Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
82.9K subscribers
7.22K photos
2.85K videos
47 files
10.9K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
COVAX доирасида 273 780 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилди (+фоторепортаж)

Юртимизга COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши вакциналарнинг бир неча партияси етказиб берилди. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизда аҳоли талабларига мос равишда ва танлов имкониятини инобатга олган ҳолда вакциналар захирасини шакллантиришга имкон берди.

Мамлакатимизда вакцина ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши эса бу имкониятни тўла таъминлади, дея оламиз.

Ҳозиргина юртимизга олиб келинган 273 780 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси ҳам COVAX доирасида келтирилган бўлиб, унинг бошқа вакциналардан фарқи шундаки, ЖССТ тавсияларини инобатга олган ҳолда ушбу вакцина билан 12 ёшдан катта бўлган болалар ҳам ихтиёрий тарзда эмланмоқда.

Ҳозирга қадар 168 554 нафар 12-18 ёшли болалар ихтиёрийлик асосида Pfizer вакцинаси билан эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
📊Дунёда COVID-19 билан боғлиқ касалланиш статистикаси

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра :
🦠 дунёда 243 миллион 780 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 950 мингдан ортиғи вафот этган (25.10.2021. Тошкент вақти билан соат 17:50 ҳолатида).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда 6 миллиард 882 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бу йилги Президент сайлови пандемия шароитида ўтказилиши сайлов куни коронавирус касаллиги тарқалиб кетишига қарши профилактик чора-тадбирларни янада кучайтиришни тақозо этди.

Коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ёки аломатлигининг бошқа монеликлари туфайли сайлов ўтказиш биносига ташриф буюриш имконияти бўлмаган сайловчилар учун турган (яшаш) жойида овоз бериш жараёни эпидемияга қарши талаблар асосида амалга оширилди.

Юртимиздаги COVID-19 коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган шифохоналарда 25 та сайлов участкаси ташкил этилиб, у ерда даволанаётган беморлар овоз беришлари учун имконият яратилди.

Шунингдек, республика бўйича 150 дан ортиқ шифохоналарда сайлов участкалари ташкил этилиб, уларда даволанаётган беморларнинг овоз беришлари таъминланди.

Суратда: Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси ҳудудида ташкил этилган сайлов участкаси.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланиш кўрсаткичлари пасайди: кеча юртимизда 300 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, пневмония билан касалланиш ҳолатлари расман қайд этилмади

🔺2021 йил 25 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 184233 (+305) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌13 нафари Наманган вилоятида,
📌35 нафари Самарқанд вилоятида,
📌12 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌21 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌59 нафари Тошкент вилоятида,
📌110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
🔹Андижон вилоятида 17 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 2 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Навоий вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 16 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 41 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 19 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 30 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 53 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 153 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 179845 (+358) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1309 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 25 миллион 297 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺25 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 195 699 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 58 839 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 77 498 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 59 362 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 25 297 345 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 272 675 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 074 908 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 949 762 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (34 951 доза),
📌Наманган вилояти (24 311 доза),
📌Фарғона вилояти (23 272 доза) банд қилди.

🔺 Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
Ҳозирда тиббий олий таълим муассасаларида қанча талаба таҳсил олмоқда?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 11 та тиббиёт олий таълим муассасасининг:

📌16 та бакалавриат йўналишида 39 919 нафар талаба;

📌53 та магистратура мутахассислигида 2 402 нафар талаба;

📌57 та клиник ординатура мутахассислигида 2 913 нафар клиник ординатор таҳсил олмоқда.

Шунингдек, жорий йилда 11 та тиббиёт олий таълим муассасасини:

бакалавриат таълим йўналишларини 4 174 нафар;

магистратура мутахассисликларини 938 нафар;

клиник ординатура мутахассисликларини 1 308 нафар;

республика ихтисослаштирилган илмий марказларни 626 нафар клиник ординатор тамомлаган.

❗️ Тиббий олий таълим муассасаларини жами 7 046 нафар мутахассис битирган.

Маълумот учун,
2021 йилда тиббий таълимдаги квоталар 2017 йилга нисбатан бир неча баробарга оширилиб, соҳада кадрлар тайёрлаш кўлами янада кенгайтирилди. Хусусан, бакалавриатдаги ўринлар 2 баробарга (3445 тадан 6950 тага) кўпайиб, магистратурада ўринлар 2,3 баробарга (718 тадан 1631 тага) етди.

Шу билан бирга, ординатурадаги ўринлар 5 баробарга (961 тадан 4972 тага) оширилиб, мақсадли квота жорий этилди ва қабул қилинадиган талабалар 1180 нафардан 1527 нафарга етказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Коронавирусга чалинган она гўдагини кўкрак сути билан озиқлaнтириши мумкинми?

Статистик маълумотларга кўра, ўтган йилга нисбатан бу йил ҳомиладор аёлларда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари жуда кўп учрамоқда. Уларнинг баъзиларида эса касаллик жуда оғир ўтмоқда.

Хўш, бунинг асосий сабаблари нимада? Ҳомиладор аёлларда коронавирусни даволашда нималарга эътибор қаратиш зарур? “COVID-19”га чалинган она гўдагини кўкрак сути билан озиқлантириши мумкинми?

ССВ Матбуот хизмати ушбу мавзу юзасидан батафсил маълумот олиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Камола СОЛИҲОВАга мурожаат қилди:

— Бугунги кунда ҳомиладор аёлларда коронавирус инфекцияси қандай клиник кўринишларда кечиши, бу шароитда ҳомила ўзини қандай ҳис қилаётгани борасида нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунёда чуқур таҳлиллар олиб борилмоқда, — дейди К.Солиҳова — Шу маънода биз ҳам мазкур йўналишдаги илмий изланишларимизни хориж тажрибаси билан таққослаб, ўзимиз учун тегишли хулосалар чиқармоқдамиз.

Таъкидлаш лозимки, коронавирус жуда юқумли касаллик ҳисобланиб, ҳомиладор аёлларда оддий инсонларга қараганда уни юқтиришга мойиллик юқори. Бунинг сабаби эса бўлажак оналарда ҳомиладорлик туфайли иммунитет пасайишидир. Бироқ агар улар ўзларини мунтазам равишда парвариш қилиб борса, гигиена қоидаларига қатъий риоя этса, касалликдан ҳимояланадилар.

Инфекция юққанда бошқаларда бўлгани каби ҳомиладор аёлларда ҳам қуруқ йўтал, мушакларда оғриқ, ҳароратнинг кўтарилиши, иштаҳанинг йўқлиги, ҳолсизлик, оғир ҳолатларда эса нафас қисиши кузатилиши мумкин.

— Коронавирусга чалинган онадан касаллик туғилажак болага ўтадими?

— Сўнгги хулосаларга кўра, коронавирус йўлдош тўсиғи орқали ўта олмайди ва шу туфайли ҳомила ушбу касалликдан ҳимояланади. Бу жиҳатдан инфекция ҳомиладор аёллар учун гриппга қараганда камроқ хавфли ҳисобланади. Яъни, туғилган гўдакка дунёга келганидан кейин коронавирус юқмаса, у бола соғлом дунёга келади.

Бироқ шундай бўлса-да, шифокор сифатида она бўлишни режалаштираётган аёлларимизга ҳомиладорликдан аввал “COVID-19”га қарши эмланишларини тавсия қиламан. Бу билан улар нафақат ўзлари, балки туғилажак фарзандини ҳам коронавирус инфекциясидан асрайди.

— “COVID-19”га чалинган она гўдагини кўкрак сути билан озиқлантириши мумкинми?

— Маълумки, она сути гўдак учун энг табиий ва мақбул озуқа ҳисобланади. Боиси, унинг таркибида чақалоқнинг соғлом ўсиши учун зарур бўлган барча микро ва макро элементлардан ташқари уни турли юқумли касалликлардан ҳимояловчи антитаначалар мавжуд. Яъни, бу озуқа болада иммунитет тизимининг шаклланишида қатнашади. Она сутидаги иммуноглобулинлар янги туғилган чақалоқни турли инфекциялардан ҳимоя қилади, онадан болага иммунитет ўтишини таъминлайди.

Шу боис, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга чалинган онанинг ҳолатига қараб, гўдакни эмизишга рухсат беришни тавсия этади. Лекин, шуни ёддан чиқармаслик лозимки, вирус онадан болага асосан ҳаво-томчи ҳамда тўғридан-тўғри мулоқот йўли орқали юқиши боис, оналар чақалоқларни парваришлаш ва эмизиш жараёнида тиббий ниқобдан фойдаланишлари, уни ишлатишдан олдин ва кейин қўлларни яхшилаб ювишлари ҳамда хонадаги барча буюмларни хлорли эритма билан мунтазам равишда дезинфекция қилишлари лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Жонажон халқимга мени қўллаб-қувватлагани учун таъзим қилиб, раҳмат айтаман.

Шавкат Мирзиёев: Преклоняюсь перед моим дорогим народом и благодарю за оказанную мне поддержку.

Манба

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Коронавирусга чалинган болани компьютер томография текширувидан ўтказиш мумкинми?

ССВ Матбуот хизмати коронавирус инфекциясининг ёш болаларда кечиши, уларни изоляция қилиш тартиби ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори Абдуманноп AБДУҚАЮМОВга мурожаат қилди:

— Маълумки, баҳор ва куз ойларида кўпчилик болалар мавсумий грипп касаллигига чалинади, — дейди А. Абдуқаюмов. — Коронавирус инфекциясининг клиник кўринишлари уларда худди ана шу грипп каби кечади. Касаллик оғирроқ ўтаётган бўлса, тана ҳароратининг 37,5-39 С° даражагача кўтарилиши, ҳолсизлик ва бош оғриғи кузатилиши мумкин. Камдан-кам ҳолларда эса гастроинтестинал шаклда — кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, диарея каби белгилар аниқланади.

Кузатувлардан шу нарса маълум бўлмоқдаки, коронавируснинг янги штаммлари баъзи болаларда жуда оғир ўтмоқда. Шу боис, ота-оналар фарзандлари саломатлигига доимо эътиборли бўлишлари зарур.

— Айрим ота-оналар фарзандида тана ҳарорати бироз кўтарилгудек бўлса, болани дарҳол шифохонага ётқизишга ҳаракат қилади. Бу қанчалик тўғри?

— Аввало, шуни айтиш керакки, болада тана ҳароратининг кўтарилишига бир неча омиллар сабаб бўлади. Мисол учун, бир ёшгача бўлган гўдакларда тиш чиқаётгани учун, катта ёшли болаларда ўткир респиратор касалликларда ҳам тана ҳарорати кўтарилади.

Шу боис ота-оналар дастлаб фарзандининг нега иссиғи чиқаётганини билиш учун участка шифокорига мурожаат қилишлари лозим. Шифокор болани текширувдан ўтказиш орқали иситма чиқиши сабабларини аниқлайди ва керакли даво муолажаларини тайинлайди. Қолаверса, тана ҳароратининг 37 С° даража экани иситма кўтарилганини англатмайди. Яъни, ота-оналар боланинг иммун тизимини касалликка қарши курашишига қўйиб беришлари керак.

Қайта-қайта иситмани туширувчи дориларни ичириш эса ундаги терморегуляция марказига салбий таъсир этади. Агар она боласига тез-тез суюқлик бериб, унинг ҳолатини доимий назорат қилиб борса, маълум муддатдан сўнг тана ҳарорати пасаяди.

— Коронавирусга чалинган болани уйда изоляция қилиш тартиби қандай?

— Бола “изоляция” деган сўзнинг маъносини тушунмайди. Унга “кўчага чиқма” дея қайта-қайта айтавериш билан болани касалликдан ҳимоя қила олмайсиз. Аксинча, кўп нарсани тақиқлайвериш билан у депрессияга тушиб қолиши мумкин. Шу боис болага изоляцияни қўрқитиш билан эмас, ўйин тарзида тушунтириш мақсадга мувофиқ.

Шуни унутмаслик керакки, болаларда коронавирус фақатгина енгил шаклда кечган ҳолатдагина уй шароитида даволанади. Касаллик ўрта ва оғир даражада ўтаётган бўлса, шифохонага ётқизиш зарур. Агар боланинг фибрил тутқаноғи бўлмаса, тана ҳарорати 38-38,5 C° даражадан паст бўлганда иситмани туширишга ҳожат йўқ. Шундан ортсагина “Парацетамол” ёки “Ибупрофен” (болалар учун эритма) бериш мумкин.

Иситма 5 кундан ортиқ давом этса ва пасаймаса, пневмония бор-йўқлигини текшириш учун ўпка рентгени ва компьютер томография текширувини ўтказиш керак. Компьютер томография текширувида пневмония аниқланган тақдирда (қандай оғирлик даражаси бўлишидан қатъи назар) болани шифохонага ётқизиш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
📊Дунёда COVID-19 билан боғлиқ касалланиш статистикаси

ЖССТ маълумотига кўра:
🦠дунёда коронавирус юқтирганлар сони 243 миллион 572 мингдан ортди. 4 миллион 948 мингдан зиёд киши вафот этган (26.10.2021. Европа вақти билан 10:45 ҳолатида).

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра :
🦠 дунёда 243 миллион 196 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 958 мингдан ортиғи вафот этган (26.10.2021. Тошкент вақти билан 17:42 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (45,107 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (34,189 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,729 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (8,773 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,279 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда 6 миллиард 844 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

(Суратда дунёдаги оммавий вакцинация ҳолати акс этган).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Мутахассис: Абитуриентлар ва талабалар орасида кўз хиралашиши кўп учрамоқда

Охирги пайтларда институтга ўқишга киритиш учун болаларни жудаям қаттиқ босим билан ўқитиш бошланди. Репетиторлар менинг ўқувчим кучлироқ ўқиши керак деб, рақобатни кучайтиришди. Тўғри, бунда болаларнинг билими ошмоқда. Лекин бунинг ёмон томони ҳам бор.

— Нотўғри тартиб, қаттиқ босим билан узоқ вақт узлуксиз ўқиш натижасида кўп болаларнинг кўзлари хиралашмоқда, — дейди офталмолог Ҳикматулла Содиқов. — Ҳозирда институтда ўқиётган 1- ва 2-босқич талабаларида аксариятининг кўзлари узоқни 30-40 фоиз кўради. Буни фақат операция йўли билан тиклаш мумкин.

Уларга кўзойнак тақишни ёки хоҳламаса, линза тақишни тавсия қиламиз. Уни ҳам исташмаса, лазер билан даволаймиз. Шу билан бемор тиниқ кўра бошлайди
...

👉🏻Манба

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 330 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 26 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 184563 (+330) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌23 нафари Самарқанд вилоятида,
📌10 нафари Сирдарё вилоятида,
📌22 нафари Фарғона вилоятида,
📌18 нафари Хоразм вилоятида,
📌87 нафари Тошкент вилоятида,
📌138 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 10 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 4 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
🔹Навоий вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 29 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 37 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 7 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 30 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 84 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 232 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 180305 (+460) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1312 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 26 октябрь куни 3 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27627 нафарга етди. Кеча уларнинг 8 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26117 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 25 миллион 473 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺26 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 176 575 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 52 368 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 70 576 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 53 631 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 25 473 920 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 325 043 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 145 484 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 003 393 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (24 004 доза),
📌Фарғона вилояти (23 853 доза),
📌Тошкент вилояти (19 888 доза) банд қилди.

Сўнгги уч кун ичида Тошкент вилоятида эмлаш кўрсаткичлари ошиши кузатилаётгани эътиборга лойиқ.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat