Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
92.3K subscribers
7.09K photos
2.77K videos
47 files
10.7K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Кеча юртимизда 330 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 26 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 184563 (+330) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌23 нафари Самарқанд вилоятида,
📌10 нафари Сирдарё вилоятида,
📌22 нафари Фарғона вилоятида,
📌18 нафари Хоразм вилоятида,
📌87 нафари Тошкент вилоятида,
📌138 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 10 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 4 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
🔹Навоий вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 29 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 37 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 7 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 30 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 84 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 232 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 180305 (+460) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1312 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 26 октябрь куни 3 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27627 нафарга етди. Кеча уларнинг 8 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26117 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 25 миллион 473 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺26 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 176 575 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 52 368 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 70 576 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 53 631 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 25 473 920 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 325 043 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 145 484 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 003 393 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (24 004 доза),
📌Фарғона вилояти (23 853 доза),
📌Тошкент вилояти (19 888 доза) банд қилди.

Сўнгги уч кун ичида Тошкент вилоятида эмлаш кўрсаткичлари ошиши кузатилаётгани эътиборга лойиқ.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
Коронавирусга қарши янги қурилма яратилди

Америкалик олимлар коронавирусни нафақат жисмлар юзаси, балки инсон ҳужайралари ичида ҳам йўқ қилишга қодир қурилма яратди. Бу ҳақда “Scientific Reports” журнали хабар тарқатди.

Янги ихтиро лампа-чироқ шаклида. У ўзидан кўк ёруғлик тўлқинлари чиқаради ва «COVID-19»ни нейтраллаштиради.

Тадқиқотчилар аввалроқ ультрабинафша нурлари коронавирусга қарши курашишда самара беришини қайд этган эди. Аммо бундай нурланишнинг юқори дозалари ДНК бузилишларига олиб келиши мумкин.

Янги тадқиқотда эса олимлар маълум зичликдаги кўк нур тўлқинларидан фойдаланишди ва унинг тегишли диапазонда инсон учун хавфсиз эканлигини аниқлашди.

Тажриба-синов жараёни одам бронхлари ва трахеясидан олинган донор ҳужайралари асосида ясалган уч ўлчовли ҳужайра моделлари устида ўтказилди.

Маълум бўлишича, бундай ёруғликнинг паст дозалари ҳам вирусни йўқ қила олади ва инсон ҳужайраларига салбий таъсир кўрсатмайди.

Олимларнинг фикрича, янги ишланма вакциналар танқислигидан азият чекаётган мамлакатлар ва минтақаларда коронавирус пандемиясига қарши кураш воситаси сифатида қўлланилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Россияда коронавирус авж олиб кетишининг асосий сабаби айтилди

Бугун дунёнинг қатор мамлакатларида пандемиянинг янги тўлқини авж олиши оқибатида коронавирус билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари кун сайин ортиб бормоқда.

Жумладан, Россия Федерациясида 26 октябрь ҳолатига кўра, бир кеча-кундузда 36 минг 446 кишида COVID-19 вируси аниқланган ва улардан 1 минг 106 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Табиийки, ушбу ҳолат барчани жиддий хавотирга солмоқда. Ўз навбатида, вазиятнинг бу қадар аянчли тус олишига сабаб бўлган омиллар таҳлил қилиняпти.

Россиядаги етакчи илмий-тадқиқот институтларидан бирининг лаборатория раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Костиновнинг маълум қилишича, ҳаммаси мамлакатда коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланмагани билан боғлиқ. Чунки бу ерда аҳолини эмлаш даражаси паст.

Костиновнинг сўзларига кўра, Россияда COVID-19 га қарши учта вакцина қўлланиляпти. Бироқ аҳоли орасида эмланишни хоҳламаётганлар ёки пайсалга солаётганлар кўп. Оқибатда улар вақт ўтиб барибир ушбу касалликка чалинишяпти. Шу туфайли вируснинг янги мутациялари пайдо бўлиши учун имконият ҳам юзага келмоқда.

Тўғри, мамлакатда эмланганлар орасида ҳам баъзан коранавирусни юқтириш ҳолатлари учрамоқда. Аммо уларда касаллик анча енгил ўтяпти ва асоратлар кам. Шу маънода, оммавий иммунитет COVID-19 ни тўлиқ блоклаш имконини беради, дейишмоқда мутахассислар.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Жабрланувчи қизнинг саломатлиги ССВ назоратида

Ижтимоий тармоқларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида таҳсил олаётган талаба-қизни зўрлашга қаратилган хатти-ҳаракатлар юзасидан хабарлар тарқалди. Шунингдек, мазкур нохуш воқеа давомида қиз бинонинг 2-қавати ойнасидан пастга итариб юборилгани айтиляпти.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жабрланувчининг саломатлиги жиддий назоратга олинган. Унга барча зарур тиббий ёрдамлар кўрсатиляпти ва муолажа жараёнлари давом этмоқда.

Бемор М. К. жорий йилнинг 18 октябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Тезкор текширувлар натижасида унга кататравма, қўшма жароҳат, ўнг ўтиргич ва қов суякларининг синиб силжиши, қуймуч суягининг ўнг томонда синиб қониқарли туриши, бешинчи бел умуртқаси ён ўсиғининг синиб қониқарли туриши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пешона соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати, травматик шок иккинчи даражаси ташхислари қўйилган.

Бемор олиб келинганида пешона соҳасига бирламчи жарроҳлик ишлови берилиб, тикилган. Шокка қарши амалиётлар ўтказилиб, марказнинг травматология бўлимига ётқизилган. Шундан сўнг мазкур бўлимда белгиланган стандартлар асосида унда қатор терапия амалиётлари бажарилган.

Шунингдек, ҳар куни жароҳатига хирургик ишлов берилган. Уч кун давомида динамикада УЗИ қилинган. Қон таҳлиллари текширилган. Қўшимча мутахассислар жалб қилинган.

Ҳозир беморнинг динамикада аҳволи қониқарли. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг тажрибали шифокорлари томонидан муолажалар давом эттирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тиббиёт ходимини дўппослаган ака-укага суд ҳукми ўқилди

Жорий йил 28 июль куни Наманган шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиникада ўз навбатчилигини ўтаётган шифокорнинг ташхисдан норози бўлиб, уни аёвсиз дўппослаб, жиддий тан жароҳати етказган ака-укалар қилмиши ҳақида хабар берган эдик.

Тиббиёт ходимига тажовуз қилган фуқароларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Ўтган вақт мобайнида жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг очиқ суд мажлисида мазкур жиноят иши кўриб чиқилди. Унда ака-ука қилмишларидан пушаймон эканликлари ва шифокордан кечирим сўраганликларини билдиришди.

— Ака-укалар бу хатти-ҳаракатлари билан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятни содир этишган. Ушбу жиноий ҳаракатлар уларнинг айбига иқрорликларидан ташқари, суд мажлисида иштирок этган гувоҳларнинг кўрсатмалари, судга оид тиббий экспертиза хулосаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа далиллар йиғиндиси билан тасдиғини топди, — дейди Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси Нодирбек Раимқулов.

Суд укани Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б" бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топиб, унга нисбатан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Судланувчи акага эса 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида унинг қамоқда сақланган бир куни мажбурий жамоат ишлари жазосининг 4 соатига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан 144 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси қолдирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​ССВ: “Айёр” газдан эҳтиёт бўлинг!

Маълумки, ҳар йили куз-қиш мавсумида фуқароларнинг ўз хонадонларидаги иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиши, хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида юртимизда аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари содир бўлади. Энг ёмони, бунинг оқибатида ўнлаб инсонлар вафот этади.

Шу ўринда савол туғилади: хўш, ис гази ўзи нима? У қандай ҳосил бўлади? Ис газидан заҳарланганда инсонда қандай белгилар кузатилади?

ССВ Матбуот хизмати шу ва шу каби саволлар билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр АЛИМОВга мурожаат қилди. (1-қисм)

— Ис гази жуда “айёр” – у асосан табиий газ, кўмир, ўтин чўғларининг тўлиқ ёнмаслиги натижасида ҳосил бўлади, — дейди Д. АЛИМОВ. — Унинг энг хавфли жиҳати ҳеч қандай ҳид ва рангга эга эмаслигидадир. Шу боис ҳам, мутахассислар ис газига “сездирмасдан ўлдирувчи” дея таъриф беришади.

Ушбу газ организмга нафас аъзолари орқали таъсир этиб, гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма – карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Бунинг оқибатида гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипоксия, оғир холатларда эса аноксияга олиб келади. Ҳатто, заҳарланиш оқибатида ўлим ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Статистик маълумотларга кўра, дунёда ис газидан заҳарланиш туфайли содир бўладиган ўлим ҳолатлари алкоголдан заҳарланиш сабабли кузатиладиган ўлимлардан кейин иккинчи ўринда туради. Биргина АҚШда ҳар йили ўртача 400 нафарга яқин инсон ушбу газдан заҳарланиш оқибатида вафот этади.

Афсуски, юртимизда ҳам бу борадаги кўрсаткичлар ҳавас қиларли даражада эмас. Рақамларга мурожаат қилсак, ўтган 2020 йилда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиаллари орқали 633 нафар бемор госпитализация қилиниб, афсуски, шундан 14 нафар беморда ўлим ҳолати кузатилган. Бу кўрсаткичга уйида, яъни воқеа жойида вафот этганлар сони қиритилмаган. Биргина РШТЁИМнинг ўзида ўтган йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида ис газидан 21 нафар бемор даволаниб чиқди.

— Қандай омиллар ис газидан заҳарланишга сабаб бўлади?

— Маълумки, куз-қиш мавсумида юртимизда кўпчилик аҳоли ўз хонадонларида қўлбола ва стандарт талабларига жавоб бермайдиган иситиш жиҳозларидан фойдаланади. Айтиш мумкинки, бу ҳолат ис газидан заҳарланишга сабаб бўлувчи энг асосий омиллардан бири саналади. Шунингдек, газ тармоқларига резина шланг орқали уланиш, дудбуронларни ўз вақтида тозаламаслик, уй ичини иситиш мақсадида очиқ оловдан фойдаланиш, ҳаво алмаштирувчи шахталар ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш ҳам заҳарланишга олиб келади.

Ис газидан заҳарланиш қисқа муддатларда ёки аста-секинлик билан юзага чиқиши мумкин. Бу эса ўша муҳитдаги ҳаво таркибида мавжуд бўлган газнинг концентрациясига боғлиқ. Яъни жуда юқори концентрацияларда заҳарланиш тезда юзага чиқса, газ миқдори кам бўлганда бу ҳолат аста-секин содир бўлади.

— Ис газидан заҳарланганда инсонда қандай белгилар намоён бўлади?

— Агар одам ушбу газдан кучли заҳарланган бўлса, унда ҳушнинг йўқолиши, турли хил тутқаноқлар ва нафас тўхташи каби белгилар кузатилади. Ис гази концентрацияси кам миқдорда бўлганда мушаклар бўшашиши, бош айланиши, қулоқларда шовқин, кўнгил айниш, қусиш, уйқучанлик, ҳаракатларнинг қисқа муддатга фаоллашиши, кейинчалик ҳаракат мувозанатларининг издан чиқиши рўй бериши мумкин. Айрим ҳолларда эса алаҳсираш, галлюцинациялар, ҳушнинг йўқолиши, тутқаноқлар, кома, нафас марказининг фалажланиши, ҳатто, ўлим ҳолати содир бўлади.

Нафас тўхтаганидан кейин ҳам юрак фаолияти бироз давом этиши мумкин. Баъзида заҳарланишдан 2-3 ҳафта ўтиб ҳам беморларнинг вафот этиш ҳолатлари қайд этилган.

Шундай экан, ҳар бир юртдошимиз ис гази хавфидан огоҳ бўлиши ва бунга жиддий эътибор қаратиши, иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиши, энг муҳими, юқоридаги сабабларнинг келиб чиқишига йўл қўймаслиги лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Бош давлат санитария врачи: “Ўзбекистонда Sputnik Light вакцинасидан фойдаланишга тайёрмиз”

Ўзбекистон аҳолиси Sputnik Light вакцинаси билан эмланади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев "РИА Новости"га берган интервьюсида маълум
қилган.

— Ўзбекистонда Sputnik Lightдан фойдаланишга тайёрмиз. Мен ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпман, — дейди Б. Юсупалиев. — Менимча, биз вакциналар турини кенгайтиришимиз керак. Пандемия ҳали ҳам давом этмоқда. Вакциналар ва улардан фойдаланиш имконияти қанча кўп бўлса, эмлаш тизими шунчалик самарали ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Россияга қурилиш соҳасида ишлаш учун юбориладиган 10 минг нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини эмлаш учун Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги турдаги вакцинанинг 12 минг дозаси олиб келинган ҳақида маълум қилган эдик.

Маълумот учун, Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, тўлиқ эмланиш учун вакцинанинг бир дозасини олиш кифоя қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Диетологлардан тавсия:

"Иммунитетни мустаҳкамлашнинг осон йўли бор"

Мана, юртимизда совуқ кунлар бошланмоқда. Олдимизда эса қиш. Демак, бу мавсумда шамоллаш, грипп ва бошқа ўткир респиратор касалликлардан ишончли ҳимояланишимиз керак. Бунинг энг самарали йўли эса иммунитетимизни мустаҳкамлаш!

Америкалик диетологлар ушбу натижага осонгина эришса бўлади, деган хулосада. Бунинг учун кундалик таомномамизни тўғри шакллантирсак, кифоя.

Масалан, океанорти мамлакати мутахассислари совуқ кунларда тановул қилинадиган озиқ-овқат неъматлари таркибидан мева-сабзавот, бошоқли дон, дуккакли маҳсулотлар, фойдали ёғлар ўрин олиши керак, деб ҳисоблайди.

Қолверса, таом тайёрлаш жараёнида табиий зираворлар ва цитрус шарбатидан фойдаланиш кони фойда. Бу инсон организмининг турли яллиғланишларга қарши курашувчанлигини оширибгина қолмай, кам туз солиб хуштаъм овқат пишириш имконини беради.

Шунингдек, бу мавсумда кўпроқ кўк чой ичиш тавсия этилмоқда. Унинг таркиби грипп ва бошқа вирусларнинг тана ҳужайраларига киришини блокловчи антиоксидант ҳамда катехинларга бой.

Қора шоколад эса куз-қиш фаслларида танамизга роҳат бағишлаши, айтиляпти. Чунки у қон томирлари деворларининг эластиклигига ижобий таъсир кўрсатади ва қон айланишини меъёрлаштиради.

Грек ёнғоғининг ҳам иммунитетни оширишдаги ҳиссаси катта. Ушбу неъмат фойдали ёғ, витамин ва минералларга бой бўлиб, асаб тизимини стресслардан ҳимоя қилади.

«Куркумин ҳам организм яллиғланишига қарши таъсири билан машҳур, — деган фикрда диетологлар. — У таомга бетакрор ранг ва ажойиб таъм ҳам бағишлайди».

Тавсия этилган ушбу шифобахш маҳсулотлар рўйхати табиий апельсин шарбати билан якунланган. Мутахассисларнинг қайд этишича, нонуштага бир стакан янги сиқилган апельсин сувини ичиш ички қувватимизни оширади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Коронавируснинг янги “АY.4.2” штамми пайдо бўлиши ҳам вакцинация жараёнларига эътиборли бўлишга чорловдир

Коронавируснинг янги “АY.4.2” штамми аҳолиси 1 миллиарддан ортиқ бўлган Ҳиндистонда аниқланиб, ҳозирча 17 нафар бемор рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу штаммнинг юртимизга кириб келиши ва аҳоли орасида тарқалиш хавфи борми? Унга қарши курашиш учун бизда қандай имкониятлар бор?

Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВга мурожаат қилди:

— COVID-19нинг қўзғатувчиси бўлган SARS-CoV-2 вируси вақт ўтиши билан янгиланиб, атроф-муҳитга мослашиб бормоқда. Унинг янги штаммлари SARS-CoV-2нинг мутацияга учраши оқибатида пайдо бўлади. Яъни вирус ўзини сақлаб қолиш учун қайта-қайта янгиланишга уриняпти.

Аслида табиатда учрайдиган барча вируслар ўзгарувчанликка мойил. Баъзи тадқиқотчилар SARS-CoV-2нинг 5000 тадан 7000 тагача бўлган мутацияга учраган шакли борлигини даъво қилишади.

Шу пайтгача одам организмига мослашишга уриниш натижасида коронавируснинг баъзи бир штаммлари пайдо бўлганини дунё олимларининг фикрлари исботлаб турибди. Вирус штаммларининг ўзига хослигига қараб “альфа”, “бетта”, “гамма”, “йота”, “лямбда”, “дельта”, “дельта плюс” каби штаммлари алоҳида ажратилган.

Биз вирусларнинг у ёки бу тури аниқланган жойга қараб ҳам ном бериб келяпмиз. Масалан, “британча” штамм деб номлаганимиз, аслида "альфа" штамми, “африканча” деб атаганимиз "бетта" штаммидир. "Дельта" штамми Ҳиндистонда аниқланган бўлиб, ҳозир сўз юритаётганимиз "АY.4.2" штамми ҳам Ҳиндистонда аниқлангани таъкидланмоқда.

ЖССТ ҳам коронавируснинг кўплаб штаммлари орасидан юқоридагиларни анчайин хавфли, деб эътироф этиб, уларга эътиборли бўлиш шартлигини таъкидлаб келмоқда.

Унутмаслик керакки, дунёда пайдо бўлган вирусларнинг яшаш учун кураши табиий жараён. Орамизда “менга вирус юқмайди”, “мен ўтган йили касалланганман”, "энди касал бўлмайман", деб юрганлар янги, кучли, одам организмига мослашган штаммларга йўлиқиши эҳтимоли бор.

Янги штаммларга қарши курашиш ҳақида гапирсак, дунё олимлари томонидан яратилаётган вакциналар вирус штаммларининг асосида турган SARS-CoV-2га қарши ишлайди. Вирус мутацияга учраган тақдирда ҳам, вакцинанинг ҳимояловчи хусусияти сақланиб қолади.

Коронавируснинг қайси штаммига қарши курашишдан қатъи назар, оммавий иммунитет шакллантирилса, касалликни енгиб ўтиш мумкин. Биз хасталик қўзғатувчисини биламиз. Унинг профилактикасидан хабардормиз. Энг асосийси, бизда вирусга қарши асосий қурол бўлган вакциналарнинг бир неча турлари захираси шакллантирилган. Шундай экан, аҳолимиздан бирдамлик билан вакцинация жараёнларига эътиборли бўлишни сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар ва ўлимлар сони ортди: кеча юртимизда 340 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 27 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 184905 (+342) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌11 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌18 нафари Наманган вилоятида,
📌22 нафари Самарқанд вилоятида,
📌13 нафари Сирдарё вилоятида,
📌8 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌23 нафари Фарғона вилоятида,
📌21 нафари Хоразм вилоятида,
📌76 нафари Тошкент вилоятида,
📌118 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
🔹Андижон вилоятида 8 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 3 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
🔹Навоий вилоятида 9 нафар,
🔹Наманган вилоятида 6 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 40 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 21 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 9 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 22 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 17 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 77 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 53 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 180591 (+286) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1316 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 27 октябрь куни 5 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27632 нафарга етди. Умумий соғайганлар сони 26117 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 25 миллион 656 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺27 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 182 852 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 54 812 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 73 250 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 54 790 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 25 656 772 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 379 855 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 218 734 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 058 183 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (23 470 доза),
📌Фарғона вилояти (22 358 доза),
📌Тошкент вилояти (20 959 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичлари жами эмланувчиларга нисбатан 62,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
📊Дунёда COVID-19 билан боғлиқ касалланиш статистикаси

ЖССТ маълумотига кўра:
🦠дунёда коронавирус юқтирганлар сони 244 миллион 385 мингдан ортди. 4 миллион 961 мингдан зиёд киши вафот этган (27.10.2021. Европа вақти билан 18:40 ҳолатида).

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра :
🦠 дунёда 245 миллион 016 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 972 мингдан ортиғи вафот этган (28.10.2021. Тошкент вақти билан 10:55 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (45,258 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (34,215 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,735 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (8,853 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (8,352 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда 6 миллиард 885 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

(Суратда дунёдаги оммавий вакцинация ҳолати акс этган).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимда ишлаётган ёки таҳсил олаётган талаба қизлар, аёл ходимлардан уларга нисбатан бирон-бир кўринишда тегажоғлик, тазйиқ ёки зўравонлик содир этилган бўлса ёхуд ана шундай ножўя хатти- ҳаракатлар таҳдиди остида бўлса ёки гувоҳи бўлган бўлса, ҳеч иккиланмай 1006 ишонч телефони ёки @himoya_otv_bot телеграм ботига мурожаат қилишларини сўрамоқда.

Вазирлик ёзишича, мурожаат қилувчиларнинг шахси ва шахсий маълумотлари сир сақланиши кафолатланади. Зарур бўлган барча ёрдам кўрсатилади, ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, содир этилган ҳар бир ҳолат бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Нега ёш болалар орасида пневмонияга чалиниш ҳолатлари кўп учрамоқда?

Бугун пневмония касаллиги кўпчилигимиз учун яхши таниш. Боиси , сўнгги пайтларда бу хасталикка чалиниш бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам кўп кузатилмоқда. Афсуски, ушбу касаллик болаларни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

Хўш, бунинг асосий сабаблари нимада? Пневмония ёш болаларда қандай кечади? Белгилари ва даволаш усуллари нималардан иборат?
ССВ Матбуот хизмати шу ва шу каби саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош пульмонoлоги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат ШАМСИЕВга мурожаат қилди. (1-қисм)

— Сўнгги пайтларда болалар ўртасида пневмонияга чалиниш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Бунинг асосий сабаблари нимада? Дастлаб шу ҳақида айтиб ўтсангиз.

— Дарҳақиқат, бу йил юртимизда ёш болалар ўртасида пневмонияга чалиниш ҳолатлари сони бирмунча ортди. Буни эса бутун дунёдаги пандемия ҳолати, қолаверса, “COVID-19” инфекциясининг янги штаммларининг пайдо бўлиши ва бу штаммлар бевосита болаларда ҳам кўп учраётгани билан боғлаш мумкин.

Бундан ташқари, болаларда ўпка касалликларининг ортишига яна бир қанча омиллар сабаб бўлмоқда. Жумладан, ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган вирусли инфекциялар кўпайган вақтда болани шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслиги, ҳимояловчи воситаларни тўғри ишлатмаслиги уларнинг ушбу хасталиклар билан касалланишига олиб келмоқда.

Шу билан бирга, ота-оналар томонидан фарзандини уй шароитида грипп ва ўткир респиратор касалликлардан ўзбошимчалик билан даволаши, бемор бўлса-да ўғил-қизларини боғча ёки мактабга юбориши ва бу орқали бошқа соғлом болаларга инфекцияни юқтиришга шароит яратиши, болада сурункали инфекция ўчоқларини вақтида бартараф этилмаслиги, нотўғри овқатлантириш, боланинг руҳий зўриқиши, жисмонан чиниқмаганлиги, кам ҳаракатлиги, узоқ вақт ёпиқ хоналарда ўтириши ҳамда вирусли касалликлар эпидемияси вақтида вакцинация қилинмаслиги ҳам касалланишлар сони ортишига сабаб бўляпти.

— Пневмония болаларда қандай кечади? Белгилари, ташхис ва даволаш усуллари ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

— Пневмония катталарга нисбатан болаларда бир мунча оғирроқ кечади. Сабаби, уларда иммун тизими яхши ривожланмаган, шу боис ҳам болаларда тана ҳарорати кўтарилмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда ота-онадан зийраклик талаб этилади.

Шунингдек, болаларда мукоцилиар клиренс яхши ривожланмагани ҳисобига, унда дастлаб қуруқ йўтал, сўнгра, инфекциянинг тезда ўпкага ўтиш ҳолатлари кузатилади. Ўпка аускультациясида қуруқ ва нам хириллашлар эшитилади.

Болада ушбу касаллик аломатлари аниқланганда албатта шифокорга мурожаат этиш шарт. Чунки пневмония касаллиги ЎРВИга нисбатан узоқ давом этадиган касалликдир.

Ўпкадаги яллиғланиш жараёнини аниқлаш мақсадида турли хил текширувлар олиб борилади: қон, сийдик таҳлили, қонда С-реактив оқсил, прокальцитонинни аниқлаш, кўкрак қафасининг рентгенографияси шулар жумласидандир.

Пневмония касаллигида қўлланиладиган дори воситалари турли ва мураккаб характерга эга бўлиб, хасталикнинг сабабларини енгишга (этиотроп терапия), касаллик аломатларини йўқотишга (симптоматик терапия), шунингдек, тана аъзолари тизимини тиклашга (ёрдам берувчи терапия) қўлланилади.

Шу билан бирга, касалликни даволаш учун гипоаллерген парҳез, кислород терапия, ҳавони намлантириш ва хонани шамоллатиш, витамин Д, иммуноцинк, вирусга қарши, муколитик ва балғам ажратувчи дори воситалари, кўрсатмага биноан антибактериал даво, периферик қон айланишни яхшиловчи дорилар, оғир ҳолатларда иммуноглобулин G каби муложалар олиб борилади.

Муайян касалликни даволаш учун дори воситалари индивидуал танланади ва беморнинг ташхисига, умумий аҳволига қараб фақат шифокор томонидан белгиланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу йилнинг 26-27 октябрида Тошкент тиббиёт академиясида “Тиббиёт моҳирлари” I Халқаро тиббиёт олимпиадаси бўлиб ўтди. Олимпиадада юртимизнинг 11 та тиббиёт олий таълим муассасалари талабалари билан бир қаторда МДҲ давлатлари тиббиёт олий ўқув юртлари жамоалари беллашди.

Олимпиада тиббий биологик фанлар (гистология, биокимё, нормал ва патологик физиология, патологик анатомия); терапия (ички касалликлар ва неврология); репродуктив саломатлик (акушерлик ва гинекология, педиатрия); хирургия (анестезиология ва реанимация, офтальмология, оториноларингология) йўналишларни ўз ичига олди.

Олимпиада инновацион ёндашув асосида симуляцион технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилди. Жамоалар симулятор роботлар, фантом ва манекенларда йўналишлар бўйича амалий кўникмаларни намойиш этишди.

"Ўзбекистон 24" лавҳаси шу ҳақда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ота_оналар_ойлиги:

Саволларингизга мутахассисдан жавоб олинг!

(Учинчи маҳорат дарси)

Боланинг хотираси қачондан шакллана бошлайди ва бу жараён қандай кечади? Эмизикли чақалоқлар нега бунча кўп ухлаши сабабини биласизми? Кичкинтойлар билан мулоқотда нималарга эътибор қаратиш керак? Болани тил ўрганишга қачондан ва қандай қилиб жалб қилса бўлади?

Фарзанд парвариши билан машғул ота-оналарда кунда-кунора шундай саволлар туғилиши табиий. Аммо бу борада энг тўғри жавобни соҳа мутахассисларининг тавсия ва маслаҳатларидан олиш мумкин.

ЮНИСЕФ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида эълон қилинган “Ота-оналар ойлиги” доирасида тайёрланган учинчи маҳорат дарсида шу ҳақдаги маълумот ва тавсиялар билан танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар сони ортишда давом этмоқда: кеча юртимизда 400 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, биргина Тошкент шаҳрида 150 нафарга яқин бемор қайд этилди

🔺2021 йил 28 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 185295 (+390) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌17 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌13 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌20 нафари Наманган вилоятида,
📌28 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌24 нафари Фарғона вилоятида,
📌22 нафари Хоразм вилоятида,
📌88 нафари Тошкент вилоятида,
📌140 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 20 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 7 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 14 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 3 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 9 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 21 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 99 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 156 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 180971 (+380) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1318 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 28 октябрь куни 4 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27636 нафарга етди. Кеча уларнинг 4 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26121 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi