Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
99.3K subscribers
6.72K photos
2.63K videos
46 files
10.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
9 февраль ҳолатига кўра, юртимизда 781 158 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 482 531 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 298 627 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (181 916 доза), Самарқанд (110 779 доза), Андижон (84 950 доза), Қашқадарё (71 489 доза), Наманган (70 080 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоят эндокринология диспансери авваллари эски бинода фаолият юритар, зарур тиббий жиҳозлар, малакали мутахассислар етишмаслиги сабабли ҳудуд аҳолиси шифо истаб пойтахтга боришга мажбур эди.

Бугунга келиб эса мазкур тиббиёт муассасасида вазият буткул ўзгарди. Хусусан, диспансер биноси қайта реконструкция қилиниб, замонавий ва энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди.

Натижада шифохонанинг ўзида эндокрин безлардаги мураккаб операцияларни бажариш имкони яратилди. Эътиборлиси, 2018 йил бу ерда 230га яқин жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса, 2021 йилга келиб, 500га яқин юқори технологик операциялар бажарилди.

Бу билан воҳалик беморларнинг республика даражасидаги тиббиёт муассасаларига бориши учун деярли ҳожат қолмади.

“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган "Тафсилот" кўрсатувида шу ҳақида батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Янги лойиҳа тизимда коррупцион ҳолатларга чек қўяди

Касалликни даволаш учун, аввало, тўғри ва тезкор ташхис зарур. Лекин жойларда бу борада аҳвол ҳали ҳам қониқарли эмас. Айниқса, тиббиётнинг бирламчи бўғинида замонавий лаборатория-диагностика хизматига эҳтиёж юқори.

Хўш, бу муаммо вазирлик томонидан қандай ҳал этилмоқда? Мазкур йўналишдаги коррупцион ҳолатларга қандай чек қўйилади?

Вазирликнинг янги қабул қилинган буйруғида ушбу оғриқли масалаларнинг ечими акс этган...

👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Пандемия эндемияга айланадими?

Пандемия қачон тугайди? Коронавируснинг эҳтимолий мутациялари қанчалик хавфли бўлиши мумкин? Умуман, бу касалликка қарши яна қандай самарали кураш олиб борса бўлади? Ҳозир олимлар, шифокорлар, экспертларнинг бу борадаги хулоса ва ёндашувларида тафовутлар бор.

Таҳлилларга кўра, “омикрон” штамми жуда кенг кўламда тарқалган АҚШ ва баъзи Европа мамлакатларида сўнгги ҳафталарда касалланишлар сони камаймоқда. Қолаверса, янги вариант олдинги мутацияга қараганда бирмунча юқумлироқ бўлганлиги боис, пандемия эндемияга айланишига умид бор.

Хўш, бу нимани англатади? Гап шундаки, коронавирус бутунлай йўқ бўлиб кетмайди, балки маълум бир минтақада, маълум бир вақтда, маълум популяциялар орасида пайдо бўлади. Шунда биз, нормал ҳаётга қайтишимиз мумкинми?

Ҳозир бунга аниқ жавоб йўқ. Чунки коронавирус буёғига қандай мутацияга учраши номаълум. Олимларнинг билгани шуки, COVID-19 келгусида аниқ мутацияга учрайди.

Германиялик вирусолог олим Улрике Процернинг хулосасига кўра, “омикрон” тўлқини пасайиши аввалги “дельта” штамми қайтадан кенг тарқалишига шароит яратиши ҳам мумкин.

Эндемия касаллик барҳам топгани ва вазият хавфсиз эканлигини англатмайди, — дейди ушбу мамлакатдаги Лейбниц институти тадқиқотчиси Хажо Зееб. — Агар янги мутация пайдо бўлиб, у яна эпидемияга сабаб бўлса, вазият ўзгариши, шубҳасиз.”

Яна бир таниқли немис шифокори Томас Вошаар эса “омикрон”ни пандемиядан чиқиш йўли, деб атади ва унинг тарқалишига чек қўймаслик лозимлигини таъкидлади.

Агар дунё аҳолисининг юз фоизи янги штамм билан касалланса, бу пандемиянинг якунланишига сабаб бўлади,дейди у.Ахир “омикрон” беморларда нисбатан енгил ўтади. Ўлим ҳолатлари жуда кам, касалхоналарга тушадиган юкламалар ҳам у қадар катта муаммоларни келтириб чиқмайди. Муҳими, қисқа вақт ичида глобал муаммога ечим топилиши мумкин”.

Берлинда фаолият кўрсатадиган таниқли вирусолог Кристиан Дростен эса вазиятни бошқача баҳолайди. Унинг ишонч билан таъкидлашича, ёппасига касалланиш Германия учун имконият эмас, аксинча, хатардир. Чунки мамлакатда кекса ёшли аҳоли қатлами катта. Хасталик уларнинг ҳаётини хавф остида қолдиради. Оқибатда қариялар кўп бўлган федераль штатларда ўлим ҳолатлари сони ортиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, кейинги кунларда Германияда коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари рекорд даражага етмоқда. Масалан, кеча бу ерда 253 минг кишида COVID-19 инфекцияси қайд этилди. Улардан 238 нафари касалликдан вафот этди.

Шу сабабли мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ҳозир карантин чораларини юмшатиш пайти эмаслиги, фақат апрель ойи ўрталарига келиб бу масала кўриб чиқилиши мумкинлигини қатъий таъкидлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар сони пасайишда давом этмоқда: кеча юртимизда яна 625 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 10 февраль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 232496 (+625) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌20 нафари Андижон вилоятида,
📌13 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌10 нафари Навоий вилоятида,
📌13 нафари Наманган вилоятида,
📌45 нафари Самарқанд вилоятида,
📌7 нафари Сирдарё вилоятида,
📌31 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌24 нафари Фарғона вилоятида,
📌25 нафари Хоразм вилоятида,
📌117 нафари Тошкент вилоятида,
📌286 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 69 нафар,
🔹Андижон вилоятида 26 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 13 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 28 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 9 нафар,
🔹Навоий вилоятида 13 нафар,
🔹Наманган вилоятида 17 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 77 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 22 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 61 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 93 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 26 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 27 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 348 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 215297 (+829) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1597 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 103 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча COVID-19га қарши эмлаш учун 74 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺10 февралда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 74 664 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 639 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 30 439 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 30 586 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 42 868 108 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 505 364 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 922 533 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 8 440 211 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (14 255 доза),
📌Андижон вилояти (8 416 доза),
📌Фарғона вилояти (7 504 доза)
ташкил қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90,9 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 70 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
10 февраль ҳолатига кўра, юртимизда 786 667 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 485 291 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 301 376 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (182 702 доза), Самарқанд (110 779 доза), Андижон (85 350 доза), Қашқадарё (73 318 доза), Наманган (70 652 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ҲАМДАРДЛИК

Атоқли археолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ртвеладзе Эдвард Василевич 80 ёшида вафот этди.

Э. Ртвеладзе Марказий Осиё минтақаси тарихи ва маданиятининг улкан қатламларини, Буюк Ипак йўлининг эски ва янги йўналишларини ўрганиб чиққан. Хусусан, Шимолий Бақтрия ҳудудида тадқиқот олиб борган олим Кампиртепанинг ноёб қадимий ёдгорлигини топишга муваффақ бўлган.

У 840 дан зиёд илмий иш, жумладан, 41 монография муаллифидир. Беш юздан зиёд илмий мақоласи Ўзбекистон, Россия, Италия, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Греция, Грузия, Польша, Ҳиндистон каби давлатлардаги нуфузли илмий нашрларда чоп этилган. Олимнинг илмий раҳбарлигида 14 фан доктори ва фан номзодлари тайёрланган.

Э. Ртвеладзе Беруний номидаги давлат мукофоти, техника соҳасидаги Ўзбекистон давлат мукофоти, “Буюк хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги етук олимнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур қайғу билан ҳамдардлик билдиради.

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Юртимизда қарийб 734 минг нафар фуқаро коронавирусга қарши бустер доза билан эмланди

Коронавирус инфекцияси тез-тез мутацияга учраб, ташқи муҳитга мослашиб бормоқда. Шундай мураккаб шароитда дунё олимлари касалликка қарши курашишнинг энг самарали усули сифатида вакциналарга катта ишонч билдиряпти ва инсониятни вирусга қарши тўлиқ босқичда ҳамда бустер доза билан эмланишга чақирмоқда.

Қолаверса, ЖССТ тавсиялари ва қатор мамлакатлар тажрибаси ҳам коронавирус тарқалишини кескин пасайтириш ва ўлим ҳолатларининг олдини олишда бустер доза билан эмланиш самарали эканлигини кўрсатмоқда.

Шу сабабли мамлакатимизда тўлиқ вакцина курсини якунлаган, ўз навбатида, эмлашнинг биринчи дозасини олганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт бўлган аҳоли қатлами қўшимча доза билан эмланяпти.

Таҳлилларга кўра, 2021 йил 1 апрелидан 1 августигача юртимизда биринчи доза вакцина билан эмланган фуқаролар жорий йил февраль ойигача биринчи дозани олганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт бўлган аҳоли қатламига кириб, улар 5,2 млн. нафарни ташкил этди. Шулардан 733,8 минг нафари бугунгача бустер доза билан эмланди.

Мутахассисларнинг фикрича, бустер доза вакцина билан эмланиш “альфа“, “дельта“ штаммларидан ташқари, “омикрон“дан ҳам ҳимоя қила олади. Мабодо касаллик юқиб қолгудек бўлса ҳам, у жиддий асоратларсиз, енгил ўтиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига январь ойида жами 8601 нафар бемор мурожаат қилгани, уларнинг 8243 нафари коронавирусга қарши вакцина олмагани, бор-йўғи 358 нафари COVID-19 га қарши эмлангани, вакцина олмаганларда касаллик оғир ва ўта оғир даражада кечиб, ҳатто, ўлим ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Шундай экан, юртдошларимизни яна бир бор ўз саломатлигига эътиборли бўлиб, коронавирусга қарши вакцина олишга ҳамда бустер доза билан эмланишга чақирамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча дунё бўйича 2,7 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 9 февралга қиёслаганда қарийб 300 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇫🇷 Франция — 330 минг,

🇩🇪 Германия — 236 минг,

🇷🇺 Россия — 195 минг,

🇺🇸 АҚШ — 169 минг,

🇧🇷 Бразилия — 162 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 163 минг,

🇹🇷 Туркия — 98 минг,

🇯🇵 Япония — 99 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 86 минг,

🇮🇹 Италия — 76 минг,

🇮🇳 Ҳиндистон — 58 минг,

🇪🇸 Испания — 53 минг.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда яна 500 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами касалланишлар сони 233 минг нафарга етди

🔺2022 йил 11 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 233000 (+504) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌21 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌18 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌15 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌9 нафари Навоий вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌34 нафари Самарқанд вилоятида,
📌6 нафари Сирдарё вилоятида,
📌21 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌16 нафари Фарғона вилоятида,
📌19 нафари Хоразм вилоятида,
📌88 нафари Тошкент вилоятида,
📌229 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 87 нафар,
🔹Андижон вилоятида 22 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 21 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 23 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 33 нафар,
🔹Навоий вилоятида 9 нафар,
🔹Наманган вилоятида 10 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 48 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 6 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 40 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 63 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 18 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 24 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 452 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 216153 (+856) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1599 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 89 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Сатвалдиев Нодиржон Абдувахидович Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Н. Сатвалдиев 2009 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаб, ўз иш фаолиятини фармацевтик компанияси менежери сифатида бошлаган. Кейинчалик Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази пульмонология бўлими клиник ординатори, шифокор-статисти, Маслаҳат поликлиникаси мудири лавозимларида меҳнат қилган.

37 ёшли малакали шифокор 2020 йилдан ҳозирга қадар ушбу марказнинг бош шифокори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Абдуллаева Муаттархон Илесовна Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

М. Абдуллаева 1997 йил 1-Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаб, ўз иш фаолиятини Ангрен шаҳар шифохонасида врач-терапевт сифатида бошлаган. Кейинчалик Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 3-сон оилавий поликлиника бош шифокори лавозимида меҳнат қилган. У 2021 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига мувофиқ II даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланган.

Тажрибали шифокор 2017 йилдан ҳозирга қадар Яшнобод туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 50,7 миллион дозадан ошди


Кеча юртимизга “Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонасида тайёрланган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 910 330 дозаси эмлаш учун топширилди.

❗️Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 50 757 148 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

💉2 404 480 дозаси AstraZeneca;

💉38 700 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉1 341 790 дозаси "Sputnik V";

💉3 500 460 дозаси Moderna;

💉2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac;

💉 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан қарийб 43 миллион доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларга ногиронлик қўшимча текширувлар ўтказилмасдан муддатсиз даврга белгиланади

Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Шу тариқа тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолиятига оид бўлган меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар битта ҳужжатга жамланди.

Бунда:
📌республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, тиббий-ижтимоий эксперт ва педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари тўғрисидаги Низомлар;
тиббий-ижтимоий эксперт ва педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида фуқароларни кўрикдан ўтказиш тартиблар;

📌зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланган давлат тиббиёт муассасаларига бепул текширувлар ўтказиш учун бириктирилган тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари рўйхати;

📌фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш учун қабул қилиш ва ўтказиш тартиби, ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар рўйхати ва ушбу касалликларда ногиронликни белгилаш мезонлари, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратлар ҳамда кўрикдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан ногиронлик белгиланадиган касалликлар рўйхати;

📌жабрланганнинг касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини экспертизадан ўтказишнинг асосий мезонларини, касблар фаолияти билан боғлиқ касб касалликлари рўйхатини, жабрланганда касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражалари ҳамда уларни белгилаш тартиблари тасдиқланди.

Бундан ташқари, қарорда ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронликни муддатсиз даврга белгилаш кўзда тутилган.

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқишнинг муддатлари ва босқичларини, уни ишлаб чиқишда ногиронлиги бўлган шахс ҳамда мутахассислар иштирокини, дастурни бажаришда бажарувчи ташкилотларга қўйиладиган талаблар ҳамда унда белгиланган тадбирларнинг мониторингини олиб бориш ва бажариш натижаларини баҳолаш аниқ вазифа этиб белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
18 ёшгача бўлган болаларни кўрикдан ўтказиш учун республика бўйича 19 та педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари янгитдан ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига кўра:

📌республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси вазифалари ва функцияларини кенгайтириш;

📌18 ёшгача бўлган болаларни кўрикдан ўтказиш учун республика бўйича янгитдан 19 та педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (Қорақалпоғистон Республикасида, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятида 2 тадан қолган вилоятларда биттадан) ҳамда қўшимча 4 та туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (Қашқадарё,Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида) ташкил этиш;

📌тиббий-ижтимоий эксперт ва педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига экспертизадан ўтиш учун бирламчи юбориладиган шахсларни динамик кузатувда бўлиш муддатларни қисқартириш;

📌илмий-текшириш ишлари ва умумжаҳон тажрибани чуқур ўрганиш;
ногиронликни белгиланишни умумжаҳон мезонларига яқинлаштириш;

📌ногиронлиги бўлган шахсларнинг якка тартибдаги реабилитация дастурларини такомиллаштириш;
тиббий-ижтимоий эксперт ва педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг моддий-техник базасини кучайтириш кўзда тутилган.

Қарорда фуқароларга ногиронлик белгилаш, ногиронлик белгиланган шахсларни реабилитация қилишга тўғри йўналтириш, реабилитациянинг барча турларини ташкиллаштиришга ёрдам беради, бундан ташқари, замонавий ахборот технологиялари фойдаланишни жорий қилиш имкониятларини қамраб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий интеграциялашувига ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча COVID-19га қарши биргина Қашқадарё вилоятида 16 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺11 февралда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 76 111 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 996 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 31 015 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 31 100 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 42 944 219 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 519 360 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 953 548 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 8 471 311 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (16 140 доза),
📌Андижон вилояти (8 915 доза),
📌Фарғона вилояти (7 597 доза)
ташкил қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 91 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 70,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кунлик касалланиш кетма-кет тўртинчи кун пасайди

🔺2022 йил 12 февраль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 233439 (+439) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌17 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌11 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌7 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌25 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌29 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌12 нафари Фарғона вилоятида,
📌23 нафари Хоразм вилоятида,
📌64 нафари Тошкент вилоятида,
📌211 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 96 нафар,
🔹Андижон вилоятида 16 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 19 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 20 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
🔹Навоий вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 9 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 26 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 14 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 47 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 64 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 21 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 31 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 509 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 217055 (+902) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1601 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 76 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча COVID-19га қарши эмлаш учун 78 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺12 февралда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 78 017 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 12 551 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 32 768 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 32 698 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 43 022 236 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 531 911 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 986 316 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 8 504 009 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (14 723 доза),
📌Фарғона вилояти (12 728 доза),
📌Тошкент вилояти (9 937 доза)
ташкил қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 91 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 70,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
12 февраль ҳолатига кўра, юртимизда 796 253 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 491 371 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 304 882 нафар
ни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (183 596 доза), Самарқанд (110 805 доза), Андижон (87 800 доза), Қашқадарё (74 812 доза), Наманган (71 668 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi