Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
124K subscribers
6.91K photos
2.7K videos
47 files
10.6K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Министр поздней ночью ознакомился с деятельностью службы «103» города Ташкента: даны необходимые поручения

Прошло не так много времени, как в нашу страну проник штамм коронавируса Omicron. Естественно, эта новость вызвала у многих беспокойство. По этой причине наряду с настоящими зараженными в службу «скорой помощи» все больше обращаются граждане с симптомами простуды или предполагающие себя больными вирусом.

Это отражается на повседневном увеличении нагрузки на сотрудников «скорой помощи» и роста количества обращений. Например, в службу «103» города Ташкента 12 января поступило 4888 обращений.

Для непосредственного изучения ситуации министр здравоохранения Б. Мусаев сегодня в 03:00 ночи посетил станцию скорой помощи города Ташкента, где ознакомился с работой Call-центра и сотрудников скорой медицинской помощи.

По причине увеличения числа вызовов в службу «103» роста рабочей нагрузки в этот же час поручением министра к станции прикреплены 40 современно оборудованных машин скорой медицинской помощи вместе с водителями.

Кроме того, для повышения эффективности Call-центра созданы дополнительные 30 рабочих мест для операторов.

В целях повышения оперативности и эффективности бригад скорой помощи их дополнительно обеспечили 100 планшетами.

Также с этого утра бригадам начнут выделять наборы лекарств против коронавируса – «Covid-box» в нужном количестве.

В ходе ночной беседы с сотрудниками скорой медицинской помощи для оказания качественных медицинских услуг амбулаторно или на дому больным коронавирусом, болезнь у которых протекает бессимптомно или в легкой форме, в 12 районах города Ташкента налажена деятельность 12 специальных COVID поликлиник.

Кроме того, для эффективной работы с обращениями по коронавирусу в 12 многопрофильных и 66 семейных поликлиниках налажена работа специальных мобильных бригад.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 820 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, умумий соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга тушди

🔺2022 йил 13 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 203297 (+824) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌16 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌17 нафари Андижон вилоятида,
📌11 нафари Бухоро вилоятида,
📌47 нафари Жиззах вилоятида,
📌36 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌41 нафари Самарқанд вилоятида,
📌15 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌30 нафари Фарғона вилоятида,
📌28 нафари Хоразм вилоятида,
📌124 нафари Тошкент вилоятида,
📌434 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
🔹 Андижон вилоятида 10 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 30 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 10 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 19 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 11 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 6 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 15 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 52 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 46 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197942 (+239) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1511 нафарни ташкил қилди.

Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 40,3 миллион дозадан ошди

🔺13 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 141 353 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 23 277 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 54 393 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 63 683 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 40 380 923 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 008 051 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 011 397 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 361 475 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Самарқанд вилояти (23 724 доза),
📌Тошкент шаҳри (22 776 доза),
📌Фарғона вилояти (13 450 доза) қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,6 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 65,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
МУРОЖААТНОМА

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

❗️Сўнгги вақтларда бутун дунёда янада кенг тарқалаётган коронавирус инфекциясининг навбатдаги тўлқини юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Касалликнинг “омикрон” штамми мамлакатимизда ҳам аниқланди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, эмлаш коронавирус касаллигини олдини олишнинг ягона йўлидир. Жумладан, COVID-19нинг турли штаммлари, хусусан, тез тарқалувчи “омикрон”га қарши курашда ҳам мавжуд вакциналар ижобий натижа бермокда. Таҳлиллар вакцинация даражаси юқори бўлган давлатларда ушбу штамм туфайли касалланиш даражаси паст ва енгил ўтаётганини кўрсатди.

💉 Пандемиянинг аҳоли турмуш даражаси ва мамлакат иқтисодига салбий таъсирини олдини олиш ҳамда ривожланган давлатлар тажрибасига таяниб юртимизда оммавий эмлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

📌 Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2021 йил 17 июлдаги 11-сон қарорида 18 ёшдан катта аҳоли қатламини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш белгиланган.

❗️Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 113-моддасига кўра, ходим эмланишни рад этса, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли.

🗓 Шуларга кўра, Сиздан ходимларингизнинг 2022 йил 20 январга қадар коронавирусга қарши эмланишини таъминлашингизни ҳамда сабабсиз эмланмаганларни ишга қўймаслик чораларини кўришингизни сўраймиз.

Маълумот учун:

эмлашга қарши тиббий кўрсатмалари бор фуқаролар бундан мустасно. Тиббий чекловлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг интернетдаги ресурсларида мавжуд.

20 нафардан ортиқ эмланувчиси бор ташкилотларга эса сайёр эмлаш бригадасини жалб этиш имконияти ҳам яратилган.

Энг муҳими, эмлаш бепул амалга оширилади.

📌 2022 йилнинг январь, февраль ва март ойларида эмланганлик сертификатини олган фуқаролар ўртасида қимматбаҳо ютуқли ўйин (бош соврин — автомобиль) ташкил этилади.

☎️ Эмлаш масалалари бўйича мурожаат учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг телефон рақами:
78-888-01-01

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Вакцинация нафақат пандемия билан боғлиқ чекловларга эҳтиёж қолдирмай, иқтисодиётимизнинг узлуксиз ривожланишига хизмат қилади, балки Сиз, яқинларингиз, ходимларингиз ҳамда мижозларингиз саломатлиги ҳимояси учун ҳам энг муҳим чорадир.

Касаллик кенг тарқалишининг олдини олишда, бу синовли кунлардан омон-эсон ўтишимизда ўз ҳиссангизни қўшинг.

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Қўшимча изоҳ:

Юқорида эълон қилинган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Мурожаатномасида 2022 йилнинг январь, февраль ва март ойларида эмланганлик сертификатини олган фуқаролар ўртасида қимматбаҳо ютуқли ўйин (бош соврин — автомобиль) ташкил этилиши айтилган.

📌 Бунга қўшимча сифатида маълум қиламизки, матнда кўрсатилган муддатлардан аввал коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик сертификатини олган фуқароларимиз ҳам шу йилнинг февраль ойидан бошлаб ўтказиладиган мазкур ютуқли ўйинда иштирок этишлари мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
“Омикрон”: Кўрсаткичлар пасайди, аммо хавотирлар камайгани йўқ!

Кеча дунё бўйича қарийб 2,8 миллион кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу бир кун аввалги рекорддан 871 мингта кам кўрсаткичдир. Бироқ қатор давлатларда ҳамон ўсиш динамикаси юқори.

Масалан:
🇺🇸 АҚШда — 889 минг,
🇫🇷 Францияда — 302 минг,
🇮🇹 Италияда — 185 минг,
🇪🇸 Испанияда — 159 минг,
🇦🇺 Австралияда — 128 минг,
🇦🇷 Аргентинада — 128 минг,
🇬🇧 Буюк Британияда — 105 минг беморда СOVID-19 рўйхатга олинган.

Айрим давлатларда эса пандемия давридаги рекорд кўрсаткичлар янгиланган
. Шулардан бири — 🇧🇷 Бразилия. Бу ерда 13 январь куни 98 мингга яқин кишида касаллик аниқланган. 🇵🇭 Филиппинда 34 минг янги ҳолат қайд этилган.

🇹🇷 Туркияда ҳам эпидемиологик вазият мураккаблашмоқда. Кеча мамлакатда коронавирусга топширилган ПЗР тестлардан 75 мингдан зиёди “мусбат” натижани кўрсатди.

🇰🇿 Қозоғистонда эса “омикрон” штамми пайдо бўлиши ва COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошгани муносабати билан бугундан қўшимча чекловлар жорий этилди.

Хабар қилинишича, савдо мажмуаси ва тармоқлари, спорт, фитнес клублари, ёга марказлари, бассейн ва сауналарга кириш учун энди эмлангаликни тасдиқловчи сертификат талаб қилинади.

Шунингдек, мижозлардан етти кун ичида топширилган ПЗР тести “салбий” натижаси талаб қилинади. Бундай муассасаларга уч ой ичида коронавирус билан касалланган кишилар ҳам киритилиши кўзда тутилган.

Бу бежиз эмас, албатта. Чунки Қозоғистонда сўнгги кунларда касалланиш ҳолатлари кескин ошиб бормоқда. Мисол учун, бу ерда 10 январда 2230, 11 январда 4890, 12 январда 9180 нафар кишида СOVID-19 рўйхатга олинган бўлса, кеча янги ҳолатлар сони 10 500 тадан ошиб кетди.

“Омикрон” 🇮🇩 Индонезияда ҳам шиддат билан тарқала бошлади. Мамлакатда шу кунгача 572 та янги мутацияга чалиниш ҳолати аниқланган.

🇷🇺 Россияда
ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён кунлик касалланиш кўрсаткичлари ортга қайтиши кузатилаётган эди. Аммо мамлакатга янги штамм кириб келгач, яна ўсиш суръатлари кўзга ташаланмоқда.

Кеча мамлакатда 23 минг 820 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани ва 12 январга нисбатан 6 минг зиёд ҳолат рўйхатга олингани бунинг тасдиғидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 11 минг 100 тадан ошди

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига келиб тушган мурожаатлар сони 11 166 тага етди.

Уларнинг:
📌 47 фоизи соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
📌 24 фоизи мурожаатлар,
📌 29 фоизииндивидуал масалалардан иборат.

Жумладан, мурожаатларнинг:

4 047 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
642 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
339 таси тез тиббий ёрдам хизматига дахлдор масалалардир.

📉 Ҳудудлар кесимида:

📌 Тошкент шаҳридан — 1 133 та,
📌 Наманган вилоятидан — 1 055 та,
📌 Самарқанд вилоятидан — 576 та, яъни энг кўп мурожаат йўлланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 870 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, биргина Тошкент шаҳрида 450 нафардан ортиқ бемор қайд этилди

🔺2022 йил 14 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 204173 (+876) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌20 нафари Бухоро вилоятида,
📌53 нафари Жиззах вилоятида,
📌20 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌7 нафари Навоий вилоятида,
📌23 нафари Наманган вилоятида,
📌48 нафари Самарқанд вилоятида,
📌17 нафари Сирдарё вилоятида,
📌8 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌29 нафари Фарғона вилоятида,
📌37 нафари Хоразм вилоятида,
📌135 нафари Тошкент вилоятида,
📌451 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹 Андижон вилоятида 17 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 11 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 24 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 38 нафар,
🔹Навоий вилоятида 5 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 9 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 76 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 3 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 14 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 25 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 61 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 50 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 198283 (+341) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1513 нафарни ташкил қилди.

Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 40,5 миллион дозадан ошди

🔺14 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 142 800 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 142 800 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 54 923 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 64 456 афарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 40 523 723 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 031 472 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 066 320 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 77 425 931 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (24 997 доза),
📌 Самарқанд вилояти (22 812 доза),
📌Тошкент вилояти (12 781 доза) қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,7 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 65,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Тошкент шаҳрининг 12 та туманида махсус COVID поликлиникалари фаолият бошлади. Улар ҳар куни 24 соат давомида ишлайди

Сўнгги кунларда дунёда коронавирус инфекцияси яна авж олди. Айниқса, касалликнинг Omicron штамми сабабли қатор мамлакатларда вазият анча таҳликали. Шу сабабли кўплаб давлатлар кескин карантин чораларини қўллаш орқали мураккаб вазиятни изга солишга уринмоқда.

Юртимизда ана шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, хусусан, коронавирус инфекцияси аниқланган, бироқ хасталик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётган беморлар саломатлигини назорат қилиш, уларга амбулатор ва уйига борган ҳолда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида кунлик кўрсаткичлар сезиларли даражада ошиб бораётган Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 1 тадан махсус поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилди.

Тиббий-санитария муассасалари ва хизмат кўрсатиш йўналиши яқин бўлган 4 та диспансер ҳамда 8 та оилавий поликлиника биносида иш бошлаган мазкур муассасалар аҳолига ҳар куни 24 соат давомида хизмат кўрсатади. Ҳар бир муассасага шифокорлар билан бир қаторда, тиббиёт олий ўқув юртларининг етакчи мутахассислари ҳам жалб қилинган.

Шунингдек, беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу поликлиникалар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, ПЗР-тест, зарур дори-дармонлар, сарфлов материаллари, дезинфекцияловчи эритмалар билан таъминланган.

Мурожаат қилган беморлар оғирлик даражасига кўра сараланиб, аҳволи енгил фуқароларга уйда даволанишлари учун зарур тавсия ва коронавирусга қарши дори-дармонлар бўлган "COVID-box"лар берилади. Беморнинг аҳволи оғир бўлса, зудлик билан махсус шифохонага юборилади.

Бундан ташқари, коронавирус касаллигига қарши эмлаш ишларини самарали олиб бориш мақсадида пойтахтимиздаги 12 та кўп тармоқли ва 66 та оилавий поликлиникаларда махсус мобиль бригадалар фаолияти ҳам йўлга қўйилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тошкент шаҳрида ташкил этилган махсус COVID поликлиникалари бўйича маълумот

Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизнинг 12 та туманида 1 тадан махсус поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилди. Улар қуйидаги манзилларда жойлашган:

📌Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси
📍Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй.

📌5-сонли Фтизиатрия диспансери
📍Миробод тумани, 8-март кўчаси, 58-уй.

📌23-сон оилавий поликиника “Бирлик” филиали
📍Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй.

📌1-сон Фтизиатрия диспансери
📍Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй.

📌58-сон оилавий поликлиника
📍Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй.

📌11-сон оилавий поликлиника
📍Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй.

📌3-сон Фтизиатрия диспансери
📍Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй.

📌Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пулмонология маркази
📍Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.

📌4-сон фтизиатрия диспансери
📍Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй.

📌42-сон оилавий поликлиника
📍Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй.

📌2-сон фтизиатрия диспансери
📍Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй.

📌Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери
📍Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️14 январь ҳолатига кўра, юртимизда 683 621 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 449 219 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 234 402 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (165 239 доза), Самарқанд (107 784 доза), Андижон (75 714 доза), Қашқадарё (59 273 доза), Наманган (58 695 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Пандемия тўлқини янада кучаймоқда. Дунёда кеча 3,47 миллион янги ҳолат қайд этилди!

Жаҳонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолатлари яна кескин орта бошлади. 13 январда қарийб 2,8 миллион кишига СOVID-19 ташхиси қўйилган бўлса, кеча бу кўрсаткич 3,47 миллионни ташкил этди.

Энг юқори кунлик касалланиш ҳолатлари қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 924 минг,

🇮🇳 Ҳиндистон — 533 минг,

🇫🇷 Франция — 323 минг,

🇮🇹 Италия — 201 минг,

🇪🇸 Испания — 163 минг,

🇦🇷 Аргентина — 140 минг,

🇧🇷 Бразилия — 111 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 99 минг,

🇦🇺 Австралия — 86 минг,

🇩🇪 Германия — 77 минг,

🇹🇷 Туркия — 76 минг,

🇧🇪 Бельгия — 64 минг,

🇵🇹 Португалия — 40 минг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
“Нега аёлимга томчи укол, антибиотик ёки гормон қилмаяпсизлар?!”

Коронавирус билан юзлашганимизга икки йилдан ошди. Шу вақт ичида шифокорларимиз касалликка қарши курашиш, беморларни даволаш бўйича катта тажриба тўплади. Қолаверса, сўнгги пайтларда хасталик аксарият беморларда енгил даражада кечмоқда. Бироқ шунга қарамай, юртдошларимиз орасида ҳали ҳам ортиқча саросимага берилаётганлар йўқ эмас.

Айниқса, бундай ҳолат ҳомиладор аёллар орасида кўп кузатиляпти. Хусусан, аҳволи қониқарли бўлса-да, уларнинг аксарияти шифохонада даволанишни хоҳламоқда. Бу эса шундоқ ҳам тиғиз шароитда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари ишини янада қийинлаштирмоқда.

ССВ Матбуот хизмати ушбу мавзу юзасидан пойтахтимиздаги 3-сон туғруқ комплекси акушер-гинекологи Динара Матниёзова билан суҳбатлашди.

— Муассасамизда коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар даволанади, — дейди шифокор. — Афсуски, сўнгги кунларда улар орасида касаллик юқтирганлар сони ортиб бормоқда. Бироқ шуниси қувонарлики, аксарият беморларда хасталик сиптомларсиз ва енгил кечмоқда.

Бироқ, бугун касалликка чалинган кўпчилик ҳомиладор аёллар саросимага тушиб, дарров шифохоналарга мурожаат қилмоқда. Ҳар қанча тушунтирмайлик, туғруқхонада ётиб даволанишни истаяпти.

Ваҳоланки, авваллари муассасамизда бу касалликни юқтирган ҳомиладорларнинг 10-15 фоизигина енгил симптомлар билан даволанган бўлса, ҳозирда ётиб муолажа олаётганларнинг 85-90 фоизида шу ҳолат кузатилмоқда.

Бу эса ўз-ўзидан оғир аҳволдаги беморларга ўз вақтида стационар тиббий ёрдам кўрсатиш имконини чеклаши ҳам мумкин.

Қолаверса, баъзида туғруқхонага коронавирус ташхиси билан госпитализация қилинган ҳомиладор аёлларнинг яқинларидан “нега бемор фақат таблетка қабул қилиб ётибди?", "нега томчи уколь, антибиотик ёки гормон қилмаяпсизлар?” деган эътирозларни эшитмоқдамиз.

Уларга жавобан шуни айтмоқчиманки, аввало, яқинингизнинг шифохонада ётиб даволаниш учун эҳтиёж йўқ. Иккинчидан, тиббий кўрсатма бўлмаса, томчи укол, антибиотик ёки гормон юбориш мутлақо мумкин эмас. Қолаверса, амалдаги миллий протоколга кўра, коронавирусга чалинган енгил, ўрта оғир, оғир ва ўта оғир даражадаги беморларни даволаш бўйича алоҳида кўрсатмалар мавжуд.

— Аслида коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар қандай ҳолатларда шифохонада ётиб даволаниши керак?

— Биринчи навбатда нафас олишга қийналаётганлар шифохонада ётиб даволанади. Шунингдек, балғам қийин ажратувчи йўтал, кўкрак қафасда оғриқ кузатилса, сатурация 95 фоиздан пасайса ва тана ҳарорати 38,5 даражадан юқори бўлганда ҳам ҳомиладор аёл стационар шароитда муолажа олса мақсад мувофиқ бўлади.

Шу сабабли амалиётчи шифокор сифатида халқимизга, хусусан, ҳомиладор аёлларимизга, уларнинг яқинларига илтимос қилиб айтмоқчиманки, ортиқча ваҳимага берилманг.

Сабаби мамлакатимизда коронавирусга чалинган барча беморларнинг даволаниши учун шароит ва дори-дармонлар захираси яратилган.

Шундай экан Сиз ҳам касалликни енгишда биз тиббиёт ходимларига ёрдам беришингизни, шифокорларнинг тавсияларига амал қилишингизни сўраб қоламан.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда касалланишлар сони 900дан ошди, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2022 йил 15 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 205085 (+912) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌18 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌24 нафари Андижон вилоятида,
📌24 нафари Бухоро вилоятида,
📌51 нафари Жиззах вилоятида,
📌15 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌7 нафари Навоий вилоятида,
📌31 нафари Наманган вилоятида,
📌49 нафари Самарқанд вилоятида,
📌25 нафари Сирдарё вилоятида,
📌12 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌25 нафари Фарғона вилоятида,
📌38 нафари Хоразм вилоятида,
📌137 нафари Тошкент вилоятида,
📌456 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 26 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 19 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 13 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 12 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 14 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 29 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 143 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 172 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 198745 (+462) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1515 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 40,6 миллион дозадан ошди

🔺15 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 134 062 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 22 221 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 51 524 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 60 317 афарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 40 657 785 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 053 693 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 117 844 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 486 248 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (23 585 доза),
📌 Самарқанд вилояти (16 586 доза),
📌Тошкент вилояти (14 028 доза) қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,8 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 66 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️15 январь ҳолатига кўра, юртимизда 687 277 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 449 907 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 237 370 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (165 827 доза), Самарқанд (108 055 доза), Андижон (76 062 доза), Қашқадарё (59 618 доза), Наманган (59 217 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: 2021 йил 7490 турдаги дори воситаси экспертизадан ўтказилиб, қалбаки маҳсулотлар тарқалишига чек қўйилди

Ҳар қандай сифатсиз дори воситаси инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши ҳеч кимга сир эмас. Ҳатто бундай маҳсулотнинг ножўя таъсири ўлимга сабаб бўлиши мумкин.

Шу туфайли Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш маркази томонидан сифатсиз, контрафакт, яроқлилик муддати тугаган фармацевтик маҳсулотларни аниқлаш ва экспертизадан ўтказиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтган 2021 йил ушбу марказга келиб мурожаатларга кўра, 7490 турдаги 1 578 500 ўрам дори воситалари ва тиббий буюм экспертизадан ўтказилди. Натижада:

1618 турдаги 72 774 ўрам ёрлиқлаш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келмаслиги (контрафакт);

24 турдаги 13 785 ўрам қалбакилаштирилган дори воситалари (Тебантин, Актемра, Сомнол®, Зардекс, Diprospan®, Урсосан, Церебролизин®, Редуксин, Спирт, Меновазин, Лайботен, Неотон, Тиоцетам, L-Лизина Эсцинат®, Милдронат, Актовегин, Ретаболил Ремдесевир (covifor), Актовегин, Спирт, Лайфон, Тропикамид, Тридокс, Зардекс) бир неча маротаба такрорланганлиги;

396 турдаги 2794 ўрам дори воситалари ва тиббий буюмлар яроқлилик муддати тугагани (сифатсиз);

2578 турдаги 709 347 ўрам дори воситалари ва тиббий буюмлар давлат рўйхатидан ўтмаганлиги;

2874 турдаги 779 800 ўрам дори воситалари ва тиббий буюмларнинг мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги аниқланди ва қонуний чора кўрилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълумотлар тақдим қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 20-моддасига мувофиқ, cифатсиз, қалбакилаштирилган, мамлакатимизда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Хусусий тиббиёт муассасаларига қатор солиқ имтиёзлари жорий қилинди

2021 йил 29 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан хусусий тиббиёт муассасаларига бир қатор солиқ имтиёзлари жорий қилинди.

Хусусан, Солиқ кодексининг 243-моддаси 1-қисми 11 ва 14-бандларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра:

Тиббиёт муассасалари тиббий хизматларни (бундан косметологик хизматлар мустасно) реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод этилди.

Тиббий хизматлар жумласига тиббий ёрдам ва санитария хизмати кўрсатишга доир, ташхис қўйиш, профилактика ва даволаш бўйича хизматлар, стоматологик, шу жумладан тишларни протезлаш бўйича хизматлар кириши белгиланди.

Санаторий-курорт, соғломлаштириш хизматларини, жисмоний тарбия ва спортга доир хизматларни реализация қилиш айланма солиқ солишдан озод этилди.

Бунда, санаторий-курорт ва соғломлаштириш хизматлари жумласига санаторийлар:
📌 шифохоналар,
📌 профилакторийлар,
📌 курортлар,
📌 пансионатлар,
📌 дам олиш уйлари ва зоналари,
📌 болалар дам олиш оромгоҳлари
ҳамда бошқа дам олиш ташкилотлари томонидан уларнинг асосий фаолияти доирасида кўрсатиладиган, улар юридик шахслар ёки юридик шахсларнинг таркибий бўлинмалари томонидан кўрсатилишидан қатъи назар, йўлланмалар ёки жойсиз даволаниш учун бериладиган ҳужжатлар билан расмийлаштирилган хизматлар кириши белгиланди.

Шу билан бирга, Солиқ кодексининг 337-моддаси 1-қисми 4-бандига кўра, тегишли лицензия асосида тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар бўйича, хусусан:

📌 тиббий ёрдам хизматлари ва санитария хизматлари кўрсатиш,
📌 ташхис қўйиш,
📌 профилактика ва даволаш хизматлари,
📌 стоматологик хизматлар,
📌 тиш протезларини ўрнатиш хизматлари бўйича (бундан косметология хизматлари мустасно) фойда солиғига 0% ставка қўлланилиши белгиланган.

Худди шундай, Солиқ кодексининг 428-моддаси 2-қисмига мувофиқ:

Соғлиқни сақлаш объектлари эгаллаган ерлар (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари банд қилган ерлар мустасно) солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига киради.

Бундан кўринадики, хусусий тиббиёт билан ўз эгалигидаги ерларда, шу жумладан ижара асосидаги бинолар жойлашган ерларда шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларига ер солиғи бўйича ҳам кенг имтиёзлар тақдим этилмоқда.

Тақдим этилган ушбу солиқ имтиёзлари хусусий тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини беради.

Бўшаган маблағлар уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, инвентар ва бошқа буюмлар харид қилиш, янги бино ва иншоотларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилишга мақсадли йўналтирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча ​дунё бўйича 2,58 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Касалланиш ҳолатлари 14 январга нисбатан қарийб 900 мингтага пасайган.

Энг юқори кунлик кўрсаткичлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 419 минг,

🇫🇷 Франция — 325 минг,

🇮🇳 Ҳиндистон — 271 минг,

🇮🇹 Италия — 193 минг,

🇦🇺 Австралия — 113 минг,

🇦🇷 Аргентина — 96 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 80 минг,

🇹🇷 Туркия — 64 минг,

🇧🇷 Бразилия — 48 минг,

🇩🇪 Германия — 44 минг,

🇲🇽 Мексика — 41 минг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ПЗР тест топширганман, нега яна COVIDга тест топширишим керак?” Бир кунда юртимизга кираётган ПЗР тести бор 151 нафар фуқарода вирус аниқланди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропортида коронавирусга тест топшириш жараёнида фуқаролар орасида норозилик ҳолатлари пайдо бўлгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Бу ҳолатнинг юзага келишига нима сабаб бўлди? Фуқаролар нимадан норозилик билдиришди?

Гувоҳ бўлиб турганимиздек, коронавируснинг янги штамми – SARS-CoV-2: B.1.1.529. (Omiсron) варианти дунё бўйлаб тез суръатларда тарқалмоқда ва юртимизда ҳам қайд этилиб, охирги 10 кун давомида касалланиш ҳолатлари 8 баробарга ошди.

Omiсron штаммининг дунёда тез тарқалаётгани муносабати билан АҚШ, Дания, Корея Республикаси, Буюк Британия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби давлатларда қўшимча карантин чекловлари жорий этилди.

Мавжуд хавфнинг олдини олиш мақсадида юртимизда ҳам чегара кесиб ўтиш жойларида фуқаролар ташриф буюришидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест бўйича манфий натижали маълумотномага эга бўлишлари ҳамда халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобил ўтказиш чегара пунктларида коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топширишлари белгиланди.

📌Шу йил 15 январь куни Тошкент шаҳрига учиб келган 3 801 нафар фуқаролардан ҳам тест синамалари олинган.

❗️Уларнинг барчасида манфий ПЗР тести бўлганлигига қарамасдан 67 нафарида мусбат натижа аниқланган.


Юртимиздаги барча чегара пунктлари орқали шу куни 15 041 нафар фуқаро ўтган. Улардан 151 нафарида коронавирусда мусбат натижа аниқланган.

Қўлида касалликдан фориғлиги ҳақида маълумоти бўлган фуқароларнинг “нега яна қайта экспресс тест топширишим керак?” деб ўйлашлари табиий.

Лекин кўриб турганингиздек, ПЗР тест топширган инсонларда ҳам вирус аниқланмоқда. Бу эса, касаллик янада “айёрлашиб”, яширин кўринишга кириб бораётганидан далолат.

Бундай ҳолатда юртимизга кириб келувчи ҳар бир фуқарони коронавирусга эксперсс-антиген тест топширтириб қабул қилиш энг тўғри йўлдир.

Касаллик аниқланган фуқаролар ҳолатига кўра уй шароитида ёки шифохонада даволанишга йўналтирилди. Уй шароитида даволаниши керак бўлгани учун ҳар бир фуқарога аэропортнинг ўзида бепул 4 хилдаги дори-дармон берилмоқда.

📌Экспресс тест нархи 5 АҚШ доллари эквивалентида белгиланган бўлиб, бу дунё кўрсаткичларига нисбатан энг арзон нархлардандир. Шунингдек, тест топшириш жараёнида талабалик гувоҳномасини тақдим этган талабаларга 50 фоиз чегирма берилади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар учун тестлар бепул. 2 ёшгача бўлган болалардан тест олинмайди. Бу тадбирлардан мақсад аҳолининг саломатлигини сақлаш ишларини самарали ташкил этишдир.

Вақтинча жорий этилган бу тартиб
коронавирус инфекциясини юқтирган фуқароларни тезкор аниқлаш, даволаш ва инфекция тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади.

Шунинг учун, юртдошларимиздан мазкур чора-тадбирларни тўғри қабул қилиб, ўз фуқаролик бурчини англаб, мамлакатимиз ҳудудида коронавирус пандемиясининг янги тўлқини кўтарилмаслиги учун шахсан ҳисса қўшишларини сўраб қоламиз.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi