмоқда.

"Ўзбекистон 24" телеканалининг ушбу видеолавҳасида Қашқадарёда фаолият юритаётган ана шундай марказлар фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ЖССТ: Коронавирус ҳамон ҳалокатли таъсирга эга!

Дунёда коронавирусдан касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари пасайиб бораётгани қувонарли ҳолат, албатта. Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти СOVID-19 ҳали ўз “куч”ини йўқотгани йўқ, дея огоҳлантириш билан чиқди.

Коронавирус ривожланишининг сўнгги тенденцияларини баҳолаш қийин, — дейди ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус. — Чунки кўплаб давлатлар синов дастурларини қисқартирган.

Қолаверса, ҳозир BА.2, BА.4 ва BА.5 каби “омикрон” вариантларини диққат билан кузатиб боряпмиз. Бундан ташқари, BА.1 ва BА.2 вариантларидан иборат яна бир мутация турини аниқладик”.

Т. Гебрейесуснинг хулосасига кўра, бундай вазиятда саломатликни ҳимоя қилишнинг энг яхши усули — эмланиш, хусусан, вакцинанинг бустер дозасини қабул қилиш. Шу билан бирга, аҳоли гавжум жойларда тиббий ниқоб тақишда давом этишимиз зарур.

ЖССТнинг Фавқулодда вазиятлар бўйича директори Майкл Раян ҳам шу фикрни қўллаб-қувватлаб, “Ўлим даражаси пасаяётганидан хурсандмиз, аммо бу вирус бизни такрор ва такрор “ҳайрат”да қолдирганини унутиб бўлмайди”, дея қайд этди.

ЖССТнинг етакчи олими Сумия Сваминатан коронавирус яна мутацияга учрашда давом этиши ва янги штаммлар пайдо бўлиши хавфидан огоҳлантирди.

Биз ҳатто бу инфекциянинг бир кун келиб, мавжуд иммунитет тўсиғини енгиб ўтиши мумкинлигига ҳам тайёр туришимиз керак”, — дейди у.

Шундан келиб чиқиб, Халқаро соғлиқни сақлаш қоидалари бўйича фавқулодда вазиятлар қўмитаси пандемия глобал соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат бўлиб қолишига бир овоздан розилик берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент тиббиёт академияси ҳозирда 66 та шартнома асосида хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Уларнинг 9 таси Корея Республикаси билан йўлга қўйилган алоқалардир.

Ана шу узоқ йиллик ишончли алоқаларнинг давоми сифатида Корея халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти (KOFIH) билан тиббиёт академиясининг педагогик салоҳиятини янада ошириш мақсадида халқаро тиббий ташкилотлардан еткакчи мутахассисларни жалб этиш бўйича келишувларга эришилди.

Бундан аввал KOFIH билан ҳамкорликда Тошкент тиббиёт академиясининг 50 нафардан ортиқ ходими ҳар йили Кореяда малака ошириб келган. Аммо бу ишлар коронавирус пандемияси сабаб тўхтаб қолган эди.

Янги йўлга қўйилган 3 йиллик лойиҳа доирасида зарур тиббий ускунулар харид қилиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллион долларни ташкил этади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1 миллион 40 минг нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 12 апрель санаси билан қиёслаганда деярли бир хил кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 148 минг,

🇫🇷 Франция — 134 минг,

🇩🇪 Германия — 165 минг,

🇮🇹 Италия — 62 минг,

🇯🇵 Япония — 57 минг,

🇦🇺 Австралия — 55 минг,

🇺🇸 АҚШ — 54 минг,

🇹🇭 Таиланд — 47 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 37 минг,

🇧🇷 Бразилия — 26 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 24 минг,

🇨🇳 Хитой — 24 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ТАЙИНЛОВ

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида ишлаб келган Тешаев Бобур Қодирович Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

36 ёшли Бобур Тешаев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг умумий ва нейроэндокринология бўлимларида ишлаб, тажриба орттирган. Кейинчалик Сурхондарё вилояти Эндокринология диспансери бош врачи лавозимида фаолият юритган.

Б.Тешаев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида 2018 йилдан буён ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 49,9 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺14 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 135 431 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 746 нафарни,
2-босқич эмланганлар 12 360 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 104 325 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 49 926 839 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 049 511 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 16 108 018 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 13 769 310 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Самарқанд вилояти (22 163 доза),
🔹Қорақалпоғистон Республикаси (12 712 доза)
,
🔹Андижон вилояти (11 478 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 93,4 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 75,6 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча 2 та ҳудудда 40 нафарга яқин кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 14 апрель
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238214 (+38) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌15 нафари Тошкент вилоятида,
📌23 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 3 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 16 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 36 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236186 (+59) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, ҳудудий тиббиёт муассасалари вакиллари иштирокида видеоконференция шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда қайд этилганидек, ҳозирги кунда жойларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва қамрови талаб даражасида эмас. Шу сабабли Президентимиз соҳа вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда мамлакатимиз тиббиётини халқчил тизимга айлантириш борасида устувор вазифаларни белгилаб берди.

Қолаверса, соҳада бюрократик тўсиқлар ва коррупцион ҳолатлар, афсуски, ҳамон учраб турибди. Аҳоли томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига йўлланаётган мурожаатларнинг катта қисмини тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалалар ташкил этмоқда.

Буларнинг аксарияти жойлардаги соғлиқни сақлаш соҳаси бошқарув тизимида бугунги замон талабларига мос, янгича фикрловчи, ташаббускор, муаммоли масалалар ечимига профессионал ва креатив ёндашадиган кадрлар етишмаслиги билан боғлиқ.

Вазирлик ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизими раҳбар кадрлар фаолияти ва лаёқатини ўрганиш натижасида шундай хулосага келинди.

Қўйилган талаблар, топшириқ ва вазифаларни тушунмаслиги, масалага юзаки ёндашуви, қолаверса, коррупция ҳолатларига йўл қўйилганлиги сабабли вилоятдаги қатор туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳамда вилоят шифохона раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Йиғилишда ана шу вазифаларга тайинланган ёш ва иқтидорли кадрлар тизим ходимларига таништирилди ҳамда уларнинг ҳар бирига бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда, тиббиётимиз олдида турган долзарб масалаларнинг самарали ечимига доир қўлланма ва аниқ кўрсатмалар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
“Машина одамни касал қилади” – умри велосипедда ўтаётган нафақадаги шифокор

Нуроталик Болиқул Шарипов умрини санитария-эпидемиология соҳасига бағишлаган. Унинг 72 ёшни қаршилаганига уни кўрган кўпчилик ишонмайди. Ҳатто сочлари оқармаган бу отахонни 50 ёш атрофида, деб ўйлашади.

У бундай ёш кўриниш ва соғлом бўлишнинг сири велосипедда эканлигига ишонади.

Боли аканинг қатъий кун тартиби бор. Эрталаб ҳовлисидаги ўзи яратган боғда меҳнат қилади. Нонушта, тушлик ва кечки овқат белгиланган вақтдан кечикмайди. Пешиндан сўнг эса велосипедда сайрга чиқади.

Шаҳарчани айланиб, таниш-билишлар билан ҳол-аҳвол сўрашгач, Нурота чашмасидан сув олиб, уйга қайтади...

👉🏻Манба: Kun.uz

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram