❗️Кетма-кет иккинчи кун касалланишлар сони пасайди: кеча юртимизда 1120 нафардан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
🔺2022 йил 24 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 216186 (+1123) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌59 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌43 нафари Андижон вилоятида,
📌60 нафари Бухоро вилоятида,
📌31 нафари Жиззах вилоятида,
📌25 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌21 нафари Навоий вилоятида,
📌51 нафари Наманган вилоятида,
📌39 нафари Самарқанд вилоятида,
📌20 нафари Сирдарё вилоятида,
📌37 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌173 нафари Фарғона вилоятида,
📌35 нафари Хоразм вилоятида,
📌115 нафари Тошкент вилоятида,
📌414 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 15 нафар,
🔹Андижон вилоятида 70 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 87 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 94 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 35 нафар,
🔹Навоий вилоятида 54 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 85 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 41 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 23 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 59 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 126 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 145 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 192 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 252 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 205495 (+1278) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1545 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 98 нафар кишида пневмония аниқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

❗️Мамлакатимизда жами 41,4 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди
🔺24 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 106 944 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 22 984 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 36 146 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 47 814 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 41 479 697 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 202 166 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 414 597 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 862 934 нафарни ташкил қилди.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (17 006 доза),
📌Самарқанд вилояти (15 073 доза),
📌Фарғона вилояти (10 720 доза) қилди.
❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,5 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 67,5 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️24 январь ҳолатига кўра, юртимизда 714 325 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 456 357 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 257 968 нафарни ташкил қилди.
💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (171 212 доза), Самарқанд (109 428 доза), Андижон (78 876 доза), Қашқадарё (62 270 доза), Наманган (61 840 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 456 357 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 257 968 нафарни ташкил қилди.
💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (171 212 доза), Самарқанд (109 428 доза), Андижон (78 876 доза), Қашқадарё (62 270 доза), Наманган (61 840 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ: Ўтган ҳафтада ҳар 12 сонияда бир киши коронавирусдан вафот этган
Дунёда коронавирус билан касалланиш динамикаси кун сайин ўзгармоқда. Баъзи саналарда антирекорд кўрсаткичлари қайд этилаётган бўлса, айрим кунларда сезиларли пасайиш ҳолатлари кузатиляпти. Аммо, барибир мавжуд хавф сақланиб турибди: “омикрон” ҳали ортга чекингани йўқ!
Шу сабабли қатор давлатлар карантин чораларини кучайтиришга мажбур бўляпти. Масалан, Арманистонда пандемиянинг янги тўлқини шароитида янги чекловлар кучга кирди. Ресторан, меҳмонхона, спорт заллари ва бошқа жамоат жойларига ташриф буюрувчилар энди эмланганлик сертификати билан бирга, QR код ёки ПЗР тести салбий натижасини тақдим этишлари шарт.
Австрияга эса кечадан ПЗР тестидан ўтмаган бўлса-да, бустер доза билан эмланган чет элликлар мамлакат ҳудудига киритиладиган бўлди. Бу имкониятдан “омикрон” вируси биринчи марта аниқланган Африка қитъасидаги 14 мамлакат, шунингдек, Европанинг Дания, Нидерландия, Норвегия ва Буюк Британия давлатлари фуқаролари фойдалана олмайди.
Швейцарияда эса 29 январдан бу ерда тан олинган вакциналар билан эмланган ва СOVID-19дан тузалган шахслардан мамлакатга киришда ПЗР тестининг салбий натижасини кўрсатиш талаб этилмайди.
Россияда ҳам сўнгги кунларда касалланиш кўрсаткичлари кескин ошмоқда. Хусусан, 24 январь куни бу ерда 64,5 минг янги ҳолат рўйхатга олинди. Шу туфайли кечадан мамлакатнинг 20 га яқин ҳудудида бир қатор чекловлар, жумладан, масофадан ишлаш ва оммавий тадбирларни бекор қилиш тартиби жорий қилинди.
Францияда душанбадан 16 ёшдан ошган ҳар бир киши эмланиши шарт. Бусиз жамоат транспортига чиқиш ва тамаддихоналарга кириш тақиқланади.
Шундай бир вазиятда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус янги баёнот билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, “омикрон” охирги штамм бўлишига ишонмаслик керак.
“Ўтган ҳафтада ўртача ҳар уч сонияда 100 та янги касалланиш ҳолат қайд этилди, — деди ЖССТ бош директори. — Шунингдек, ҳар 12 сонияда бир киши COVID-19дан вафот этган”.
Т.Гебрейесуснинг таъкидлашича, ўлим кўрсаткичи, Африканинг “омикрон” қайд этилган барча минтақалари, хусусан, коронавирусга қарши вакциналардан фойдаланиш имконияти паст бўлган ҳудудларда, айниқса, юқори.
Шунингдек, россиялик генетик олим Андрей Исаев “омикрон” штамми организмга кўз орқали кириши мумкин, деган хулосасини эълон қилди. Бундай ҳолатдан сўнг, беморда бош оғриғи ва бурун оқиши белгилари намоён бўлади.

⚡️"Свет" ўчиши операциялар жараёнига хавф туғдирмайди – ССВ
25 январь куни Тошкент шаҳрининг аксарият ҳудудлари электр энергияси таъминотисиз қолди. Айни пайтда ҳали таъминот тиклангани йўқ.
Kun.uz пойтахтда йирик тиббий марказлар фаолият юритиши ва уларда узлуксиз операциялар ўтказилишини ҳисобга олиб, беморлар ҳаёти хавф остида қолиши мумкинлиги масаласида вазирлик матбуот котиби Фурқат Санаевдан изоҳ олди.
«Хавотирга ўрин йўқ. Барча операцион блоклар замонавий тарзда жиҳозланган ва қўшимча таъминот генераторларига уланган. Бир манбадан узилиш дарҳол иккинчиси уланишига сабаб бўлади.
Албатта, ёрдамчи дизель генераторлар билан узоқ вақт ишлаб туриш қийин. Лекин тез орада умумий таъминот тикланишига умид қиламиз. Кейинги жарроҳлик амалиётлари шунга қараб режалаштирилади.
Бундан ташқари, вазирлик томонидан тезкор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Тиббий масканларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди», – деди Фурқат Санаев.
Айни пайтда таъминот тикланмаган, чорраҳаларда тирбандликлар сақланиб турибди, сув таъминотида ҳам узилишлар кузатиляпти. Тошкент аэропорти рейслар қабул қилишни тўхтатган.
Ўзбекистон энергетика вазирлиги ушбу ҳолатга Қозоғистондаги энерготизимда рўй берган аварияни сабаб қилиб келтирган.

Дунёда касалланиш статистикаси яна ошиб, кеча 3,55 миллион кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Бу 23 январга қиёслаганда қарийб 1,3 миллиондан зиёд кўрсаткичдир.
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
🇺🇸 АҚШ — 1,03 миллион,
🇮🇳 Ҳиндистон — 256 минг,
🇩🇪 Германия — 136 минг,
🇫🇷 Франция — 104 минг,
🇬🇧 Буюк Британия — 94 минг,
🇧🇷 Бразилия — 87 минг,
🇮🇹 Италия — 77 минг,
🇦🇷 Аргентина — 78 минг,
🇹🇷 Туркия — 67 минг,
🇳🇱 Нидерландия — 64 минг,
🇷🇺 Россия — 64 минг,
🇦🇺 Австралия — 58 минг.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
🇺🇸 АҚШ — 1,03 миллион,
🇮🇳 Ҳиндистон — 256 минг,
🇩🇪 Германия — 136 минг,
🇫🇷 Франция — 104 минг,
🇬🇧 Буюк Британия — 94 минг,
🇧🇷 Бразилия — 87 минг,
🇮🇹 Италия — 77 минг,
🇦🇷 Аргентина — 78 минг,
🇹🇷 Туркия — 67 минг,
🇳🇱 Нидерландия — 64 минг,
🇷🇺 Россия — 64 минг,
🇦🇺 Австралия — 58 минг.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Президент топшириғига биноан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди.
Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилган.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилган.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ҳурматли юртдошлар!
Хабарингиз бор, юртимиз ва қўшни мамлакатларнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Дастлабки ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатмоқда.
Таъкидлаш керакки, вазият шахсан Президентимиз назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлатимиз раҳбарига ахборот бериб борилмоқда.
Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ.
Манба

Ўзбекистон - Европа Иттифоқи:
Ўзаро ҳамкорлик янги йўналишларда давом этади
Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик алоқалари янада кенгаймоқда. Натижада қатор йўналишларда қўшма дастурлар ва истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқариляпти.
Хусусан, тиббиёт соҳасида ҳам ўзаро муносабатлар тобора мустаҳкамланмоқда. Айниқса, коронавирус пандемияси даврида ЕИнинг Ўзбекистонга кўрсатган амалий ёрдами катта бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, элчи Шарлотта Адриан хоним билан ўтказилган учрашувда ушбу йўналишдаги ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама этилди.
Мулоқотда қайд этилганидек, Ўзбекистон томони мамлакатимизга 10,4 миллион евро миқдорида инсонпарварлик ёрдами, яъни 1,3 млн. доза CОVID-19 га, 1,8 млн. доза одам папиллома вирусига қарши вакциналар тақдим этгани учун Европа Иттифоқидан миннатдор.
Бундан ташқари, мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил августдан ЖССТ ва ЕИнинг умумий қиймати 2,2 млн. еврога тенг қўшма лойиҳаси доирасида бирламчи тиббиёт муассасаларига 60 тонна миқдорида коронавирусдан ҳимояланиш воситалари етказиб берилганини ҳам алоҳида қадрлайди.
Шу билан бирга, тиббий таълим йўналишидаги алоқалар ҳам ривожланиб боряпти. Чунончи, тиббиёт олий ўқув юртлари ўртасида 30 дан ортиқ шартнома ва меморандумлар имзоланган. Қўшма таълим дастури рўёбга чиқариляпти.
Келгусида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида ЕИга аъзо давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсад қилинган.
Бунинг учун Европа стандартлари асосида скрининг, оналик ва болалик хизматининг замонавий симуляция марказларини яратиш, Ўзбекистон ҳамшираларини ЕИга аъзо мамлакатларда малака ошириш, қолаверса, ишлаш учун тайёрлаш, Европанинг етакчи тиббиёт университетлари профессор-ўқитувчиларини юртимизга жалб қилиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Шарлотта Адриан хоним самимий мулоқот ва қабул учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддиларига миннатдорлик билдирди.

Очиқ мулоқотга келиб тушган мурожаатлар сони 15 мингдан ошди
Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига йўлланган жами мурожаатлар сони 15 026 тага етди. Шундан асосий қисми тиббиёт ходимларига тегишли.
Жумладан, мурожаатларнинг:
✅ 5 893 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
✅ 888 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
✅ 458 таси санитария-эпидемиология хизмати,
✅ 426 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
✅ 280 таси олий тиббий таълим,
✅ 154 таси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш,
✅ 154 таси фармацевтика,
✅ 117 таси хусусий тиббиёт йўналишларига дахлдор масалалардир.
📉 Ҳудудлар кесимида:
📌 Тошкент шаҳридан — 1 335 та,
📌 Навоий вилоятидан— 1303 та,
📌 Наманган вилоятидан — 1 271 та, яъни энг кўп мурожаатлар йўлланган.
☎️📲💻 Йўналишлар бўйича мурожаатларнинг ҳал этилиши кўрсаткичлари қуйидагича:
✅ ўрта махсус тиббий таълим — 72 фоиз,
✅ юридик —70 фоиз,
✅ оналик ва болаликни муҳофаза қилиш — 64 фоиз,
✅ қолган йўналишлар бўйича — 60 фоиздан 13 фоизгача.
❗️Шунингдек, айни пайтда ижро жараёнидаги масалаларнинг 90 фоизи бирламчи тиббий ва тез тиббий ёрдам ҳамда ихтисослаштирилган марказлар йўналишларига оид.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️ @ssvuz

⚡️ССВ: Барча тиббиёт муассасаларида электр узлуксизлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда
Бугун мамлакатимиз бўйлаб электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилди.
Ҳозирда юртимиздаги барча тиббиёт муассасалари, хусусан, улардаги реанимация бўлимлари, туғуруқ комплекслари ва коронавирусга ихтисослашган шифохоналарда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда электр таъминотида узилишларнинг олдини олишга қаратилган зарур чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида ҳам электр узлуксизлигини таъминлаш мақсадида дизель генераторлари ишлаб турибди. Бунда шифохонада даволанаётган оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморларга уланган тиббий жиҳозларнинг фаолияти давомийлигини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.
Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги масъуллар ушбу муассасаларда бўлиб, вазиятни назоратга олган.
❗️Электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси саъй-ҳаракати билан Зангиота юқумли касалликлар шифохоналари босқичма-босқич электр энергияси билан тўлиқ таъминланмоқда.
Шунингдек, республикамиздаги қолган барча тиббиёт муассасаларида ҳам дизель электр манбаи ўрнатилган бўлиб, ҳар бир шифохонада электр таъминоти учун 24 соат навбатчилик ташкил этилган. Улардаги вазият вазирлик марказий штаби томонидан туну кун мувофиқлаштириб турилибди.
Ҳурматли юртдошлар!
Агар сизда мазкур ҳолат бўйича мурожаатлар бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги 1003 қисқа рақамли Call-маркази ҳамда вазирлик марказий штабининг 71-241-15-01 телефон рақамларига кунига 24 соат давомида қўнғироқ қилишингиз мумкин.

⚡️Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашга ихтисослаштирилган Зангиота юқумли касалликлар шифохоналари тўлиқ электр энергияси билан таъминланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кетма-кет икки кунлик пасайишдан сўнг касалланишлар сони яна ортди: кеча юртимизда 1170 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
🔺2022 йил 25 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 217360 (+1174) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌57 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌41 нафари Андижон вилоятида,
📌56 нафари Бухоро вилоятида,
📌37 нафари Жиззах вилоятида,
📌30 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌18 нафари Навоий вилоятида,
📌27 нафари Наманган вилоятида,
📌43 нафари Самарқанд вилоятида,
📌18 нафари Сирдарё вилоятида,
📌46 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌133 нафари Фарғона вилоятида,
📌47 нафари Хоразм вилоятида,
📌139 нафари Тошкент вилоятида,
📌482 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 61 нафар,
🔹Андижон вилоятида 40 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 68 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 38 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 35 нафар,
🔹Навоий вилоятида 13 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 56 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 64 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 15 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 57 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 142 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 257 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 366 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 206727 (+1232) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1549 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 114 нафар кишида пневмония аниқланди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида илк бор туғма мия чурраси аномалияси хасталигига чалинган беморда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Бир неча йиллардан буён ушбу касалликдан азият чекиб келган 35 ёшли бемор мазкур операциядан сўнг оғир дарддан бутунлай халос бўлди.
Таъкидлаш лозимки, туғма мия чурраси аномалияси ҳар юз минг одамдан бирида учрайдиган ноёб касаллик бўлиб, унинг тўртта тури мавжуд. Хасталикнинг илк даражасида бемор одатий муолажалар орқали даволанса бўлади, аммо унинг кейинги босқичларида фақат мураккаб жарроҳлик амалиётига мурожаат қилинади.
“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

⚡️Юртимиздаги тиббиёт муассассалари одатий иш тартибига қайтди
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларидаги, шунингдек, мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳар ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларидаги электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди ва шифохоналар одатий иш тартибида фаолият юритмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларидаги, шунингдек, мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳар ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларидаги электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди ва шифохоналар одатий иш тартибида фаолият юритмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Исроил давлати Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига амалий ёрдам кўрсатди
Бугун дунёда коронавируснинг янги штамми тез суръатларда тарқалмоқда. Гарчи касаллик беморларда нисбатан енгил кечаётган бўлса-да, бироқ бу хотиржамлик учун асос бўлолмайди.
Ана шундай вазиятда ушбу хавфли инфекцияга қарши курашиш борасида катта тажриба тўплаган Исроил давлати мамлакатимизга COVID-19 дан ҳимояланиш воситалари ва тиббий жиҳозлардан иборат инсонпарварлик ёрдамини топширди.
Шу муносабат билан ўтказилган учрашувда вазирлик мутасаддилари Исроилнинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зиявит Бен Хилел бошчилигидаги делегацияга алоҳида миннатдорлик билдириб, тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Мулоқотда тиббий таълим, онкология, офтальмология, урология, вирусология, фармацевтика каби қатор йўналишларда ўзаро тажриба алмашиш, илмий тадқиқот, тиббий кўрик ва маҳорат дарслари ўтказиш ишларини жонлантириш зарурлигини қайд этилди.
Исроил давлатининг тиббиёт воситалари ва жиҳозларидан иборат инсонпарварлик ёрдами ҳудудий тиббиёт муассасаларига етказиб берилди.

Ўзбекистон – Туркия: Тиббиётда янги қўшма лойиҳалар амалга оширилади
Туркия — Ўзбекистон билан ишончли ҳамкор, стратегик шерик. Икки томонлама алоқалар барча йўналишлар, хусусан, тиббиёт соҳасида ҳам янги босқичга кўтарилмоқда. Айниқса, коронавирус пандемияси даврида касалликка қарши курашишда Туркия бизга яқиндан амалий кўмак кўрсатмоқда.
Турк мутахассисларининг юртимизга келиб даволаш ва профилактика жараёнларида иштирок этиши, онлайн маслаҳатлашувлар орқали билим ҳамда тажриба алмашиши, COVID-19га қарши ҳимоя воситалари, тиббий жиҳозлар, дори-дармонлар ҳамда 200 минг доза “Sinovac” вацинаси тақдим этилиши шулар жумласидан.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида Туркиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан бўлиб ўтган учрашувда ўтган даврда тиббиёт соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик натижалари ҳамда келгусидаги режалар муҳокама этилди.
Қайд этилганидек, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида Ўзбекистон-Туркия форуми ўтказилиб, тиббиёт муассасаларимиз ўртасида ҳамкорлик бўйича 10 та шартнома имзолангани бугун ўз амалий самараларини бермоқда.
Қолаверса, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) кўмагида жойларда беморлар учун тиббий кўриклар ташкил этилиб, уларда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилаётгани ўзаро муносабатларнинг яна бир муҳим йўналишидир.
Шунингдек, тиббий таълим соҳасида ҳам алоқаларимиз кенгаймоқда. Мутахассисларимиз Туркиянинг нуфузли клиникаларида малака ошириб қайтишмоқда. Бухоро тиббиёт институти негизида Туркия Тиббиёт фанлари университети билан ташкил этилган қўшма факультет фаолият кўрсатмоқда.
Учрашувда элчи жаноблари Туркия томони Ўзбекистон билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни янада изчил ва юқори суръатда давом эттиришга тайёр эканлигини қайд этиб, янги қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришга доир таклиф ва мулоҳазаларини баён этди.

"Инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас" - Президент.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кун тартибида давлат ва жамиятимиз ҳаётининг барча соҳалари қамраб олинган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилиняпти.
Давлатимиз раҳбари халқимиз бугунги кенг кўламли ўзгаришларга катта ишонч билан қараб, тезроқ уларнинг самарасини кўришни истаётганини таъкидлади.
"Албатта, инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз.
Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз.
Бу мақсадга эришиш учун эса дунёдаги ноёб демократик тузилма бўлган маҳалла институтининг катта имкониятларидан самарали фойдаланиш, унинг ваколатларини янада кенгайтириш, пировард натижада маҳаллани жамиятимизнинг ҳал қилувчи бўғинига айлантириш вазифасини ўз олдимизга қўймоқдамиз.
Мухтасар айтганда, маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади. Маҳалла обод бўлса, бутун мамлакат обод бўлади", деди Президент.

Шавкат Мирзиёев кечаги электр энергия таъминоти узилиши бўйича муносабат билдирди
"...Биз бугунги кунда глобал дунёда яшамоқдамиз. Глобал оламда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ. Ҳар бир одамнинг ҳаёти бутун инсоният ҳаёти билан янада кўпроқ боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Олис-яқин ҳудудларда юз бераётган турли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, техноген офатлар бизга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.
Мана куни кеча электр таъминоти бўйича содир бўлган техник узилиш бир зумда бутун минтақа ҳаётида кучли акс-садо берганига барчамиз гувоҳ бўлдик.
Бу авариядан ўша заҳотиёқ хабар топиб, дарҳол Ҳукумат комиссиясини тузишга топшириқ бердим. Комиссия тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан доимий мулоқотда бўлиб, авария ҳамда унинг иқтисодиёт ва аҳоли ҳаётига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ишларни шахсан назоратимга олдим.
Шу билан бирга, бундай ҳолатда халқимиз ҳам вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади. Фурсатдан фойдаланиб, аввало сабр-тоқатли халқимизга, шунингдек, ушбу вазиятни бартараф этишда жонбозлик кўрсатган барча соҳа ва идоралар ходимларига, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Бу ҳодисадан тўғри хулоса қилиб, биз Ўзбекистон тараққиётини давримизнинг глобал муаммолари билан янада боғлиқ ҳолда кўришимиз керак. Бу борадаги мавжуд таҳдид ва муаммоларни бартараф этишга доимо тайёр туришимиз керак.
Тинч-осойишта ҳаёт осмондан тушмайди. Бу ҳаётни қадрлаш, асраб-авайлаш, бу ҳаётни ҳимоя қилиш керак", - деди Президент.

Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш йўналишида стратегияда белгиланган вазифалар:
- мактаб таълими сифатини ошириш, келгуси беш йилда мактабларда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш ҳамда дарсликларни янгилаш;
- барча ҳудудларда мактабгача таълимнинг қамров даражасини 67 фоиздан 80 фоизга етказиш;
- камида 10 та олийгоҳнинг нуфузли халқаро рейтингларга киришини таъминлаш;
- хусусий шериклик асосида 100 минг ўринли талабалар
турар жойларини барпо этиш;
- бюджетдан дори воситалари ва тиббий буюмларга ажратиладиган маблағларни 3 бараварга ошириш;
- бирламчи тиббиёт хизматлари сифатини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, рақамли тиббиётни кенг жорий қилиш.

Эндиликда қандли диабетга чалинган беморлар ҳолати онлайн мониторинг қилинади
Президентимизнинг “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Унга кўра, қуйидагилар аҳолига кўрсатилаётган эндокринология хизматини ташкил этишнинг энг муҳим йўналишлари этиб белгиланди.
✅ академик Ё. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (Марказ) – ҳудудий тиббиёт муассасалари – туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари ўртасида тизимли узвий боғлиқликни таъминлаш;
✅ соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида эндокрин касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш ва бошқариш дастурларини амалиётга жорий этиш. Бунда:
✅ бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишни тарғиб этиш;
✅ оилавий шифокорларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали касалликни барвақт аниқлаш ва олдини олиш кўламини кенгайтириш;
✅ туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари тор соҳа мутахассислари фаолиятига эндокрин касалликларни эрта ташхислаш, асоратларининг олдини олиш алгоритмларини жорий қилиш;
✅ қандли диабетга чалинган беморларнинг замонавий диспансер назорати (онлайн регистр) тизимини жорий этиш орқали ҳар бир бемор ҳолатининг мониторингини юритиш;
✅ аҳолининг касалликка чалиниш хавфи юқори бўлган гуруҳлари, жумладан, болалар, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни йод препаратлари билан бепул таъминлаш орқали йод танқислиги касалликларининг самарали профилактикасини таъминлаш;
✅ “Профилактика мактаблари”га тор соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда беморлар ва уларнинг оила аъзоларига эндокрин касалликни бошқариш усулларини ҳамда касаллик билан яшашни ўргатиш;
✅ ташхислаш ва даволашнинг юқори технологияли ҳамда инновацион усулларини жорий этиш орқали ҳудудларда ва Марказда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари улушини ошириш;
✅ эндокринология йўналишида илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, соҳа ходимларининг илмий салоҳиятини ошириш.